cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Musannif Adham

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан. Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 436
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-187 kunlar
-3830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Сўнгра Порт Саид ва Исмоилия йўли орқали Мисрга сафар қилди. Қоҳирага келиб, Жомиъул-Азҳарда (Ал-Азҳар масжидида) равоқи сулаймонийда истиқомат қилди. Шайх Муҳаммад Бухайт Ал-Мутийъий ва Шайх Муҳаммад Рашид Ризо билан кўришди, “Ал-Манор” мажалласида ўз мақолалари билан иштирок этди, мажалланинг барча сонларини ва Шайх Муҳаммад Абдуҳнинг китобларини, шунингдек, Шайхулислом Ибн Таймийя ва унинг шогирди Ибн Қаййим Жавзияларнинг босмадан чиққан китобларини сотиб олди. Унинг сотиб олган китоблари сони рисолалар ва мажаллалардан ташқари мингтага етган эди. Шундан сўнг ватанга қайтиш тараддудига тушди. Аввал Юнонистонга, сўнг Истанбулга, сўнг Одессага келди. Поездга ўтириб, Харков, Москва, Пенза, Самара, Оренбург ва Тошкентдан ўтиб, Хўжандга, ўз уйига, ота-онаси ва яқинлари бағрига етиб келди. Юртга қайтиб келгач, Шайх Маъсумий отаси ташкил қилган мадрасада дарс бериш билан машғул бўлди, Шайхулислом Ибн Таймийя, Ибн Қаййим Жавзия ва Ибн Абдулбарр роҳимаҳумуллоҳ китобларини мутолаа қилишга боши билан шўнғиди ва улар орқали ҳақни топди. Ҳижрий 1328 йилда шаръий маҳкамага муфтий ва раис этиб тайинланди. Маъсумий ҳаётининг мана шу босқичи ҳар бир масаланинг асоси ва далилини имкон қадар чуқур ўрганиш ва текшириш даври бўлиб қолди. У китобларни китобларга солиштирар, ҳар бир масалани Китоб ва Суннат тарозисига солиб ўлчарди. Ўқиш ва изланишлар орқали салафлар манҳажи энг соғлом манҳаж эканини англаб етди ва уни маҳкам ушлади. Қадимги ва янги муқаллидлардан кўпларига раддиялар битди. Унинг саъй-ҳаракатлари таъсирида Мовароуннаҳр диёрида янгиланиш ҳосил бўлди, салафлар фикри ёйилди. Аллоҳни қўйиб, сиғиниб кетилган мозорлар, қадамжо ва сағаналардан кўплари бузиб ташланди. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Архивлар ёнмайди: Шароф Рашидов ҳақида мақтовлар кетганида унинг мана шундай "оташин" нутқларини ҳам эслаб туриш керак.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
“Маълумки, панисломизм ва пантуркизм жадидизмнинг ғоявий асоси бўлиб, босмачилик эса жадидизмнинг совет ҳокимиятига қарши кураш формаси эди. Жадидизм, панисломизм ва пантуркизм Америка разведкасининг қуролидир... Кимки жадидизмни оқлашга, совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидаги синфий қарама-қаршиликларни бўяб кўрсатишга уринса, феодал ўтмишни идеаллаштириш билан шуғулланса,.. у ҳақиқатда душман тегирмонига сув қуйган бўлади”, - Шароф Рашидов, Ўзкомпартия Марказкоми биринчи секретари; Ўзбекистон зиёлилари 3-қурултойи, 1962 йил 25 январь “Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1962 йил 26 январь сонидан @tarixkart
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Маъсумий роҳимаҳуллоҳ ёзади: “... Сўнгра мен китоб бозорини ва айрим босмахоналарни айланиб чиқдим. Шу аснода Тафтазонийнинг “Ал-ақоидун-насафия шарҳи” қўлимга тушиб қолди, кўп ўқиганимдан у менга ёд бўлиб кетган эди. Китобни варақлар эканман, “Имомат ҳақидаги боб” ундан олиб ташланганига гувоҳ бўлдим. Сабабини суриштирсам, айтишдики, унда “Имомлар (давлат раҳбарлари) Қурайшдан бўлади, бошқалардан бўлиши жоиз эмас”, деган масала бор экан. Султон Абдулҳамиднинг пири Абул Ҳуда ушбу масаладан воқиф бўлгач, “Айни шу масала арабларни туркларга қарши қўзғатади, шунинг учун уни китобдан олиб ташлаш лозим”, деб султонга уқтирибди. Шундан сўнг султон Абдулҳамид “Имомат боби”ни китобдан олиб ташлашга буйруқ берибди ва китобдан ушбу бобни олиб ташлаб, босиб чиқарибдилар. Бу гапни эшитганимдан кейин туркларга жаноза нидоси билан нидо қилдим (яъни, “булар ҳам тугабди”, деб улардан қўлимни силтадим) ва бир ҳасратимга ўн ҳасрат қўшилди”. (1) Шундан сўнг Маъсумий пароходга миниб, Измир, Искандария, Сувайшдан ўтиб, ҳижрий 1323 йил Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунида (1906 йили) Маккаи Мукаррамага етиб боради. Ҳаж амалларини адо этиб, Ҳижоз уламоларидан баъзиларини зиёрат қилади. Бу ерда Шайх Шуайб ибн Абдурраҳмон Ал-Мағрибий Ал-Моликийда “Саҳиҳайн”, “Муваттоъ”, “Мишкотул-масобийҳ” китобларини ўқийди, шайхнинг санади ва ижозасини олди. Шунингдек, Шайх Солиҳ Камол Ал-Ҳанафий, Шайх Муҳаммад Мурод Ар-Рамзий Ал-Қозоний, Шайх Муҳаммад Саид Бобсил Аш-Шофеий, Шайх Аҳмад Ал-Ҳазровий ва бошқалар билан мулоқот олиб борди. Уларнинг кўплари сўфий шайхлар бўлиб, Маъсумий улардан таъсирланди ва Шайх Муҳаммад Маъсум ибн Абдуррашид Ал-Мужаддидий Ан-Нақшбандийга байъат (қўл) беради. Шайх унга сўфиёна сулук йўл-йўриқларини таълим берди, “Исми Муфрад”ни (яъни, Аллоҳ таолонинг исмини) кўп такрор қилишга ва зикр пайтида шайхнинг сиймосини кўз олдига келтириб олишга буюрди, сўнг муридларга сулук таълимини беришга ижозат берди. Бироқ Маъсумийнинг қалби бундай ишлардан таскин топмади. Аллоҳдан мадад сўраб, мўътабар тафсир китобларини, шунингдек, ҳадис девонларини ва уларнинг шарҳларини ўқиб ўрганди. Маъсумий Байтуллоҳда тўрт мазҳаб учун алоҳида мақом (меҳроб) қилинганлик бидъатига шоҳид бўлди, ҳанафийнинг Шофеий имомга иқтидо қилмай, сафлар орасида ўз имомини кутиб ўтиришини ва аксинча, бошқа мазҳаблар аҳли ҳам шундай қилишини ўз кўзи билан кўрди. Маъсумий Ал-Баладул Аминда, яъни, Маккаи Мукаррамада уч йил истиқомат қилганидан сўнг Мадинаи Мунавварага, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари зиёратига борди, у ерда Мадина уламолари билан учрашди. Шайх Абдуллоҳ Ал-Қаддумий Ал-Ҳанбалийда “Муснад”нинг бир неча жузъини ва “Кашфул-хафо”нинг аввалги қисмларини ўқиди. Шайх Аҳмад Ал-Барзанжийда “Саҳиҳул Бухорий”ни ўқиди. Бу олимлар Маъсумийга ижозат санадларини ёзиб бердилар. Шундан сўнг Шом диёрига боришга азм қилди. Туяга миниб, аввал Хайбарга, сўнг Алога, сўнг Мадоини-Солиҳга борди. Кейин поездга ўтириб, Табукка, ундан Маъонга, ундан Диръага ва ниҳоят Шомнинг маркази бўлган Дамашққа етиб келди. У ерда Шомнинг забардаст уламолари билан, жумладан, муҳаддис Шайх Бадруддин Юсуф Ал-Муаммар, Шайх Абдулҳаким Ал-Қандаҳорий, Шайх Абул Хайр ибн Обидийн кабилар билан кўришиб, барчаларининг ижозаларига эришди. Дамашқда у мавлавия тариқати шайхларининг зикр мажлисларида бажарадиган рақс, айланиш, сурнай ва чилдирма чалиш каби ишларини инкор қилди (мункар-нотўғри санади), Батоиҳий Рифоийларнинг шайтоний зикрлари ва иблисона ҳаракатларини инкор қилди. Кейин Байрутга жўнади. У ерда Абдурраҳмон ибн Дарвеш Ал-Ҳут ва Шайх Юсуф Ан-Набҳонийлар билан учрашди. Сўнг Қуддусга бориб, Масжидул-Ақсони зиёрат қилиб, у ерда бир неча кун турди. __________________________ (1) Муҳаммад Султон Ал-Маъсумий. “Ҳукмуллоҳил-ваҳидис-сомад фий ҳукмит-толиби минал-маййитил-мадад”, 54-55-саҳифалар. Мен (Ҳилолий) айтаман: “Мана шу ҳодиса ҳам мазҳабларнинг ёйилиши ё ўртадан кўтарилишида сиёсатнинг роли катта эканига далил бўлади”. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Муаллиф ҳақида Замонаси ва яшаган муҳити: Кўр-кўрона тақлиднинг одамлар орасида кенг ёйилиши Ислом тарихининг кейинги асрларида мазҳабга ўта таассуб қилиш, уни шариатга муқобил йўл қилиб олишнинг энг катта кўринишига айланди. Мазҳабга таассуб қилиш шунчалик кучайиб кетдики, исломий ўлкалардан биронтаси ҳам ундан холи қолмади. Мовароуннаҳр ҳам мазҳабчилик таассуби батамом истило этган диёрлардан бўлиб, таассуб бу диёр аҳлининг ақлини чирмаб олган, бунинг натижасида уларнинг эътиқоди қуйидагича кўриниш олганди: – Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мазҳабига тақлид қилган кишигина мусулмон саналади; – Моликий, Шофеий, ҳанбалийлар ва аҳли ҳадислар хато ва залолат устида; – Ҳанафий мазҳабидаги киши Шофеийя аёлга никоҳланиши дуруст эмас, чунки Шофеийлар истисно туфайли (яъни, “Инша Аллоҳ мўминман” – “агар Аллоҳ хоҳласа, мўминман”, деб иймонда истиснони жоиз санаганлари учун) кофир ҳисобланишади; – Сўфий тариқат шайхларидан биронтасига байъат (қўл бериш) шарт, улар ичида энг тўғриси нақшбандийлик тариқати ҳисобланади; – Аҳли сунна фақат мотуридий ва ашъарийлардир, улардан бошқаларнинг ҳаммаси бидъатчилардир. Муҳаммад Султон Ал-Маъсумий ана шундай сўфиёна муҳит ичида ўсиб улғайди. Туғилиши ва насл-насаби. Исми шарифи Абу Абдулкарим Муҳаммад Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ўрин ибн Муҳаммад Мир Саййид ибн Абдурраҳим ибн Абдуллоҳ ибн Абдуллатиф ибн Муҳаммад Маъсум Ал-Маъсумий Ал-Хўжандий бўлиб, бобокалонига нисбатан Маъсумий номи билан машҳур бўлган. Киндик қони тўкилган ватани Мовароуннаҳрнинг Фарғона ўлкасидаги Сайҳун дарёсига (Сирдарёга) яқин Хўжанд шаҳридир. Ҳижрий 1297 йили (милодий 1880 йилда) ўзига тўқ, фозил, олим ва адиблар хонадонида дунёга келди, ота-онасининг қўлларида хат-саводи чиқди.| Илм таҳсили, ушбу мақсадда қилган сафарлари, устозлари. Маъсумий дастлаб ўз диёри аҳли тили бўлмиш форс тилида битилган китоб ва рисолаларни ўқиб чиқди. Сўнгра араб тилининг сарф, наҳв, балоғат қоидаларини ўрганишга киришди ва “Муъзий”, “Занжоний”, “Авомил”, “Кофия” каби китобларни мутолаа қилди. Сўнгра илм таҳсилига чуқурроқ киришиб, мантиқ ва фалсафага оид китобларни, чунончи, “Мусалламул-улум”ни Қози Муборак шарҳи билан, “Ҳикматул-айн”ни шарҳи билан, Ибн Синонинг “Ишорот”ини, ақоидга оид “Насафия”, “Азудия”, “Таҳовия”, “Жавҳаратут-тавҳид”, “Санусия” ва бошқа китобларни устозлари Муҳаммад Аваз Ал-Хўжандий ва Абдурраззоқ Ал-Марғилоний Ал-Бухорий қўлларида ўқиди. Йигирма уч ёшида унда мутолаа малакаси ҳосил бўлди ва муқаллидларнинг хатолари, ўзаро зиддиятлари ва динда имом (етакчи) бўлган кишиларга (хусусан, мазҳаббошиларга) мухолифликлари ҳақида одамлар ичида ошкора гапира бошлади. Мазҳабчилик таассуби гирдобига шўнғиб кетган муқаллидлар эса ота-боболарининг йўлига ҳамият қилиб, ғазабдан бурунлари қизариб, унга маломат тошларини ота бошладилар. Ўртада талашиб-тортишувлар кучайиб кетгач, Маъсумий Ҳижоз сафарини қасд қилди ва ҳижрий 1323 йил шаввол ойида (милодий 1905 йили) Аллоҳга таваккул қилиб, йўлга чиқди. Бухородан поездга ўтириб, Красновод шаҳрига етиб келди. Ундан кемага ўтириб, Каспий орқали Боку шаҳрига ўтди. Ундан Тифлисга, сўнг Новороссийскка, сўнг Ялтага, сўнг Севастополга, сўнг Одессага, сўнг Истанбулга келди ва шу ердаги Юлдуз жомеъ масжидида жумъа намозида ҳозир бўлди. Султон Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ қабулида бўлди, Усмонийлар халифалиги пойтахтида ҳақиқат талаб мўминнинг қалбини қон йиғлатадиган ҳолатларга шоҳид бўлди. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
Ҳажга борганлар Маккада ва ҳаж кунларида Мино, Арафот, Муздалифада намозни қандай ўқийди? Ҳажга борганлар агар Макка аҳлидан бўлмаса, аммо ҳаж кунларидан (Зулҳижжанинг 8-13-кунлари) аввал у ерга борган ва ҳаж кунларидан кейин ҳам бир неча кун давомида Маккада қолишни ният қилган бўлса, мана шу қолиш муддатига қаралади. Агар бир киши Маккада 4 (тўрт) кун ва ундан ортиқ муддат қолишга ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Бу жумҳур – шофеий, ҳанбалий ва бошқа олимлар айтган фатво. Айни пайтда, ҳанафий мазҳаби фатвосига кўра, сафарга чиққан киши бир жойда 15 (ўн беш) кун ва ундан ортиқ туришни ният қилган бўлса, муқимга айланади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Шу билан бирга ҳажга борган киши агар Макка аҳлидан бўлмаса, айнан ҳаж кунларида – Тарвия куни (Зулҳижжанинг 8-си), Арафа куни (Зулҳижжанинг 9-си), Қурбон ҳайити куни (Зулҳижжанинг 10-си) ва Ташриқ кунларида (Зулҳижжанинг 11, 12 ва 13-си) ҳамда ҳаж амаллари бажариладиган ўринларда – Минода, Арафотда ва Муздалифада намозларини қаср қилиб ўқийди. Яъни, пешин, аср ва хуфтон намозларини 4 ракъат ўрнига 2 ракъат қилиб ўқийди, бомдод ва шом намозларини қаср қилмайди. #фатво #Ҳожилар_қачон_қаср_ўқийди
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постда) Рисолани нашрга ҳозирлар эканман, унга қуйидагиларни қўшимча қилдим: 1. Унга муқаддима (сўзбоши) ёзиб, унда “Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашишга мажбурми?” – деган саволга жавоб беришга уриндим. Ушбу саволнинг Ислом жамияти ичида пайдо бўлиши ва мусулмонларнинг онгига сингдирилиши омиллари ҳақида сўз юритдим. 2. Тахриж қилдим, яъни, муаллиф ўз сўзларини далиллаш учун келтирган Қуръон оятларининг сура ва рақамларини, ҳадиси шарифларнинг манбаларини келтирдим. 3. Таҳқиқ қилдим, яъни, олимларнинг сўзларидан келтирилган нақллар хусусида имкон қадар аслиятга мурожаат қилиб, бироз бошқачароқ бўлиб қолган жойлар бўлса, уларни асл манбадагисига алиштирдим. Қўшимча тушунтириш ва тафсилотга эҳтиёж кўрганим ўринларда мўжаз изоҳлар бериб ўтдим, бироз чўзилиб кетгандек кўринган жойларини салгина қисқартирдим. Бунда агар тўғриликка эришган бўлсам, وَمَا تَوْفِيقِي إِلَّا بِاللَّهِ ۚ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ ﵝهُود : ﵘﵘﵜ (Бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман”. (“Ҳуд” сураси, 88-оят). Агар хато ва нуқсонларга йўл қўйган бўлсам, وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ﵝيُوسُف : ﵓﵕﵜ “Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс – агар Роббимнинг Ўзи раҳм қилмаса – албатта, барча ёмонликларга буюрувчидир”. (“Юсуф” сураси, 53-оят). Аллоҳ таборака ва таолодан ушбу амалимиз билан мусулмонларни фойдалантиришини, уни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айлашини, Қиёмат куни ҳасанотларимиз мезонида қилишини сўрайман. Абу Усома Салим ибн Ийд Ал-Ҳилолий Ас-Салафий 27 муҳаррам 1403 ҳижрий (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
#Қуръон_ўқиб Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِندَ اللهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ ۚ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنفُسَكُمْ “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи, Аллоҳ осмонлар ва ерни яратган кунида белгилаб қўйганидек, ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси уруш ҳаром қилинган ойлардир. Мана шу ҳақ диндир (яъни, ҳақ ҳукмдир). Бас, бу ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!” (“Тавба” сураси, 36-оят). Ушбу оят гарчи қилинган гуноҳга жазо орттириб берилмаса ҳам баъзи вақтларда ва жойларда қўл урилган маъсиятлар катталашиб кетишига далолат қиляпти. Айнан шу ойларда (Зулқаъда, Зулҳижжа. Муҳаррам ва Ражабда) гуноҳ қилишдан таъкидлаб қайтарилганлигининг сабаби Аллоҳ бу муддатни ибодат учун белгилаб қўйди. Модомики, кимдир бу ойларда ибодат билан машғул бўлмаса, унда маъсиятлардан ҳам тийилсин. Чунки бу ойлардаги маъсиятларнинг жазоси улкан, солиҳ амалларнинг ажри эса кўпдир.
Hammasini ko'rsatish...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашиши шартми? Аллома Муҳаммад Султон Ал-Маъсумий Ал-Хўжандий роҳимаҳуллоҳ Кириш بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Барча ҳамду сано Аллоҳникидир. У Зотга ҳамд айтамиз, Ўзидан ёрдам ва мағфиратини сўраймиз. Нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг қабиҳлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Aллоҳ ҳидоят қилган кишини адаштирувчи, У адаштирган кимсани эса ҳидоят қилувчи йўқдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлиги, Унинг ягоналиги ва шериги йўқлигига ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ ‎ “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолингизда дунёдан ўтинглар!” (“Оли Имрон” сураси, 102-оят). يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ ۚ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا ‎ “Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Дарҳақиқат, Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир”. (“Нисо” сураси, 1-оят). يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا ‎*‏ يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَمَن يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا ‎ “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ бахтга эришибди”. (“Аҳзоб” сураси, 70-71-оятлар). Аммо баъд.. Мазҳабларга эргашувчилар ўртасидаги тортишув ва ихтилофлардан бохабар одам “мазҳабчилик таассуби фитнаси” мусулмонларнинг қолоқликка юз тутишлари омилларидан бири эканлигига шубҳа қилмайди. Чунки айни шу омил уларнинг ақлларини ишлатмайдиган қилиб қўйди ва натижада улар бировларнинг ақллари билан фикрлашга одатландилар. Ҳолбуки, имомларнинг илк даврдаги шогирдлари роҳимаҳумуллоҳ уларнинг сўзларига кейинги даврдаги кўр-кўрона тақлид қилувчиларда бўлганидек таассуб қилмасдилар. Лекин айни кейинги даврдагиларнинг ўртасига шайтон адовату нафрат уруғларини экди, ўрталарида жангу жадал оловини ёқди, натижада, улар мужтаҳид имомларнинг (аввало Қуръону Суннатга эргашиш лозимлиги ҳақидаги) сўзларидан юз ўгириб, мазҳаблардаги номидан бошқа нарсасини қолдирмаган мутааххирларнинг ифтирозий (фаразий, ҳаётда бўлмайдиган) гапларига маҳкам ёпишиб олдилар. Ушбу ҳақиқатни асрлар оша жуда кўп олимлар тушуниб етдилар, бу ҳақда ёздилар, очиқ-ойдин тушунтириб, баён қилдилар. Маъсумий роҳимаҳуллоҳнинг “Япония мусулмонларига Султоннинг ҳадяси” номли ушбу рисоласи ҳажми кичик бўлишига қарамай, бу мавзуда ёзилган китоблар ичида энг фойдалиси бўлса, ажаб эмас. Зеро, бу рисола лафзларининг енгиллиги, ҳужжатларининг кучлилиги ва мавзуни тўлақонли ёритиб бериши билан ажралиб туради. Мен ушбу рисолани “мазҳабчилик таассуби фитнасининг жон томирига берилган зарба” деб атаган бўлардим. Ушбу (сиз ўқишни бошлаган) рисола бир неча бор нашр этилган – бу ҳақда қуйироқда муаллиф таржимаи ҳолида айтиб ўтаман – бироқ, улар таҳқиқ қилинмаган, шарҳланмаган ва ҳадислари тахриж қилинмаган бўлиб, ушбу камчиликлари тўлдирилган янги бир нашрга эҳтиёж бор эди. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Hammasini ko'rsatish...
1993 йили, мактабга борадиган йилим азон овозидан уйғониб кетардим: шаҳарнинг турли тарафларидан азон овози келар, орасида хўроз қичқириғи ҳам эшитилиб турарди. Ўша даврлар хотирамда бошқача, қандайдир ёрқин рангда муҳрланиб қолган...
Hammasini ko'rsatish...