cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

مشاركات الإعلانات
437
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-27 أيام
+730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Қалбнинг энг оғир касал бўлиши, бу унинг қотишидир. Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз. 1. Дунёга ҳирс қўйиш. 2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш. 3. Аллоҳдан бошқага боғланиш. 4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш. 5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш. 6. Кўп ухлаш. 7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш. 8. Кўп ейиш ва ичиш. 9. Тоатларга дангасалик қилиш. 10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш. 11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш. 12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш. 13. Ғийбат. 14. Чақимчилик. 15. Лаънатлаш, сўкиш. 16. Ёлғон. 17. Бўҳтон. 18. Бировларнинг обрўсини тўкиш. 19. Бировларни масхара қилиш. 20. Кўп кулиш. 21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш. 22. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб). 23. Гина. 24. Ҳасад. 25. Ёмон кўриш. 26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш. 27. Ғазаб. 28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш. 29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш. 30. Бахиллик. 31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш. 32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик. 33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш. 34. Намозда хушуънинг йўқлиги. 35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик. 36. Бетоқат бўлиш. 37. Шошқалоқлик. 38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш. 39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш. 40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш. 41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш. 42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик. 43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш. 44. Ваъдага хилоф қилиш. 45. Омонатга хиёнат қилиш. 46. Беҳуда гўп гапириш. 47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш. 48. Нафснинг сўзига кириш. 49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш. 50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши. 51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш. 52. Дин ва дунё ишларини билмаслик. 53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш. 54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш. 55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш. 56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш. 57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш. 58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш. 59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш. 60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш. 61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик. 62. Ота-онага оқ бўлиш. 63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш. 64. Қўшнига озор бериш. 65. Саҳобаларни ёмон кўриш. 66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш. Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир. Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин! Дўстларингизга ҳам улашинг!!! T.me/AZON_UZZ
إظهار الكل...
👍 2
01:02
Video unavailableShow in Telegram
📹 Мол дунё кимга вафо қиляпти? ☝️ Диққат билан тингланг ва амал қилинг! 🎙Муҳаммад Бобур домла ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг @AZON_UZZ
إظهار الكل...
00:37
Video unavailableShow in Telegram
Мана ҳақиқий севги, мана ҳақиқий муҳаббат 👍😅 Жуфти ҳалолингизга юбориб қўйинг, бизга ҳам насиб қилсин деб 👇 Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @AZON_UZZ
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Инсон баъзан, катта орзуларини кичик инсонларга исроф этади. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @AZON_UZZ
إظهار الكل...
05:28
Video unavailableShow in Telegram
96 ЁШЛИ АЁЛ МАКТУБИ Бу ўгитлар хаммамизнинг хаётимизда ёрдам беради. 🎙Абдукарим Мирзаев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 T.me/AZON_UZZ
إظهار الكل...
Бир ўта гуноҳкор инсон вафот этгач, унинг жаннатга тушгани айтилибди. Ҳамма хайрон. Қайси унинг яхши амали Аллоҳга ёқиб қолди экан? Уни таниганлар, билганлар, ҳатто одамнинг ўзи ҳам бу ҳолатнинг тагига ета олмасмиш. - Эсингдами, бир куни, роса ичиб, маст бўлдинг. Йўлда кетаётиб, лойга йиқилдинг, ҳамма ёғинг беланди. Ўшанда ўрнингдан тураётганингда, бир етим болакайни кўрдинг ва сочини силаб қўйдинг. Аллоҳ таоло мана шу амалинг хурматидан барча гуноҳларингни кечирди, - деди фаришта. - Ҳа, эсладим, - деди одам, - аммо ўшанда, болакайга меҳр кўрсатиб эмас, қўлимнинг лойини артиш учун бошини силагандим-ку? - Ҳа, ниятинг шу бўлиши мумкин. Аммо сен бир етим боланинг бир он бўлсаям кулишига, бировнинг меҳрини ҳис қилишига сабаб бўлгандинг... Бу бир ривоят. Албатта, ҳаммамиз, амалларнинг ажри ниятга боғлиқлигини яхши биламиз. Аслида, бу ривоят илоҳий адолат, амал, ният, ҳисоб ҳақида эмас. Бир етимнинг, унга нисбатан қилинган ишнинг Аллоҳ хузуридаги қиймати ҳақида... T.me/AZON_UZZ
إظهار الكل...
👍 1
☪️ Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек, зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди, сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас, қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир» «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! T.me/AZON_UZZ
إظهار الكل...
👍 2
00:53
Video unavailableShow in Telegram
☕️Кўк ва Қора чойларнинг инсон саломатлиги учун фойдалари ва баъзи салбий томонлари Эслатма: 3 ёшгача бўлган болаларга чой умуман мумкин эмас! Сабаби видеода 👆 @AZON_UZZ
إظهار الكل...
إظهار الكل...
Йога Фитнес💎

Аёллар согламлаштириш Спорт Гормонал Йога канали!!