Сариосиё "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди имом-хатиби Мансур домла Бадалбоевнинг телеграмдаги расмий канали
رفتن به کانال در Telegram
Сариосиё "Хўжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди имом-хатиби Мансур домла Бадалбоевнинг телеграмдаги расмий канали
نمایش بیشتر2 618
مشترکین
+224 ساعت
-67 روز
+630 روز
آرشیو پست ها
#қироат
✨Фурқон сураси 27-29 оятлар
Ториқ Муҳаммад қироати
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
16-Рабиъул аввал - 1448 ҳ.й
30-Август - 2026 м.й
Шанба - куни
⏰ Бомдод - 05:20
⏰ Пешин - 13:00
⏰ Аср - 17:30
⏰ Шом - 19:17
⏰ Хуфтон - 21:00
Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
ЙИҒЛАЙМАН ЧУНКИ ДУНЁ БИЗЛАРНИ
ОЛДИМИЗГА КЕЛМОҚДА
Муҳаммад ибн Каъб Қуразийдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Язид Ҳасъамий таомга чақирилганида келди ва жиҳозланган уйни кўриб, ичкарига кирмай, ўтириб йиғлади. Нега йиғлаяпсиз”, дея ундан сўраганида: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафар қўшинни кузатиб Уқбатил вадо деган жойга етганларида бундай деган 28эдилар: "Сизларни
динларингизни, омонатларингизни, ишларингизнинг хотимасини Аллоҳга ҳавола қилдим". Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг киядиган тўнига қимматбаҳо мўйнани қўшиб тикаётганини кўргач қуёшнинг чиқиш тарафига юзланиб, қўлларини чўзиб сизларга дунё пешвоз чиқмоқда, сизларга мол-дунё пешвоз чиқмоқда" дедилар. Бу сўзларидан биз дунё келиб устимиздан босиб қолармикин деган ҳаёлга бордик. Ҳозир сизлар энг яхши умматсизлар, ҳали вақти соати келиб сизларга битта ёғоч тавоқ эрталаб келса, кечга бориб яна бошқа ёғоч идиш келтирилади. Бирорталарингиз эрталаб бир кийимда чиқсангиз, кечки пайт бошқа бир кийимда чиқадиган бўласизлар. Худди Каъба беркитилгани каби уйларингизни беркитадиган бўласизлар дедилар. Абдуллоҳ айтди: қандаям йиғламайин, худди Каъбани беркитилгани каби уйларингизни беркитаётганларингизни кўрдим дедилар. (Ҳаким ривояти)
«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.📚
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
🕌 НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ КЎРИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Севимли саййидимиз Умар ибн Ҳафиз ҳафизаҳуллоҳдан сўрашди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда ва уйғоқликда (ўнгда) қандай кўриш мумкин?»
У зот шундай жавоб бердилар:
«Шовқ-завқингни ошир... Иштиёқингни кучайтир... У зотнинг ғамларини (уммат ташвишини) елкангга ол... Эшикларида одоб билан тур... Шунда у зотни кўрасан, кўрасан ва албатта кўрасан!
Ҳар гал у зотнинг суннат ва одобларидан бир одобни ўз вужудингга сингдирганингда, сен учун у зотни кўришлик эшиги очилади — буни сезасанми ёки йўқми, барибир очилади. Агар ичингда у зотнинг одоблари нури кўпайса, Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набавий зотлари сенга намоён бўлади...»
🤲 Аллоҳим! Бизларни Ҳабибинг Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига боқиш бахти билан сийлагин... Омийн!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#Эслатма
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌷1. Жума учун ғусл қилиш.
🌷2. Хушбўй нарсалар суртиш.
🌷3. Чиройли кийимлар кийиш.
🌷4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌷5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌷6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌷7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌷8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌷9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌷10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌷11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌷12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:
"Кифоя" китобидан.
┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
15-Рабиъул аввал - 1448 ҳ.й
28-Август - 2026 м.й
Жума - куни
⏰ Бомдод - 05:20
⏰ Пешин - 13:00
⏰ Аср - 17:30
⏰ Шом - 19:18
⏰ Хуфтон - 21:00
Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
“Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”
Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтади: "Бир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Aмалиётдан бир кун кейин жонлантириш хонасида ётар эканман, бир ҳамшира аҳволимдан хабар олгани келди. Ҳолатимни назорат қилиб турадиган жиҳозларни кўздан кечирар экан, бирдан саросимага тушиб қолди. Бошқа ҳамширани ҳам чақирди. Кейин шифокорни... Мен нима бўлаётганини билмасдим-у, лекин жиддий нимадир юз берганини ҳис қилиб турар эдим. Озгина вақт ўтиши билан атрофимда ўндан ортиқ шифокор ва ҳамширалар йиғилишди. Сўнг бош шифокорнинг зудлик билан етиб келиши кераклигини айтиб, уни ҳам чақиртиришди. У ҳам аввалгилари сингари қурилмаларни синчиклаб текшириб, ҳамкасблари билан бир нималарни маслаҳатлашишди. Кейин менга: “Эй Шайх Солиҳ! Юрагингизда қон йиғилиб қолган. Уни олиб ташлаш керак. Шунинг учун сизда яна бир бор жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбурмиз”, деди. Мен: “Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман!" дедим-да, бошим билан розилик ишорасини бердим. Жарроҳ шошиб жарроҳлик амалиёти хонасига тушиб кетди. Ҳамширалар мени амалиётга тайёрлай бошлашди. Шу пайт бир ливанлик ҳамшира аёл: “Эй Солиҳ! Пайғамбаримизга салавот айтинг! Aлбатта Роббингиз сизга нажот беради!” деб қолди. Унинг сўзлари қалбимга муҳрланиб қолди. Шунинг учун мен: “Aллоҳим, Пайғамбар ва унинг оиласига раҳматингни ёғдир”, дея тилим айлана бошлади. Шу пайт қон оқиб, қурилмаларнинг бирига ажиб тарзда қон кела бошлади. Мени назорат қилаётганлар бўлаётган ҳодисалардан ҳайрон эдилар. Бу ҳолатни бош шифокорга кўрсатиш учун зудлик билан чақиришди. Мендан олдин амалиёт хонасига тушиб кетган шифокор қайтиб келиб, аҳволимни ўрганиб, “Эй Шайх Солиҳ! Биз сизни қутқаришга ҳаракат қилар эканмиз, Aллоҳнинг Ўзи сизни қутқариб қўйди!” деди. Ҳозир ўшанда бўлиб ўтган ишлардан ҳайрон қоламан. Менга: “Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”, деган ливанлик ҳамшира аёлни кимдир кўрса, бу Aллоҳни умуман танимаса керак, деб ўйлайди. Лекин ана шу аёл менга қийин дамларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан мусибатлардан қутулиш эшигини очган эди.
"Қизлар ўз маҳзунлигини кимга айтадилар?" китобидан.📚
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#қироат
✨Шуаро сураси 78-83 оятлар
Ҳазза ал-Балуши қироати
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.
✍️Мавлоно Румий
🕋🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🤲Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонлар, болаларни, аёлларни, қарияларни, беморларни ўз паноҳингда асрагин! Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин🤲
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
14-Рабиъул аввал - 1448 ҳ.й
27-Август - 2026 м.й
Пайшанба - куни
⏰ Бомдод - 05:15
⏰ Пешин - 13:00
⏰ Аср - 17:30
⏰ Шом - 19:19
⏰ Хуфтон - 21:00
Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!
Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
“Я С ТОБОЙ РАЗВЁЛСЯ” ДЕЙИШ ТАЛОҚМИ?
#талоқ
❓ 2215-САВОЛ: Рус тилида сўзлашувчиларда эр ва хотин ажрашмоқчи бўлса, эр “Я с тобой развёлся” деб ажрашар экан. Бу гапи билан талоқ тушадими? Тушса, нечта талоқ тушади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Талоқ айтилишига кўра икки турли бўлади: сариҳ ва киноя. Сариҳ – талоқдан бошқани ифода қилмайдиган лафздир. Киноя эса талоқни ҳам, бошқа маънони ҳам ифода қилувчи лафз ҳисобланади.
“Мухтасарул виқоя” китобида ушбу икки турли талоқ қуйидагича баён қилинган:
صَرِيحُهُ مَا اسْتُعْمِلَ فِيهِ دُونَ غَيْرِهِ وكِنَايَتُهُ مَا يَحْتَمِلُهُ وغَيْرَهُ
“Талоқдаги сариҳ лафз – талоқдан бошқа нарсада ишлатилмайдиган сўздир. Киноя лафз – талоқни ҳам, бошқани ҳам ифодаловчи лафздир”.
Саволда тилга олинган жумладаги “развёлся” сўзи икки нарса ёки икки жуфт бир-биридан ажраши, ташлаб кетиши маъносини ифодалайди. Мазкур лафз эр-хотин ўртасида фақат ажрашиш учун қўлланилади. Қолаверса, рус тилидаги савол-жавоблар, фатволарга назар ташланганда, уларда “развёлся” лафзи сариҳ экани айтилган.
Демак, эр хотинига “Я с тобой развёлся”, деса, сариҳ лафз айтгани учун битта ражъий талоқ тушган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Repost from Surxonmuslim.uz
#raddiya, #maviza
"Dinimizda qaytarilgan amallar"
𝗦𝘂𝗿𝘅𝗼𝗻𝗱𝗮𝗿𝘆𝗼 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁𝗶 𝗦𝗮𝗿𝗶𝗼𝘀𝗶𝘆𝗼 𝘁𝘂𝗺𝗮𝗻𝗶 𝗫𝗼‘𝗷𝗮 𝗠𝘂𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮𝗱 𝗣𝗮𝗿𝘀𝗼 𝗷𝗼𝗺𝗲 𝗺𝗮𝘀𝗷𝗶𝗱𝗶 𝗶𝗺𝗼𝗺-𝘅𝗮𝘁𝗶𝗯𝗶 𝗠𝗮𝗻𝘀𝘂𝗿 𝗱𝗼𝗺𝗹𝗮 𝗕𝗮𝗱𝗮𝗹𝗯𝗼𝘆𝗲𝘃⭐️ᴏ‘ᴢʙᴇᴋɪsᴛᴏɴ ᴍᴜsᴜʟᴍᴏɴʟᴀʀɪ ɪᴅᴏʀᴀsɪ sᴜʀxᴏɴᴅᴀʀʏᴏ ᴠɪʟᴏʏᴀᴛɪ ᴠᴀᴋɪʟʟɪɢɪ ᴍᴀᴛʙᴜᴏᴛ xɪᴢᴍᴀᴛɪ ✅| ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍ ✅| ʏᴏᴜᴛᴜʙᴇ ✅| ɪɴsᴛᴀɢʀᴀᴍ ✅| ғᴀᴄᴇʙᴏᴏᴋ 🌍| sᴜʀxᴏɴᴍᴜsʟɪᴍ.ᴜᴢ
#Қуръонга_муҳаббат
Модомики дунёдалик пайтингда Қуръон фироқига, ундан ажралишга тоқат қилолмаган экансан, Қуръон ҳам қабрингда ва охиратда сендан ажраш, фироқлашишга тоқат қилолмайди.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#қироат
✨Мулк сураси 1-2 оятлар
Абдулбосит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ қироати
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
#Қуръонга_муҳаббат
«Сизлардан олдинги қавм Қуръонни Роббиларидан келган мактуб деб билиб, Уни кечалари ўқиб тадаббур қилар, кундузи эса Уни хаётга тадбиқ этардилар».
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
13-Рабиъул аввал - 1448 ҳ.й
26-Август - 2026 м.й
Чоршанба - куни
⏰ Бомдод - 05:15
⏰ Пешин - 13:00
⏰ Аср - 17:30
⏰ Шом - 19:20
⏰ Хуфтон - 21:00
Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
АЁЛ КИШИ ОНА БИР УКАСИ БИЛАН БИРГА САФАР ҚИЛИШИ
#маҳрам
❓ 2212-САВОЛ: Мен аёл кишиман, она бир, ота бошқа укам бор. Шу укам билан умра ёки ҳаж сафарига борсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, бўлади. Укангиз билан оталарингиз бошқа-бошқа бўлгани билан онангиз бир бўлгани учун у сизга маҳрам ҳисобланади. У билан сафарга чиқишингиз мумкин.
“Фатово Оламгирия”да маҳрам бўлган опа-сингиллар шундай саналган:
وَأَمَّا الْأَخَوَاتُ فَالْأُخْتُ لِأَبٍ وَأُمٍّ وَالْأُخْتُ لِأُمٍّ
“Опа-сингилларга келсак, улар: ота-она бир опа-сингил, ота бир опа-сингил ва она бир опа-сингиллардир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
Имом Шофеъий айтадилар:
Агар сиз ўзингизни Аллоҳнинг олдидаги қадрингизни билмоқчи бўлсангиз, У сизни қайси ўринга қўйганига қаранг....
Агар сизни зикр билан машғул қилган бўлса, демак билингки, У ҳам сизни зикр қилмоқчи.
Агар сизни Қуръон тиловати билан машғул қилган бўлса, демак билингки, У сизга гапирмоқчи.
Агар сизни тоатлар билан машғул қилган бўлса, билингки У сизни Ўзига яқин тутибди.
Агар сизни дунё билан машғул қилган бўлса, билингки У сизни Ўзидан узоқлаштирди.
Агар сизни бошқалар билан машғул қилиб қўйган бўлса, билингки У сизни хўрлапди.
Агар сизни дуо билан машғул қилган бўлса, билингки У сизга бермоқчи.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
📚Илмга фақатгина лаззатларни тарк этиш ва роҳат-фароғатдан бутунлай воз кечиш билангина эришилади.
"Мифтаҳу дарус саъада" асаридан.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso
