cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Shahnoza Soatova blogi

Ki har ne olami sug‘roda mavjud, Bori ul olami kubroda mavjud. (Alisher Navoiy) Murojaat uchun: @shahnozchatbot

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston9 230Til ko'rsatilmaganQonun1 295
Advertising posts
7 285Obunachilar
-924 soatlar
-637 kunlar
-35030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Лолани “Ўзбекконцерт”га чақиришибди. Аҳмоқ пайқамайди, ақлли пайқаганини билдирмайди, дейдиган нарса эди ўзи. Дод-вой қилиб эътибор тортишди. Тармоқда бир аёлни сазойи қилиб, айтмаган ҳақорату туҳмати қолмади. Уларга бунинг учун ҳеч нима бўлмайди. Санъаткорнинг ҳимоясига бир сўз демаган “Ўзбекконцерт” Лолани чақириб, тарбия соати ўтибди🤦‍♀️ Сизлар кўрмадингларми нималар дейишганини, унинг шаънини қандай топташганини? Бунга розимисизлар, кўз юмиб кетаверасизларми? Унда нега Лоланинг ўша ҳолатига ҳам кўз юмиб қўяқолмайсизлар? Адашмасам, аввал ҳам бир қизил кўйлаги учун шундай босим қилгандинглар. Нимага тор жинси кийиб саҳнага чиққан эркак санъаткорларга “тарбия соати” ўтмайсизлар унда? Бунчаям аёлларга қийин санъат билан шуғулланиш? Лола, бардам бўлинг. Сиз санъатда енгил-елпи эмас, самимий ва ўзига хос ижод билан эътирофга эришгансиз. Мухлислар сизни яхши кўришади. Лолан шахсан таниган, ҳамсафар бўлган инсон сифатида айтаман: самимийлик, одиллик, тўғрисўзлик, билим ва кичиккўнгилликда (булар бари аҳлоқ, маънавият) унга тенг келадигани кам топилади! @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
Жиззахда 4 ойда 11 марта тезлик ошириб радарга тушган ҳайдовчи 100 км/с да келиб икки нафар болани уриб юборибди. Болалар ҳалок бўлибди. Энди ҳайдовчи "нима бўлганини билмайман! деб йиғлаб интервью беряпти. Даҳшат! Булар қора жентрасида 100 га босиб юриши керак, қоидалар "лох"лар учун, ""шустрий" бўлиб қоидани менсимай босвуриш керак. Ҳақиқий гўрсўхталар! Икки оила бир умр мотамда қолди. 4 ойда 11 марта қоидани бузса ҳам рулда юраверадими бу "автотеррорчилар"? Бир неча марта қоида бузиб жаримага тушса ҳам ўзгармаяптими, правасининг амал қилишини тўхтатиш, янаям жиддийоқ чоралар қўллаш керак. Яна қанча шунақалар рулда юрибди экан? Болаларнинг ота-онасига, яқинларига сабр тилайман.🥲🥲🥲 @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
Jizzax_YHXB | OQ YO‘L

🔷 26 ёшли ҳайдовчи тезлик сабабли вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг бевақт ўлимига сабаб бўлди. ‼️Ушбу ҳайдовчи 4 ой давомида 11 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган. 👮‍♀️👉@IIBYHXB

Repost from Zakovat harakati
Eng kuchli bilimdon kim? “Zakovat” bizga qanday foyda beradi? Savollar o‘yinga qanday tanlab olinadi? “Zakovat” klubining prezidenti Abdurasul Abdullayev va o’yin yulduzlari — Nurbek Alimov, Saidkamol Abdurazzoqov va Saidakrom Rasulev yuqoridagi savollarni va boshqa dolzarb masalalarni ko‘tarishdi! “Diqqat, savol!” podkastining 1-sonini Youtube kanalimizda tomosha qiling! @zakovatharakati
Hammasini ko'rsatish...
Тармоқда тамамдан чиқиб қолди. Шу қўшиқни эшитсам, 90-йиллар, Сариосиё-Тошкент поезди ва бир хиргойи эсимга келаверади. Адабиёт фани бўйича олимпиада республика босқичида бирон ўрин ололмай қайтаётган 6 қиз бир вагонга йиғилиб олиб гаплашдик, ҳасратлашдик, кулишдик, шеър ўқидик, қўшиқ айтдик. Менинг навбатим келганда негадир шу қўшиқни бошладим, яхши тушунмасам ҳам, яхши кўрганим учун. Поезднинг текис мароми худди доиранинг усулидек бўлди... Хиргойим охирига келсам, ҳаммамиз йиғлаяпмиз. 15-16 яшар қизлар, ҳали бир тузук-қуруқ муҳаббатни ҳам билмаймизу, хиёнат ҳақидаги қўшиққа йиғлабмиз. Кейинроқ ақлим тўлишиб англадимки, қўшиқда ҳис қилмасанг бўлмайдиган дард бор, уни аёлдир-эркакдир, ёшдир-қаридир – ҳамма тушунаркан. Яна менга "Оқ илон" қўшиғи мағрур аёлларнинг нафақат ўтмиши, балки келажагини ҳам куйлаган қўшиқ бўлиб туюлади. Шоира Зулфия Мўминова сўзи билан куйланган "Оқ илон"ни яхши кўраман. Яна Фарида Афрўз сўзи билан "Фаридам, фаридим, фариштам..." ни ҳам. Яна халқ сўзи билан айтиладиган "Галдир"ни... Умуман "слух"им ҳам, овозим ҳам йўқ, лекин шуларни хиргойи қилсам, тинглаганларга ёқади. Булар аёлларнинг дард қўшиғи, хасрат қўшиғи деганлар адашади. Булар – умуммиллий, балки умуминсоний ғояларни куйлайдиган ҳақиқий савияли "миллий контент". Албатта, "Кўк жигули"ни ҳам тинглаб тураман, яширмайман. Ҳозир миллий контентларимиз "Кўк жигули", "Қизил кўйлак", "Ану бола нима дивотти" форматида. Юракларга етиб бориб, эзгу туйғуларни уйғотиб, одамларнинг умумий дарди, бирлаштирувчи фикрлари ҳақида куйловчи қўшиқлар йўқлигини тан олиш керак. Қандайдир бир давр (эпоха) қайтмас бўлиб кетгандек... Энди поездлар ҳам тезюрар, қўшиқлар ҳам, туйғулар ҳам... @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
Электр нархи ошаркан дейилгач, мен ҳам кўп қатори ўртача ойлик энергия харажатларимни бир қараб чиқдим. Маълум бўлдики, куз ва баҳорда истеъмолимиз 200 кв га етмас экан. Ҳатто октябрда 140 кв ёқибмиз. Лекин қишда (балки тун узайиши туфайли) 200 дан 10-20 кв кўпроқ чиқяпти. Ёзда кўпроқ истеъмол қилибмиз. Жазирамада 2 талаб кондиционер ишлатганимиз учун бўлса керак. Кўп қаватли уйда турамиз. Хоналарда энергиятежамкор лампалар. Яна компьютер, дазмол, электр духовка, кир машина, чангюткич, фен, соч дазмол, ҳаво тозалагич, “Алиса”, телевизор ва “лоу волтейдж” музлаткич, мўри (вытяжка) ва котел бор. Сал тежамкорроқ бўлсак, истеъмолни ижтимоий норма чегарасида ушлаб тура олсак керак. Ўйлайманки, оқилона фойдаланилса, ўртача яшайдиган одамлар учун ижтимоий норма чегарасидан ошиб кетмаслик мумкин, камхаржроқ қатламга ҳам норма бемалол етса керак. Бироқ катта ҳовлилар ва уйларда турадиганлар, электромобилини уйда зарядлайдиганлар меъёрдан чиқиб кетишса керак. Бошқа томондан олиб қаралса, давлат ҳозир электр нархини шу даражада ушлаб туриш учун бюджетдан анча маблағ ажратади. Яъни кўп электр истеъмол қилувчи ўзига тўқ қатлам давлатдан кўпроқ имтиёз оляпти. Лекин булар менинг оддий истеъмолчи сифатидаги кузатувларим, холос. Табиийки, жамиятда энергиятежамкорлик маданияти масаласи кўп тилга олина бошлайди. Шахсан мен болаларга пулни тежашдан ҳам кўпроқ табиатни асраш учун ортиқча чироқни ўчириб юр деб ўргатаман. Чунки ҳозирги интернет даври ўсмирлари экология мавзусига таъсирчан. Грета Тунберг эффекти (балки меникилар шунақадир) Лекин барибир, замонавий инсон энергияресурсларнинг қулайликларидан фойдаланар экан, ҳар бир ортиқча ёқилгвн лампочка атмосферага карбонат ангидрид чиқариши ва зарар келтиришини ҳам ўйлаши керак. Сиз ойига ўртача қанча электр токи истеъмол қиласиз? @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
Муҳрим апрелда кўплаб янги китоблар чоп этилиши ҳақида хабар беряпти. Рўйхат чиндан ҳам салмоқли. Кўп китоб чоп этилгани яхши – бу ҳам миллий контент, ҳатто аксари таржима китоблар бўлса ҳам. Мен кўплаб китоблар, асарлар таржима қилишига умуман қарши эмасман, буни филолог сифатида ёқлайман ҳам – ҳар бир таржимон ва ҳар бир таржима қилинган асар тилимизга янги тушунчалар, тафаккуримизга янги фикрлар олиб киради. Лекин китоб бозоримиздаги трендлардан хулоса қилсак, бизнинг ижтимоий онгимиз ҳозир асосан ташқаридан кириб келаётган (таржима қилинаётган) ғоялар билан бойияпти, ўзимизнинг миллий тафаккур негизидан туриб яратилаётган муаллифлик асарлари кам. Буни жиддий ўйлаб кўриш керак. Ғояга қарши ғоя, ҳатто ғояни қўллаш учун ҳам янги ғоялар керак. Нимага ўзбек тилида миллий асарлар кам яратиляпти? Юқоридаги видеода мен бунинг сабабларидан бири сифатида муаллифлик ҳуқуқига риоя этилмаслигини келтирдим. Лекин сабаблар бундан кўпроқ. Жамиятда мана шу моҳокама очилишини истар эдим: нимага миллий романлар кам ёзиляпти, "Темир хотин" ё "Кичкина табиб" каби халқ дардини айтувчи фильмлар кам суратга олинмоқда, "Шайтанат" каби сериаллар чиқмаяпти ва ҳоказо? Сизнингча, нимага? @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
Водийдаги киносеварлар кўчасда байрам Кинематография агентлиги ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган "Кинокарвон" акциясининг навбатдаги манзили Фарғона вилояти бўлади. 18–20 апрель кунлари вилоятнинг Тошлоқ, Қўштепа, Қувасой, Фарғона шаҳри, Бувайда, Учкўприк, Бешариқ, Фурқат туманларида таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ўтказилади. Яна бир ажойиб имконият, тадбирлар доирасида аҳоли учун миллий фильмларимиздан "Якшанба", "Абдулла Орипов", "Ўзбек қизи", "Самурай", "Доктор Абдуллаев" каби қатор фильмлар қўйиб берилади.
Hammasini ko'rsatish...
Аҳоли учун свет ва газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Ижтимоий меъёрлар ҳам белгиланади. 1 майдан электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг И ва ИИ гуруҳлари учун ўзгаришсиз — 1 кВт/соат учун мос равишда 1000 сўм ва 900 сўмдан қолдирилмоқда. Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. ❗️Ноябрдан февралгача, иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометр нархи қуйидагича белгиланди: • 500 куб метргача истеъмол учун 380 сўмдан 650 сўмгача; • 500дан 2500 куб метргача 1500 сўмдан; • 2 500дан 5 минг куб метргача 1950 сўмдан; • 5 мингдан 10 минг куб метргача 2275 сўмдан; • 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун 2 600 сўм. ❗️Март-октябр ойларида газ истеъмоли учун тарифлар қуйидагича белигиланди: • 100 куб метргача — 650 сўм; • 101 куб метрдан 2500 куб метргача — 1500 сўм; • 2500 куб метрдан 5000 куб метргача 1950 сўм; • 5 минг куб метрдан 10 минг куб метргача — 2275 сўм; • 10 минг куб метрдан ва ундан юқори истеъмол учун — 2600 сўмдан. Бундан келиб чиқадики энди энергияни ишлатилганига қараб, тариф белгиланади. Қанча кўп ишлатилинса, шунча кўп пул тўланади. Энди токни ҳам, газни ҳам тежаб ишлатамиз. @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
Тил ўрганмоқчи бўлганларга устоздан лайфхак Андижонлик чет тили ўқитувчиси Искандар Саттибоев хорижий фильмларни дубляж эмас, субтитр билан кўришни тавсия этмоқда. "Агар ҳамма фильмларнинг ўзбек тилига таржимаси субтитрда берилса, мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишда катта ўзгариш бўлади" дейди етти хорижий тилни биладиган Искандар устоз. @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
Яхши иш – Ўзбекистондаги 2000 та обида битикларини бир тўплам китобларга жамланди. Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳомийлигида ҳамда Фанлар академияси Шарқшунослик институти олимлари меҳнати самараси ўлароқ Ўзбекистоннинг барча вилоятларида жойлашган 2000 дан ортиқ обиданинг битиклари китобга туширилди. "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" номи остида 20 жилдда чоп этилган китоблар энди вазирлик, идора ва ташкилотларга ҳам тақдим этилади. Лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз маданий-тарихий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган шахсий ташаббуси ортидан амалга оширилди. 8 апрель куни ушбу китоб-альбомларнинг тақдимоти ва ҳамда  ташкилотлар, вазирликлар ва идораларга 20 жилд китоб-альбомларни олиш имконини тақдим этувчи сертификатларни топшириш маросими ўтказилди. Нашрлар орасида Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри меъморий ёдгорликларидаги эпиграфик битикларга бағишланган китоб-альбомлар, Самарқанд меъморий тарихий мажмуалари – Регистон ва Шоҳизиндага бағишланган альбомлар бор.
Hammasini ko'rsatish...