cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Тожикистон ва Жаҳон янгиликлари

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 205
Obunachilar
-224 soatlar
-17 kunlar
+130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
🇹🇷🇮🇱 Туркия бугундан эътиборан Исроилдан барча экспорт ва импортларни тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги масала билан таниш бўлган икки турк расмийсига таяниб хабар берди. Бу ҳақида горизонт хабар бермоқда @qadriyatnews
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Repost from Gorizont
Photo unavailableShow in Telegram
🇹🇯🇷🇺 Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига вақтинча Россия Федерациясига бормасликни тавсия қилмоқда. Батафсил Gorizontда...
Hammasini ko'rsatish...
👍 3👏 1
Таджикистан рекомендует гражданам страны временно воздержаться от поездок в Россию на всех видах транспорта без острой необходимости, сообщает МИД страны
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🇬🇧🇹🇯 Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистонга келди Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Ташриф доирасида Кэмерон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ташқи ишлар вазири билан учрашди. Қайд этилишича, учрашувларда Тожикистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, сув ва иқлим муаммоларини ҳал этиш, меҳнат миграцияси, давлатлар ўртасидаги ҳаво йўлларини диверсификация қилиш йўналишида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Дэвид Кэмерон Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам келиши кутилмоқда. 🔥 @qadriyatnews
Hammasini ko'rsatish...
👍 10🤔 1
ӮЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ДАВЛАТ САФАРИ   18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикасига давлат сафари билан ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими олий мартабали меҳмон шарафига байрамона ясатилган Миллат қасри майдонида бўлиб ўтди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевни самимий кутиб олиб, фахрий шоҳсупага таклиф қилди. Кутиб олиш маросими фахрий қоровул қӯмондони  ҳисоботи, икки давлат миллий мадҳиялари янграши, давлатлар бошлиқларининг фахрий қоровул сафи ёнидан ўтиши, олий мартабали меҳмоннинг Тожикистон Давлат байроғига эҳтиром кўрсатиши, икки томон расмий делегациялари  билан танишувдан бошланиб, фахрий қоровул қисм ва  бўлинмаларининг икки давлат бошлиқлари олдидан тантанали қадам ташлаб ўтиши билан якунланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат сафари шарафига замбараклардан 21 марта ўқ отилди.
Hammasini ko'rsatish...
Бир гуруҳ санъаткорларга давлат мукофотлари топширилди 18 апрел куни Миллат қасрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат сафари доирасида икки мамлакатнинг бир гуруҳ санъат аҳлига Тожикистон ва Ўзбекистон давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси учун Тожикистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармони билан тўрт киши, жумладан, Озодбек Назарбеков, Муножатхон Юлчиева, Ағабай Собиров ва Юлдуз Усмонова Тожикистон Халқ ҳофизи ва Ёдгор Сагдиев Тожикистон Халқ артисти унвонлари билан тақдирландилар. Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик шерикчилик, иттифоқчилик, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликни ривожлантириш, шунингдек, ҳунар, маънавий қадриятлар ва тарихий меросни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш, ўзаро биродар халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш йўналишидаги самарали фаолияти учун Тожикистон Республикаси санъат ва ҳунар арбоблари гуруҳини тақдирлаш тўғрисидаги фармони билан Мирали Достиев, Исмоил Назриев, Фурқат Саидов, Тўлқин Тожибоев ва Раҳматулло Ҳошимов Ўзбекистон Республикаси Халқ Ҳофизи унвони билан тақдирландилар. «Ховар» ТМАА. @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
👍 1 1
ТОЖИКИСТОН ВА ӮЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИ ИККИ МАМЛАКАТ САНЪАТ АРБОБЛАРИНИНГ "АБАДИЙ ДӮСТЛИК" ДЕБ НОМЛАНГАН МАДАНИЙ ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР 18 апрел куни Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат сафари доирасида ҳашаматли Борбад қасрида Тожикистон ва Ӯзбекистон санъат усталарининг "Абадий дӯстлик" деб номланган маданий дастури бӯлиб ӯтди. Маданий тадбирда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев иштирок этдилар. Маданий тадбир ӯтказилган маскан — Борбад қасри залида икки қӯшни давлатлар дӯст халқларининг самимияти ва дийдори туфайли байрамона кайфият ҳукм сурди. Тожикистон ва Ӯзбекистон санъат усталарининг "Абадий дӯстлик" деб номланган маданий дастури ҳамкорликнинг ажойиб намунаси, дӯстлик, биродарлик, яхши қӯшничилик каби зэгу анъаналарнинг давоми ҳамда ҳар икки мамлакат халқларининг манфаати йӯлида кӯп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтиришда муҳим омил ҳисобланади. Тожикистон ва Ӯзбекистон халқлари дӯстлигини тараннум этувчи икки мамлакат санъат арбобларининг ранг- баранг ва бой дастурга эга концерти қизиқарли ва эсда қоларли ӯтди. @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ МУЛОҚОТ ВА МУЗОКАРАЛАР Расмий кутиб олиш маросимидан кейин Миллат қасрида давлатлар бошлиқларининг тор доирадаги учрашувида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг дўстлигу ҳамкорлик масалалари муҳокамаси бошланиб, ҳар икки томоннинг кенг ҳайъатлари иштирокида давом этди. Икки давлат бошлиқлари мулоқоти жараёнида ҳамкорликнинг турли соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олий мартабали меҳмон – Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевни Тожикистонда илиқ кутиб олди. Қўшни Ўзбекистон Тожикистоннинг стратегик шериги ва ишончли иттифоқчиси эканлиги, у билан муносабатлар узилмас дўстлик, яхши қўшничилик ва бир-бирлари манфаатларини ҳурмат қилишга асослангани таъкидланди. Савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликлар Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларининг муҳим йўналишлари саналади. Шу сабабли, икки мамлакатнинг расмий ҳайъатлари иштирокидаги олий даражадаги мулоқот жараёнида ушбу соҳаларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати борасида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси бош вазирлари шарҳ беришди. Ҳар иккала мамлакат Ҳукуматлари масъул шахслари шарҳидан кейин томонлар диққат марказидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди. Мамлакатимиз Президенти сиёсий алоқаларнинг юқори даражаси, савдо, иқтисод, маданият ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликлар тараққиётидан қониқиш билдирди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликларга оид қӯшма комиссиянинг икки мамлакат муносабатларини кенгайтиришдаги роли сезиларли эканлиги айтилди. Рақамли иқтисодиёт, технологик тадқиқотлар, электрон савдо ва замонавий саноат хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларнинг янги ва истиқболли йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтилди. Мулоқот чоғида имзоланадиган янги икки томонлама ҳужжатлар мажмуаси, жумладан, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги келишув тарихий ҳужжати ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини сезиларли равишда мустаҳкамлаши таъкидланди. Сармоялар жалб этиш, савдо, саноат, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биргаликда қайта ишлаш, дори-дармон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва электростанциялар қуриш соҳаларидаги ҳамкорликларни ривожлантириш икки мамлакат музокараларининг бошқа мавзуларидан бўлди. Шамол ва қуёш электростанцияларини биргаликда қуришда ҳамкорликни ривожлантириш икки мамлакат келгуси алоқаларининг фойдали йўналишлари эканлиги айтилди. Учрашув чоғида транспорт, юк ташиш соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш, икки мамлакат минтақалари ўртасида янги йўналишларни очиш ва темир йўллари қурилиши йўлидаги ҳаракатларни давом эттиришга оид масалалар кўриб чиқилди. Тожикистон ва Ўзбекистон мол айланиши ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш имконига эга эканлиги таъкидланди. Муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш жараёнида минтақалар ўртасидаги ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, икки мамлакат фуқаролари учун квоталар ажратиш ва дарслик китобларини биргаликда нашр этиш муҳим, дея баҳоланди. Томонлар, шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, радикализм, уюшган трансмиллий жиноятлар, чунончи, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва кибер жиноятларга қарши курашишда тегишли органлар фаолиятини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Мулоқот чоғида, шунингдек, минтақавий ва халқаро ташкилот ва бирлашмалар доирасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. «Ховар» ТМАА. @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
01:38
Video unavailableShow in Telegram
Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикасига ташриф буюрди. @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
МИЛЛАТ ПЕШВОСИ, ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОН РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ 23 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти муҳтарам Владимир Путинга ҳамдардлик телеграммаси жӯнатди. Унда шундай дейилади: - "Ҳурматли Владимир Владимирович! Кўп сонли Россия фуқароларининг ўлими ва жароҳат олишига олиб келган Москва яқинидаги "Крокус Сити Холл" мажмуасига қилинган шафқатсиз теракт ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди. Биз ҳеч қандай далил билан оқлаб бўлмайдиган ғайриинсоний зўравонлик ҳаракатини қаттиқ қоралаймиз. Ушбу қайғули лаҳзаларда Сизга, қурбонларнинг оилалари ва яқинларига ҳамда Россиянинг бутун дўст халқига самимий ҳамдардлик ва таъзия билдираман. Жароҳат олганларнинг барчасига тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз". "Ховар" ТМАА. @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
👍 14👎 1