cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇 https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
7 838
Obunachilar
-1724 soatlar
-1297 kunlar
-37830 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
бордию, ўша биттагина соқчини тинчитиб, устидаги формасини олиб кийдию, эшик томонга юрди. Эшикни очиб ичкарига кириб, ичкаридан қулфлади. Ана Игор, хотиржамгина ухлаб ётибди. Хонанимқоронғу бўлгани боис юзи яхши кўринмаяпти. Хонанинг хира чироғини ёқди. — Ўчир чироқни, — чироқ ёнгани сабаб уйғониб кетган Игор хиррилаганча кўзини қўли билан бекитганча бақирди. — Сенга гапираяпман, ўчир чироқни. — Ўчирмасамчи? — Аюб бемалолгина эски стулга ўтирганча сўради. — Сен? — Игор уни овозидан таниди. — Ниҳоят, келибсанда? — қўлини кўзидан оларкан, тиржайди. — Сеннннн? — Аюб ўша таниш чеҳрани кўриб ҳайрон бўлди. — Сен бу ерда нима қилаяпсан? — Айтайлик дам олаяпман, — кулди Игор. — Мен ҳозир сени, — Аюб ўрнидан ирғиб турдида, икки қадамда Игорнинг ёнига келиб, уни бўға бошлади. — Нега ҳаммасини била туриб, Азимни ўлишига йўл қўйдинг? Қани ўша ҳайвон?— Қўйвор, — Игор бир - икки силтаниб Аюбни итариб юборди. Буни кутмаган Аюб йиқилиб тушмаслик учун 4-5 қадам ортга юриб кетди. — Нимани кутгандинг? Ёлғиз ўғлимни ўлдирасан-у мен жим кетишим керакми? — Игорнинг ҳар бир сўзида нафрат акс этарди. — Шунинг учун мана шу жойга бекиниб олибсанда? — кулди Аюб. — Қулай вақтини кутдим, Игор уст - бошини тўғирлаб ўрнидан тураркан, — мана ниҳоят қулай пайт ҳам келди. — Демак, ҳаммасини мени бу ерга олиб келиш учун қилдинг? — Албатта, Ҳасан бунга шунчаки воситачилик қилди холос. — Қани ўша ит? — Айтайлик, айни дамда хотингни қўйнида, — масхара қилгандек кулди.— Сен ҳаммани ўз аёлинг ва қизинг каби деб ўйлайсан шекилли? — Аюб ҳам унинг нозик жойидан олди. — Ифлос, — Игор ғазабланганча Аюбга ташланди. Бироқ, Аюб чап бериб қолди ва Игор бориб деворга урилди. Бундан фойдаланган Аюб унинг ортидан келиб, бир қўли билан шарт қўлини қайирдию, иккинчи қўлини олди томонга ўтказиб томоғидан бўғди. — Кел сен билан келишиб оламиз, сен ҳозир менга ўша итни қаердалигини айтасан, мен эса сени тирик қолдираман. — Менинг хатойим сабабли сен анча тезкор ва абжир бўлибсан, — Игор уни эшитмагандек гапира бошлади. — Сенга савол бердим, — Аюб уни қаттиқроқ бўғди. — Келишдик, — Игор вақтдан ютиш учун таслим бўлди. — Гапир.— Олдин қўйиб юбор, — Аюб унинг айтганини қилиб қўйиб юбораркан, — сен ҳеч ўзинга савол бериб кўрганмисан? — Яъни? — Нега ғазаблансам қонсираб қоламан деб? — Сен буни қаердан биласан? — Аюбнинг қошлари чимирилиб, бўйин томирлари бўрта бошлади. — Сендаги ҳаммаси ўша автоҳалокатдан кейин бошланган тўғрими? — Ҳа, лекин сен буни қаердан биласан? — Айтайлик, ҳаммаси менинг ишим. — Гапни чайнамасдан очиқ - ойдин гапир, — Аюб эски столга бир урди. — Сен Жавоҳирни ўлдирганингдан кейин аламим ҳеч қаерга сиғмасди. Сени ҳам бу ҳаётда яшашга ҳаққинг йўқ деб ўйлардим. Шу сабабли, одам ёллаб машинангни буздириб қўйдим. Аммо, сен бу автоҳалокатда ўлмадинг. Жонлантириш бўлимида кома ҳолатида ётар экансан, докторлар қон қуйиш керак, бўлмаса ўлади дейишди. Қон гуруҳингтўртинчи салбий дейишди. Бу энг камёп қон гуруҳи бўлгани учун қон топиш осон бўлмади. Аммо, бойвучча даданг топди. Мен эса операциядан бир кун олдин даданг топган ўша қонга лабораториямдаги бўри ва эчкиемар қонидан қўшиб қўйдим. Операциядан тирик чиқишингни хохламадим. — Бўри ва эчкиемар қони? — Аюб ҳали ҳам ҳеч нимага тушунмасди. — Ҳа, ахир мен олим эдим. Ҳайвонлар ва уларнинг ички тузилишлари устида тажрибалар олиб борардим. — Мени ҳам тажриба қуёнига айлантирмоқчи бўлдинг, аммо ўхшамади, — Аюб жаҳл аралаш куларкан, — ҳеч бир режанг ўхшамагач бу ерга беркиндинг? — Ҳа, чунки дадангнинг қўли ҳамма жойга етарди. Бу ерда ҳам бир неча марта мени ўлдиртиришга ҳаракат қилди. Давоми бор https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
10Loading...
02
бордию, ўша биттагина соқчини тинчитиб, устидаги формасини олиб кийдию, эшик томонга юрди. Эшикни очиб ичкарига кириб, ичкаридан қулфлади. Ана Игор, хотиржамгина ухлаб ётибди. Хонанимқоронғу бўлгани боис юзи яхши кўринмаяпти. Хонанинг хира чироғини ёқди. — Ўчир чироқни, — чироқ ёнгани сабаб уйғониб кетган Игор хиррилаганча кўзини қўли билан бекитганча бақирди. — Сенга гапираяпман, ўчир чироқни. — Ўчирмасамчи? — Аюб бемалолгина эски стулга ўтирганча сўради. — Сен? — Игор уни овозидан таниди. — Ниҳоят, келибсанда? — қўлини кўзидан оларкан, тиржайди. — Сеннннн? — Аюб ўша таниш чеҳрани кўриб ҳайрон бўлди. — Сен бу ерда нима қилаяпсан? — Айтайлик дам олаяпман, — кулди Игор. — Мен ҳозир сени, — Аюб ўрнидан ирғиб турдида, икки қадамда Игорнинг ёнига келиб, уни бўға бошлади. — Нега ҳаммасини била туриб, Азимни ўлишига йўл қўйдинг? Қани ўша ҳайвон?— Қўйвор, — Игор бир - икки силтаниб Аюбни итариб юборди. Буни кутмаган Аюб йиқилиб тушмаслик учун 4-5 қадам ортга юриб кетди. — Нимани кутгандинг? Ёлғиз ўғлимни ўлдирасан-у мен жим кетишим керакми? — Игорнинг ҳар бир сўзида нафрат акс этарди. — Шунинг учун мана шу жойга бекиниб олибсанда? — кулди Аюб. — Қулай вақтини кутдим, Игор уст - бошини тўғирлаб ўрнидан тураркан, — мана ниҳоят қулай пайт ҳам келди. — Демак, ҳаммасини мени бу ерга олиб келиш учун қилдинг? — Албатта, Ҳасан бунга шунчаки воситачилик қилди холос. — Қани ўша ит? — Айтайлик, айни дамда хотингни қўйнида, — масхара қилгандек кулди.— Сен ҳаммани ўз аёлинг ва қизинг каби деб ўйлайсан шекилли? — Аюб ҳам унинг нозик жойидан олди. — Ифлос, — Игор ғазабланганча Аюбга ташланди. Бироқ, Аюб чап бериб қолди ва Игор бориб деворга урилди. Бундан фойдаланган Аюб унинг ортидан келиб, бир қўли билан шарт қўлини қайирдию, иккинчи қўлини олди томонга ўтказиб томоғидан бўғди. — Кел сен билан келишиб оламиз, сен ҳозир менга ўша итни қаердалигини айтасан, мен эса сени тирик қолдираман. — Менинг хатойим сабабли сен анча тезкор ва абжир бўлибсан, — Игор уни эшитмагандек гапира бошлади. — Сенга савол бердим, — Аюб уни қаттиқроқ бўғди. — Келишдик, — Игор вақтдан ютиш учун таслим бўлди. — Гапир.— Олдин қўйиб юбор, — Аюб унинг айтганини қилиб қўйиб юбораркан, — сен ҳеч ўзинга савол бериб кўрганмисан? — Яъни? — Нега ғазаблансам қонсираб қоламан деб? — Сен буни қаердан биласан? — Аюбнинг қошлари чимирилиб, бўйин томирлари бўрта бошлади. — Сендаги ҳаммаси ўша автоҳалокатдан кейин бошланган тўғрими? — Ҳа, лекин сен буни қаердан биласан? — Айтайлик, ҳаммаси менинг ишим. — Гапни чайнамасдан очиқ - ойдин гапир, — Аюб эски столга бир урди. — Сен Жавоҳирни ўлдирганингдан кейин аламим ҳеч қаерга сиғмасди. Сени ҳам бу ҳаётда яшашга ҳаққинг йўқ деб ўйлардим. Шу сабабли, одам ёллаб машинангни буздириб қўйдим. Аммо, сен бу автоҳалокатда ўлмадинг. Жонлантириш бўлимида кома ҳолатида ётар экансан, докторлар қон қуйиш керак, бўлмаса ўлади дейишди. Қон гуруҳингтўртинчи салбий дейишди. Бу энг камёп қон гуруҳи бўлгани учун қон топиш осон бўлмади. Аммо, бойвучча даданг топди. Мен эса операциядан бир кун олдин даданг топган ўша қонга лабораториямдаги бўри ва эчкиемар қонидан қўшиб қўйдим. Операциядан тирик чиқишингни хохламадим. — Бўри ва эчкиемар қони? — Аюб ҳали ҳам ҳеч нимага тушунмасди. — Ҳа, ахир мен олим эдим. Ҳайвонлар ва уларнинг ички тузилишлари устида тажрибалар олиб борардим. — Мени ҳам тажриба қуёнига айлантирмоқчи бўлдинг, аммо ўхшамади, — Аюб жаҳл аралаш куларкан, — ҳеч бир режанг ўхшамагач бу ерга беркиндинг? — Ҳа, чунки дадангнинг қўли ҳамма жойга етарди. Бу ерда ҳам бир неча марта мени ўлдиртиришга ҳаракат қилди. Давоми бор
10Loading...
03
эрингман. Бунинг устига сендан олти ёш каттаман. Иккинчидан, дарҳол ётоққа ётиб олганингдан кейин нима деб ўйлашим керак эди.— Ўчир овозингни ҳайвон, — Дурдона асабийлашганча ётоқ устидаги ёстиқни унга қаратиб отди. Иззат эпчиллик қилиб ёстиқни илиб олиб ён томонга ташлаб ўрнидан туриб, секин ётоқ томонга юрди. — Ҳайвон дегин? бўйинбоғини секин бўшата бошлади. — Сенга ҳақиқий ҳайвон қанақа бўлишини ҳозир кўрсатиб қўяман, — бўйинбўғини ечиб улоқтирдию, кўйлагининг тугмаларини еча бошлади. Унинг бу ҳаракатларидан негадир Дурдонада қўрқув пайдо бўлди чоғи, ирғиб ётоқдан турдию, ўзини эшик томонга урди. Аммо, улгурмади. Иззат уни бир урунишда тутиб олдию, даст кўтариб ётоққа отиб юборди. Дурдона нима бўлаётганини англаб, ўрнидан тургунча устида Иззатни кўрди. — Туш устимдан иплос, — уни ўзидан итара бошлади, аммо, бир миллиметр ҳам қўзғата олмади. — Тилинг бунча "ширин" лигини билмаган эканман, — Иззат унинг юзларидан силади. — Шу кетишдадавом қилса бир куни шу тилингни узиб олишим аниқ. — Бунгача бормайди. Чунки мен сен билан ажрашаман. — Йўғэееее, — кулди Иззат. — Унда бир гапимни икки қулоғинга ҳам қуйиб ол. Мени ажрашадиган хотиним йўқ. — Мен барибир сен билан ажрашаман, — Дурдона шундай деганча Иззатни ўзидан итарди. Бу сафар Иззат унинг иккала қўлини шарт бирлаштириб битта қўли билан ушлаб, унинг юзига янаям яқин келаркан, — Мана шу "Ширин" тилингдан бир кун бегим деган сўз албатта чиқади. Ана ўша кунгача сенга қўлимни учини ҳам теккизмайман, энди эса бемалол ухлайвер, — Иззат ўрнидан туриб кўйлагининг ярим очиқ олдини тугмаларини қадай бошлади. — Мен барибир сен билан ажрашаман, —Дурдона ўрнидан туриб уст - бошини тўғирлади.— Буни вақт кўрсатади гўзалим, — Иззат кулиб кўз қисиб қўйдида,— чой ичасанми, оч эмасмисан, — деганча дастурхон тарафга юрди. Дурдона шундагина очқаганини тушунди. Иззатни кўришга кўзи бўлмаса ҳам, айни дамда у очқагани сабаб дастурхон бошига бориб ўтирди. * * * Аюб Нишоновни хонасидан чиққанидан кейин, ҳодимларнинг қаршилигига қарамасдан ҳар бир камерага кириб чиқа бошлади. Аммо, Игорни топа олмади. — Жин урсин, — ниҳоят ўз одамларидан бири ётган камерага кираркан ўзини сим караватга ташлади. — Игор қочиб кетмаганига ишончинг комилми? — Аюбга ҳалақит бермаслик учун хатто секин нафас олаётган одамга савол берди. —Йўқ, у шу ерда. У фақат анави Ҳасан деганни қочириш учунгина қилди бу ишларни.— Ҳасан? Энди буниси ким бўлди? — У Азимнинг ҳамхонаси эди. Келганидан бир ой ўтиб сиз ҳақизда суриштира бошлаган. Охирги пайтда нуқул сизни ўлдириш ҳақида гапирарди. Игор эса уни қўллаб қувватлаган. — Бу Игор дегани аслида ким? — Асл исми Иноятилло. Онаси тарафдан рус бўлгани учун Игор ҳам дейишади. — Иноятилло? Қандайдир таниш исм, — Аюб қанча ҳаракат қилмасин бу исмни қаерда эшитганини эслай олмади. * * * Орадан уч кун ўтди. Бу ўтган вақт ичида Аюб Игорни қамоқхонанинг ҳар бир бурчагидан излади. Аммо, топа олмади. Ниҳоят, тўртинчи куни қамоқхона ҳодимларидан бири Игорнинг қаердалигини аниқлаб, унга шипшитиб қўйди.— Ниҳоят, шоқолнинг бекинган жойини аниқладим. Энди уни кўргани борсам бўлди, — Аюбнинг юзида яна ўша одамни қўрқитувчи кулгу ўйнади. У узоқ ўйлади. Олдин жанжал чиқариб, ҳамманинг эътиборини тортмоқчи бўлди. Аммо, Нишонов Игорни яна бошқа жойга ўтказиши ҳақида ўйлаб, бу ишни тинчгина қилишни ўйлади. Яхшиси жимгина тунни кутади. Мана узоқ кутилган тун ҳам келди. Сал қоронғу тушгандан ўзини ухлаганга солиб олган Аюб, секин ўрнидан турди. Қамоқхона сув қуйгандек жим - жит. Кундуз куни қамоқхона ҳодими тушунтириб берган йўналиш бўйлаб сергаклик билан оҳиста кетаётган Аюбнинг қулоғи динг. Сал шит этган товушга қарайди. Йўлни ярмини босиб ўтди ҳисоб. Ҳозирча ҳеч қандай кўнгилсизлик бўлмади. Яна 20 дақиқа юргач махфий хона олдига ҳам етиб келди. Эшик олдида биттагина соқчи. Атрофга қаради камера йўқ. Аюб сездирмасдан
10Loading...
04
— Яхшиям бугун қочишим ҳақида айтмаганим, — Ҳасан стулни бир тепди. Стулга боғланган ва Ҳасан ўлдирган йигит бу унинг ҳамхонаси Азим эди. Ҳасан у Девилнинг одами эканлигини билган заҳоти йўқ қилди. Аюб йўлда кетар экан, кимгадир қўнғироқ қилди. — Мен Қоплон билан учашишим керак. — ....... — Ҳа бугуноқ. Иложи бўлса, яқин икки соатни ичида, — Аюб асабийлашганча машина ролини маҳкам сиқди. — ........ — Кутаман, — телефонни ўчирди. — Қани, кўрайликчи ўлишни истаб қолган ўша "Шерюрак" ким экан? * * *— Ойи, тўйни сал кейинроқ қилсангизлар бўлмайдими, куёвингиз ҳам келарди шунгача, — Муяссар ойиси узатган чойни дастурхон устига қўяркан, — синглим ўзи нима деяпти? — Нима ҳам дерди? Тегмайман деяпти, — Ақида опа чойдан хўпларкан, — нимамуш етимдан эр чиқмашмуш. — Вақти келиб, ҳаммасини тушуниб етади. Дадам ҳаммасини ўйлаб қарор қабул қилганига ишончим комил. — Албатта, Иззат яхши йигит. Бу қайсар синглингни Иззатдан бошқаси эплай олмайди. — Мен ҳам синглим билан гаплашиб кўрсаммикин, нима дейсиз? — Йўқ, яхшиси ўз ҳолига қўя қол. Йиғлаб - йиғлаб овунади. Худди сендек. — Ҳааа, — Муяссар кулиб қўйди. * * *— Сен нималар деяпсан? —Аюб қаршисидаги йигитнинг ёқасидан олди. — Бу қандай бўлиши мумкин? Қоплонни ким ўлдирди? — Буни ҳали аниқлай олмадик, — йигит қалтираганча жавоб берди. — Аниқлайсан, тезда ўша ҳайвонни кимлигини аниқлаб, оёқларим остига олиб келиб ташлайсан. Қоплонни қандай қийнаб ўлдирган бўлса, мен ҳам уни худди шундай жонини оламан. * * * Мана икки ҳафтадан кўп вақт ўтди ҳамки, Аюбдан дарак йўқ. — Қаерларда юрган бўлиши мумкин? — ундан ҳавотир олавериб адо бўлган Муяссар ҳеч қаерга сиғмасдан, бутун хонани айланарди. — Уларнинг бунчалик қолиб кетишига ўша хабарларнинг алоқаси йўқмикин? — Муяссар ётоқ устида ётган телефонини олиб, деярли бир ойдан буён бир хил мазмунли хабарли ўқир экан, ҳавотири баттар ошди.* * * — У қаерда? — Аюб қаршисидаги стулга боғлаб қўйилган қамоқхона ҳодимини аямасдан ураркан, ғазабдан қутирарди. — Мен сенга нима дегандим? Нега унинг қочиб кетишига йўл қўйдинг? — Ккккеч-чиринг, оғзи - бурни қон бўлиб кетган, зўрға гапирди йигит. — Ииииигг-гоорррр.... — Қаерда у? — Ббббил-маййй-манннн, — йигитнинг жавобидан кейин Аюб хонадан чиқар экан, менга тезда Игорни топинглар. "Қоплон" нинг қотилини топишим керак. Аюб узоқ ўйланишлардан кейин, шахсан ўзи қамоқхонага махбус сифатида киришга қарор қилди. Аюб айтганини қилди. Шу куни кечаси қамоқхонага кирди. У кирган пайтда ҳамма жой тўполон, кимдир яраланган, кимдир ўлган. Яраланган махбусларгаёрдам бераётган махбусларнинг бири Аюбни кўриши билан ёнига югуриб келди. — Хўжайин, сиз бу ерда? — Бу ерда нималар бўлаяпти? — Аюб атрофга кўз югуртирар экан, — бизникилар соғми? — Ҳалиги....Қоплон....— каловланди у. — Бундан хабарим бор. Бу ерга айнан унинг қотилини топиш учун келдим. — Ҳалиги, уни қочиб кетишди дейишяпти. — Мен бу ерга бошқа одам учун келдим, — Аюб ўша "Шерюрак" қочиб кетишини таҳмин қилганди. Мана таҳмини тўғри чиқди. — Ҳамма жой - жойига тарқалсин, — қамоқхона ҳодимининг қўпол овози эшитилди. Аюбнинг ёнидаги йигит, унинг ишораси билан югуриб кетди. Аюбнинг ўзи эса, турган жойидан жилмади. — Мен сенга нима дедим? — бояги ҳодим келиб уни қўполлик билан турди. Аюб эса, бунга жавобан яхшигина мушт ва тепки билан сийлади. — Ҳозир сени, — бошқа ҳодимлар ҳам келиб, Аюбни иккиёнидан ушлаб бошлиқни ёнига олиб боришди. Аюбни ичкарига киргизишлари билан, ҳодимларига кетавер ишорасини қилган бошлиқ, Аюбга менсимагандек қараб, кулиб қўяркан, — Кимларни кўраяпман? Наҳот бу Аюб Агзамовни шахсан ўзлари? — Менга Игор керак? — Аюб унинг кинояларига эътибор бермасликка ҳаракат қилди. — Игор? — ўша кулгу билан давом қиларкан, — Игор менга ҳам керак? Шунинг учун уни сенга бера олмайман. — Аюб асабийлашганча икки қўлини столга қўйди, — Ўртоқ Нишонов, гапни қисқа қилингда менга
10Loading...
05
Игорни беринг. — Йўқ десамчи? Нима қиласан? Ўлдирасанми? — Аюбга тик қаради. Аюб бир пас қараб турдида, стулга ўтираркан, — Сиз менинг ва айни дамда ўзингизнинг кимлигингизни унутиб қўйган кўринасиз ўртоқ Нишонов?— Мен шу ернинг бошлиғи, сен эса оддий махбуссан. Ва бу ерда қўлингдан ҳеч нима келмайди. — Аюб унинг бу гапларига бир кулиб қўйдида, — Шунақа денг? Майли, сиз ҳозирча шундай ўйлаб тураверинг. Қўлимдан нима келиш келмаслигини ҳали кўрасиз? — Аюб ўрнидан турди. — Кетиш олдидан мана шу қамоқхонани кулини кўкка совураман, — эшик томонга юраркан, — биласиз Девил битта гапиради, —бошлиққа қараб бир кўзини қисиб қўйдию, чиқиб кетди. * * * Ҳасан Азимни ўлдириб, Игорни ёрдами билан қамоқхонадан қочди. Айни дамда уйига бора олмайди. Қамоқхонадаги тўполон босилгач, унинг қочгани маълум бўлган заҳоти уйига боришларианиқ. Қамоқхонадан бормасалар ҳам, Девилнинг одамлари боради. Ахир, унинг энг ишончли одамларидан бирини ўлдирди. Шу сабабли, Игор айтган эски ҳовлига боришга мажбур. Ёмғир майдалаб ёғмоқда, у эса майкачанг аҳволда ўша манзил томонга кетмоқда. — Девил? — Нишонов ҳайрон бўлди. — У ҳозир нима деди? — Тезда стол устидаги телефонни қўлига олиб, — Игорни тезда махфий хонага ўтказинглар. Буни ҳеч ким билмасин, — кўрсатма берди. — Кўрамиз, Девилмисан ёки бошқами Игорни қандай топар экансан? — Нишонов ўзини орқага ташлаганча ўриндиқда ўтирар экан, шу пайтгача Девил ҳақида эшитганларини бирма - бир ҳаёлидан ўтказарди. * * * Бугун Дурдонани тўйи. Куёв боланинг гапи билан унга ҳамма жойи ёпиқ келин либоси танлашган.Пардози ҳам оддийгина. Ҳеч қандай бўрттиришлар ва қўшимчалар йўқ. — Уфффф, — кўзгудаги аксига қарар экан Дурдонанинг хафсаласи пир бўлди. — Ҳамма орзуларим дадам туфайли яксон бўлди. Ахир, мен тўйим катта дабдаба билан ўтишини, тўйим куни маликалардек бўлишни истагандим. — Бу ҳам ёмон эмаску, — Муяссар синглисини тинчлантирмоқчи бўлди. — Ойдеккина бўлган.... — Эеее бас қилинг, — кўзгу олдидаги нарсаларни ҳар томонга сочиб юборди. — Ўзингиз тўйингиз куни истаган либосингизни кийдингиз. Бойвучча эр билан мазза қилиб яшаяпсиз. — Буни бойликка нима алоқаси бор? — ҳайрон бўлди Муяссар. — Бор, чунки мен қашшоқликда яшашни истамайман. Ўша етимчани уйида ҳамма ишни энди ўзим қиламанми? Бу дахшат, ужас. Эшитяпсизми, дахшатни ўзгинаси. — Дурдона, — Муяссар синглисининг қўлларидан тутди. — Сен буларни ўйлама. Энг муҳими бахтлибўлишингни ўйла. Иззат билан бахтли бўлишинга ишонаман. — Керакмас бунақа бахт, — Дурдона опасининг қўлларини силтаб ташлади. — Мен барибир ўша етим билан яшамайман. Қочиб кетаман. Ўзим истагандек яшайман. На сиз, на бошқалар мени топа олмайди, — шу пайт ташқарида "Куёв келди" деган овозлар эшитила бошлади. — Мен энди чиқай, ана куёв ҳам келибди, — Муяссар кулиб қўйганча чиқиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан хонага қўлида чиройли гулдаста ушлаганча куёв бола кириб келди. Дурдона уни менсимагандек қўлини қошувтирганча тураверди. Унинг бу туриши Иззатнинг ғурурига теккан бўлса ҳам, ҳозир тишини - тишига қўйиб чидашга мажбур. Шу сабабли, шунчаки жилмайганча юриб келиб гулни Дурдонага узатди. Дурдонага гулга кўз қири билан қараб қўйдию, лаб бурди. —; Буниси энди ортиқча, — Иззат ўзига - ўзи гапирдию гулни мажбурлаб унинг қўлига тутқазиб қўйдида, билагидан ушлаб судрагандан сал бундайроқ қилиб хонадан олиб чиқди.* * * Тўй тугаб, янгалар Дурдонага урф - одатларни тушунтириб чиқиб кетишди. — Ҳеч қачон, — улар эшикни ёпишлари билан бошидаги рўмолни олиб отиб юборди. — Ўша етимга эгиладиган аҳмоқ йўқ, ўзини ётоққа ташлади. Айни шу пайтда, хонага Иззат кириб келди. Дурдонанинг ётишини кўриб, — Бунча шошаётганингни билмагандим, — "ширин" сўз билан чақиб олганча турли хил ноз - неъматлар турган дастурхон тарафга юрди. — Нима? — ўрнидан сапчиб турди Дурдона. — Бу билан нима демоқчисан? — Биринчидан, мени сенсирама. Ҳар ҳолда
10Loading...
06
ичкарисига кириб кетди. * * * — Бир ойдан буён мана шу телефондан кўз узмайсан, нималар қилаяпсан ўзи? — Азим кутубхонадан келиши билан Ҳасанга савол берди. — Жуда муҳим ишлар. — Балки, мен билан ҳам ўртоқлашарсан. — Қайси биридан бошлай? Бошидан ёки охиридан? — Бир бошдан бошлачи, — Азим қизиққанча унинг ёнига келиб ўтирди. — Мен Девилнинг кимлигини аниқладим, — Ҳасан унга бор гапни айтиб берди. — Энг қизиғи нима биласанми? Ўша Девил деганлари мен севган қизни эри. — Йўғэее, — ҳайратланди Азим. — Энди нима қилмоқчисан?— Эндими? — Ҳасан унга янаям яқин келди, — бу ердан қочаман. Ўша Девилни ўлдириб, севгилимни олиб узоқларга кетаман. — Сенингча, у сен билан кетишига ишонасанми? — Албатта, — Ҳасан ғолибона жилмайганча ўзини орқага ташлади. — Муяссар фақат мени севади. Шу пайтгача, мен учун ўзини асраганига ҳам ишончим комил. — Уларнинг тўйи бўлганига қанча бўлди? — Менимча, уч ойдан ўтди. Нима эди? — Ўзим шунчаки, — ўрнидан турди. — Охирги гапинга бироз шубҳам борда. — Нега? — Ўзинг ўйлаб кўр. Олдида турган тайёр овқатни қайси аҳмоқ емаслиги мумкин? Ўша овқатни емаслик учун иккита сабаб керак: у ёки қари отахон бўлиши керак, ёки касал. Атак, ҳозирги замонда отахонларга ҳам ишон йўқ, — кулди Азим. * * *Эрталабдан ишга тайёрланаётган Аюбнинг диққатини аёлининг телефонига хабар келганлигини билдириб янграган овоз тортди. — Қизиқ, эрталабдан ким бўлиши мумкин? — ҳайрон бўлганча бориб хабарни ўқиди-ю қўллари мушт бўлиб тугулди. — Энди бу йўлга ўтишдими? — тезда телефонини олиб кимгадир қўнғироқ қилди. Қисқа гудокдан кейин, — мана шу рақамга қайси рақамлардан хабар ва қўнғироқлар келаётганини аниқла,— аёлининг рақамини айтиб буйруқ берди. — Қани кўрайликчи, яширин рақам ортидаги бу мард ким экан? — телефонни қўяркан, ўзига - ўзи гапирди. Айни шу пайтда, ўзининг ҳам телефонига келган хабар, уни юзига ўзгача, айни дамда қўрқинчли табассум югуртирди. — Мен келдим, — Шоҳсанам жилмайиб қўйганча акаси билан кўришди. — Яхши келдингми пучуқвой? — Юсуф синглисининг бурнидан чимдиб қўйди.— Акаааа, — ёш боладек ер тепиб қўяркан, — пучуқвой дейишни бас қилинг. Ахир, ёш бола эмасман. — Мен учун барибир пучуқвойсан. — Акаааааа. — Бу овозлардан маълумки, бизнинг пучуқвой келибди, — хонага кириб келиши билан Зуфар ҳам бошлади. — Зуфар акааааа, — Шоҳсанам унга қош чимирди. — Энди сиз ҳам бошламанг. — Хўп - хўп, — кулиб қўйди. Негадир, уларнинг кулиб гаплашиши Дилнозага ёқмади. Чунки, ўша кундан буён Зуфар унга бироз совуқроқ муносабат қилмоқда. Ўтган вақт давомида Дилноза нима қилиб қўйганини тушуниб етди. Зуфар билан олдингидек бўлишга қанча урунмасин, Зуфар ҳамкасблик чегарасидан ўтмайди. Саволларига ҳам шунчаки "Ҳа" ёки "Йўқ" дейишдан нарига ўтмайди. Ҳозир эса, қаршисида Шоҳсанам билан кулишиб турибди.— Шоҳсанам, мен сенга айтган файлни олиб келдингми, — Ҳа ака ҳозир, — Шоҳсанам қўлидагиларни стол устига қўйиб акаси айтган файлни излай бошлади. — Ахир, эрталаб шулар билан бирга олиб чиққандимку, — Шоҳсанам олиб келган ҳужжатларини қайта - қайта кўздан кечириб чиқди. — Менимча олиб келмаган кўринаман. —; Майли, қўявер. Эртага олиб келарсан, —; шу пайт эшик тақиллади. — Киринг, — Юсуфнинг бу таклифидан кейин хонага салом берганча Абрам кириб келди. — Ҳаммага хайрли кун. Менимча бу сизники, — қўлидаги файлни Юсуфга узатар экан, — хоним қиз боя эшик олдида қолдириб кетибдилар, —деганча Шоҳсанамга қаради. Шундагина Шоҳсанам эшик олдида тўқнашиб кетган йигит айнан у эканлигини билди. — Раҳмат, — Юсуф ҳужжатни оларкан, — айнан мана шу керак эди. Ҳа танишинг, бу синглимШоҳсанам. Кеча мен сизга айнан у ҳақида айтгандим. — Танишганимдан хурсандман. Менинг исмим Абрам, — Шоҳсанамга қараб бош силкиб қўйдида, — мен сизга ишонаман. Котибаликка албатта синалган одам керак, — Юсуфга юзланди. — Ишонч учун раҳмат. Шоҳсанам, — синглисига юзланаркан, — сен бугундан Абрам
10Loading...
07
#ЎЗИМНИКИСАН ХVII боб Орадан бир ҳафта ўтди. Бу вақт давомида Юсуфнинг куни шифохона олдида ўтди. Бироқ, қанча чиранмасин Гулҳаё опа уни Санамнинг олдига қўймади. Бу ёқда эса Маржона бир аҳволда. — Қизим, сенга нима бўлди? — бир ҳафта ичида озиб кетган қизининг ёнидан жилмаётган Дилором опанинг ҳам егани ичига тушмайди. — Бунча одамни эзиб юбординг, гапир нима бўлди?—Ойииии, — ниҳоят Маржона йиғлаганча ойисини қучиб олиб ҳаммасини айтиб берди. — Ҳали шу учун йиғлаяпсанми? Ўша йигит кўз ёшларинга арзимайди, — қизини койиди. — Ойи, мен уларни севаман. Уларсиз яшай олмайман. — Ўчир овозингни, — бу сафар Дилором опанинг ростакамига жаҳли чиқди. —Уялмайсанми? Севаман эмуш, бора қол этагига ёпиш севаман деб. — Ойи, мен... — Жим, — Дилором опа унинг гапини бўлди. — Ҳеч қанақа севги - певги йўқ. Даданг билан гаплашиб, келаётган совчилардан биттасига розилик берсам бераманки, сени ўша йигитга бермайман. У сени қадрингни билмайди, — Дилором опага ўзи бошидан шу оила негадир ёқмаганди. Мана бугун эшитганлари унга қўл келиб, ҳаммасини ўзи истагандек қилишига имкон яратилганди. * * *— Ойи, балки кетмасмиз? — кечагина шифохонадан чиққан Санам ойисидан Лондонга кетиш ҳақидаги хабарни эшитиб негадир хомуш тортди. — Кетишимиз керак. Бизни бу ерда қиладиган ишимиз йўқ. — Тўғри-куя.... — Ёки ўша йигитни деб? — Қайси? — Икки кун олдинги йигит? — Гулҳаё опага икки кун олдин Санамдан хабар олгани келган Абрам анчайин маъқул келганди. — Ойи, у менинг бошлиғим. Ўртамизда бошқа ҳеч нима йўқ. — Йўғэее? Ҳамма бошлиқ ҳам шунақа бўлсин экан- да. — Ойииии... — Майли, бор тайёрлан. Эртага учиб кетамиз.* * * Тонг саҳардан уйғониб олган Муяссарнинг ҳаёлида телефонига кеча келган хабар: "Эринг ақлдан озган, вахший қотил" — Ким бўлиши мумкин? — Муяссар хабарни қайта ўқир экан, яширин рақамдан келганлиги уни янаям ўйлантирарди. Ёнида ухлаб ётган эрига меҳр билан қараб қўяркан, унинг вахший эканлигига ишона олмасди. — Балки тикилишни бас қилиб, бағримга келарсан? — Аюб кўзларини очмасдан гапирди. — Қачон уйғондингиз? — Муяссар телефонини жавон устига қўйганча у томонга айланди. — Сен менга термулиб ётганингдан буён, — Аюб унинг юзини силаганча пешонасидан ўпди. — Сизга қанча тикилсам ҳам тўймасам нима қилай? — Муяссар эркаланганча янаям пинжига кириб олди.* * * — Ойи, кетиш олдидан дадамнинг қабрини зиёрат қиламизми? — Санам жовдираганча ойисига қаради. — Албатта. Дадангни руҳи ҳам шод бўлади, — қизининг сочларини силади. Улар керакли нарсаларини тахт қилиб қўйишгач, қабристонга боришди. — Дада, — Санам дадасининг қабрини секин силаркан, шу пайтгача минг урунса ҳам ташқарига чиқмаган кўз ёшлари юзини юва бошлади. — Дадажон, — совуқ қабрга бағрини берганча, дадасини қучмоқчи бўлган ёш боладек қабрни қучар. Кўз ёшлари тўхтамасдан юзини юварди. Санам шу пайтгача дадасининг қабрига бир марта ҳам келмаган, тўғрироғи амакиси бунга рухсат бермаган эди. Мана Санамнинг кетганига бир ойча бўлди. Юсуф қанча изламасин уни қаерга кетганини аниқлайолмади. Охири тақдирга тан бериб, бор диққатини ишга қаратди. — Шоҳсанам, бугундан янги жойда иш бошлайсан, — эрталабдан ишга шошаётган Юсуф йўл - йўлакай синглисига қўнғироқ қиларкан, уни ёнига ишга чақирди. — Хўп ака, узоғи бир соатда ўша жойда бўламан. — Яхши, — Юсуф телефонни ўчирди. Акаси билан бўлган суҳбатдан кейин Шоҳсанам тезда тайёрланиб, айтилган манзилга йўл олди. Таксидан тушар экан, соатига бир қараб қўйди. — Оббооо, ҳар доимгидек кеч қолдинг Шоҳсанам, — пешонасига енгилгина уриб қўяркан, — бу одатинг билан акангни бир кун уятга қўймасанг бўлди эди, — Шоҳсанам тез - тез юрганча ичкарига кираётиб ён томондан келган йигит билан урилишиб, қўлидаги қоғозлари сочилиб кетди. — Жин урсин, минг лаънат, — Шоҳсанам асабийлашганча ўтириб қоғозларни йиғар экан, охирги файлга эндигина қўл узатганди, қўли устида бегона қўл тафтини ҳис қилиб тезда қўлини тортиб,учиб ўрнидан турдида, югургудек бўлиб бино
240Loading...
08
Дилшодовичнинг котибаси бўлиб ишлайсан. Қолганини Абрам Дилшодовичнинг ўзи тушунтиради. — Албатта, — Абрам жилмайиб қўйганча, — ишни сизни кичкина биномиз билан таништиришдан бошласам. —; Майли, —; улар шундай қилиб икки қаватли бинони айлангани чиқиб кетишди. * * *— Дада сиз менга нисбатан, бундай қила олмайсиз, — тўй кунини белгиланганини эшитган Дурдонанинг фиғони фалакка чиқиб жанжал қила бошлади. — Ахир, қандай қилиб, менга буни раво кўришингиз мумкин? —; Ўчир овозингни, — Қодир ака қизининг юзига шапалоқ тортиб юборди. — Отанга овозингни кўтаришга уялмайсанми? — Аслида сиз уялишингиз керак. Мени битта етимчага бераётганингдан. Етмаганига ўша етимча кичкина тўй қилмоқчи. — Тўй уники. Қандай хохласа шундай қилади. Сен эса кўнишга мажбурсан. Чунки у сенинг эринг бўлади. — Икки дунёда ҳам мен унга турмушга чиқмайман. Ҳаммасидан: сизлардан ҳам, ундан ҳам қочиб кетаман. * * *— Кетишингиз жуда ҳам зарурми? — Муяссар хафа бўлганча Аюбнинг нарсаларини тайёрларди. — Зарур ишларим бор. Шуларни тугатиб тезда қайтаман, — келиб Муяссарни қучди. — Майликуя, лекин уч кундан кейин Маржонанинг тўйи. Сиз акасисиз. Кетадиган бўлсангиз, бунинг устига Санам ҳам бормайман дебди. Шунга тўй ўтгач кетсангиз дегандим, — мўлтирабгина қаради. — Хўп кўндирдинг, — Аюб аёлининг пешонасидан ўпиб қўйди. — Тўйни эртаси куни кетаман. * * * Орадан уч кун ўтди. Бугун тўй. Маржона ойиси танлаган йигитга тегаяпти. Куёв бўлмиш Камрон бизнесдан анча йироқда, кардиолог. Оппоқ келин либосида гулгун очилиб ўтирган Маржонанинг кўзларида ёш. — Нега йиғлайсиз асалим? — Муяссар қайсинглисининг кўз ёшларини артиб қўйганчаюзларидан ўпди. — Йиғламанг, ахир бугун бахтли кунингиз. — Келинойи, мен у билан қандай яшайман. Ахир, қалбим бошқасида. — Бу тақдир гўзалим. Мен ҳам акангизга турмушга чиққанимда уларда кўнглим йўқ эди. Никоҳ иситади дейишади. Бу ҳақиқат. Мана биздан мисол. Акангиз билан бир - биримизни севамиз. Ҳали сизлар ҳам бир - бирингизга кўнгил қўйиб, энг бахтли оилалардан бўласизлар. — Келинойи, — Маржона Муяссарни қучиб олди. — Бирам яхшисизки. — Гўзалим ўзимни, — шу пайт ташқарида "Куёв келди" деган овозлар эшитила бошади. — Ана куёв ҳам келди, — Муяссар кулиб қўйганча, Маржонанинг юзини ёпиб қўйиб чиқиб кетди. Орадан икки дақиқа ўтар - ўтмас, хонага қўлларида қизил атиргулдан ясалган кичик гулдаста ушлаганча Камрон кириб келди. Қўлидагини Маржонага узатар экан, Маржона эндигини юзини очмоқчи эди,— Йўқ, яхши очмаганингиз маъқул, — ўзгача меҳр ва мулойимлик билан гапирди. Маржона жимгина гулдастани олди. Улар катталарнинг оқ фотиҳаси билан уйни тарк этар экан, Маржона аввал дадасини, кейин эса акасини қучиб роса йиғлади. Айниқса, акасини қўйиб юбориши қийин бўлди. Йиғлай - йиғлай машинага ўтирар экан, бу уйни тарк этишни сира истамасди. Аммо, қиз боланинг тақдириши шу. Чунки қиз бола палаҳмон тоши. Тақдир уни қаерга отиши, кимга ёр бўлишини ҳеч ким билмайди. * * * Тўй ҳам тугади. Янгалар Маржонага урф - одатларни тушунтирганча чиқиб кетишди. Хонада ёлғиз қолган Маржонанинг юраги бутун вужуди бўйлаб ураётгандек туйиларди гўё. Хона эшиги оҳиста очиб - ёпилди. Куёв киргани аниқ. Маржона юзини ёпиб турган рўмолнинг четини қаттиқ ушлади. Куёвболанинг ўзи томонга юраётганини сезиб, секин келин салом қилди. — Бахтли бўлайлик. Солиҳ ва солиҳа фарзандларнинг ота - онаси бўлиш насиб қилсин, — Камроннинг бу сўзлари негадир Маржонага ўзгача туюлди. Қалбида қандайдир ширин энтикиш туйгандек бўлди. Салом қилишда давом этар экан, қўлларидан тутган қўл тафтидан сесканиб кетди. Етарли, Камрон секин рўмолни кўтариб юзини очди. Ҳаяжон сабаб лаблари титраб, киприклари пирпираётган ёрининг пешонасига лаб босди. Шу пайтда Маржонанинг бутун вужуди бўйлаб электр токи ўтгандек бўлди. * * * Эрта тонг. — Негадир, кетишингиз менга умуман ёқмаяпти, — Муяссар қовоғини уйганча Аюбнинг кўйлак
10Loading...
09
тугмаларини қадар экан, кўзларида ёш ҳам қалқиб улгурганди.— Ишларимни ҳал қилиб, тезда қайтишга ҳаракат қиламан. Соғиниб қолишга ҳам улгурмайсан, — Муяссарнинг кўзларидан эндигина думалаётган ёшларни секингина артиб қўйдида, лабларидан бўса олди. — Уяциз, — Муяссар уни енгилгина уриб қўяркан, — эрталабдаб суюлиш шартми? — Ишларимни ҳал қилиб келай, ҳақиқий суюлиш қанақа бўлишини кейин кўрасан, — Аюб Муяссарни маҳкам бағрига босиб юзларидан ўпди. — Сени севаман ягонам. — Мен ҳам сизни севаман бегим, — Муяссар юзларини унинг кўксига босди. Улар бироз шу аҳволда туришгач, Аюб яна бир марта бўса олдию, у билан хайрлашиб кетди. Уйдан чиқиб кетар экан, ортга ўзига соғинч ва меҳр билан қараб турган суюклисига қайта - қайта қараганча уйни тарк этди. * * *— Демак, Девилни одами сенсан? — Ҳасан кечадан буён стулга боғлаб қўйган одамнинг юзига бир мушт туширди. — Буни эртароқ сезишинг керак эди, — кулди йигит. — Пасткаш, — Ҳасан унинг юзига яна бир марта мушт тушираркан, — сен ортимдан иш қилдинг. — Пасткаш? — қаҳ - қаҳа отиб кулди. — Аслида ким пасткаш? Хўжайинига содиқ бўлган менми, ёки аҳмоқона севги деб шу аҳволга тушган сенми? Тўғри сен пасткаш эмассан, сен ақли ноқис, калтафаҳмсан. — Ўчир овозингни, — Ҳасан бу сафар жаҳл устида икки марта мушт туширди. Йигит эса оғзи - бурни қон бўлишига қарамасдан, уни масхаралаб кулишда давом қилди. — Ҳали ҳам Муяссар хоним сени кутаётганига ишонишинг буни исботи, — гапида давом қилди. — Сен хўжайинимни йўқ қила олмайсан. Унга нимадир қилганинг билан, хоним энди сени ёнингга қайтмай....— йигит гапини охирига етказа олмади. Ҳасан унинг томоғини тагидан пичоқ тортиб юборди. Йигит бир - икки типирчиладию, жон берди.
180Loading...
10
Муаллиф - МОХИРА ИКРОМОВНА https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
10Loading...
11
🙋🏻‍♀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🙋🏻‍♀️ Салом, азизим! Омонмисиз? Кўнглингизга эрта тонгдан қандай ҳисларни меҳмон қилдингиз? Нималар ва кимлар ҳақида ўйладингиз? Ўйлаганингиз ичида биз ҳам бор бўлсак демак, кунингиз ажойиб ўтишига шубҳам йўқ! Негами? Чунки биз сизга тонгларнинг завқини, дарёларнинг меҳрини, осмонларинг сеҳрини, юракни ҳис ҳаяжон билан тўлдирувчи ажиб ҳисларни, тоғларнинг Иродасини, қушларнинг парвозини, ўрмонларнинг нафасини, шерларнинг жасоратини кун давомида хамрохингиз бу́лишини тилаб қоламиз 🤗🤗 ЖУМА аййомингиз муборак 🥰
565Loading...
12
🌙Хайрли тун, мехрибоним🌙 ✨Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча яқин инсонлар учун ва ҳаётингиздаги барча неъматлар учун яратганга шукрона айтишни унутманг! 🌹Борлигингиз учун, биз билан биргалигингиз учун Сизга раҳмат, қадрдоним!" ☘🌙АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ! Тунингиз осуда ўтсин! Яхши дам олинг!
65125Loading...
13
50-ҚИСМ — Нима бало, нафас олмаяптими? Ёрдам беринглар, ўлиб қолади! — Азиз ака ўзини йўқотиб қўйганди. Унинг сўзлари бизнинг юрагимизга ҳам қўрқув олиб кирди. — Қўл-оёғини уқаланг! “Тез ёрдам” чақиринг! Энди нима қиламиз? Болакай, кўзингни оч! Нафас ол! Болаж-о-он! Азиз ака Диёрбекнинг кўксига икки қўлини қўйиб массаж қилишга киришди: — Бурнини бекитиб, нафас беринглар. Уч деганимда нафас беринглар! Бир йигит боланинг оғзига оғзини қўйди. — Нафас бер! — жон ҳолатда бақирди Азиз ака. — Бўл, болакай нафас ол! Сен яшашинг керак! Бўл! Онангга нима деймиз? Онанг учун яша-а-а! Онанг буни кўтаролмайди! Яша-а-а! Азиз аканинг овози дунёни тутиб кетгандек бўлди. Унинг сўзларидан қотиб қолдим. Мен учун қадрдон бўлган мактубларда ҳам шундай сўзлар бор эди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ассалому алайкум, ойижон! Аҳволим жуда ёмон. Бизнинг гуруҳ ҳали йўлга чиқмади. Буйруқни кутяпмиз. Бугун мен учун жуда оғир бўлди. Аслида ҳозир ҳаммамизга, бутун юртдошларимизга ҳам осон эмас. Ҳадик ва таҳлика ичида яшашнинг ўзи бўлмайди. Биз ақидапарастлар билан жанг қилишдан, ватанни ҳимоя қилишдан қўрқаётганимиз йўқ. Юрагимизга қўрқув солаётган нарса бу — жудолик. “Бугун кимдан айриларканмиз, орамиздаги қайси марднинг умри якунланаркан”, деган ўй кимнинг хаёлидан ўтмайди дейсиз? Ҳар кун, ҳар сония Худога илтижо қиламан: “Аллоҳим, ҳеч кимнинг жонини олма. Агар жон керак бўлса мана мен минг бор ўлишга ҳам розиман. Фақат, бошқаларникини эмас. Айниқса, онаси ҳаёт бўлган йигитларни омон сақла!” Афсус... Уруш қурбонларсиз бўлмайди. Ҳар куни кимдандир айриламиз ва офицерлар уларнинг тобутини уйи томон элтади. Айтишларича, баъзи ота-оналар айрилиққа чидай олмай аламини улардан олаётган, бақираётган, баъзан калтакламоқчи бўлаётган экан. Бундан бизнинг асло жаҳлимиз чиқмайди. Чунки ўша тупроққа қўйилажак норғул йигитни улар тарбиялаб вояга етказишди. Бугун алам устида жаҳл қилишяпти. Аммо эрта бир кун фахр ҳам туйишади. Ватан йўлида шаҳид бўлиш ҳам аслида шараф. Бироқ... Бугун менинг аламим ўша ота-оналарникидан кам эмас. Юрагим куйиб кетяпти, ойи. Буни ёзиш ҳам мушкул. Кўзларимда ёш, қўлларим қалтирамоқда. Ойижон, дўстим Анвардан ажралдик. Анвардан, ўша ҳамманинг ҳавасини келтириб, севган қизидан келган мактубларни ғурурланиб ўқийдиган дўстимдан... Бунга взвод командиримиз ҳам чидай олмади. Бақириб йиғлади, ойи. Дод солди: “Сени бу кўйда уйингга қандай олиб бораман? Ота-онангга нима дейман? Онангнинг кўз ёшларига чидай оламанми? Онанг учун яшашинг керак эди. Онангга нима дейман?” Бу гаплардан сўнг ўзимга сўз бердим: “Бир томчи қоним қолгунча сарҳадларимизни ҳимоя қиламан! Токи, оналар “болам”, деб бўзламасин!” Ойижон, сизнинг “болам”лаб бўзлаганларингиз ҳамон ёдимда. Ортиқ оналарнинг кўзидан ёш оқмайди. Бизни у дунёда туриб бўлса-да, дуо қилинг... МАН. 09.09.2000” * * * — Нафас ол! — Азиз ака ўзини тутолмай Диёрбекнинг бўшашган танасини силкилай бошлади. — Бўл! Ўзингга келсанг-чи! Кўзингни очсанг-чи! Сен ҳали яшайсан, болакай! Азиз ака ҳамон боланинг шилқиллаб турган танасини силкиларди. Кутилмаганда бола хўроз қичқириғидек овоз чиқарди-ю, оғзи-бурнидан сув отилди. Сўнг заиф йўталиб қўйди. — У тирик! Суннат, тез югур машинани ўт олдир. Моҳ, сенам чоп! Дамаснинг орқасига бирор нима тўша, ётқизамиз, — бақирди Азиз ака. Биз уй томон шошилдик. Ортимиздан Азиз ака Диёрни кўтарганча ҳаллослаб келарди.
1 0082Loading...
14
49-ҚИСМ Чўмилиш эмас, шунчаки бориб-келишни кўнглимга тугдим. Ҳовли адоғига тушганимиз сари болаларнинг қийқириғи, шовқини эшитила бошлади. Сув ёқасига боргач, беихтиёр улар томонга боқдим. Бизникилар қирғоқда кўринмайди, аллақачон шўнғишган чоғи. Юз қадамча нарида бўлган йигитларнинг кимлигини сув ичида таниш қийин экан. Ўн-ўн беш ёшлардаги болалар Булунғур ариқ четидаги кекса толга ўрмалайди. Баланд ва бақувват шохига чиққач, пастга — сувга калла отади. Баъзилар ёғоч кўприк устидан сакрайди. Қий-чув, қийқириқ авжида. Моҳрўй ҳам мажнунтол шохидан ушлаб сувга туша бошлади. — Ай, унча муздай бўлмаса ҳам этни жунжиктиради. Тушинг опа, — қичқирди у. — Мен чўмилмайман. Бир шўнғи, кетамиз, — дедим мен ҳам бақириб. У айтганимни қилди. Юпқа, енгсиз кўйлагида ўзини сув бағрига ташлади. Икки-уч марта шўнғигач, ияги қалтираб чиқиб келди: — Кетдик, совқатдим. Мен беихтиёр яна йигитлар чўмилаётган томонга қарадим. Бир бола дарахтдан сувга сакради. Кейин бирин-кетин бошқалари. — Диёр, Диёр! — зум ўтмай жон аччиғида янграган овоз бизни сергак торттирди. — Диёр чиқмади! Мен сувдан кўз узмадим. Тўлқинланиб оқаётган лойқа сув ичидан бир бош кўринди-ю, яна ғойиб бўлди. — Ана, ушланглар! — бақирди кимдир. Ҳамма оқим бўйлаб суза бошлади. — Қирғоқдагилар югуринглар, олдинроқдан тушинглар, — Азиз аканинг овозини танидим. — Кимдир чўкяпти, Рўй, — дедим қўрқиб. Бу пайтда Азиз аканинг ўзи ҳам сувдан чиққан, биз томонга югуриб келарди. — Моҳ, оқим бўйлаб югуринглар! Олдинроққа ўтишимиз керак! — бизга қараб бақирди Азиз ака. — Қирғоқдагилар мен билан! Биз ҳам сув бўйлаб чопишга киришдик. Бир зумда йигитлар бизга етиб олди. — Тезроқ, бирдан сувга сакраб қўл ушлашиб турамиз. Тўсиқ ҳосил қиламиз. Сакрадик! — ҳамма Азиз акага бўйсунди. Баравар сувга тушдик. — Оёқларнинг орасини жуда очманг, бир-биримизнинг қўлларимизни ушлаб, пастга туширамиз! Ҳаммамиз қўл ушлашиб, сув ичида жонли тўсиқ ҳосил қилдик. — Мана, менга урилди, — укам Мусулмон сувга кириб кетди. Азиз ака эса унинг ёнига шўнғиди. Улар анча масофагача оқиб келган болакайни сувдан кўтариб олиб чиқишди. — Ким экан? — дедим сувдан чиқиб уларга яқинлашарканман. — Диёрбек. Маҳкам подачининг невараси, — кимдир саволимга жавоб берди. — Бошидан қон оқяпти, — ҳаяжон билан деди бир йигит. — Дарахтдан калла ташлаганди, боши сув тагидаги тошга теккан, — изоҳлади биров. — У хушсиз. Хушига келтириш керак! — юзига ура бошлади Азиз ака. — Кўзингни оч болакай. Хушингга кел! У боланинг юрагига қулоқ тутди. Яна юзига шапатилаб, бармоғини бурун катакларига яқинлаштирди.
8922Loading...
15
48-ҚИСМ — Эркин, уйингга бор. Дамингни ол. Азиз ҳам чарчаган. Ёзнинг иссиқ кунида, қоронғи, салқин уйга кириб ухлаганга нима етсин! — отам ҳам қўшнимизни тезроқ уйига жўнатиш пайида. — Абдулла ака, қўрқманг жанжал қилмайман. Гаплашиб олай... — Нимани гаплашасиз? — ундан кўз узмади Азиз ака. — Ҳалиги... кеча... ишонсанг, кўзим очилди, — ерга қаради қўшнимиз. — Қизимнинг ёнимни олгани... Эсласам ҳалиям юрагим бошқача бўлади. Шу пайтгача улар учун қайғурмадим. Ишламоқчиман. Мени ёнингга ол! Ўргат, нима иш десанг қиламан. Ишласам, ичиш эсимдан чиқар... Азиз ака чуқур хўрсинди: — Ака, тушдан кейин бирдан цехга олиб кетаман. Ўша жойда гаплашамиз, майлими? Ҳозир озроқ дам олмасам, бошим ёрилиб кетади. — Бўлди, ука! — қўлини кўксига қўйиб чиқиб кетди Эркин ака. — Вой, Худога шукр-ей, инсофга келгани рост бўлсин, — енгил нафас олди бувим. — Эчки қасам бу. Эртага эсидан чиқади, — отам қўл силтаб, Азиз акага яқинлашди: — Иш бирдан юришмайди. Сен ўйланаверма. Уйга кир тушлик қиламиз, кейин бироз ухлаб ол. — Майли, — деди Азиз ака жилмайишга ҳаракат қилиб. Мен эшик олдида унга тикилганча турардим. Мени кўрди-ю, ортига қайтиб отамга деди: — Аввал ювиниб олай. Тушлик вақтида ҳам у гапирмади. Отам акамни саволга тутиб, яна йигирмата нонни зўрға битта озиқ-овқат дўконига ташлаб келишганини, қирқтасини цехда қолдиришганини билиб олди. “Қолган нон нима бўлади? Яна нон пиширамизми, йўқми?” Бу саволлар биргина менинг эмас, ҳамманинг миясида ғужғон ўйнарди. Лекин ҳеч кимнинг тилга чиқариш нияти йўқ. Ҳеч нарса бўлмагандек ўтирарди барча. Ора-сира укам Жаҳонгир чалғитишга уриниб нимадир дейди. Афсуски, айни дамда жуда муҳим ва муаммо бўлган бу тадбиркорлик иши бирибир биздан ғолиб эди. — Ҳаво иссиқлигидан кундузи ухлаш ҳам мушкул. Шундай бўлсада сизлар мизғиб олинглар. Кеча мижжа қоқмагансизлар, — деди бувим дастурхонга дуо қилиб бўлгач. — Иссиқни сезмай, мазза қилиб ухлашнинг чораси бу — чўмилиш. Бир-бир калла ташлаб келсак-чи, — Мусулмонга қаради Жаҳонгир. — Қаерга? Ҳовли этагидаги сувгами? — жонланди Азиз ака ҳам. Улар бир пасда аввал чўмилиб, кейин дам олишга келишиб, қўзғалишди. — Тепароққа борамиз. Ҳозир ҳамма ўша ерда. Тепа томон чуқур ва кенг. Бизнинг ҳовлининг пасти тор, — деди акам уларга эргашиб. — Бизам кетдик, — менга боши билан ишора қилди Моҳрўй улар чиқиб кетгач. — Шундоқ уйнинг рўпарасида сувга кирамиз-у, қайтамиз. — Йигитлар чўмиладиган жой кўриниб туради-ю, — улар билан ёнма-ён чўмилишни ўйлаб, уялиб кетдим. — Кўйлакларимиз билан ўзимизни сувга отамиз-у, чиқамиз. Кейин ухласангиз борми? Оҳ-оҳ... — Бор, бир чўмилиб келинглар, — деди бувим ҳам чин дилдан. — Булунғур ариқнинг суви шифобахш. Иссиқ кунда пайдо бўладиган тошмаларни бир зумда йўқотади. Тананг яйраб қайтасан.
7422Loading...
16
47-ҚИСМ У худди фикримни ўқигандек гапида давом этди: — Муҳаббат одамга куч бераркан. Мен сизга бўлган ҳисларимни жавобсиз деб ўйлаганим сари ожиз қолардим. Энди унақа эмасман. Ишонасизми, деканнинг ёнига бордим. Гаплашдим. — Нима? — қичқириб юбордим. Зарифнинг бу гапи мени ақлдан оздираёзганди. — У кишига муҳаббатимиз ҳақида айтдим. Яхшиям, Азиз ака бор экан. Бўлмаса, мен сизнинг туйғуларингиздан бехабар ўтиб кетарканман. Ўзимда ҳам айб бор, — тинмай гапирарди Зариф. Гўё ҳаммасини ёзиб, ёдлаб олгандек тутилмай, адашмай сўзларди. — Кўзларингиздан, сўзларингиздан англашим керак эди. Биласиз, бироз уятчанман. Шунинг учун эътиборсизлик қилганман. Кечиринг, мени Моҳгул! Мен жуда ҳам бахтлиман. Сиз ҳам сиқилманг. Декан билан муаммони ҳал қиламиз. Борамиз уйингизга. Бу гаплардан соқовга айландим. Ҳаётимда шиддат билан юз бераётган ўзгаришлардан ўзимни йўқотиб қўяётгандим. Ҳаммасига қўл силтаб қишлоққа қайтишим, деканнинг совчи бўлиши, Азиз аканинг ўзбошимчаликлари барча-барчаси шунчалар тез юз беряптики... — Майли, Моҳгул. Вақтингизни олмай. Сизга раҳмат, ҳаммаси учун. Мен сизни жуда яхши кўраман, — шу гапни айтиши билан Зариф алоқани узди. “Балки ҳозир айтган гапидан ўзи қизариб ўтиргандир? Ахир бу унинг менга қилган илк севги изҳори. Тавба, бу гаплар мени ҳаяжонга солмади. Нега бу қадар бефарқман ўз тақдиримга? Уйланган йигит оғиз солди, рад этмадим. Энди курсдошим мени ўзига нисбатан бефарқ эмас, деб ўйлаяпти. Бу ҳам ташвишга солаётгани йўқ. Наҳот, қисматимни шу қадар қоғозларга боғлаб ташладим. Азиз ака-чи? У мендан сўроқсиз нималар қиляпти? Шунча ишни қилиб яна нега мендан хафа? Балки, ўз ишидан хижолатдадир? Деканимиз нима деган хаёлга борди, экан? Ҳойнаҳой, “писмиқ қиз” дегандир? Илгари ўзимга нисбатан айтилган ҳар қандай гапдан қочишга, ҳимояланишга ҳаракат қилардим. Энди бу қалбимга ғулғула ҳам солмаяпти. Менга нималар бўляпти?” — Азиз, — Эркин аканинг чақириғи хаёлимни тўзитиб юборди. — Азиз борми? — Ҳали келмади, — деди отам. “Бу одам нега Азиз акани сўраб қолди? Жанжал бошламаса эди. Шундоқ ҳам ўзи жиғибийрон бўлиб юргандир?” Сотилмаган нонлар менинг дардимдан муҳимроқдек эди, наздимда. Чунки бу иш юришмаса, отамнинг қай аҳволга тушишини тасаввуримга ҳам сиғдира олмасдим. Касод бўлишдан ҳам кўра отам қишлоқда бош кўтариб юролмаслигини, битта ишни эплай олмади, деган гапга чидай олмаслигини жуда яхши билардим. Азиз акани эса гапирмаса ҳам бўлади. Бировнинг масъулиятини зиммасига олиб, оқлай олмаслик... “Балки шунинг учун Азиз аканинг қилган ўзбилармонлигига бефарқдирман! Эҳтимол, жонкуярлиги ҳамма айбини ювиб кетаётгандир? Чунки мени ўйлаб шу ишни қилган-ку!” — Ичкарига тезроқ кир, бола! Жиддий гап бор! — ҳозиргина чиқиб кетган Эркин ака дарвозадан қайтиб кириб ўйларимни тўзғитиб юборди. У Азиз аканинг билагидан тутиб олганди. — Эркин, сен менинг ёнимга кел, болам, — уларни кўриб бувимнинг капалаги учиб кетгани аниқ эди. — Азиз уйга кирақол, чарчагансан. — Мом-а-а, — деди ёшига ярашмаган эркалик билан Эркин ака. — Азизни мендан олиб қочманг. У билан гаплашиб олмасам бўлмайди. Азиз аканинг кўзлари ичига тортиб қизарган, кайфиятсиз ва ҳорғин эди. Қўшнимизни хушламаётгани, гаплашгиси йўқлиги аён. У бувимнинг гапига буйсунгандек индамай уй томон юрди. — Шошма, Азиз! Ҳаммасини ўзинг бошладинг. Энди эшитасан! Менга қара! — деди Эркин ака ғалати аҳволда. Азиз ака тўхтаб, қовоқ осганча унга жим тикилди.
6882Loading...
17
46-ҚИСМ — Азиз ака қўнғироқ қилганида тўғриси қўрқдим, — курсдошимнинг бу гапи бирдан мени сергак торттирди. — Азиз ака сизга қўнғироқ қилдими? — Ҳа, “учрашайлик, Тошкентга келинг”, деди. Очиғи, ҳам рашким келди, ҳам сиздан айрилишимдан қўрқдим. Чунки севган йигитингиз деб ўйладим-да... Мен бутунлай ўзимни йўқотиб қўйдим. “Азиз ака нега Зариф билан учрашди?” — Учрашганимизда эса, у кишига жуда ҳурматим ошди. Айтишича, мен учун кўз ёш тўкибсиз... — Нима? — миямга қон тепгандек бўлди. “Мен Зариф учун йиғлабманми? Йиғлаганим, қайғуларимдан бехабар-ку. Билса, балки излаб келарди. Менинг кўз ёшларимни оққизган инсон шунга арзийди! У ўн йил эмас, юз йил кутишга, туну кун кўз ёш тўкишга лойиқ йигит!” Мижжаларимда ёш айланди. Рост. Мактублар ҳам унинг шундай қимматли йигитлиги билдирарди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ойижон, адамдан хат олдим. Мендан хавотирда эканлигини ёзибдилар. Нафақат адам, бугун бутун Ўзбекистон хотижамлигини йўқотди. Не-не ота-оналар тонгни уйқусиз, бизга умр, душманга ўлим тилаб оттираётгандир? Холбуки, биз уларнинг тинч ухлашлари учун курашяпмиз. Уруш биз аскарларни уч кун ичида оға-инидан-да яқин қилди. Аввалги келишмовчиликлар қайда? “Дембл”лар энди “дух”ларга гапини ўтказишни эмас, далда бўлиш, ҳимоя қилиш учун қайғуряпти. Ҳамма бир-бирига тасалли ва куч беришга интилади. Бир тан, бир жон бўлиб курашяпмиз. Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмас экан. Аллоҳ кимнидир жасур, кимнидир акси қилиб яратган. Кеча ҳужум чоғида бир офицер йиғлади. “Ўлишни истамайман. Болаларим бор, уларнинг отасиз қолишини истамайман! Ортиқ жанг қилмайман. Шу ердан чиқмайман!” дейди титраб-қақшаб. Аввалига нафратим қўзиди. Кейин ўйлаб қолдим. Ахир, ким ҳам жажжи дилбандининг жонсиз танаси устида “отажон” деб йиғлашини хоҳлайди. Дарров ёнига бордим: “Ўртоқ лейтенант! Ҳеч ким ўлмайди! Биз ўлмаймиз! Биз ўлсак ортимизда турган болалар, оналар, боболар, бувиларни ким ҳимоя қилади? Бизни Худонинг ўзи асрайди!” Шундан сўнг у ўзига келгандек бўлди. Биз тоғни айланиб ўтиб, душманга орқа томондан зарба бермоқчимиз. Бунинг учун гуруҳ тузилди. Ушбу гуруҳда мен ҳам борман. Дўстим Ўроз ҳам бор. Насиб қилса, албатта ақидапарстларни қўлга оламиз! Дуо қилинг, ойи... МАН. 08.09.2000” * * * — Моҳгул, йиғлаяпсизми? — бурнимни тортганим Зарифни хушёр қилди. — Хавотирга тушманг. Ўша деканнинг жиянига сизни бериб қўймайман! “Бунча жасоратни қаердан олди, бу йигит? “Деканнинг жияни” дедими? Бу гапларни қаердан билади? Наҳот, ҳамма гапни Азиз ака айтиб берди? Ё Худо, Азиз ака шу учун Тошкентга кетганмиди?” — Зариф, бу гапларни қаердан эшитдингиз? — Азиз ака айтди. “Тезроқ ҳаракатингни қилмасанг Моҳгулдан айриласан, уни деканларинг келин қиляпти”, деди. Дардингизни ҳеч кимга айтолмай жуда кўп йиғлабсиз. Бошқа сизни йиғлатиб қўймайман! “Шу ўзимизнинг Зариф курсдошми? Бунақа гапларни айтишга журъатни қаердан олди экан?”
6142Loading...
18
45-ҚИСМ — Ишчи керакми? Биз қолиб кетмайлик! Уларнинг ҳаммасига бувим жавоб берди. Аввалига роса мақтанди. Дастурхонда қолган нондан ушатиб едиртирди: — Мана, еб кўр. Кўрдинг! Улар шунақа нон пиширишяпти. Ишчи масаласида кечга томон келинглар. Абдулланинг ўзи ҳал қилади. Янаям аниғини Азиз билади. “Азиз...” Тағин Азиз акани ўйлай бошладим. “Жуда ғалати одам. Аммо ҳали бирор ёмон томонини кўрмадик. Аниқ билганим, у ноҳақликка сира чидаб туролмайди. Кеча ҳам қони қайнаб Эркин аканинг ёнига отилиб тушди. Бунақа пайтда қўшнимиз одатда ҳеч кимни танимасди. Негадир Азиз акага индамади. Балки, Азиз аканинг жонни ачитувчи гаплари сал бўлса-да, таъсир қилгандир? Янаям Худо билади. Қизиқ, Азиз аканинг ўзи хотинига қандай муносабатда экан? Болаларига-чи?” “Бўрини йўқласанг қулоғи кўринади”, дейишади. Ҳақ гап. Ўйларим ниҳояланмай дарвозадан Эркин ака кўринди: — Азиз! Ҳо, Азиз! — Кел, Эркин болам, — бувим ҳеч нарса бўлмагандек қаршилади. Ҳовлига гердайиб назар солаётган қўшнимиз бувимга парво қилмади. На салом, на алик бор. — Азиз туман марказига нон тарқатгани кетган, болам... Бу гапдан кейин Эркин ака гап-сўзсиз изига қайтди. — Шу бир нимани бошламасайди, — ҳовли этагидан ташвишланиб чиқиб келди онам. — Кеча жим кетгани ёқмаганди менга. Худонинг ўзи инсоф берсин. Азизни майиб қилмаса эди... — Майиб қилгунча қараб турамизми? — жаҳли чиқди бувимнинг. Бувимга ҳам Эркин аканинг ташрифи ёқмаганди. — Моҳ опа! — дарвоза томондан яна овоз келди. — Бугун жуда йўқловчи кўп бўлдими? — онам бўйнини чўзди. — Ўзим қарайман. Мени чақиришяпти-ку! — дарвоза олдида абитуриентларимни кўриб шошиб қолдим. — Ие, қачон келдиларинг? Кеча кечки пайт қайтган бўлажак талабаларим бугун дарс олгани мени йўқлашибди. Уларни уйга киритдим. Икки соатча дарс билан банд бўлдик. Сабоқ тугаб, бўшаганимда отам уйда эди. Кайфиятсиз чеҳрасидан хавотирга тушдим: — Дада, тинчликми? Кайфиятингиз йўқ. — Азиз билан Суннат ҳали қайтмади. Боя қўнғироқ қилсам, “бор-йўғи элликта нонни тарқатдик. Дўконлар олишни истамаяпти”, дейди. Юрагим ортга тортди: “Энди нима бўлади? Қолган олтмишдан ортиқ нонни нима қилишади? Ё Худо, наҳот, дадамнинг бошлаган иши ўхшамаса? Азиз ака қай ҳолга тушди экан?” — Опа, телефонингиз, — ичкаридан синглим овоз берди. Дадамга тасалли берадиган бирор гап айта олмай уйга кирдим. — Ким экан? Моҳрўй индамай қўлимга телефонни тутқазди. — Бунинг нима гапи бор экан, шу пайт? — ростдан ҳам гаплашишни истамадим. Аммо Зариф қайта-қайта қўнғироқ қилаверди. Жавоб беришдан бошқа чора йўқ. — Моҳгул, ҳалиги... — деди Зариф саломлашгач. У жуда ҳаяжонда эди. — Буни сизга қандай айтсам экан? Аввало, сизга катта раҳмат. Туйғуларимни жавобсиз қолдирмаганингиз, севгимизни деб курашганингиз учун раҳмат! Мен ҳеч нарсага тушунмадим. “Нималар деяпти, бу йигит? Тушида севги изҳор қилиб чиқмадиммикан?”
6482Loading...
19
44-ҚИСМ Халқни байрам билан андармон пайтида ғафлатда қолдирмоқчи бўлишган. Аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Бизни чўчитаётган биргина нарса — бегуноҳ чўпонлар. Ақидапарастлар ҳамон йўлда учраган чўпонни асир олмоқда. Нимани режа қилганини ҳозирча билмаймиз. Хуллас, уруш... Бу ҳақда бутун Ўзбекистон хабардор. Телевизор ва радиоларда ҳам “Сариосиёда бошланган уруш” ҳақида тинмай айтишмоқда. Хавотирдаман. Адам ва акаларим юрак ҳовучлаб ўтиришгандир? Ахир улар менинг айнан Сурхондарёнинг Сариосиё туманида хизмат қилаётганимни билишади. Шунинг учун кеча уларга ўзимни ҳеч нарсадан хабарим йўқдек тутиб, мактуб йўлладим. Ойижон, дуо қилинг, Ватанни ҳимоя қилаётган ҳеч бир жон ўлмасин, токи оналар кўзидан ёш оқмасин! Мен сизнинг кўзёшларингизни ҳали унутмадим. Руҳингиз шод бўлишини Худодан сўраб... МАН. 02.09.2000 * * * Тонгни укам Жаҳонгирнинг овози билан қаршиладим. У биз ухлаётган уйнинг дераза ойнасини чертиб, бувимга шивирларди: — Туринг, биз пиширган нонни бир кўринг. Азиз ака айтдики, биринчисини сиз синдириб, дуо қиларкансиз. Кейин қолганини биз туман марказига олиб кетарканмиз. Бу хабардан биргина бувим эмас, мен ва Моҳрўй ҳам ирғиб турдик. Барчамиз учун қишлоқда пишган “буханка” нонини кўриш жуда қизиқ. — Қани, қаерга қўйдинг? — дедим ҳовлиқиб ҳовлига чиқарканман. — Аввал юз-қўлингизни ювмайсизми, тавба! Энг биринчи аннам кўради. — Соат неча бўлди? Ҳали тонг ёришгани ҳам йўқ-ку! — Тўрт бўлди. — Намунча, эрта пиширмасанглар? — Тўқсонтаси пишди. Яна йигирма бештаси бор. Унинг пишишига ҳам қирқ беш дақиқа вақт кетаркан. Яна нон сал совуши керак, деди Азиз ака. — Кечаси билан ухламадингларми? — Вой, боринг, юзингизни ювинг! Кейин берасиз, саволларни! — жўртага жаҳл қилган бўлди укам. — Ювилмаган юзини менга тикиб гапиргани-гапирган. Менинг юзим ҳам нондек азиз. Кечаси билан уларнинг тафтидан нафас олдим. — Ўзимнинг нонвой укагинам-ей, — дедиму юзимни ювгани шошилдим. Қайтганимда сўрида бувим, ойим, дадам, синглим ва укам ўтирарди. Иссиқ булка ноннинг ҳиди димоғимга урилди. — Наҳот, шу нонни сизлар пиширдингиз? Эсиз, кўргани бормаган эканман-да! — дедим иссиқ ва иштаҳани очгудек қизариб пишган нонни қўлимга олиб. — Азизга қойил! Ишининг устаси экан. Нарзулла бекорга юбормаганига амин бўлдим. Жонини бериб ишлайди, — деди отам чин дилдан миннатдор бўлиб. Бувим дуога қўл очди, сўнг нонни синдирди. Сариёғ суркалган иссиқ нон ҳаммамизга манзур бўлди. — Энди кетдик, Жаҳон, — деди отам. — Аканглар кутиб қолмасин. Улар туман марказига нонни тарқатгани кетишади. Биз ҳам уй юмушларига шўнғиб кетдик. Қишлоқда ҳамма жуда эрта уйғонгани учун бемалол бир-бирининг ҳам уйига келаверишади. Ҳали соат тонгги олтига яқинлашмасдан дарвозамиздан қишлоқдошлар кела бошлади: — Абдулла ака борми? Цехда иш бошланган эмиш. Ишчи керак эмасми, деб... — Цехда иш бўлса, менам ишламоқчи эдим.
7352Loading...
20
43-ҚИСМ — Бир-икки кун ўргангунча амаллаб турамиз. Тушда ухлаб оламиз. Кетдик! — Аввал ўтириб ким нима иш қилишини келишиб олайлик. Озроқ тушунча берай, — Азиз ака сўрининг бир четига чўккалади. — Жаҳон, дафтар ва ручка олиб кел. Иложи бўлса, янги ва қалин бўлсин. Ҳисоб-китоб дафтари бўлади. Жаҳонгир югургилаб уйга кириб чиқди. — Биринчи маҳсулотнинг тақсимоти ҳақида билиб олишларингиз зарур. Буни дафтарга ёзиб қўяман. Юз кило ундан икки юз ўттизта нон чиқади, — Азиз ака шундай дея дафтарни қоралашга киришди. Унинг жиддийлиги, жон куйдириб гапириши, қалин, қора қошларини чимириб туриши қандайдир ўзига тортарди. — Хўш, юз кило ундан меъёрдаги нон чиқариш учун қанча туз, қанча сув керак бўлади? Буни ҳам ёзиб қўямиз. Эсдан чиққанда қараб олсизлар. Хуллас, юз кило унга икки килограмм туз, бир юз йигирма беш грамм ачитқи, олтмиш литр сув керак бўлади. Нон кўнгилдагидек чиқиши учун ҳар сафар икки кило тузни қайнаган сувга солиб, намакобга айлантиришдан эринманг. Албатта хамирга ҳам қайнаган сув ишлатамиз. Печимизга бир пиширишда тўқсонта нон кетади. Айтганча, тоға торози олдингизми? Мен айтгандек, хамир ўлчайдиган. — Олдим, олдим, — дафтардан кўз узмай гапирди отам. — Шуни унутмангки, хамир ачигандан кейин уни олти юз эллик граммли зувалаларга бўлиб чиқиш керак. Шунда нонлар бир хил бўлади. Яна бир гап, олти юз эллик грамли хамир, пишгач олти юз грам бўлиб қолади. — Вой, зиёнимизга пишаркан-да! — деди акам. — Йўқ, сиз бундан ҳеч нарса йўқотмайсиз. Ҳозир бориб аввало, сув қайнатамиз, кейин хамир қорамиз. Бугун эллик кило ундан нон пиширамиз. У ачигунча, мизғиб олиш мумкин. Тонгда бир юз ўн бешта нон қўлимизда бўлиши керак. Аннажон, қани, бир дуо қилинг! Ишимизнинг барорини, топганимизнинг баракасини берсин! Бувим узоқдан-узоқ дуо қилиб омад тилагач, эркаклар қўзғалди. Улар дарвозадан чиқиб кетишганида хонтахта устида қолган дафтарга кўзим тушди. — Вой, дафтарлари қолиб кетибди, — уни олиб дарвоза томонга югурарканман, Азиз аканинг ҳустихати эътиборимни тортди. Қанақадир таниш эди у. “Менинг хатларимдаги ёзувга ўхшарканми? Йўғ-е, мактубдаги каби чиройли эмас. Аммо ўхшашдек...” Дафтарни укам қўлимдан олди. Аммо менинг ёдимга яна жондан азиз номаларим тушганди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ассалому алайкум, ойижон! Мана икки кундирки, ўғлингиз чин маънода Ватанни, чегарани ҳимоя қилмоқда. Яна ажал билан юзма-юз туриб. Анча-мунча қуролдошларимиздан айрилдик. Ҳали йигирмага кирмаган йигитлар жувонмарг бўлди. Уларни деб нечта онанинг бағри қон бўлишини ўйлаб эзилдим. Биласиз, мен ҳеч бир онанинг “болам” деб кўз ёш тўкишини истамайман. Бизга ким ҳужум қилгани, ким билан курашаётганимиз энди маълум. Ғафлатда қолибмиз. Сарҳадларимиз билан туташ тоғнинг энг баланд чўққисига ақидапарастлар ўрнашиб олибди. Ғорга “ин” қуришган. Вақти-вақти билан отишма бўляпти. Улар буни атай мустақиллик байрамига “туҳфа” тарзида тайёрлашган.
7432Loading...
21
42-ҚИСМ Отам ўрнидан ирғиб турди: — Азиз, ўзингни бос! Бу гаплар Азиз аканинг қулоғига кирмади. У секин Эркин акага яқинлашди. Негадир ҳозиргина шердек ўкираётган Эркин аканинг ҳам уни ўчиб қолганди. Азиз ака пичоқни оҳиста унинг бурни тагига олиб борди. Буни кўриб турган болалари чинқириб юборишди. Ҳалиги катта қизи югуриб келди: — Тенгманг, дадамга! Тегманг, дедим! — Кўряпсизми, қизингизни? — Азиз ака тишлари орасидан Эркин акага гапира бошлади. — Сизга қанчалар жони ачияпти. Сиз учун ўз жонини хатарга қўйиб, ёнимга югуриб келди. Сиз-чи? Бирор марта шу фарзандларингиз учун жон куйдирганмисиз? Уларни ўйлаганмисиз? Сизга фақат пул ва ароқ керак, а? Бошқа нарса қизиқтирмайди. Аёлингизни ўлдирмоқчимисиз? Ушланг, пичоқни! Олинг, ҳозироқ ўлдиринг. Ҳеч ким қарши эмас! Мана, аёлингизнинг ўзи ҳам индамай турибди. Ўлдира оласизми? Болаларингизни ўз қўлингиз билан етим қилишга журъатингиз етадими? Эркин аканинг кўзлари атрофга олазарак боқди, мастлиги ҳам тарқаб кетгандек эди. Секин хотинининг сочларини қўйиб юборди. — Нега ўлдирмоқчисиз, уни? Сизга, болаларига нон бўлсин деб бир сўмни икки қилолмаётгани учунми? Йўқ! Ароққа пул бермагани учун тўғрими? Мана, ўлдиринг! Кейин нима қиласиз? Сиз ва онаси учун жони ачиётган мана бу гўдакларни ўзингиз боқасизми? Эркин ака “қулт” этиб ютинди-ю, болаларига бир қараб олди. — Мана шу қилиғингиз билан уларнинг юрагида нима уйғотаётганингизни биласизми? Сиз ураётган бу аёл уларга она! Агар сизнинг онангизни кимдир урса яхши кўрармидингиз? Отаси бўлсангиз ҳам, онасини урганингиз учун улар сизни яхши кўришмайди. Уларнинг мурғак юрагига нафрат ва алам соляпсиз. Ўзингиздан совутяпсиз! Улар ҳам, сиз ҳам доим шу ҳолда турмайсиз. Болалар улғаяди, сиз кексаясиз! Ҳозирдан уларнинг дилига нафрат уруғини экиб борсангиз, эртага нима оласиз? Келажакни ҳам ўйлаш керак, акам! Боринг! Ҳайф, сизга оталик! Эркин ака индамай бош эгганча чиқиб кетаркан, ҳадик билан қараб турган хотинига “юр” деб қўйди. Авзойи бутунлай бузилган Азиз ака эса индамай уйга кириб кетди. Ҳаммамиз жимиб қолдик. Сал ўтиб отам бир томоқ қирди-да, укамга деди: — Тарвузни сўй-да, Азизни чақир. “Тарвуз егим йўқ”, дебди Азиз ака. — Унинг бир дарди бор. Бизга айтолмаяптимикан, ё? — ўйланиб қолди отам. — Шаҳар боласи, бунақа нарсани кўрмаган. Чидаб туролмади-да! — бувим ҳам хўрсиниб қўйди. — Тезроқ йиғиштириб, супага жой солинглар, ётиб дамини олсин. Ўзига келиб қолар, — отам у киши учун ташвишланиб қолганди. — Бугун ухламаймиз, — деди ичкаридан иш кийимини кийиб чиққан Азиз ака. — Мен билан ким боради? Хамир қориш, тақсимлаш, пишириш керак. — Ҳаммамиз борамиз! — шошиб қолди отам. — Ҳозир иш ўрганиш учун ҳамма керак. Аммо эртани ҳам ўйлайлик. Навбат қилмасак, тунги иш жуда ҳолдан тойдиради.
6802Loading...
22
. 📚МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР 41-ҚИСМ Шунда Азиз ака ўзини бепарво тутгани билан аслида гапларимга эътиборсиз эмаслиги аён бўлди: — Катта цехларда ҳам ун элайдиган асбоб йўқ. Элаб ўтиришмайди ҳам. Мен хамиримиз яхши кўпчисин, нонимиз сифатли чиқсин, деб шундай қиляпман. Биринчи чиқарган нонимиз қанча яхши бўлса, ўзимизга фойда. Унинг гаплари менга қаратилган бўлса-да, икки кўзи отамда эди. Бу қилиғидан ҳам ғалати аҳволга тушдим. Уйдагилар унинг менга муносабати ўзгарганини билиб қолгандек ўнғайсизландим. Шу пайт қўшнимиз ҳовлисида кўтарилган шовқин барчани чалғитди. — Бошланди! — деди акам энса қотириб. — Бу Эркин инсофга келмади-келмади. На болаларини ўйлайди, на рўзғорини, — бувим афсус билан бош чайқайди. Азиз аканинг ҳайрон ўтирганини кўриб онам изоҳлай кетди: — Қўшнимиз кўп ичади-да. Ароққа пул топа олмаса жанжал қилади. Болаларини, аёлини кўчага қувиб солади, калтаклайди. — Аҳмоқ! — отамнинг жаҳли чиқа бошлади. — Уйига бир тийинлик фойдаси тегмайди. Шўрлик келин уйма-уй калиш, резинка шиппак сотиб, пул топади. Шуни ҳам бу ноинсоф тортиб олиб ичса-да. Кутилмаганда Ойдин янганинг аянчли чинқириғи ҳаммамизни сергак торттирди. — Ўлдириб қўймасайди, қарасанг-чи? — бувим отамга юзланди. — Қўйинг, ҳозир тинчишади. Аммо улар тинчимади. Болалар йиғиси, аёлнинг дод-войи кучайиб, унга сўкиш ҳам қўшилди. Кейин тўсатдан бизнинг дарвоза очилди-ю, Ойдин янга югуриб кирди. Унинг сочлари тўзиган, юзи шилинган, кўзи кўкарган эди. — Момо, Абдулла ака, эримни қайтаринг. У бизнинг ёнимизга етиб улгурмасдан жаҳл ва ичкиликдан қизариб кетган Эркин ака кўринди. Бақира кетди: — Ўлдираман! Пулингни кимга сарфлаяпсан, дедим сенга? Менга бермай ўйнашингга берасанми?  — Эркин болам, ўзингни бос! Айланай ўзим сендан, — бувим ширин гапира бошлади. — Сиз аралашманг. Ўлдираман, кел, бу ёққа! — Эркин ака хотинига яқинлаша бошлади. Мен ростмана қўрқиб кетдим. Ҳамма жимиб қолди. Дарвозадан бирин-кетин кириб келган уч боласи баравар изиллаб йиғларди. Уларнинг бири “дада” деб бақирса, бошқаси “аяжон” деб уввос соларди. — Аямни урманг, жон дада! — саккиз-тўққиз ёш атрофидаги Ойдин янганинг катта қизи йиғи аралаш ялина бошлади. Эркин ака эса бу пайтда Ойдин янганинг сочидан тортқилаб уйи томон судраётганди: — Ўлдираман! Қонингни ичаман! Унинг қаршисига жаҳлдан қошлари чимирилган, тез-тез нафас олаётган Азиз аканинг югуриб чиққанини кўриб қотиб қолдик. Қўлида салгина олдин тарвуз сўйиш учун олиб келинган пичоқ...  — Азиз! — бувим жон ҳолатда бақириб юборди.
8702Loading...
23
"МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР" Муаллиф Наргиза Усанбоева https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
8472Loading...
24
⚡️ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ нечида ўқилади. Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
9602Loading...
25
-"Қизингиз автоҳалокат туфайли ҳалок бўлди"... Дунёнинг ишларини қаранг... Қилган гуноҳлари учун тавба тазарру қилишга ҳам улгурмади бандаси.. Етим болалар ўз ота уйига қайтиб келди. Ҳозир бир пайтлар ҳайдаб солган бувиси ва аммаси ҳаққига гуноҳларини авф этишини сўраб Қуръон тиловат қилишади.
1 1493Loading...
26
ЕТИМЛАРНИНГ ХАҚҚИ. Бу ҳикоя бўлиб ўтган воқелар асосида гўрков тилидан ёзилди. Қабристон мўминлар билан гавжум. Бир кекса аёл бандаликни бажо келтирганди. Гўрков қабристонга майитни дафн қилиш учун келган эркакларга алланималарни тушунтирар, "Аттанг, аттанг, Аллоҳ кечирсин!" деб эшитилар эшитилмас бош чайқаб қўярди. Шовқин суронли баҳс мунозарадан сўнг: -"Марҳумни қабр қабул қилмаяпти. Бу кетишда шомга қолиб кетамиз. Бу банда қандай гуноҳ қилган экан-ки лаҳадга уч бора қўйсак ҳам ер қабул қилмаяпти??? Аҳли мўминлар, сизлар унинг ҳаққига дуо қилиб туринглар, зора Аллоҳнинг раҳми келса... Бу орада дуога қўл очган эркаклардан бири: "Астағфириллоҳ, илон илонлар!" деб орқага тисарилди. Майитнинг устида қорамтир илонлар чирмашиб олган, гўрков уларни олиб ташлашга ҳарчанд уринмасин , лаҳатнинг ичидан қайнаб чиқаётгандек илонлар кўпайгандан кўпайиб борарди. - "Марҳумнинг турмуш ўртоғи шу  ердами?"- сўради иложсизликдан гўрков. Нимагадир аввалроқ кўриниш бермаган эркак секин-аста одимлаб: - "Мен..." - дея жавоб берди. - "Бу аёлнинг қандай гуноҳи борки ер қабул қилмаяпти? Албатта, бу Аллоҳга аён. Аллоҳ ўзи кечирсин. Аёлингиз бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаганмиди?" Эркак гўрковни четга олди. - "Бундан 13 йил аввал катта ўғлим вафот этди. Ундан ёдгор 3 фарзанд, 2 ўғил ва 1 қиз қолди. Ўғлимнинг вафотидан сўнг бева келиним ва набираларимга аёлимнинг муносабати ўзгарди. Оҳир оқибат уларни уйдан ҳайдаб солди. Маҳалла кўй орасида қаддим букилди. Кейин кичик ўғлимни олиб чет-элга ишлагани кетдим. У ерда қурувчилик қилиб набираларимга уй учун пул тўпладим. Кичик ўғлим эса касбдош дўстлари билан чўмилишга кетганча, қайтиб келмади. Излаган жойим қолмади. На тиригини, на ўлигини топа олдим. Бу мудҳиш воқеадан кейин у ерда ҳа ишлай олмадим ва яна Тошкентга қайтдим. Аёлимга набираларимга уй олиб бериш учун ишлаб топган бор-будимни бердим. Мен ахмоқ унга ишонибман. У эса пулларга қизим Саидага тилла тақинчоқлар олиб берибди. Пулнинг қолган қисмини эса ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мен қизимга: - “Онанг етимнинг ҳаққини юлиб сенга тилло занжир берса олаверасанми? Ахир улар жигарингни болаларику? Уларга раҳминг келмайдими?” - десам: - “У келин бегона, набираларингиз эса катта бўлса йўлини топиб кетади деб жавоб қилди.” Шу воқеадан сўнг, уйдан бош олиб чиқиб кетганман. Аслида, қизимнинг бу гапига тарсаки тортиб ақлини киритиб қўйишим керак эди. Менга ҳам осонмас, бир ўғлим вафот этди, бири дом-дараксиз йўқолди. Балки ўшанда аёлим норасидаларни уйдан ҳайдамаганида мен ишлагану кетмасдим, ўғлим ҳам йўқолмасди, набиралприм эса ўз ота уйида улғаярди ва аёлимни сўнгги манзилга бу каби аянчли аҳволда кузатмасдик. Менку, ундан розиман, ишқилиб Аллоҳ кечирсин, раҳми келсин... Бу гапларни эшитгач гўрков чуқур хўрсинди-да: -  Бандасининг гуноҳларини Аллоҳнинг ўзи кечирмаса, биз ожизмиз. Ҳар қалай, қиз бўлса ҳам фарзандингиз бор экан. Ҳар куни келиб онаси учун, Аллоҳ розилиги учун Қуръон тиловат қилсин . Майитнинг устидаги илонлар Аллоҳнинг амри билан келган. Улар етимнинг ҳаққини сўраш учун аёлингизни чирмаб олган. Ер эса бир пайтлар аёлимгиз етим болаларни ҳайдагани учун унга ҳам жой бергиси йўқ. Бироздан сўнг яна жаноза намози ўқилди. Гўрков тўпланганларга бир варақ қоғоз тутқазди ва: -"Шу дуони баланд овозда ўқийсиз"- деди. Атрофдагиларнинг кўзидан дув-дув ёш оқарди. Биз ҳам сенинг ҳузурингга боргувчимиз, гуноҳларимизни кечир!... Отасидан гўрковнинг айтганларини эшитган қиз онаси учун дуо қилишга қабристонга келди. Не кўз билан кўрсинки, ер уни ҳамон қабул қилмаган,  қабр устида маййитни итлар талаётганди. Қиз шу заҳоти ўз ўлимини, у ҳам оансининг гуноҳига шерик эканини, қачонлардир шу аҳволга тушишини ўйлаб дахшатга тушди. Ва қилган гуноҳлари учун тавба қилди. "Етимнинг ҳаққи -етти дарёни қуритар"дегаб гап нақадар тўғри эканлигига амин бўлди. ​​"Уларнинг ҳаққини бугуноқ қайтараман, ойим берган тақинчоқларни акамнинг етим болаларига бераман, уларни ўз ота уйига олиб келаман!" - ўйлади ўзича. Орадан ярим соат ўтиб ота яна бир мудҳиш хабарни эшитди:
1 1814Loading...
27
https://t.me/Muhsinjonshaxsiy_bot?start=5862630740 🖱🖱🖱🖱👆👆👆 Юқоридаги менинг шаҳсий ҳаволам. Ўша ёзувни устига босиб стартни босасиз, кейин эса кўрсатилган каналларга аьзо бўласиз. Барчаси илмий каналлар, пдф китоблар жамланган каналлар бор. Ёқса қолинг, ёқмаса 17 июн куни аьзо бўлган каналларингиздан чиқиб кетаверасиз. Сизнинг аьзо бўлишингиз билан менга бир балл беради. Рейтинг орқали мени кузатиб боришингиз мумкин.
7570Loading...
28
❗️Diqqat Savol - Kerak bo'lganda tashlab yuborishadi. - Kerak bo'lmaganda esa, tortib olishadi. Savol: Gap nima haqda bormoqda?
1 1590Loading...
29
Сардор бош қа чидай олмади хужжатларини олдида чикиб кетди Жиянини бемахалда келганини курган Мастура куркиб кетди -Сардоржон тинчликми? Тинчлик амма тинчлик ,мен хам Россияга кетмокчиман нималар деяпсан Сардор ахир сен укимокчи эдингку ? Шу кеча амма жиян алламахалгача гаплашиб ётишди. Сардор з-4 кундан кейин аммасидан йулкира олиб , жиянлари яъни аммасини угилларини олдига россияга кетди.Ойижон ок йул беринг,дуо килинг мен албатта укиб духтир буламан,ушанда сизни хамма айтганларингизни киламан,сизни албатта хажга олиб бораман ,факат сиз менга ок йул тилангСардорни кузларидан беихтиер ёш томчилади.Бор боравер ,етим бола боксанг огзи бурнинг кон булади ,-деганлари шуда.Лобар тинмай жовради.Сардор онасини кахрига карамай онасини ,укаларини кучоклаб хайрлашди.Сардорни жиянлари хушламайгина кутиб олишди .Согларга иш топиш амру махолу сен нима иш килардинг,-деди аммасини угли Ахмаджон.Бирор иш топилиб колар озрок хужжат тугрилашга ёрдам берсанг узимга яраша бирор иш топардим бирор йил ишлаб кейин укишга топширардим. Сардор тезда хужжатларини тугрилаб иш ахтарди,нихоят магазиндан сотувчилик ишини топди кундузи сотувчилик килар,кечаси бир курилишга коровулчилик киларди тинмай ишладибуш вакт топтими кулидан китоб тушмасди.Хар ой ойисига юз, юз эллик доллар микдоида пул юбориб турарди Онаси укаларига телефон килишни хам канда килмасди.Сардор ниятига етди медицина иниститутини талабаси булди.Энди кундузи укир кечаси ишлар эди чунки укиш пуллик контракт асосида Сардор энди ойисига пул юборолмай колди Бора бора ойиси хам Сардорни кунгирогига жавоб бермай куйди.Сардор кунт билан укиди ,тез орада хаммани хурматига сазавор булди .Сардор барибир ойисини ,укаларини согинарди.Ахен ахёнда кичкина укаси Собиржон билан гаплашиб турарди Хаш паш дегунча Сардор иниститутни охирги курсига утди Сардор "жигар касалликлари" хасталиги буйича диплом ишини ёзиб муваффакиятли топширди .Энди Сардор кишда кетиб,бохорда яна ишлаш учун келаётган кариндош,таниш билишларини кутиб оларди.Келганлардан биринчи булиб укалари ,ойисини сурарди.Ойинг анча узини олдириб куйипти,-деди жияни Ахмаджон укаларинг уйланишипти,кичкина уканг Собиржон нарка бизнис билан кулга тушиб камалипти.Ойинг канд касалига чалинганмиш.,лекин ойинг,ойимга сени хеч качон кечирмаслигин айтипти.Бу нохуш хабардан Сардорни анча юраги гашланди, дили огриди ,лекин на чора у охирги курсни ташлаб кетолмайдику.Уйлаб уйлаб яна ойисига кунгирок килди.Хайрият алло ,-деган товуш эшитилди Ойи ойижон мен Сардорман ассалому алейкум.Уёгдан жавоб булмади Сардор бир неча бор кунгирок килди ,лекин апарат учирилган ,-деган суздан бошкасини эшитмади.Сардор укишни тугаллаб шахсий клиникаларни бирида иш бошлади узини чаконлиги билимдонлиги билан клиникада хам хаммани этиборини узига каратди. Сардор клиника директори ни этиборидан хам четда колмади. Такдирида битилган экан директорини ёлгиз кизи Анастасия билан турмуш курди.Настя ёлгиз булишига карамай яхши тарбия курган киз эди. Бирин кетин фарзандли булишди. Сардорни кийинчиликлари ортда колди.САРДОР ишга борар,навбатта турган бирорта беморини текширмай туриб уйга кайтмасди.Уйга келгач кизчаларни кий чуви билан хамма чарчогларини унутиб юборарди.Сардор навбатдаги беморни текшираётганди телефони узок жиринглади ,бемордан узр сураб телефонига караса бегона номер Телефонни учириб ишини давом эттирди яна кайта ,кайта гудок келгач на илож кунгирок килди Сардор углим сенмисан? Ха ойижон ассалому алейкум тинчликми ойижон яхшимисиз укаларим..Сардорни гапи огзида колди Сардор углим ойиси хунграб йиглаб юборди Сардор биламан сен мендан хафасан,лекин углим духтирлар оёгимн кесишмокчи "сахар"деган бир дарди бедавога йуликипман Ойижон , жон ойи хафа булманг узим бирор соатда кунгирок киламан.Беморим бор эди Хуп углим хуп.Сардор беморни текшириб булгач яна ойисига кунгирок килди Хамма гапни эшитгач ойижон мен шу хафта иложи булса эртага етиб бораман илтимос шошилманг оегингизни кестирмай турин.Сардор уйга бир ахволда кириб келди ,келди-ю кайнатасини суради .Хотинини тичликми ,-деган саволига тинчлик ,- деб куяколди Кайнатаси узини хонасида экан.
1 2465Loading...
30
​​Бошидан утган вокеаларни хаммасини батафсил  гапириб берди.Сардор кайнатасидан бошкача жавоб кутганди,лекин кайнотаси мен сени обоб ахлок борасида бахоинг йуклиги учун кизимни берганман хозиррок билетни кур албатта боришинг шарт ,-деди. Сардор таксидан тушаркан тугриси уз тугилиб усган уйини таниёлмай колди эски 5 хоналик уйни урнига хашаматли 2 каватли бино кутарилипти Сардорни укаси уйда экан узок согинч дийдордан сунг ака ука касалхонага боришди. Тугриси Сардор ойисини танимай колди нахотки кулини каерга етказса етадиган аёл шунчалар узгариб кетса. Сардор ойиси билан узок йиглаб куришди .Узим духтирлар билан гаплашиб чикайчи ,-деб даволовчи врач кабулига кирди Касаллик тарихи билан яхшилаб танишгач,Ойисини ахволини кайнатасига кунгирок килиб билдирди.Иложи булса россияга олиб кел курамиз даволаймиз эплолмасак Германияга жунатамиз Сардор кайнатасига ойисини ахволи анча огирлигини юролмаслигини айтди .Сардор нимага ташвиш килияпсан уйимизда бир эмас иккита энага бор керак булса учинчисини оламизнимага вактни утказияпсан ?кайнатасини жавобидан хурсанд булган Сардор эртасига бориб дадасини ,ойисини кабрларини зиёрат килди ,кейин онасини олиб россияга кетди Узок текширувдан сунг духтирлар бир оёкни даволасак хам иккинчисини барибир кесишга тугри келади ,-деб маслахат беришди. Хозир Сардорни угай ойиси Сардорникида россияда яшаяпти соглиги анча яхши .Парвариш яхши юролмайди , лекин зерикиб колганда энага албатта ногиронлар аравачасида айлантириб келади..Хеч ким билмайдики эртага нима булишини.Худо берган нуксонни айтиб хеч кимни дилини огритмаслик керак билмайсизку эртага сизни нималар кутаётганини. Хамма уз ниятига етиб,яхшилик,эзгу ишлар хеч кимни тарк этмасин. 19 06 2015 йил РУХСОРА.
1 3324Loading...
31
ЧЎЛОҚ. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 -Дадаси мен сиздан мингдан минг розиман ,факат мендан кейин углимиз Сардорни хор килманг,биласиз Сардор нимжон ундан кейин тугма оксок биламан уйланасиз,лекин иложи булса бефарзанд бирор тузукрок хотингга уйланинг,углимизга оналик мехрини берсин.Агар Сардорим мендан кейин кийналса шуни билингки мен гуримда тик тураман. Назокат бошка гапиролмади ,яна нималардир демокчи булдию кучи етмади.Хуллас огир жигар хасталиги 5 ёшлик Сардорни онасидан жудо килди. Назокатни улимидан кейин Салимжон хам анча пайтгача гарансиб юрди Ишга боради ,ишдан келади рузго ишлари Сардорни иссик совуги хаммаси узини зиммасига колди ,баъзида панарок жойга утиб хеч кимга курсатмай йиглаб йиглаб оларди.Бахтига Сардор аккили одобли ,кулидан келмаса хам бир ишларга дадасига ёрдам бергиси келарди.Салимжонни назарида угли тенгкурларига караганда анча бошкача тутарди узини,ишкилиб куз тегмасин . -Качонгача шундай юрасан ука ,булдида ,бу йил углинг мактабга бориши керак ,биласан менам рузгодан уч болани ташвишидан кечиб тез-тез келиб холларингдан хабар ололмаяпман.Кеча ишхонамизга нариги махалладан бир хотин майда чуйда олиб келиб сотиб кетди .Жудаям хушфъел айтишларича 6 ойгина яшаб эридан ажрашган экан.Эри кип кизил жинни экан .йук демасанг шунга бир бориб курсакнима -дейсан.Угай онаниСардор кандай кабул киларкан опа? Худо хохласа хаммаси яхши булади,углинг хали ёш урганиб кетади .Мастура укасини кунганидан хурсанд булиб кетди. -Лобар мен сизни бахтли килиш учун хамма нарсага тайёрман ,факат биргина илтимосим Сардорга уз углингиздек мехр бериб каранг ,сиздан илтимосим шу -,деди Салимжон . Сардор хурсанд ойи ойижон -,деб Лобарни атрофида гирди капалак иложи булса бир минут хам ойисини куйиб юборгиси келмайди.Салимжонни хам кунгли тук уйда аёл киши булса барибир бошкачада хамма ёк сарамжон саришта иссигинг тайёр хаммаси рисоладагидек.Хатто биринчи синфга Сардорни чиройли кийинтириб ойиси мактабга олиб борди.Аёлни макри кирк эшакка юк деганлари рост экан.Лобар хомиладор булдию бутунлай узгариб колди Сардор уйни супур , сув олиб кел ,молга кара нимага мактабдан кеч келдинг,нимага устинг кир хуллас ... Бугун мактабга бормайсан уканг билан уйда утириб турасан мен манабу нарсаларни сотиб келишим керак.Ойижон куп дарс колдирияпсан ,-деб укитувчимиз урушияптилар Сен кимга гап кайтарияпсан?,укиб олим булармидинг чулок.Сардор юзига келиб тушган бехос шапалокдан кузлари чакнаб кетди. Кунлар шу зайлда утавердиСардор 7 синфга утканида дадаси хам жигар хасталигига дучор булди .Оилавий шароити канча кийин булмасин Сардор мактабда аъло бахоларда укирди Салимжон бутунлай ётиб колди.Рузгорни хамма кийинчиликлариСардорни зиммасида Икки укаси мол хол,супур сидир касал ота ойиси эрталаб сумкасини олиб чикиб кетади,алламахалда кириб келади. Углим кийналиб колдинг-а Салимжон Сардорни ёнига чакирди Йук дадажон мен албатта укийман духтир буламан сиз тузаласиз,Салимжон нимжон куллари билан Сардорни дуо килди ниятингга ет болам. Салимжонни кузларидан ёш томчилади. Сардорни укалари жуда эрка тантик булиб усишияпти бирор кун йукки иккаласи жанжаллашмаса ай гани айтган дегани деган. Кулидаги нарсани ташласа ташлайдики бировга бермайди.Салимжон ни хам пешанасида ёзилган экан 45 ёшида оламдан утди.Дадаларини сунгги манзилга кузатишда кап катта булиб колган укаларини кузига ёш хам келмади. Сардорни доду фарёдига хеч ким чидаб туролмади йигламаган хам йиглади. Ойижон хуп десангиз мен тиббиёт иниститутига хужжатларимни топширсам , нималар ,-деяпсан шунча бокканим хар йили чулок оёгингга пул сарфлаб даволатганим етмайдими?энди пул топиб ёрдам беришни урнига укийман,-дейсан ундан кура тижорат билан шугуллан, менгга ёрдам бер укалларинг хали ёш улар оёкка турсин.Ойи мен укимокчиман ,укаларим ёш эмас ,улар сигарет чекишади , ёш болалар сигарет чекишмайди узингиз билан олиб юриб уларни пулга ургатгансиз мен укимокчиман.Пулсиз кандай укимокчисан ?билимингга ишонияпсанми,ёки чулок оёгимга домлаларни рахми келиб имтихондан утказади ,-деяпсанми?Ойижон булди нега бунча хар гапингизда чулок ,чулок дейсиз.? Менга бакирма нонкур укимокчи булсанг чик йукол .
1 2946Loading...
32
АКСИРИШ НЕЪМАТИ Мутахассисларнинг эътироф этишича, аксириш билан вужудимизда қуйидаги жараёнлар юз берар экан: – Мия ва юрак томирлари кенгаяди; – Кўз ёши каналлари очилади; – Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади; – Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни дам олади); – Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади. Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Масалан, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсульт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя. Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “оҳ, оҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти) https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
1 51020Loading...
33
SEMIZLIKDAN CHARCHADINGIZMI.❓🤦‍♀🤦‍♀🤦‍♀🤦‍♀TUG'URUQDAN KEGIN 🤰🤰🤰🤰🤰QORNINGIZ CHIQIB QOLGANMI🤱🤱🤱🤱 UNDA BIZGA QO'SHILING.‼️👇👇 https://t.me/DILBARQOMAT UYINGIZDA BOR MAXSULOTLARNI YEB BIR OYDA 4_5 KG DAN 10_15 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ.‼️💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃 https://t.me/DILBARQOMAT XECH QANDEY DORI KAKTELLARSIZ QIYIN DIETALARSIZ OCH QOLMASDAN SOG'LIGINGIZGA ZARAR BERMAGAN HOLDA OZASIZ.‼️ 💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃 https://t.me/DILBARQOMAT ✅Bizga qo'shiling 👇👇👇👇 https://t.me/DILBARQOMAT
10Loading...
34
деганингиз нимаси? — Санам ҳушидан кетганига беш соатдан ўтган бўлишига қарамай ҳали ҳам кўзини очмаётганидан асабийлашган Юсуф докторларни оёққа қўйди. — Сизларга ўттиз дақиқа мухлат, уни қандай бўлмасин ўзига келтирасизлар. Йўқса, мана шу касалхонани бошингизга қулатаман, эшитяпсизларми мени? — бақирди у. — Юсуф тинчлан, — ортидан Маржона ва Дилнозани олиб етиб келган Зуфар унинг елкасига қўлини қўяркан, — ўзингни қўлга ол. — Қандай тинчлай айт, қандай? У мени деб шу аҳволга тушди. Уни мен шу аҳволга солдим, — Юсуф бақирганча гапирар экан, — ҳозир ҳеч ким ва ҳеч нима билан иши йўқ эди. Мен ҳаммасини аниқлашим керак. У ўзига келгунича ҳаммасини аниқлашим керак, — шундай деганча телефонини олиб, таниш рақамларни тера бошлади. * * *— Бону, бу билан нима демоқчисан? — Абрам ҳеч нимага тушунмади. — Мени кечиринг. Биламан, ҳаммасини мен ва қизим учун қилаяпсиз. Лекин, мен бундай қила олмайман, — Бону шундай деганча ўрнидан турди. — Сизга катта раҳмат. Мен Анвар акамни ёнига қайтаман. Менимча, шуниси маъқул. — Абрам бир зум жим турдида, — Қарорингни ҳурмат қиламан. Ҳаёт сеники, қандай яшаш бу сени хохишинг. — Сизга катта раҳмат, энди мен борай, — синиққина жилмайди Бону. — Майли, — Абрам у билан хайрлашиб шифохонадан чиқар экан, негадир ҳаёли жойида эмасди. Шу сабабли ҳам, шифохона шошиб кираётган қизни кўрмади ва улар тўқнашиб кетишди. Юсуфнинг қўнғироғидан кейин, Гулҳаё опа оёғини қўлига олганча шифохонага югурди.— Санам, Санам қизи қани? — келиши билан Юсуфнинг ёқасига ёпишди. — Нима қилдинг қизимга? — қолган эса ҳайратда. Айниқса, Маржона. — У ҳозир ҳушсиз, жонлантириш бўлимида. Сизни бу ерга бунинг учун чақирмадим. Менга ҳақиқат керак, — Юсуф қаршисидаги аёлнинг икки елкасидан тутиб кўзларига тик боқди. — Сиз айтган ўша ўтмишнинг Санам ва менга алоқаси борми? — Буни дадангдан сўрамадингми? — Гулҳаё опа Юсуфнинг қўлларини секин елкасидан олар экан, — ёки ўша пасткаш даданг борини айтишга уялдими? — Саволимга жавоб беринг. Санам ва мен бир отадан бўлганмизми? — Юсуфнинг бу саволидан кейин Гулҳаё опа кулиб юборди. — Нима? Бу гап қаердан чиқди? — кулишда давом қилганча сўради. — Мени ўша пасткаш билан бирга бўлган деган ҳаёл қаердан келди? — Гулҳаё опа Юсуфга қараб қўяр экан, — тушунарли, бу гапларни сенга ўша ҳайвон айтган. Билмасанг, билиб қўй. Санам Даврон Агзамовни қизи. У чин муҳаббатимизмеваси. Энди эса, бу ердан жўна. Қизимдан узоқ юр. Йўқса ўзинга қийин бўлади. — Мен ҳеч қаерга кетмайман, — Юсуф ўзини қийнаётган саволга жавоб олгач бироз дадиллашди. — Мен уни севаман, — бу сўзни эшитган Маржонанинг бошидан кимдир муздек сув қуйгандек бўлди. — Севасан? Кулгимни қистамасангчи, қанақа севги? Сенингча севги, аввал бир қизга умид бериб, сўнгра келиб унинг қариндошини қўлини сўрашми? Сени ҳам тушунаман. Минг қилса ҳам, қон барибир тортади. Сенга охирги гапим, Санамдан узоқ тур. — Турмасамчи, нима қиласиз? Ўлдирасизми? — Керак бўлса ҳа, — Гулҳаё опа шундай деганча кимгадир қўнғироқ қилди. Беш дақиқа ўтар - ўтмас, 4-5 тача йигитлар кириб келишди. — Йигитлар, буларни ташқарига олиб чиқиб ташланг, — Юсуф ва қолганларга ишора қилиб гапирди. — Қаршилик қилганни, ақлини киритиб қўйинг. Фақат қурол ишлатилмасин, — деганча доктор билан гаплашгани кетаётганди,— Холажон, мен қолай? — Дилноза шошиб гапира бошлади. — Мен Санамни дугонасиман. Менга рухса... — Бундан буёғига Санамни сендек дугонаси йўқ, — Дилнозага менсимагандек гапириб ўтиб кетди. Гулҳаё опа бу ердан узоқлашар экан, айни дамда бир нарсани у ҳам бўлса Санамга озор етказадиган ҳамма нарсадан қизини узоқлаштиришни истарди. * * * Кеч бўлишини сабрсизлик билан кутган Ҳасан, ниҳоят вақт бўлиши билан Рафиқни излаб у бўлиши мумкин бўлган жойга келди. Аммо, у ҳеч қаерда йўқ. Қанча изламасин топа олмади. — Жин урсин, — Ҳасан асабийлашганча хожатхона томонга юрди. У ерга кириши билан, ерда қорнини
1 3562Loading...
35
ушлаганча буралиб ётган Рафиқни кўриб эси чиқиб кетай деди. — Рафиқ, сенга бўлди? Тур ўрнингдан, — Рафиқни бошини кўтариб ўзига қаратар экан, баттар қўрқиб кетди. Чунки Рафиқнинг кўзлари ола -кула бўлиб кетган, оғзи ва бурнидан тинмасдан қон оқарди. Бутун вужуди қалтирар, лекин шунга қарамасдан у Ҳасанга нимадир демоқчи бўлиб ғулдирарди. — Тинчлан, ҳаммаси яхши бўлади, — Ҳасан уни кўтаришга урунди, аммо, Рафиқ қалтироқ қўллари билан уни тўхтатиб, оғзидан оқаётган қон ёрдамида деворга нимадир ёза бошлади. — Бу нима? — Ҳасан девордаги ҳарфларга бошида тушунмади. Д Э В И Л. Бу сўздан кейин Рафиқ нима демоқчи эканлигини у яхши тушунди. — Хўш гапир, Девил ким? — Ҳасаннинг бу саволидан кейин Рафиқ яна қалтираганча ёзди. А Й У Б А Г З А....аммо буёғига давом қилдира олмади. Жони узилди. — Рафиқ, Рафиқ кўзларингни оч, — Ҳасан уни силталай бошлади. Аммо, энди кеч. Танасидаги заҳар аллақачон ўз ишини бажарганди. Ҳасан девордаги ҳарфларни эслаб қолгач, Рафиқнинг устидаги кийимидан йиртиб олди ва ўчириб ташлади. Кейин эса, ҳеч нарса бўлмагандек бу ерни тарк этди. У ҳаммасини тушунди. Рафиқ Девилни одамо эмас. Унинг одами Ҳасанни кузатиб юрибди. У бугун Рафиқнинг ёнига келишини билган. Шу сабабли, Рафиқни гумдон қилди. Рафиқ қисман бўлса ҳам,Девилнинг кимлигини айтди. Энди бундан буёғига нима қилиш ҳақида ўйлаш керак. Кечга яқин ўзига келган Санам тепасида ўтирган аёлни умуман танимади. — Кимсиз? — ярим очиқ кўзларини каттароқ очишга ҳаракат қилди. — Қизим, — Гулҳаё опа йиғлаганча уни бағрига босди. — Кўзмунчоғим, ягонам, — йиғлаб юз - кўзларидан ўпар экан, Санам ҳеч нимани тушунмасдан карахт эди. — Мени жуда қўрқитиб юбординг, сенга нимадир бўлди деб... — Шошманг, — Санам унинг бағридан чиқар экан, — сиз нималар деяпсиз? Аслида, кимсиз ўзи? — Қизим, мен сени онангман. — Онам? — Санам негадир унинг сўзларига ишона олмади. — Қанақасига? Ахир, менинг онам ўлган. — Қизим, мен онангман. Тирикман ва қаршингдаман.— Лекин, улар, — Санам кичкина пайтлари ойисини сўраб йиғлагнида, "Онаг йўқ", "Онанг ўлган" деганларини эслади. — Улар ёлғон гапиришган. Ҳозир дам ол. Тузалиб кетганингдан кейин сенга ҳаммасини бир бошдан айтиб бераман. — Санам ҳақиқатни билишга қанча қизиқмасин, бошидаги оғриқ, кўзларини юмиб бораётган уйқу сабаб, ҳаммасини кейинга қолдирди. Ойисининг бағрига бош қўйганча уйқуга кетар экан, негадир ўзини анча хотиржам ва қайсидири маънода бахтли ҳис қиларди. Чунки айни дамда, шу йиллардан буён қўмсаб яшагани "Она меҳри" ни ҳис қилаётганди. * * * Абрам ҳаёл билан шифохонадан чиқиб кетар экан, ичкарига шошиб кириб келаётган қизни кўрмади. Шошқалоқ қизимиз ҳам уни кўрмай қолгани боис, иккаласи тўқнашиб кетишди.— Минг бор узр, — ҳаёлларини йиғиб олган Абрам қизнинг ерга тушиб кетаётган сумкасини олаётган эди, — Ҳечқиси йўқ, — қиз ҳам сумкага эгилгани боис, бу сафар бошлари билан урилдилар. — Ай, бошим, — қиз бошини ушлаганча сумкасини ҳам унутиб қаддини тиклади. — Мана сумкангиз, — Абрам пешонасини силаб қўйганча сумкани унга узатди. — Раҳмат. Яна бир бор узр, — қиз айбдорона жилмайди. — Ҳечқиси йўқ. Мендан ҳам ўтди, узр. — Хўп, — қиз шошганча ичкарига кириб кетди. Абрам пешонасини яна бир бор силаб қўяркан, — Ғурра бўлиши аниқ, — деб қўйганча чиқиб кетди. * * *Ҳасан туни билан ухлай олмади. Кўзини юмди деган заҳоти кўз олдига Рафиқнинг юзи келарди. Ухлай олмай тўрт ёнига ташлаб тонг оттирди. Тонг отиши билан биринчи қиладиган иши Игорнинг олдига бориш бўлди. — Менга телефон керак, — салом - аликни ҳам насия қилганча мақсадга ўтди. — Телефонми? Мана, — Игор ётоғи тагидаги оддийгина тугмали телефонни стол устига ташлади. — Истаганингча фойдаланишинг мумкин. — Менга бошқачаси, яъни интернетга чиқадигани керак. — Эеее ҳа, — кулганча телефонини олиб жойига қўяркан, — унақаси менда йўқ. — Игор, сен ҳамма нарсани иложини қила оласан, битта телефон нима бўлибди?
1 5662Loading...
36
— Ишингни қандай битиришни биласан-а? — кулди Игор. — Хўп сен учун топаман. Узоғи икки соатда қўлингда бўлади. Орадан икки соат ўтиб, Игор ваъдасини бажарди. Ҳасанга битта телефон топиб берди. Телефонни қўлига олиши билан, Ҳасаннингқилган иши Рафиқ айтган исмни ва чала қолган фамилияни териш бўлди. Ишини тугатмасидан гоогледан чиқиб келган хабар ва суратларни кўрган Ҳасан ҳайрон бўлиб қолди. — Наҳотки, у....?
1 6663Loading...
37
#ЎЗИМНИКИСАН ХVI боб Ўтмиш. — Гулҳаё, шошма. Шошмасангчи, — Санжар ўзидан 2 синф пастда ўқийдиган Гулҳаёнинг ортидан югурганча етиб олди. — Мендан нима истайсиз? — маҳалланинг энг гўзал қизи ҳисобланмиш Гулҳаё атрофга хадиксираганча қараб қўяркан, — нега ҳа деб ортимдан юраверасиз? — Сени яхши кўраман. Шунинг учун ҳам ҳар дақиқа сенга талпинавераман. — Мен эса сизни севмайман. Шундай экан, ҳа деб ортимдан юришни бас қилинг. Мени бутун маҳаллада гапга қолдирмоқчимисиз?— Нега унақа дейсан? Қани биттаси сен ҳақингда ғиринг деб кўрсинчи, тилини суғириб олиб, ўзига едираман. — Менга барибир, мени тинч қўйинг, — Гулҳаё тез - тез юрганча кета бошлади. — Мана кўрасан, барибир меники бўласан, — Санжар Гулҳаёнинг ортидан қараб қолганча энтикиб қўйди. * * * Ҳозирги кун. — Бону, — Абрам машинани тўхтатиши билан ундан тушганча йўл четида йиғлаб ўтирган қизнинг ёнига югуриб келди. — Ўрнингдан тур. — Абрам ака, мен усиз қандай яшайман? — йиғлаганча Абрамнинг кўксига бош қўяркан, — илтимос Мухлисани олиб келиб беринг, мен усиз яшай олмайман. Илтимос, — Бонунинг овози баргансари пасая бошлади. — Абрам ака, ил-ти-мо... — Бону ҳушини йўқотди. — Бону, Бону кўзларингни оч, — Абрам унинг юзларига енгилгина шапатилаганча қизни ўзига келтиришга ҳаракат қиларди. Охири шарт кўтардида, машинаси тарафга қараб юрди. Қизни машинага ётқизиб, ўзи ҳам ўтирдида, катта тезликда шифохона тарафга ҳайдади. * * * — Қаерга бунча шошиб кетган бўлиши мумкин? — Санам Абрамнинг хавотир билан шошиб чиқиб кетганини тушуна олмасдан, ўзига савол берарди. — Ишқилиб тинчлик бўлсинда. Ёки яна ўша кунги....— ҳаёлига ўша аёл ва қизча келди. — Бу дейман, Абрам акажониз сизни ёлғизлатиб ўша жононининг олдига кетдими? — Санамнинг ҳаёлларини бўлганча Юсуф кириб келди.— Менимча, буни сизга ҳеч қандай алоқаси йўқ, — Санам унга менсимагандек бир қараб қўйдида, — Маржонахонингиз қани? Эрталабдан "Юсуф акам"ни олдига деб қанот чиқариб учиб юрганди. — Тез орада келади Маржонахоним, — негадир Санамнинг кесатиши Юсуфга ёқиб, юзига билинар - билинмас кулгу югурди. — Унда хурсандман. Энди эса, марҳамат қилиб бу ердан қорангизни ўчирсангиз, сиздан бағоят хурсанд бўлардим. — Эсингиздан чиққан бўлса, унда эслатиб қўяй. Мен ҳам шу ерда ишлайман. Бошлиғингизни ҳамкориман, — "Бошлинғингиз" сўзига алоҳида урғу бериб гапирди. — Эсимда, мен бу ердан деганда мана шу жойингизни назарда тутгандим. — Тушунарли котиба хоним, унинг ёнидан узоқлашар экан, қаллиғим келса хонамни кўрсатиб юборарсиз, — деганча ўзининг хонасига кириб кетди.* * * Ўтмиш. — Гулҳаё, эртага совчилар боради, — Даврон ариқдан сув олаётган Гулҳаёнинг ёнига сал яқин келганча гапира бошлади. — Даврон ака, биз ҳали мактабни тугатишимиз керак, — Гулҳаё юзлари қизарганча жавоб бераркан, юрак уруши тезлашиб кетгандек бўлди. — Сен буёғидан хавотир олма. Мактабни ҳам тугатамиз. Шунчаки, сен маҳалламизнинг энг олди қизисан. Тўғри маънода албатта. Шунга сени бошқалар илиб кетмасин дея, олдиндан банд қилиб қўймоқчиман. — Сени бу ерга нега олиб келганимни биласанми? — Аюб сувга тикилганча гап бошлади. — Хўш, нега экан? — Муяссар қизиқиш билан сўради.— Эсингдами, тўйимиз куни сенга Аюб ака дема деганим? — Ҳа эсимда, — қовоқ уйганча, — битта гап учун жонимни оғритгандингиз ҳам, — лаб буриб қўйди. — Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. — Балки менга айтарсиз. — Кейин мендан хафа бўлмайсанми? — синиққина жилмайганча Муяссарга қаради. — Яъни? — Мен ҳозир сенга ўтмишимни айтиб бермоқчиман. Буни ўтмиш деб ҳам бўлмайди. Бу бир юк. Қалбимни эзиб турган юк. — Гапиринг, балки шу билан енгил тортарсиз. — Мени қанақа инсон деб биласан? Яъни инсон номига лойиқманми? — Нега бунақа деяпсиз? — ҳайрон бўлди. — Қачонлардир мен ҳам ҳамма қатори эдим. Кулиш, ҳаётдан завқланиш, — кулимсираганча гапбошлади. Ҳаммаси ҳаётимда "У" пайдо бўлгач бошланди. — У? — Ҳа, у. Унинг исми Севинч эди. Умуман ҳеч кимга
1 4125Loading...
38
келиб секин бағирига босиб овутди. — Хўп, бугуноқ уйдагилар билан гаплашиб тўй кунини белгилаймиз.— Ростанми? — Маржонанинг кўзларида умид учқунлари порлади. — Ростан ҳаммасини гаплашасизми? — Ҳа, сен буёғидан хавотир олма. Мен ўзим...— шу пайт хонага қаҳва кўтарганча Санам кириб келди. Уларнинг туришини кўриб қалбида оғриқ турди. — Кечирасизлар, мен шунчаки сизларга қаҳва....— қўлидагини кўрсатди. — Ҳечқиси йўқ, — Маржона жилмайганча Юсуфнинг бағридан чиқаркан, — хушхабарни биринчи сен билан баҳам кўрамиз экан. — Хушхабар? Қанақа хушхабар? — Биз ҳозир гаплашиб, тўйни тезлаштиришга қарор қилдик, — Маржона кулиб қўйди. — Ростанми? — Санам Юсуфга алам билан қараркан, — бу жуда яхши хабар. Сизларга бахт тилайман. Бахтли бўлинглар, — Санамнинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. — Раҳмат.Майли, мени ишларим бор эди, — оёқлари ўзига бўйсунмаётганига қарамасдан, тез - тез юрганча чиқиб кетди. Санамнинг аҳволини кўрган Дилноза югурганча унинг ёнига келди. — Санам, аҳволинг яхшими? Нима бўлди? — Дилноз, у уйланяпти, — зўрға гапирди. Эшитяпсанми, у уйланяпти, — Санамнинг охирги сўзлари зўрға чиқди. У ҳушини йўқотди. — Санам, Санам сенга нима бўлди? — Дилноза йиқилай деган Санамни ушлаб қоларкан, — Санам кўзларингни оч. Сенга нима бўлди? Санаммммм. — Дилнозанинг овозини эшитган Юсуф ва Маржона хонадан отилиб чиқди. Санамнинг ерда хушсиз ётганини кўрган Юсуфнинг жони чиқиб кетай деди. — Санам, — жон ҳолатда бақирганча унинг ёнига югуриб келиб, бошини тиззасига оларкан, — унга нима бўлди? — Билмайман, — Дилноза йиғлаганча Санамнинг юзларини силар, ҳушига келтиришга ҳаракат қиларди.— Уни шифохонага олиб бориш керак, — Юсуф бир урунишдаёқ Санамни даст кўтарди-ю, ҳеч нарса ва ҳеч кимга эътибор бермасдан бинодан чиқиб кетди. Боягина тўй ҳақида гапираётган Маржона эса ҳеч нимага тушунмасдан қолаверди. Абрам ўйланиб турдида, эшикни тақиллата бошлади. Орадан кўп ўтмасдан эшик очилди. — Мен Мухлисани олиб кетаман. Шундай экан, бунга қаршилик қилишингиз бефойда, — Абрам қаршисидаги инсонга қатъий гапирди. — Абрам, — бироз сокинлик билан гап бошлади. — Тўғри, вақтида Мухлисани тан олмадим. Аммо, ҳозир Мухлиса бизга жуда керак. Чунки....— 55-60 ёшлар атрофидаги эркакнинг кўзлари ёшланди. — Яъни? — Абрам унинг бирорта ҳам гапига тушунмади. — Нега шу пайтгача кераксиз бўлган Мухлиса, бирданига керак бўлиб қолди. — Анвар касал. Унга Мухлисадан бошқаси ёрдам бера олмайди, — ниҳоят бор гапни айтди.— Гап буёқда денг, — Абрамнинг қошлари чимирилди. — Аллоҳ уни барча қилганлари учун жазолабдида. — Абрам, биламан сен кўнгли тоза, яхши йигитсан. Аммо, бизни ҳам тушун. Анвар ёлғизгина ўғлим. — Адҳам Асроров, қачонлардир мен сизни жуда ҳурмат қилардим. Қайсидир маънода сиз менинг лидерим ҳам эдингиз. Аммо, ўз набирангизни тан олмаганиздан кейин...— Абрам бир сония жим турдида, — Анвар ҳам одамгарчилик қилмади. Ҳаммасидан тонгани етмагандек, сизни қахриздан қўрқиб ҳомиладор аёлини сал қолса ишратхонага сотиб юбормоқчи эди. Аллоҳ унга қилганига яраша берибди. Буёғига мендан хафа бўлмайсиз. Бону бугуноқ устингиздан судга ариза беради, — Абрам шу гапни айтди-ю, Адҳам аканинг гапини эшитмасдан кетди. * * *— Ойи, бу нима деганингиз? — Дурдона асабийлашганча ўрнидан туриб кетди. — Дадам қанақасига менга буни раво кўриши мумкин? — Мен бир нарса дея олмайман, — Ақида опа ҳар доимгидек эри тараф бўлганча жавоб берди. — Ойииии, мен у йигитга турмушга чиқмайман. Тўйдан кейин қандай яшайман? Унинг хатто машинаси ҳам йўқ. Уйини-ку айтмаса ҳам бўлади. Ахир, у маҳалламизнинг энг камбағал одами. Бунинг устига етим ҳам. — Етимни қалби ўксик бўлади. Сен бориб унинг ўша ўксик қалбига малҳам бўласанда қизим, — Ақида опа ишини давом қилдирганча гапирарди. — Ҳеч қанақа тўй бўлмайди. Мен ўша етимга турмушга чиқмайман, — Дурдона жаҳл қилганча хонасига чиқиб кетди. * * *— Бу нима деганингиз? Кўзини очишни истамаяпти
1 1792Loading...
39
қўйдида жавоб берди. — Энди кетинг. — Мен ҳеч қаерга кетмайман. Кетсам ҳам фақат Мухлисани олгач кетаман. — Мухлиса ҳеч қаерга кетмайди, — ортидан келган бу овоз туфайли ортига ўгирилган Абрам ўзига ўктам нигоҳлар билан қараб турган инсоннинг кўзлари худди у каби тик боқди.— Нима? — Муяссар Аюбнинг елкасида турган бошини кўтариб унга юзланди. — Аюб нималар деяпсиз? Сиз, уларни нима қилдингиз? — Муяссар мен сен ўйлаганчалик яхши одам эмасман. Мен туйғулари топталгани учун икки одамни ўлдириб, бир қизни вахшийларча зўрлаганман. — Аюуууб, — Муяссар қулоқларига ишона олмаётганди. — Сиз ҳозир шунчаки ҳазиллашаяпсиз шунақами? Буларнинг бари шунчаки ҳазил. Сиз мен билан... — Муяссар, — Аюб унинг икки елкасидан тутганча кўзларига тик боқаркан, — буларнинг бари ҳақиқат. Мен жуда разил одамман. Хатто ўйлаганингдан ҳам кўпроқ. Тўғри ҳозир ишонмаслигинг мумкин. Аммо, бир кун ҳаммасини билгач, — унинг юзларига янаям яқин келаркан, — сени йўқотишдан қўрқаман. — Мен сизни ҳеч қачон ташлаб кетмайман, — Муяссар уни маҳкам қучаркан, — ҳеч қандай ҳақиқат бизни айира олмайди. Мен сизни севаман.Қанча ёмон бўлсангиз ҳам. Чунки сиз менинг "Махлуққинам"сиз * * * — Ҳасан, менимча сендан 2 ойча олдин қамоққа тушган Рафиқ Девилни одами, — Игор Ҳасанга синчиков назар ташлар экан, негадир кулиб қўйди. — У билан ўзим гаплашаман. Буёғидан хавотир олма, — Ҳасан ўзига юқори баҳо берганча гапирди. — Сенга ишонаман. Мана бу сенга, — Игор унга ўзгача нақшли пичоқ узатаркан, — бу мендан сенга совға. Ҳали кўп керак бўлади. — Раҳмат. Энди мен борай, — Ҳасан ўрнидан туриб у ердан узоқлашди. — Нега унга ёлғон гапирдинг? — Игорнинг ёнидаги Боря исмли бирси қош чимирди. — Рафиқ Девилнинг одами эмаслигини иккимиз ҳам яхши биламиз. Уни бекорга жувонмарг қилмоқчимисан?— Қўйсанг-чи Боря, — кулди Игор. — Тўғри уни алдадим. Аммо, Рафиқ Девил кимлигини билади. Чунки у бир ой олдинги суҳбатимизни тасодифан эшитиб қолган. — Шунинг учун уни Ҳасанни қўли билан йўқ қилмоқчимисан? Бу Ҳасан деганлари ҳам ғирт аҳмоқ экан. — Эҳ Боря, Боря, — Игор кулганча ўрнидан турар экан, — ўша Девилнинг кимлигини билгач Ҳасан қай аҳаволга тушишини билсанг эди. Чунки у ўзича йўқ қилмоқчи бўлаётган одам, ўзи ўйлагандан ҳам кўра яқин. * * * — Кетади, мен уни олиб кетаман, — Абрам ўзгача қатъият билан гапирар экан, қаршисидаги инсон бир пайтлари ўзи ихлос қўйган устози эканлигини ҳам унутганди. — Набирамни сенга бермайман. Шундай экан....— Набирам? — Абрам қаршисидаги инсоннинг гапларини бўлиб кулимсиради. — Набирангиз эканлиги энди эсингизга келдими? Кўча оч - наҳор юрганида, бир чимдим меҳрга зор эканлигида набирангиз эмасмиди? — Абрам, — бу сафар бу овозда озгина ўтинч ва иложсизлик бор эди. — Мен сенга айтадиганимни айтдим. Набирамни сенга бермайман. Бонуга ҳам айт. Қизи керак бўлса мана шу уйга келсин, — гапини гапирди-ю Абрамни эшитмасдан ичкарига кириб, дарвозани қаттиқ ёпди. Абрам дарвозага қараб турар экан, қачонлардир шу дарвозадан кириб - чиқиб катта бўлганини ўйлади. Аммо, ҳаммаси бирданига ўзгариб кетди. Ҳаммаси Бону сабаб. Яна бир сабаби эса, ҳамманинг кўзига яхши кўринишга улгурган ўгай она. — Юсуф ака сиз билан гаплашиб олсак бўладими? — Бемалол, мени дўстимдан яширадиган сирим йўқ, — Юсуф хотиржамгина жойига ўтирди. — Лекин...— Мени озгина ишларим бор, — Зуфар Маржонани хижолат қилмаслик учун хонадан чиқиб кетди. — Хўш, гапирчи. Нима демоқчи эдинг? — Юсуф ака мен, — Маржона тортиниброқ гап бошлади. — Ҳалиги.... — Маржона чайналмагин илтимос, — Юсуф негадир асабийлаша бошлади. — Тўйни тезлаштирайлик демоқчи эдим, — Маржона уялибгина гапирди. — Нима? — Юсуф ҳайрат билан унга қараркан, — бу гап қаердан чиқди? — Биз ҳақимизда айтишганига ҳам мана салкам икки ойдан ўтди. Бу юришимиз яхши эмас. Айниқса, мен учун. Ахир қизболаман, — Маржонанинг кўзлари ёшланди. — Маржона, — Юсуф ўрнидан туриб унинг ёнига
1 1383Loading...
40
ўхшамасди. Аслида, менга шундай туйилган экан, — алам билан кулди. — Аюб нималар деяпсиз? — Сенингча хиёнат нима? Хиёнат? — Муяссарнинг кўз олдига Юлдузнинг қўлини ушлаб турган Ҳасан келди. — Хиёнат бу қалб оғриғи. — Тўғри. Бир варакайига икки хиёнат: яъни энг яқин дўстим деганинг ва севганингни хиёнати. — Аюб мен ҳеч нимани тушунмаяпман. Илтимос тушунтириброқ гапиринг. — Бир пайтлари Жавоҳир исмли дўстим бўларди. Аниқроғи мен уни дўст деб билардим. У эса менга ҳасад қиларкан. Буни анча кеч тушунганман. Севган қизим эса, "Паст эрники, тепаси элники" хилидан экан.— Шунда Севинчнинг ҳаётингизга кириши тасодиф эмас, — Муяссар энди ҳаммасини тушунаётгандек эди. — Ҳа, баракалла. Ўзимни бешга ўқиган хотиним, — Аюб Муяссарни қучганча янаям ўзига яқинроқ тортди. — Улар ҳозир қаерда? — Муяссар негадир Севинчни кўргиси келди. Балки, ич - ичидан Аюбни ундан рашк қилгандир. — Биттаси фоҳишахонада, биттаси қора тупроқ остида, — Аюб қандайдир совуқ ва ҳиссиз жавоб берди. * * * Санам керакли ҳужжатларни тахт қилиб, Абрам айтган ишни якунлаш учун мажбур Юсуфнинг хонаси томонга юрди. Истамайгина эшикни тақиллатди. — Киринг, — ичкаридан эшитилган бу овоз унинг қалбнинг туб - тубигача етиб борди гўё. Аммо, ҳозиртуйғуларга эрк берадиган пайт эмас, бунинг устига ичкаридаги инсон бунга арзимайди ҳам. Санам шуларни миясида айлантирганча ичкарига кирди. — Мана бу ҳужжатларга имзойингиз керак экан, — Санам унинг юзига ҳам қарамасдан қоғозларни узатди. Юсуф индамайгина қоғозларни олиб кўз югуртирар экан, кўз остидан Санамга қараб - қараб қўярди. Кўз югуртириб чиққач, имзо қўйдида, — Марҳамат, — Санамга узатди. — Раҳмат, — Санам қоғозларни олиш учун қўл узатганди, унинг билагидан ушлаб, ўзига тортди. — Бу нима қилганингиз? Санам кўзлари катта - катта бўлганча унга бақирди. — Сени яқиндан кўргим келди, — бироз оғриқ ва соғинч аралаш пичирлади. Санам унинг кўзларига бир он сўзсиз тикилиб қолди. Юсуфнинг кўзидаги соғинч, меҳрни кўриб ичидан нимадир узилгандек бўлди.— Борган сари ҳаддингиздан ошиб кетаяпсиз, — ниҳоят Санам ақлини йиғиб олиб, унинг қўлларини силтаб ташлади. Юсуф бир сўз демасдан ҳали ҳам унга тикилиб турарди. Санам ортиқ бу ерда қолишни истамай эшик томонга энди юрганди ҳамки, эшик очилиб ичкарига Маржона ва Зуфар кириб келди. — Санам? — Маржонанинг кўзларида ҳайрат акс этди. — Сен бу ерда.... — Ҳа мен шу ерда, — Санам мағрур жавоб бераркан, — Юсуф Яминов Абрам акам билан ҳамкорликда иш бошлаганларидан менимча хабаринг бор. — Санамнинг "Абрам акам" дегани Юсуфнинг жаҳлини чиқарди чоғи қўллари мушт бўлиб тугилди. — Рости мен, — Маржона нима дейишни билмасдан каловланди. — Майли, мени ишларим бор эди, — Санам тез - тез юрганча чиқиб кетар экан, чиқиш олдидан Маржонага бир қаради. Негадир Маржонага ачинди ҳам. Чунки унинг юзида қандайдир иккиланиш ва иложсизлик акс этарди.* * * — Унинг аҳволи яхшими? — Бонуни текширган докторга умид билан қаради Абрам. — Ҳеч қандай хавф йўқ. Бироқ, у нимадандир жуда қаттиқ сиқилган кўринади. Шу боис, ҳушини йўқотган. — Тушунарли. У қачон ўзига келади? — Узоғи икки соатларда. Яхши. Унгача мен бир жойга бориб келаман. У ҳушига келса, мана бу рақамга қўнғироқ қилинг, — чўнтагидан ташриф қоғозини олиб узатди. — Хўп, — доктор билан яна бир нарсаларни гаплашдию, шифохонадан чиқди. — Сен ўзинга келгунингча Мухлисани албатта олиб келаман, — ўзига - ўзи гапирганча машинасига ўтириб газни босди. Ўттиз дақиқалик йўл юргач, машина каттагина ҳовли олдида тўхтади.Машинадан тушиб, эшик қўнғироғини босиши билан эшикни 45-50 ёшлар атрофидаги бир аёл очди. — Ассалому алайкум, Анвар уйдами? — Ваалайкум ассалом, йўқ. У ҳали келмаганди, — аёл ўйланганча бироз каловланиб жавоб беришидан маълумки, Анвар уйда. — Анвар уйда. Уни чақириб берсангиз яхши бўларди. Ҳаммасини яхшиликча ҳал қилганимиз маъқул. — Анвар уйда эмас, — аёл уй ичига бир қараб
1 2283Loading...
бордию, ўша биттагина соқчини тинчитиб, устидаги формасини олиб кийдию, эшик томонга юрди. Эшикни очиб ичкарига кириб, ичкаридан қулфлади. Ана Игор, хотиржамгина ухлаб ётибди. Хонанимқоронғу бўлгани боис юзи яхши кўринмаяпти. Хонанинг хира чироғини ёқди. — Ўчир чироқни, — чироқ ёнгани сабаб уйғониб кетган Игор хиррилаганча кўзини қўли билан бекитганча бақирди. — Сенга гапираяпман, ўчир чироқни. — Ўчирмасамчи? — Аюб бемалолгина эски стулга ўтирганча сўради. — Сен? — Игор уни овозидан таниди. — Ниҳоят, келибсанда? — қўлини кўзидан оларкан, тиржайди. — Сеннннн? — Аюб ўша таниш чеҳрани кўриб ҳайрон бўлди. — Сен бу ерда нима қилаяпсан? — Айтайлик дам олаяпман, — кулди Игор. — Мен ҳозир сени, — Аюб ўрнидан ирғиб турдида, икки қадамда Игорнинг ёнига келиб, уни бўға бошлади. — Нега ҳаммасини била туриб, Азимни ўлишига йўл қўйдинг? Қани ўша ҳайвон?— Қўйвор, — Игор бир - икки силтаниб Аюбни итариб юборди. Буни кутмаган Аюб йиқилиб тушмаслик учун 4-5 қадам ортга юриб кетди. — Нимани кутгандинг? Ёлғиз ўғлимни ўлдирасан-у мен жим кетишим керакми? — Игорнинг ҳар бир сўзида нафрат акс этарди. — Шунинг учун мана шу жойга бекиниб олибсанда? — кулди Аюб. — Қулай вақтини кутдим, Игор уст - бошини тўғирлаб ўрнидан тураркан, — мана ниҳоят қулай пайт ҳам келди. — Демак, ҳаммасини мени бу ерга олиб келиш учун қилдинг? — Албатта, Ҳасан бунга шунчаки воситачилик қилди холос. — Қани ўша ит? — Айтайлик, айни дамда хотингни қўйнида, — масхара қилгандек кулди.— Сен ҳаммани ўз аёлинг ва қизинг каби деб ўйлайсан шекилли? — Аюб ҳам унинг нозик жойидан олди. — Ифлос, — Игор ғазабланганча Аюбга ташланди. Бироқ, Аюб чап бериб қолди ва Игор бориб деворга урилди. Бундан фойдаланган Аюб унинг ортидан келиб, бир қўли билан шарт қўлини қайирдию, иккинчи қўлини олди томонга ўтказиб томоғидан бўғди. — Кел сен билан келишиб оламиз, сен ҳозир менга ўша итни қаердалигини айтасан, мен эса сени тирик қолдираман. — Менинг хатойим сабабли сен анча тезкор ва абжир бўлибсан, — Игор уни эшитмагандек гапира бошлади. — Сенга савол бердим, — Аюб уни қаттиқроқ бўғди. — Келишдик, — Игор вақтдан ютиш учун таслим бўлди. — Гапир.— Олдин қўйиб юбор, — Аюб унинг айтганини қилиб қўйиб юбораркан, — сен ҳеч ўзинга савол бериб кўрганмисан? — Яъни? — Нега ғазаблансам қонсираб қоламан деб? — Сен буни қаердан биласан? — Аюбнинг қошлари чимирилиб, бўйин томирлари бўрта бошлади. — Сендаги ҳаммаси ўша автоҳалокатдан кейин бошланган тўғрими? — Ҳа, лекин сен буни қаердан биласан? — Айтайлик, ҳаммаси менинг ишим. — Гапни чайнамасдан очиқ - ойдин гапир, — Аюб эски столга бир урди. — Сен Жавоҳирни ўлдирганингдан кейин аламим ҳеч қаерга сиғмасди. Сени ҳам бу ҳаётда яшашга ҳаққинг йўқ деб ўйлардим. Шу сабабли, одам ёллаб машинангни буздириб қўйдим. Аммо, сен бу автоҳалокатда ўлмадинг. Жонлантириш бўлимида кома ҳолатида ётар экансан, докторлар қон қуйиш керак, бўлмаса ўлади дейишди. Қон гуруҳингтўртинчи салбий дейишди. Бу энг камёп қон гуруҳи бўлгани учун қон топиш осон бўлмади. Аммо, бойвучча даданг топди. Мен эса операциядан бир кун олдин даданг топган ўша қонга лабораториямдаги бўри ва эчкиемар қонидан қўшиб қўйдим. Операциядан тирик чиқишингни хохламадим. — Бўри ва эчкиемар қони? — Аюб ҳали ҳам ҳеч нимага тушунмасди. — Ҳа, ахир мен олим эдим. Ҳайвонлар ва уларнинг ички тузилишлари устида тажрибалар олиб борардим. — Мени ҳам тажриба қуёнига айлантирмоқчи бўлдинг, аммо ўхшамади, — Аюб жаҳл аралаш куларкан, — ҳеч бир режанг ўхшамагач бу ерга беркиндинг? — Ҳа, чунки дадангнинг қўли ҳамма жойга етарди. Бу ерда ҳам бир неча марта мени ўлдиртиришга ҳаракат қилди. Давоми бор https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇

https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar

https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

бордию, ўша биттагина соқчини тинчитиб, устидаги формасини олиб кийдию, эшик томонга юрди. Эшикни очиб ичкарига кириб, ичкаридан қулфлади. Ана Игор, хотиржамгина ухлаб ётибди. Хонанимқоронғу бўлгани боис юзи яхши кўринмаяпти. Хонанинг хира чироғини ёқди. — Ўчир чироқни, — чироқ ёнгани сабаб уйғониб кетган Игор хиррилаганча кўзини қўли билан бекитганча бақирди. — Сенга гапираяпман, ўчир чироқни. — Ўчирмасамчи? — Аюб бемалолгина эски стулга ўтирганча сўради. — Сен? — Игор уни овозидан таниди. — Ниҳоят, келибсанда? — қўлини кўзидан оларкан, тиржайди. — Сеннннн? — Аюб ўша таниш чеҳрани кўриб ҳайрон бўлди. — Сен бу ерда нима қилаяпсан? — Айтайлик дам олаяпман, — кулди Игор. — Мен ҳозир сени, — Аюб ўрнидан ирғиб турдида, икки қадамда Игорнинг ёнига келиб, уни бўға бошлади. — Нега ҳаммасини била туриб, Азимни ўлишига йўл қўйдинг? Қани ўша ҳайвон?— Қўйвор, — Игор бир - икки силтаниб Аюбни итариб юборди. Буни кутмаган Аюб йиқилиб тушмаслик учун 4-5 қадам ортга юриб кетди. — Нимани кутгандинг? Ёлғиз ўғлимни ўлдирасан-у мен жим кетишим керакми? — Игорнинг ҳар бир сўзида нафрат акс этарди. — Шунинг учун мана шу жойга бекиниб олибсанда? — кулди Аюб. — Қулай вақтини кутдим, Игор уст - бошини тўғирлаб ўрнидан тураркан, — мана ниҳоят қулай пайт ҳам келди. — Демак, ҳаммасини мени бу ерга олиб келиш учун қилдинг? — Албатта, Ҳасан бунга шунчаки воситачилик қилди холос. — Қани ўша ит? — Айтайлик, айни дамда хотингни қўйнида, — масхара қилгандек кулди.— Сен ҳаммани ўз аёлинг ва қизинг каби деб ўйлайсан шекилли? — Аюб ҳам унинг нозик жойидан олди. — Ифлос, — Игор ғазабланганча Аюбга ташланди. Бироқ, Аюб чап бериб қолди ва Игор бориб деворга урилди. Бундан фойдаланган Аюб унинг ортидан келиб, бир қўли билан шарт қўлини қайирдию, иккинчи қўлини олди томонга ўтказиб томоғидан бўғди. — Кел сен билан келишиб оламиз, сен ҳозир менга ўша итни қаердалигини айтасан, мен эса сени тирик қолдираман. — Менинг хатойим сабабли сен анча тезкор ва абжир бўлибсан, — Игор уни эшитмагандек гапира бошлади. — Сенга савол бердим, — Аюб уни қаттиқроқ бўғди. — Келишдик, — Игор вақтдан ютиш учун таслим бўлди. — Гапир.— Олдин қўйиб юбор, — Аюб унинг айтганини қилиб қўйиб юбораркан, — сен ҳеч ўзинга савол бериб кўрганмисан? — Яъни? — Нега ғазаблансам қонсираб қоламан деб? — Сен буни қаердан биласан? — Аюбнинг қошлари чимирилиб, бўйин томирлари бўрта бошлади. — Сендаги ҳаммаси ўша автоҳалокатдан кейин бошланган тўғрими? — Ҳа, лекин сен буни қаердан биласан? — Айтайлик, ҳаммаси менинг ишим. — Гапни чайнамасдан очиқ - ойдин гапир, — Аюб эски столга бир урди. — Сен Жавоҳирни ўлдирганингдан кейин аламим ҳеч қаерга сиғмасди. Сени ҳам бу ҳаётда яшашга ҳаққинг йўқ деб ўйлардим. Шу сабабли, одам ёллаб машинангни буздириб қўйдим. Аммо, сен бу автоҳалокатда ўлмадинг. Жонлантириш бўлимида кома ҳолатида ётар экансан, докторлар қон қуйиш керак, бўлмаса ўлади дейишди. Қон гуруҳингтўртинчи салбий дейишди. Бу энг камёп қон гуруҳи бўлгани учун қон топиш осон бўлмади. Аммо, бойвучча даданг топди. Мен эса операциядан бир кун олдин даданг топган ўша қонга лабораториямдаги бўри ва эчкиемар қонидан қўшиб қўйдим. Операциядан тирик чиқишингни хохламадим. — Бўри ва эчкиемар қони? — Аюб ҳали ҳам ҳеч нимага тушунмасди. — Ҳа, ахир мен олим эдим. Ҳайвонлар ва уларнинг ички тузилишлари устида тажрибалар олиб борардим. — Мени ҳам тажриба қуёнига айлантирмоқчи бўлдинг, аммо ўхшамади, — Аюб жаҳл аралаш куларкан, — ҳеч бир режанг ўхшамагач бу ерга беркиндинг? — Ҳа, чунки дадангнинг қўли ҳамма жойга етарди. Бу ерда ҳам бир неча марта мени ўлдиртиришга ҳаракат қилди. Давоми бор
Hammasini ko'rsatish...
эрингман. Бунинг устига сендан олти ёш каттаман. Иккинчидан, дарҳол ётоққа ётиб олганингдан кейин нима деб ўйлашим керак эди.— Ўчир овозингни ҳайвон, — Дурдона асабийлашганча ётоқ устидаги ёстиқни унга қаратиб отди. Иззат эпчиллик қилиб ёстиқни илиб олиб ён томонга ташлаб ўрнидан туриб, секин ётоқ томонга юрди. — Ҳайвон дегин? бўйинбоғини секин бўшата бошлади. — Сенга ҳақиқий ҳайвон қанақа бўлишини ҳозир кўрсатиб қўяман, — бўйинбўғини ечиб улоқтирдию, кўйлагининг тугмаларини еча бошлади. Унинг бу ҳаракатларидан негадир Дурдонада қўрқув пайдо бўлди чоғи, ирғиб ётоқдан турдию, ўзини эшик томонга урди. Аммо, улгурмади. Иззат уни бир урунишда тутиб олдию, даст кўтариб ётоққа отиб юборди. Дурдона нима бўлаётганини англаб, ўрнидан тургунча устида Иззатни кўрди. — Туш устимдан иплос, — уни ўзидан итара бошлади, аммо, бир миллиметр ҳам қўзғата олмади. — Тилинг бунча "ширин" лигини билмаган эканман, — Иззат унинг юзларидан силади. — Шу кетишдадавом қилса бир куни шу тилингни узиб олишим аниқ. — Бунгача бормайди. Чунки мен сен билан ажрашаман. — Йўғэееее, — кулди Иззат. — Унда бир гапимни икки қулоғинга ҳам қуйиб ол. Мени ажрашадиган хотиним йўқ. — Мен барибир сен билан ажрашаман, — Дурдона шундай деганча Иззатни ўзидан итарди. Бу сафар Иззат унинг иккала қўлини шарт бирлаштириб битта қўли билан ушлаб, унинг юзига янаям яқин келаркан, — Мана шу "Ширин" тилингдан бир кун бегим деган сўз албатта чиқади. Ана ўша кунгача сенга қўлимни учини ҳам теккизмайман, энди эса бемалол ухлайвер, — Иззат ўрнидан туриб кўйлагининг ярим очиқ олдини тугмаларини қадай бошлади. — Мен барибир сен билан ажрашаман, —Дурдона ўрнидан туриб уст - бошини тўғирлади.— Буни вақт кўрсатади гўзалим, — Иззат кулиб кўз қисиб қўйдида,— чой ичасанми, оч эмасмисан, — деганча дастурхон тарафга юрди. Дурдона шундагина очқаганини тушунди. Иззатни кўришга кўзи бўлмаса ҳам, айни дамда у очқагани сабаб дастурхон бошига бориб ўтирди. * * * Аюб Нишоновни хонасидан чиққанидан кейин, ҳодимларнинг қаршилигига қарамасдан ҳар бир камерага кириб чиқа бошлади. Аммо, Игорни топа олмади. — Жин урсин, — ниҳоят ўз одамларидан бири ётган камерага кираркан ўзини сим караватга ташлади. — Игор қочиб кетмаганига ишончинг комилми? — Аюбга ҳалақит бермаслик учун хатто секин нафас олаётган одамга савол берди. —Йўқ, у шу ерда. У фақат анави Ҳасан деганни қочириш учунгина қилди бу ишларни.— Ҳасан? Энди буниси ким бўлди? — У Азимнинг ҳамхонаси эди. Келганидан бир ой ўтиб сиз ҳақизда суриштира бошлаган. Охирги пайтда нуқул сизни ўлдириш ҳақида гапирарди. Игор эса уни қўллаб қувватлаган. — Бу Игор дегани аслида ким? — Асл исми Иноятилло. Онаси тарафдан рус бўлгани учун Игор ҳам дейишади. — Иноятилло? Қандайдир таниш исм, — Аюб қанча ҳаракат қилмасин бу исмни қаерда эшитганини эслай олмади. * * * Орадан уч кун ўтди. Бу ўтган вақт ичида Аюб Игорни қамоқхонанинг ҳар бир бурчагидан излади. Аммо, топа олмади. Ниҳоят, тўртинчи куни қамоқхона ҳодимларидан бири Игорнинг қаердалигини аниқлаб, унга шипшитиб қўйди.— Ниҳоят, шоқолнинг бекинган жойини аниқладим. Энди уни кўргани борсам бўлди, — Аюбнинг юзида яна ўша одамни қўрқитувчи кулгу ўйнади. У узоқ ўйлади. Олдин жанжал чиқариб, ҳамманинг эътиборини тортмоқчи бўлди. Аммо, Нишонов Игорни яна бошқа жойга ўтказиши ҳақида ўйлаб, бу ишни тинчгина қилишни ўйлади. Яхшиси жимгина тунни кутади. Мана узоқ кутилган тун ҳам келди. Сал қоронғу тушгандан ўзини ухлаганга солиб олган Аюб, секин ўрнидан турди. Қамоқхона сув қуйгандек жим - жит. Кундуз куни қамоқхона ҳодими тушунтириб берган йўналиш бўйлаб сергаклик билан оҳиста кетаётган Аюбнинг қулоғи динг. Сал шит этган товушга қарайди. Йўлни ярмини босиб ўтди ҳисоб. Ҳозирча ҳеч қандай кўнгилсизлик бўлмади. Яна 20 дақиқа юргач махфий хона олдига ҳам етиб келди. Эшик олдида биттагина соқчи. Атрофга қаради камера йўқ. Аюб сездирмасдан
Hammasini ko'rsatish...
— Яхшиям бугун қочишим ҳақида айтмаганим, — Ҳасан стулни бир тепди. Стулга боғланган ва Ҳасан ўлдирган йигит бу унинг ҳамхонаси Азим эди. Ҳасан у Девилнинг одами эканлигини билган заҳоти йўқ қилди. Аюб йўлда кетар экан, кимгадир қўнғироқ қилди. — Мен Қоплон билан учашишим керак. — ....... — Ҳа бугуноқ. Иложи бўлса, яқин икки соатни ичида, — Аюб асабийлашганча машина ролини маҳкам сиқди. — ........ — Кутаман, — телефонни ўчирди. — Қани, кўрайликчи ўлишни истаб қолган ўша "Шерюрак" ким экан? * * *— Ойи, тўйни сал кейинроқ қилсангизлар бўлмайдими, куёвингиз ҳам келарди шунгача, — Муяссар ойиси узатган чойни дастурхон устига қўяркан, — синглим ўзи нима деяпти? — Нима ҳам дерди? Тегмайман деяпти, — Ақида опа чойдан хўпларкан, — нимамуш етимдан эр чиқмашмуш. — Вақти келиб, ҳаммасини тушуниб етади. Дадам ҳаммасини ўйлаб қарор қабул қилганига ишончим комил. — Албатта, Иззат яхши йигит. Бу қайсар синглингни Иззатдан бошқаси эплай олмайди. — Мен ҳам синглим билан гаплашиб кўрсаммикин, нима дейсиз? — Йўқ, яхшиси ўз ҳолига қўя қол. Йиғлаб - йиғлаб овунади. Худди сендек. — Ҳааа, — Муяссар кулиб қўйди. * * *— Сен нималар деяпсан? —Аюб қаршисидаги йигитнинг ёқасидан олди. — Бу қандай бўлиши мумкин? Қоплонни ким ўлдирди? — Буни ҳали аниқлай олмадик, — йигит қалтираганча жавоб берди. — Аниқлайсан, тезда ўша ҳайвонни кимлигини аниқлаб, оёқларим остига олиб келиб ташлайсан. Қоплонни қандай қийнаб ўлдирган бўлса, мен ҳам уни худди шундай жонини оламан. * * * Мана икки ҳафтадан кўп вақт ўтди ҳамки, Аюбдан дарак йўқ. — Қаерларда юрган бўлиши мумкин? — ундан ҳавотир олавериб адо бўлган Муяссар ҳеч қаерга сиғмасдан, бутун хонани айланарди. — Уларнинг бунчалик қолиб кетишига ўша хабарларнинг алоқаси йўқмикин? — Муяссар ётоқ устида ётган телефонини олиб, деярли бир ойдан буён бир хил мазмунли хабарли ўқир экан, ҳавотири баттар ошди.* * * — У қаерда? — Аюб қаршисидаги стулга боғлаб қўйилган қамоқхона ҳодимини аямасдан ураркан, ғазабдан қутирарди. — Мен сенга нима дегандим? Нега унинг қочиб кетишига йўл қўйдинг? — Ккккеч-чиринг, оғзи - бурни қон бўлиб кетган, зўрға гапирди йигит. — Ииииигг-гоорррр.... — Қаерда у? — Ббббил-маййй-манннн, — йигитнинг жавобидан кейин Аюб хонадан чиқар экан, менга тезда Игорни топинглар. "Қоплон" нинг қотилини топишим керак. Аюб узоқ ўйланишлардан кейин, шахсан ўзи қамоқхонага махбус сифатида киришга қарор қилди. Аюб айтганини қилди. Шу куни кечаси қамоқхонага кирди. У кирган пайтда ҳамма жой тўполон, кимдир яраланган, кимдир ўлган. Яраланган махбусларгаёрдам бераётган махбусларнинг бири Аюбни кўриши билан ёнига югуриб келди. — Хўжайин, сиз бу ерда? — Бу ерда нималар бўлаяпти? — Аюб атрофга кўз югуртирар экан, — бизникилар соғми? — Ҳалиги....Қоплон....— каловланди у. — Бундан хабарим бор. Бу ерга айнан унинг қотилини топиш учун келдим. — Ҳалиги, уни қочиб кетишди дейишяпти. — Мен бу ерга бошқа одам учун келдим, — Аюб ўша "Шерюрак" қочиб кетишини таҳмин қилганди. Мана таҳмини тўғри чиқди. — Ҳамма жой - жойига тарқалсин, — қамоқхона ҳодимининг қўпол овози эшитилди. Аюбнинг ёнидаги йигит, унинг ишораси билан югуриб кетди. Аюбнинг ўзи эса, турган жойидан жилмади. — Мен сенга нима дедим? — бояги ҳодим келиб уни қўполлик билан турди. Аюб эса, бунга жавобан яхшигина мушт ва тепки билан сийлади. — Ҳозир сени, — бошқа ҳодимлар ҳам келиб, Аюбни иккиёнидан ушлаб бошлиқни ёнига олиб боришди. Аюбни ичкарига киргизишлари билан, ҳодимларига кетавер ишорасини қилган бошлиқ, Аюбга менсимагандек қараб, кулиб қўяркан, — Кимларни кўраяпман? Наҳот бу Аюб Агзамовни шахсан ўзлари? — Менга Игор керак? — Аюб унинг кинояларига эътибор бермасликка ҳаракат қилди. — Игор? — ўша кулгу билан давом қиларкан, — Игор менга ҳам керак? Шунинг учун уни сенга бера олмайман. — Аюб асабийлашганча икки қўлини столга қўйди, — Ўртоқ Нишонов, гапни қисқа қилингда менга
Hammasini ko'rsatish...
Игорни беринг. — Йўқ десамчи? Нима қиласан? Ўлдирасанми? — Аюбга тик қаради. Аюб бир пас қараб турдида, стулга ўтираркан, — Сиз менинг ва айни дамда ўзингизнинг кимлигингизни унутиб қўйган кўринасиз ўртоқ Нишонов?— Мен шу ернинг бошлиғи, сен эса оддий махбуссан. Ва бу ерда қўлингдан ҳеч нима келмайди. — Аюб унинг бу гапларига бир кулиб қўйдида, — Шунақа денг? Майли, сиз ҳозирча шундай ўйлаб тураверинг. Қўлимдан нима келиш келмаслигини ҳали кўрасиз? — Аюб ўрнидан турди. — Кетиш олдидан мана шу қамоқхонани кулини кўкка совураман, — эшик томонга юраркан, — биласиз Девил битта гапиради, —бошлиққа қараб бир кўзини қисиб қўйдию, чиқиб кетди. * * * Ҳасан Азимни ўлдириб, Игорни ёрдами билан қамоқхонадан қочди. Айни дамда уйига бора олмайди. Қамоқхонадаги тўполон босилгач, унинг қочгани маълум бўлган заҳоти уйига боришларианиқ. Қамоқхонадан бормасалар ҳам, Девилнинг одамлари боради. Ахир, унинг энг ишончли одамларидан бирини ўлдирди. Шу сабабли, Игор айтган эски ҳовлига боришга мажбур. Ёмғир майдалаб ёғмоқда, у эса майкачанг аҳволда ўша манзил томонга кетмоқда. — Девил? — Нишонов ҳайрон бўлди. — У ҳозир нима деди? — Тезда стол устидаги телефонни қўлига олиб, — Игорни тезда махфий хонага ўтказинглар. Буни ҳеч ким билмасин, — кўрсатма берди. — Кўрамиз, Девилмисан ёки бошқами Игорни қандай топар экансан? — Нишонов ўзини орқага ташлаганча ўриндиқда ўтирар экан, шу пайтгача Девил ҳақида эшитганларини бирма - бир ҳаёлидан ўтказарди. * * * Бугун Дурдонани тўйи. Куёв боланинг гапи билан унга ҳамма жойи ёпиқ келин либоси танлашган.Пардози ҳам оддийгина. Ҳеч қандай бўрттиришлар ва қўшимчалар йўқ. — Уфффф, — кўзгудаги аксига қарар экан Дурдонанинг хафсаласи пир бўлди. — Ҳамма орзуларим дадам туфайли яксон бўлди. Ахир, мен тўйим катта дабдаба билан ўтишини, тўйим куни маликалардек бўлишни истагандим. — Бу ҳам ёмон эмаску, — Муяссар синглисини тинчлантирмоқчи бўлди. — Ойдеккина бўлган.... — Эеее бас қилинг, — кўзгу олдидаги нарсаларни ҳар томонга сочиб юборди. — Ўзингиз тўйингиз куни истаган либосингизни кийдингиз. Бойвучча эр билан мазза қилиб яшаяпсиз. — Буни бойликка нима алоқаси бор? — ҳайрон бўлди Муяссар. — Бор, чунки мен қашшоқликда яшашни истамайман. Ўша етимчани уйида ҳамма ишни энди ўзим қиламанми? Бу дахшат, ужас. Эшитяпсизми, дахшатни ўзгинаси. — Дурдона, — Муяссар синглисининг қўлларидан тутди. — Сен буларни ўйлама. Энг муҳими бахтлибўлишингни ўйла. Иззат билан бахтли бўлишинга ишонаман. — Керакмас бунақа бахт, — Дурдона опасининг қўлларини силтаб ташлади. — Мен барибир ўша етим билан яшамайман. Қочиб кетаман. Ўзим истагандек яшайман. На сиз, на бошқалар мени топа олмайди, — шу пайт ташқарида "Куёв келди" деган овозлар эшитила бошлади. — Мен энди чиқай, ана куёв ҳам келибди, — Муяссар кулиб қўйганча чиқиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан хонага қўлида чиройли гулдаста ушлаганча куёв бола кириб келди. Дурдона уни менсимагандек қўлини қошувтирганча тураверди. Унинг бу туриши Иззатнинг ғурурига теккан бўлса ҳам, ҳозир тишини - тишига қўйиб чидашга мажбур. Шу сабабли, шунчаки жилмайганча юриб келиб гулни Дурдонага узатди. Дурдонага гулга кўз қири билан қараб қўйдию, лаб бурди. —; Буниси энди ортиқча, — Иззат ўзига - ўзи гапирдию гулни мажбурлаб унинг қўлига тутқазиб қўйдида, билагидан ушлаб судрагандан сал бундайроқ қилиб хонадан олиб чиқди.* * * Тўй тугаб, янгалар Дурдонага урф - одатларни тушунтириб чиқиб кетишди. — Ҳеч қачон, — улар эшикни ёпишлари билан бошидаги рўмолни олиб отиб юборди. — Ўша етимга эгиладиган аҳмоқ йўқ, ўзини ётоққа ташлади. Айни шу пайтда, хонага Иззат кириб келди. Дурдонанинг ётишини кўриб, — Бунча шошаётганингни билмагандим, — "ширин" сўз билан чақиб олганча турли хил ноз - неъматлар турган дастурхон тарафга юрди. — Нима? — ўрнидан сапчиб турди Дурдона. — Бу билан нима демоқчисан? — Биринчидан, мени сенсирама. Ҳар ҳолда
Hammasini ko'rsatish...
ичкарисига кириб кетди. * * * — Бир ойдан буён мана шу телефондан кўз узмайсан, нималар қилаяпсан ўзи? — Азим кутубхонадан келиши билан Ҳасанга савол берди. — Жуда муҳим ишлар. — Балки, мен билан ҳам ўртоқлашарсан. — Қайси биридан бошлай? Бошидан ёки охиридан? — Бир бошдан бошлачи, — Азим қизиққанча унинг ёнига келиб ўтирди. — Мен Девилнинг кимлигини аниқладим, — Ҳасан унга бор гапни айтиб берди. — Энг қизиғи нима биласанми? Ўша Девил деганлари мен севган қизни эри. — Йўғэее, — ҳайратланди Азим. — Энди нима қилмоқчисан?— Эндими? — Ҳасан унга янаям яқин келди, — бу ердан қочаман. Ўша Девилни ўлдириб, севгилимни олиб узоқларга кетаман. — Сенингча, у сен билан кетишига ишонасанми? — Албатта, — Ҳасан ғолибона жилмайганча ўзини орқага ташлади. — Муяссар фақат мени севади. Шу пайтгача, мен учун ўзини асраганига ҳам ишончим комил. — Уларнинг тўйи бўлганига қанча бўлди? — Менимча, уч ойдан ўтди. Нима эди? — Ўзим шунчаки, — ўрнидан турди. — Охирги гапинга бироз шубҳам борда. — Нега? — Ўзинг ўйлаб кўр. Олдида турган тайёр овқатни қайси аҳмоқ емаслиги мумкин? Ўша овқатни емаслик учун иккита сабаб керак: у ёки қари отахон бўлиши керак, ёки касал. Атак, ҳозирги замонда отахонларга ҳам ишон йўқ, — кулди Азим. * * *Эрталабдан ишга тайёрланаётган Аюбнинг диққатини аёлининг телефонига хабар келганлигини билдириб янграган овоз тортди. — Қизиқ, эрталабдан ким бўлиши мумкин? — ҳайрон бўлганча бориб хабарни ўқиди-ю қўллари мушт бўлиб тугулди. — Энди бу йўлга ўтишдими? — тезда телефонини олиб кимгадир қўнғироқ қилди. Қисқа гудокдан кейин, — мана шу рақамга қайси рақамлардан хабар ва қўнғироқлар келаётганини аниқла,— аёлининг рақамини айтиб буйруқ берди. — Қани кўрайликчи, яширин рақам ортидаги бу мард ким экан? — телефонни қўяркан, ўзига - ўзи гапирди. Айни шу пайтда, ўзининг ҳам телефонига келган хабар, уни юзига ўзгача, айни дамда қўрқинчли табассум югуртирди. — Мен келдим, — Шоҳсанам жилмайиб қўйганча акаси билан кўришди. — Яхши келдингми пучуқвой? — Юсуф синглисининг бурнидан чимдиб қўйди.— Акаааа, — ёш боладек ер тепиб қўяркан, — пучуқвой дейишни бас қилинг. Ахир, ёш бола эмасман. — Мен учун барибир пучуқвойсан. — Акаааааа. — Бу овозлардан маълумки, бизнинг пучуқвой келибди, — хонага кириб келиши билан Зуфар ҳам бошлади. — Зуфар акааааа, — Шоҳсанам унга қош чимирди. — Энди сиз ҳам бошламанг. — Хўп - хўп, — кулиб қўйди. Негадир, уларнинг кулиб гаплашиши Дилнозага ёқмади. Чунки, ўша кундан буён Зуфар унга бироз совуқроқ муносабат қилмоқда. Ўтган вақт давомида Дилноза нима қилиб қўйганини тушуниб етди. Зуфар билан олдингидек бўлишга қанча урунмасин, Зуфар ҳамкасблик чегарасидан ўтмайди. Саволларига ҳам шунчаки "Ҳа" ёки "Йўқ" дейишдан нарига ўтмайди. Ҳозир эса, қаршисида Шоҳсанам билан кулишиб турибди.— Шоҳсанам, мен сенга айтган файлни олиб келдингми, — Ҳа ака ҳозир, — Шоҳсанам қўлидагиларни стол устига қўйиб акаси айтган файлни излай бошлади. — Ахир, эрталаб шулар билан бирга олиб чиққандимку, — Шоҳсанам олиб келган ҳужжатларини қайта - қайта кўздан кечириб чиқди. — Менимча олиб келмаган кўринаман. —; Майли, қўявер. Эртага олиб келарсан, —; шу пайт эшик тақиллади. — Киринг, — Юсуфнинг бу таклифидан кейин хонага салом берганча Абрам кириб келди. — Ҳаммага хайрли кун. Менимча бу сизники, — қўлидаги файлни Юсуфга узатар экан, — хоним қиз боя эшик олдида қолдириб кетибдилар, —деганча Шоҳсанамга қаради. Шундагина Шоҳсанам эшик олдида тўқнашиб кетган йигит айнан у эканлигини билди. — Раҳмат, — Юсуф ҳужжатни оларкан, — айнан мана шу керак эди. Ҳа танишинг, бу синглимШоҳсанам. Кеча мен сизга айнан у ҳақида айтгандим. — Танишганимдан хурсандман. Менинг исмим Абрам, — Шоҳсанамга қараб бош силкиб қўйдида, — мен сизга ишонаман. Котибаликка албатта синалган одам керак, — Юсуфга юзланди. — Ишонч учун раҳмат. Шоҳсанам, — синглисига юзланаркан, — сен бугундан Абрам
Hammasini ko'rsatish...
#ЎЗИМНИКИСАН ХVII боб Орадан бир ҳафта ўтди. Бу вақт давомида Юсуфнинг куни шифохона олдида ўтди. Бироқ, қанча чиранмасин Гулҳаё опа уни Санамнинг олдига қўймади. Бу ёқда эса Маржона бир аҳволда. — Қизим, сенга нима бўлди? — бир ҳафта ичида озиб кетган қизининг ёнидан жилмаётган Дилором опанинг ҳам егани ичига тушмайди. — Бунча одамни эзиб юбординг, гапир нима бўлди?—Ойииии, — ниҳоят Маржона йиғлаганча ойисини қучиб олиб ҳаммасини айтиб берди. — Ҳали шу учун йиғлаяпсанми? Ўша йигит кўз ёшларинга арзимайди, — қизини койиди. — Ойи, мен уларни севаман. Уларсиз яшай олмайман. — Ўчир овозингни, — бу сафар Дилором опанинг ростакамига жаҳли чиқди. —Уялмайсанми? Севаман эмуш, бора қол этагига ёпиш севаман деб. — Ойи, мен... — Жим, — Дилором опа унинг гапини бўлди. — Ҳеч қанақа севги - певги йўқ. Даданг билан гаплашиб, келаётган совчилардан биттасига розилик берсам бераманки, сени ўша йигитга бермайман. У сени қадрингни билмайди, — Дилором опага ўзи бошидан шу оила негадир ёқмаганди. Мана бугун эшитганлари унга қўл келиб, ҳаммасини ўзи истагандек қилишига имкон яратилганди. * * *— Ойи, балки кетмасмиз? — кечагина шифохонадан чиққан Санам ойисидан Лондонга кетиш ҳақидаги хабарни эшитиб негадир хомуш тортди. — Кетишимиз керак. Бизни бу ерда қиладиган ишимиз йўқ. — Тўғри-куя.... — Ёки ўша йигитни деб? — Қайси? — Икки кун олдинги йигит? — Гулҳаё опага икки кун олдин Санамдан хабар олгани келган Абрам анчайин маъқул келганди. — Ойи, у менинг бошлиғим. Ўртамизда бошқа ҳеч нима йўқ. — Йўғэее? Ҳамма бошлиқ ҳам шунақа бўлсин экан- да. — Ойииии... — Майли, бор тайёрлан. Эртага учиб кетамиз.* * * Тонг саҳардан уйғониб олган Муяссарнинг ҳаёлида телефонига кеча келган хабар: "Эринг ақлдан озган, вахший қотил" — Ким бўлиши мумкин? — Муяссар хабарни қайта ўқир экан, яширин рақамдан келганлиги уни янаям ўйлантирарди. Ёнида ухлаб ётган эрига меҳр билан қараб қўяркан, унинг вахший эканлигига ишона олмасди. — Балки тикилишни бас қилиб, бағримга келарсан? — Аюб кўзларини очмасдан гапирди. — Қачон уйғондингиз? — Муяссар телефонини жавон устига қўйганча у томонга айланди. — Сен менга термулиб ётганингдан буён, — Аюб унинг юзини силаганча пешонасидан ўпди. — Сизга қанча тикилсам ҳам тўймасам нима қилай? — Муяссар эркаланганча янаям пинжига кириб олди.* * * — Ойи, кетиш олдидан дадамнинг қабрини зиёрат қиламизми? — Санам жовдираганча ойисига қаради. — Албатта. Дадангни руҳи ҳам шод бўлади, — қизининг сочларини силади. Улар керакли нарсаларини тахт қилиб қўйишгач, қабристонга боришди. — Дада, — Санам дадасининг қабрини секин силаркан, шу пайтгача минг урунса ҳам ташқарига чиқмаган кўз ёшлари юзини юва бошлади. — Дадажон, — совуқ қабрга бағрини берганча, дадасини қучмоқчи бўлган ёш боладек қабрни қучар. Кўз ёшлари тўхтамасдан юзини юварди. Санам шу пайтгача дадасининг қабрига бир марта ҳам келмаган, тўғрироғи амакиси бунга рухсат бермаган эди. Мана Санамнинг кетганига бир ойча бўлди. Юсуф қанча изламасин уни қаерга кетганини аниқлайолмади. Охири тақдирга тан бериб, бор диққатини ишга қаратди. — Шоҳсанам, бугундан янги жойда иш бошлайсан, — эрталабдан ишга шошаётган Юсуф йўл - йўлакай синглисига қўнғироқ қиларкан, уни ёнига ишга чақирди. — Хўп ака, узоғи бир соатда ўша жойда бўламан. — Яхши, — Юсуф телефонни ўчирди. Акаси билан бўлган суҳбатдан кейин Шоҳсанам тезда тайёрланиб, айтилган манзилга йўл олди. Таксидан тушар экан, соатига бир қараб қўйди. — Оббооо, ҳар доимгидек кеч қолдинг Шоҳсанам, — пешонасига енгилгина уриб қўяркан, — бу одатинг билан акангни бир кун уятга қўймасанг бўлди эди, — Шоҳсанам тез - тез юрганча ичкарига кираётиб ён томондан келган йигит билан урилишиб, қўлидаги қоғозлари сочилиб кетди. — Жин урсин, минг лаънат, — Шоҳсанам асабийлашганча ўтириб қоғозларни йиғар экан, охирги файлга эндигина қўл узатганди, қўли устида бегона қўл тафтини ҳис қилиб тезда қўлини тортиб,учиб ўрнидан турдида, югургудек бўлиб бино
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Дилшодовичнинг котибаси бўлиб ишлайсан. Қолганини Абрам Дилшодовичнинг ўзи тушунтиради. — Албатта, — Абрам жилмайиб қўйганча, — ишни сизни кичкина биномиз билан таништиришдан бошласам. —; Майли, —; улар шундай қилиб икки қаватли бинони айлангани чиқиб кетишди. * * *— Дада сиз менга нисбатан, бундай қила олмайсиз, — тўй кунини белгиланганини эшитган Дурдонанинг фиғони фалакка чиқиб жанжал қила бошлади. — Ахир, қандай қилиб, менга буни раво кўришингиз мумкин? —; Ўчир овозингни, — Қодир ака қизининг юзига шапалоқ тортиб юборди. — Отанга овозингни кўтаришга уялмайсанми? — Аслида сиз уялишингиз керак. Мени битта етимчага бераётганингдан. Етмаганига ўша етимча кичкина тўй қилмоқчи. — Тўй уники. Қандай хохласа шундай қилади. Сен эса кўнишга мажбурсан. Чунки у сенинг эринг бўлади. — Икки дунёда ҳам мен унга турмушга чиқмайман. Ҳаммасидан: сизлардан ҳам, ундан ҳам қочиб кетаман. * * *— Кетишингиз жуда ҳам зарурми? — Муяссар хафа бўлганча Аюбнинг нарсаларини тайёрларди. — Зарур ишларим бор. Шуларни тугатиб тезда қайтаман, — келиб Муяссарни қучди. — Майликуя, лекин уч кундан кейин Маржонанинг тўйи. Сиз акасисиз. Кетадиган бўлсангиз, бунинг устига Санам ҳам бормайман дебди. Шунга тўй ўтгач кетсангиз дегандим, — мўлтирабгина қаради. — Хўп кўндирдинг, — Аюб аёлининг пешонасидан ўпиб қўйди. — Тўйни эртаси куни кетаман. * * * Орадан уч кун ўтди. Бугун тўй. Маржона ойиси танлаган йигитга тегаяпти. Куёв бўлмиш Камрон бизнесдан анча йироқда, кардиолог. Оппоқ келин либосида гулгун очилиб ўтирган Маржонанинг кўзларида ёш. — Нега йиғлайсиз асалим? — Муяссар қайсинглисининг кўз ёшларини артиб қўйганчаюзларидан ўпди. — Йиғламанг, ахир бугун бахтли кунингиз. — Келинойи, мен у билан қандай яшайман. Ахир, қалбим бошқасида. — Бу тақдир гўзалим. Мен ҳам акангизга турмушга чиққанимда уларда кўнглим йўқ эди. Никоҳ иситади дейишади. Бу ҳақиқат. Мана биздан мисол. Акангиз билан бир - биримизни севамиз. Ҳали сизлар ҳам бир - бирингизга кўнгил қўйиб, энг бахтли оилалардан бўласизлар. — Келинойи, — Маржона Муяссарни қучиб олди. — Бирам яхшисизки. — Гўзалим ўзимни, — шу пайт ташқарида "Куёв келди" деган овозлар эшитила бошади. — Ана куёв ҳам келди, — Муяссар кулиб қўйганча, Маржонанинг юзини ёпиб қўйиб чиқиб кетди. Орадан икки дақиқа ўтар - ўтмас, хонага қўлларида қизил атиргулдан ясалган кичик гулдаста ушлаганча Камрон кириб келди. Қўлидагини Маржонага узатар экан, Маржона эндигини юзини очмоқчи эди,— Йўқ, яхши очмаганингиз маъқул, — ўзгача меҳр ва мулойимлик билан гапирди. Маржона жимгина гулдастани олди. Улар катталарнинг оқ фотиҳаси билан уйни тарк этар экан, Маржона аввал дадасини, кейин эса акасини қучиб роса йиғлади. Айниқса, акасини қўйиб юбориши қийин бўлди. Йиғлай - йиғлай машинага ўтирар экан, бу уйни тарк этишни сира истамасди. Аммо, қиз боланинг тақдириши шу. Чунки қиз бола палаҳмон тоши. Тақдир уни қаерга отиши, кимга ёр бўлишини ҳеч ким билмайди. * * * Тўй ҳам тугади. Янгалар Маржонага урф - одатларни тушунтирганча чиқиб кетишди. Хонада ёлғиз қолган Маржонанинг юраги бутун вужуди бўйлаб ураётгандек туйиларди гўё. Хона эшиги оҳиста очиб - ёпилди. Куёв киргани аниқ. Маржона юзини ёпиб турган рўмолнинг четини қаттиқ ушлади. Куёвболанинг ўзи томонга юраётганини сезиб, секин келин салом қилди. — Бахтли бўлайлик. Солиҳ ва солиҳа фарзандларнинг ота - онаси бўлиш насиб қилсин, — Камроннинг бу сўзлари негадир Маржонага ўзгача туюлди. Қалбида қандайдир ширин энтикиш туйгандек бўлди. Салом қилишда давом этар экан, қўлларидан тутган қўл тафтидан сесканиб кетди. Етарли, Камрон секин рўмолни кўтариб юзини очди. Ҳаяжон сабаб лаблари титраб, киприклари пирпираётган ёрининг пешонасига лаб босди. Шу пайтда Маржонанинг бутун вужуди бўйлаб электр токи ўтгандек бўлди. * * * Эрта тонг. — Негадир, кетишингиз менга умуман ёқмаяпти, — Муяссар қовоғини уйганча Аюбнинг кўйлак
Hammasini ko'rsatish...
тугмаларини қадар экан, кўзларида ёш ҳам қалқиб улгурганди.— Ишларимни ҳал қилиб, тезда қайтишга ҳаракат қиламан. Соғиниб қолишга ҳам улгурмайсан, — Муяссарнинг кўзларидан эндигина думалаётган ёшларни секингина артиб қўйдида, лабларидан бўса олди. — Уяциз, — Муяссар уни енгилгина уриб қўяркан, — эрталабдаб суюлиш шартми? — Ишларимни ҳал қилиб келай, ҳақиқий суюлиш қанақа бўлишини кейин кўрасан, — Аюб Муяссарни маҳкам бағрига босиб юзларидан ўпди. — Сени севаман ягонам. — Мен ҳам сизни севаман бегим, — Муяссар юзларини унинг кўксига босди. Улар бироз шу аҳволда туришгач, Аюб яна бир марта бўса олдию, у билан хайрлашиб кетди. Уйдан чиқиб кетар экан, ортга ўзига соғинч ва меҳр билан қараб турган суюклисига қайта - қайта қараганча уйни тарк этди. * * *— Демак, Девилни одами сенсан? — Ҳасан кечадан буён стулга боғлаб қўйган одамнинг юзига бир мушт туширди. — Буни эртароқ сезишинг керак эди, — кулди йигит. — Пасткаш, — Ҳасан унинг юзига яна бир марта мушт тушираркан, — сен ортимдан иш қилдинг. — Пасткаш? — қаҳ - қаҳа отиб кулди. — Аслида ким пасткаш? Хўжайинига содиқ бўлган менми, ёки аҳмоқона севги деб шу аҳволга тушган сенми? Тўғри сен пасткаш эмассан, сен ақли ноқис, калтафаҳмсан. — Ўчир овозингни, — Ҳасан бу сафар жаҳл устида икки марта мушт туширди. Йигит эса оғзи - бурни қон бўлишига қарамасдан, уни масхаралаб кулишда давом қилди. — Ҳали ҳам Муяссар хоним сени кутаётганига ишонишинг буни исботи, — гапида давом қилди. — Сен хўжайинимни йўқ қила олмайсан. Унга нимадир қилганинг билан, хоним энди сени ёнингга қайтмай....— йигит гапини охирига етказа олмади. Ҳасан унинг томоғини тагидан пичоқ тортиб юборди. Йигит бир - икки типирчиладию, жон берди.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Муаллиф - МОХИРА ИКРОМОВНА https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...