uz
Feedback
АЗОН УЗ

АЗОН УЗ

Yopiq kanal
439
Obunachilar
-124 soatlar
-87 kunlar
-2830 kunlar
Postlar arxiv
ХАЙИРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби, Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин! ☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️ 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 @AZON_UZZ

Таҳажжуд нима дегани? — Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб севгилисини соғиниб, ишққа
Таҳажжуд нима дегани? — Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб севгилисини соғиниб, ишққа ўзини буткул топширади. Таҳажжуд ҳам шундай, яъни ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд.. Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради Таҳажжудга эса инсониятнинг Робби чақиради. – Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос. – Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди. – Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхширокдир ХАЙРЛИ ТУН КАДРДОНЛАРИМ

🪞 Қайтар дунё — халқ орасидаги гап эмас, ҳаётнинг ҳақиқий илмий акси. Ота-она қандай яшаса — унинг таъсири, ҳисси, ҳатто ода
🪞 Қайтар дунё — халқ орасидаги гап эмас, ҳаётнинг ҳақиқий илмий акси. Ота-она қандай яшаса — унинг таъсири, ҳисси, ҳатто одатларининг сояси фарзанддан намоён бўлади. 🧬 Эпигенетика исботлайди: Стресс, меҳр, қўрқув, тарбия, муҳит — ҳаммаси генлар фаоллигини ўзгартиради ва бу ўзгаришлар авлодларга ўтиши мумкин. Бу — илмий факт. 👶 Бола ота-онанинг ҳиссиётини юракдан қабул қилади: Меҳр — тинчлик, ишонч ва муҳаббат бўлиб қайтади. Қўрқув ва жанжал — безовталик ва ёпиқлик бўлиб қайтиши мумкин. 👀 Одатлар эса энг тез кўчади: Бола гапни эмас, ҳар кун кўрган феъл-атворни ўзиники деб қабул қилади. Ота-она қандай юрса — бола шуни “меъёр” деб эслайди. 🌱 Хулоса: Қайтар дунё — сеҳр эмас. Бу инсон қарори, ҳиссиёти ва одатлари авлодлардаги “акс-садоси”. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам йўқолмайди — фақат йўналишини ўзгартиради.

Саловотнинг бешта фойдаси: 1. Битта саловот айтганга ўнта ҳасанот ёзилади. 2. Битта саловот айтганнинг ўнта гуноҳи ўчирилади.
Саловотнинг бешта фойдаси: 1. Битта саловот айтганга ўнта ҳасанот ёзилади. 2. Битта саловот айтганнинг ўнта гуноҳи ўчирилади. 3. Саловот айтиб бошланган дуонинг қабул бўлишига умид ортади. 4. Саловот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафотларига сабабчи бўлади. 5. Саловот гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади.      «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد». «Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. »Аҳволингиз қалай?« деб сўрадим, »Аҳволим яхши«, деди. Мен ундан сўрадим: — Сиз вафот этмаганмидингиз? — Вафот этгандим. — Ўлим қанақа экан? — Яхши– деди у хурсанд бўлиб. — Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми? — Ҳа. — Қайси амал манфаатлироқ экан? — Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар. Ҳоний ал–Ҳаж »Солиҳлар гулшани" китобидан. https://t.me/AZON_UZZ

❗️Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида. ❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтган
❗️Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида. ❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда. ❗️Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг. ❗️Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин. ❗️Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда. ❗️Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда ❗️Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг. ❗️Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин. ❗️Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин. ❗️Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда. ❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг! 🤲 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набийина Муҳаммад

ФОТИҲА Ҳар ракъат намозда ўқиймиз жўшиб, Тиловат қиламиз бир сура қўшиб. Бизларга етган бу давонлар ошиб, Фотиҳатул-Китоб дей
ФОТИҲА Ҳар ракъат намозда ўқиймиз жўшиб, Тиловат қиламиз бир сура қўшиб. Бизларга етган бу давонлар ошиб, Фотиҳатул-Китоб дейдилар буни. Қуръони Каримда энг улуғ сура, Зўр ихлос қилиб, сўнг ўқигин, жўра. Дам солсак ўқиймиз одатга кўра, Фотиҳатул-Китоб дейдилар буни. Қуръонда бир юзи ўн тўрт сура бор, Биринчи сура — шу ўзи бетакрор. Тиловат қилганда қолмайди ғубор, Фотиҳатул-Китоб дейдилар буни. Фотиҳа сураси — энг буюк дуо, Ўқиган бандадан розидир Худо. Эй Роббим, Қуръондан айлама жудо, Фотиҳатул-Китоб дейдилар буни. ✍️ Лутфуллоҳ Хўжаевев

Тонгни бизла кутганларга       Ассалому алейкум! Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!! Ҳали йўл юрасиз ишга - ўқишга... Йўлингиз очиқ, топганингиз барака бўлсин, соғлигингиз метин, асабингиз сабр бўлсин. Хайрли ва баракали кун тилаймиз сизга, Азизлар!

sticker.webp0.50 KB

sticker.webp0.28 KB

🌙 🌸 Т у н и н г и з        о с у д а   б ў л с и н! 🌸🌙 Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин! Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин!!❤️ Тушингизга Мухаммад (с.а.в) кирсинлар🤲

Муҳаммад алайҳиссалом тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби АСАЛ Пайғамбар алайҳиссалом асални яхши кўрганлари ва жуда маъқул тушгани боис баъзан ундан касалликларга муолажа сифатида фойдаланганлар. 🍯 Асалнинг фойдаси жуда кўп бўлиб, у қон томирлари ва ичаклар каби аъзолардаги хилт ва кирларни кеткизади, озуқалардаги намликни йўқотади. 🍯 Йўтални йўқотади. 🍯 Агар асални кўзга суртилса, кўриш зеҳнини оширади. 🍯 Агар уни тишга суртилса, тишни оқартиради ва милкларни соғлом қилиб, мустаҳкамлайди, шунингдек, томир йўлларини очади, ҳайзни тўла ва яхши келтиради. 🍯 Агар асални оч қоринга истеъмол қилинса, балғамни кеткизади. 🍯 Асал еб юрган кишининг ошқозонидаги зарарли гижжа ва лямбляларни туширади, уни турли хилт ва чиқиндилардан тозалайди. 🍯 Худди шундай жигар, буйрак ва қовуқ йўлларини ҳам очади. У ширинликлар ичида жигарга энг зарари кам озуқалардан саналади. ❗️ Сариқ касалига чалинган беморлар учун касаллик даврида асал истеъмол қилиш зарарли саналади

sticker.webp0.36 KB

sticker.webp0.52 KB