cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Musannif Adham

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан. Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 420
Obunachilar
-224 soatlar
-107 kunlar
-4130 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Бу борада бир нарсани билиш кифоя қилади: Аллоҳ таоло Қиёмат олдидан мусулмонларнинг бир авлоди йўлиқадиган жуда катта бир хатарни, яъни, Дажжол чиқишини билиб, Ўзининг сўнгги пайғамбари воситасида ҳамма мусулмонларни огоҳлантирган. Шунингдек, у кишигача ўтган пайғамбарлар ҳам умматларини ёлғончи ғилайдан (яъни, Дажжолдан) огоҳлантирган. عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا بُعِثَ نَبِيٌّ إِلَّا أَنْذَرَ أُمَّتَهُ الْأَعْوَرَ الْكَذَّابَ أَلَا إِنَّهُ أَعْوَرُ وَإِنَّ رَبَّكُمْ لَيْسَ بِأَعْوَرَ وَإِنَّ بَيْنَ عَيْنَيْهِ مَكْتُوبٌ كَافِرٌ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жўнатилган бирон пайғамбар йўқки, умматини каззоб ғилайдан огоҳлантирмаган бўлса! Огоҳ бўлингки, у ғилайдир, сизларнинг Роббингиз эса ғилай эмас! Унинг (яъни, Дажжолнинг) икки кўзи ўртасига “кофир” (ك ف ر) деб ёзилган бўлади”. Бухорий (7131), Муслим (2933/7257). Фақат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжолнинг аввалги пайғамбарлар айтмаган муҳим сифатини ҳам баён қилганлар: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُحَدِّثُكُمْ حَدِيثًا عَنْ الدَّجَّالِ مَا حَدَّثَ بِهِ نَبِيٌّ قَوْمَهُ؟ إِنَّهُ أَعْوَرُ وَإِنَّهُ يَجِيءُ مَعَهُ بِمِثَالِ الْجَنَّةِ وَالنَّارِ، فَالَّتِي يَقُولُ إِنَّهَا الْجَنَّةُ هِيَ النَّارُ، وَإِنِّي أُنْذِرُكُمْ كَمَا أَنْذَرَ بِهِ نُوحٌ قَوْمَهُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мен сизларга Дажжол ҳақида бирон-бир пайғамбар ўз қавмига айтмаган бир гапни айтиб берайми? У ғилайдир, у билан бирга жаннат ва дўзахга ўхшаш нарса келади. Унинг жаннат деб айтаётгани дўзах бўлади. Худди Нуҳ ўз қавмини ундан огоҳлантиргани каби мен сизларни ундан огоҳлантиряпман”. Бухорий (3338), Муслим (2936/7266). Хўш, мусулмонларнинг бир авлоди юзлашадиган бу бало ҳақидаги ҳадислар мутавотирлик даражасига етган бўлса-ю, (1) унда нима учун барча мусулмонларни қоплаб оладиган шундай катта диний тартибсизлик (“ижтиҳод эшиги очиқ қолиши хатарли” эканлиги) ҳақида Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида бирон хабар топмаяпмиз?! Бу нарса Аллоҳнинг дини ҳақида билиб-билмай гапириш, Аллоҳ номидан ёлғон тўқиш ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан кизб эмасми, ахир?! Ижтиҳод эшиги ёпилганини даъво қиладиганлар фикрича, “Асрлар мобайнида ижтиҳод эшиги очиқ қолиши ортидан бутун уммат бошига келадиган бу фитна масиҳ Дажжол фитнасидан ҳам каттароқ”, дейдиган бўлсак, бу гап Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадислари билан рад қилинади: عَنْ هِشَامِ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا بَيْنَ خَلْقِ آدَمَ إِلَى قِيَامِ السَّاعَةِ خَلْقٌ أَكْبَرُ مِنَ الدَّجَّالِ. وَفِي رِوَايَةٍ: أَمْرٌ أَكْبَرُ مِنَ الدَّجَّالِ. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитганман: “Одам (алайҳиссалом) яратилганидан тортиб то Қиёматгача Дажжолдан кўра (фитнаси) каттароқ халқ (махлуқ) йўқдир”. Бир ривоятда: “Дажжолдан кўра (фитнаси) каттароқ иш йўқдир”, дейилган. (2) Муслим (2946/7289, 7290). _________________________ (1) Аҳли илмлардан бир жамоаси Дажжол ҳақидаги ҳадислар хусусида шундай деган. Жумладан, Саховий “Фатҳул-муғийс”да (3/44), Ибн Касир “Тафсирул-Қуръанил-азийм”да (1/591-595), Каттоний “Назмул-мутаносир”да (147-бет), Албоний “Ал-ҳадийсу ҳужжатун бинафсиҳ”да (64-бет), “Вужубул-ахзи биҳадийсил-оҳод”да (34-бет) келтирган. (2) Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “Шарҳи Муслим”да айтади: “Бундан мурод – Дажжолнинг фитнаси каттароқ ва шон-шавкати буюкроқлигидир”. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
2843Loading...
02
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Мазкур забардаст олимлар ўтиб кетганларидан кейин ҳокимларнинг рағбатларига ижобат қилувчи қавмлар (яъни, раҳбарларнинг раъйига қараб иш тутадиган “илм аҳллари”) пайдо бўлди. Уларнинг ҳимматлари суст, азму қарорлари заиф бўлиб, илгариги пешқадам зотларнинг (илмлари) дастурхонидаги увоқлар билан ҳаёт кечиришни хуш кўрдилар ва (илмда) ожизликлари туфайли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати ҳижрий тўртинчи юз йилликдан кейин унумсиз бўлиб қолганини айта бошладилар. Бу эса ижтиҳоддан қўрқув фикрини ривожлантираётган сиёсатчиларнинг ижтиҳод эшигини ёпиш рағбатига айни мос тушадиган гап бўлди. Ибн Халдун айтади: “Уни (яъни, ижтиҳодни) унга нолойиқ бўлган ва раъйлари мўътабар бўлмаган кишиларга топшириб қўйилиши хавфи бўлгани боис (илмда) ожизликларини эълон қилиб, одамларни ўшаларга (яъни, илгари ўтиб кетган пешқадам олимларга) тақлид қилишга чорладилар. Тақлидларида ундан бунга (бир мазҳабдан бошқасига, бир олимнинг фикридан бошқасининг фикрига) ўтишни ман қилдилар ва “ҳар бир муқаллид фақат ўзи эргашган мазҳабигагина амал қилиши лозимлигини” уқтирдилар...” (1) Ижтиҳодни ман қиладиган кишиларнинг “далил халталари”ни титкилаб кўриб, унда ижтиҳод эшигини ёпишган биринчи кундан тортиб то бугунгача Китобу Суннатдан ҳам, саҳобалару тобеинларнинг асарлари ва мўътабар ижмоъдан ҳам бирон шаръий далиллари борлигини топмадик. Бор-йўқ “далил”лари шуки, уммат илм ва тақво жиҳатидан ижтиҳодга лаёқати бўлмаган мужтаҳидлик даъвосидаги кишиларга эргашиб кетиб адашиш ва чалкашликларга тушиб қолмаслиги ва бунинг натижасида динбузарлик қилиб, дин аҳкомларини ўйин қилиб олмаслиги ва диний тартибсизликни (анархияни) пайдо қилиб қўймаслиги учунгина “уламолар ижтиҳод эшигини ёпган” экан. Шайх Муҳаммад Ҳомид айтади: “Лекин ижтиҳодга лаёқати бўлмаган киши мужтаҳидлик даъво қилмаслиги ва биздан олдинги умматларда содир бўлганидек кенг кўламдаги диний бошбошдоқликка (анархияга) тушиб қолмаслигимиз учун, фақат мана шунинг учун тақводор уламолар бу умматга унинг адашиш ва чалкашликка тушиб қолишидан хавфсираб бу эшикни ёпишни рай қилганлар”. (2) Аммо бу сўзда тўғриликдан улуш йўқ. Чунки бу гапда заррача эътибор бўлганида, Аллоҳ албатта унга бизни йўллаган бўларди. Чунки У башарият учун дину дунёларида нима салоҳиятли бўлишини ҳам, нима улар учун зарарли бўлишини ҳам яхши билади. Шунинг учун уларнинг ҳаётларидаги каттаю кичик ишларнинг биронтасини қолдирмай, ҳаммаси учун буйруқ ё қайтариқларини берган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бу ҳукмларнинг ҳеч бирига бепарволик қилмай ҳаммасини умматга етказиб кетганлар. عَنْ عَمْرِو بْنِ أَبِي عَمْرٍو مَوْلَى الْمُطَّلِبِ بْنِ حَنْطَبٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا تَرَكْتُ شَيْئًا مِمَّا أَمَرَكُمُ اللهُ بِهِ إِلَّا وَقَدْ أَمَرْتُكُمْ بِهِ، وَلَا تَرَكْتُ شَيْئًا مِمَّا نَهَاكُمُ اللهُ عَنْهُ إِلَّا وَقَدْ نَهَيْتُكُمْ عَنْهُ. Муттолиб ибн Ҳантобнинг мавлоси Амр ибн Абу Амр ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ сизларга буюрган ишлардан биронтасини ҳам қолдирмай сизларга буюрдим. Аллоҳ сизларни қайтарган ишлардан биронтасини қолдирмай ундан сизларни қайтардим”. (3) Аллоҳ таоло катта бир хатарни, улкан бир ёмонликни ва асрлар мобайнида Ислом умматини қоплаб олиб, ҳамма ёқда диний тартибсизликни пайдо қиладиган, мусулмонларни тирқиратиб, бўлиб ташлайдиган қора кунлар келишини била туриб, ундан огоҳлантирмаган бўлиши ақлга тўғри келадими?! Ёки У – субҳанаҳу – бандаларини уларнинг бошига таҳдид соладиган нарсадан хабардор этишни унутганмикин?! Асло ундай бўлиши мумкин эмас!! Аллоҳ таоло айтади: وَمَا كَانَ رَبُّكَ نَسِيًّا “Роббингиз унутувчи эмасдир”. (“Марям” сураси, 64-оят). _________________________ (1) “Муқаддима Ибн Халдун”, 448-бет. (2) Муҳаммад Ҳомид. “Лузум иттибаъ мазаҳибил-аимма ҳасман лил-фавзод-динийя”, 10-бет. (3) Саҳиҳ лиғойриҳи. Имом Шофеий “Сунан”ида (1/14), “Ар-рисала”да (87-бет) келтирган. Шайх Албоний “Ас-саҳиҳа”да (4/416-417) саҳиҳ санаган. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
3313Loading...
03
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Модомики, салафи солиҳлар тақлид, қарамлик ва ақлни ишлатмасликни Ислом рад ва инкор этадиган иш деб, мусулмон киши уни зарурат бўлмаган пайтда ушлаши муносиб эмас, деб санаган эканлар, қандай қилиб Ислом уммати ҳаётида асл-асос бўлиб келган ижтиҳод фавқулодда (иккиламчи) ишга айланиб қолди?! (Нега ижтиҳод қилиш ҳаққи муайян кишиларга чеклаб қўйилиб, “Кейинги асрларда яшаганлар ўша саноқли кишиларнинг ижтиҳодига юришга мажбур”, деган эътиқод кенг ёйилди?) (1) Қалбларни ўзгартириб, бошларни айлантириб қўйган бундай улкан фикрий тўнтаришга олиб келган бир талай сабаблар борки, улар ичида диний омил йўқлигига шак-шубҳа йўқ (яъни, бундай нотўғри эътиқод-қарашнинг Ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқ). Бу омиллар айланиб келиб, асосан сиёсатларга тақалади. Чунки ижтиҳод олимларнинг исломий қоидалар доираси ичида эркин фикрлашлари чўққисини ўзида мужассам этгани учун кўп ҳокимлар ижтиҳоддан қўрқар, ижтиҳод уларнинг ҳокимиятни ўз истакларича бошқаришларига халақит берарди. Мисол учун, Имом Моликнинг мажбурланган кишидан талоқ содир бўлмаслиги ҳақидаги фатвоси Аббосий халифаларининг оромларига анча путур етказган, чунки улар одамларнинг уларга берган байъатларига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ана шу талоқни (яъни, “Агар байъатимда содиқ бўлмасам, хотиним талоқ бўлсин”, деган гапни айтишга мажбурлашни) ўйлаб топган эдилар. Ҳокимлар одамларни муайян мазҳабларда юришга мажбур қилмоқчи ҳам бўлганлар, бироқ бу ишлари аввал-бошдаёқ Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган олимларнинг инкорига дуч келган. Халифа Мансур одамларни мажбуран Имом Моликнинг мазҳабида юришга буйруқ бермоқчи бўлганида Имом Моликнинг ўзи биринчи бўлиб бунга қарши чиққан ва: “Эй амирул-мўминийн, бундай қилманг. Чунки одамларга сўзлар етиб келган, ҳадисларни эшитганлар, ривоятларни нақл қилганлар. Ҳар бир қавм илгари ўзига етиб келган нарсани ушлаб, ўшанга амал қилиб келган. Энди уларни эътиқодларидан қайтариш қийин, одамларни ўз ҳолига қўйинг, ҳар бир диёр аҳли ўзи танлаган нарсасида қолаверсин”, деган эди. (2) _________________________ (1) Айримлар имомларнинг тақлидни айблаб айтган сўзларини улар қасд қилган маънодан буриб юбориш ва бошқача талқин қилишга уринганлар ва “Бу сўзларни улар ўз даражасига етишган ва мутлақ ижтиҳод мартабасига етган кишиларга нисбатан айтганлар” деганлар. Мен айтаманки, бундай таъвил қилиш бир неча сабабларга кўра нотўғридир: 1) Мутлақ мужтаҳид Китоб ва Суннатга қайтиши учун ўзига ўхшаган бошқа бир мужтаҳиднинг сўзига асло муҳтож эмас. Демак, бу сўз муқаллид ва муттабиъ (эргашувчи) ҳақида айтилганлиги маълум бўлади. 2) Имомларнинг бу сўзлари уммат ичида бўлган, имомларнинг сўзларини асл-асос қилиб олиб, Китоб ва Суннатдан юз ўгиришлари хавфи бўлган гуруҳларга қарата айтилганди. Уларнинг даражасидаги ҳақиқий мужтаҳидлардан эса бундай хавотирга ўрин бўлмайди. 3) Имомларнинг сўзлари шогирдларига қарата айтилган. Табиийки, шогирдлар ўз устозларининг дарс ҳалқаларида иштирок этиш учун келиб турар эканлар, мутлақ ижтиҳод қилиш даражасига эришган эмасдилар. 4) Имомлар роҳимаҳумуллоҳнинг бу маънодаги сўзлари кўп ва машҳур бўлгани ҳолда уларнинг биронтасида бундай қайд-чекловлар мутлақо кўринмайди. Шунинг учун токи бу сўзларни “улар ўз даражасига етишган ва мутлақ ижтиҳод мартабасига етган кишиларга нисбатан айтганлар” деб даъво қилувчи киши гапига бирон далил келтирмагунича уларнинг сўзлари умумийлигича қолади. (Бундай далил эса йўқ.) 5) Агар имомларнинг сўзлари таъвилини фақат мужтаҳидларгина биладиган бўлса ва муқаллидларнинг даъволарича, “ҳижрий тўртинчи асрдан кейин мужтаҳид чиқмаган” бўлса, у ҳолда муқаллидлар мужтаҳид бўлмаган ҳолларида қандай қилиб имомларининг сўзларини бундай таъвил қилишга журъат этадилар?! (2) Ибн Абдулбарр. “Ал-интиқо фий фазлис-саласатил-аимматил-фуқаҳо”, 41-бет. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
3701Loading...
04
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам имомнинг узри унинг шогирдларига – уларга ҳақ етиб борганидан ёки баён қилинганидан (бу масалада имомнинг фикрига зид бўлган саҳиҳ ҳадис борлиги маълум бўлганидан) сўнг – узр бўлиб қолмайди. Тўрт имомнинг айни шу маънони таъкидлайдиган, ўзларига тақлид қилинишга нисбатан уларнинг мавқифларини (позицияларини) баён қилиб берадиган ва ўзлари бундан (кўр-кўрона тақлиддан) пок эканликларини эълон қилган сўзлари ворид бўлган. Бу эса уларнинг илму тақволарининг камолига далолат қилади. Зеро, улар бу сўзлари билан Суннатнинг ҳаммасини тўла қамраб олмаганликларига (барча ҳадисларни билмасликларига) ишора қилганлар. Шогирдлари уларнинг турли иборалар билан айтилган бир неча сўзларини ривоят қилганларки, ҳаммаси битта маънога, яъни, саҳиҳлиги собит бўлган ҳадисни маҳкам ушлаш ва кишиларнинг унга мухолиф фикрларини тарк қилиш фарзлигига далолат қилади. Жумладан, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ шогирди Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳга шундай насиҳат қилади: “Вой бўлсин сенга, эй Яъқуб (Абу Юсуф)! Мендан эшитган ҳар бир сўзни ёзаверма. Чунки мен бугун бир фикрни ихтиёр этсам, (мумкинки) эртага уни тарк қиламан. Эртага бир фикрни ихтиёр этсам, (мумкинки) индинга уни тарк қиламан”. (1) Бошқа имомлардан ҳам шу маънодаги сўзлар нақл қилинган ва барчалари “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир”, деган фикрда иттифоқ қилганлар. (2) Аллома Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтади: “Уларнинг ўзлари ҳам фикрларига тақлид қилинган фақиҳлар бу тақлидни ботил санаганлари ва издошларини ўзларига тақлид қилишдан қайтарганликларини эътироф этардилар. Бу борада имомлар ичида энг қаттиқ тургани Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ эди. У саҳиҳ асарларга эргашишни ва ҳужжат билан вожиб бўлган нарсаларни олиш лозимлигини таъкидлар, тақлиддан буткул поклигини эълон қилар эди. Аллоҳ унинг бу ишини манфаатли қилган ва ажрини улуғ қилган бўлсин, жуда кўп яхшиликларга сабаб бўлди”. (3) Шу сабабдан ҳам илгари имомларнинг тобеълари бўлмиш олимлар ўз имомларининг барча сўзларини ҳам олишавермаган, аксинча, улардан айримларини суннатга тескари келгани сабабли тарк қилишган эди. Ҳатто Имом Муҳаммад ибн Ҳасан ва Имом Абу Юсуф роҳимаҳумаллоҳ устозлари Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга мазҳабнинг тахминан учдан бирига тенг масалаларда хилоф қилганлар (устозларидан бошқача сўз айтганлар). (4) Кейинги давр олимларидан ҳам баъзилари шу йўлни тутишган, мазҳабга мансубликлари уларни мазҳаб бошлиғининг фикрига мухолиф далилни билган вақтда ўз мазҳабларига хилоф қилишдан тўсмаган эди. Мисол учун, Имом Нававий туя гўшти таҳоратни синдириши борасида шофеий мазҳабига мухолиф бўлган. (5) _________________________ (1) Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний. “Сифату солатин-набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам”, 25-бет. (2) Имомлар саҳиҳ ҳадисни ўз наздларида саҳиҳ бўлса ҳам, ўзларидан бошқалар – ушбу соҳа мутахассислари наздида саҳиҳ бўлса ҳам қабул қилганлар. Аллома Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтганидек: “Яъни, ўз наздида саҳиҳ бўлса ҳам, бошқа имомлар наздида саҳиҳ бўлса ҳам...” Шаъроний “Ал-мезон”да (1/57) келтирган. Мен (Ҳилолий) айтаман: “Бунга ҳужжат ўлароқ бир неча ривоятлар нақл қилинган. Жумладан, Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳга шундай деган: “Эй Абу Абдуллоҳ, сизлар саҳиҳ ҳадисларни биздан кўра яхшироқ биласиз. Агар саҳиҳ ҳадис бўлса, менга билдиринг, токи мен унга амал қилай, майли (ҳадис ровийси) кўфалик бўлсин, басралик бўлсин, ё шомлик бўлсин (фарқи йўқ)”. Санади саҳиҳ, Абу Нуайм “Ҳилятул-авлиё”да (9/170), Ибнул Жавзий “Маноқибул-имом Аҳмад”да (499-бет), Хатиб Бағдодий “Масъалатул-иҳтижаж биш-шаафиий”да (70-бет) ва бошқалар ривоят қилган. (3) “Ал-иҳкам фий усулил-аҳкам”, 6/118. (4) “Ҳошия Ибн Обидийн”, 1/62. (5) “Ал-мажмуъ”, 2/58-60, “Шарҳ Муслим”, 4/48-49. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
3721Loading...
05
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Саҳобалар розияллоҳу анҳум ақлли зотлар бўлганлари ҳолда ўзларининг бошқаруви ва ақллари тизгинини осмондан унга ваҳий келадиган ва Қуръон нозил бўладиган Содиқ (ростгўй) ва Масдуқ (ростгўйлиги бошқалар томонидан эътироф этилган) зотга топшириб қўйган эдилар. У зот ўзларига нозил бўлаётган оятлар тафсирини Аллоҳ истаганидек билардилар. У зот нимаики қилсалар, саҳобалар ҳам шуни қилишарди. Шунинг учун Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Улардан кейин тобеинлар ҳам мана шу тўғри манҳажда юрдилар ва шу йўлни тутдилар. Иш уч аср давомида мана шу йўсинда давом этди. Ўша даврда дунёларидан озгина нарсага қаноат қиладиган уламолар вужудга келди. Улар илм билан уни зиммаларидаги бошқаларга етказиш вожиб бўлган иш деб кўрганлари учун машғул бўлишган, қалблари султонлар ҳузуридаги обрў-эътибор умидидан холи бўлган, нафслари ўз нафсларига муҳаббат қўйишдан пок бўлган, бахт-саодатларини фақат Роббиларининг ибодати ва итоатида деб кўрган эдилар. Атрофларидаги шогирдлари улардан илм ва ҳикмат ўрганишар, уларнинг қалблари ва ақлларини шаффоф руҳоният қамраб олганди. Агар бир масаланинг ҳукмини Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатида, ёки улардан бирида топсалар, уни маҳкам ушлардилар. Агар бу икки манбадан тополмасалар, умматнинг ижмоъсига мурожаат қилардилар. Зеро, уммат залолат устида жамланмайди. Агар ундан ҳам тополмасалар, ўша масалани Қуръон ё Суннатдаги бошқа шундай бир масалага қиёслардилар, истинбот (ҳукм чиқариш) йўли билан шаръий ҳукмга эришиш йўлида бор куч-ҳаракатларини сарфлардилар. Баъзилари тўғриликка эришсалар, баъзилари хато ҳам қилардилар. Бироқ бунда улар маъзур (узрли) ва маъжур (ажрга эга) бўлардилар. Бунинг бир неча сабаблари бор бўлиб, Имом Шофеий уларни қуйидаги балоғатли ибора билан мўжазгина қилиб ифодалаган эди: “Аммо биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган (яъни, саҳиҳ) бир ҳадисга мухолиф бўлишимиз, – умид қиламанки, бу билан бизни айбламайдилар Инша Аллоҳ – бунга ҳеч ким ҳақли эмасдир. Лекин баъзан киши суннатни билмайди (яъни, ҳадисдан бехабар бўлади) ва суннатга хилоф қилишни қасд этмаган ҳолда унга хилоф сўз айтади. Баъзан киши ғофил бўлиб, таъвилда (масалаларни изоҳлашда) хатога йўл қўяди..” (“Ар-рисала”, 219-бет). Шайхулислом Ибн Таймийя буюк имомларнинг суннатга хилоф иш қилишларига бир неча узрларни баён қилиб, жумладан, шундай дейди: “Маълумки, уммат тан олган забардаст уламолардан ҳеч бири Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан хоҳ катта, хоҳ кичиги бўлсин, биронтасига қарши мухолиф сўз айтишга қасд қилмаган. Барчалари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш фарз эканига, ҳар қандай одамнинг сўзини қабул қилиш ҳам, тарк қилиш ҳам мумкинлигига ва фақат у зотнинг сўзлари бундан мустасно эканига қатъий иттифоқ қилганлар. Лекин улардан биронтаси саҳиҳ ҳадис мавжуд бўла туриб, унинг зиддига бир сўз айтган бўлса, ўша ҳадисни тарк қилганлигида унинг узр бўлиши зарур бўлади. Узрлар жами уч турли бўлиши мумкин: Биринчи: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисни айтмаганлар”, деб эътиқод қилиш; Иккинчи: “Бу сўз билан айни ўша (ҳадисга зид айтилган) масалани ирода қилмаганлар”, деб эътиқод қилиш; Учинчи: “(Ҳадиснинг) ҳукми мансух”, деб эътиқод қилиш. Бу уч турли узрларнинг ҳар бири ортида бир неча сабаблар бор...”(1) Кейин Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ уларнинг сабабларини ва бунга мисолларни зикр қилган. _________________________ (1) “Рофъул-малаам ъанил-аимматил-аълам”, 9-10-бетлар. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
4443Loading...
06
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ إِنِّي قَدْ تَرَكْتُ فِيكُمْ مَا إِنِ اعْتَصَمْتُمْ بِهِ فَلَنْ تَضْلُّوا أَبَداً، كِتَابُ اللهِ، وَسُنَّةُ نَبِيِّهِ. Яна Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мен сизларга маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайдиган нарсани – Аллоҳнинг Китоби ва пайғамбарининг суннатини қолдирдим”. Ҳоким (1/93), Байҳақий “Сунанул-кубро”да (10/114) ва “Далоилун-нубувва”да 5/449) ривоят қилган. Санади саҳиҳ. (1) Юқорида ўтганлардан маълум бўладики, агар тўғри йўлни истасак, ҳукмни Китоб ва Суннатдан сўрашимиз фарз бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло келишмовчилик ва ихтилоф пайтида Аллоҳ ва Расулига қайтишга, ҳал қилувчи сўнгги сўз Китоб ва Суннатники бўлишига амр этган. Аллоҳ таоло айтади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ ۖ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни, мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Борди-ю, бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, – агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (“Нисо” сураси, 59-оят). Ушбу оятнинг далолатига кўра хусуматлар ва ҳукми ноаниқ ишлар Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннатига қайтарилиши лозим. Мусулмонлар ўзаро ихтилоф қилган ишларида шу икки манбага мурожаат қилишлари керак. Мана шу иймон ва итоат белгисидир. Низолашган вақтда Китоб ва Суннатдан ҳукм сўрамаган ва бу икки манбага мурожаат қилмаган киши Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлмайди. Иймон доирасининг марказий нуқтаси саналадиган мазкур улкан ишдаги энг катта далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бўлса керак: فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўзаро ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан қалбларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (“Нисо” сураси, 65-оят). Унинг залворидан ерлар титраб, тоғлар қулайдиган, мўминнинг вужудига қалтироқ кириб, юраклар бўғизларга етадиган бу оғир қасам билан ҳокимларнинг ҳокими бўлган Зот Ўз нафсига қасамёд қилиб айтяптики, ҳеч бир киши токи барча ишларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилмагунича мўмин бўла олмайди! У киши қандай ҳукм чиқарсалар, унга зоҳирда ҳам, ботинда ҳам бўйсуниш фарз бўлади. Чунки, у ҳукм ҳақдир. Ҳақдан сўнг залолатдан бошқа нима ҳам бўларди?! (2) Бу Аллоҳ ва Расулининг сўзига на бирон-бир қонунни, на урфни, на қабила оқсоқолининг фикрини, на кишиларнинг далилсиз сўзларини, на ақлий қиёсни, на шахсий тажрибани муқаддам қўядиган, аксинча, Аллоҳ жалла жалолуҳу ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чақириқларига ҳеч қандай тараддудсиз ва сусткашлик қилмасдан дарҳол ижобат қиладиган, зоҳирда ҳам, ботинда ҳам таслим бўладиган тўла ва мутлақ итоатдир. Бундан бошқаси эса тақлидга ва кишиларнинг фикрларига суянадиган қинғир итоатлардир. _________________________ (1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари ҳақида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қилган узун ҳадисда ҳам маъноси шунга яқин жумла бор. Муслим (1218/2839) (2) Қаранг: Ибн Касир. “Тафсийрул-Қуръанил-азийм”, “Нисо” сураси 59- ва 65-оятлар тафсири. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
4693Loading...
07
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ваҳийга эргашиш, уни одамларга етказиш ва баён қилиб беришни, улар ўртасида пайдо бўлган келишмовчиликларда у билан ҳукм қилишни буюрди. Сабаби, У Ўзи яратган халқлар учун қандай қонун-қоида ва шариатлар яроқли бўлишини Ўзи яхши билади. Зотан, ҳар бир санъаткор ўзи вужудга келтирган санъат асарини ўзи яхши билади. Инсонларни Аллоҳ яратган, уларнинг ҳолатлари нима билан тузалишини ва қандай қилса тўғриликда давом этишини Буюк Яратувчининг Ўзи билади. Аллоҳ таоло айтади: أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ “(Ахир) яратган Зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор Зотдир”. (“Мулк” сураси, 14-оят). Агар гап-сўзлар ва иш-амаллар устидан ҳукм чиқариш ваколати инсонга бериб қўйилганида шахслар ва замонларнинг фарқли бўлишига қараб ҳукмлар ҳам ўзгариб кетарди. Зеро, ўзгармас бир ҳукм билан ҳукм қилиш инсон имкониятидан ташқари ишдир. Демак, шундай экан, Аллоҳ таоло бандаларини Ўзига ва Пайғамбарига итоат қилишга буюрди, оят ва ҳадисга мухолиф бўлишдан қайтарди, ҳидоятни Ўз Китоби ва Пайғамбарининг Суннатида кафолатлади. Аллоҳ таоло айтади: وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди”. (“Аҳзоб” сураси, 36-оят). Аллоҳ таоло айтади: مَّن يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللهَ “Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди”. (“Нисо” сураси, 80-оят). Аллоҳ таоло айтади: فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ “(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиши ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!” (“Нур” сураси, 63-оят). Аллоҳ таоло айтади: قُلْ أَطِيعُوا اللهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ ۖ فَإِن تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُم مَّا حُمِّلْتُمْ ۖ وَإِن تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا ۚ وَمَا عَلَى الرَّسُولِ إِلَّا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ “Айтинг: “Аллоҳга бўйсунинг ва пайғамбарга бўйсунинг! Энди агар юз ўгирсангизлар, бас, унинг (пайғамбарнинг) зиммасида ўзига юкланган нарса (яъни, одамларга Аллоҳнинг динини етказиш) бордир, сизларнинг зиммангизда эса ўзларингизга юкланган нарса (пайғамбарга бўйсуниш) бордир. Агар унга бўйсунсангиз, ҳидоят топурсизлар. Пайғамбар зиммасида (сизларни зўрлаб динга киргизиш эмас, балки) фақат (сизларга Ҳақ динни) етказиш бордир”. (“Нур” сураси, 54-оят). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَنْ يَأْبَى؟ قَالَ: مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимнинг барчаси Жаннатга киради, фақат бош тортганлар бундан мустасно”, дедилар. Саҳобалар (ҳайратланиб): “Эй Росулуллоҳ, ким (Жаннатга киришдан) бош тортади?” – деб сўрашди. У киши: “Ким менга итоат этса, Жаннатга киради. Ким менга итоат этмаса, бош тортган бўлади”, дедилар”. Бухорий (7280) . (Давоми бор) #мазҳаб_нима
5434Loading...
08
Имом Молик Масжидун-Набавийда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўқиб, дарс берар, у кишининг олдида Яҳё ибн Яҳё Ал-Лайсий (“Муватто”нинг энг машҳур ровийси) ва бошқа шогирдлари ўтирганди. Шу пайт бир киши баланд овозда “Мадинага катта бир филни олиб келишди”, деб қичқириб қолди. Бу ерларда фил бўлмагани учун Мадина аҳли ҳалигача филни кўрмаган эди. Имом Моликнинг атрофида ўтирган талабаларнинг ҳаммаси уни томоша қилгани шошилиб чиқиб кетди. Фақат Яҳё ибн Яҳё Ал-Лайсийгина масжидда қолди. Имом Молик унга “Сен нега бормадинг? Олдин филни кўрганмисан?”, деганди, Яҳё: “Мен бу ерга (Мадинага) филни эмас, Моликни кўриш (ундан дарс олиш) учун келганман”, деб жавоб берди. *** Яҳё ибн Яҳёнинг балки мана шу иши сабабли Аллоҳ унинг даражасини кўтариб қўйди. Бугун кунчиқарда бўладими, кунботардами, “Муватто”нинг энг кўп эътиборга лойиқ матни Яҳё ибн Яҳё Ал-Лайсий орқали ривоят қилинади. Ҳолбуки, у Имом Моликнинг кичик шогирдларидан бўлган, “Муватто”ни ривоят қилганлар ичида Имом Моликнинг бошқа, катта шогирдлари ҳам бор. Лекин айнан Яҳё ибн Яҳёнинг ривояти кўпчилик томонидан қабул қилинган. Имом Муслим ҳам ўз “Саҳиҳ”ида Ал-Лайсийнинг санади билан ҳадис ривоят қилган. Солиҳ ибн АбдулАзиз Оли Шайх. “Ал-Иътисому бил-Китаби вас-сунна”.
6326Loading...
09
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Аллоҳ таоло бандаси ва элчиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган буйруқлардан бири у зот ўзларига Робби томонидан ваҳий қилинаётган нарсаларни инсонларга етказиб, баён қилиб беришлари эди. Аллоҳ таоло айтади: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ ۚ وَاللهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ ۗ إِنَّ اللهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ ‎ “Эй пайғамбар, сизга Роббингиз томонидан нозил қилинган нарсани (одамларга) етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз. Ҳолбуки, Аллоҳ Сизни одамлардан (уларнинг зараридан) сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас”. (“Моида” сураси, 67-оят). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббиларининг рисолатини тўла-тўкис, заррача камайтирмасдан етказдилар. Бунга Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳам, мўминлар ҳам гувоҳлик бердилар. Аллоҳ таоло айтди: الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (“Моида” сураси, 3-оят). عَنْ مَسْرُوقٍ قَالَ: ... قَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: ومَن حَدَّثَكَ أنَّه كَتَمَ فقَدْ كَذَبَ، ثُمَّ قَرَأَتْ: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ ۚ وَاللهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ ۗ إِنَّ اللهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ Масруқ айтади: “Оиша розияллоҳу анҳо: “... Ким сенга “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ўзларига нозил қилинган нарсалардан биронтасини) яширган (бу ҳақда одамларга хабар бермаган)”, деса, ёлғон айтибди”, деди-да, кейин ушбу оятни ўқиди: ا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ ۚ وَاللهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ ۗ إِنَّ اللهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ “Эй пайғамбар, сизга Роббингиз томонидан нозил қилинган нарсани (одамларга) етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз. Ҳолбуки, Аллоҳ Сизни одамлардан (уларнинг зараридан) сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас”. (“Моида” сураси, 67-оят). Бухорий (4855), Муслим (177/328). عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِاللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: ... قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وَأَنْتُمْ تُسْأَلُونَ عَنِّي، فَمَا أَنْتُمْ قَائِلُونَ؟ قَالُوا: نَشْهَدُ أَنَّكَ قَدْ بَلَّغْتَ وَأَدَّيْتَ وَنَصَحْتَ، فَقَالَ بِإِصْبَعِهِ السَّبَّابَةِ، يَرْفَعُهَا إِلَى السَّمَاءِ وَيَنْكُتُهَا إِلَى النَّاسِ: اللَّهُمَّ اشْهَدْ، اللَّهُمَّ اشْهَدْ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: “... (Ҳажжатул-вадоъда ҳозир бўлган барча мусулмонлар) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан: “Сизлар мен ҳақимда сўраласизлар, шунда нима дейсизлар?” – деб сўраганларида: “Гувоҳлик берамизки, Сиз Роббингизнинг рисолатини етказдингиз, омонатни адо этдингиз, умматга холис насиҳат қилдингиз, ўз зиммангиздаги вазифани бажардингиз”, дедилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсаткич бармоқларини осмонга кўтариб, сўнг уни одамларга қаратиб: “Эй Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Эй Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Эй Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл!” – дедилар". (1) Муслим (1218/2839). ________________________ (1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари ҳақида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қилган узун ҳадисдан парча. Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари” китобида ушбу ҳадиснинг ривоят йўлларини батафсил айтиб ўтган. Қаранг: 73-саҳифа. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
6024Loading...
10
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Муқаддима* Ҳукм олишда Китоб ва Суннатга мурожаат қилишнинг фарзлиги Дастлаб одамлар ўн аср мобайнида Одам алайҳиссалом миллатида (динида) бир уммат эди. (1) Кейинчалик шайтон уларни динларидан оздирди, уларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилиб берди ва улар ихтилофларга берилдилар. Шундан сўнг Аллоҳ таоло инсонларга бирин-кетин пайғамбарлар юборди. Улар инсонларни ягона Аллоҳга ибодат қилишга ва ихтилоф қилган ўринларида фақат Унинг сўзини олишга буюрдилар. Бу гапимизнинг асли-асоси қуйидаги ояти каримада баён қилинган: كَانَ النَّاسُ أُمَّةً وَاحِدَةً فَبَعَثَ اللهُ النَّبِيِّينَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِيَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ فِيمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ “Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач), Аллоҳ (мўминларга) хушхабар берувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларини юборди. Ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишувларга ҳакам бўлсин, деб ҳақ китобни нозил қилди”. (“Бақара” сураси, 213-оят). Аввалги пайғамбарлардан анча замонлар ўтиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга тўғри йўлни баён қилиб бериш ва уларни келишолмай қолган ўринларида Аллоҳнинг изни билан ҳаққа йўллаш учун пайғамбар бўлиб келдилар. Аллоҳ таоло айтади: وَمَا أَنزَلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ إِلَّا لِتُبَيِّنَ لَهُمُ الَّذِي اخْتَلَفُوا فِيهِ ۙ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ ‎ “Биз сизга иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган бу Китоб – Қуръонни фақат уларга ўзлари ихтилоф этаётган нарсаларни баён қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик”. (“Наҳл” сураси, 64-оят). Бу оятда Қуръоннинг нозил қилиниш сабаби баён қилиб берилди, Пайғамбарнинг вазифаси фақат етказиш экани белгилаб берилди. Шунинг учун Аллоҳ таоло томонидан нозил бўлувчи оятлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам ўзларига нозил қилинган нарсаларга эргашишни буюрарди. Аллоҳ таоло айтди: يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ اتَّقِ اللهَ وَلَا تُطِعِ الْكَافِرِينَ وَالْمُنَافِقِينَ ۗ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا * وَاتَّبِعْ مَا يُوحَىٰ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۚ إِنَّ اللهَ كَانَ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا ‎ “Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрқинг ва кофир, мунофиқ кимсаларга бўйсунманг! Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир. Ва (фақат) сизга Роббингиз томонидан ваҳий қилинадиган оятларга эргашинг! Албатта, Аллоҳ сизлар қилаётган амаллардан огоҳ бўлган Зотдир”. (“Аҳзоб” сураси, 1-2-оятлар). Аллоҳ таоло айтди: اتَّبِعْ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) Роббингиздан сизга ваҳий қилинган нарсаларга эргашинг! Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи ҳақдир. Мушриклардан юз ўгиринг!” (“Анъом” сураси, 106-оят). Аллоҳ таоло айтди: ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ الْأَمْرِ فَاتَّبِعْهَا وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ “Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни (дин) ишидан бир шариат (аниқ-равшан йўл) устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз шунгагина (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!” (“Жосия” сураси, 18-оят). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг буйруғига ижобат қилдилар. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда шундай гувоҳлик берди: وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَىٰ ‎*‏ إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَىٰ “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (“Нажм” сураси, 3-4-оятлар). ________________________ *Ушбу муқаддимани Абу Усома Салим ибн Ийд Ал-Ҳилолий Ас-Салафий ёзган (1) Қаранг: Ибн Касир. “Тафсийрул-Қуръанил-азийм”, 1/250; Ибн Қаййим Жавзийя. “Иғосатул-лаҳфан”, 2/203-205. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
6364Loading...
11
Нурбек ёзманг деса ҳам ёзяпман. ФИКРАТ таҳлилий дастурида ҳар куни 5-6 соат уникал (янги) кўрсатув тайёрланади. Бу эса кўрсатувда фойдаланиладиган камераларнинг катта юклама билан ишлашини билдиради. Шу кунларда дастурда фойдаланиладиган 3 та камерадан иккитасида жиддий муаммолар кузатилиб турибди. Биттаси ҳатто қаттиқ қизиб кетганидан ўчиб ҳам қоляпти. Айримлар ўйлаганидек кетма-кет рекламалар йўқ, ходимлар маоши асосан "Фикратонлайн" клуби семинарларидан. Техникага алоҳида маблағ ажратиш ҳозирча имконсиз. У эса эскиряпти. Агар кимда фойдаланилмай турган камера, объектив бўлса (вақтинчаликка бўлса ҳам, чунки мақсад фақат кўрсатув) ёки бошқа таклифлари бўлса @Nurbekgofurov га алоқага чиқишини сўраб қоламиз. Мавжуд техника билан амалласа бўлади, лекин кўрсатувлар сифати бузилаётганини кўриб ёзишга қарор қилдим @Hamid_Sodiq
6473Loading...
12
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Ушбу “Ҳадийятус-султон” китоби то милодий 1970 йилгача Шайх Албонийнинг кутубхонасида турди. Шу йили Дамашқда Китоб ва Суннатга чақирувчи салафийлар ва мазҳабий тақлидчилар ўртасидаги хилоф ўта кескин тус олиб, тақлид тарафдорлари умуман салафия даъватига ва хусусан Шайх Албонийга қарши иккита китоб чоп этиб, тарқатишади. Улардан бири Шайх Муҳаммад Ҳомид роҳимаҳуллоҳнинг “Лузум иттибаъил-аимма ҳасман лил-фавзод-динийя” (“Диний бошбошдоқликка барҳам бериш учун имомларга эргашиш лозимлиги”) деб номланган китоби бўлиб, муаллиф унда Шайх Албоний “Сифату солатин-набий” (“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг сифати”) китоби муқаддимасида келтирган тўртала имомнинг сўзларидан парчалар нақл қилиб, бу сўзларни Китоб ва Суннатга қайтиш ва бу икки асосни салафи солиҳлар тушунгандек тушунишга чақирувчиларга раддия билдиришда ўз сўзларининг асосига айлантирди. Иккинчи китоб Аҳмад Ал-Баёнуний мушрифлиги (раҳбарлиги) остида чоп қилинган “Ижтиҳод ва мужтаҳидлар” китоби эди. Шундан сўнг устоз Муҳаммад Ийд Аббосий мазкур иккала китобга раддия сифатида ушбу “Ҳадийятус-султон” китобини қайта чоп қилдирди. Устоз Муҳаммад Ийд Аббосий Аллома Маъсумийнинг ушбу рисоласи мавзусини ўқувчи онгига яқинлаштириш мақсадида унинг сарлавҳаси остига “Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашишга мажбурми?” – деган қўшимча сарлавҳа қўйди. Лекин мазҳабпарастлардан бири бу китобда келтирилган гапларга чидай олмай, тилига келганини айта бошлади ва ўзининг “Ал-ламазҳабийя ахтору бидъатин туҳаддидуш-шариатал-исламийя” (“Мазҳабсизлик ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир”) деб номланган рисоласини чиқарди. (1) Муҳаммад Ийд Аббосий унга раддия сифатида “Бидъатут-таассубил-мазҳабий” (“Мазҳабчилик таассуби бидъати”) китобини ёзди. Аллома Маъсумий роҳимаҳуллоҳнинг ушбу “Ҳадийятус-султон” (“Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси”) китоби ҳижрий 1398 (милодий 1978) ва ҳижрий 1401 (милодий 1981) йилларда қайтадан чоп қилинди. Учинчи нашри тугаб кетгач, ношир уни яна қайта чоп қилишга азм қилиб, мендан уни таҳқиқ қилишни сўради ва мен қўлимдан келганича уни таҳқиқ қилиб чиқдим. Мухолиф фикрдагилардан умид шуки, бизга нисбатан кўнгилларини кенгроқ қилсинлар. Чунки фикрлардаги ихтилоф дўстона муносабатларга путур етказмаса, яхши бўлади. Ва менга холис насиҳат қилишга уринсинлар. Чунки насиҳат холис ниятли ва кўнгли тоза одамнинг тутумидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинганки: “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир, қаерда топса ҳам унга ҳақлироқдир”. Аллоҳ Ўзи мададкор бўлсин. (2) __________________________ (1) Бу китоб муаллифи Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийдир. (2) Китоб ва унинг муаллифи ҳақидаги ушбу сатрларни Абу Усома Салим ибн Ийд Ал-Ҳилолий Ас-Салафий ёзган. (Давоми бор) Китобнинг "Муаллиф ҳақида" бўлимини тўлиқ ҳолда ўқиш. #мазҳаб_нима
7297Loading...
13
Тарихий тасвир: Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишларини эълон қилди. "Бугун қароримизни эълон қилишдан олдин мен бир қатор бошқа етакчилар ва ҳамкасбларим билан гаплашдим. Аминманки, яқин ҳафталар ичида бизга бошқа давлатлар ҳам қўшилиб, бу муҳим қадамни ташлайди (Фаластин мустақиллигини тан олади)", деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Сторе.
1 50015Loading...
14
Норвегия ортида Испания ва Ирландия ҳам Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди: "Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин давлатини тан олишга қарор қилди. Бу ҳақда ушбу мамлакатлар давлат бош вазирлари 22 май куни эълон қилди. Тан олиш ҳақидаги қарор учала давлатда ҳам 28 майдан кучга киради. “Бугун Ирландия, Норвегия ва Испания Фаластин давлатини тан олишини эълон қилмоқда. Бу қарор кучга кириши учун қандай миллий ҳаракатлар зарур бўлса, амалга оширамиз”, деди Ирландия бош вазири Симон Ҳаррис Дублиндаги матбуот анжуманида. “Фаластин мустақил давлатга эга бўлиш ҳуқуқига эга. Яқин Шарқда бусиз тинчлик бўлиши мумкин эмас”, деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере. Унинг қўшимча қилишича, ҳудудий делимитация 1967 йилгача бўлган чегараларга асосланиши керак. Шу тариқа, Фаластин давлатини тан оладиган БМТ аъзолари (жами 193 та) сони 146 тага, Европа Иттифоқи аъзолари сони эса 12 тага етди. Тез орада Словения ва Малта ҳам Фаластинни тан олишини эълон қилиши кутилмоқда.
1 3818Loading...
15
Media files
6721Loading...
16
Жители Газы комментируют решение Международного уголовного суда выдать ордера на арест не только нациста Нетаньяху, но и на лидеров сопротивления. "Даже если Синвар и Хания уйдут, поколения не перестанут требовать своих прав", - предупреждают палестинцы. Большой Ближний Восток
10Loading...
17
Ҳақ олинур, берилмас – Фаластин ҳимоячилари бўлган Ҳамас ва унинг ҳарбий қаноти Ал-Қассам 2023 йил 7 октябрда Исроилга қарши тарихда мисли кўрилмаган ҳужум уюштирганди. Бу ҳужум натижасида Исроил Ғазо бўлгасига бостириб кирди ва қарийб 8 ойдан бери у ерда қирғинбарот ва қатлиом (геноцид) уюштиряпти. Шу кунгача шаҳид бўлган фаластинликлар сони расмий рақамларга кўра 35 минг кишидан ошиб кетди. – Аммо бу билан Фаластин, хусусан, Ғазо аҳли таслим бўлгани, бу ҳақда ўйлаб кўргани ҳам йўқ. Аксинча, қанчалик оғир шароитда бўлмасин босқинчи Исроилга қарши курашда давом этишяпти. Бу эса ҳатто Исроилни доимий қўллаб турган АҚШни ҳам ташвишга солиб, "ўгай боласи" мағлубиятга учрашидан хавфсираб қолибди. – Буёқда эса Европа давлатлари Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишмоқчи. Бугун бу ишни Норвегия бошлаб берди. Тўғри, шу пайтгача БМТга аъзо 193 давлатдан 143 давлат Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиб бўлган. Аммо Европа давлатлари АҚШ ва Исроилнинг раъйига қараб, буни пайсалга солиб келаётган эди. Яъни, Ғазони вайрон, 35 мингдан ортиқ кишини шаҳид қилган бу уруш барибир Фаластин фойдасига ҳал бўляпти, Инша Аллоҳ. Хулоса: ҳақ учун курашиш керак.
7183Loading...
18
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Ёзган асарлари. Маъсумий роҳимаҳуллоҳнинг туркий ва араб тилларида битган бир қанча рисолалари бор. Жумладан: 1. “Ҳадийятус-султон ила қурроил-Қуръан”. 2. “Фий адабит-тилава ва ахзил-ужрати алайҳи”. 3. “Иршадул-умматил-исламийя фит-таҳзийри мин мадарисин-насронийя”. 4. “Аз-заҳабул-асийл фил-ҳавзил-мудаввари ват-товийл”. 5. “Ал-лаъалил-аалия фир-риҳлатил-ҳижазийя”. 6. “Ад-дуррул-масувну фий асаанийди уламааир-рубъил-маскуун”. 7. “Ад-дурарус-самийна фий ҳукмис-солати фий сиябил-базила”. 8. “Табйийнул-умуур фий ахзил-кафароти ваз-золаматил-хирожа вал-мукууса вал-ушуур”. 9. “Ас-сайфус-соримул-ҳатуф фий тахтиъати муса бикийюв”. 10. “Санадул-ижаза литолибил-ифада”. 11. “Туҳфатул-аброр фий фазоили саййидил-истиғфар”. 12. “Ал-ҳадийятул-маъсумийя фий низомит-тижара”. 13. “Ал-мустадрак анил-асаанийдил-мустаҳлак”. 14. “Рафъул-илтибас фий амрил-хазири ва иляс”. 15. “Туҳфатус-султон фий тарбиятиш-шуббан”. 16. “Жалаъул-буус фий инқилаби биладир-руус”. 17. “Ал-қовлус-садийд фий тафсийри суратил-ҳадийд”. 18. “Ҳукмуллоҳил-ваҳидис-сомад фий ҳукмит-толиби минал-маййитил-мадад”. 19. “Ал-бурҳанус-саатиъ фий табарруъил-матбуъи минат-таабиъ”. 20. “Танбеҳун-нубалаи минал-уқолаъи ила қовли Ҳамид Ал-Фақий аннал-малаиката ғойру уқолаъи”. 21. “Ал-мушаҳадатул-маъсумийя инда қобри хойрил-барийя”. 22. “Тамйизул-маҳзузийн анил-маҳрумийн фий тафсийри аятил-хитобатил-илаҳийя”. 23. “Авзоҳул-бурҳан фий тафсийри уммил-қуръан”. 24. “Ҳадийятус-султон ила муслимий биладил-ябан”. Юқоридаги рўйхатда сўнгги ўринда турган ва “Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси” деб номланган ушбу китоб таҳририни муаллиф ҳижрий 1358 йил Муҳаррам ойининг ўн бешинчисида ниҳоясига етказган бўлиб, биринчи марта ҳижрий 1368 йили (милодий 1949 йили) Мисрдаги “Ал-бобул-ҳалабий” матбаасида чоп этилган. Шу йили Шайх Албоний Маккаи Мукаррамага ҳаж фарзини адо этгани бориб, аллома Маъсумийнинг зиёратида бўлади ва Маъсумий роҳимаҳуллоҳ унга ушбу китобдан бир нусха ҳадя қилади. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
6944Loading...
19
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Синов ва имтиҳонларга дучор бўлиши ва уларга сабр қилиши. Маъсумий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳга бўлган даъватида шу йўсин давом этаркан, бу орада 1917 йилги болшевиклар инқилоби юз берди. Кўпчилик оддий халқ болшевикларнинг озодлик ва тенглик ҳақидаги чўпчакларига алданиб, ушбу инқилобни қучоқ очиб кутиб олдилар, юқорисига “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ” деб ёзилган, остига эса “ҳуррият, адолат ва тенглик” сўзлари битилган байроқларни баланд кўтардилар, исломий шўро (парламент) ва маҳкамалар таъсис қилдилар ва Маъсумийни ўзларига раис қилиб сайладилар. У оқсоқоллар ва делегатларнинг мажлисларида иштирок этиш учун Москвага ҳам борди. Бироқ бир неча ой ичида вазият ўзгариб, Ленин ва Сталин бошчилигидаги қизил саратон тиш қайраб, чор атрофга фасод ёйишга киришди: уламоларни қирғин қилдилар, минг-минглаб инсонларни Сибирга сургун қилдилар, жуда кўпчилик аҳли илмлар ҳалок қилинди, айримларигина Аллоҳнинг фазли билан ўлимдан қутулиб қолдилар. Маъсумий ҳам ҳижрий 1342 (милодий 1924 йили) Хўжандда ҳибсга олинди, сўнгра Аллоҳнинг фазли билан қутулиб чиқди. Кейин ҳижрий 1344 (милоидй 1926 йили) иккинчи марта қамалди, бу сафар ҳам Аллоҳнинг инояти билан қамоқдан қутулиб, Хўжанддан Марғилонга кетди. Марғилон аҳли уни илиқ қарши олиб, қозилик мансабига тайинладилар. Бироқ болшевиклар уни қаттиқ назорат қилишгани боис ҳақ билан ҳукм қилиш имкони қолмаганидан сўнг қозиликдан бўшаб кетди. Олдинда уни яна синов ва имтиҳонлар кутиб турарди. У Марғилондан Тошкентга бориб, у ерда кўпчилик ичида, жамоат кўзи олдида худосиз атеистлар билан мунозара ўтказиб, уларнинг шармандасини чиқарди. Шунинг учун Марғилонга қайтганидан сўнг ғазабга тўлган атеистлар унинг уйига бостириб кириб, барча мол-мулкини мусодара қилдилар. Унинг ўзини учинчи марта қамоққа ташлаб, бу сафар отувга ҳукм қилдилар. Бироқ Аллоҳ таоло бу сафар ҳам уларнинг макридан нажот бериб, Маъсумий милодий 1928 йили Хитойга қочиб ўтишга муваффақ бўлди. У ерда бир неча йил тургач, ҳижрий 1353 йили (милодий 1934 йили) Зулқаъда ойида Хитойдан Маккаи Мукаррамани қасд қилиб йўлга чиқди ва ўша 1353 йил Зулҳижжа ойида Маккага етиб бориб, шу ерни ватан тутди ва Маккаи Мукаррамадаги “Дорул-ҳадис”да мударрислик қила бошлади. У кўп йиллар мобайнида ҳаж ойларида Масжидул-Ҳаромда турк тилида дарс ўтар, туркий тилда сўзлашувчи ҳожилар унинг дарсларида иштирок этишарди. Шайх Маъсумий ҳижрий 1380 (милодий 1960) йили вафот этди. Аллоҳ у кишини раҳматига олган ва Ўз фазлу карами билан жаннатларидан жой берган бўлсин. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
7095Loading...
20
Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг! 1445 ҳижрий йил, Зулқаъда ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2024 йилнинг 21, 22 ва 23 май (сешанба, чоршанба ва пайшанба) кунларига тўғри келмоқда. Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар. عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ" Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис. عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ" Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис. Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556). عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618). Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.
1 38022Loading...
21
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Сўнгра Порт Саид ва Исмоилия йўли орқали Мисрга сафар қилди. Қоҳирага келиб, Жомиъул-Азҳарда (Ал-Азҳар масжидида) равоқи сулаймонийда истиқомат қилди. Шайх Муҳаммад Бухайт Ал-Мутийъий ва Шайх Муҳаммад Рашид Ризо билан кўришди, “Ал-Манор” мажалласида ўз мақолалари билан иштирок этди, мажалланинг барча сонларини ва Шайх Муҳаммад Абдуҳнинг китобларини, шунингдек, Шайхулислом Ибн Таймийя ва унинг шогирди Ибн Қаййим Жавзияларнинг босмадан чиққан китобларини сотиб олди. Унинг сотиб олган китоблари сони рисолалар ва мажаллалардан ташқари мингтага етган эди. Шундан сўнг ватанга қайтиш тараддудига тушди. Аввал Юнонистонга, сўнг Истанбулга, сўнг Одессага келди. Поездга ўтириб, Харков, Москва, Пенза, Самара, Оренбург ва Тошкентдан ўтиб, Хўжандга, ўз уйига, ота-онаси ва яқинлари бағрига етиб келди. Юртга қайтиб келгач, Шайх Маъсумий отаси ташкил қилган мадрасада дарс бериш билан машғул бўлди, Шайхулислом Ибн Таймийя, Ибн Қаййим Жавзия ва Ибн Абдулбарр роҳимаҳумуллоҳ китобларини мутолаа қилишга боши билан шўнғиди ва улар орқали ҳақни топди. Ҳижрий 1328 йилда шаръий маҳкамага муфтий ва раис этиб тайинланди. Маъсумий ҳаётининг мана шу босқичи ҳар бир масаланинг асоси ва далилини имкон қадар чуқур ўрганиш ва текшириш даври бўлиб қолди. У китобларни китобларга солиштирар, ҳар бир масалани Китоб ва Суннат тарозисига солиб ўлчарди. Ўқиш ва изланишлар орқали салафлар манҳажи энг соғлом манҳаж эканини англаб етди ва уни маҳкам ушлади. Қадимги ва янги муқаллидлардан кўпларига раддиялар битди. Унинг саъй-ҳаракатлари таъсирида Мовароуннаҳр диёрида янгиланиш ҳосил бўлди, салафлар фикри ёйилди. Аллоҳни қўйиб, сиғиниб кетилган мозорлар, қадамжо ва сағаналардан кўплари бузиб ташланди. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
8108Loading...
22
Архивлар ёнмайди: Шароф Рашидов ҳақида мақтовлар кетганида унинг мана шундай "оташин" нутқларини ҳам эслаб туриш керак.
8303Loading...
23
“Маълумки, панисломизм ва пантуркизм жадидизмнинг ғоявий асоси бўлиб, босмачилик эса жадидизмнинг совет ҳокимиятига қарши кураш формаси эди. Жадидизм, панисломизм ва пантуркизм Америка разведкасининг қуролидир... Кимки жадидизмни оқлашга, совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидаги синфий қарама-қаршиликларни бўяб кўрсатишга уринса, феодал ўтмишни идеаллаштириш билан шуғулланса,.. у ҳақиқатда душман тегирмонига сув қуйган бўлади”, - Шароф Рашидов, Ўзкомпартия Марказкоми биринчи секретари; Ўзбекистон зиёлилари 3-қурултойи, 1962 йил 25 январь “Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1962 йил 26 январь сонидан @tarixkart
8557Loading...
24
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Маъсумий роҳимаҳуллоҳ ёзади: “... Сўнгра мен китоб бозорини ва айрим босмахоналарни айланиб чиқдим. Шу аснода Тафтазонийнинг “Ал-ақоидун-насафия шарҳи” қўлимга тушиб қолди, кўп ўқиганимдан у менга ёд бўлиб кетган эди. Китобни варақлар эканман, “Имомат ҳақидаги боб” ундан олиб ташланганига гувоҳ бўлдим. Сабабини суриштирсам, айтишдики, унда “Имомлар (давлат раҳбарлари) Қурайшдан бўлади, бошқалардан бўлиши жоиз эмас”, деган масала бор экан. Султон Абдулҳамиднинг пири Абул Ҳуда ушбу масаладан воқиф бўлгач, “Айни шу масала арабларни туркларга қарши қўзғатади, шунинг учун уни китобдан олиб ташлаш лозим”, деб султонга уқтирибди. Шундан сўнг султон Абдулҳамид “Имомат боби”ни китобдан олиб ташлашга буйруқ берибди ва китобдан ушбу бобни олиб ташлаб, босиб чиқарибдилар. Бу гапни эшитганимдан кейин туркларга жаноза нидоси билан нидо қилдим (яъни, “булар ҳам тугабди”, деб улардан қўлимни силтадим) ва бир ҳасратимга ўн ҳасрат қўшилди”. (1) Шундан сўнг Маъсумий пароходга миниб, Измир, Искандария, Сувайшдан ўтиб, ҳижрий 1323 йил Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунида (1906 йили) Маккаи Мукаррамага етиб боради. Ҳаж амалларини адо этиб, Ҳижоз уламоларидан баъзиларини зиёрат қилади. Бу ерда Шайх Шуайб ибн Абдурраҳмон Ал-Мағрибий Ал-Моликийда “Саҳиҳайн”, “Муваттоъ”, “Мишкотул-масобийҳ” китобларини ўқийди, шайхнинг санади ва ижозасини олди. Шунингдек, Шайх Солиҳ Камол Ал-Ҳанафий, Шайх Муҳаммад Мурод Ар-Рамзий Ал-Қозоний, Шайх Муҳаммад Саид Бобсил Аш-Шофеий, Шайх Аҳмад Ал-Ҳазровий ва бошқалар билан мулоқот олиб борди. Уларнинг кўплари сўфий шайхлар бўлиб, Маъсумий улардан таъсирланди ва Шайх Муҳаммад Маъсум ибн Абдуррашид Ал-Мужаддидий Ан-Нақшбандийга байъат (қўл) беради. Шайх унга сўфиёна сулук йўл-йўриқларини таълим берди, “Исми Муфрад”ни (яъни, Аллоҳ таолонинг исмини) кўп такрор қилишга ва зикр пайтида шайхнинг сиймосини кўз олдига келтириб олишга буюрди, сўнг муридларга сулук таълимини беришга ижозат берди. Бироқ Маъсумийнинг қалби бундай ишлардан таскин топмади. Аллоҳдан мадад сўраб, мўътабар тафсир китобларини, шунингдек, ҳадис девонларини ва уларнинг шарҳларини ўқиб ўрганди. Маъсумий Байтуллоҳда тўрт мазҳаб учун алоҳида мақом (меҳроб) қилинганлик бидъатига шоҳид бўлди, ҳанафийнинг Шофеий имомга иқтидо қилмай, сафлар орасида ўз имомини кутиб ўтиришини ва аксинча, бошқа мазҳаблар аҳли ҳам шундай қилишини ўз кўзи билан кўрди. Маъсумий Ал-Баладул Аминда, яъни, Маккаи Мукаррамада уч йил истиқомат қилганидан сўнг Мадинаи Мунавварага, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари зиёратига борди, у ерда Мадина уламолари билан учрашди. Шайх Абдуллоҳ Ал-Қаддумий Ал-Ҳанбалийда “Муснад”нинг бир неча жузъини ва “Кашфул-хафо”нинг аввалги қисмларини ўқиди. Шайх Аҳмад Ал-Барзанжийда “Саҳиҳул Бухорий”ни ўқиди. Бу олимлар Маъсумийга ижозат санадларини ёзиб бердилар. Шундан сўнг Шом диёрига боришга азм қилди. Туяга миниб, аввал Хайбарга, сўнг Алога, сўнг Мадоини-Солиҳга борди. Кейин поездга ўтириб, Табукка, ундан Маъонга, ундан Диръага ва ниҳоят Шомнинг маркази бўлган Дамашққа етиб келди. У ерда Шомнинг забардаст уламолари билан, жумладан, муҳаддис Шайх Бадруддин Юсуф Ал-Муаммар, Шайх Абдулҳаким Ал-Қандаҳорий, Шайх Абул Хайр ибн Обидийн кабилар билан кўришиб, барчаларининг ижозаларига эришди. Дамашқда у мавлавия тариқати шайхларининг зикр мажлисларида бажарадиган рақс, айланиш, сурнай ва чилдирма чалиш каби ишларини инкор қилди (мункар-нотўғри санади), Батоиҳий Рифоийларнинг шайтоний зикрлари ва иблисона ҳаракатларини инкор қилди. Кейин Байрутга жўнади. У ерда Абдурраҳмон ибн Дарвеш Ал-Ҳут ва Шайх Юсуф Ан-Набҳонийлар билан учрашди. Сўнг Қуддусга бориб, Масжидул-Ақсони зиёрат қилиб, у ерда бир неча кун турди. __________________________ (1) Муҳаммад Султон Ал-Маъсумий. “Ҳукмуллоҳил-ваҳидис-сомад фий ҳукмит-толиби минал-маййитил-мадад”, 54-55-саҳифалар. Мен (Ҳилолий) айтаман: “Мана шу ҳодиса ҳам мазҳабларнинг ёйилиши ё ўртадан кўтарилишида сиёсатнинг роли катта эканига далил бўлади”. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
8207Loading...
25
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Муаллиф ҳақида Замонаси ва яшаган муҳити: Кўр-кўрона тақлиднинг одамлар орасида кенг ёйилиши Ислом тарихининг кейинги асрларида мазҳабга ўта таассуб қилиш, уни шариатга муқобил йўл қилиб олишнинг энг катта кўринишига айланди. Мазҳабга таассуб қилиш шунчалик кучайиб кетдики, исломий ўлкалардан биронтаси ҳам ундан холи қолмади. Мовароуннаҳр ҳам мазҳабчилик таассуби батамом истило этган диёрлардан бўлиб, таассуб бу диёр аҳлининг ақлини чирмаб олган, бунинг натижасида уларнинг эътиқоди қуйидагича кўриниш олганди: – Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мазҳабига тақлид қилган кишигина мусулмон саналади; – Моликий, Шофеий, ҳанбалийлар ва аҳли ҳадислар хато ва залолат устида; – Ҳанафий мазҳабидаги киши Шофеийя аёлга никоҳланиши дуруст эмас, чунки Шофеийлар истисно туфайли (яъни, “Инша Аллоҳ мўминман” – “агар Аллоҳ хоҳласа, мўминман”, деб иймонда истиснони жоиз санаганлари учун) кофир ҳисобланишади; – Сўфий тариқат шайхларидан биронтасига байъат (қўл бериш) шарт, улар ичида энг тўғриси нақшбандийлик тариқати ҳисобланади; – Аҳли сунна фақат мотуридий ва ашъарийлардир, улардан бошқаларнинг ҳаммаси бидъатчилардир. Муҳаммад Султон Ал-Маъсумий ана шундай сўфиёна муҳит ичида ўсиб улғайди. Туғилиши ва насл-насаби. Исми шарифи Абу Абдулкарим Муҳаммад Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ўрин ибн Муҳаммад Мир Саййид ибн Абдурраҳим ибн Абдуллоҳ ибн Абдуллатиф ибн Муҳаммад Маъсум Ал-Маъсумий Ал-Хўжандий бўлиб, бобокалонига нисбатан Маъсумий номи билан машҳур бўлган. Киндик қони тўкилган ватани Мовароуннаҳрнинг Фарғона ўлкасидаги Сайҳун дарёсига (Сирдарёга) яқин Хўжанд шаҳридир. Ҳижрий 1297 йили (милодий 1880 йилда) ўзига тўқ, фозил, олим ва адиблар хонадонида дунёга келди, ота-онасининг қўлларида хат-саводи чиқди.| Илм таҳсили, ушбу мақсадда қилган сафарлари, устозлари. Маъсумий дастлаб ўз диёри аҳли тили бўлмиш форс тилида битилган китоб ва рисолаларни ўқиб чиқди. Сўнгра араб тилининг сарф, наҳв, балоғат қоидаларини ўрганишга киришди ва “Муъзий”, “Занжоний”, “Авомил”, “Кофия” каби китобларни мутолаа қилди. Сўнгра илм таҳсилига чуқурроқ киришиб, мантиқ ва фалсафага оид китобларни, чунончи, “Мусалламул-улум”ни Қози Муборак шарҳи билан, “Ҳикматул-айн”ни шарҳи билан, Ибн Синонинг “Ишорот”ини, ақоидга оид “Насафия”, “Азудия”, “Таҳовия”, “Жавҳаратут-тавҳид”, “Санусия” ва бошқа китобларни устозлари Муҳаммад Аваз Ал-Хўжандий ва Абдурраззоқ Ал-Марғилоний Ал-Бухорий қўлларида ўқиди. Йигирма уч ёшида унда мутолаа малакаси ҳосил бўлди ва муқаллидларнинг хатолари, ўзаро зиддиятлари ва динда имом (етакчи) бўлган кишиларга (хусусан, мазҳаббошиларга) мухолифликлари ҳақида одамлар ичида ошкора гапира бошлади. Мазҳабчилик таассуби гирдобига шўнғиб кетган муқаллидлар эса ота-боболарининг йўлига ҳамият қилиб, ғазабдан бурунлари қизариб, унга маломат тошларини ота бошладилар. Ўртада талашиб-тортишувлар кучайиб кетгач, Маъсумий Ҳижоз сафарини қасд қилди ва ҳижрий 1323 йил шаввол ойида (милодий 1905 йили) Аллоҳга таваккул қилиб, йўлга чиқди. Бухородан поездга ўтириб, Красновод шаҳрига етиб келди. Ундан кемага ўтириб, Каспий орқали Боку шаҳрига ўтди. Ундан Тифлисга, сўнг Новороссийскка, сўнг Ялтага, сўнг Севастополга, сўнг Одессага, сўнг Истанбулга келди ва шу ердаги Юлдуз жомеъ масжидида жумъа намозида ҳозир бўлди. Султон Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ қабулида бўлди, Усмонийлар халифалиги пойтахтида ҳақиқат талаб мўминнинг қалбини қон йиғлатадиган ҳолатларга шоҳид бўлди. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
8137Loading...
26
Ҳажга борганлар Маккада ва ҳаж кунларида Мино, Арафот, Муздалифада намозни қандай ўқийди? Ҳажга борганлар агар Макка аҳлидан бўлмаса, аммо ҳаж кунларидан (Зулҳижжанинг 8-13-кунлари) аввал у ерга борган ва ҳаж кунларидан кейин ҳам бир неча кун давомида Маккада қолишни ният қилган бўлса, мана шу қолиш муддатига қаралади. Агар бир киши Маккада 4 (тўрт) кун ва ундан ортиқ муддат қолишга ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Бу жумҳур – шофеий, ҳанбалий ва бошқа олимлар айтган фатво. Айни пайтда, ҳанафий мазҳаби фатвосига кўра, сафарга чиққан киши бир жойда 15 (ўн беш) кун ва ундан ортиқ туришни ният қилган бўлса, муқимга айланади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Шу билан бирга ҳажга борган киши агар Макка аҳлидан бўлмаса, айнан ҳаж кунларида – Тарвия куни (Зулҳижжанинг 8-си), Арафа куни (Зулҳижжанинг 9-си), Қурбон ҳайити куни (Зулҳижжанинг 10-си) ва Ташриқ кунларида (Зулҳижжанинг 11, 12 ва 13-си) ҳамда ҳаж амаллари бажариладиган ўринларда – Минода, Арафотда ва Муздалифада намозларини қаср қилиб ўқийди. Яъни, пешин, аср ва хуфтон намозларини 4 ракъат ўрнига 2 ракъат қилиб ўқийди, бомдод ва шом намозларини қаср қилмайди. #фатво #Ҳожилар_қачон_қаср_ўқийди
84913Loading...
27
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постда) Рисолани нашрга ҳозирлар эканман, унга қуйидагиларни қўшимча қилдим: 1. Унга муқаддима (сўзбоши) ёзиб, унда “Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашишга мажбурми?” – деган саволга жавоб беришга уриндим. Ушбу саволнинг Ислом жамияти ичида пайдо бўлиши ва мусулмонларнинг онгига сингдирилиши омиллари ҳақида сўз юритдим. 2. Тахриж қилдим, яъни, муаллиф ўз сўзларини далиллаш учун келтирган Қуръон оятларининг сура ва рақамларини, ҳадиси шарифларнинг манбаларини келтирдим. 3. Таҳқиқ қилдим, яъни, олимларнинг сўзларидан келтирилган нақллар хусусида имкон қадар аслиятга мурожаат қилиб, бироз бошқачароқ бўлиб қолган жойлар бўлса, уларни асл манбадагисига алиштирдим. Қўшимча тушунтириш ва тафсилотга эҳтиёж кўрганим ўринларда мўжаз изоҳлар бериб ўтдим, бироз чўзилиб кетгандек кўринган жойларини салгина қисқартирдим. Бунда агар тўғриликка эришган бўлсам, وَمَا تَوْفِيقِي إِلَّا بِاللَّهِ ۚ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ ﵝهُود : ﵘﵘﵜ “(Бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман”. (“Ҳуд” сураси, 88-оят). Агар хато ва нуқсонларга йўл қўйган бўлсам, وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ﵝيُوسُف : ﵓﵕﵜ “Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс – агар Роббимнинг Ўзи раҳм қилмаса – албатта, барча ёмонликларга буюрувчидир”. (“Юсуф” сураси, 53-оят). Аллоҳ таборака ва таолодан ушбу амалимиз билан мусулмонларни фойдалантиришини, уни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айлашини, Қиёмат куни ҳасанотларимиз мезонида қилишини сўрайман. Абу Усома Салим ибн Ийд Ал-Ҳилолий Ас-Салафий 27 муҳаррам 1403 ҳижрий (Давоми бор) #мазҳаб_нима
9048Loading...
28
#Қуръон_ўқиб Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِندَ اللهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ ۚ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنفُسَكُمْ “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи, Аллоҳ осмонлар ва ерни яратган кунида белгилаб қўйганидек, ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси уруш ҳаром қилинган ойлардир. Мана шу ҳақ диндир (яъни, ҳақ ҳукмдир). Бас, бу ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!” (“Тавба” сураси, 36-оят). Ушбу оят гарчи қилинган гуноҳга жазо орттириб берилмаса ҳам баъзи вақтларда ва жойларда қўл урилган маъсиятлар катталашиб кетишига далолат қиляпти. Айнан шу ойларда (Зулқаъда, Зулҳижжа. Муҳаррам ва Ражабда) гуноҳ қилишдан таъкидлаб қайтарилганлигининг сабаби Аллоҳ бу муддатни ибодат учун белгилаб қўйди. Модомики, кимдир бу ойларда ибодат билан машғул бўлмаса, унда маъсиятлардан ҳам тийилсин. Чунки бу ойлардаги маъсиятларнинг жазоси улкан, солиҳ амалларнинг ажри эса кўпдир.
9365Loading...
29
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашиши шартми? Аллома Муҳаммад Султон Ал-Маъсумий Ал-Хўжандий роҳимаҳуллоҳ Кириш بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Барча ҳамду сано Аллоҳникидир. У Зотга ҳамд айтамиз, Ўзидан ёрдам ва мағфиратини сўраймиз. Нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг қабиҳлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Aллоҳ ҳидоят қилган кишини адаштирувчи, У адаштирган кимсани эса ҳидоят қилувчи йўқдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлиги, Унинг ягоналиги ва шериги йўқлигига ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ ‎ “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолингизда дунёдан ўтинглар!” (“Оли Имрон” сураси, 102-оят). يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ ۚ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا ‎ “Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Дарҳақиқат, Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир”. (“Нисо” сураси, 1-оят). يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا ‎*‏ يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَمَن يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا ‎ “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ бахтга эришибди”. (“Аҳзоб” сураси, 70-71-оятлар). Аммо баъд.. Мазҳабларга эргашувчилар ўртасидаги тортишув ва ихтилофлардан бохабар одам “мазҳабчилик таассуби фитнаси” мусулмонларнинг қолоқликка юз тутишлари омилларидан бири эканлигига шубҳа қилмайди. Чунки айни шу омил уларнинг ақлларини ишлатмайдиган қилиб қўйди ва натижада улар бировларнинг ақллари билан фикрлашга одатландилар. Ҳолбуки, имомларнинг илк даврдаги шогирдлари роҳимаҳумуллоҳ уларнинг сўзларига кейинги даврдаги кўр-кўрона тақлид қилувчиларда бўлганидек таассуб қилмасдилар. Лекин айни кейинги даврдагиларнинг ўртасига шайтон адовату нафрат уруғларини экди, ўрталарида жангу жадал оловини ёқди, натижада, улар мужтаҳид имомларнинг (аввало Қуръону Суннатга эргашиш лозимлиги ҳақидаги) сўзларидан юз ўгириб, мазҳаблардаги номидан бошқа нарсасини қолдирмаган мутааххирларнинг ифтирозий (фаразий, ҳаётда бўлмайдиган) гапларига маҳкам ёпишиб олдилар. Ушбу ҳақиқатни асрлар оша жуда кўп олимлар тушуниб етдилар, бу ҳақда ёздилар, очиқ-ойдин тушунтириб, баён қилдилар. Маъсумий роҳимаҳуллоҳнинг “Япония мусулмонларига Султоннинг ҳадяси” номли ушбу рисоласи ҳажми кичик бўлишига қарамай, бу мавзуда ёзилган китоблар ичида энг фойдалиси бўлса, ажаб эмас. Зеро, бу рисола лафзларининг енгиллиги, ҳужжатларининг кучлилиги ва мавзуни тўлақонли ёритиб бериши билан ажралиб туради. Мен ушбу рисолани “мазҳабчилик таассуби фитнасининг жон томирига берилган зарба” деб атаган бўлардим. Ушбу (сиз ўқишни бошлаган) рисола бир неча бор нашр этилган – бу ҳақда қуйироқда муаллиф таржимаи ҳолида айтиб ўтаман – бироқ, улар таҳқиқ қилинмаган, шарҳланмаган ва ҳадислари тахриж қилинмаган бўлиб, ушбу камчиликлари тўлдирилган янги бир нашрга эҳтиёж бор эди. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
95418Loading...
30
1993 йили, мактабга борадиган йилим азон овозидан уйғониб кетардим: шаҳарнинг турли тарафларидан азон овози келар, орасида хўроз қичқириғи ҳам эшитилиб турарди. Ўша даврлар хотирамда бошқача, қандайдир ёрқин рангда муҳрланиб қолган...
9073Loading...
31
Аввал азон айтилса “Халқ сўзи” газетасининг 1991 йил 15 май сонидан @tarixkart
9648Loading...
32
Интернетда бир видео тарқалди: фермада товуқларнинг олдига худди уларнинг ўзига ўхшаган товуқ ўлиги ташланса, товуқлар уни чўқиб, еб ташлаяпти. Бундай товуқларнинг гўштини ейиш жоизми? Агар товуқ ўзига ўхшаган товуқнинг ўлимтигини ёки бошқа ҳайвонларнинг ўлимтигини ейиши натижасида унинг гўштининг таъми, ранги ёки ҳиди ўзгарса, у "жаллола" (аксар емиши нажосат бўлган ҳайвон) бўлади. Жаллоланинг гўштини ейиш макруҳ бўлиб, уни сўйишдан олдин гўшти тозаланиши учун бир муддат ҳалол ва пок емиш билан боқиш лозим бўлади. Аммо товуқ бу каби нажосатларни бир-икки марта, тасодифан еб қўйган ва бу билан унинг гўштининг сифати (таъми, ранги, ҳиди) ўзгармаган бўлса, у жаллола ҳисобланмайди. #фатво #Ўлимтик_ейдиган_ҳайвон(#парранда)
1 32910Loading...
33
Дунёдаги энг манфур, энг қўрқоқ – кучи аёллар, ёш болалар ва қуролсиз кишиларгагина етадиган Исроил армияси Ғазонинг Жабалия минтақасидаги мактабга ҳужум қилиб, у ерда бошпана топганларни кўчага ҳайдаб чиқаряпти. Бу қўрқоқ армиянинг кундалик уруш тарзи шундай: Ал-Қассам жангчиларига рўпара келиб, жаҳаннамга равона бўлмагунича ўзининг тубан ва иркит ишлари билан фахрланиб юраверади.
10Loading...
34
Media files
1 1886Loading...
35
Совет Иттифоқини қўмсаб юрадиган, ўша даврни умрида кўрмаган бўлса ҳам шиорларини айтишни ўзига бахт деб биладиган мана шундай манқуртлар ҳам бор...
1 5287Loading...
36
​Ташкент, 2024 год. Независимость Республики Узбекистан была объявлена 33 года назад. Наверное, у этих людей есть паспорта нашей страны? Кажется, они не очень этому рады. @makarenko_channel
1 3108Loading...
37
Совет давлати ва унда яшаганлар учун Улуғ Ватан уруши бўлган 1941-1945 йиллардаги ҳарбий ҳаракатлар қатнашганлардан Ўзбекистонда 112 нафар киши ҳаёт экан. Бир йил олдин уларнинг сони 174 нафар бўлган экан. Қачондир бу урушни "Улуғ Ватан уруши" дейишни мутлақ (барча китобу нашрларда) тўхтатиб, Иккинчи Жаҳон уруши деган тўғри номга ўтсак керак.
1 4065Loading...
38
«Камолон ош» маркази раҳбари Саъдулла Саидов вафот этди Саъдулла Саидов шу кунларда чет эл сафарида бўлган. У хорижда ҳаётдан кўз юмгани айтиляпти. Жасад яқин вақт ичида Тошкентга олиб келинади. 👉 https://kun.uz/kr/13264678 Kun.uz расмий канали
1 3018Loading...
39
Бир китоб дўкони раҳбари куюнчаклик билан ёзибди: "Кеча жума куни масжид олдида стол қўйиб, китоб сотишга уриндим. Ўзимча талаш бўлиб кетса керак, деб ўйладим. Аммо ёнимда айрон, сомса сотаётганларнинг савдоси талаш бўлди-ю, китобни биров сўрамади..." Ҳозир урф бўлган қараш билан айтсам, "Бу замонда китобнинг қадри қолмади, ҳамма моддиятга берилиб кетди. Китобга қизиқмаган миллат қачон ўнгланади?!" Аммо бу фикр қанчалик тўғри? Миллатлар, халқлар, давлатлар фақат китобхонлик орқасидан ривожландими? Ёки тараққиёт сабаблари ичида китоб ўқиш анча қуйида, нечанчидир ўринда турадими? Саволни бошқача қўйсам: ривожланган давлатлар аҳолиси китоб ўқиши натижасида ўша давлатлар шу натижага эришдими, ёки давлат ривожланиб, одамларнинг ҳаёти енгиллашиб, ортиқча вақтни тўлдириш учун китобхонликка берилишдими? Кейин ўзи китоб сотиб олиш, жавонларни китоб билан тўлдириш, бир йилда юзлаб китобларни ўқиб чиқиш жамият ва давлат ривожи учун нима беради? Баъзиларнинг уйида минглаб китоблар тахланиб ётибди, уларнинг аксарини ўқиб ҳам чиққан, аммо ўша ёзилганларга амал қилиш қандай ҳолатда? Масалан, қайси амалдор – вазир, ҳоким, яна алламбало мансабдор билан суҳбат уюштирилса, фалонча китоб ўқигани-ю, фалон китобни севиб ўқишини айтади. Лекин айнан ўша амалдорнинг иш услубига қарасангиз, 1990 йиллар, ҳатто ундан аввалги – совет даври анъаналарига мос ҳаракат қилишини, кераксиз тонготар мажлислар, ватанпарварлик ҳақидаги асоссиз, қуруқ пафос гаплар билан ходимларни аллалаб ўтиришини кўрасиз. Ўқиган китобларидаги прогрессив (илғор) ғоялар татбиқи қани? Бир устозимиз 2006-2008 йиллари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини йиғар, ҳар бир нашрдан чиққан китобини сотиб олиб, уйидаги жавонини тўлдирар эди. "Буларнинг нечтасини ўқиб чиққансиз?" – деб сўраганимда "Йиғиб қўяверай, нафақага чиққанда ўқирман", дедилар. Ҳали нафақага чиққанлари йўқ, лекин қанчасинидир ўқиб чиққандирлар, деган умиддаман. Шахсий фикримча, китоб ҳам бошқа моддий маҳсулотлар каби бизнес товарига айланиб бўлди: кимдир ҳақиқатда унга эҳтиёж сезса, сотиб оляпти. Айни пайтда, китоб бир вақтлардаги каби ягона илм тарқатиш воситаси эмас. Турли ахборот-маърифий сайтлар, қолаверса, электрон кутубхоналар кўпайиб кетган даврда илмни турли йўллар билан олиш мумкин бўлиб қолди. Ўзим аҳён-аҳёнда китоб сотиб оламан. Бироқ китоб сотиб олмасликни "миллатнинг фожеаси" деб баҳолашни тўхтатдим. Чунки, барибир, шунча китобни сотиб олиб, ўқиб, ёдлаб ташлаганимиз билан унга қанчалик амал қиляпмиз? Асосий масала, менимча, шунда. P.S. Китоб дўконлари раҳбарлари ва китобхонлар ёзганларимдан хафа бўлишмайди, деб ўйлайман.
1 63113Loading...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Бу борада бир нарсани билиш кифоя қилади: Аллоҳ таоло Қиёмат олдидан мусулмонларнинг бир авлоди йўлиқадиган жуда катта бир хатарни, яъни, Дажжол чиқишини билиб, Ўзининг сўнгги пайғамбари воситасида ҳамма мусулмонларни огоҳлантирган. Шунингдек, у кишигача ўтган пайғамбарлар ҳам умматларини ёлғончи ғилайдан (яъни, Дажжолдан) огоҳлантирган. عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا بُعِثَ نَبِيٌّ إِلَّا أَنْذَرَ أُمَّتَهُ الْأَعْوَرَ الْكَذَّابَ أَلَا إِنَّهُ أَعْوَرُ وَإِنَّ رَبَّكُمْ لَيْسَ بِأَعْوَرَ وَإِنَّ بَيْنَ عَيْنَيْهِ مَكْتُوبٌ كَافِرٌ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жўнатилган бирон пайғамбар йўқки, умматини каззоб ғилайдан огоҳлантирмаган бўлса! Огоҳ бўлингки, у ғилайдир, сизларнинг Роббингиз эса ғилай эмас! Унинг (яъни, Дажжолнинг) икки кўзи ўртасига “кофир” (ك ف ر) деб ёзилган бўлади”. Бухорий (7131), Муслим (2933/7257). Фақат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжолнинг аввалги пайғамбарлар айтмаган муҳим сифатини ҳам баён қилганлар: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُحَدِّثُكُمْ حَدِيثًا عَنْ الدَّجَّالِ مَا حَدَّثَ بِهِ نَبِيٌّ قَوْمَهُ؟ إِنَّهُ أَعْوَرُ وَإِنَّهُ يَجِيءُ مَعَهُ بِمِثَالِ الْجَنَّةِ وَالنَّارِ، فَالَّتِي يَقُولُ إِنَّهَا الْجَنَّةُ هِيَ النَّارُ، وَإِنِّي أُنْذِرُكُمْ كَمَا أَنْذَرَ بِهِ نُوحٌ قَوْمَهُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мен сизларга Дажжол ҳақида бирон-бир пайғамбар ўз қавмига айтмаган бир гапни айтиб берайми? У ғилайдир, у билан бирга жаннат ва дўзахга ўхшаш нарса келади. Унинг жаннат деб айтаётгани дўзах бўлади. Худди Нуҳ ўз қавмини ундан огоҳлантиргани каби мен сизларни ундан огоҳлантиряпман”. Бухорий (3338), Муслим (2936/7266). Хўш, мусулмонларнинг бир авлоди юзлашадиган бу бало ҳақидаги ҳадислар мутавотирлик даражасига етган бўлса-ю, (1) унда нима учун барча мусулмонларни қоплаб оладиган шундай катта диний тартибсизлик (“ижтиҳод эшиги очиқ қолиши хатарли” эканлиги) ҳақида Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида бирон хабар топмаяпмиз?! Бу нарса Аллоҳнинг дини ҳақида билиб-билмай гапириш, Аллоҳ номидан ёлғон тўқиш ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан кизб эмасми, ахир?! Ижтиҳод эшиги ёпилганини даъво қиладиганлар фикрича, “Асрлар мобайнида ижтиҳод эшиги очиқ қолиши ортидан бутун уммат бошига келадиган бу фитна масиҳ Дажжол фитнасидан ҳам каттароқ”, дейдиган бўлсак, бу гап Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадислари билан рад қилинади: عَنْ هِشَامِ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا بَيْنَ خَلْقِ آدَمَ إِلَى قِيَامِ السَّاعَةِ خَلْقٌ أَكْبَرُ مِنَ الدَّجَّالِ. وَفِي رِوَايَةٍ: أَمْرٌ أَكْبَرُ مِنَ الدَّجَّالِ. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитганман: “Одам (алайҳиссалом) яратилганидан тортиб то Қиёматгача Дажжолдан кўра (фитнаси) каттароқ халқ (махлуқ) йўқдир”. Бир ривоятда: “Дажжолдан кўра (фитнаси) каттароқ иш йўқдир”, дейилган. (2) Муслим (2946/7289, 7290). _________________________ (1) Аҳли илмлардан бир жамоаси Дажжол ҳақидаги ҳадислар хусусида шундай деган. Жумладан, Саховий “Фатҳул-муғийс”да (3/44), Ибн Касир “Тафсирул-Қуръанил-азийм”да (1/591-595), Каттоний “Назмул-мутаносир”да (147-бет), Албоний “Ал-ҳадийсу ҳужжатун бинафсиҳ”да (64-бет), “Вужубул-ахзи биҳадийсил-оҳод”да (34-бет) келтирган. (2) Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “Шарҳи Муслим”да айтади: “Бундан мурод – Дажжолнинг фитнаси каттароқ ва шон-шавкати буюкроқлигидир”. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Мазкур забардаст олимлар ўтиб кетганларидан кейин ҳокимларнинг рағбатларига ижобат қилувчи қавмлар (яъни, раҳбарларнинг раъйига қараб иш тутадиган “илм аҳллари”) пайдо бўлди. Уларнинг ҳимматлари суст, азму қарорлари заиф бўлиб, илгариги пешқадам зотларнинг (илмлари) дастурхонидаги увоқлар билан ҳаёт кечиришни хуш кўрдилар ва (илмда) ожизликлари туфайли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати ҳижрий тўртинчи юз йилликдан кейин унумсиз бўлиб қолганини айта бошладилар. Бу эса ижтиҳоддан қўрқув фикрини ривожлантираётган сиёсатчиларнинг ижтиҳод эшигини ёпиш рағбатига айни мос тушадиган гап бўлди. Ибн Халдун айтади: “Уни (яъни, ижтиҳодни) унга нолойиқ бўлган ва раъйлари мўътабар бўлмаган кишиларга топшириб қўйилиши хавфи бўлгани боис (илмда) ожизликларини эълон қилиб, одамларни ўшаларга (яъни, илгари ўтиб кетган пешқадам олимларга) тақлид қилишга чорладилар. Тақлидларида ундан бунга (бир мазҳабдан бошқасига, бир олимнинг фикридан бошқасининг фикрига) ўтишни ман қилдилар ва “ҳар бир муқаллид фақат ўзи эргашган мазҳабигагина амал қилиши лозимлигини” уқтирдилар...” (1) Ижтиҳодни ман қиладиган кишиларнинг “далил халталари”ни титкилаб кўриб, унда ижтиҳод эшигини ёпишган биринчи кундан тортиб то бугунгача Китобу Суннатдан ҳам, саҳобалару тобеинларнинг асарлари ва мўътабар ижмоъдан ҳам бирон шаръий далиллари борлигини топмадик. Бор-йўқ “далил”лари шуки, уммат илм ва тақво жиҳатидан ижтиҳодга лаёқати бўлмаган мужтаҳидлик даъвосидаги кишиларга эргашиб кетиб адашиш ва чалкашликларга тушиб қолмаслиги ва бунинг натижасида динбузарлик қилиб, дин аҳкомларини ўйин қилиб олмаслиги ва диний тартибсизликни (анархияни) пайдо қилиб қўймаслиги учунгина “уламолар ижтиҳод эшигини ёпган” экан. Шайх Муҳаммад Ҳомид айтади: “Лекин ижтиҳодга лаёқати бўлмаган киши мужтаҳидлик даъво қилмаслиги ва биздан олдинги умматларда содир бўлганидек кенг кўламдаги диний бошбошдоқликка (анархияга) тушиб қолмаслигимиз учун, фақат мана шунинг учун тақводор уламолар бу умматга унинг адашиш ва чалкашликка тушиб қолишидан хавфсираб бу эшикни ёпишни рай қилганлар”. (2) Аммо бу сўзда тўғриликдан улуш йўқ. Чунки бу гапда заррача эътибор бўлганида, Аллоҳ албатта унга бизни йўллаган бўларди. Чунки У башарият учун дину дунёларида нима салоҳиятли бўлишини ҳам, нима улар учун зарарли бўлишини ҳам яхши билади. Шунинг учун уларнинг ҳаётларидаги каттаю кичик ишларнинг биронтасини қолдирмай, ҳаммаси учун буйруқ ё қайтариқларини берган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бу ҳукмларнинг ҳеч бирига бепарволик қилмай ҳаммасини умматга етказиб кетганлар. عَنْ عَمْرِو بْنِ أَبِي عَمْرٍو مَوْلَى الْمُطَّلِبِ بْنِ حَنْطَبٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا تَرَكْتُ شَيْئًا مِمَّا أَمَرَكُمُ اللهُ بِهِ إِلَّا وَقَدْ أَمَرْتُكُمْ بِهِ، وَلَا تَرَكْتُ شَيْئًا مِمَّا نَهَاكُمُ اللهُ عَنْهُ إِلَّا وَقَدْ نَهَيْتُكُمْ عَنْهُ. Муттолиб ибн Ҳантобнинг мавлоси Амр ибн Абу Амр ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ сизларга буюрган ишлардан биронтасини ҳам қолдирмай сизларга буюрдим. Аллоҳ сизларни қайтарган ишлардан биронтасини қолдирмай ундан сизларни қайтардим”. (3) Аллоҳ таоло катта бир хатарни, улкан бир ёмонликни ва асрлар мобайнида Ислом умматини қоплаб олиб, ҳамма ёқда диний тартибсизликни пайдо қиладиган, мусулмонларни тирқиратиб, бўлиб ташлайдиган қора кунлар келишини била туриб, ундан огоҳлантирмаган бўлиши ақлга тўғри келадими?! Ёки У – субҳанаҳу – бандаларини уларнинг бошига таҳдид соладиган нарсадан хабардор этишни унутганмикин?! Асло ундай бўлиши мумкин эмас!! Аллоҳ таоло айтади: وَمَا كَانَ رَبُّكَ نَسِيًّا “Роббингиз унутувчи эмасдир”. (“Марям” сураси, 64-оят). _________________________ (1) “Муқаддима Ибн Халдун”, 448-бет. (2) Муҳаммад Ҳомид. “Лузум иттибаъ мазаҳибил-аимма ҳасман лил-фавзод-динийя”, 10-бет. (3) Саҳиҳ лиғойриҳи. Имом Шофеий “Сунан”ида (1/14), “Ар-рисала”да (87-бет) келтирган. Шайх Албоний “Ас-саҳиҳа”да (4/416-417) саҳиҳ санаган. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Модомики, салафи солиҳлар тақлид, қарамлик ва ақлни ишлатмасликни Ислом рад ва инкор этадиган иш деб, мусулмон киши уни зарурат бўлмаган пайтда ушлаши муносиб эмас, деб санаган эканлар, қандай қилиб Ислом уммати ҳаётида асл-асос бўлиб келган ижтиҳод фавқулодда (иккиламчи) ишга айланиб қолди?! (Нега ижтиҳод қилиш ҳаққи муайян кишиларга чеклаб қўйилиб, “Кейинги асрларда яшаганлар ўша саноқли кишиларнинг ижтиҳодига юришга мажбур”, деган эътиқод кенг ёйилди?) (1) Қалбларни ўзгартириб, бошларни айлантириб қўйган бундай улкан фикрий тўнтаришга олиб келган бир талай сабаблар борки, улар ичида диний омил йўқлигига шак-шубҳа йўқ (яъни, бундай нотўғри эътиқод-қарашнинг Ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқ). Бу омиллар айланиб келиб, асосан сиёсатларга тақалади. Чунки ижтиҳод олимларнинг исломий қоидалар доираси ичида эркин фикрлашлари чўққисини ўзида мужассам этгани учун кўп ҳокимлар ижтиҳоддан қўрқар, ижтиҳод уларнинг ҳокимиятни ўз истакларича бошқаришларига халақит берарди. Мисол учун, Имом Моликнинг мажбурланган кишидан талоқ содир бўлмаслиги ҳақидаги фатвоси Аббосий халифаларининг оромларига анча путур етказган, чунки улар одамларнинг уларга берган байъатларига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ана шу талоқни (яъни, “Агар байъатимда содиқ бўлмасам, хотиним талоқ бўлсин”, деган гапни айтишга мажбурлашни) ўйлаб топган эдилар. Ҳокимлар одамларни муайян мазҳабларда юришга мажбур қилмоқчи ҳам бўлганлар, бироқ бу ишлари аввал-бошдаёқ Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган олимларнинг инкорига дуч келган. Халифа Мансур одамларни мажбуран Имом Моликнинг мазҳабида юришга буйруқ бермоқчи бўлганида Имом Моликнинг ўзи биринчи бўлиб бунга қарши чиққан ва: “Эй амирул-мўминийн, бундай қилманг. Чунки одамларга сўзлар етиб келган, ҳадисларни эшитганлар, ривоятларни нақл қилганлар. Ҳар бир қавм илгари ўзига етиб келган нарсани ушлаб, ўшанга амал қилиб келган. Энди уларни эътиқодларидан қайтариш қийин, одамларни ўз ҳолига қўйинг, ҳар бир диёр аҳли ўзи танлаган нарсасида қолаверсин”, деган эди. (2) _________________________ (1) Айримлар имомларнинг тақлидни айблаб айтган сўзларини улар қасд қилган маънодан буриб юбориш ва бошқача талқин қилишга уринганлар ва “Бу сўзларни улар ўз даражасига етишган ва мутлақ ижтиҳод мартабасига етган кишиларга нисбатан айтганлар” деганлар. Мен айтаманки, бундай таъвил қилиш бир неча сабабларга кўра нотўғридир: 1) Мутлақ мужтаҳид Китоб ва Суннатга қайтиши учун ўзига ўхшаган бошқа бир мужтаҳиднинг сўзига асло муҳтож эмас. Демак, бу сўз муқаллид ва муттабиъ (эргашувчи) ҳақида айтилганлиги маълум бўлади. 2) Имомларнинг бу сўзлари уммат ичида бўлган, имомларнинг сўзларини асл-асос қилиб олиб, Китоб ва Суннатдан юз ўгиришлари хавфи бўлган гуруҳларга қарата айтилганди. Уларнинг даражасидаги ҳақиқий мужтаҳидлардан эса бундай хавотирга ўрин бўлмайди. 3) Имомларнинг сўзлари шогирдларига қарата айтилган. Табиийки, шогирдлар ўз устозларининг дарс ҳалқаларида иштирок этиш учун келиб турар эканлар, мутлақ ижтиҳод қилиш даражасига эришган эмасдилар. 4) Имомлар роҳимаҳумуллоҳнинг бу маънодаги сўзлари кўп ва машҳур бўлгани ҳолда уларнинг биронтасида бундай қайд-чекловлар мутлақо кўринмайди. Шунинг учун токи бу сўзларни “улар ўз даражасига етишган ва мутлақ ижтиҳод мартабасига етган кишиларга нисбатан айтганлар” деб даъво қилувчи киши гапига бирон далил келтирмагунича уларнинг сўзлари умумийлигича қолади. (Бундай далил эса йўқ.) 5) Агар имомларнинг сўзлари таъвилини фақат мужтаҳидларгина биладиган бўлса ва муқаллидларнинг даъволарича, “ҳижрий тўртинчи асрдан кейин мужтаҳид чиқмаган” бўлса, у ҳолда муқаллидлар мужтаҳид бўлмаган ҳолларида қандай қилиб имомларининг сўзларини бундай таъвил қилишга журъат этадилар?! (2) Ибн Абдулбарр. “Ал-интиқо фий фазлис-саласатил-аимматил-фуқаҳо”, 41-бет. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам имомнинг узри унинг шогирдларига – уларга ҳақ етиб борганидан ёки баён қилинганидан (бу масалада имомнинг фикрига зид бўлган саҳиҳ ҳадис борлиги маълум бўлганидан) сўнг – узр бўлиб қолмайди. Тўрт имомнинг айни шу маънони таъкидлайдиган, ўзларига тақлид қилинишга нисбатан уларнинг мавқифларини (позицияларини) баён қилиб берадиган ва ўзлари бундан (кўр-кўрона тақлиддан) пок эканликларини эълон қилган сўзлари ворид бўлган. Бу эса уларнинг илму тақволарининг камолига далолат қилади. Зеро, улар бу сўзлари билан Суннатнинг ҳаммасини тўла қамраб олмаганликларига (барча ҳадисларни билмасликларига) ишора қилганлар. Шогирдлари уларнинг турли иборалар билан айтилган бир неча сўзларини ривоят қилганларки, ҳаммаси битта маънога, яъни, саҳиҳлиги собит бўлган ҳадисни маҳкам ушлаш ва кишиларнинг унга мухолиф фикрларини тарк қилиш фарзлигига далолат қилади. Жумладан, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ шогирди Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳга шундай насиҳат қилади: “Вой бўлсин сенга, эй Яъқуб (Абу Юсуф)! Мендан эшитган ҳар бир сўзни ёзаверма. Чунки мен бугун бир фикрни ихтиёр этсам, (мумкинки) эртага уни тарк қиламан. Эртага бир фикрни ихтиёр этсам, (мумкинки) индинга уни тарк қиламан”. (1) Бошқа имомлардан ҳам шу маънодаги сўзлар нақл қилинган ва барчалари “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир”, деган фикрда иттифоқ қилганлар. (2) Аллома Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтади: “Уларнинг ўзлари ҳам фикрларига тақлид қилинган фақиҳлар бу тақлидни ботил санаганлари ва издошларини ўзларига тақлид қилишдан қайтарганликларини эътироф этардилар. Бу борада имомлар ичида энг қаттиқ тургани Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ эди. У саҳиҳ асарларга эргашишни ва ҳужжат билан вожиб бўлган нарсаларни олиш лозимлигини таъкидлар, тақлиддан буткул поклигини эълон қилар эди. Аллоҳ унинг бу ишини манфаатли қилган ва ажрини улуғ қилган бўлсин, жуда кўп яхшиликларга сабаб бўлди”. (3) Шу сабабдан ҳам илгари имомларнинг тобеълари бўлмиш олимлар ўз имомларининг барча сўзларини ҳам олишавермаган, аксинча, улардан айримларини суннатга тескари келгани сабабли тарк қилишган эди. Ҳатто Имом Муҳаммад ибн Ҳасан ва Имом Абу Юсуф роҳимаҳумаллоҳ устозлари Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга мазҳабнинг тахминан учдан бирига тенг масалаларда хилоф қилганлар (устозларидан бошқача сўз айтганлар). (4) Кейинги давр олимларидан ҳам баъзилари шу йўлни тутишган, мазҳабга мансубликлари уларни мазҳаб бошлиғининг фикрига мухолиф далилни билган вақтда ўз мазҳабларига хилоф қилишдан тўсмаган эди. Мисол учун, Имом Нававий туя гўшти таҳоратни синдириши борасида шофеий мазҳабига мухолиф бўлган. (5) _________________________ (1) Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний. “Сифату солатин-набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам”, 25-бет. (2) Имомлар саҳиҳ ҳадисни ўз наздларида саҳиҳ бўлса ҳам, ўзларидан бошқалар – ушбу соҳа мутахассислари наздида саҳиҳ бўлса ҳам қабул қилганлар. Аллома Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтганидек: “Яъни, ўз наздида саҳиҳ бўлса ҳам, бошқа имомлар наздида саҳиҳ бўлса ҳам...” Шаъроний “Ал-мезон”да (1/57) келтирган. Мен (Ҳилолий) айтаман: “Бунга ҳужжат ўлароқ бир неча ривоятлар нақл қилинган. Жумладан, Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳга шундай деган: “Эй Абу Абдуллоҳ, сизлар саҳиҳ ҳадисларни биздан кўра яхшироқ биласиз. Агар саҳиҳ ҳадис бўлса, менга билдиринг, токи мен унга амал қилай, майли (ҳадис ровийси) кўфалик бўлсин, басралик бўлсин, ё шомлик бўлсин (фарқи йўқ)”. Санади саҳиҳ, Абу Нуайм “Ҳилятул-авлиё”да (9/170), Ибнул Жавзий “Маноқибул-имом Аҳмад”да (499-бет), Хатиб Бағдодий “Масъалатул-иҳтижаж биш-шаафиий”да (70-бет) ва бошқалар ривоят қилган. (3) “Ал-иҳкам фий усулил-аҳкам”, 6/118. (4) “Ҳошия Ибн Обидийн”, 1/62. (5) “Ал-мажмуъ”, 2/58-60, “Шарҳ Муслим”, 4/48-49. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Саҳобалар розияллоҳу анҳум ақлли зотлар бўлганлари ҳолда ўзларининг бошқаруви ва ақллари тизгинини осмондан унга ваҳий келадиган ва Қуръон нозил бўладиган Содиқ (ростгўй) ва Масдуқ (ростгўйлиги бошқалар томонидан эътироф этилган) зотга топшириб қўйган эдилар. У зот ўзларига нозил бўлаётган оятлар тафсирини Аллоҳ истаганидек билардилар. У зот нимаики қилсалар, саҳобалар ҳам шуни қилишарди. Шунинг учун Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Улардан кейин тобеинлар ҳам мана шу тўғри манҳажда юрдилар ва шу йўлни тутдилар. Иш уч аср давомида мана шу йўсинда давом этди. Ўша даврда дунёларидан озгина нарсага қаноат қиладиган уламолар вужудга келди. Улар илм билан уни зиммаларидаги бошқаларга етказиш вожиб бўлган иш деб кўрганлари учун машғул бўлишган, қалблари султонлар ҳузуридаги обрў-эътибор умидидан холи бўлган, нафслари ўз нафсларига муҳаббат қўйишдан пок бўлган, бахт-саодатларини фақат Роббиларининг ибодати ва итоатида деб кўрган эдилар. Атрофларидаги шогирдлари улардан илм ва ҳикмат ўрганишар, уларнинг қалблари ва ақлларини шаффоф руҳоният қамраб олганди. Агар бир масаланинг ҳукмини Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатида, ёки улардан бирида топсалар, уни маҳкам ушлардилар. Агар бу икки манбадан тополмасалар, умматнинг ижмоъсига мурожаат қилардилар. Зеро, уммат залолат устида жамланмайди. Агар ундан ҳам тополмасалар, ўша масалани Қуръон ё Суннатдаги бошқа шундай бир масалага қиёслардилар, истинбот (ҳукм чиқариш) йўли билан шаръий ҳукмга эришиш йўлида бор куч-ҳаракатларини сарфлардилар. Баъзилари тўғриликка эришсалар, баъзилари хато ҳам қилардилар. Бироқ бунда улар маъзур (узрли) ва маъжур (ажрга эга) бўлардилар. Бунинг бир неча сабаблари бор бўлиб, Имом Шофеий уларни қуйидаги балоғатли ибора билан мўжазгина қилиб ифодалаган эди: “Аммо биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган (яъни, саҳиҳ) бир ҳадисга мухолиф бўлишимиз, – умид қиламанки, бу билан бизни айбламайдилар Инша Аллоҳ – бунга ҳеч ким ҳақли эмасдир. Лекин баъзан киши суннатни билмайди (яъни, ҳадисдан бехабар бўлади) ва суннатга хилоф қилишни қасд этмаган ҳолда унга хилоф сўз айтади. Баъзан киши ғофил бўлиб, таъвилда (масалаларни изоҳлашда) хатога йўл қўяди..” (“Ар-рисала”, 219-бет). Шайхулислом Ибн Таймийя буюк имомларнинг суннатга хилоф иш қилишларига бир неча узрларни баён қилиб, жумладан, шундай дейди: “Маълумки, уммат тан олган забардаст уламолардан ҳеч бири Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан хоҳ катта, хоҳ кичиги бўлсин, биронтасига қарши мухолиф сўз айтишга қасд қилмаган. Барчалари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш фарз эканига, ҳар қандай одамнинг сўзини қабул қилиш ҳам, тарк қилиш ҳам мумкинлигига ва фақат у зотнинг сўзлари бундан мустасно эканига қатъий иттифоқ қилганлар. Лекин улардан биронтаси саҳиҳ ҳадис мавжуд бўла туриб, унинг зиддига бир сўз айтган бўлса, ўша ҳадисни тарк қилганлигида унинг узр бўлиши зарур бўлади. Узрлар жами уч турли бўлиши мумкин: Биринчи: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисни айтмаганлар”, деб эътиқод қилиш; Иккинчи: “Бу сўз билан айни ўша (ҳадисга зид айтилган) масалани ирода қилмаганлар”, деб эътиқод қилиш; Учинчи: “(Ҳадиснинг) ҳукми мансух”, деб эътиқод қилиш. Бу уч турли узрларнинг ҳар бири ортида бир неча сабаблар бор...”(1) Кейин Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ уларнинг сабабларини ва бунга мисолларни зикр қилган. _________________________ (1) “Рофъул-малаам ъанил-аимматил-аълам”, 9-10-бетлар. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ إِنِّي قَدْ تَرَكْتُ فِيكُمْ مَا إِنِ اعْتَصَمْتُمْ بِهِ فَلَنْ تَضْلُّوا أَبَداً، كِتَابُ اللهِ، وَسُنَّةُ نَبِيِّهِ. Яна Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мен сизларга маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайдиган нарсани – Аллоҳнинг Китоби ва пайғамбарининг суннатини қолдирдим”. Ҳоким (1/93), Байҳақий “Сунанул-кубро”да (10/114) ва “Далоилун-нубувва”да 5/449) ривоят қилган. Санади саҳиҳ. (1) Юқорида ўтганлардан маълум бўладики, агар тўғри йўлни истасак, ҳукмни Китоб ва Суннатдан сўрашимиз фарз бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло келишмовчилик ва ихтилоф пайтида Аллоҳ ва Расулига қайтишга, ҳал қилувчи сўнгги сўз Китоб ва Суннатники бўлишига амр этган. Аллоҳ таоло айтади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ ۖ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни, мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Борди-ю, бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, – агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (“Нисо” сураси, 59-оят). Ушбу оятнинг далолатига кўра хусуматлар ва ҳукми ноаниқ ишлар Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннатига қайтарилиши лозим. Мусулмонлар ўзаро ихтилоф қилган ишларида шу икки манбага мурожаат қилишлари керак. Мана шу иймон ва итоат белгисидир. Низолашган вақтда Китоб ва Суннатдан ҳукм сўрамаган ва бу икки манбага мурожаат қилмаган киши Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлмайди. Иймон доирасининг марказий нуқтаси саналадиган мазкур улкан ишдаги энг катта далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бўлса керак: فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўзаро ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан қалбларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (“Нисо” сураси, 65-оят). Унинг залворидан ерлар титраб, тоғлар қулайдиган, мўминнинг вужудига қалтироқ кириб, юраклар бўғизларга етадиган бу оғир қасам билан ҳокимларнинг ҳокими бўлган Зот Ўз нафсига қасамёд қилиб айтяптики, ҳеч бир киши токи барча ишларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилмагунича мўмин бўла олмайди! У киши қандай ҳукм чиқарсалар, унга зоҳирда ҳам, ботинда ҳам бўйсуниш фарз бўлади. Чунки, у ҳукм ҳақдир. Ҳақдан сўнг залолатдан бошқа нима ҳам бўларди?! (2) Бу Аллоҳ ва Расулининг сўзига на бирон-бир қонунни, на урфни, на қабила оқсоқолининг фикрини, на кишиларнинг далилсиз сўзларини, на ақлий қиёсни, на шахсий тажрибани муқаддам қўядиган, аксинча, Аллоҳ жалла жалолуҳу ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чақириқларига ҳеч қандай тараддудсиз ва сусткашлик қилмасдан дарҳол ижобат қиладиган, зоҳирда ҳам, ботинда ҳам таслим бўладиган тўла ва мутлақ итоатдир. Бундан бошқаси эса тақлидга ва кишиларнинг фикрларига суянадиган қинғир итоатлардир. _________________________ (1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари ҳақида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қилган узун ҳадисда ҳам маъноси шунга яқин жумла бор. Муслим (1218/2839) (2) Қаранг: Ибн Касир. “Тафсийрул-Қуръанил-азийм”, “Нисо” сураси 59- ва 65-оятлар тафсири. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ваҳийга эргашиш, уни одамларга етказиш ва баён қилиб беришни, улар ўртасида пайдо бўлган келишмовчиликларда у билан ҳукм қилишни буюрди. Сабаби, У Ўзи яратган халқлар учун қандай қонун-қоида ва шариатлар яроқли бўлишини Ўзи яхши билади. Зотан, ҳар бир санъаткор ўзи вужудга келтирган санъат асарини ўзи яхши билади. Инсонларни Аллоҳ яратган, уларнинг ҳолатлари нима билан тузалишини ва қандай қилса тўғриликда давом этишини Буюк Яратувчининг Ўзи билади. Аллоҳ таоло айтади: أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ (Ахир) яратган Зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор Зотдир”. (“Мулк” сураси, 14-оят). Агар гап-сўзлар ва иш-амаллар устидан ҳукм чиқариш ваколати инсонга бериб қўйилганида шахслар ва замонларнинг фарқли бўлишига қараб ҳукмлар ҳам ўзгариб кетарди. Зеро, ўзгармас бир ҳукм билан ҳукм қилиш инсон имкониятидан ташқари ишдир. Демак, шундай экан, Аллоҳ таоло бандаларини Ўзига ва Пайғамбарига итоат қилишга буюрди, оят ва ҳадисга мухолиф бўлишдан қайтарди, ҳидоятни Ўз Китоби ва Пайғамбарининг Суннатида кафолатлади. Аллоҳ таоло айтади: وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди”. (“Аҳзоб” сураси, 36-оят). Аллоҳ таоло айтади: مَّن يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللهَ “Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди”. (“Нисо” сураси, 80-оят). Аллоҳ таоло айтади: فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ (Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиши ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!” (“Нур” сураси, 63-оят). Аллоҳ таоло айтади: قُلْ أَطِيعُوا اللهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ ۖ فَإِن تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُم مَّا حُمِّلْتُمْ ۖ وَإِن تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا ۚ وَمَا عَلَى الرَّسُولِ إِلَّا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ “Айтинг: “Аллоҳга бўйсунинг ва пайғамбарга бўйсунинг! Энди агар юз ўгирсангизлар, бас, унинг (пайғамбарнинг) зиммасида ўзига юкланган нарса (яъни, одамларга Аллоҳнинг динини етказиш) бордир, сизларнинг зиммангизда эса ўзларингизга юкланган нарса (пайғамбарга бўйсуниш) бордир. Агар унга бўйсунсангиз, ҳидоят топурсизлар. Пайғамбар зиммасида (сизларни зўрлаб динга киргизиш эмас, балки) фақат (сизларга Ҳақ динни) етказиш бордир”. (“Нур” сураси, 54-оят). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَنْ يَأْبَى؟ قَالَ: مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимнинг барчаси Жаннатга киради, фақат бош тортганлар бундан мустасно”, дедилар. Саҳобалар (ҳайратланиб): “Эй Росулуллоҳ, ким (Жаннатга киришдан) бош тортади?” – деб сўрашди. У киши: “Ким менга итоат этса, Жаннатга киради. Ким менга итоат этмаса, бош тортган бўлади”, дедилар”. Бухорий (7280) . (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Имом Молик Масжидун-Набавийда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўқиб, дарс берар, у кишининг олдида Яҳё ибн Яҳё Ал-Лайсий (“Муватто”нинг энг машҳур ровийси) ва бошқа шогирдлари ўтирганди. Шу пайт бир киши баланд овозда “Мадинага катта бир филни олиб келишди”, деб қичқириб қолди. Бу ерларда фил бўлмагани учун Мадина аҳли ҳалигача филни кўрмаган эди. Имом Моликнинг атрофида ўтирган талабаларнинг ҳаммаси уни томоша қилгани шошилиб чиқиб кетди. Фақат Яҳё ибн Яҳё Ал-Лайсийгина масжидда қолди. Имом Молик унга “Сен нега бормадинг? Олдин филни кўрганмисан?”, деганди, Яҳё: “Мен бу ерга (Мадинага) филни эмас, Моликни кўриш (ундан дарс олиш) учун келганман”, деб жавоб берди. *** Яҳё ибн Яҳёнинг балки мана шу иши сабабли Аллоҳ унинг даражасини кўтариб қўйди. Бугун кунчиқарда бўладими, кунботардами, “Муватто”нинг энг кўп эътиборга лойиқ матни Яҳё ибн Яҳё Ал-Лайсий орқали ривоят қилинади. Ҳолбуки, у Имом Моликнинг кичик шогирдларидан бўлган, “Муватто”ни ривоят қилганлар ичида Имом Моликнинг бошқа, катта шогирдлари ҳам бор. Лекин айнан Яҳё ибн Яҳёнинг ривояти кўпчилик томонидан қабул қилинган. Имом Муслим ҳам ўз “Саҳиҳ”ида Ал-Лайсийнинг санади билан ҳадис ривоят қилган. Солиҳ ибн АбдулАзиз Оли Шайх. “Ал-Иътисому бил-Китаби вас-сунна”.
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Аллоҳ таоло бандаси ва элчиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган буйруқлардан бири у зот ўзларига Робби томонидан ваҳий қилинаётган нарсаларни инсонларга етказиб, баён қилиб беришлари эди. Аллоҳ таоло айтади: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ ۚ وَاللهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ ۗ إِنَّ اللهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ ‎ “Эй пайғамбар, сизга Роббингиз томонидан нозил қилинган нарсани (одамларга) етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз. Ҳолбуки, Аллоҳ Сизни одамлардан (уларнинг зараридан) сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас”. (“Моида” сураси, 67-оят). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббиларининг рисолатини тўла-тўкис, заррача камайтирмасдан етказдилар. Бунга Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳам, мўминлар ҳам гувоҳлик бердилар. Аллоҳ таоло айтди: الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (“Моида” сураси, 3-оят). عَنْ مَسْرُوقٍ قَالَ: ... قَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: ومَن حَدَّثَكَ أنَّه كَتَمَ فقَدْ كَذَبَ، ثُمَّ قَرَأَتْ: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ ۚ وَاللهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ ۗ إِنَّ اللهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ Масруқ айтади: “Оиша розияллоҳу анҳо: “... Ким сенга “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ўзларига нозил қилинган нарсалардан биронтасини) яширган (бу ҳақда одамларга хабар бермаган)”, деса, ёлғон айтибди”, деди-да, кейин ушбу оятни ўқиди: ا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ ۚ وَاللهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ ۗ إِنَّ اللهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ “Эй пайғамбар, сизга Роббингиз томонидан нозил қилинган нарсани (одамларга) етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз. Ҳолбуки, Аллоҳ Сизни одамлардан (уларнинг зараридан) сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас”. (“Моида” сураси, 67-оят). Бухорий (4855), Муслим (177/328). عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِاللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: ... قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وَأَنْتُمْ تُسْأَلُونَ عَنِّي، فَمَا أَنْتُمْ قَائِلُونَ؟ قَالُوا: نَشْهَدُ أَنَّكَ قَدْ بَلَّغْتَ وَأَدَّيْتَ وَنَصَحْتَ، فَقَالَ بِإِصْبَعِهِ السَّبَّابَةِ، يَرْفَعُهَا إِلَى السَّمَاءِ وَيَنْكُتُهَا إِلَى النَّاسِ: اللَّهُمَّ اشْهَدْ، اللَّهُمَّ اشْهَدْ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: “... (Ҳажжатул-вадоъда ҳозир бўлган барча мусулмонлар) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан: “Сизлар мен ҳақимда сўраласизлар, шунда нима дейсизлар?” – деб сўраганларида: “Гувоҳлик берамизки, Сиз Роббингизнинг рисолатини етказдингиз, омонатни адо этдингиз, умматга холис насиҳат қилдингиз, ўз зиммангиздаги вазифани бажардингиз”, дедилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсаткич бармоқларини осмонга кўтариб, сўнг уни одамларга қаратиб: “Эй Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Эй Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Эй Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл!” – дедилар". (1) Муслим (1218/2839). ________________________ (1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари ҳақида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қилган узун ҳадисдан парча. Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари” китобида ушбу ҳадиснинг ривоят йўлларини батафсил айтиб ўтган. Қаранг: 73-саҳифа. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Муқаддима* Ҳукм олишда Китоб ва Суннатга мурожаат қилишнинг фарзлиги Дастлаб одамлар ўн аср мобайнида Одам алайҳиссалом миллатида (динида) бир уммат эди. (1) Кейинчалик шайтон уларни динларидан оздирди, уларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилиб берди ва улар ихтилофларга берилдилар. Шундан сўнг Аллоҳ таоло инсонларга бирин-кетин пайғамбарлар юборди. Улар инсонларни ягона Аллоҳга ибодат қилишга ва ихтилоф қилган ўринларида фақат Унинг сўзини олишга буюрдилар. Бу гапимизнинг асли-асоси қуйидаги ояти каримада баён қилинган: كَانَ النَّاسُ أُمَّةً وَاحِدَةً فَبَعَثَ اللهُ النَّبِيِّينَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِيَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ فِيمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ “Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач), Аллоҳ (мўминларга) хушхабар берувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларини юборди. Ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишувларга ҳакам бўлсин, деб ҳақ китобни нозил қилди”. (“Бақара” сураси, 213-оят). Аввалги пайғамбарлардан анча замонлар ўтиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга тўғри йўлни баён қилиб бериш ва уларни келишолмай қолган ўринларида Аллоҳнинг изни билан ҳаққа йўллаш учун пайғамбар бўлиб келдилар. Аллоҳ таоло айтади: وَمَا أَنزَلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ إِلَّا لِتُبَيِّنَ لَهُمُ الَّذِي اخْتَلَفُوا فِيهِ ۙ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ ‎ “Биз сизга иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган бу Китоб – Қуръонни фақат уларга ўзлари ихтилоф этаётган нарсаларни баён қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик”. (“Наҳл” сураси, 64-оят). Бу оятда Қуръоннинг нозил қилиниш сабаби баён қилиб берилди, Пайғамбарнинг вазифаси фақат етказиш экани белгилаб берилди. Шунинг учун Аллоҳ таоло томонидан нозил бўлувчи оятлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам ўзларига нозил қилинган нарсаларга эргашишни буюрарди. Аллоҳ таоло айтди: يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ اتَّقِ اللهَ وَلَا تُطِعِ الْكَافِرِينَ وَالْمُنَافِقِينَ ۗ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا * وَاتَّبِعْ مَا يُوحَىٰ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۚ إِنَّ اللهَ كَانَ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا ‎ “Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрқинг ва кофир, мунофиқ кимсаларга бўйсунманг! Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир. Ва (фақат) сизга Роббингиз томонидан ваҳий қилинадиган оятларга эргашинг! Албатта, Аллоҳ сизлар қилаётган амаллардан огоҳ бўлган Зотдир”. (“Аҳзоб” сураси, 1-2-оятлар). Аллоҳ таоло айтди: اتَّبِعْ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) Роббингиздан сизга ваҳий қилинган нарсаларга эргашинг! Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи ҳақдир. Мушриклардан юз ўгиринг!” (“Анъом” сураси, 106-оят). Аллоҳ таоло айтди: ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ الْأَمْرِ فَاتَّبِعْهَا وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ “Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни (дин) ишидан бир шариат (аниқ-равшан йўл) устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз шунгагина (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!” (“Жосия” сураси, 18-оят). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг буйруғига ижобат қилдилар. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда шундай гувоҳлик берди: وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَىٰ ‎*‏ إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَىٰ “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (“Нажм” сураси, 3-4-оятлар). ________________________ *Ушбу муқаддимани Абу Усома Салим ибн Ийд Ал-Ҳилолий Ас-Салафий ёзган (1) Қаранг: Ибн Касир. “Тафсийрул-Қуръанил-азийм”, 1/250; Ибн Қаййим Жавзийя. “Иғосатул-лаҳфан”, 2/203-205. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...