uz
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Kanalga Telegram’da o‘tish

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Ko'proq ko'rsatish
1 800
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-27 kun
-2330 kun
Postlar arxiv
bt3i278oiygnp3rsdx.m4a4.74 MB

h7dxk7tp9mfh8348fa (1).m4a5.22 MB

7u1za5soya1goz1wvz.m4a4.55 MB

Sani sevdim.mp36.99 MB

sticker.webp0.33 KB

МЕН КИМНИ ЯХШИ КУРАМАН, МЕНИ ПОСТЛАРИМГА РЕАКЦИЯ БИЛДИРИБ ЛАЙК БОСГАНЛАРНИ. ЛАЙК БОСГАН ҚУЛЛАРИНГИЗ АСЛО ДАРД КУРМАСИН АЗИЗЛА
МЕН КИМНИ ЯХШИ КУРАМАН, МЕНИ ПОСТЛАРИМГА РЕАКЦИЯ БИЛДИРИБ ЛАЙК БОСГАНЛАРНИ. ЛАЙК БОСГАН ҚУЛЛАРИНГИЗ АСЛО ДАРД КУРМАСИН АЗИЗЛАРИМ! ❤️ https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.53 KB

ТАРСАКИ 3-ҚИСМ https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.37 KB

🍂БЕДОР_ТУЙҒУЛАР🍂 бўлибди-ю , уларнинг беллари чиқиб кетибди. Белларини қарсиллатиб солиб қўйган табиб амаки, уни маҳкам боғлаб қўйибди. Сўнгра раҳматли қайнона бувимга чувалчангни майдалаб тўғраб чучвара пишириб беришни сўрабди. Қайнона бувим жудаям пазанда аёл эдилар . Улар табибни айтганини зум ўтмай муҳайё қилибдилар. Улар қизларига чувалчангли чучварани қатиқлаб , устига ошкўклар солиб иштаҳаочар қилиб тайёрлаб келибдилар. Қайнонам эса битта чучварани ёриб кўрсалар ичидаги нимталанган чувалчанглар сувга тушгандан кейин зулукдек катта-катта бўлиб оқариб ётганмиш. Уни кўриб қайнонамнинг кўнгиллари беҳузур бўлиб қаттиқ ўқчибдилар. Чиранганларидан беллари иккинчи қайта ўз жойидан чиқиб кетибди. Фаҳриддин ака ҳикоясини тугатар - тугатмас хонани гур кулгу босди. Мадинанинг ҳам кулавериб кўзларидан ёш чиқиб кетди... Бугунги кунги дарслар тугаганида Розия Мадина билан уйга қайтар экан , ундан суюнчи олишга шошилди: - Устоз , боя эрталаб синфимиз сизга берган саволнинг жавобини Маткарим тўғри топди. Устоз қоронғи хонада кундага аввал болтанинг учли , сўнгра орқа тўмтоқ тарафини урган экан . Шунда иккита овоз- у , битта из чиқарар экан. Устоз , сиз бу жумбоқнинг жавобини билар эдингиз - а ? Мадина Розияга "Ҳа" дея бош силкиди. - Устоз , мен ҳам сизга ўхшашни истайман , жудаям истайман ,- деди Розия энтикиб . - Бугун тест ечамиз ,- деди унга жавобан Мадина , - эртароқ чиқишга ҳаракат қилгин хўпми ? - Хўп , устоз , хўп ... * * * Мадина иш билан овора бўлиб бугун телефонини деярли қўлига олмаган эди. У кечки чой вақти иккинчи рақамининг телеграмм манзилига уланганида Анисдан келган бир талай хабарларни кўриб ҳайрон бўлди. Аниснинг ўзида қандай гапи борлигига қизиқиб бирин- кетин хабарларни ўқишга тутинди : - Салом , Комила. Ҳайрли тонг ... Бугун барвақт уйғондим. Шу сабаб бўлса керак , сизга хайрли тонг тиламакка шошилдим. Кайфиятлар яхшими ? Янги либослар яратиш устида ишлаяпсизми ? Сиздан бир илтимос бор эди ? Менга ўқишим учун яхши бир шеър керак эди. Умид ҳақида бўлса зўр бўлар эди- да. Ёрдам бера оласизми ? Негадир энг гўзал туйғу умид ҳақида шеър ўқигим келяпти... Мадина кўп ўйлаб ўтирмади . У тезда шахсий файлидан ўзи севиб ўқиб юрадиган шеърни топди ва Аниснинг телеграмм манзилига жўнатиб юборди. Мадина "Бедор туйғулар"нинг бугунги сони айнан шу шеър билан бошланишини ҳали билмас эди. Эшиттириш аввалида куй билан ҳамоҳанг тарзда Аниснинг ўктам овози янгради : Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор, Бажармаган суннат, қанча фарзим бор, Ким ҳаққи раҳматни айтмадим бир бор, Кимлардан қилолмай қолган арзим бор Мукаррам ул зотдан сўровларим кўп , Ёлвориш , илтижом , оҳларим бисъёр . Дилим қилган тавбам дастларида хўп, Тан олган гуноҳим кўзгуда такрор Ўқилмаган китоб , ошмаган орзу, Кўзларим тикилган манзиллар қанча Юрагим қатида зулматтус қайғу , Фироқда қоврилган кунларим анча... Тарози паллада қайси амалим, Эзгу тарафлари босармикан тош Шукримнинг, зикримнинг, сабрим поёни, Кипригим тиғида муаллақ бир ёш Новдаман - орзуим осмонни бўйлаш, Япроқман - бир куни узиламан чирт Бандаман - мумкинми бир оғиз сўйлаш, Мен ахир УМИДга тушганман шогирд Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор... Мадина Аниснинг сеҳрли овозига маҳлиё бўлиб ,тепасига келиб қолган кимсани сезмай қолганди. Бу инсон Мадина билан ... давоми_бор /41 Муаллиф: Хазонрезги 🍂 Каналга уланиш 👇:

👆👆👆👆 аввалги қисмлар 🍂БЕДОР_ТУЙҒУЛАР 🍂 14 - ҚИСМ шартини айтибди. - Ҳозир , - дебди у шогирдига қўлидаги болтасини сермаб,- икковимиз манабу қоронғу хонага навбатма- навбат кирамиз ва шу болта билан кундага икки марта урамиз . Кимнинг болтани икки марта ургандаги изи ҳам бир изда чиқса ўша ғолиб чиқади . Келишдикми ? Шогирд рози бўлибди. Дастлаб хонага шогирд кирибди. Ичкаридан икки марта "Тақ", "Тақ" деган товуш эшитилибди. Шогирд чиққандан кейин кундани олиб чиқиб қарашса унинг болта излари салгина фарқ билан изма- из тушган эмиш . Шогирд илжайибди: - Бундан ортиқ натижа бўлмайди. Агар сиз менинг натижамдан ҳам зўр натижа кўрсатсангиз , тан берганим бўлсин. Устоз унга жавобан индамабди. Ичкарига кириб кетибди. Зум ўтмай у ердан болтанинг икки маротаба кундага зарб билан солингани эшитилибди. Устоз ташқарига чиққанида , ён-атрофдаги гувоҳлар хонага кириб кундани олиб чиқишибди. Улар не кўз билан кўришса- кии ... Кундада устоз икки зарб билан битта , ҳа , ҳа айнан битта из қолдирган экан . Шунда шогирд ўзини устозини оёқлари остига отибди. - Устоз , мени кечиринг ... Устоз ҳамиша , ҳамма вақт устоз бўлиб қолар экан . Илтимос менга бу синоатнинг сабабини тушунтиринг. Қандай қилиб қоронғида икки зарб билан битта из ҳосил қила олдингиз ? Шунда устоз : -Устоз шогирдларига юз хил усулни ўргатади. Бироқ юз биринчи усулни нодон, хиёнаткор шогирдлардан ҳимоя сифатида уларга ўргатмасдан ўзида олиб қолади ,- дебди. Нодир ривоятни айтиб бўлгач , Мадинага юзланди: - Мадина опа , илтимос шу жумбоқни ечишга қарашиб юборинг . Ўша устоз қандай қилиб кундада битта из ҳосил қилган ? Жавобини биласизми ? Мадина ўқувчиларга қараб жилмайди : - Жавобини-ку , биламан, аммо уни сизларга айтсам ҳалолликдан бўлмайди- да. Уни ўзингиз ўйлаб , изланиб топишингиз керак. Келинг яхшиси худди шунга ўхшаган ҳикояни жавоби билан айтаман. Шунда биринчи саволнинг жавобини топиш унча қийин бўлмай қолади. Хўп , эшитинг бўлмаса . Бир куни бир нечта улфатлар йиғилишиб сергўшт палов пиширишибди. Ош сузилиб дастурхонга келтирилганда бирдан чироқ ўчиб қолибди. Шунда даврабоши бўлган эркак қолганларга шундай дебди: - Ҳадемай чироқ ёнади. Унгача лаганни устидаги гўштни еб қўймаслигингиз учун қўлларингиз банд бўлсин . Бунинг учун барчангиз ҳар иккала қўлингиз билан чапак чалиб туришингиз керак . Ҳар бир улфат ёнидаги шеригининг чапагига қулоқ солиб турсин. Қисқаси даврадагиларнинг барчаси бехато чапак чалишга тушиб кетишибди. Кўп ўтмай чироқ ҳам ёнибди. Аммо улфатлар не кўз билан кўришсин- ки, лагандаги ошнинг устида гўшт дегандан асар ҳам йўқ эмиш. Нега дейсизми ? - Мадина ўқувчиларга айёрона кулимсиради ,- негаки улфатлардан бири чап қўли билан юзига шапалоқ уриб чапак овозини чиқарган , ўзи эса ўнг қўлида ошдаги гўштни паққос туширган экан. Ўқувчилар баралла кулиб юборишди. Мадина уларга ҳайриҳоҳ нигоҳ ташлаб ўқитувчилар хонасига йўл олди. Ичкарида эса у яна бир қизғин бахснинг устидан чиқди. - Рост , қариялар бир ишни билишмаса қилишмаган ,- дея фикрини маъқуллар эди Рихсихон ,- чувалчанг ҳақиқатдан ҳам шифобахш жонивор . - Кел қизим , - деди Мадинанинг саломига алик олар экан Фаҳриддин ака , -келақол , сен ҳам мунозарамиздан бебаҳра қолма. Кун тартибидаги асосий масала - чувалчанг . Бу ҳақда бирор маълумот борми сенда? - Жудаа унчалик кўп маълумот йўқ- ку , аммо қўшнимизнинг сариқ касал бўлган болаларига уни майдалаб тўғраб устидан сув қуйиб , ўша сувни ичирганларини кўрганман . Ичидаги иссиғини олади дейишганди ўшанда . - Кўрдизми , домла ? Бу бор гап . Табиатдаги бирор нарса беҳикмат яратилмаган. Ўша чувалчангнинг сувини-чи синган-чиққанларда ҳам ичиришар экан. Суяк зирқирашига фойдаси катта эмиш- деди Шоҳиста ҳам гурунгдан четда қолмай. - Мен сизларга ҳозир бир воқеани айтиб бераман , - деди Фахриддин ака ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олиб ,- аммо лекин бу бўлган воқеа. Шоҳистанинг синган- чиққан деган гапидан сўнг эсимга тушди- да. Хуллас буни менга қайнонам айтиб бергандилар . Бир куни нимадир Xazon_Rezgi / 40 🍂

🍂БЕДОР_ТУЙҒУЛАР🍂 Ўйлашимча бунга анча йиллар бўлган . Яъни ундан ... Ўша қиздан ажралганинигизга қанча вақт бўлди ? - Бари куни кеча бўлгандагидек ... Мен худди уйга отланаман- у , у сочларини қирқ кокил ўриб мени кутиб турган каби. Аммо борсам уни учратиш ўрнига карнай- сурнай садоларига дуч келадигандекман. Балки шунинг учун ҳам уйга - қишлоғимга боришдан безиб қолгандекман. Анис томоғига бир нарса тиқилгандек ёза олмай қолди ... - Мен ҳам худди сиз каби...-Мадина шундай деб кўнглидаги дардларини айтиб юборай деди- ю , аммо аранг ўзини ушлаб қолди. Анис эса ёзишда давом этар эди: - Комила , дардларимни сизга дастурхон қилиб юбордимми . Аслида бундай одатим йўқ эди ... - Ҳеч қиси йўқ , аслида мен сиздан кечирим сўрашим керак. Вақтингизни олдим , асабингизни ҳам буздим ... - Ундай деманг. Сиз билан гаплашиб юрагим бўшади. Раҳмат , боризга шукр ... - Хайр , Анис ака ... - Эртагача , Комила ... - Эртагача ?! Мен билан эртага ҳам суҳбатлашишни ҳоҳлашингизга имонингиз комилми ? - Албатта ... - Ундай бўлса эртагача ... - Соғ бўлинг ... - Сиз ҳам ... * * * Мадина мактабга келганида 11- синф ўқувчилари уни гир айланиб кутиб олишди : - Устоз , устоз, битта савол бор эди , илтимос жавобини топишиб юборинг ? ! - Саволингиз қайси фандан ?- сўради Мадина қизиқсинганча ... - Аслида уни она тили устозимиз бердилар , аммо бу савол айнан фанларига тегишли эмас. Улар умумий дунёқарашимизни ўстириш мақсадида бердилар бу саволни. - Қандай савол экан ? - Мадинанинг ҳам қизиқиши янада ортди. Нодир синфдошларини четга суриб жумбоқли саволни Мадинага айта бошлади : - Хуллас , бир устоз бўлган экан. Унинг қўлидан юзлаб шогирдлар етишиб чиққан экан . Бир куни ўша устанинг бир шогирди унинг кўнглини синдирганча измидан чиқиб ўзига яна бошқа устоз излаб кетибди. Орадан бир йил ўтгач ортига қайтибди ва устозига иддао қилибди : - Устоз . Устоздан ўтмаган шогирд шогирд эмас. Мен илмда шунчалик юқори натижаларга эришдим- ки , сиздан ҳар тарафлама ўтиб кетдим деб бемалол айта оламан. Ишонмайсизми ? Унда синаб кўринг- чи ? Келинг, сиз бир шартли савол тайёрланг. Қани кўрамиз устунлик ким тарафида эканлигини ? Шунда устоз узоқ ўйланмабди ва шогирдига ўз... давоми_бор /39 Муаллиф: Хазонрезги 🍂 Каналга уланиш 👇:

🍂БЕДОР_ТУЙҒУЛАР🍂 Ўйлашимча бунга анча йиллар бўлган . Яъни ундан ... Ўша қиздан ажралганинигизга қанча вақт бўлди ? - Бари куни кеча бўлгандагидек ... Мен худди уйга отланаман- у , у сочларини қирқ кокил ўриб мени кутиб турган каби. Аммо борсам уни учратиш ўрнига карнай- сурнай садоларига дуч келадигандекман. Балки шунинг учун ҳам уйга - қишлоғимга боришдан безиб қолгандекман. Анис томоғига бир нарса тиқилгандек ёза олмай қолди ... - Мен ҳам худди сиз каби...-Мадина шундай деб кўнглидаги дардларини айтиб юборай деди- ю , аммо аранг ўзини ушлаб қолди. Анис эса ёзишда давом этар эди: - Комила , дардларимни сизга дастурхон қилиб юбордимми . Аслида бундай одатим йўқ эди ... - Ҳеч қиси йўқ , аслида мен сиздан кечирим сўрашим керак. Вақтингизни олдим , асабингизни ҳам буздим ... - Ундай деманг. Сиз билан гаплашиб юрагим бўшади. Раҳмат , боризга шукр ... - Хайр , Анис ака ... - Эртагача , Комила ... - Эртагача ?! Мен билан эртага ҳам суҳбатлашишни ҳоҳлашингизга имонингиз комилми ? - Албатта ... - Ундай бўлса эртагача ... - Соғ бўлинг ... - Сиз ҳам ... * * * Мадина мактабга келганида 11- синф ўқувчилари уни гир айланиб кутиб олишди : - Устоз , устоз, битта савол бор эди , илтимос жавобини топишиб юборинг ? ! - Саволингиз қайси фандан ?- сўради Мадина қизиқсинганча ... - Аслида уни она тили устозимиз бердилар , аммо бу савол айнан фанларига тегишли эмас. Улар умумий дунёқарашимизни ўстириш мақсадида бердилар бу саволни. - Қандай савол экан ? - Мадинанинг ҳам қизиқиши янада ортди. Нодир синфдошларини четга суриб жумбоқли саволни Мадинага айта бошлади : - Хуллас , бир устоз бўлган экан. Унинг қўлидан юзлаб шогирдлар етишиб чиққан экан . Бир куни ўша устанинг бир шогирди унинг кўнглини синдирганча измидан чиқиб ўзига яна бошқа устоз излаб кетибди. Орадан бир йил ўтгач ортига қайтибди ва устозига иддао қилибди : - Устоз . Устоздан ўтмаган шогирд шогирд эмас. Мен илмда шунчалик юқори натижаларга эришдим- ки , сиздан ҳар тарафлама ўтиб кетдим деб бемалол айта оламан. Ишонмайсизми ? Унда синаб кўринг- чи ? Келинг, сиз бир шартли савол тайёрланг. Қани кўрамиз устунлик ким тарафида эканлигини ? Шунда устоз узоқ ўйланмабди ва шогирдига ўз... давоми_бор /39 Муаллиф: Хазонрезги 🍂 Каналга уланиш 👇:

👆👆👆👆 аввалги қисмлар 🍂БЕДОР_ТУЙҒУЛАР 🍂 13-ҚИСМ Аниснинг телеграмм манзилига уланди ва тез - тез ёза бошлади. - Айтинг-чи? Сиз ҳақиқатдан ҳам ўзингизга "Кимман ман ?" дея савол беришингиз ростми? Ёки бу оддий радиоэфир учунми ? Икки кун аввал "Буларнинг бари шунчаки ижод" деган эдингиз ... Аммо ана шу "шунчаки"га қандай қилиб бу қадар нолани жойлай оласиз ... Бу саволни сиздан сўраганимнинг бир сабаби бор. Мен сиздек шеър ўқий олмайман . Сўзларимда сиз каби нолалар ҳам бўй кўрсатмайди . Бироқ улар ҳамиша юрагимда . Дод солгани-солган ... Инграгани-инграган... Кўз ёш тўккани-тўккан... Сиз ҳар қанча беркитманг , мен ўзингиз учун жуда қадрли бўлган яқин инсонингиздан ажралганингизни биламан. Кеча эфир орқали "Ота , онам орангизда борлар" дедингиз . Шунга кўра айта оламан-ки , сиз маҳбубангиздан айрилган бўлсангиз керак- а ... Инсон кимларнидир ўз ҳаётини бахш қилар даражада суяр экан, баногоҳ ундан айрилганда, гўё-ки ўз ҳаётидан ажралиб қолгандек бўлади. Овозингиздаги сотқин дард шундан дарак ... Топдимми ? "Ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб беришингиз шарт эмас. Мен шунчаки кўнглимни бўшатиш учун ёздим . Худди-ки сиз...кўнгил бўшатиш учун "Бедор туйғулар"га ошно бўлган каби... Ана шунақа гаплар, ҳурматли Анис Ўктам ... Комила ярангизни янгилаган бўлса узр. Нима қилсин у ҳам ... Ахир сизнинг ўзингиз унинг дардига билиб билмай ҳанжар даҳл қилиб қўйдингиз ... Майли. Дилингизда шубҳа қолмасин ... Шунча вақтингизни олганим ҳисобига бир сирни айтиб кетаман. Гарчи бу ҳақда сўрамасангиз, қизиқмасангиз ҳам. Ким билсин... Балки бу кечмиш сиз учун қизиқдир ... Майли , нима бўлганда ҳам айтаман, сабаби буни ўзим ҳам истаяпман. Нега дейсизми ? Сизнинг "Кўнгил" номли касбингизда балки қизиқдир деб ўйлаётгандирман ... Кўп гапириб юбордим- а ... Тўғрироғи кўп ёзиб юбордим... Энди эса икки оғиз шунча ёзганларимнинг асл моҳияти ҳақида. Сиз кўнгил одамисиз ... Ва ... Сезгандирсиз- кии , мени айнан шу кўнглим мажруҳ қилиб қўйганини. Айтишади- ку "Кўнглингга кимни киргизсангиз , имтиҳонинг ўшадир" деб ... Мен орзулари осмон қиз эдим... Бахт кўшкининг дарвозаси ҳам қўл чўзсам етгулик манзилда эди. Аммо ... Ҳаётнинг биз юрмаган йўллари беҳисоб экан ... Қадам босишни истамаган , бироқ босишга мажбур бўлган кўчалари кўп экан ... Ва ... Кимдир билан ажралишга мажбур бўларканмиз . Кўрганлар бизни камчилиги йўқ, беармон инсон деб ўйлар экан- у , лекин сиз айтгандек "Кўнгил жасадида жулдур кийим ман " дея бўзлаётганимизни ким ҳам билар эди ? Аммо ... Айрилиқнинг армонли тиканлари қалбимизга санчилиб озор бергани берган. "Вақт - даво!" деган гапга нима дейсиз ?! Мен учун бу тескари теорема. Бу иборалар мудом аксига ишлайди. Демоқчиман-ки,... Вақт ҳеч ҳам даво эмас. Бу шунчаки қуруқ сўзлар . Ким билсин . Бировлар учун унинг даволиги рост бўлса бордир, аммо менингдек кўнгил кишилари учун эмас. Узр , Анис ака... Вақтингизни олдим. Энди мен кетай ... Ўйлайман- ки , умид қиламан- ки , бошингизни қайтиб қотирмайман. Хайр ... Мадина охирги сўзига нуқта қўйди ва тармоқдан чиқиб кетмоқчи бўлганида Анисдан шошилинч тарзда хабар келди : - Кетманг ... Мадина Анис ўзинининг ёзганларини зумда ўқиб чиққанига ҳайрон бўлди. У Аниснинг "Кетманг" деган сўровини кўриб зумда бўшашди : - Нимага ? Нима учун кетмаслигим керак ? - Хар бир қалбнинг ўз хикояси бор. Жумладан менинг ҳам. Аммо сиз ва менинг ҳикояларимиз ўхшаш экан. Шу сабаб кетманг деяпман. Мумкин бўлса албатта. Кейинги кунларда сизнинг ёзишмаларингиз таъсирида мен ҳам яшашга куч, ҳаётнинг ўзидан эса маъно топгандекман. Комила... Дилдаги гавҳар мисол ўрни беқиёс бўлган инсондан айрилиб қолиш , сўнгра келажак ҳаётини усиз давом эттириш учун унча- мунча инсон куч топа олмайди. Сиз ... ва мен ... шундай тақдирга раво кўрилибмизми , демак бунинг албатта бир ҳикмати бор. Зеро Аллоҳ ҳеч бир тирик жонни тоатидан ортиқ синамас... - Анис ака ... Айтинг-чи , сизнинг тоатингиз неча йилдан буён ана шундай синовда?

🍂БЕДОР_ТУЙҒУЛАР🍂 чиққан оппоқ , юмшоқ айиқчани бағридан ҳеч қўймади. Кеч соат тўққиз яримлардан ошганда Раҳбар ая безовталаниб қолди : - Биз энди турайлик , хуфтон вақти кирганига ҳам бир мунча вақт бўлиб қолибди. Намозни маҳтал қилмайлик. Холисхон опанинг "Хуфтон намозини шу ерда ўқий қолинг" деган сўровларига Раҳбар ая қўлини кўксига қўйиб узр сўради: - Кечирасиз- да энди, бизга руҳсат ... Мадина унинг кўнглидаги ниятини тушуниб турарди. Раҳбар ая намозини бафуржа ўқиб олишга ва шундан сўнг ўғли билан ғойибона дийдорга шошилаётган эди. * * * Мадина бугун ҳам эфир вақтини кечаги кундаги каби интиқлик билан кутарди. У Аниснинг бугун нималарни ҳикоя қилишга қизиқар эди. Радиоэфир одатдагидек ўз вақтида бошланди. Анис бугунги кун ҳикоясини эълон қилиб , ўқий бошлади... ДИЛ ОҒРИҒИ (ҳикоя) Қизлик уй бозор. Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб . Ноила оқила, чаққон, боз устига чиройли ҳам эди. Ота- она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар. Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал "Йўқ !" жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан . Иккинчи марта яна келишди... ва келганларига минг пушаймон ейишди. Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли , яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади: - Менинг соқов хонадонига берадиган қизим йўқ.- Гапни шарт кесди ота. Ота сўзида турди. Қизини тагли - тугли оилага келинликка берди . ...Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади. Уч набиралик бўлган ота, набираларини хар бағрига босиб эркалаганда, ич - ичидан эзилади. Набираларининг ҳеч бири "Бобожон" деб эркаланмаслигидан куяди. Қандай эркалансин?... Уччови ҳам безабон бўлса... * * * - Мана ҳикоямиз ҳам ўз якунига етди,- Анис оғир сўлиш олди ,- энди бир иш қолди . Ўзимизга бир савол бера оламизми? Аллоҳим наздида киммиз ? Кимнинг ўрни қай даражада экан- а? Сизда бу саволнинг жавоби борми ? Бу саволни ўзимизга берганимизда бошимизни тик тутиб тура оламизми ? Мен эса бу саволни ўзимга берганимда доим ўпкам тўлиб кетаверади ... Дунёларга сиғмай кетаман ... Ҳааа ... Шундай ... Айнан шундай ... Ким учун яхшиман, кимга ёмонман, Баъзида буғдойман , кўпда самонман, Саволим жавобсиз, абгор ҳамон ман?!... Қудратинг пойида тўкилдим, жимман, Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман? Ким учун малолим, ким учун юк ман, Ким учун керагим, кимга суюкман, Ҳукмим билолмайин бағри куюк ман, Шубҳа дарёсида тўлганман, лимман, Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман? Кимларнинг қўлида тақдир жиловим, Кўзимга чўп суқар "дўст" номли ёвим, Барордан келган чоғ менинг -да овим, Биргина ўзингга - сенга таслимман, Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман? Синовинг бергин-у, етказгин тоат , Умидворинг ўзим, йўлла шафоат, Бўлсин жисмим адо, руҳим саломат, Дардга даво излар ўша ҳаким- ман... Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман? Умрим карвонимга ўзим сарбонман, Яшар маконимга якка ҳоқонман, Бўғзим ҳатлолмаган яримта нонман, Кўнгил жасадида жулдир кийим- ман , Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман? Юраги товонга тушган ҳам ўзим, Жоним ҳовучида сарғаяр юзим, Ёшни қарзга олмай қўйди-я кўзим, Кўзларим йўлингда қоп-қора, тимман, Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман? Мадина ортиқ чидай олмади . У ... давоми_бор /37 Муаллиф: Хазонрезги. 🍂 Каналга уланиш 👇:

🍂БЕДОР_ТУЙҒУЛАР 🍂 деган эдим. Ҳурматли устоз , марҳамат ўғлим Самандар тўғрисидаги барча фикрларингизни рўйи- рост , яширмай айтсангиз . Ҳеч нарсанинг юз - хотирини қилиб ўтирманг . Мадина ёрдам сўрагандек Садоқат опага термулди. Садоқат опа эса унга "гапираверинг" дегандек им қоқди. Мадина сўзлашга оғиз жуфтлай туриб нима учундир Самандарга нигоҳ ташлади. Шунда ўспириннинг юзидаги ўз ҳукмини кутаётган маҳбусларда бўладиган каби ифодани кўриб бирдан бўшашди. Самандарнинг отасидан қўрқиши юз - кўзидан аён бўлиб турар эди . Ҳолбуки, отанинг қаттиққўл эканлиги важоҳатидан ҳам кундек равшан эди. Мадинанинг фикри зумда ўзгарди . У ҳозиргина Самандар ҳақида айтмоқчи бўлган гапларини бутунлай бошқа тарзда ифода эта бошлади: - Ўғлингизнинг уй вазифа қилмаслиги рост. Дафтарига берилган машқ , масалаларни ёзмаслиги ҳам тўғри. Бу вазифаларни қилиш ўқувчининг зиммасидаги бевосита бурчи. Самандар эса шу вазифаларни қилмайди. Аммо бу унинг ўқимайди дегани эмас. Тан олиб айтаман , Самандарнинг берилган мавзуни қабул қилиш ва мияда қайта ишлаб узатиш кучи ниҳоятда мақтовга сазовор. Тўғри Самандар ёзув- чизувда бироз дангасадир , аммо унинг мушоҳада қилиш қобилияти унча - мунча юқори синф ўқувчилариникидан ҳам аъло . Унга бирор бир савол берсам дарров мантиқан ўйлайди ва ҳаммадан тез жавоб топади. Айтиш мумкин-ки, ҳар битта ўқувчимизнинг ана шундай ўзи хос мақтовга арзирли қобилияти бор. Мана Салоҳиддин,- Мадина Самандарнинг партадошини қўли билан кўрсатди . Мисол учун мен мактаб бўйича Салоҳиддинчалик дафтарни чиройли юритадиган ўқувчини кўрмадим десам хато бўлмайди. Умуман олганда синфдаги йигирма тўрт нафар ўқувчининг барчасини ҳам мақтайдиган бир устунлик тарафи бор. Аммо ўқувчиларимиз бу билан ғурурланиб кетишлари керак эмас, чунки уларнинг ўзларига яраша камчиликлари ҳам йўқ эмас . Бу камчиликлар эса вақт ўтиши билан аста- секин йўқотилиши керак , шунинг учун ҳам биз устозлар шу ердамиз . Келинг , Самандар ҳам ҳозир синфдошларининг ёнида сиз ва менга сўз берсин . "Камчиликларимни бартараф қиламан деб" . Салоҳиддин уддалай олган ишни у ҳам уддалай олади , тўғрими ? Мадина Самандарга савол назари билан боқди. Самандар кўзлари чақнаганча "хаа" дея бош силкиди... * * * Бугун кечки пайт Мадина Розия билан қўшимча шуғулланмади. Бунга сабаб Асалнинг "Бутин майин туйган туним" дея Мадина ва Раҳбар аяни ўзининг туғилган кунига чақириб чиққани бўлди. Мадина туғилган кун учун астойдил мевали торт пиширган эди. У ўзи тиккан кўйлакча ва тортни Асалларникига чиқариб юборишни ният қилган эди. Бироқ қизалоқнинг ўзи акачаси билан биргаликда Мадинани чақириб келганлиги боис , рад қилишнинг сира иложи бўлмади. Холисхон опаларникида оддийгина, аммо жуда кўримли дастурхон тузалибди. - Пешинда Дилёра қизим куёв билан келиб кетган эди. Куёвимиз қўшни давлатга ҳизмат сафарига боришлари керак экан , узоқ ўтиришмади,- Холисхон опа шундай дея туриб турли егуликлар билан дастурхонни тўлдириб ташлади , - олинглар бу ширинлик ва салатларни Дилёра қизим пиширибди. - Дилёрамизнинг ўзи яхши юрибдими ? Куёв бола , набиралар ? - сўради Раҳбар ая чой хўплар экан . - Барчалари яхши эканлар . Сизларга кўп- кўп салом айтиб кетишди. - Ўринбой кўринмайдилар,- сўради Раҳбар ая яна нимадир ёдига тушгандек Мадинага изоҳ берган бўлди ,- қўшнимизнинг иккита исмлари бор . Акром ва Ўринбой . Улар туғилганда қайнона-қайноталари ўрнимизга қоладиганимиз шу ўғлимиз деб Ўринбой деган исмни танлашган экан . Онаси эса ўғлимга урушда бедарак кетган отамни исмини қўяман деб ният қилган экан . Хуллас уларнинг туғилганлик гувоҳномасига ҳам , паспортига ҳам ҳар иккала исмлари Ўринбой- Акром деб ёзилган . - Улар пастда, молхонада эдилар . Молларнинг емишига қараётувдилар. Ҳализамон чиқиб қоладилар,- жилмайиб жавоб берди уй бекаси эри хусусида берилган саволга жавоб қайтариб . Мадина ва Раҳбар ая Асалнинг туғилган кунида анча қолиб кетишди. Ҳаммадан ҳам яйраган Асал бўлди. У Мадина тикиб берган оч пушти пирпиракли кўйлагини кийиб олганча , Раҳбар ая олиб 🍂Xazon_Rezgi /36

👆👆👆👆 аввалги қисмлар 🍂БЕДОР_ТУЙҒУЛАР 🍂 12 - ҚИСМ эътирофини шу бир оғиз сўзда кўрган бўлди. - Арзийсиз , Комила қиз ,- деди у хўрсинганча . Анис бугун жуда чарчаган эди. Унинг чарчатган асосий нарса эса юрагини эзиб турган турфа ўйлар ғалаёни эди. У радиостудияни тарк этаётган вақтда елкасини босиб турган туйғулар жанги оёқ олиши учун ҳам монелик қилаётгандек эди. * * * Мадина бугун мактабга борганда ўқитувчилар хонаси бошқа кунлардагига нисбатан гавжумроқ эди. Саккиз нафар устозлар мактаб директорининг сўзларига жим қулоқ солиб туришар , афтидан Учқун Шавкатович уларга муҳим алланарсани тушунтирар эди. Мадина хонадагиларга бош ирғаб салом берди- ю кираверишдаги стулга омонатгина чўкди . У ҳам ҳамма қатори Учқун Шавкатовичнинг оғзига термулди. - Ҳақиқатдан , рост гапни гапираяпман, бу реал ҳаётда бўлган воқеа ,- дея сўзини давом эттирди директор ,- устоз ўқувчиларга таълим билан бирга тарбияни ҳам бирга бериб боради . Тарбия таълимнинг ажралмас қисми ахир . Бекорга улар ёнма-ён таълим- тарбия деб ёзилмайди. Энди сизлар учун бошлаган ҳикоямни охирлатиб қўяй . Жамоамизга кейинги вақтда ёш ўқитувчилар кўп ишга қабул қилинди. Хуллас , ўша гап ! Ҳеч қачон , таъкидлайман ҳеч қачон ҳеч бир ўқувчининг қалби билан ўйнашманг, ножўя сўзлар билан кўнглини синдирманг ! Келажакда сендан яхши одам чиқмайди , деманг ! Қарияларимиз айтганларидек сен ҳам , сиз ҳам бир оғиздан чиқади . Гапимнинг моҳиятига эътибор беришингизни сўрар эдим. Менинг бир курсдошим айтиб берган воқеани гапириб бераётувдим- а сизларга . Уларнинг мактабида бир тарих ўқитувчиси бўлган экан . Ўша ўқитувчи бир ўқувчини яхши ўқимагани учун доим камситар экан . "Бугун кетишда сендан бозордаги аравакашдан бошқа ҳеч ким чиқмайди" дер экан ҳар икки гапининг бирида. Дўстлар ! Бу дунёни қайтар дунё деб қўйибдилар . Орадан вақт ўтиб ҳали ўқитувчининг бошига мушкил иш тушибди . Хуллас , у бўлибди , бу бўлибди ҳалиги ўқитувчининг ўзи бозорда арава тортишга мажбур бўлибди. Авваламбор , ҳалол меҳнат қилувчи ҳеч бир кимсани ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аллоҳнинг наздида ким улуғлигини қай биримиз ҳам билар эдик ? Аравакашми , даллолми , қассобни , ўқитувчими ? Бир куни ўша арава тортиб юрган устознинг ёнига бир пўрим кийинган бойвачча қилган бозорликларини ташиб бериш учун чақирибди. Ҳизматни астойдил бажарган аравакашга ёнидан бир даста пул чиқариб берган бойвачча ўзининг ҳашаматли машинасига ўтираётиб кўзидан қора кўзойнагини олибди: - Ҳорманг , устоз ,- дебди у,- нима учун бозорда аравакашлик қиляпсиз ? У ошиқча бир оғиз сўз демай устозига саломатлик тилаб жўнаб кетибди. Бу ўша устози мунтазам "Сендан бозордаги аравакаш ҳам чиқмайди" дея таҳқирлаб келган ўша ўқувчи экан .... Шунақа гаплар . Сизларга айтмоқчи бўлганларим шулар эди. Дарсларимиз бошланадиган вақт хам бўлиб қолибди. Ҳамма дарсга ... Биринчи соат еттинчи синфда эди. Мадина ўқувчилардан уй вазифасини сўраб бўлиб , янги мавзуни БЕДОР_ТУЙҒУЛАР энди тушунтира бошлай деган вақтда синф хонасининг эшиги нохосдан тақиллаб қолди. Сўнг у аста очилиб ичкарига ўрта ёшлардан каттароқ эркак бош суқди ҳамда салобатли овозда сўради : - Беш минут вақтингизни олсам бўладими , устоз ?! Мадина ҳайрон бўлганча нима деб жавоб қайтаришни билмай турганда ҳалиги эркакнинг ёнида илмий бўлим мудири Садоқат опа кўринди: - Узр , Мадинахон . Дарсингизни бўлдик . Бу киши... Садоқат опа шундай деб ҳалиги эркакка юзланган эди , у чапдастлик билан жавобга шошилди : - Мен шу синфдаги Самандар Тожиддиновнинг дадаси бўламан. Касбим узоқ йўлларга юк ташиш . Бугун дам олиш куним эди. Шунга ўғлимнинг ўқиши ва интизомидан бир хабар олиб кетай деган жойим эди. Ҳозиргача тўртта фандан дарс берадиган устозлари билан гаплашдим . Барчалари ...,- эркак томоқ қириб олди-да биринчи партада ўтирган ўғлига қаттиқ тикилди , - барчалари Самандарнинг ўқишидан норози эканлар. Улар ўғлимни хаёлпаришон , дангаса бола дейишди. Дарсларини ўз вақтида қилмас эмиш. Шунга сиздан ҳам бир сўрай 🍂Xazon_Rezgi / 35

sticker.webp0.44 KB

УМР …… Жуда чиройли шеър екан 🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸