cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

Xorazm viloyati prokuraturasining rasmiy Telegram kanali Телефон: 62-22-777-28 Манзил: 220100, Urganch shahri, Xonqa köchasi, 24-uy

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 501
Obunachilar
-624 soatlar
-187 kunlar
+6330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган ишлар аҳволи ўрганилди. Хусусан, Нукус шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тунги хизматга жалб қилинган ходимларининг хизмат олди йўриқномасида иштирок этилиб, ҳудудда тунги вақтда жамоат тартибини сақлаш учун йўналтирилган ички ишлар, Миллий Гвардия, прокуратура ва жамоатчилик вакилларининг йўналишлари “жиноят ўчоқлари”дан келиб чиққан ҳолда қайта тақсимланиб, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида “маҳалла еттилиги”нинг вазифалари алоҳида таъкидланиб, ходимлар кучайтирилган тартибда хизматга сафарбар этилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 май кунги 170-сон қарори билан тасдиқланган «Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш» концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маънавият тадбири ташкил этилди. Тадбирга ўзбек дипломати, давлат ва сиёсат арбоби Владимир Имамович Норов таклиф қилиниб, у «Сунъий интеллект ривожи ва хавфсизлик масалалари» мавзусида маъруза билан иштирок этди. Кун тартибининг иккинчи қисмида В.Норов Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюриб, музейнинг бой манбалари ва экспонатлари, шунингдек прокуратура органларида кўп йиллар хизмат қилган Имом Норов ва давомчилари бўйича маълумотлар билан яқиндан танишиб, ўзининг самимий тилакларини «Меҳмонлар китоби»га ёзиб қолдирди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Хоразм вилоят прокурори М.Ахмедов Шовот туманида ёшлар билан учрашди. Унда ёшлар билан очиқ ва эркин руҳда суҳбат олиб борган вилоят прокурори М.Ахмедов бугунги кунда ёшлар орасида учраётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари ҳақида сўз юритиб, ёшларнинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари ҳақида тўхталди. Давлатимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган шароит ва имкониятларга тўхталиб, оқилона фойдаланишга чақирди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Учрашув давомида ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари ва  таклифлари билан фаол қатнашдилар. Тадбир давомида иқтидорли ёшлар томонидан миллий чолғуларни чалиш бўйича ҳамда шеърхонлик чиқишлари қилинди. Учрашув якунида ютуқларга эришган ёшларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва совғалари берилиб, бир гуруҳ иқтидорли ёшларга эсдалик совғалари топширилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
❗️Хоразм вилояти прокурорининг ўринбосари Х.Э.Явбасаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Гурлан туманида иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишларнинг бугунги кундаги ижроси аҳволи ўрганилди. 📊 Ўрганиш натижасига кўра: - Бюджет, солиқ тушумлари, муаммоди кредитдан бўлган қарздорликларнинг ўз вақтида ундирилишини таъминлаш; - Қурилиш объектлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ва муддатида амалга ошириш; - Ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш; - Жорий йилда ишга туширилиши лозим бўлган инвестиция лойиҳаларини ўз муддатида тўлиқ бажарилишини таъминлаш; - Сув таъминоти ва бошқарув сервис компаниялари бўйича дебитор қарздорликларни қисқартириш ҳамда ичимлик сувига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича қилинган ишлар танқидий муҳокама қилинди. ✅ Юқорида қайд қилинган соҳалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Hammasini ko'rsatish...
➡️   Жорий йилнинг 15 июнь куни вилоят прокурорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи У.И.Абдуллаев томонидан вилоятдаги оромгоҳларнинг фаолияти тегишли мутасадди идора ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида танқидий муҳокама килинди.   ➡️   Муҳокама натижасига кўра, оромгоҳларда болажонларнинг ёз мавсумида мароқли дам олишлари, бўш вақтларини мазмунли ва унумли ўтказишлари учун ташкил қилинган спорт ва ижодий тўгараклар фаолиятига, шунингдек санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиниши аҳволи ҳамда аутсорсинг хизматининг тўғри ташкил этилишини таъминлаш буйича мутасадди ва масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириклар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Hammasini ko'rsatish...
Po'stilar arxiv