cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Суғд Ҳақиқати | Sug'd Haqiqati

🏢Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи нашрияси (расмий) • 1993 йилнинг 1 июлидан чиқа бошлаган. 🔹️Вилоятдаги янгиликлар 🔥Расмий хабарлар 📄Таҳлилий мақолалар Биз билан алоқа @Sugdhaqiqati_bot 🌍 www.sugd-hakikati.tj

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganTil belgilanmaganToif belgilanmagan
198
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

🥯 Эрта тонгдан иссиқина нонга тобингиз қалай 😋 Хайрли тонг яхшилар! @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
10.12 KB
Болалар хаётдан нимани ўрганишади? Агар болани хар доим танқид килсангиз, у ёмон кўришни ўрганади. Агар бола жанжалда яшаса, агрессив бўлишни ўрганади. Агар болани устидан кулсангиз, у ёпилиб қолади Агар болага таъна қилсангиз, айб ҳисси билан яшашни ўрганади Агар бола чидамлиликда яшаса, бошқаларни қабул қилишни ўрганади Агар бола тўғри-халолликда яшаса, адолатли бўлишни ўрганади. Агар бола хавфсизликда яшаса, бошқаларга ишонишни ўрганади Агар болани қўллаб-қувватласангиз, у ўзини қадрлашни ўрганади. Агар бола тушуниш ва дўстона муносабатда яшаса, у бу дунёда севги топишни ўрганади. @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
⛅️Хайрли тонг. 📘Ҳаёт - китобларда битилган ривоятларга ўхшайди… 📃Ҳар куни янги сахифа… Бир бети маҳзун кечса… Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади… ☝️Шунинг учун ҳам "Хавотир олманг!" 🌸 Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, қийинчилик барибир ўтиб кетишини билсангиз, сиқилишга не ҳожат. Бу қисқа ҳаётдан завқланиб яшанг! @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
6.81 MB
#хайрли_тонг Эрталаб барвақт туриш энг тўғри ва мувозанатли қарорларни қабул қилишга, шунингдек юзага келадиган ҳар қандай вазиятдан фойдаланишга ёрдам берар экан... Шундай экан эрта туришни одат қилсангиз ишларингиз доимо бароридан келишини кўрасиз. Ассалому алайкум Қадрдон. Яна бир янги тонг муборак! @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
8.17 MB
Ассалому алайкум қадрли инсоним! Пайшанба тонги муборак бўлсин! Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон. (Румий) Соғ-саломат уйғотган роббимизга хамдлар бўлсин кунингиз файзли ўтсин! ✅ Бизга қӯшилинг 🔥⤵️ @SUGDHAQIQATI
Hammasini ko'rsatish...
E042974D04DDCDB199C5101E7EFEE782_video_dashinit.mp44.46 MB
📍 Бодомли дамлама - тана учун фойдали ▫️Қуруқ бодом терисида саломатлик учун муҳим бўлган шундай фермент мавжудки, у фақат намлик муҳитда ажралиб чиқади. 🍃Холестеринни камайтиради. Ёнғоқ таркибидаги Е витамини ва кальций холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради. 🍃Мия учун. Бу дамлама асаб йўлларига ижобий таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтиради. 🍃 Соғлом суяклар. Бодом таркибидаги минераллар, витаминлар ва фосфор туфайли суяклар мустаҳкамланади. Фосфор остеопорознинг олдини олади ҳамда тиш ва суякларни яхшилайди. 🍃Босимни тартибга солиш. Унинг таркибидаги калий қон босимини пасайтиради, паст натрий эса уни назорат қилади. 🍃Саратон касаллигининг олдини олиш. Бодом билан йўғон ичакдаги озиқ-овқат ҳаракатини яхшилаш орқали саратон ривожланиш хавфи камаяди. ✅ Дамламани тайёрлаш учун тунда 4-5 дона бодом мағзи қайноқ сувда дамланиб, тонгда оч қоринга ичилади. 💉 @sugdhaqiqati 💊
Hammasini ko'rsatish...
#Кун_Тарихи Бугун 19-апрел: • Илк “ВАЗ-2101автомобили ишлаб чиқарилган кун • Қримнинг Россия империясига қўшилган куни • Венесуела – Мустақиллик куни. • 1972 - йил собиқ Барcелона ва Бунёдкор футболчиси Ривалдо туғулган 👉🏻@sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...
🌴Aссалому алайкум. Рамазон ойининг 22-куни, пайшанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! ✅ @SUGDHAQIQATI
Hammasini ko'rsatish...
IMG_6138.MP45.05 MB
#БИЛАСИЗМИ? ​Японияда ўқитувчилар куни йўқ Бир куни япониялик ҳамкасбим, ўқитувчи Ямамотадан сўрадим: - Японияда ўқитувчилар куни қачон нишонланади? Сиз уни қандай кутиб оласиз? У менинг саволимдан ҳайратланди ва жавоб берди: - Бизда ўқитувчилар куни йўқ. Унинг гапига ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай қолдим. Хаёлимда бир савол айланарди: "Иқтисод, илм-фан ва техника ривожланган мамлакатда наҳотки ўқитувчининг меҳнати қадрланмаса?" Ишдан сўнг Ямамота мени уйига таклиф қилди. Унинг уйи мактабдан узоқроқ бўлгани учун метрода кетишга қарор қилдик. Кечки вақт, ҳамма ишдан қайтяпти, метрода одам жуда кўп. Мен зўрға тик турардим. Ёнимдаги ўриндиқда ўтирган кексароқ киши менга ўз ўрнини бўшатиб берди. Мен эса бу хатти-ҳаракатни тушунмадим ва у кишига хижолат қилаяпсиз дея тушунтирдим. Аммо барибир ўриндиққа ўтиришга мажбур бўлдим. Метродан чиққач, Ямамотадан нега бундай бўлганини сўрадим. У эса табассум билан кўксимдаги ўқитувчилик нишонига ишора қилиб: - У киши сендаги ўқитувчилик нишонини кўрди ва сенинг даражанг ҳурмати учун ўрнидан туриб, жой берди. Мен Ямомоталарнинг уйига биринчи бор ташриф буюраётганим сабабли, у ерга қуруқ боргим келмади. Бирор совға олишга қарор қилдим. Ямомотага бу ҳақида айтгандим, у сал олдинроқда дўкон борлигини, у ерда ўқитувчилар учун чегирма нархлар қўйилганини айтди. Мен яна ҳайрон қолдим ва сўрадим: - Фақат ўқитувчилар учун чегирма борми? Ямомота эса: - Японияда ўқитувчилик энг ҳурматга сазовор касб ва ўқитувчи энг эъзозли инсон ҳисобланади. Япониялик сотувчилар агарда дўконларига ўқитувчилар кириб қолса, бундан жуда хурсанд бўлишади ва бу улар учун шараф эканлигини билдиришади, - деди. Японияга яна бир неча маротаба саёҳатим давомида уларнинг ўқитувчиларни жуда ҳурмат қилишига гувоҳ бўлдим. Улар учун метрода жой берилади, дўконларда чегирма нархлар бор, ҳеч қаерда навбатга туришмайди. Шундай экан, японияликларга алоҳида байрам нега керак? Ахир, уларнинг ҳар куни байрамдек эмасми? Фарангиз тайёрлади
Hammasini ko'rsatish...
Жуда кўп инсонларни кўрдимки, ҳеч бири бу дунёдан рози эмас ва айни чоғда ҳеч бири бу дунёдан кетишни ҳам истамас. Номиқ Камол @sugdhaqiqati
Hammasini ko'rsatish...