Сариосиё "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди имом-хатиби Мансур домла Бадалбоевнинг телеграмдаги расмий канали
Kanalga Telegram’da o‘tish
Сариосиё "Хўжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди имом-хатиби Мансур домла Бадалбоевнинг телеграмдаги расмий канали
Ko'proq ko'rsatish2 620
Obunachilar
+424 soatlar
-17 kun
+130 kun
Postlar arxiv
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
24-Рабиъул аввал - 1448 ҳ.й
6 - Сентябр - 2026 м.й
Якшанба - куни
⏰ Бомдод - 05:30
⏰ Пешин - 13:00
⏰ Аср - 17:15
⏰ Шом - 19:05
⏰ Хуфтон -20:45
Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#Қуръонга_муҳаббат
«Ким Қуръон ўрганган бўлса ва ўзидан бошқа кишига унга берилган Қуръондан ҳам афзалроқ нарса берилган, деб билса, кичик нарсани улуғ санаган ва улуғ нарсани кичик санаган бўлади».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
ПИЁДА ЮРИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ
🚶🏻🚶🏻♀️
Яёв юриш соғлиққа фойдали энг яхши одатлардандир. Унинг кўп фойдалари бор:
🍃 чуқур нафас олишни яхшилайди ва кўнгилни равшан қилади;
✔️ фикрларни тартиблайди ва мияни дам олдиради;
✔️ ҳис-туйғуларни жиловлаб, ғазабни босади;
✔️ тана аъзоларининг яхши ишлашига ёрдам беради;
✔️ тана юқори жисмоний лаёқатга эга бўлади.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Таҳорат қилишда қуйидаги ишлар макруҳ бўлади:
• Авратни очиш;
• Юзни қўполлик билан уриб ювиш;
• Ўнг қўл билан бурун қоқиш;
• Авратига қараш;
• Чап қўл билан оғиз ва бурунга сув олиш. «Матолибул муъминин» китобида шундай келган.
Юз, қўл ва оёқларни ювишда тўлиқ ювилганига аниқ ишонч ҳосил қилиш учун белгиланган жойларидан сал ўтказиб ювиш мустаҳаб саналади. Ғарғара узун қилинади. «Баҳр» китобида шундай келган. Таҳоратда қўлларини силкитиш макруҳ саналади. «Биноя»да шундай келган. «Биноя»да яна: таҳоратдан олдин унга ҳозирланиш, унда исроф қилишдан, ўта тежаб юборишдан ва дунё сўзларини гапиришдан сақланиш мустаҳаб бўлади, дейилган.
Нажосатли жойларда таҳорат қилинмайди. Чунки таҳорат сувининг ҳурмати бор. «Матолибул муъминин» китобида «Мафотиҳул масоил» китобидан шундай нақл қилинган.
"Нодир фатволар"дан
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
23-Рабиъул аввал - 1448 ҳ.й
5 - Сентябр - 2026 м.й
Шанба - куни
⏰ Бомдод - 05:30
⏰ Пешин - 13:00
⏰ Аср - 17:15
⏰ Шом - 19:06
⏰ Хуфтон -20:45
Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Аёл — оиланинг илдизи.
Илдиз кўзга кўринмайди, аммо дарахтни тик тутиб туради.
Илмли ва фаҳмли аёл эса эрнинг таянчи, боланинг энг биринчи устози бўлади.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Repost from ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Аёл — оиланинг илдизи.
Илдиз кўзга кўринмайди, аммо дарахтни тик тутиб туради.
Илмли ва фаҳмли аёл эса эрнинг таянчи, боланинг энг биринчи устози бўлади.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️
#қироат
Аср сураси
Абу Хатим қироати
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
🕋Кўнгиллар яқину, манзиллар узок,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ!
🌹🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹
Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин🤲
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#Эслатма
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌷1. Жума учун ғусл қилиш.
🌷2. Хушбўй нарсалар суртиш.
🌷3. Чиройли кийимлар кийиш.
🌷4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌷5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌷6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌷7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌷8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌷9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌷10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌷11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌷12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:
"Кифоя" китобидан.
┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
22-Рабиъул аввал - 1448 ҳ.й
4 - Сентябр - 2026 м.й
Жума - куни
⏰ Бомдод - 05:30
⏰ Пешин - 13:00
⏰ Аср - 17:15
⏰ Шом - 19:08
⏰ Хуфтон -20:45
Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#Қуръонга_муҳаббат
Агар Аллоҳ сизга ёрдам бериб, Қуръонни ёдлаш эшигини очган бўлса, бу неъматни маҳкам тутинг ва Аллоҳга кўп ҳамд айтинг. Аллоҳ қалбингизда катта яхшилик борлигини билгани учун сизни бунга муваффақ айлаган.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#Ҳидоят_таваллуди
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».
📚Имом Бухорий ривояти.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
📖Ёсин сурасининг фазилатлари
Муборак «Ёсин» сураси қуйидаги фойдаларга эга, деб айтилади:
1. Ишларни енгиллаштиради ва тўсиқларни очади.
2. Ризқни кўпайтиради ва унга барака беради.
3. Мазлумга ёрдам беради.
4. Гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлади.
5. Руҳга мусаффолик ва хотиржамлик бағишлайди.
6. Сеҳрнинг барча турларига даво бўлади. Бунинг учун сурани сувга 41 марта ўқиб, у сувдан бир ҳафта давомида ичиш ва ювиниш тавсия қилинади.
7. Болаларнинг ухлашига ёрдам беради.
8. Жойнинг қувват манбаини янгилайди ҳамда уйда бахт ва хотиржамлик пайдо бўлишига ёрдам беради.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#қироат
✨Ҳажж сураси 35-оят
Муҳаммад Дибиров қироати
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Тунги таҳажжуд намозини ўқиш
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Тунги намоз икки ракъат-икки ракъатдандир. Тонг отиб қолишдан қўрқсанг, бир ракъат витр ўқиб, намозингнинг охирини витр (тоқ) қилгин».
ИЗОҲ. «Таҳажжуд намозида ҳар икки ракъатда салом бериш - бу масалами ёки енгиллик учун айтилганми?
Имом Абу Ҳанифа: «Бу масала эмас, таҳажжудда енгиллик учун айтилган», дейдилар.
«Сунани Термизий»
китобидан.📚
🌿Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг.
🌿Камроқ қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг.
🌿Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг.
🌿Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг.
🌿Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг.
🌿Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг.
🌿Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
21-Рабиъул аввал - 1448 ҳ.й
3 - Сентябр - 2026 м.й
Пайшанба - куни
⏰ Бомдод - 05:25
⏰ Пешин - 13:00
⏰ Аср - 17:30
⏰ Шом - 19:10
⏰ Хуфтон -20:45
Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+9
#xabar #anjuman #muftiy
🌙 ҚОҲИРАДА ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
🗣Бугун, 2 сентябрь куни Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳомийлигида ҳамда Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман ўз ишини бошлади.🌙 "Глобал ўзгаришлар шароитида оилавий масалалар: оилани ҳимоя қилиш, унинг келажаги ва миллий-диний ўзликни асрашда фатво ёндашувлари" мавзусидаги мазкур илмий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқда. 🌍 Икки кун давом этадиган халқаро йиғинда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи муфтийлар, таниқли уламолар, халқаро исломий ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашмоқда.
✅ Анжуман кун тартибидан замонамизнинг қуйидаги энг долзарб масалалари ўрин олган: 🟢– Глобаллашув, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект даврида оила институти дуч келаётган муаммоларнинг илмий таҳлили; 🟠– Замонавий оилавий инқирозларни пухта тадқиқ этиш ва уларга шаръий ҳамда амалий ечимлар топиш; 🟢– Виртуал муҳитнинг оилавий муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамда уларни мустаҳкамлаш йўллари; 🟠– Миллий-диний ўзликни сақлаш ва зарарли медиа контентларга қарши курашда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш.⚡️ Халқаро анжуман тафсилоти билан сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин. ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Видео # мавъиза
🎞 ЭНГ МАҲБУБ АМАЛ!!!
👤 МАНСУР БАДАЛБОЕВ
Сариосиё тумани "Хўжа Мухаммад Порсо" жомеъ масжиди имом хатиби
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
