cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

Reklama postlari
1 306
Obunachilar
+224 soatlar
+247 kunlar
+3130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from SAFAR
Божхона қўмитаси Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида катта тадбир ўтказди. Ноқонуний тамаки маҳсулотларини жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирокида намойишкорона ёқиш маросими. Бир тарафдан бу яхши хабар. Божхона қўмитаси томонидан ўтган давр мобайнида ноқонуний муомаладан олинган тамаки маҳсулотлари ҳажми (жами 172 392 қути) уларнинг оператив ишлаётганини тасдиқлаб турибди. Биргина ўтган йилнинг августида 2 млрд сўмлик 32 номдаги 154 320 қути хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини ўз уйида ноқонуний сақлаб келаётган 2 нафар фуқаро қўлга олинган. Лекин, эътибор беришимиз керак бўлган яна бир жиҳат шундаки, кўрилаётган жазо чораларига қарамай контабанда тамаки маҳсулотлари улуши катталигича қолмоқда. Назорат янада қаттиқроқ олиб борилмаса, тонналаб ёқиб юбориш билан масала хал бўлиб қолмайди. @safarblog
Hammasini ko'rsatish...
Бугун Божхона қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида тамаки маҳсулотларини йўқ қилишга қаратилган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида маълум қилинишича, божхона органлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 2023 йилда аниқланган 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Жорий йилда эса 196 та ҳолатда қиймати 17,7 млрд. сўмлик салкам 798 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Бу каби тадбирларнинг кўпайиши мутасаддиларимизнинг ўзларига ҳам, жамоатчилик вакилларига ҳам бирдек фойдали бўлади. Шунингдек, тамаки маҳсулотлари контрабандаси ортиб бораётганини ҳам қайд этиб ўтмасак бўлмайди. Айнан бу муаммога қарши тизимли тарзда курашилмаса бўлмайдиган ҳолатга келган. Тегишли давлат органлари бу борада таъсирчан чораларни кўриши зарур. Бундан ташқари, жамоатчилик ҳам бунга бефарқ қолмаслиги керак, зеро контрабандани кўпайишида асосий сабаб ҳам бизни, ўша маҳсулотларни бефарқ тарзда харид қилишимизга бориб тақалади. @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
Repost from OVOZA | Rasmiy
02:56
Video unavailableShow in Telegram
🌎🌍🪐💫⭐️ 19:00 Kontrabanda yo'li bilan olib kirilgan 2 mlrd. so‘mdan ziyod tamaki mahsulotlari yo‘q qilindi 16.05.2024 #Toshkent_shahri Muxbir: Umid Sulaymonov 📲Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: ⬇️ 🌐 TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM 🌐 FACEBOOK | ▶️ YOU TUBE
Hammasini ko'rsatish...
Бугун Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона постида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан сайёр учрашув ташкил қилинди. Ўзбекистон транспорт прокурори Икром Наримов, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов темир йўл соҳаси мутасаддилари билан ҳамкорликда ташқи савдо юклари асосан темир йўл орқали ташиладиган тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот қилишди. Таъкидланганидек. ҳозирда мамлакатимизда ташқи савдо юкларининг асосий қисми темир йўл орқали ташилади. Шу боисдан божхона ва темир йўл идоралари ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини рақамлаштириш борасида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Бунда айниқса "Е-tranzit" ахборот тизимининг ишга туширилиши тадбиркорларнинг вақти ва ҳаражатларини тежашга имкон бермоқда. Шунга қарамай ҳали олдинда ҳал этилиши зарур бўлган муаммоли масалалар ҳам йўқ эмас. Очиқ, самимий ва конструктив тарзда бўлиб ўтган мулоқотда тадбиркорларнинг бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Йиғилиш якунида масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Hammasini ko'rsatish...
Bojxona qoʻmitasi 172 ming qutidan ziyod tamaki mahsulotlarini yoʻq qildi 👉 https://xs.uz/uz/113346 Rasmiy sahifalarimiz👇 Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Hammasini ko'rsatish...
02:07
Video unavailableShow in Telegram
Poytaxtimizda 200 ming quti tamaki mahsulotlari yoqilishga nima sabab bo‘ldi? muxbir: Muhiddin Ergashev #Toshkent shahri @hududtv
Hammasini ko'rsatish...
👍 1🔥 1👏 1
01:21
Video unavailableShow in Telegram
👍 4 2🔥 1
Савол-жавоблар қизғин давом этмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида” 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорига мувофиқ, акциз солиғи йиғимининг тўлиқлиги устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек нолегал ишлаб чиқаришнинг ва республика ҳудудига келтиришнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланиши лозим. Бироқ, ушбу ҳолатда тамаки маҳсулотларида акциз маркалар мавжуд эмас.
Hammasini ko'rsatish...