cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Тадбиркорга гоя ва ёрдам(Кишлок Тадбиркорлигини ривожлантириш-2 фаза лойхаси доирасида)

Ушбу каналда сиз узингиз тадбиркорлик бошлаш учун ғоя олишингиз ва мувофакиятли бизнесингиз туғрисида маълумот беришингиз ,тадбиркорлик сохасида булаётган янгиликлар ва имтёзларбилан танишишингиз, ушбу гурух тадбиркорликни ривожлантириш максадида тузилган

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
598
Obunachilar
-424 soatlar
-57 kunlar
-2830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Субсидия #Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши белгиланган. Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим. ☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✅ “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади: 🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар; 🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар; 🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар; 🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар; 🔹уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар; 🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар. ⚠️ “Аёллар дафтари”га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги "Аёллар дафтари"га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰Қонунчиликка кўра, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Tadbirkorga maslahat Parrandachilik korxonalari 5 yilga yer solig‘idan ozod qilinadi 🔎Rasmiy sahifalarimiz 🚀Telegram |🔵Facebook | 📷Instagram | 📌Youtube
Hammasini ko'rsatish...
TM - 1080WebShareName.mov31.35 MB
Hammasini ko'rsatish...
Duolingo - Learn a language for free @duolingo

Learn languages by playing a game. It's 100% free, fun, and scientifically proven to work.

Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади
🔰Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан: 🔸Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради; 🔸рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади. 🗓 2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади. 🔍 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади. 📘2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#2024_йил_1_июлдан 🔍Қонунчиликка кўра, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#2024_йил_1_июлдан 📜Қонунчиликка кўра, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилади. 📁Шунингдек, корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади. 🔍 Бундан ташқари, кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имконияти яратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим ёшлар тил ўрганганлиги учун моддий рағбатлантирилади
🔰 Қарорга кўра: ➖имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади; ➖2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади. ✅ Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади. ❕Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.