cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Yangiyo'l shahar tibbiyot birlashmasi axborot xizmati

Ҳурматли каналимиз аъзолари, агар сизда канал админларига мурожаатларингиз бўлса @yangiyol_shtb_feedback_bot ботига хабар юборинг. Биз сиз билан қисқа муддатларда боғланамиз.

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
522Obunachilar
-124 soatlar
+257 kunlar
+1130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

⚡️⚡️⚡️ ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР ЯНГИ ТОШКЕНТГА КЎЧИРИЛАДИ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида республика ижро этувчи ҳокимият органларини уч ой ичида Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади.
Вазирлик ва идораларнинг амалдаги маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва сотиш ҳисобига янги бинолар молиялаштирилиши назарда тутилган. Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
— Имом Ал-Буҳорий 9 ёшдан ҳадис ёдлашни бошлаган. — Заҳириддин Муҳаммад Бобур 12 ёшда юрт бошқарган. — Султон Мехмет 21 ёшда Истанбулни фатх қилган. —Жалолиддин Мангуберди 21-22 ёшда мўғулларга қарши қаҳрамонларча курашган. P.S.: Бизнинг Сўтақўзи эса қирққа кирса ҳам, “Омад-шоу”да иштирок этиш учун сок сотиб олиб юрибди... 👉 @QITMIR_HAZIL
Hammasini ko'rsatish...
👍 2🔥 1
#Мулоҳаза 📌 ФИКР ВА ФИТНА
Фикр билдириш бор, фитна қилиш бор. Булар мутлақо бир-бирига зид ҳодисалардир.
‼️ Фикр билдираётганга минг марта ташаккур! Лекин, фикр билдираяпман деб фитна тузаётганлар, элни бузаётганлар қанча. Чунки, фитна кўпинча фикр кийимида нозил бўлади. ⚖️ Фикр билан фитнани фарқлаб олиш Суднинг энг одил қароридан ҳам муҳим. Мен интернетни кузатиб шуни сездим. ✍️ Эшқобил ШУКУР Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Иммунитет тизимидан қочувчи саратон ҳужайралари билан курашишнинг янги усули топилди 📌 Саратон ҳужайралари тананинг иммунитет тизимидан яширинган ҳолда ўсади ва тарқалади. Иммунотерапия иммун тизимига яширин саратон ҳужайраларини топиш ва уларга ҳужум қилиш имконини беради. Бу эса саратон билан касалланган беморларнинг узоқ умр кўришига ёрдам беради. Бироқ, кўплаб беморларга ушбу инқилобий муолажалар жуда кам таъсир қилади ёки умуман фойда бермайди. 🟢 Иммун назорат нуқтаси ингибиторлари энг кўп ишлатиладиган иммунотерапия воситаларидан ҳисобланади. Улар саратон ҳужайралари иммунитет тизимидан яшириниш учун фойдаланадиган оқсилларни таниб олиш ва блоклаш орқали ишлайди. 🔷 Бироқ, бу оқсилларга эга бўлмаган саратон ҳужайралари турли йўллар билан яширинади. Ушбу саратон турлари билан оғриган беморларга иммун назорат нуқтаси ингибиторлари таъсир қилмагани сабабли, тадқиқотчилар бошқа янги иммунотерапия усулларини ишлаб чиқишга интилмоқда. 📑 Япониянинг Осака университети олимлари янги тадқиқотда тетрациклин антибиотиклари замонавий иммунотерапия усулларидан фарқли равишда иммун тизимига саратон ҳужайраларини аниқлашда ёрдам беришини аниқлади. Ушбу антибиотиклар Т-лимфоцитлар деб номланувчи иммунитет ҳужайраларини саратонга ҳужум қилиш ва уни йўқ қилиш учун рағбатлантиради.
“Биз ўпка саратони билан оғриган беморларнинг қон ва ўсимта тўқималарида тетрациклин антибиотик миноциклинини синаб кўрдик, — дейди етакчи муаллиф Мари Тоне. — Биз миноциклин саратон ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилган иммуносупрессив оқсил бўлган галактин-1га таъсир қилиб, Т-лимфоцитларнинг ўсимтага қарши фаоллигини оширишини аниқладик”.
🧑🏻‍🔬 Олимлар галактин-1 цитотоксик Т-лимфоцитларнинг ўсимтага киришининг олдини олиш орқали саратон ҳужайраларига иммунитет тизимидан қочишга ёрдам беришини аниқлади. Тетрациклин билан даволашдан сўнг, галактин-1 энди Т-лимфоцитларни ўсимтага ҳужумини тўхтата олмади. Галактин-1ни блоклаш саратонни даволашнинг янги усуллари учун калит бўлиши мумкин.
“Ушбу антибиотиклар саратон касаллигини даволашда қўлланиладиган иммун назорат нуқтаси ингибиторлари ва бошқа иммунотерапия препаратларидан фарқли таъсир механизмига эга. Умид қиламизки, ушбу тадқиқот турли иммун йўлларига таъсир қилувчи ва саратон касаллигига чалинган одамларга, айниқса замонавий иммунотерапия таъсир қилмаётган беморларга фойда келтириши мумкин бўлган янги дориларни ишлаб чиқишга олиб келади”, — дейди тадқиқот муаллифи Кота Ивахори.
📌 Тетрациклин антибиотиклари кўп йиллар давомида бутун дунёда юқумли касалликларга чалинган беморларни даволаш учун ишлатилади. Энди бу эски дорилар ҳозирда даволаниш имкониятлари кам бўлган саратон билан оғриган беморлар учун янги иммунотерапия усуллари учун йўл очиб бериши мумкин. 📓 Тадқиқот “Journal for ImmunoTherapy of Cancer” журналида чоп этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Hammasini ko'rsatish...

👍 1
#Суратлар_гапирганда 🔥 "МЕНГА НИМА... СИЗГА-ЧИ?", деган сурат. Сиз уларни танийсизми? Кўзингизга иссиқ кўринмаяптими, мабодо? 🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг 🎨 Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
#Live Ayni damda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevning tibbiyot oliy taʼlim muassasalaridagi bitiruvchi kurs talabalari bilan uchrashuvi boshlandi. Mazkur uchrashuvni tashkil qilishdan asosiy maqsad – Toshkent viloyati sogʻliqni saqlash tizimida malakali mutaxassislarni ko‘paytirish, tibbiyot xodimlarining salohiyatini oshirish uchun zarur shart-sharoit yaratish hamda aholini sifatli tibbiyot bilan qamrab olishdir. Maʼlumot oʻrnida, bugungi kunda viloyatimiz sog‘liqni saqlash sohasidagi tibbiyot muassasalarida 8 873 nafar shifokor shtat birligi mavjud bo‘lib, shundan 7 832 shtat birligida 4 732 nafar shifokor faoliyat yuritib kelmoqda. Vakant o‘rinlar soni esa 1 041 tani tashkil qiladi. Muloqotda Zoyir Mirzayev viloyatdagi mavjud vakant lavozimlarga bitiruvchi bakalavriat talabalar, magistr va klinik ordinatorlarni shartnoma asosida ishga qabul qilish taklifini ilgari surmoqda. 💬Telegram | 🌐Facebook
Hammasini ko'rsatish...
«Опен Бюджет» да Янгийўл шаҳридан қайси лойиҳалар ғолиб бўлди? “Ташаббусли буджет”нинг 2024-йил 1-мавсуми учун Янгийўл шаҳридан қўйилган 59 та лойиҳалардан ғолиб бўлган ва ғолиблик учун етарли овоз тўпламаган лойиҳалар сони ҳамда уларнинг қиймати. @yangiyolliklar
Hammasini ko'rsatish...
👏 1
Repost from Банкир
Иқтисодиётда ҳамма нарса бир бирига боғлиқ Марказий банк маълумотларига кўра, I чоракда Ўзбекистонга 2,5 млрд доллардан ошиқ пул ўтказмалари кириб келган. Ўсиш кўрсаткичи — 8,6 фоиз. Россия ва Украина ўртасида бошланган урушдан сўнг 2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин кўпайиб, деярли 17 млрд долларни ташкил қилганди. Ўша йили бу пул ўтказмаларининг 87 фоизи Россия ҳисобига тўғри келган бўлса, 2024 йил I чорагига келиб трансфертлардаги Россия улуши 68 фоизгача пасайган. Бошқа давлатлардан пул ўтказмалари эса кўпаймоқда. Россияда ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари сони сўнгги йилларда камайди. Рублнинг қадрсизлангани ҳам пул ўтказмаларида Россия улушига ўз таъсирини ўтказмоқда. Ҳукумат эса Канада, Германия, Жанубий Корея каби бир нечта давлатлар билан музокаралар олиб бориб, меҳнат мигрантларини юбориш орқали уларнинг географиясини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ривожланган давлатларга малакали кадрлар керак. Россия билан бундай шартлар деярли бўлмаган. Масалан яқинда Германияга ҳамшира бўлиб ишлаш учун ўзбекистонликларга 20 000 бўш иш ўрни ажратилган бўлса, бунга атиги 44 та талабгор қизиқиш билдирган. Ваҳоланки таклиф қилинаётган маош Россияга қараганда бир неча баробар юқори эди — 2 500 евро. Бироқ коллеж дипломи ва камида B1 даражали немис тили сертификати сўралган. Бу дунёда нормал талаб сифатида қаралса ҳам, Ўзбекистон шароитида бундай деб бўлмайди. Қисқача қилиб айтганда, иқтисодиётда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Биз кўпинча “нега сўм қадрсизланяпти” деб норозилик билдирамиз. Бугунги Марказий банк матбуот анжуманида ҳам ҳар иккита саволдан бири айнан шу ҳақида эди. Мамлакатда қанча кўп жаҳон даражасидаги профессионал кадрлар етишиб чиқса, кўпроқ пул кириб келади, сўм мустаҳкам бўлади, иқтисодиёт ўсади. Ўзбекистон кўпроқ малакали кадрлар “ишлаб чиқариш”га ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу ҳали етарли эмас. Ҳамма қаттиқ ҳаракат қилиши керак — ҳукумат ҳам, халқ ҳам. @bankir
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
👩🏻‍⚕️"Ҳамшира – 2024" республика кўрик-танлови кўп йиллардан бери Ўзбекистон ҳамширалари орасида тиббиёт маликаларини аниқлаб келмоқда. ♻️ Бугун танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда пойтахт ҳамширалари турли шартлар бўйича ўзаро беллашиб, билим ва маҳоратларини намоён қилди. ✅ Якуний натижаларга кўра:
1-ўринни — Олмазор туманидаги 14-сон оилавий поликлиника амалиёт ҳамшираси Азиза Қосимова;
2-ўринни — Шайхонтоҳур туманидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси навбатчи ҳамшираси Нодира Раҳматуллаева;
3-ўринни — Юнусобод туманидаги 56-сон оилавий поликлиника тиббий бригада патронаж ҳамшираси Нафиса Илёсова эгаллади.
❗️Маълумот учун, ҳудудий босқичларда 1-ўринни эгаллаган ҳамширалар Республика босқичига йўл олиб, улар орасидан танловнинг якуний ғолиблари Халқаро ҳамширалар куни арафасида аниқланади. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Hammasini ko'rsatish...
#sayyor_qabul
Yangiyo‘l shahar hokimining navbatdagi sayyor qabuli "Navro‘z" mahallasida bo‘lib o‘tdi. Qabul davomida mahalla fuqarolarining turli sohadagi murojaat va takliflari o‘rganilib, bildirilgan har bir murojaat shu yerning o‘zida muhokama qilinib, ijrosi yuzasidan aniq vazifalar belgilab olindi. ✨ Bizni kuzatishda davom eting! Каналга уланиш: http://t.me/yangiyulshahar ✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site
Hammasini ko'rsatish...