“MIRSHARIB OTA” JOME MASJIDI
TOSHKENT VILOYATI QIBRAY TUMANI CHINOBOD Q. BARDAVOM K. 20-UY 🕌“MIRSHARIB OTA” JOME MASJIDI 📞MUROJAAT UCHUN TEL: 🔹99 841 15 35
Ko'proq ko'rsatish244
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-17 kunlar
+1130 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Repost from Mehrob.uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 1
Муғийра ибн Шуъбанинг котиби Варрод ривоят қилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миш-миш тарқатмоқни, эзмалик қилмоқни, мол-дунёни исроф этмоқни, очкўзлик қилмоқни, оналарга итоатсизлик этмоқни ва қизларни тириклайин кўмиб ташламоқни (Исломдан аввал арабларда шундай одат бўлган) ман қилганлар».
(Имом Бухорий ривоятлари)
"Расулуллоҳ қайтарганлар" Аҳмад Муҳаммад
Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо
Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.
Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
Repost from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган. 📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди. 🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. #tayinlov
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 FacebookИЙМОННИНГ ЗИЁДА ЁКИ НОҚИС БЎЛИШИ.
Иймоннинг зиёда ва кам бўлиши кўпгина тортишувларга сабаб бўлган масаладир. Лекин Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг тортишувлари моҳиятда эмас, суратдадир. Баъзилари тўғридан-тўғри: "Иймон зиёда ва кам бўлади", десалар, бошқалари: "Иймоннинг асли бир, аммо унга тааллуқли ишлар, амаллар зиёда ёки кам бўлади", дейдилар.
Бу тортишувларга уларнинг иймонни турлича таъриф қилганлари сабаб бўлган. "Иймон тасдиқ, иқрор ва амалдан иборат", деганлар "Иймон зиёда ва ноқис бўлади", дейишган.
"Иймон тасдиқ ва иқрордир" деганлар, иймон зиёда ёки ноқис бўлмайди, лекин амал зиёда ва ноқис бўлади, деган.
Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи бу маънони қуйидагича ифода этган: "Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир. Аммо амаллар ўзлари зиёда бўлади. Иймон зиёда ҳам, ноқис ҳам бўлмайди".
Икки тараф қуйидаги қуйидаги оятларни ўз таърифларига биноан тафсир қилиб, бирлари зоҳирий маънони олса, иккинчилари амалга таъвил қилади.
1. "Уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган..." (Анфол сураси, 2-оят).
2. "Ва Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилади" (Марям сураси, 76-оят).
3. "Ва иймонлиларнинг иймони зиёда бўлиши (учун)" (Муддассир сураси, 31-оят).
4. "Иймонларига иймон зиёда бўлиши учун..." (Фатҳ сураси, 4-оят).
5. "Уларнинг иймонларини зиёда қилди ва "Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай яхши вакил!" дедилар" (Оли Имрон сураси, 173-оят).
6. "Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан "Бу сиздан кимнинг иймонини зиёда қилди?" дейдиган кимсалар бор. Бас, иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди ва улар шодландилар" (Тавба сураси, 124-оят).
"Сунний ақийдалар" китобидан.
#асл_моҳият
💻 Ҳанузгача фитна ўчоғларига бораётганлар бор
▶️ Ҳасан
домла ҚОДИРОВ
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz