🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Kanalga Telegram’da o‘tish
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Tomchidek ilm,daryodek amal-dengizdek taqvo Gruppa ochilgan sana 24 03 2022
Ko'proq ko'rsatish1 066
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-37 kunlar
-3930 kunlar
Postlar arxiv
1 066
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
- Машҳур ҳадислардан бирининг аввалги қисмида:
«Абу Бакр мени учратиб қолиб:
«Қандоқсан, Эй, Ҳанзала?!»–деди.
«Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.
«Субҳаналлоҳи! Нима демоқдасан?!»–деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда, жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.
«Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!»–деди Абу Бакр. Мен Абу Бакр билан тезлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Ул зотнинг олдиларига кириб» деб, давом этилади:
Ҳанзала ал-Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади(У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг котибларидан бўлган эди).
«Эй, Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.
«Нима учун?» – дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ», дедилар».
Ана шунда васатийликка амал қилинган бўлади.
Аллоҳ таоло инсоннинг чин инсон бўлишини хоҳлайди. Унинг фаришта бўлишини ҳам, ҳайвон бўлишини ҳам хоҳламайди. Аллоҳ инсонга ҳам ҳайвоннинг, ҳам фариштанинг хусусиятларидан берган. Жисм, емоқ-ичмоқ, жинсга эҳтиёжлар ҳайвонлик сифатларидир.
Руҳонийлик, ақл, тоат, ибодатга лаёқатлилик фариштанинг сифатларидир. Фаришталик сифатлари ҳайвонлик сифатларидан устун бўлиб, шариат йўлида юрган инсон фариштадан устундир.
Ҳайвонлик сифатлари фаришталик сифатларидан устун бўлиб, еб-ичиш, жинс, дунё ташвишидан бошқани билмаган инсон ҳайвондан бадтардир.
Ислом инсоннинг ҳайвонлик даражасига тушишига рози эмас. Шунингдек, уни фаришталик даражасига кўтарилишга мажбур ҳам қилмайди, даъват ҳам этмайди. Ислом инсондан чин инсон бўлишни талаб қилади, холос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
(Alloh bu hadisning to'lig'ini yetkazdi. Sababchisidan O'zi rozi bo'lsin)
1 066
Ашуро қандай кун ва ўша куни нима қилиш керак?
Бугун, Ашуро куни, яъни Муҳаррамнинг 10-куникўплаб муҳим воқеа ва ҳодисалар содир бўлган. Бу ҳақда тарих китобларида батафсил маълумот берилган. Шу ўринда уларнинг айримларини эсга олиб ўтамиз:
1.Одам алайҳиссалом жаннатда тақиқланган дарахт мевасидан еб қўйганлари сабаб, гуноҳкор бўлганлар ва ер юзига туширилганлар. У зот қилган ишларига қаттиқ пушаймон бўлиб, тинимсиз истиғфор айтганлар, тавба қилганлар. Аллоҳ таоло Ашуро куни тавбаларини қабул қилган.
Бу тўғрида Қуръони Каримда марҳамат қилинади: “Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. Одам Парвардигорига осий бўлиб, янглишди Сўнгра Парвардигори уни поклаб, тавбасини қабул этди ва ҳидоятга йўллади” (Тоҳа сураси, 121-122 оятлар).
2.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар» (Имом Аҳмад ривояти).
3.Намруд алайҳи лаъна Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юбориш учун катта гулхан ёқиб, манжаниқлар воситасида у зотни оловнинг устига улоқтирган. Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан олов гулзорга айланиб, Халилуллоҳга заррача зиён етмасдан омон қолганлар.
4.Золим Фиръавн ва унинг навкарлари Мусо алайҳиссалом ҳамда Бану Исроилга кўп азоб берган. Улар зулмдан қочиб кетаётганларида, душманлар ортларидан қувган. Аллоҳ талонинг инояти билан Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроил эсон-омон сувдан ўтиб олган. Фиръавн ва унинг аскарлари эса сувга ғарқ бўлган.
5.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўриб: “Бу нима? (яъни, нима учун бу кун рўза тутяпсизлар?)”, деб сўрадилар. Улар: “Бу яхши кундир. Бу кунда Аллоҳ таоло Бану Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар”, деб жавоб беришди. Шунда у зот: “Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман”, дедилар ва шу куни рўза тутдилар, бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Энг аҳамиятлиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутганлар. Бу нарса биз учун суннатга айланган. У зот умматларини рўза тутишга ундаганлар, қизиқтирганлар. Умматлар учун ўз Пайғамбарининг суннатларига эргашиш саодат, фазилат, барака ва нажотдир.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутганларида ўша куни рўза тутишга (бошқаларни ҳам) буюрдилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлашади”, дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Келаси йил келмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар” (Муслим, Абу Довуд ва Табароний ривояти).
Демак, Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи куни эмас, балки бир кун олдин ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир.
Саҳобаи киромлар, тобеъинлар ва улардан кейин яшаб ўтган мўмин-мусулмонлар бу кунларда рўза тутишган. Биз ҳам солиҳларнинг йўлларига эргашишга буюрилганмиз. Улар биз учун йўлчи юлдуз, нурли чироқдир.
Абу Қатодадан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ашуро куни рўзаси ўтган йилги гуноҳларга каффорат бўлишидан умид қиламан!” деганлар (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
Бу ҳадисдан Ашуро куни тутиладиган рўзанинг қанчалик фазилатли экани, яъни ўша куни рўза тутган банданинг аввалги йилда қилган гуноҳлари кечирилиши маълум қилинмоқда.
Уламолар Ашуро куни рўза тутиш суннати муаккада, деган хулосага келишган. Қайси банда ният ва ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутса, ваъда қилинган ажр-мукофот ва гуноҳлари кечирилишига эришади. Бу имкониятни қўлдан бой бермаслик, фурсатни ғанимат билиб, солиҳ амалларда пешқадам бўлиш ҳар бир мўмин инсоннинг бурчидир.
Эркин Қудратов,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси
1 066
Kechro ancha malumot tashlayman inshaaAlloh manfaatli bo'ladi
Javoblar uchun rahmat hozirchi
1 066
Савол: Ашуро куни рўза тутиш?
А) Суннат
Б) Мустаҳаб
С) Мубоҳ
Д)Аввал фарз бўлган кейин суннат
Е) Вожиб
1 066
Repost from PISHIR-KUYDIR 🍟
💭 Sizni shu videodagi gaplarga fikringiz qanday?
Agar bu fikrlarga qoʻshilsangiz, ❤️ qizartirib qoʻying.
🫴 @pishirkuydir | #maslahat
1 066
Бир киши Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан "Ихлос нима? " деб сўради. У зот: Амалларнинг офатларидан халос бўлиш", деб жавоб берди. "Таваккул нима? " деб сўрашганида: "Аллоҳга аниқ ишониш", деб жавоб берди. "Розилик нима? " деб сўрашганида: "Барча ишларда Аллоҳга таслим бўлиш", деб жавоб берди. "Муҳаббат нима? " деб сўрашган эди, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: "Бу саволни Бишр Ҳофийдан сўранглар, модомики у ҳаёт экан, бу саволга мен жавоб бера олмайман", деди.
"Тасаввуф вас- сулук" Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
1 066
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал" раҳимаҳуллоҳ ўз вақтининг шайхи Бишр Ҳофий"" раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бориб турар эди. Бир куни талабалар Аҳмад ибн Ҳанбалдан: "Сиз катта уламолардан бўлсангиз, нега сиздек олим бўлмаган киши олдига бориб турасиз? " деб сўрашади. Шунда Имом Аҳмад тарих саҳифаларида муҳрланиб қолган машҳур гапини айтади: "Мен Аллоҳнинг Китоби ҳақида олимман. Бишр эса Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳақида олимдир. Аллоҳ таоло ҳақида олим бўлган киши Аллоҳнинг Китоби ҳақида олим бўлган кишидан афзалдир". Аллоҳу акбар, нақадар одилона айтилган ҳақ гап.
"Тасаввуф вас- сулук" Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
1 066
Тариқат аҳли исломни чуқурроқ кўради. Тасаввуф аҳлидан бўлган фақиҳ ,шариат аҳлидан бўлган фақиҳга нисбатан кўпроқ ҳақиқатни кўра олади.Чунки тасаввуф олимига ҳақиқат илҳомлантириб кўрсатилади.
1 066
Энди, бир ўйлаб кўринг, Аллоҳ таолонинг шундай улуғ бандаси, дўсти, улуғ бир сўфий зот оддий сув ташувчининг дуосини олиш учун нафл рўзани буздилар. Сабаби бу зотлар Аллоҳнинг бандалари дуоларини олишга ўта ҳарис эдилар. Чунки бизнинг ҳаққимизда кимнинг дуоси қачон қабул бўлиши маълум эмас.
Манба: "Насиҳатлар гулдастаси" Муҳаммад Тақий Усмоний
1 066
Repost from ШАЙХ САБОҚЛАРИ
Қарзнинг савоби садақадан афзал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.
© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
@MuxlisUz
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
«ШАЙХ САБОҚЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.✅
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+Ioi47NfF2Gk1ZGFi
https://t.me/+Ioi47NfF2Gk1ZGFi
1 066
Ҳар яхшилик – садақадир.” (Термизий)
“Чиройли, ширин сўз – садақадир.” (И.Аҳмад)
“Кулар юз билан салом бериш – садақадир.” (Байҳақий)
“Дин қардошига кулар юзли бўлиш – садақадир.” (Термизий)
“Бир дарахтдан ейилган ва ишланган нарсалар бу дарахтни эккан кимса учун садақадир.” (Муслим)
“Бирига яхши нарсаларни ўргатиш, ёмонлик қилишининг олдини олиш, сўраганга йўл кўрсатиш, йўлдаги зарарли нарсаларни тозалаш ҳам бир садақадир.” (Термизий)
“Амри маъруф, наҳйи мункар этиш – садақадир.” (Муслим)
“Масжидга кетаётганидаги ҳар бир қадами садақадир.” (И.Аҳмад)
“Ўлимни хотирлаш садақадир.” (Дайламий)
“Қарздор фақирга ўташи учун муҳлат берганга ҳар бир куни садақадир.” (Табароний)
“Йўлидан адашганга йўл кўрсатиш садақадир.” (Ж.Сагир)
“Турмуш ўртоғига хизмат садақадир.” (Дайламий)
“Никоҳидаги билан бирга бўлиш садақадир.” (Муслим)
“Ҳаромдан сақланган билан маслаҳат қилиш садақадир.” (Дайламий)
“Ёмонлик қилишдан сақланиш бир садақадир.” (Ибн Абуддунё)
“Қарз бериш садақадир.” (Табароний)
“Салом бериш – садақадир.” (Бухорий)
1 066
ИНСОНЛАРГА ЙЎЛИҚҚАНДАГИ СУННАТЛАР
1. Энг аввал салом бериш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Энг яши мусулмончилик қайси?» деб сўралди. Шунда У зот «Таом улашишинг ҳамда таниган-танимаганингга салом беришинг», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келди ва «Ассаламу алайкум», деб салом берди. У зот унга жавоб қайтардилар ва «Ўнта», деб қўйдилар. Кейин яна бир киши келиб, «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ», деди. У зот унга ҳам жавоб қайтардилар ва «Йигирмата», деб қўйдилар. Сўнгра яна бир киши келди-да, «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деди. У зот унга жавоб қайтаргач, «Ўттизта», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган, Термизий «ҳасан» деган.
Азиз биродар, Аллоҳ сизга тавфиқ берсин. Саломни яримта-юримта бериб юрган киши қанчалар ҳасанотдан маҳрум бўлиб қолаётганини қаранг. Ваҳоланки, у ўша сониянинг ўзида ўттизта ҳасанани, Аллоҳ таоло уни энг ози ўнга кўпайтириб беришини ҳисобга олсак, уч юзта ҳасанотни қўлга киритиши мумкин эди. Шундай экан, сиз саломни тўлиқ беришга, аликни тўлиқ қайтаришга тилингизни ўргатинг, токи улуғ ажлардан маҳрум бўлиб қолманг.
2. Кўришган киши билан хайрлашаётганда ҳам салом бериш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Яъни, иккинчи саломнинг аҳамияти биринчиникидан кам эмас.
Мусулмон киши бир кун мобайнида уйга кириб-чиқишида, йиғинларда, кўча-кўйда, иш жойида, телефондаги мулоқот ва ҳоказоларда ушбу суннатга неча марта рўбарў бўлади? У ҳар доим мазкур суннатга амал қилиб юрса, бир куннинг ўзида ўнлаб суннатга амал қилаётган, юзлаб савобларга эга бўлаётган бўлади.
3. Табассум билан рўбарў бўлиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Яхши амалдан бирор нарсани арзимас санама, ҳатто бир биродарингга очиқ чеҳра билан йўлиқишни ҳам».
Муслим ривояти.
4. Икки қўл билан кўришиш
«Икки мусулмон бир-бирларига йўлиқиб, қўл бериб кўришар экан, улар ҳали ажралмай туриб, албатта, уларнинг гуноҳлари мағфират қилинади».
Абу Довуд, Термизий ва ибн Можалар ривоят қилганлар.
Имом Нававий айтадилар:
«Билгинки, қўл бериб сўрашиш ҳар кўришганда мустаҳабдир».
Шундай экан, эй дўстим, сиз ҳар бир инсон билан унга салом бериб, табассум қилган ҳолда, икки қўл билан кўришар экансиз, шу лаҳзанинг ўзида учта суннатни бажараётган бўласиз.
5. Гўзал сўз.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) бандаларимга дегинки, энг гўзал нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон уларнинг ораларини бузар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир». Исро сураси, 53-оят.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Яхши сўз садақадир».
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яхши сўзлар деганда зикр, дуо, салом-алик, чиройли хулқлар, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш каби хайрли сўзлар тушунилади.
Яхши сўз инсонни шайдо қилади, унинг қалбига роҳат бахш этади, унга хотиржамлик келтиради.
Яхши сўз мўмин кишининг қалбидаги нурга, ҳидоят ва хайриятга далолат қилади.
Азиз биродар! Сиз бутун ҳаётингизни эртадан кечгача яхши сўз билан обод қилишни ўйлаб кўрдингизми?! Ота-онангиз, жигарларингиз, аёлингиз, фарзандларингиз, қўшниларингиз, дўстларингиз, ҳамкасбларингиз ва бошқалар билан яхши сўз асосида мулоқотда бўлиш билан дунёю охиратингизни жаннати наъимга айлантиришни хоҳламайсизми?!
Манба: Islom.uz. , "Кундалик суннат амаллар" Ҳусайнхон Абдулмажид.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 26 январдаги 03-07/538-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
