ch
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

前往频道在 Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

显示更多
1 809
订阅者
+324 小时
-57
-2330
帖子存档
photo content
+3

sticker.webp0.47 KB

photo content
+3

sticker.webp0.73 KB

photo content
+2

sticker.webp0.38 KB

Кўк чойдан кўпроқ ичинг! Ўрик, хурмо қайнатмаси (шарбати) инсонга фойдалилиги жиҳатидан дунёдаги барча ичимликлардан устун туради. Аммо яна бир ичимлик борки, биз уни ҳар куни ичсак-да, фойдасини у қадар яхши билмаймиз. Бу – кўк чойдир. Қуйидаги маълумотларни ўқиганингизда, уни янада кўпроқ истеъмол қилишингизга ишончимиз комил. ✅Кўк чой овқатни парчалайди, ҳазмни тезлаштиради; ✅ташналикни қондиради, ични равон юргизади; ✅асабни тинчлантиради; буйрак фаолиятини яхшилайди; ✅чарчоқни кетказиб, хотирани мустаҳкамлайди; ✅қонни суюлтириб, томирларни кенгайтиради, қон юришини равонлаштиради; ✅нафас олишни яхшилаб, балғамни кўчиради; ✅бадан, юз терисини таранг қилиб, ажинларни йўқотади; ✅қанд касаллиги, тери хасталиклари, сариқ касаллиги, қон босими, оғиз бўшлиғи яралари, офтоб уриши ва бошқа хасталикларни муолажа қилишда ҳам кўк чой беминнат даводир Албаттада меъёрни унутманг. https://t.me/iffatli_ayol

photo content

sticker.webp0.35 KB

ВОҚЕА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ Воқеа – қиёмат номларидан бири. Воқеа сурасида қиёмат қоим бўлганда рўй берадиган ҳодисалар баён этилган, охиратда бандалар оладиган мукофотлари, жаннат неъматлари, дўзах аҳлининг азоб-уқубатлари тафсилоти келтирилган. Ибн Асокир нақл қилишича, Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумо уни кўргани бориб, ҳол-аҳвол сўради: – Нимадан шикоятинг бор? – Гуноҳларимдан. – Нимани хоҳлайсан? – Парвардигорим раҳматини. – Сенга табиб буюрайми? – Табиб (яъни, Аллоҳ) мени бетоб қилди. – У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми? – Ҳожати йўқ. – Сенга керак бўлмаса, қизларингга қолади. Ибн Масъуд бунга жавобан шундай деди: – Қизларим камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деганларини эшитганман . Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди: ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган. Воқеа сураси кенг ризққа сабаб бўлиши ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни (ўзингиз) ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аёлларингизга Воқеа сурасини ўргатинг! Зеро, у бойлик сурасидир”. Қуръон – қалблар шифоси китобидан https://t.me/iffatli_ayol

photo content

sticker.webp0.29 KB

#МаашааАллоҳ    Шунча ранг, шу санъат асари ўз-ўзидан пайдо бўлган деб ўйлайсизми?    Албатта, ҳар бир санъат асар санъаткорга далолат қилганидек, бунинг ҳам Буюк Яратувчиси бор! ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг ༺🌸༻🌺༺🌸༻ https://t.me/iffatli_ayol

Жим қолгинг келади... Баъзан дарддан... Баъзан бахтдан... Калималар келмайди тилингга... Баъзан оғриқ кучлилигидан, баъзида эса севинчдан... Баъзан кучли бўлишга мажбурлигингдан чарчаб кетасан... Тилингга келган ягона сўз эса «Алҳамдулиллаҳ» бўлади... Хар кандай ҳолатда хам Алхамдулиллах.......... Кунингиз гузал утсин...Ўтган ҳар куним дарс... Учратган ҳар бир инсоним Муаллимдир.. https://t.me/iffatli_ayol

ТОНГ ШУКРОНАСИ اللهم ما أصبح بي من نعمة أو بأحد من خلقك فمنك وحدك لا شريك لك فلك الحمد و لك الشكر Тани жонимизни соғ-саломат қилган, тинчлик-омонлик, мўл-кўллик, офият, ризқ-рўз, фароғат, фаровонлик каби инъомларини биздан аямаган, Иймон ва Исломдек бебаҳо неъмат билан бизни сийлаган, Неъматларининг адоғи йўқ, фазлу карамининг чек-ниҳояси йўқ, Сўраган ҳар бир нарсамизни берган, сўрамасимиздан олдин бизга қанча-қанча неъмат тортиқ қилган, ва яна "шукр қилсангиз, зиёда қиламан, сўрасангиз бераман", деб битмас-туганмас хазинасининг дарвозасини биз қуллари учун катта очиб қўйган, Яна бир  муборак кунига етказган,  бомдод намозига уйғотган, Икки ракат суннати дунё ва ундаги бойликлардан афзал бўлган бомдод намозини солиҳ бандалар қатори масжидда жамоат билан ўқишга насиб этган, Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Энг суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин! ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг https://t.me/iffatli_ayol

Шу сатрларни ўқиб турган, эй қадрдоним! Соғ омонмисиз? Алҳамдулиллаҳ, яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди! Ўзи
Шу сатрларни ўқиб турган,  эй қадрдоним! Соғ омонмисиз? Алҳамдулиллаҳ,  яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди! Ўзига ҳамд бўлсин! Замину осмон, ҳар жамики борлиқ Аллоҳ таолога ҳамду сано айтади... Бизга маълум ва номаълум барча кичик заррадан тортиб чеки чегараси бўлмаган  самоларни яратган Яратгувчи Қодир Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Ҳар бир кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахтига, нафас олишни бизга насиб этганига, гўзалликлар,  яхшиликлар ва неъматлар билан  сийлаганига алҳамдулиллаҳ,  илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри  билан бўлсин... Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин! Дастурхонимизга файз ва барака ато этсин! Бошланажак кун-хайрли амалларга тўла бўлишини насиб айласин 🤲 🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃 https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.51 KB

Шу сатрларни ўқиб турган, эй қадрдоним! Соғ омонмисиз? Алҳамдулиллаҳ, яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди! Ўзи
Шу сатрларни ўқиб турган,  эй қадрдоним! Соғ омонмисиз? Алҳамдулиллаҳ,  яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди! Ўзига ҳамд бўлсин! Замину осмон, ҳар жамики борлиқ Аллоҳ таолога ҳамду сано айтади... Бизга маълум ва номаълум барча кичик заррадан тортиб чеки чегараси бўлмаган  самоларни яратган Яратгувчи Қодир Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Ҳар бир кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахтига, нафас олишни бизга насиб этганига, гўзалликлар,  яхшиликлар ва неъматлар билан  сийлаганига алҳамдулиллаҳ,  илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри  билан бўлсин... Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин! Дастурхонимизга файз ва барака ато этсин! Бошланажак кун-хайрли амалларга тўла бўлишини насиб айласин 🤲 🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃 https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.15 KB