440
Obunachilar
-124 soatlar
-107 kunlar
-2730 kunlar
Ma'lumot yuklanmoqda...
O'xshash kanallar
Ma'lumot yo'q
Muammo bormi? Iltimos, sahifani yangilang yoki bizning qo'llab-quvvatlash boshqaruvchimizga murojaat qiling>.
Taglar buluti
Ma'lumot yo'q
Muammo bormi? Iltimos, sahifani yangilang yoki bizning qo'llab-quvvatlash boshqaruvchimizga murojaat qiling>.
Kirish va chiqish esdaliklari
---
---
---
---
---
---
Obunachilarni jalb qilish
Avgust '26
Avgust '260
0 kanalda
Iyul '26
+10
1 kanalda
Get PRO
Iyun '26
+25
1 kanalda
Get PRO
May '26
+40
1 kanalda
Get PRO
Aprel '26
+54
4 kanalda
Get PRO
Mart '26
+23
1 kanalda
Get PRO
Fevral '26
+41
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '26
+602
1 kanalda
Get PRO
Dekabr '25
+46
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '25
+36
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '25
+32
1 kanalda
Get PRO
Sentabr '25
+58
0 kanalda
Get PRO
Avgust '25
+39
0 kanalda
Get PRO
Iyul '25
+30
0 kanalda
Get PRO
Iyun '25
+43
2 kanalda
Get PRO
May '25
+33
0 kanalda
Get PRO
Aprel '25
+33
0 kanalda
Get PRO
Mart '25
+51
1 kanalda
Get PRO
Fevral '25
+40
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '25
+63
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '24
+39
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '24
+37
1 kanalda
Get PRO
Oktabr '24
+28
1 kanalda
Get PRO
Sentabr '24
+75
0 kanalda
Get PRO
Avgust '24
+69
2 kanalda
Get PRO
Iyul '24
+38
2 kanalda
Get PRO
Iyun '24
+47
2 kanalda
Get PRO
May '24
+41
3 kanalda
Get PRO
Aprel '24
+85
3 kanalda
Get PRO
Mart '24
+78
3 kanalda
Get PRO
Fevral '24
+48
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '24
+34
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '23
+25
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '23
+26
9 kanalda
Get PRO
Oktabr '23
+58
9 kanalda
Get PRO
Sentabr '23
+29
0 kanalda
Get PRO
Avgust '23
+146
0 kanalda
Get PRO
Iyul '23
+63
0 kanalda
Get PRO
Iyun '23
+43
0 kanalda
Get PRO
May '23
+33
0 kanalda
Get PRO
Aprel '23
+56
0 kanalda
Get PRO
Mart '23
+73
0 kanalda
Get PRO
Fevral '23
+66
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '23
+95
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '22
+54
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '22
+56
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '22
+71
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '22
+68
0 kanalda
Get PRO
Avgust '22
+74
0 kanalda
Get PRO
Iyul '22
+51
0 kanalda
Get PRO
Iyun '22
+24
0 kanalda
Get PRO
May '22
+41
0 kanalda
Get PRO
Aprel '22
+58
0 kanalda
Get PRO
Mart '22
+31
0 kanalda
Get PRO
Fevral '22
+43
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '22
+49
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '21
+47
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '21
+46
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '21
+29
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '21
+34
0 kanalda
Get PRO
Avgust '21
+52
0 kanalda
Get PRO
Iyul '21
+75
0 kanalda
Get PRO
Iyun '21
+56
0 kanalda
Get PRO
May '21
+87
0 kanalda
Get PRO
Aprel '21
+147
0 kanalda
Get PRO
Mart '21
+119
0 kanalda
Get PRO
Fevral '21
+199
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '21
+180
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '20
+837
0 kanalda
| Sana | Obunachilarni jalb qilish | Esdaliklar | Kanallar | |
| 01 Avgust | 0 |
Kanal postlari
| 2 | ДИҚҚАТ !!!
@AZAN_UZZ КАНАЛИГА ЎТИНГЛАР!!!
БУ КАНАЛ БУГУНДАН ТЎХТАТИЛАДИ!!! | 271 |
| 3 | 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Ассалому алайкум азиз кадри баланд
Мехрибоним...
🍃🍃🍃ХАЙРЛИ ТОНГ...🍃🍃🍃
ЯКШАНБА кунингиз хайрли ва файзли бўлсин
🥬🥬🥬🥬🥬🥬🥬🥬🥬
Бир инсон бор: ҳаммадан яхши, ҳаммадан софдил, самимий, дилкаш...биров сӯраса борини беради, яхши амаллар қилиб чарчамайди...ман ҳар куни унинг ҳаққига дуо қиламан🤲
-Аллоҳим уни паноҳингда асра деб.....
У инсон сизсиз, азиз ИНСОНИМ .....
❤️ Ҳамиша яратганнинг паноҳида бӯлинг!!
@AZON_UZZ | 376 |
| 4 | Ҳеч (ким экан) лигингни қабул қилмагунингча, "Ҳеч"ликдан (ўзингдан, нафсингдан) қутила олмайсан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
@AZON_UZZ | 258 |
| 5 | Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар:
- Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!?
Шу оқшом янги эртак айтиб бердим:
- Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан...
Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди...
Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади...
Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан:
- У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар...
Сиз ҳам амал қилиб кўринг, зора сизга хам фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилганингизда мени хам қўшиб қўярсиз.
Дуоларингиздан умидворман.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
T.me/AZON_UZZ | 259 |
| 6 | НАБАВИЙ НАСИҲАТ
Ҳармала ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«У сафар қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бир муддат турди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни таниб қолдилар.
«Ўз юртимга қайтганимда ўзимга ўзим:
«Аллоҳга қасамки, яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтаман, токи илмим зиёда бўлсин», дедим. Пиёда юриб, у зотнинг ҳузурларига бордим. Бориб, қаршиларида тик турдим ва:
«Менга нима қилишни буюрасиз?» дедим.
«Эй Ҳармала! Яхшилик қил, ёмонликдан четда бўл!» дедилар.
Мен қайтдим. Юкларимнинг олдига бордим. Сўнг яна қайтиб, у зотнинг ҳузурларига бориб, олдиларига яқинроқ туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, нима қилишимни амр қиласиз?» дедим.
«Эй Ҳармала! Яхшилик қил, ёмонликдан четда бўл. Қулоғинг эшитганда ёқимли бўлган нарсага назар сол. Одамлар орқaнгдан сен ҳақингда нима дейишларини ёқтирсанг, ўша ишни қил.
Ўзингга ёқмайдиган нарсаларга ҳам назар сол. Одамлар орқангдан сен ҳақингда нима дейишларини ёқтирмасанг, ўша ишни қилма», дедилар.
Қайтганимда ўйлаб кўрсам, мана шу икки насиҳат ҳеч нарсани қолдирмай ўз ичига олган экан».
Бухорий ривоят қилган.
Демак, бу дунёда яхшилик қилиб яшаш, ёмонликдан четда бўлиш жуда муҳим ишдир. Ҳармала розияллоҳу анҳу қандай яшаш кераклигини сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маъруф ишни қилишни, мункар ишдан четда бўлишни насиҳат қилдилар.
Буни жуда яхши англаб олишимиз керак.
Маъруф — шариат буюрган, мақтаган нарсалардир. Бунга қўлимиздан келганича ихлос билан амал қилишимиз лозим.
Мункар — шариат қайтарган, Огоҳлантирган, оқибатидан қўрқитган нарсалардир. Бундай ишлардан сақланишимиз, четда бўлишимиз керак.
Қай бир банда бу дунёда маъруф ишни қилиб, мункардан четланиб юрса, яъни яхшиликни қилиб, ёмонликдан четланиб юрса, иншааллоҳ, муродига етади.
Аллоҳ таоло барчамизни маъруф ишни қилиб, мункардан четланадиган бандаларидан қилсин.
T.me/AZON_UZZ | 186 |
| 7 | Ассалому алайкум меҳрибонларим,
Сахарлаб эшикдан кирдим мулойим.
Яҳши ниятлар тилаб қадрдонларим,
Меҳмонингиз бўлай ҳар кун илойим.
Ризқингиз узилмай бўлсин зиёда,
Уйингиз тўри файз нурга тўлсин.
Фаришталар қўллаб турсин дуода,
Аллоҳим рахмати бехад ёғилсин.
Дилдаги тилаклар амалга ошиб,
Бошлаган ишингиз ҳайрли бўлсин.
Туганмас барокат дарёдек тошиб,
Сизни тарк этмай ҳамиша қолсин.
Очиқ қалбингиздан қувоч аримай,
Бор дардингизни тоғ,тошлар олсин,
Ташвиш, ғамларга асло қарамай,
Ширин ҳаётингиз мазмунга тўлсин
@AZON_UZZ | 400 |
| 8 | Мажбурият бўлмаган ишни қилиш шарт эмас. Аммо мажбурияти билан чекланганлар муҳаббат талаб қилмасин. Чунки у қилиши лозим бўлган ишни қилаяпти.
Мажбурият бўлмаган ишни қилиш — ҳиммат. Ҳиммат эса муҳаббатнинг энг асосий боиси.
Муҳаббат истаганлар ҳиммат кўрсатсин!
Бу аввало оилада муҳим. Бошқа муносабатларда ҳам ишлайди.
©IkromSharif
@AZON_UZZ | 172 |
| 9 | "Кундуз каби ёруғлик таратмоқ истасанг кечага ўхшаган нафсингни куйдирмоғинг лозим!".
🍃
Инсонни икки нарса ёндиради:
1. Дўстидан келган хиёнат.
2. Душманидан келган марҳамат.
🍃
Аллоҳ сирларни майдон (юза) га чиқаради.
Мадомики эккан нарсанг бир кун кўкариб чиқар экан, нима учун ёмон уруғ экмоқдасан?!
🍃
Кишининг қалби боққа ўхшайди; унинг нодир маърифати, таровати ва латиф аҳволлари топ-тоза ва кўкаламзорга ўхшайди. Бас, қалб боғига қарагин, маърифат ғунчалари маърифат гуллари, адолат сарвлари ва пок ёсуманлари билан тўлгандир.
✍️Жалолиддин Румий
"Маснавийдан маънавий" китобидан, 202-бет.
©Jaloliddinrumiyy🕊
@AZON_UZZ | 179 |
| 10 | Эй парвардигор
@AZON_UZZ | 214 |
| 11 | Matn yo'q... | 401 |
| 12 | ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН ҲАММАМИЗГА!
✨Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
✨Шу кунларга тинчликда ва саломатликда етказганига шукр.
✨Бугунги кун дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйинг
🌙Жума айёми хуш дийдор ва қувончларга бой бўлсин Қадрдон.
ЖУМА муборак.
Ассалому алайкум!
@AZON_UZZ | 443 |
| 13 | 🙏АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ
🌞ЖУМА ТОНГИ муборак бўлсин
🤲Яратгам эгам барчамизни мехрдан, барокатдан, бенасиб қилмасин..Икки дунёда юзимизни ёруғ қилсин. Инсонларда ўзаро меҳр-шафқат, жигарлар орасида силайи раҳм устивор бўлсин.
🤲Дуогўй оналаримиз саломат бўлсинлар. Бугун онасининг зиёратига ошиққанлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳар бир аёл солиҳ-солиҳа фарзандларини дини Исломга, юртига хизмат қиладиган қилиб тарбияласин.
🤲Тинчлик, офият, саломатлик, бахт, омад ёр бўлиб, Ўзининг ризолиги учун хизмат қиладиган кун тилайман
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
@AZON_UZZ | 372 |
| 14 | ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТЛАР
1. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақти Маккада туғилганларини айтишган
2. Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим бўлиб қоладилар.
3. У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
4. 9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
5. У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
6. 25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.
7. 40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
8. Пайғамбарлик 23 йил давом этган.
9. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.
10. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
T.me/AZON_UZZ | 192 |
| 15 | Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади
• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надоматни келтирадиган гуноҳ - қотиллик.
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
AZON_UZZ | 171 |
| 16 | Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Шифокорлар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган шифокор унинг олдига кириб табассум билан деди:
- Қачонлардир қазо ва қадар хақида эшитганмисан?
- Ҳа, эшитганман. Аммо, мен буйрагимдан ажралдим доктор!
- Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
- Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
- Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
- Бу аниқ қазо ва қадар!
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
@AZON_UZZ | 223 |
| 17 | УЧ ВАСИЯТ
Луқмони Ҳаким ўлимидан олдин ўғлига уч васият қилди: биринчиси – зинҳор хотининга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, учинчиси – миршаб билан дўст тутинма. Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олдида, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйига келтирди. Хотини сўради:
- Бу қопда нима бор?
- Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма!
Кейин янги бойиган кишидан қарз олди. Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
- Войдод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар. Ҳоким уни қўлга олишга буюрди. Шунда миршаб уни ушлагани уйига боради.
- Эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, - деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади. Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
- Қарзингни тўлаб қўй, ўлиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
- Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
- Рухсат беринг, ўша қопни олиб келишсин, - илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
- Нима гап ўзи? – деди ҳоким, – тушунтириб беринг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
- Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай, деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди...
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
@AZON_UZZ | 154 |
| 18 | — Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
Юқори мансабсиз-чи?
Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан
T.me/AZON_UZZ | 165 |
| 19 | sticker.webp | 151 |
| 20 | ОНАГА ИТОАТ БУНДАЙ БЎЛАДИ
Увайсул Қараний ҳазратларининг ишқи шу қадар аланга олган эдики, ягона орзуси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салланинг жамолини бир бора бўлса-да кўрмоқ эди. Шу ишқ ила кунлар ўтиб борар эди. Қалбидаги ишқ оташи куйдириши чидаб бўлмас даражага келган куни онасига:
– Онажон! Ижозат берсангиз, севикли Пайғамбаримизнинг муборак юзини кўриб келардим, Мадинага бориб зиёрат этардим, – деди.
Онаи зори узоқ вақт ўйланиб туриб:
– Фақат бир шарт билан рухсат бераман, Расулуллоҳни хонаи саодатларида зиёрат қиласан, бошқа ерда эмас, – деди.
Вайсул Қараний ҳазратлари онажоним рухсат бердилар дея Мадинага қараб йўлга тушди. Бир неча кун йўл юриб Мадинага етиб келди. Суриштириб Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларини топиб борди. Хонаи саодатнинг эшигини қоқди. Ичкаридан Оиша онамиз:
– Ким у? – деб овоз берди.
Вайсул Қараний:
– Мен Вайсул Қаранийман, Яманнинг Қаран қишлоғидан. Расулуллоҳнинг зиёратига келдим, – деди.
Оиша онамиз:
– Расули акрам масжидга кетдилар. Ҳозир масжидга борсангиз, ўша ердан топасиз, – деди.
Вайсул Қараний:
– Оҳ! – деди – кетишим керак, онажонимнинг изни шу ерга қадар эди.
Оиша онамиз ҳайрон бўлиб:
– Эй Аллоҳнинг бандаси кимсиз ўзи? – деб сўради.
Вайсал:
– Отим Вайсал. Яманнинг Қаран қишлоғиданман. Чўпонлик қиламан. Севикли Пайғамбаримизни зиёрат этиш учун онажонимдан шу ерга қадар рухсат олган эдим. Демак, зиёрат насиб этмабди, – дея ортига қайтиб кетди.
Расулуллоҳ масжиддан қайтганларидан сўнг:
– Ё Оиша, бу ерга Увайс (Вайсал) келдими? – деб сўрадилар. Саволига тасдиқ жавобини олгач,
– Унга мени бу дунёда кўриш насиб этмайди. Аллоҳ таоло уни имтиҳон қилаётир, Онасига бўлган итоатининг даражасини ўлчаётир, – дедилар.
Вайсул Қараний онасининг олдига қайтиб келиб бўлиб ўтган воқеани чуқур уҳ тортиб сўзлаб берди.
Онаси унга:
– Сиқилма ўғлим, сиқилма. Сен мени мамнун этганинг каби Аллоҳ таоло сени мамнун этажак. Севикли Пайғамбаримизни ҳақиқий дунёда албатта кўрасан, – деди.
@AZON_UZZ | 170 |
