cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Tomchidek ilm,daryodek amal-dengizdek taqvo Gruppa ochilgan sana 24 03 2022

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 165
Obunachilar
+324 soatlar
+17 kunlar
+3830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Қуръон хифз қилаётган киши 1 саҳифада нечта хато қилиши мумкин? Агар устоз ҳар саҳифада 3 та ҳато қилишга руҳсат бериб, ўтказиб юборса 1 жузь тугаганда ўша толибани 1 жузида 60 та хато бўлади. Келинг шунчаки сўзлар билан эмас, далиллар билан ҳисоблаб кўрамиз. 1 жузьда 20 саҳифа бўлади, энди 20 ни 3 га кўпайтирамиз, аҳир устоз 3 хато қилишга руҳсат берган. • 3×20=60 Энди ҳар саҳифада 3 ҳато қилиб ўша толиб(а) қуръонни тугатди. Қуръонни барча саҳифалари жами 604 саҳифа бўлади. 604 ни 3 га кўпайтирамиз. • 604×3=1812 Қуръонни 1812 та ҳато билан тугатган толиб(а) ни қанақа қилиб қори(я) дея оламиз?! Энди устоз 2 марта ёки 1 марта хато қилишга руҳсат берса ҳам натижа қониқарлик бўлмайди! Ҳар саҳифада 2 та ҳато қилиб қуръонни тугатган толиб(а) жами 1208 та хато қилган бўлади. Энди ҳар саҳифада 1 марта ҳато қилса ҳам жами бўлиб 604 та ҳато бўлади. Ҳалоса ўзингиздан... Устозларга насиҳат: Ўқувчингиз сизни қанчалик ёмон кўрамасин, ҳар бир хатосини айтишдан тортинманг! Қиёматда ҳар бир ўтказиб юборган хатойингиз учун ҳисоб-китоб қилинасиз. Эътиборли бўлинг. Хатони ҳам қўпол муомилада эмас, балки ҳалимлик билан чиройли хулқ ила тушунтиринг, шунда ўқувчи ҳам чиройли қабул қилади Биизниллаҳ. Ва бундай қилманг, ундай қилманг дейишни ўзи ҳам етарли бўлмайди, сабабини тушунтиринг, нега у хатони қилмаслик керак, агар ўша хатони қилса нима бўлади, маъно ўзгарадими, ўзгармайдими шуларини ҳам тушунтиринг. Энг асосийси ҳар бир шогирдингизни дуоларингизда унутманг, шогирд учун устозни дуоси жуда муҳим ҳисобланади. Толиб(а) ларга насиҳат: Устозингиз хатойингизни қўпол муомилада тушунтирадими ёки чиройли муомиладами, ҳар қанақа вазиятда тўғри қабул қилинг ва жавобингиз доим тўғрилайман ИншаАллоҳ бўлсин! Ўша хатоларни қилмасликга ҳаракат қилинг, ҳаракат қилиш эса аввал қайсидир шайх билан камида 10 марта дарс қилишлик билан бўлади. Сизга ҳам насиҳатим: Ўзингиз учун доим дуода бўлинг, Аллоҳдан тавфиқ беришини, ўқиган ва ёдлаганларингизга амал қилишингизга муваффақ қилишини ёлвориб сўранг. Аллоҳ сўраган бандасига беради.
Hammasini ko'rsatish...
👍 8
Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига: — Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди. Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом: — Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди. Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади. — Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб. Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди: — Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади... Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради: — Бомдод намозини ўқидингми? — Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим... — Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми? — Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади. — Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради: — Бугун Қуръон ўқидингми? — Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит. Фақир киши таассуф билан бош чайқади: — Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..
Hammasini ko'rsatish...
👍 7🤔 1😭 1
09:16
Video unavailableShow in Telegram
Мен эшитиб мазза килдим. Сизларга хам илиндим.
Hammasini ko'rsatish...
👍 3😍 3👏 1
​​​​​​АЁЛЛАРГА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ — Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг! — Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг! — Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин! — Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин! — Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг! — Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг! — Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг! — Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир». — Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг. — Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг. — Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир. — Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг. — Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг! — Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг! — Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган. — Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг. — Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг. Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин! Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!
Hammasini ko'rsatish...
👍 6🥰 2
03:54
Video unavailableShow in Telegram
#СубхонАллоҳ Қозоғистон Туркистон областида мана шундай шаршара бор экан, қуръон тиловат қилинса шаршара ишга тушаркан😳 👇 @TOSHKENT_BUGUN
Hammasini ko'rsatish...
🍓 3👍 1
01:06
Video unavailableShow in Telegram
Аёллар ишлашликлари жоизми? Бунда бир неча шартлар топилса уламолар рухсат беришган: Халол касб, Аёллик иффатига мос келадиган касбларда, Номахрам эркаклар йук жойларда ишлашликлари, Ибодатларга халакит бермайдиган касбларда булса, Уй ишлари, фарзандлари тарбиясига хам вакти йетадиган булиши, Эрига хам эътиборли булиши, Ва асосийси эрини рухсати билан булишлиги шарт. ВаъАллоху Аълам
Hammasini ko'rsatish...
👍 8
​#ХОЛИС_ЭСЛАТМА Баъзан ўқувчиларимиз айрим каналларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сўрашади. Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик. Ҳукм чиқариш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган. СЎРАГАН ЭДИНГИЗ 👇 Жаннатда Довуд алайҳиссалом Қуръон тиловат қиладиларми? Сўнг Муҳаммад алайҳиссаломга:«Тоҳа» ва «Ясин» сураларини тиловат қилиб беринг, дейиладими. Сўнг Аллоҳ таолонинг Ўзи жаннат аҳлига «Ар-Роҳман» сурасини тиловат қилиб бериши ҳақидаги гаплар ростми. Бу масалага оид ҳадислар ишончлими? Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин. Мазкур ривоятни илмий нуқтаи назардан текшириб чиққандан сӯнг шуни маълум қиламизки, Аллоҳ азза ва жалла жаннатда бандаларига Қуръон тиловат қилади деган мазмунда бирорта исботланган саҳиҳ ҳадис йўқдир. Бундай нарсалар ғайб масалалари бўлиб, бу ҳақда саҳиҳ ривоятларсиз уни тасдиқлаш жоиз эмас. Замондош муҳаддис – ҳадисшунос уламоларга қуйидаги: "Роббимиз бизга жаннатда ар-Раҳмон сурасини тиловат қилаётганини эшитамизми иншаАллоҳ?", деб савол беришганда, улар бундай жавоб беришган: "Аллоҳ таоло ва унинг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом жаннатда Қуръон тиловат қилишлари ҳақида гапирадиган бўлсак, биз бу ҳақда ҳеч қандай саҳиҳ ривоят билмаймиз. Бу ҳам ғайб масалаларидан бири бўлиб, уни муҳокама қилишдан ўзимизни тийишимиз керак. Аллоҳ таоло жаннат аҳлига Қуръон тиловат қилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган, аммо уларнинг барчаси жуда заиф, мункар, яъни ривоят қилишга яроқсиз ҳадислардир. Баъзи уламолар Аллоҳнинг пайғамбари Довуд (алайҳиссалом) жаннатда мўминлар билан Қуръон тиловат қилишларини зикр қилишган, аммо биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан буни тасдиқлаш учун бирор саҳиҳ ҳадисларни билмаймиз". Валлоҳу аълам. Тавфиқ Аллоҳдандир
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
ЖАБРОИЛ алайҳиссалом бир оёғида туриб йигирма минг йил ва иккинчи оёғида туриб йигирма минг йил намоз ўқиди. Намозни тугатиб: «Ë Роббим, коинот яратилганидан бери шундай «НАМОЗ» ўқиган бошқа банданг борми?!»,~ деб сўради. Аллоҳ таоло марҳамат қилди: «Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан с.а.в., Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ~ таҳоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй~фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат ўқиëтганини унутиб икки раъкат намоз ўқийди... Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен қирқ минг йилда ўқиган намозингдан «МАҚБУЛРОҚ» бўлади.» «Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?!» ~ Чунки улар менинг ҳузуримга... душманимни мағлуб қилиб келадилар... Сенда эса душман йўқ!!! Улар: ~ «ДУНЁ СЕВГИСИДАН» узоқлашадилар... Нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар... Шайтоннинг васвасасига учмасдан «АЛЛОҲУ АКБАР» (Аллоҳ буюк) дейдилар... Ва Мени кўрмасдан иймон келтирадилар. (Имом Ғаззолий). .....🍃🌿🌸🌸🌸🌿🍃.....
Hammasini ko'rsatish...
👍 9😭 3
02:25
Video unavailableShow in Telegram
👍 2
أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعِ العَلِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ هُوَ اللَّهُ الَّذي لا إِلٰهَ إِلاَّ هُوَ ۖ عالِمُ الغَيبِ وَالشَّهادَةِ ۖ هُوَ الرَّحمٰنُ الرَّحيمُ هُوَ اللَّهُ الَّذي لا إِلٰهَ إِلاَّ هُوَ المَلِكُ القُدّوسُ السَّلامُ المُؤمِنُ المُهَيمِنُ العَزيزُ الجَبّارُ المُتَكَبِّرُ ۚ سُبحانَ اللَّهِ عَمّا يُشرِكونَ هُوَ اللَّهُ الخالِقُ البارِئُ المُصَوِّرُ ۖ لَهُ الأَسماءُ الحُسنىٰ ۚ يُسَبِّحُ لَهُ ما فِي السَّماواتِ وَالأَرضِ ۖ وَهُوَ العَزيزُ الحَكيمُ «Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм» Ҳуваллоҳул лазий лаа илааҳа иллаҳув. ъаалимул ғойби вашшаҳаадати ҳувар роҳмаанур роҳийм. Ҳуваллоҳул лазий лаа илааҳа иллаҳув. Ал-маликул қуддуусус салаамул муъминул муҳайминул ъазийзул жаббаарул мутакаббир. Субҳааналлоҳи ъамма йушрикуун. Ҳуваллоҳул хоолиқул баариъул мусоввиру лаҳул асмааул ҳуснаа. Йусаббиҳу лаҳу маа фис самааваати вал арз. Ва ҳувал азийзул ҳакийм. “Эшитувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила лаънатланган шайтондан паноҳ тилайман” У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У ғойибни ҳам ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У-Малик, У-қуддус, У-Салом, У-Мўмин, У-Муҳаймин, У-Азиз, У-Жаббор, У-Мутакаббирдир. Аллоҳ Унга ширк келтираётган нарсалардан пок. У Аллоҳ Холиқ, Бариъ, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У-Азиз ва ҳакимдир.
Hammasini ko'rsatish...
👍 7