cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
330
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+17 kunlar
+130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from MIB faoliyatidan
Жойларда фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ва ижобий ҳал этиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Ж. Жуманиёзов томонидан Қўшкўпир тумани, «Шихмашхад» маҳалласи биносида сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабул давомида 12 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 5 тасига жойида тушунтириш берилган бўлса, қолган 7 та мурожаатлар юзасидан тегишли бўлим масъул ходимларига топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати ортидаги ташвишини чуқур ўрганиш, ечимини топиш Бюро органларига халқнинг ишончини ҳам белгилайди.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
“Марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб қўйган шахсдан жиноий жарима ундирилди Урганч туманида яшовчи шахс ёнидан гугурт қути ичида қоғоз парчасига ўралган вазни 1,12 грамм бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб қўйгани аниқланган ҳамда суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида 17.000.000 (ўн етти миллион сўм) сўм жарима жазоси тайинланган. Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувидаги мазкур жиноий жаримани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 17 млн. сўм жарима пуллари давлат даромади ҳисобига тўлиқ ундирилиши таъминланди. @mibxorazmvil
Hammasini ko'rsatish...
Алимент тўловчи фуқаролар меҳнат ярмаркасига таклиф этилди Хива шаҳар 6-сон умумий ўрта таълим мактаби биносида Хива шаҳар ҳокимлиги, Хива шаҳар прокуратураси, Хива шаҳар ички ишлар бўлими ва бандлик бўлимлари томонидан мигрантлар ва алимент тўловчи ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бандлик ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қарздор оталарнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 10 нафар ишсиз фуқаролар мактаб, боғча ва фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотларга ишга жойлаштирилди ҳамда 42 нафар фуқароларга касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқув курсларига йўлланма берилиши таъминланди. Тадбир давомида Бюро ходимларининг ташаббуси ва кенг жамоатчиликнинг аралашуви билан 4 та оилаларнинг ўзаро яраштирилишига эришилди. Зухра Абдуллаева, Бюронинг Хива шаҳар бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil
Hammasini ko'rsatish...
Хива шаҳар 6-сон умумий ўрта таълим мактаби биносида Хива шаҳар ҳокимлиги, Хива шаҳар прокуратураси, Хива шаҳар ички ишлар бўлими ва бандлик бўлимлари томонидан мигрантлар ва алимент тўловчи ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бандлик ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қарздор оталарнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 10 нафар ишсиз фуқаролар мактаб, боғча ва фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларга ишга жойлаштирилди ҳамда 42 нафар фуқароларга касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқув курсларига йўлланма берилиши таъминланди. Тадбир давомида Бюро ходимларининг ташаббуси ва кенг жамоатчиликнинг аралашуви билан 4 та оилаларнинг ўзаро яраштирилишига эришилди.
Hammasini ko'rsatish...
Repost from MIB faoliyatidan
02:11
Video unavailableShow in Telegram
Ижро этиш тизимидаги соддалаштирилган тартиби ўз самарасини бермоқда Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан айрим ҳужжатлар ижросини таъминлашда, соддалаштирилган тартибда олиб борилаётган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа. “O‘zbekiston 24” телеканали "Axborot 24" информацион теледастурида намойиш этилди. (06.06.2024 йил, соат 13-15 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Hammasini ko'rsatish...
5 [AVC 360p].mp47.59 MB
🌐 Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади Жорий йил 4 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Элдиёр Тошматовнинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) Бош директори ўринбосари Силви Форбан билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида сунъий идрок даврида интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясининг аҳамияти муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, кўплаб мамлакатларда креатив саноат тармоқларининг ривожланиш суръатларига доир маълумотларнинг тақчил эканини таъкидладилар. Ўз навбатида, БИМТ вакиллари ташкилот томонидан мазкур масалага ечим топишда амалий воситаларни ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси (WCCE) да иштирок этиш шакли муҳокама қилинди. БИМТ намояндалари Тошкентдаги нуфузли анжуманни ташкил этишда тўлақонли қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини қайд этиб, конференция Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасида янада яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Bosh prokuratura
Photo unavailableShow in Telegram
👍 1
Repost from Bosh prokuratura
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шу йилнинг ўтган 5 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 2.503 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 2.222 таси яъни 89 фоизи қонуний ҳал қилиниши таъминланган. Шунингдек, мурожаат қилувчи томонидан чақириб олинганлиги сабабли кўриб чиқилиши тугатилган мурожаатлар 6 тани ташкил этган бўлса, 149 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган. Ҳал қилинган мурожаатларнинг 679 таси қаноатлантирилган бўлса, 1.543 таси бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Шу билан бирга, Бюронинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 614 нафар юридик ва жисмоний шахслар қабул қилинган. Бу борадаги ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
Repost from MIB faoliyatidan
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Жуманиёзов томонидан аҳоли билан яқиндан мулоқот ўтказиш ва мурожаатларни жойларда ҳал этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида, Хонқа тумани, “Дурвадик” маҳалласида сайёр қабул тадбири ўтказилди. Сайёр қабул тадбирида, 11 нафар фуқаролар шахсан бошқарма бошлиғи томонидан қабул қилинди. Ушбу фуқароларнинг 2 нафарининг мурожаатлари жойида қаноатлантирилиб, 4 нафарига тушунтириш берилди. Қолган 5 нафар фуқароларнинг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, ижроси юзасидан тегишли туман-шаҳар бўлимлари бошлиқларига топшириқлар берилди. Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Hammasini ko'rsatish...
«Ҳуқуқий ҳимоя» газетаси, 31.05.2024 й. №9-10, 7-бет
Hammasini ko'rsatish...
Huquqiy himoya 7-бет 9-10-сон 2024 йил.pdf3.27 MB