cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
219 653Obunachilar
-25624 soatlar
-9687 kunlar
-6 94630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Халоскор ўрдакча Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади. Қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди! Мультфильмни кўриш 👉 https://youtu.be/_0IL5On41O8
Hammasini ko'rsatish...
Xaloskor oʻrdakcha

Adliya vazirligi sunʼiy intellekt imkoniyatlari yordamida tayyorlangan navbatdagi multfilmni taqdim etadi. Odilbek va dono toʻtivoy bolalarga huquqiy ilm ulashishga tayyor. Bu safargi hikoya quyonvoyni yovuz boʻrilar galasidan qutqargan oʻrdakcha haqida. Ular oʻrmonda yolgʻiz adashib qolgan quyonvoyga hamla qilmoqchi boʻlishdi. Buni koʻrib qolgan oʻrdakcha esa… Unutmang, qonun ustuvor boʻlgan joyda hasharotga ham ziyon yetmaydi!

#Биласизми 🔰Қонунчиликка мувофиқ, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. ✔️Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади. 📌 Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
❗️Иситиш мавсумида компенсациялар берилувчи эҳтиёжманд оилаларга кимлар киради?
Манба: Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
#2024_йил_1_майдан ✔️Қонунчиликка мувофиқ: 🔹протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади; 🔹ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади; 🔹ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
❗️Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга компенсация берилади
Манба: Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
#2024_йил_1_майдан 🔰 Қонунчиликка мувофиқ: ➖суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади; ➖фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади; ➖ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
#Адлия_хабари 🔰 Давлат органлари ва ташкилотларининг 7 мингдан ортиқ функцияларини баҳолаш натижалари асосида Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилган. 🌐 Реестр лойиҳаси "E-antikorrupsiya" электрон тизимига жойлаштирилган. ✅ Фуқаролар Реестрдаги коррупциявий хавфлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн юборишлари мумкин. 📌 Маълумот учун, мазкур Реестр Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Газ ва “свет”: янги қарор ҳақида тўғри талқин Ижтимоий норма, исроф ва тежамкорлик, янги нархлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларга компенсациялар каби энергоресурслар бўйича қабул қилинган янги қарорнинг муҳим ва эътиборга молик томонлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди. Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/K_gfEyXH6tQ Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Hammasini ko'rsatish...
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари
“Энергоресурслардан фойдаланганлик учун компенсация олиш” мавзусида экспертлар билан суҳбат ўтказилади
⚖️ Адлия вазирлиги томонидан “Энергоресурслардан фойдаланганлик учун компенсация олиш” мавзусида экспертлар билан суҳбат ташкил этилади. ⏰ Овозли чат 24 апрель куни соат 15.00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади. 🎙Суҳбат спикерлари: Энергетика вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари 📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан беришингиз мумкин. 📌 Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...