cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Тафаккур соҳили

Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда! Бизни кузатишда давом этинг.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
6 271
Obunachilar
-724 soatlar
-497 kunlar
-18530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин! Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин, илоҳим. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 13
Муҳим эслатмалар 1.Иш учун вақт топинг – бу муваффақият баҳоси. 2.Ўйлаш учун вақт топинг – бу куч манбайи. 3.Ўйин учун вақт топинг – бу ёшликнинг сири. 4.Ўқиш учун вақт топинг – бу билим пойдевори. 5. Оллох учун вақт топинг – бу диёнат йўлидир. 6.Дўстлик учун вақт топинг – бу бахт манбайи. 7.Севги учун вақт топинг – бу ҳаётнинг муқаддас совғаси. 8.Орзу учун вақт топинг – шунда кўнгил юлдузларга етади. 9.Кулгу учун вақт топинг – бу ҳаёт қийинчиликларини енгишга ёрдам беради. 10.Гўзаллик учун вақт топинг – бу нарса ҳамма жойда мавжуд. 11.Соғлик учун вақт топинг – бу ҳаёт хазинаси. 12.Режалаштириш учун вақт топинг – бу олдинги 11 ишларни бажариш учун вақт топиш сиридир. Тафаккур қилинг! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 28 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб: – Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея дардини достон қилди. – Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб: – Марҳамат сўранг! – деди. – Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради. – Йўқ, – Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна: – Йўқ, – деди. – Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади. Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир. Тафаккур қилинг! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 41👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
5👍 1
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик. — Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ... — Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик. — Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди. — Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт! — Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди. — Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. — Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади. Ўткир Ҳошимов Тафаккур қилинг! •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 22 7
Photo unavailableShow in Telegram
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 16 4
Бола тарбияси. Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади. Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади. Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади. Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади. Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади. Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади. Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади. Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади. Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади. Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади. Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади. Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади. Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади. Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади. Тафаккур қилинг! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 18 4🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
Хулосалар Саломатлик ҳақида: 1. Кўп сув ичинг. 2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин. 3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларда ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг. 4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг. 5. Кўп китоб ўқинг. 6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг. 7. 7 соат ухланг (ўзим жуда кам ухлайман). 8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганингизда табассум қилинг. Шахсият ҳақида: 1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Сиз бошқалардан эмас, ўзингизнинг кечаги кунингиздан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг! Уларнинг қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз. 2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг. 3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг. 4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг. 5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг. 6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг. 7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор. Шукур қилинг! 8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Шунчаки, тупуриб қўйинг!  Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади. 9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг. 10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди. 11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади. 12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин. 13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. Насибангизга   Одамлар билан муносабат ҳақида: 1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг. 2. Ҳар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг. 3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг. 4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг. 5. Одамларга кулиб боқинг. 6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас. 7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг. Ҳаёт ҳақида: 1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг. 2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради. 3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг. 4. Ўрнингиздан туринг, бу ҳали охири эмас. Яхшиси ҳали олдинда. 5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг! Тафаккур қилинг! Tафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
Hammasini ko'rsatish...
👍 17