cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Adolat SDP | Toshkent viloyati

Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 311
Obunachilar
-85724 soatlar
+1 2357 kunlar
-1030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

01:18
Video unavailableShow in Telegram
Ислом Ҳамро: “Журналистлар жиноятчиларга қўлланма ёзиб қўйишдан эҳтиёт бўлишлари керак!” 📽 https://youtu.be/nvh2TYhluKs Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
ADOLAT.mp47.69 MB
​​Ёшларни ишга жойлаштиришга кўмак берилди ▶️ Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисидаги Низомга асосан партия Тошкент вилояти ва туман (шаҳар) ташкилотларидаги “Адолат” қабулхоналари айни пайтда аҳоли билан самарали мулоқот олиб бормоқда. ▶️ Хусусан, Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасида фуқаролар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида у фуқароларни қийнаб келаётган мурожаатларни тинглади ва уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишга ҳаракат қилди. ▶️ Учрашувда ёшларни ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, тиббиёт соҳасида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг малакасига мос иш билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. ▶️ Учрашувда иштирок этган фуқаро Зулфия Абдазимова фарзанди Зарина Акмаловани туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириш масаласида "Адолат" қабулхонасига мурожаат қилган эди. Унинг мурожаати Гулнора Аҳмедова томонидан тингланиб, ижобий ҳал қилинди. Зарина Акмалова учун бу учрашувнинг натижаси кўп йиллардан буён орзу қилган ишга эга бўлишини таъминлади. ▶️ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг мақсади фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Бу мақсадларга эришиш учун партия вакиллари мунтазам равишда фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб чиқмоқда ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. Каналга уланиш учун⤵️ 🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Hammasini ko'rsatish...

👍 2 1🔥 1
#ОАВ_саҳифаларида 🗞Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий нашри "Bo`stonliq ovozi" газетасида. ▶️ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги Марказий китобхонада “Сенинг ҳуқуқинг ҳимоямизда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Газетада тадбир хақида “Маҳалла фаоллари билан ҳамкорлик“ сарлавҳали мақола чоп этилди. Каналга уланиш учун⤵️ 🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Hammasini ko'rsatish...
​​Депутатлар аҳоли муаммоларига бефарқ эмас ▶️ Ҳозирги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари ўз сайлов округларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни чуқурроқ ўрганиб , уларни ҳал этишга жиддий эътибор қаратмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Дилрабохон Халбоева ўз сайлов округида сайловчилар билан мунтазам учрашув ўтказиб боради. ▶️ Ана шундай учрашувлардан навбатдагиси вилоятимизнинг Янгийул тумани “Нуробод” маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Унда фуқаролар коммунал, ижтимоий муҳофаза, бандлик, сув таъминоти соҳаларда ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилишди. Мурожаатлар туман ҳокимлигига тақдим этилиб, унинг ижроси юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди. ▶️ Шунингдек, депутат “Нуробод” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож Дилбар Қаҳрамонованинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Мулоқот давомида аниқланган муаммолар, даволаниш учун бепул ордер, коммунал тўловларни қоплаш учун хомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилди. ▶️ Ҳа, бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари халқ билан доимий мулоқотда бўлиб, оддий одамларнинг дард у-ташвишлари билан яшамоқда. Уларнинг жонбозлиги боис, одамларни қийнаб келаётган муаммолар қисқа фурсатда ижобий ҳал этилмоқда. Каналга уланиш учун⤵️ 🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Hammasini ko'rsatish...

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Бўш ер участкаларидан самарали фойдаланилади ➖ Манба: (ПҚ-245-сон, 08.07.2024 й.); 🔹“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори ➖ Манба: (ПҚ-247-сон, 08.07.2024 й.); 🔹Давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади ➖ Манба: (ПҚ-249-сон, 10.07.2024 й.); 🔹Давлат харидлари тизимининг мобиль иловаси яратилади ➖ Манба: (ПҚ-249-сон, 10.07.2024 й.); 🔹“Қўқон” ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади ➖ Манба: (ПҚ-250-сон, 10.07.2024 й.); 🔹Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади ➖ Манба: (ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.); 🔹“Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилади ➖ Манба: (ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.); 🔹Ҳокимликларда ички аудит хизматлари ташкил этилади ➖ Манба: (ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.); 🔹Ҳисоб палатасида халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси ташкил этилади ➖ Манба: (ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.). Каналга уланиш учун⤵️ 🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
ЭРКАТОЙ ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ТИЙИБ ҚЎЙИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ?! Ҳақиқат ҳиссиз статистикада яққол кўринади. 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида юртимиздаги автомобиль йўлларида содир бўлган ЙТҲлар ва уларда жабрланган юртдошларимиз тўғрисидаги маълумотларга мурожаат қиламиз: “...2023 йилда содир этилган 9 минг 839 та ЙТҲ оқибатида 9 минг 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 минг 282 нафар киши ҳалок бўлган. Болалар билан боғлиқ 1 минг 794 та ЙТҲ туфайли 1 минг 568 нафар ўғил-қиз жароҳатланган, 263 нафар бола эса ҳаётдан кўз юмган. Жорий йилнинг беш ойида вояга етмаганлар билан боғлиқ 359 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар бола нобуд бўлган, 294 нафар бола турли даражада тан жароҳатлари олган”. Бу даҳшатли рақамларга изоҳ керакми? Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Тошкент тумани: “Ақлли тиббиёт” – аҳоли хизматида
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ҳатто чекка ҳудудларда ҳам тиббий хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада яхшиланиб бормоқда. Айниқса, она ва бола саломатлигини таъминлаш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Янги ташкил этилган тиббиёт муассасалари ана шу ишларнинг узвий давомидир.
▶️ Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, партиянинг Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, Тошкент вилояти аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўлими раҳбари Дилорам Махамадалиева, партиянинг туман кенгаши раиси Ўғилой Маҳкамова Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг туманлараро перинатал марказида бўлиб, у ерда аҳолига яратилган шароитлар билан танишдилар.
Hammasini ko'rsatish...
2🔥 1🎉 1
02:07
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент тумани: “Ақлли тиббиёт” – аҳоли хизматида
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ҳатто чекка ҳудудларда ҳам тиббий хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада яхшиланиб бормоқда. Айниқса, она ва бола саломатлигини таъминлаш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Янги ташкил этилган тиббиёт муассасалари ана шу ишларнинг узвий давомидир.
▶️Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, партиянинг Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, Тошкент вилояти аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўлими раҳбари Дилорам Махамадалиева, партиянинг туман кенгаши раиси Ўғилой Маҳкамова Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг туманлараро перинатал марказида бўлиб, у ерда аҳолига яратилган шароитлар билан танишдилар.
Hammasini ko'rsatish...
0628 (video-converter.com).mp46.37 MB
👍 1
Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш долзабр мавзу ▶️ Ўзбекистон Республикасида аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш таъминланди. ▶️ Бугун Тошкент вилоятининг Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” мавзусида тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди. ➡️ БАТАФСИЛ
Hammasini ko'rsatish...
👍 2🔥 1🎉 1🤩 1
01:15
Video unavailableShow in Telegram
Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш долзабр мавзу ▶️ Бугун Тошкент вилоятининг Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” мавзусида тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, партия вилоят Кенгаши ходимлари, партиянинг Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, Тошкент вилояти аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўлими раҳбари Дилорам Махамадалиева, партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши аъзолари ҳамда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этди.
Hammasini ko'rsatish...
Тошкент тумани (video-converter.com).mp44.00 MB
👍 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.