cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉: @Yoshlar_aloqada_bot Расмий веб сайт: yokun.uz

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
42 724Obunachilar
-18924 soatlar
-1 1737 kunlar
-4 92330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

#Бир_қўшиқ_тарихи 👑 ҚИРОЛИЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚЎШИҚ: ЖАҲОНГАШТА "НАСТАРИН" 🎙 У вақтлари ҳали исмига монанд юлдузликка эришиб улгурмаган, эл оғзига отарчи бўлиб тушган марғилонлик қорамағиз, жингалак соч қиз учун бу катта имконият эди.
🎙 Тақдир тақозоси билан манаман деган халқ артистларининг қўшиқлари телевидение ёки радиода янграши Оҳангароннинг энг олис Тошсой қишлоғидан пойтахтга келган ёш Барот Исроилнинг имзосига боғлиқ бўлиб қолади.
🎙 Изланишлар натижасида настарин русчада “сирен” деб аталадиган гул номи эканлиги маълум бўлади.
🎙 “Топдим, Барот ака, топдим. Мана шу мен излаган шеър”, дейди Юлдуз ҳаяжон билан.
🔰 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
#Муҳокама_учун_мавзу 🚨 БИЗНИ ЎЙЛАНТИРМАЙДИГАН МАВЗУ 👍 Соат сайин кўпайиб бораётган савиясиз ва ахлоқсиз контентларни ўзимиз қўллаб-қувватлаяпмиз. Қандай қилиб? Чунки унга лайк босамиз, изоҳ ёзамиз. Ҳатто, ҳақоратлаб ёзганимизда ҳам ўша фото, видео ёки матн яна-да тезроқ тарқалади.
😳 Содда қилиб айтганда, биз лайк ёки дислайк босган пост рекка чиқади. Ўша контентнинг “бахти очилиб кетади”.
Шунинг учун, ижтимоий тармоқлардаги "вирус" контентларни эътиборсиз қолдиринг. Иложи бўлса унга “спам” босиб, ўша профилни блоклаб қўйинг. Инстаграм, фейсбук, телеграм каби тармоқлар сизнинг сўкинишингиз ёки тарбиявий соатингизни тушунмайди. 😁Зарарли постларни тарқатманг. Буни эса яқинларингизга улашиб қўйинг. ✍️ Дониёр Акбаров Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
⚡️⚡️⚡️ ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР ЯНГИ ТОШКЕНТГА КЎЧИРИЛАДИ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида республика ижро этувчи ҳокимият органларини уч ой ичида Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади.
Вазирлик ва идораларнинг амалдаги маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва сотиш ҳисобига янги бинолар молиялаштирилиши назарда тутилган. Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
#Мулоҳаза 📌 ФИКР ВА ФИТНА
Фикр билдириш бор, фитна қилиш бор. Булар мутлақо бир-бирига зид ҳодисалардир.
‼️ Фикр билдираётганга минг марта ташаккур! Лекин, фикр билдираяпман деб фитна тузаётганлар, элни бузаётганлар қанча. Чунки, фитна кўпинча фикр кийимида нозил бўлади. ⚖️ Фикр билан фитнани фарқлаб олиш Суднинг энг одил қароридан ҳам муҳим. Мен интернетни кузатиб шуни сездим. ✍️ Эшқобил ШУКУР Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
#Дунё Туркиялик сейсмолог Нажи Горюр Истанбулда 7.6 магнитудали ер силкинишини тахмин қиляпти.
"Қаҳрамонмарашдаги зилзила ҳақида кўп гапирдик, бақирдик, лекин ҳеч ким бизга қулоқ солмади. Энди тарих такрорланишидан қўрқамиз ва бундан огоҳлантиришдан тўхтамаймиз", деган олим.
Шаҳар маъмуриятининг ҳисоб-китобларига кўра, Истанбулда 7.5 магнитудали зилзила содир бўлса, 90 минг атрофидаги бинолар вайрон бўлади. Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
#Суратлар_гапирганда Яхшидир аччиқ хақиқат, Лек ширин ёлғон ёмон... ✍️ Эркин Воҳидов 🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг 🎨 Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
#Мулоҳаза 📌 ҲАР БИР БОЛАГА ШАХС СИФАТИДА ҚАРАШ КЕРАК! 😠 Болалар ва ўсмирлардаги қайсарлик ва аламзадалик ҳақида психолог Шоира Исакова фикрлари.
🖇 Фарзанд тарбиялаётган ота-оналарга юбориб қўйинг.
Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
Қўшниларда нима гап? ➖🇰🇬 Ишлаш мумкин, тўйлаш мумкин эмас: Қирғизистонда ҳукумат вакилларининг тўйларга бориши тақиқланди — Kg.24. ➖🇹🇯 Эшиклар ёпилади: Россия томонидан Тожикистон фуқароларининг мамлакатга кириши учун оммавий рад жавоби берилмоқда — Xovar. ➖🇰🇿 Нон нархи кўтарилади: Қозоғистонда нон нархини 500 тенгегача (14 290 сўм) кўтариш таклиф қилинди — Baq.kz. ➖🇹🇲 Қочқинлар учун қароргоҳ: Туркманистон эронлик қочқинлар учун лагерлар яратиш масаласини муҳокама қилди — Хроника Туркменистана. Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
#Футбол ✊ ЎЗБЕКИСТОН КУЧАЙМОҚДА, ЎЗБЕКИСТОН! ⚽️ Кечаги ўйинни кўрдингизми? Майдонни "ёндирди"-ку йигитлар. Ёшларга ишонавериш керак экан.
🇺🇿🇸🇦 U23 бўйича Осиё кубогининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони жамоасини 2:0 ҳисобига мағлуб қилди. Ўйин қаҳрамонлари Ҳусайн Норчаев ва Умарали Раҳмоналиев бўлди.
🇮🇩🇺🇿 Энди йигитларимиз финал йўлланмаси учун Индонезия термасига қарши майдонга тушади. 🔥 Ҳар ўйин олдидан "эски тошойна"ни эсламасдан, юртдошларимизни қўллаб-қувватлайлик. Олға, Ўзбекистон! Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...
#Туйғу Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин, Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин, Қабригамас, бориб қўлига берсин, Гул беринг онасин соғинганларга. Йўл беринг онасин соғинганларга... Шеър: Гулжамол Асқарова 📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов 🖼 Образ: Малоҳат Йўлчиева Yoshlar kundaligi
Hammasini ko'rsatish...