cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇 https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
8 267
Obunachilar
+7024 soatlar
+4857 kunlar
+42130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:10
Video unavailableShow in Telegram
🌙ЭРТАГА ЖУМА🌙   ✨Аллоҳни қанча кўп зикр қилсангиз, гуноҳларингиз ҳам шунча кўп ўчирилаверади... Субҳаналлоҳ🌸 Алҳамдулиллаҳ🌸 Лаа илааҳа иллаллоҳ🌸 Аллоҳу акбар🌸 Зикр аҳлидан бўлайлик📿 #ДУО Аллоҳим! Бизни неъмат пайтида шукр қилувчилардан, бало пайтида сабр қилувчилардан ҳамда ҳар бир ишда Сени зикр қилувчилардан қилгин! Амийн...🤲 💫ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
00:09
Video unavailableShow in Telegram
Ovozsiz momaqaldiroq ⚡️
Hammasini ko'rsatish...
— Муаллимга бир нарса олиб келгандим, — деди Малоҳатдан баттар аҳволда турган Фазлиддин. — Отамгами? Ҳозир чақираман, — деди Малоҳат бирдан енгил тортиб. — Эй, тўхтанг, аввал ўзингизникини олиб кетинг. Фазлиддин бу гапни қандай айтганини ўзи ҳам сезмай қолди. — Меники?! — деди баттар паст овозда Малоҳат. — Ҳа… Малоҳат ортиқ гапни чувалаштириб ўтирмай унинг ёнига борди. Бир лаҳзага улар бир-бирларига тикилиб қолишди. Кейин хавотир олган Малоҳат: «Меники нима?» — деб сўради. — Мана, — дея Фазлиддин дарров хатни унинг қўлига тутқазди. Ана шу пайт уларнинг бармоқлари учи бир-бирига тегиб кетди. Иккаласи ҳам шу заҳоти тамом бўлди. Агар гугурт чақсангиз, иккови ҳам ёнарди… Қоғозча қўлига тегиши билан Малоҳат ортига қайтди. Энди бу аҳволда у отасини чақира олмасди. Юзи қизарганидан бехабар эди ҳали у. Юрагининг титраши бир ёқли қилиб қўйганди қизгинани. — Ота, сизни сўраб келишибди, — деди у ташқарида туриб. Сўнг югуриб бориб ўзининг хонасига кириб кетди. Хонаси уйнинг ўртасида, нариги эшикдан кирилади у ерга. Хона опаси иккаласиники. Шу ёқда дарс қилишади, шу ёқда ухлашади. Отаси: «Ким экан?» — деди. Бироқ жавоб бўлмади. Ҳали айтганимиздай, Малоҳат хонасига кириб кетганди. Ота аёлига қараб қўйди ва ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. У ёқда Фазлиддин бўлари бўлиб турганди. Яхшики, шу қисқа муддатда қоронғилик қуюқлашди, унинг-да қизарганини яширди. — Кимсан? — деди муаллим айвондан ҳовлига ўтиб. — Муаллим, мен Фазлиддинман, — деди йигитча. — Фазлиддин! Кел бу ёққа! Фазлиддинни мактабда ҳамма муаллим жуда яхши биларди. Овозидан танишарди уни. Аммо Фазлиддиннинг мактабдан кетганига етти ойча бўлиб қолди. Кейинги синфларда ҳам Фазлиддин бор. Шу боис муаллим уни дарров таний олмади. Шунинг учун унга яқинлашди. — Муаллим, сизда озгина ишим бор эди, шунга келгандим, — деди Фазлиддин. — Эй, сен анави Фазлиддинми? — дея муаллим у билан қўл бериб кўришди. — Кел, юр уйга. — Йўқ, майли. Мен сизга тарихга оид бир нималар олиб келгандим. Шу гапларни айтаётган Фазлиддин анча ўзини босиб олди. — Жуда яхши-да! Қани, юр, ҳеч бўлмаса, ёруғ жойга ўт, қоронғида туриб олибсан, — дея муаллим унинг тирсагидан ушлаб ҳовли томонга тортди. Фазлиддин дарров унга эргашди. Ёруғликка ўтганларидан кейин Фазлиддин велосипеднинг рулига илинган сумкани олди-да, унинг ичидан бир тахлам қоғоз чиқариб муаллимга узатди. — Анчагина экан. Нималар ёзилган бу ерда? — дея сўради муаллим. — 1918 йилда Қўқонда содир бўлган воқеалар. Дашноқлар воқеаси десаям бўлади. Ўшандаги қирғинбарот… — Шунақа де. Қани, ичкарига кир. Бир пиёла чой ич. Баҳонада гаплашиб оламиз. — Озгина ишларим бор эди… — Ишларингга кеч бўлди. Уйга кир. Ярим соат у ёқли-бу ёқли. Кир, гапни кўпайтирма. Айни шу нарса Фазлиддинга керак эди. У ўзини ортиқ лаълига солмай, велосипедни устунга суяди. Ичкарида Малоҳатнинг онаси, иккита укаси ва Саида ўтирарди. Фазлиддинни кўрганларидан кейин Саида билан онаси ўрнидан турди. Фазлиддин уларга одоб билан салом берди. Саида бир нималарни тушунгандай бўлди. Ахир синглиси билан Фазлиддиннинг орасидаги муносабатдан унинг озми-кўпми хабари бор эди. Ўзи муносабат деган нарса бўлмаган. Бироқ шивир-шивир гап тарқаган. Малоҳатнинг ўзи ҳам бир сафар эҳтиётсизлик қилиб синфдош қизларнинг гапларини опасига айтиб қўйганди. Энди ана шу Фазлиддин уларнинг уйларига келиб турибди. Қишлоқнинг ошиқ болалари… Фазлиддиннинг ёшидагиларга йўл бўлсин, ундан беш-олти ёш катта йигитлар ҳам севган қизининг уйига кириш тугул, яқинига ҳам йўлай олмайди. Шу боисдан ҳам Саида мийиғида кулди. — Тез чойни янгилаб келинглар, — деди бундан бехабар муаллим ва хотинига Фазлиддинни кўрсатди, — бу энг аълочи ўқувчилардан бўлган. Мени сўроқлаб келибди. — Яхши бўлибди-да, — деди аёл. Фазлиддин аёлнинг юзига қарай олмади. Саида эса уйдан чиқди-ю, ўзининг хонасига югурди ва эшикни очиб кириши билан: — Анавининг нимага келибди? — деди Малоҳатга. — Қайси анавиним? — дея саволга савол билан жавоб қайтарди ўзини гўлликка солган Малоҳат. — Билмай қолдингизми? Фазлиддинни айтяпман. Муштдай боши билан уялмасдан қандай келди уйга? — деб синглисини қистовга олди Саида. Davomi bor
Hammasini ko'rsatish...
👍 10 1
Photo unavailableShow in Telegram
💥#Ўлим_жазоси берилсин!.5-қисм. Гр:https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz Муаллиф: Нуриддин Исмоилов.
Hammasini ko'rsatish...
Шундан кейин қиз гапирмай қўйди. Афтидан, у ҳам худди Фазлиддин каби хаёлга берилган бўлса керак. Нимани ҳам хаёл қиларди, дейсизми? Эҳҳе, унинг ҳам орзу-истаклари бир дунё! Фақат буларнинг орасида севги-муҳаббатга жой йўқ эди. Бу қизни кўпроқ сирли ҳодисалар, воқеалар қизиқтирарди. Айтайлик, бирор жойда янги трактор ихтиро қилинибди деса, шунинг тагига етмаса қўймайдиганлар хилидан эди. Аммо унинг ҳам муаммоси бор. Муаммоси — гўзаллиги ва ўзига кўп эътибор бериши эди… Уйини совчи босган. Мана тўрт йилдирки, совчиларнинг қадами узилмайди. Шаҳарда гап отадиганлар, севги изҳор қиладиганларнинг ҳам адоғи йўқ эди. Баъзан шуларни деб у асосий мақсадидан чалғиб қоларди. Кейин ўзини койигани-койиган эди. Дугоналари неча марталаб: «Агар йигитларни ёқтирмайдиган бўлсанг, ўзингга умуман қарама, бўянма, атир-патир сепма», дейишарди. Бироқ у чиройли ва озода бўлиб юришни яхши кўрарди-да. Тушунарсиз ҳолат: битта вужудда икки хил характерга эга бўлган қиз. — Биласизми, менга сизнинг нимангиз ёқмади? — деб қолди Раъно орадан ярим соатча ўтгач. — Билмайман, — дея ҳайрон бўлиб қаради Фазлиддин. — Қарорингизни тезда ўзгартириб юборишингиз ёқмади. Одам битта мақсад сари интилиши керак. — Ҳимм, ўша мақсадингиз ёлғон бўлса-чи! Яъни ёлғон мақсадли йўл бўлса-чи? — Нимаси ёлғон экан? — Тарихнинг туриш-турмуши ёлғон. — Шунинг учун ўзгартирмоқчимисиз йўналишингизни? — Ҳа. — Лекин химияни умуман тушунмайман дедингиз-ку. — Ўрганаман. Менимча, бунга вақтим бемалол етса керак. — Етади. Фақат энди югуришингиз керак. Бошқаларга етиб олиш учун шундай қилмасангиз, араванинг орқа ғилдираги бўлиб қоласиз. — Мен шундай бўлмасликка ҳаракат қиламан. — Хурсандман. Уларнинг суҳбати яна узилди. Бу сафар нақ икки соатга. Бу пайтда автобус навбатдаги шаҳарга кириб келаётганди. Ундан кейингиси уларнинг шаҳри. Бироқ улар шаҳарда тушишмайди, ўтиб кетишади. Ҳар иккови ҳам. Бироқ буни билишмайди. — Мен бориб бирор нима олиб келаман, — деди Раъно деразадан ташқарига қараб, — автостанцияда ҳар хил пишириқлар сотишади. Ўлгудай очқадим. — Мен ҳам очман. Сиз ўтиринг, мен ўзим бориб келаман, — дея ўрнидан тура бошлади Фазлиддин. Раъно сурилиб унга йўл берди. Лекин Фазлиддин автобусдан тушолмади. Сабаби ҳамма пахтадан қайтяпти. Автостанция студентлар билан тўлиб тошган эди. Тошкентдан келаётган исталган автобусга иложи борича чиқиб олишга уринишарди. Ҳайдовчиларга ҳам, албатта, шу нарса керак. Ахир кимнинг чўнтагига қўшимча тўрт-беш сўм оғирлик қилади? Ҳеч кимнинг! Бирдан автобуснинг иккала эшиги ҳам очилди ва шу заҳоти пастда турган студентлар ўзларини ичкарига уришди. Ҳа, уларнинг ҳаммаси студент эди. Ҳаммаси пахтадан қайтганди. Ҳаммасига беш кун дам олиш берилганди. Ҳаммаси уйига ошиқаётганди. Фазлиддин ташқарига чиқолмай қайтиб келди. — Сиз дераза томонда ўтиринг! — деди қизга. — Майли, — дея жилмайди Раъно. Бирпасда автобусда қадам босишга ҳам жой қолмади. Айримлар бир оёқда тик туриб кетишга ҳам тайёр эди. Нафси ҳакалак отган ҳайдовчилар эса яна қўшимча одам олишга уринишарди. Ўзларича улар савоб иш қиляпмиз деган хаёлда эдилар: агар бу студентларни олиб кетишмаса, улар уйларига кетолмай қолишлари мумкин-да. Тўғри, ҳали турли вилоятларга қатнайдиган ўндан ортиқ автобус тўхтаб ўтади бу ерга. Бироқ, барибир, улар ҳам йўловчиларнинг ҳаммасини олиб кетиши даргумон эди. Фазлиддиннинг ёнига сариққа мойил, сочлари битта қилиб ўрилган бир қиз туриб қолди. У ҳар икки томондан сиқиларди. Фазлиддин дарров ўрнидан туриб, унга жой бўшатди. Беҳад миннатдор бўлган қиз раҳмат айтиб, унинг ўрнига ўтирди. Бундан бу ёғига Фазлиддин Раъно билан гаплашмади. Аста-секин автобусда одамлар камая бошлади, чунки ўзларининг туманларига етиб келганлар тушиб қолишаётганди. Раъно ҳам манзилига етиб келгач, тушаётганида: «Қайтганингиздан кейин бизнинг ётоқхонага бориш эсингиздан чиқмасин», — дея шивирлаб айтиб кетди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 15
Фазлиддин уйига етиб борганида, аср вақти тугаб бораётганди. Ҳовлида куймаланиб юрган онаси уни кўриб, қучоқ очиб кутиб олди: юз-кўзларидан ўпди, сўнг айланиб-ўргилиб уйга киргизди. Дарров дастурхон ёзди. Ёнига иккита ёстиқ қўйди. «Йўлдан чарчаб келгансан, ёнбошлаб ол», деди. Отаси қоронғи тушганидан кейин келди. Боласини уч ойдан бери кўрмаган бўлса ҳам, қучоқлашиб ўтирмади, қўл бериб кўришди. — Ҳа, келдингми? — деди пинагини бузмай ва печканинг ёнига ўтирди. Шу ер унинг жойи. Қишин-ёзин шу ерда ўтиради. Унинг ўрнини ҳеч ким эгаллаши мумкин эмас. Ёзилмаган қонун бу. Агар болалардан бирортаси эътиборсизлик қилиб печканинг ёнига ўтирса, онаси: — Тез тур, отангнинг жойига ўтирма, — деб дакки беради. — Отам ҳозир йўқ-ку. Ишга кетган, ҳали-бери келмайди, — дея гоҳ-гоҳида болалар тўнғиллашади. Бироқ, барибир, онаси ўтиришга рухсат бермайди. Оилада олти фарзанд: уч қиз, уч ўғил. Фазлиддиннинг битта акаси ва иккита опаси бор. Қолганлари ундан кичкина. — Ўқишинг қандай? — дея сўради ота хотини узатган пиёлани қўлига оларкан. — Ўқияпман. Лекин пахта мавсумида ўқиш бўлмади, — деб жавоб қайтарди Фазлиддин. — Қаерга пахтага бординглар? — Мен бормадим. Мени қолдиришди, — деди Фазлиддин ва секин отасига қараб қўйди. Сўнг нега қолдирганликларини гапириб берди. Бироқ имомнинг ёнига қатнагани, араб тилини ўргангани ва яна кураш билан шуғулланаётганини айтмади. — Роса талтайиб дам олиб юрибсан-да, — дея пиёладаги чойдан ҳўплади ота. — Ишладим-ку. — Лекин у ишлаганингга ҳақ тўлашмайди. Пахта терганингда пул беришарди. Ҳарна, кийим-кечагингга тўрт-беш сўм ишлаб олардинг, — деб ота бурнини тортиб қўйди ва аёли олдига қўйган косадаги маставага нон тўғраб сола бошлади. — Бир ҳисобдан, унисиям яхши бўлибди. Ким қаерларда юрарди? Зах ўтиб кетарди, — дея гапга қўшилди Фазлиддиннинг онаси. Ота қовоғини солиб унга қараб қўйди-да: — Шунча пахта терганлар захлаб кетибдими? — деди ва косасидаги нонни оғзига сола бошлади. Шу пайт ташқаридан отасининг укаси — Абдуалим аканинг овози эшитилди. У ҳали уйга кирмаган Баҳодир билан гаплашаётганди. Баҳодир — Фазлиддиннинг укаси. Ота эшик томонга қаради ва ўтирган жойида бақирди: — Абдуалим! Дарров эшик очилиб, отанинг укаси кўриниш берди. — Ассалому алайкум! — деди у қўлини кўксига қўйиб, сўнг кўзи Фазлиддинга тушиб: — Эй, солдат кепти-ку, — дея илжайди. — Ҳа, келди, — деди ака косасидаги овқатдан кўзини узмай. Фазлиддин шоша-пиша амакиси билан қучоқлашиб кўришди. Амаки бошқача. У хушчақчақ. Болаларига ҳам, бошқаларга ҳам қовоғини солиб қарамайди. Бақириб гапиради. Аммо шу бақириши ҳам ўзига ярашади. Бўйи Фазлиддинникидан ҳам пастроқ. Акасига ўхшашни истамаганидан атайлаб мўйлаб қўйиб олган. Анави ўткир ичимликнинг шайдоси. — Ака, — деди Абдуалим Фазлиддин билан кўришганидан кейин унинг елкасига қўлини қўйиб, — паншаха керак. — Ўзингники-чи? — сўради ака. — Ўзимники бор. Келинингиз қизлари билан ғўзапоя терган экан. Қишлоқнинг тракториям бўш экан. Шунга қоронғи бўлсаям олиб келиб олай, эртага навбат тегадими-йўқми, худо билади, — деди Абдуалим ака. Фармон ака (Фазлиддиннинг отасининг исми шундай) бирдан аёлига қаради. — Сенлар термадингларми? — деди. — Биз карчовка қилганликларини кеч билиб қолдик. Шундаям икки қатор тердик. Эртага пешингача териб қўямиз, — дея елкасини қисди аёли худди айбдордай. — Унда Фазлиддин билан Баҳодир сен билан борсин, — деди Фармон ака. — Фазлиддинни қўйинг, ўзи у намозгарда келди. Тошкент анави ер-манави ерда бўлмаса. Чарчаган, — дея шу заҳоти эътироз билдирди аёли. — Ўлиб қолмайди. Нима, Тошкентдан пиёда келибдими? Автобусда ўтирибгина, ухлаб келган. Бунинг устига, пахтагаям чиқмабди, дам олиб юрган. Боради! — деди Фармон ака кескин. Унинг гапини биров икки қилмайди. Айтдими, бажарилиши шарт. Оилада қонун шундай. — Хўп, — деди Фазлиддин. Абдуалим ака болалари билан терган ғўзапоялар уюми оз эмас, кўп эмас, нақ икки тележка чиқди. Ғўзапояларни ортиб, Абдуалим аканикига олиб келиб туширгунларича вақт алламаҳал бўлиб кетди. Ҳалиям Абдуалим ака Фазлиддинни аяди. Шундоқ бўлса-да, унинг кўзлари юмилиб кетаверди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 11
Фармон ака иккала ўғлини ҳали қуёш чиқмасидан уйғотди. «Бир тутам кун бор, иккаланг ҳам синглинг билан бирга бориб, тез ғўзапояни теринглар», — деди. Шу куни Фазлиддин ғўзапоя билан овора бўлди. Эртаси куни аср намозигача яна ғўзапоя. Бу сафар улар терганларини тележкага ортишди. Фазлиддин роса чарчади. У қишлоқдаги синфдош жўралари билан бирортасиникига кириб гаплашиб ўтиришни ҳам режалаштирганди. Бўлмади. Ҳали Малоҳатларникига бориши керак. У билан гаплашмаса-да, кўришиши шарт. Лекин кунлар шиддат билан ўтиб кетяпти. Ниҳоят, уйига борганининг учинчи куни у кечки пайт вақт топди. Ўша куни отаси ҳам райкомда мажлис борлиги учун уйга кеч келар экан. Онаси шундай деди. Демак, борса бўлади. Аммо қиз билан кўришса ҳам, гаплашолмаслиги мумкин эди. Шу боис боришдан олдин у Малоҳатга хат ёзди. Иккита қоғозда. Биттасига у араб алифбосидаги ҳарфларни ўзбекчалаштириб ёзиб чиқди. Албатта, қавс ичида қандай товуш беришини кўрсатиб ўтди. Иккинчи қоғозчага эса нома битди: «Салом! Аслида, мен сизни кўргани келгандим. Аммо шунчаки келсам бўлмасди. Шунинг учун ҳам отангизга тааллуқли бўлган тарихий маълумотларни йиғдим… Бунинг учун араб алифбосини ўргандим. Лекин ҳали тилни тўла ўзлаштира олганим йўқ. Мен сизга араб алифбосида ёзаман хатларимни. Албатта, рози бўлсангиз. Бировлар тушунмаслиги ва бирор кимнинг қўлига тушганида сиз уялиб қолмаслигингиз учун…» Бўлди, бор-йўғи шу эди унинг ёзганлари. Бу хатларни у кўйлагининг кўкрак чўнтагига икки буклаб солиб қўйди. Олиш ва эгасига бериш осон бўлсин деб шундай қилди. Кейин укасининг велосипедини олди. Ҳар қалай, оралиқ масофа уч километрча келади. Пиёда боришга камида бир соат сарфлайди. Вақтни тежашга эса, албатта, минадиган улов керак эди. Қуёш ботиб, энди қоронғи тушаётганида у Малоҳатларнинг уйи яқинига етиб бориб, уловдан тушди. Бундан бу ёғига миниб бориш ноқулай туйилди. Юрак эса гупиллаб урар, бутун танасини ҳаяжон эгаллаб олганди. У ўзини қўлга олишга қанчалик ҳаракат қилмасин, сира уддасидан чиқолмади. Кейин таваккал шу ҳолида борди. Қишлоқ одамларида бўлгани каби, уларнинг ҳам уйларида дарвоза йўқ. Уйнинг тўрт томони ҳам очиқ. Шундай экан, агар уйнинг олд томонидан борсангиз, ҳовлида ким бор, ким йўқлигини бемалол кўриш мумкин. Бироқ Малоҳатларнинг уйига рўпарадан бориб бўлмайди. Йўл уйнинг ён томонида… Уйга яқинлашгани сайин унинг ҳаяжони ҳам ортиб кетаверди. Шу ергача қаҳрамонлардай келган Фазлиддин қолган ўттиз-қирқ қадам масофани шунча қийинчилик билан босиб ўтдики, буни бир ўзи, бир Худо билади. Ҳатто у бир неча марта ортига қайтиб кетмоқчи ҳам бўлди. Аммо унда барча қилган меҳнатлари осмонга совуриларди. Олдин баландроқ овозда томоқ қирди. Ҳовлида ҳеч ким йўқ экан, жавоб бўлмади. — Мен келувдим! — деди овозини баландлатиб. Қишлоқнинг одати шунақа: одам кимни қидириб келган бўлса, унинг номини айтиб чақиради. Аммо бу одат ҳозир Фазлиддинга тўғри келмайди… У бақирганида атайин сўзларни бузиб, англаб бўлмайдиган тарзда талаффуз қилди. Бахтига, Малоҳат уйдан айвонга энди чиққанди. — Ким? — деди. Қулоғи динг бўлиб турган Фазлиддин эшитди. Эшитган заҳоти юраги ҳаприқиб кетди. «Ишқилиб, Малоҳат бўлсин», дея ўйлади ичида. Ахир Малоҳатнинг ҳам иккита опаси бор. Бири эрга теккан, иккинчиси Фазлиддиндан бир ёш катта. Исми Саида. Ҳозир унга «Ким?» деган Саида бўлиши ҳам мумкин эди-да. — Мен, — деди у қўрқа-писа. — Сиз кимсиз? — дея Малоҳат айвондан ҳовлига ўтди ва ғира-шира қоронғиликда турган Фазлиддинни кўрди. — Мен, мен — Фазлиддин, — деди бу сафар йигитча пастроқ овозда. Малоҳатнинг ҳам юраги бирдан ҳаприқди. Наҳотки ўша Фазлиддин бўлса, деган ўй яшин тезлигида хаёлидан ўтди. Ахир уларнинг нигоҳлари неча марталаб тўқнаш келган. Ҳар сафар қизгинанинг юраги қинидан чиқиб кетай деган. — Қайси? — дея сўради ҳаяжонга тушиб. — Қўшни қишлоқдан. Сиздан бир синф юқорида ўқиган Фазлиддин… — Сиз… Сиз… — деди қизгина бироз титраб. Ахир уйда оила аъзоларининг ҳаммаси чой ичиб ўтиришибди. Унинг бегона бола билан гаплашиб турганини эшитиб қолишса, нима аҳволга тушади? — Нега келдингиз? Бундан бошқа савол келмади қизнинг хаёлига.
Hammasini ko'rsatish...
👍 9 1
Шифокор қиз қиссаси (қиссанинг 1-қисми) Интилганга то’ле ёр . Дунё синоатларга тўла экан. Гохи ечимини топамиз, гохида йўқ. Ажабланарлиси, бугун кўзимизни қамаштирган дунё эртага кўзимизга тор кўриниб кетаркан. Аммо, халқимизнинг дилга таскин берувчи “Осмондан устингга тош ёғса, олов ёғмаганига шукур қил” ёки “Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ” каби хикматлари борким, кишини курашиб яшашга, интилишга ундайди. Хаёт давом этаркан, яшаш учун курашамиз, гохи енгилиб, гохи енгамиз! А. Дюманинг хаёт хақида бир гапи бор: Хаёт-ажал жари ёқасида туриб ўз навбатини кутишдир! Чуқур маъноли ибора. Хар ким, ўз навбатини кутиб яшашга махкум! Аммо, хом сут эмган бандалар, бу ерда хам кутиш қоидаларини бузса не ажаб! Ортга суриш-ку, бандасининг қўлидан келмас, лекин хаёт синовларига, турмуш зарбаларига дош беролмай, навбатдан олдин Яратганнинг қошига интилганларга не дейсиз?! Бу синовларга мардоновор дош берган бандаларга Хақнинг улкан ажру савоблари аталканким, буни хамма хам англаб ололмас экан. Бугун сизларга хаётнинг мана шундай оғир синовларидан қиз бола боши билан мардоновор ўтиб келаётган синглимиз хақида сўзлаб бермоқчиман. Хамида билан дастлаб танишган кунларимиздаёқ ўртамизда самимий ака-сингиллик муносабатлари шаклланди, гапларимиз тезда қовушиб кетди. Бунга сабаб кўп албатта, аммо бир қизиқ сабаб хақида алохида тўхталмоқчиман. Баъзи одамларда ёшлигидан кимларгадир хавас уйғонади, уларга тақлид қилади. Бошқача қилиб айтганда ўша одам унинг шахсий қахрамони хисобланиб, унинг жисмоний, ақлий ёки Аллох берган иқтидори сабаб юрагининг тўрида сақлайди. Менда бу қахрамон шохлар шоири-шоирлар шохи Бобурмирзо эди. Тасодифни қарангки, Ҳамиданинг қахрамони Хумоюнмирзо экан. Шундан англадимки сухбатдошим кўп китоб ўқиган, ақли етук, маънавияти юксак қиз. Менинг бу биринчи таассуротим тўғри чиқди, қиз ростдан хам кўп мутоала қилган билимдон қиз экан. Қисқа қилиб айтганда хам ўқиган - хам уққан қиз. Халқимизда бирон ким хақида гап кетганда хақли равишда “Кимни боласи?” деган савол ташланади. Ўқувчимда хам шундай савол пайда бўлган бўлса ажабмас. Бу саволга имкон қадар жавоб беришга харакат қиламан. Абдумўмин ака ёшлигидан тиришқоқ, ўқишга хаваси бор бола бўлиб ўсди. Дадаси Толиб бува ўғлининг шижоатини кўриб, хурсанд бўларди. -Сени ўқитаман болам, кўпроқ дарс тайёрла! Дехқонданам зиёли чиқса чиқибди-да бир! Ёш Абдумўмин мактабни битириш арафасида юрган кунлари дадаси унинг қайси олийгохга кирмоқчи бўлганини эшитиб капалаги учди: -Юридикага?! Ўғлим... сал катта кетвормаяпсанми? -Йўқ, дада! Мен албатта юрист бўламан! Толиб бува бу пайтда Деновдан Тошкенга бориб кичикроқ бизнес бошлаган, ойда бир уйига келарди. Бир келишида ўғлининг билимига ишонса-да, мактабга бориб муаллимлари билан маслахат қилиб кўрди. Ким билан гаплашмасин, Абдумўминни кўкларга кўтариб мақтар, албатта ўқишга ўтади деб ишонтирарди. Шундай бўлса хам Толиб бува иккиланарди. Ахир қаерга - Юридикага кириш осонми? Мамлакатнинг шляпа кийиб юрадиган казо-казолари ўғлини киритаман деб таниш – билиш, зару-зеварини ишга солиб турса-ю, оддийгина дехқон боласи уларни енгиб ўтиб ўқишга кира олармиди? Толиб бува шомда ўғлини ёнига ўтқазиб олиб насихат қилди, тушунтирди. Жимгина тинглаб ўтирган ўғли охирида биттагина, ярим алам ярим қайсарона жавоб қилиб, отасини мулзам қилди: -Мен албатта кираман, бошқаларни гапирмай, ўз отам бўлиб сиз ишонмайсизми менга? -Ишонаман болам, ишонаман! Илоё омадингни берсин, юзингни ёруғ қилсин! У замонларда Худонинг номини тилга олишга одамлар қўрқадиган, рахбар одамлар ўз отасининг таъзиясига боролмайдиган замонлар эди. Толиб бува эса намозини канда қилмас, хар намозида ўғлининг ўқишга киришини ёлбориб Аллохдан сўрарди. Толиб буванинг қиз фарзандидан кейин туғилган ўғиллари узоқ турмай нобуд бўлишган, фақат мана шу Абдумўмингина яшаб кетганди. Шунинг учунми ота тезроқ ўғлини уйлаш фикрида юрарди. Йигитча биринчи йили ўқишга киролмай, имтихондан йиқилиб қайтган кунларда уни уйлантириш масаласи тез-тез оиланинг асосий мавзусига айлана бошлади.
Hammasini ko'rsatish...
📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇

https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar

https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

👍 7
Мавлуда момо ўғлига мўлжаллаб юрган қизларини бир-бир кўнгил ғалвиридан ўтказа бошлади. Ғалвирда қолган уч қиздан иккитаси Толиб бувага маъқул келмади. Хар томонини ўйлаб, “палаги тоза” деб топилган Феруза исмли қизга совчи бўлишди. Бир неча марта борган совчилар охири “патир синдириб” қайтишди. Абдумўмин уйланди-ю, хеч қанча ўтмай харбий хизматга жўнаб кетди. Икки йиллик йигитлик бурчини ўтаб келган қахрамонимиз Учинчи йили яна Отаси билан Тошкентга кетишди. Толиб бува дўконига, ўғли эса кириш имтихонларини топшириш учун келганди. Толиб бува Қибрай туманининг чеккароқ дахасида дўкон очарди. Орадан кунлар ўтиб, Толиб бува мижоз кутганча ташқарида ўтирганда, узоқдан ўғли кўринди. Қадамлари илдам, қўллари махкам мушт қилиб сиқилган. У етиб келгунча бўлган 2-3 дақиқа ичида Толиб бува минг марта Худони эслади:”Худойим хушхабарингга етказ!” -Ассалому алайкум!-салом берди ўғли. Толиб бува алик олмади. Аниқроғи саломни тушунмади. Чунки, у хозир ўғлидан икки хил гап эшитишни тахминлаётганди. Бириси “Ўқишга ўтдим” бўлса , иккинчиси “яна ўтолмадим” деган гаплар. Ота ичида ўғлининг гапини тинмай такрорларди “Ассалому алайкум...ассалому алайкум...” Ие, салом беряптику: -Валайкум ассалом ўғлим. Кел бу ерга ўтир.-Толиб Бува ўғлини ёнига ўтқиздирволиб оғзига саволомуз тикилади. “Нима бўлди?” деб сўрашга юрак қурғур ботинмайди-да хеч! Абдумўмин дадасининг нима сўрамоқчи бўлганини тушуниб қолдими, ёки ўзининг хам ичи қизиб турганмиди, қимтинибгина жавоб қилди: -Ўтибман... -Вох болам-а, юракни ишдан чиқардинг-ку!-Толиб бува ўғлини даст кўтариб чирпирак қилганча айлантира бошлади.-Мени ўғлим юрист бўлади! Яш-шавор ота ўғил!Ўзингга шукур Худойим, берганингга шукур! Ота-бола хурсанд бўлганларидан бир-бирларини махкам қучган холда столга ўтиришди. Кўчадан ўтаётганлар уларга ажабланиб қарар, икковлон эса хеч кимга парво қилмас, шодликлари дунёга сиғмай ўтиришарди. Ўғли етиб бўлмас деб хисоблаган чўққини забт этиши отани бенихоя қувонтириб юборган, хурсандчилик, фахрланиш туйғуларидан иккки кўзи жиққа ёшга тўлганди. Абдумўминнинг ўқишга кириши оилада байрам бўлиб кетди. Махалладагиларнинг кўпчилиги эса унинг ўз билими билан ўтганига шубха билан қаради. -Бу Толиб Эроний (Толиб буванинг таг зоти эронлик бўлиб, тақдир тақазоси билан ёшлигида Сурхондарёга кўчиб келишгани учун, орқаворотдан Эроний деб чақиришарди) бор-будини институт домлаларига топширган бўлса керак,-деб ўйлашарди. Кимдир ишонди кимдир ишонмади, энг мухими эса, йигитча энди бўлажак юрист. Қахрамонимиз сентябрнинг бошида юридикада ўқиш учун Тошкентга жўнаб кетди. Бу орада қуёш минг марта кўкка кўтарилиб, шунча мартадан ой билан ўрин алмашди. Хамида бонунинг сўзларини оққа кўчирувчи дўстингиз Дониёр Ахмаджонов25.05.2017 #шифокор https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇

https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar

https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

👍 13
Жойнамозим Ҳар толангни гавҳар билиб, сургум кўзга, Баҳоси йўқ, тенгсиз неъмат, жойнамозим. Дил оҳимга чин сирдош йўқ сендан ўзга, Яратгандан нурли раҳмат, жойнамозим. Сен офтобсан жисмим кўмган зиёларга, Тоза иймон, ҳам ётдирсан риёларга, Алишмасман сени минг бир дунёларга, Дунёлардан қадри қиммат, жойнамозим. Бир гул каби унсам кошки чорбоғингда, Солиҳлардек бўлсам мудом ардоғингда, Чин бахтни мен топдим ахир қучоғингда, Атрофимда мўмин уммат, жойнамозим. Қуласам гоҳ нафс чоҳига беҳуш бўлиб, Тут илкимдан гоҳим ўнгу, гоҳ туш бўлиб, Дил розимни етказ Ҳаққа бир қуш бўлиб, Камолимга айла хизмат, жойнамозим. Маҳшар кун ҳам бўл йўлимнинг сен қуёши, Айтгил, менга теккан дея, азиз боши, Пок бағримга томган, деб айт, томчи ёши, Чин дўстим, деб, айла ҳиммат, жойнамозим. 🕋🕋🕋🕋🕋🕋 https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
👍 10