cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Bosh prokuratura

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali 📞1007 ☎️ 0(371)-202-04-86 📥 [email protected] 👉www.prokuratura.uz 👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596 👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
31 758
Obunachilar
-2524 soatlar
+127 kunlar
+67130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ёқилғи - энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби томонидан ҳудудларда Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи - энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида”ги 204 - сон Қарори ижросини ўрганиш бўйича тадбирлар давом этмоқда. Жорий йилнинг 16 май куни Ишчи гуруҳлар Тошкент,  Жиззах, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб, энергия ресурслари истеъмоли базавий меъёрдан ортиқ бўлган истеъмолчилар, айниқса эҳтиёжманд оилалар ва оилавий корхоналар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Ўрганишда, энергия ресурсларини базавий меъёрдан ортиқ миқдорда истеъмол қилинишига сабаб бўлаётган манбалар аниқланиб, уларни бартараф этишнинг барча чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, қарор доирасида жойларда қўшимча харажатларни қоплаш бўйича компенсация оладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шаклантириш юзасидан ташкил этилиши лозим бўлган ишлари ўрганилиб, ушбу жараённи тўлиқ рақамлаштиришини таъминлаш бўйича амалий ишла амалга оширилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
Жорий йилнинг 15 май куни Қашқадарё вилоят прокуратураси биносида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида видеоконференция алоқа орқали фуқаролар қабули ташкил қилинди. Бош прокуратура Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан қабул қилинган жами 16 нафар фуқаронинг 13 нафари алимент пулларини ундириш, 2 нафари қарз ундириш ва 1 нафари алимент тўловини қайта-ҳисоб китоб қилиш юзасидан мурожаат қилдилар. Жумладан, қаршилик М.Ҳолиқовнинг мурожаатига асосан алимент қарздорлиги қайта-ҳисоб китоб қилинди ва иш ҳақига қаратилиб, алимент қарздорлиги сўндирилди. Шунингдек, фуқаролар Н.Собирова, И.Остонова ва З.Хамраеваларга май ойига қадар бўлган алимент пуллари ундирилиши таъминланди. Қолган мурожаатлар бўйича қўшимча ўрганиш талаб қилинганлиги сабабли, Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олиниб, қонуний муддатларда кўриб чиқилиши белгиланди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятининг Наманган, Янги Наманган, Давлатобод, Норин, Уйчи, Учқўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан навбатдаги очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 22 та тадбиркорларнинг кредит ажратиш, инфратузилма билан таъминлаш, солиқ, божхона ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда ажратиш билан боғлиқ жами 27 та муаммоли масалалари масъул идора раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Натижасига кўра, 5 та муаммолар, шу жумладан “Element paynet” хусусий корхонаси, "Muhammadismoil agro sanoat" ва "Shams ziyo medед" МЧЖларнинг электр ва газ тармоғига улаш, “Qorako’l sharob savdo” ва “Toshbuloq invest group” МЧЖларнинг банк кредити ажратиш билан боғлиқ муаммолари жойида ҳал этилиши таъминланди. Қолган муаммоли масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойда бартараф этиш мақсадида Хива шаҳрида сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда фуқаролардан ички ишлар органларининг қарорлари, уй-жой масалалари, суд ва ижро ҳужжатлари, кадастр агентлиги ходимларининг ҳатти-харакатлари юзасидан ва бошқа мавзулардаги мурожаатлари тингланди. Қабулда 51 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ечимини топди, 10 таси бўйича тушунтириш берилди. Ўрганиш ва вақт талаб қилинган 37 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, назоратга олинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#анонс 2024 йил 17 май куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади. Тадбирда меҳмонлар Академияга қабул ва таълим олиш тартиби, ўқув дастурлари, фаолият йўналишлари, Академияда таълим олиш афзалликлари ҳамда келгусида ишга кириш тартиби билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар. Тадбирга барча ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. 📍Локация Маълумот учун телефон: 71-202-04-96 (1716) 17 мая 2024 года в 10:00 часов в Правоохранительной академии Республики Узбекистан состоится День открытых дверей. В ходе мероприятия гости ознакомятся с порядком поступления и обучения, учебных программах, направлениях деятельности, преимуществами обучения в Академии, а также порядком поступления на работу в последующем. Приглашаем всех представителей СМИ и блогеров на данное мероприятие. 📍Локация Телефоны для справок: 71-202-04-96 (1716) 📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг! Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
Hammasini ko'rsatish...
Бош прокурор Н.Йўлдошевнинг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибаси" мавзусидаги тақдимотидан ************* Из презентации Генерального прокурора Н.Йулдошева на тему: «Опыт органов прокуратуры Республики Узбекистан по защите прав предпринимателей и инвесторов». 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
13:22
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент вилояти прокуратураси ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Паркент туманида сайёр қабул ўтказилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...