cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Marg‘ilon shahar "Hoja-porso" MFY Yoshlari Kanali Biz sizga hizmat qilishdan mamnunmiz

Marg‘ilon shahar Yoshlar ishlari agentligi "Hoja-porso" MFY Yoshlar etakchisi MUROTOV SHUKURJON MAHMUDOVICH MUROJAT UCHUN TEL: +99899 535-29-54 TELEGRAM uchun: +99899 535-29-54 +99890 406-49-66

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
263
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-37 kunlar
-2430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ❗️Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари – эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак. 🦮 Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак. ☑️ Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (287-сон, 13.07.2023 й.) билан “Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом тасдиқланди ✅ Қарорга кўра, вахта усулида ишлашни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин: ▫️ўрмон хўжалиги, геология-қидирув, алоқа ва темир йўл транспорти ташкилотларида; ▫️қурилиш-монтаж, шунингдек, реконструкция-таъмирлаш ишларини амалга ошираётган қурилиш ташкилотларида; ▫️энергетика объектларидан фойдаланишда (эксплуатация қилишда); ▫️нефть ва газ саноати объектларида, шу жумладан, қувур ўтказувчи, хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш ишларини бажарувчи ташкилотлар ҳамда қувур транспорти ташкилотларида; ▫️рангли ва қимматбаҳо металлар, кўмир ва бошқа табиий бойликлар конларини ўзлаштиришда; ▫️вахта усули қўлланган ташкилотлар ходимларига хизмат кўрсатаётган тиббий, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ташкилотларида; ▫️автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда бошқа ташкилотларда. ❕Вахта усулида ишларни ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади. 🚫 Вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагилар жалб қилиниши мумкин эмас: 🔹18 ёшгача бўлган ходимлар; 🔹ҳомиладор аёллар; 🔹3 ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган ота-онадан бири (васий); 🔹тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар. ➡️ Иш берувчи томонидан вахта усулида ишлайдиган ходимлар транспорт, савдо-маиший хизматлар ҳамда кунига уч маҳал иссиқ овқат билан марказлашган ҳолда таъминланади ва уларнинг овқатланиши учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган шароитлар яратилади. Бунда ҳисобга олинган давр учун ҳар кунги иш вақтининг максимал давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак. 📌 Вахта усулида ишлаётган ходимларга меҳнат таътили вахта сменаси оралиғидаги дам олиш вақтида берилиши мумкин эмас. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ит ва мушук боқишнинг 5 қоидаси Итлар қачон вакцинация қилинади? Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг мажбурияти қандай? Кўп қаватли уйларда ит ва мушукни сақлаш мумкинми? Қайси ташкилотларга итларни тутиш бўйича ваколат берилган? Соғлиқни сақлаш органлари жабрланганлар мурожаат қилганида нима қилиши керак? Батафсил 👉 Ўқиш. Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди “Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (286–сон, 13.07.2023 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланиши ходимнинг ёзма розилигига асосан қуйидаги ҳолларда мумкин: 🔹ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш; 🔹ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш. 📁Шунингдек, иш ҳақини натура шаклида тўлаш шарти ходимнинг розилиги асосида у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади. Бунда иш ҳақининг натура шаклидаги умумий суммаси 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас. ✅ Ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар унинг иш ҳақидан: ▫️50 фоизгача миқдорда ушлаб қолинса – ходимга натура шаклида тўланадиган иш ҳақининг умумий суммаси 10 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас; ▫️50 фоиздан ортиқ миқдорда ушлаб қолинса – ходимга иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади. 🚫 Иш ҳақини натура шаклида тўлашда қуйидагилар тақиқланади: ➖ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлганда, иш ҳақини натура шаклида тўлаш; ➖қишлоқ хўжалиги товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларнинг нархини уларнинг таннархидан юқори белгилаш; ➖алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, каннабис ўсимлиги ҳамда қонунчиликда реализация қилиш (бериш) тақиқланган ўсимлик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш; ➖уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан тақдим этилаётган озиқ-овқатлар нархини ва уй-жойдан вақтинча фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда белгилаш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
#Адлия_ҳисоботи 📊 2023 йилнинг I ярим йиллигида юридик таълим ва юридик кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш соҳасидаги кўрсаткичлар Батафсил инфографикаларда 👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–223-сон, 12.07.2023 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, 2024 йил Хивада: ▫️мартда “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбири; ▫️май ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади. 🗓 2023–2024 йилларда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади: 🔹“Taste of Uzbekistan Festival” шиори остида гастрономик фестиваль; 🔹Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “Strongmen” халқаро баҳодирлар мусобақаси; 🔹“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар. ☑️ Шунингдек, халқаро тадбир логотипи ҳамда Хива шаҳри ҳақида ўзбек, рус, инглиз, араб ва француз тилларида қўлланма ишлаб чиқилади. 📌 2023 йил октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туристик ташкилотлари, ОАВ вакиллари, блогерларни жалб қилган ҳолда Хоразм вилояти бўйлаб инфотур ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
#Ижтимоий_акция ❗️Муддатли меҳнат шартномаси муддат тугаши билан бекор қилинмаса, у номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади ✅ Меҳнат шартномаси исталган вақтда иш берувчи ва ходим келишувига кўра улар белгилаган кундан бошлаб бекор қилиниши мумкин. 📝 Бунда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат шартномасига ёзма шаклда қўшимча келишув тузилади. Мазкур келишувда шартнома бекор қилинадиган сана, келишув тузилган сана ҳамда иш берувчи ва ходимга оид маълумотлар кўрсатилади. Келишувда шарнома бекор бўладиган сана сифатида исталган муддат кўсатилиши мумкин, масалан муддат бир неча кун, ой, йил бўлиши мумкин. ❕Муддатли меҳнат шартномаси эса унда кўрсатилган муддат тугаши билан бекор қилинади. 🗓 Меҳнат шартномасидаги муддат тугаганидан кейин шартномани бекор қилиш ниятида бўлган тараф, яъни ходим ёки иш берувчи бир-бирини камида 3 кун олдин ёзма огоҳлантириши керак. Масалан, шартнома муддати 10 июлда тугаши белгиланган бўлса, уни бекор қилишни иш берувчи истаса, иш берувчи ходимни 7 июлгача ёзма хабардор қилиш керак. Аксинча, ходим ишдан бўшашни истаса, иш берувчини 7 июлгача ёзма хабардор қилиш керак. ❗️Бу қоида, ходим иш ўрни, лавозими сақланаётган бошқа ходим ўрнига ишга олинганда қўлланилмайди, бунда меҳнат шартномаси иш жойи сақланаётган ходим ишга чиққан пайтдан бошлаб бекор қилинади. Масалан, ходим “декрет”га чиққан бошқа ходимнинг ўрнига ишга олинганда, “декрет”даги ходим ишга қайтиши билан шартнома бекор бўлади. ☑️ Меҳнат шартномаси муддати тугаганидан кейин 1 ҳафтада иш берувчи ҳам, ходим ҳам шарномани бекор қилишни талаб қилмаса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Энди уни “муддати тугаши муносабати билан” деган асос билан бекор қилиб бўлмайди. ➡️ Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда шартномада иш берувчи ёки ходим неустойка тўлаши белгиланиши мумкин. ⚠️ Неустойка – шартнома шарти бажарилмаганида тўланадиган пул суммаси. 📁 Бунда, шартнома иш берувчи томонидан ходимнинг айбисиз бекор қилинганда, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди, аксинча бўлса, яъни ходим ташаббуси ёки айби билан шартнома бекор бўлса, ходим неустойка тўлайди. Эслатма: неустойка фақат шартномада кўрсатилган бўлсагина тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз

Photo unavailableShow in Telegram
13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади. 📍https://uza.uz/posts/501131 🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Hammasini ko'rsatish...
Repost from SHOHONA KULGU
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Бир қурувчи Америкага борибди 😁 👉 @ShohonaKulgu
Hammasini ko'rsatish...
Repost from SHOHONA KULGU
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Э нафсингга ўт тушсин. Ит бўлишга ҳам тайёрлар бор-а 😂 👉 @ShohonaKulgu
Hammasini ko'rsatish...