439
Obunachilar
-124 soatlar
-87 kunlar
-2830 kunlar
Postlar arxiv
439
ТАВБА ВА ҲАДЯ
Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: "Бу масжиднинг номи "Тавба" бўлиб, эндиликда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега "Тавба" дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди:
"Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин", деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди.
Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмдида, наригисига ўтди. Қейинги ҳовлида ҳечса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттисини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: "Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир..." Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди. Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқаси қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён- атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: Уйланганмисан? деди. Талаба йўқ, деб жавоб берди. Шайх: "Уйланишни ҳоҳлайсанми?" Талаба: "Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?" Шайх айтди: Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми? Талаба "Ха", деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди. Сенчи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан? Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига келди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликга кирган хонадон эдида. Аёл "Овқатланасизми?" деб сўради. Йигит "Ха" деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди.
Ажаб, кимдир кириб бақалажонни тишлаб кетибди! Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@AZON_UZZ
439
Сайидул айём Жума муборак бўлсин! Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин. Бу дунё бир меҳмонхона, биз эса ўз манзили сари кетаётган йўловчилармиз... ⏳
Вақт худди бармоқларимиз орасидан оқиб кетаётган қумдек шунақа тез ўтмоқдаки, гоҳида буни сезмай ҳам қоляпмиз. Бу дунёдан ўтганимизда ўзимиз билан олиб кетадиган ягона нарса — кимнингдир қалбида қолдирган ширин сўзимиз ва қилган хайрли амалларимиздир.
Тўплаган мол-дунёимиз, барча матоҳлар шу ерда қолади, фақатгина қилган амалларимиз бизга асл ҳамроҳ бўлади.
Роббимиз барчамизга умрнинг ҳар бир сониясини ғанимат билишни, охиратимиз учун гўзал захира йиғишни ва Унинг ҳузурига юзимиз ёруғ бўлиб боришни насиб айласин 🤲
Улуғларимиз Аллоҳнинг уйи қаерда дейилса, мўминнинг қалбида дейишган. Бугун кимгадир ширин сўз айтиб, қалбини шод қилиш эсингиздан чиқмасин!
@AZON_UZZ
439
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Сизу бизга Пайшанба тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!
Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга хуш кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!
@AZON_UZZ
439
Сарҳисоб қилиб кўр
Биринчи офат:
Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят).
Иккинчи офат:
Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси 32-оят).
Учинчи офат:
Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят).
"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
@AZON_UZZ
439
Муваффақият — комилликка етишиш йўлида машаққатли меҳнат ёки вақт йўқотиш эмас, балки қониқиш ҳиссини берувчи жараёндир. Ўзингизга хато қилишга имкон беринг...
Ҳеч ким сизни қарорларингизни нотўғрилигига ишонтиришига йўл қўйманг!
Ассалому алайкум Қадрдон! Бугунги кунингиз муваффақиятларга бой бўлсин!
@AZON_UZZ
439
“Эркак ва аёл орасига совуқлик солувчи омиллар “
1-Қайсарлик
2-Эркакга овоз кўтариш
3-Тез қизишиб ғазабланавериш
Қандай эркакдан сўраманг ,аёлида бу 3 хислат бўлишини ёмон кўради .
Аёл ўзидаги қайсарликни даволаши учун, эрига шунчаки “Эркак“ назари билан эмас, Аллоҳ уни аёлга бошлиқ қилгани эътиборида қараши лозим.
Ўз навбатида унга қилинган қайсарлик Аллоҳга қайсарлик эканини унутмаслик керак. Чунки, шайтон ҳам одамга сажда қилишдан бош тортган пайтда Аллоҳга эмас, одамга кибр қилган эди. Аёл ҳам “Мен Аллоҳга кибр қилмаяпман “ дегани билан, шайтон сингари ўзи сезмаган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб қолмаслиги керак .
Демак , қайсарликни даволаш учун, эрга итоатни шунчаки масъулият деб эмас , балки ибодат деб , унга қаршиликни эса шунчаки қаршилик эмас Аллоҳга исён деб қараш керак бўлади .
Аммо 2- хислат бировга овозни кўтариш муҳаббатни юқотиши ҳақида Аллоҳ таъоло айтади:
“Сизга ҳужраларнинг ортидан туруб қичқирадиганлар , уларнинг аксари ақл қилмайдилар “ (Ҳужурот:4)
Демак , бақироқлик ақлсизлик аломати бўлиб , кишининг обрусини тўкади .
Ҳатто, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ алайҳиссалам ҳузурларида овозлари кўтарилиб кетгач, бу ишлари сабаб _ўзлари сезмасаларда_ амаллари ҳабата бўлиб Аллоҳнинг муҳаббатидан қолишлари огоҳлантирилди . (Ҳужурот сураси аввалида)
Албатта эр пайгамбар эмас , лекин оятдан ибрат , овозни кўтариш муҳаббатни юқотишида.
Аёл ҳам эрга овозини баланд қилиши билан, ўзи сезмасада унинг муҳаббатидан қолишига сабаб бўлиши мумкин .
3-хислат “Жиззаки ва асабийлик “ ҳам ҳеч кимга ёқмайдиган хулқлардан. Гоҳида аёл ўзи туққан боласида бу хулқларга сабри етмай кетади .
Расулуллоҳ алайҳиссалам “Ғазаб шайтондан..“ дедилар . Шайтонга эса эр-хотин орасини бузушданда ёқимли иш йўқ . Чунки Аллоҳ шайтонларни сеҳрини гапирганда энг аввало улар эр-хотин орасини бузушларини зикр қилди : “Улар сеҳр билан эр-хотин орасини бузадиган нарсаларни улардан таълим олар эдилар..“ (Бақара :102)
Бунинг давоси эса , ғазабни ютуш ибодат ва садақа эканини эслаш билан бўлади.
Аллоҳ таъоло айтади:
“Улар (Мўминлар) ҳурсандчиликда ва қийинчиликда ҳам садақа қилувчи, ғазабларини ютувчи ва одамларни кечирувчи кишилардир..“ (Оли-Имрон :134)
Агар “Одамларни“ кечириш садақа ажрига тенглаштирилган бўлса, аёл эридан ғазабини ютуши албатта энг буюк садақалардан бўлади .
Чунки бировга молни садақа қилиш унга моддий ёрдам бўлса, уни асабини бузмаслик унга ақлий ва соғлиқ томондан ёрдам бўлади.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
✅Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
439
❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, деганлар.
🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.
✅ Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
439
✅🆘✅🆘🔘🆘🔘🆘✅🆘
Ассалому алайкум азиз саҳоватли биродар ака ука, опа сингилларимиз, 6-ёшли
Жўрабоева Ясинахон Сиз азизларни моддий ёрдамингизгамухтож!
11- май кундан бери Асакадаги Тўртошда касалхонада реанимация бўлимида кома холатида ётибти.
Домини подъезини зинапоясида оғзи ва қулоқларидан қон оқиб ётган холатида хушсиз холда онаси кўриб қолган, хозирда текширувлар натижасида қизча 2-этаждан тушиб кетган деб тахмин қилинябти чунки бош мия суяги синиб анчагина лат еган. Ахволи оғир шунинг учун ёрдам сўраябмиз.
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
05.06.2026 ПУЛ ОЛДИ
👇👇✅➖
https://t.me/Shifoiy_uz/27094
439
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ⁉️
🌿 Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
✨ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
🦠 Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
⏰ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
📚 Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
❗️ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
💸 Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
💫 Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.
🪐 Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
✅ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
🍃 Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
🌷 Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
🔠 Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
⁉️ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
@AZON_UZZ
439
Қалбни Қуръонга боғловчи асосий сабаблар:
1. Қуръон Аллоҳнинг каломи эканини ҳис қилиш
Қуръон оддий китоб эмас. У Роббимиздан бизга тушган ҳидоятдир.
﴿كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ﴾
“Биз сенга муборак Китобни нозил қилдик, токи унинг оятлари ҳақида тадаббур қилсинлар.”
Сод сураси, 29-оят
2. Қуръонни доимий ўқиш
Кўп ўқилган нарса қалбга яқинлашади. Қуръондан узоқлашган қалб эса қотади.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«اقْرَؤُوا الْقُرْآنَ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيعًا لِأَصْحَابِهِ»
“Қуръон ўқинглар. Чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлиб келади.”
Муслим ривояти
3. Тадаббур қилиш — маъноси устида фикр юритиш
Фақат тил билан ўқиш эмас, қалб билан тушуниш керак.
﴿أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ﴾
“Ахир улар Қуръон ҳақида тадаббур қилмайдиларми?”
Муҳаммад сураси, 24-оят
4. Тафсир ўрганиш
Қуръонга муҳаббат маъносини тушунганда кучаяди. Маъно очилса, қалб ҳамочилади.
5. Қуръонга амал қилиш
Қуръонга боғланишнинг энг катта белгиси — унга амал қилишдир.
﴿اتَّبِعُوا مَا أُنزِلَ إِلَيْكُم مِّن رَّبِّكُمْ﴾
“Роббингиздан сизларга нозил қилинган нарсага эргашинглар.”
Аъроф сураси, 3-оят
6. Қуръонни эшитиш
Қуръонни хушовоз қорилардан эшитиш қалбни юмшатади.
﴿وَإِذَا سَمِعُوا مَا أُنزِلَ إِلَى الرَّسُولِ تَرَىٰ أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ﴾
“Расулга нозил қилинган нарсани эшитганларида, кўзлари ёшга тўлганини кўрасиз.”
Моида сураси, 83-оят
7. Гуноҳлардан сақланиш
Гуноҳ қалбни қорайтиради. Қорайган қалб Қуръон лаззатини ҳис қилмайди.
8. Қуръон аҳли билан бирга бўлиш
Қуръон ўқийдиган, тафсир ўрганадиган, амал қиладиган инсонлар билан юриш қалбни Қуръонга яқинлаштиради.
9. Қуръон билан дуо қилиш ва у билан шифоланиш
Қуръон қалб касалликларига шифодир.
﴿وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ
لِّلْمُؤْمِنِينَ﴾
“Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган нарсани нозил қиламиз.”
Исро сураси, 82-оят
10. Аллоҳдан Қуръонга муҳаббатни сўраш
Қалбларни буриб турувчи Аллоҳдир. Қуръонга муҳаббат ҳам Унинг тавфиқидир.
Дуо:
اللهم اجعل القرآن ربيع قلبي ونور صدري وجلاء حزني وذهاب همي
“Эй Аллоҳ, Қуръонни қалбим баҳори, кўксим нури, ғамимни кетказувчи ва ташвишимни аритувчи қил."
@AZON_UZZ
