Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Рус тилидаги саҳифамиз @azonglobal_ru Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Ko'proq ko'rsatish📈 Telegram kanali Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали analitikasi
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали (@azon_global) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 17 529 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 13 106-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 4 847-o'rinni egallagan.
📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika
невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 17 529 obunachiga ega bo‘ldi.
14 Aprel, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -891 ga, so‘nggi 24 soatda esa 0 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.
- Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
- Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 0% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining N/A% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
- Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 0 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 0 ta ko‘rish yig‘iladi.
- Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.
📝 Tavsif va kontent siyosati
Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal”
Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 15 Aprel, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.
Ma'lumot yuklanmoqda...
| Sana | Obunachilarni jalb qilish | Esdaliklar | Kanallar | |
| 13 Aprel | 0 | |||
| 12 Aprel | 0 | |||
| 11 Aprel | 0 | |||
| 10 Aprel | 0 | |||
| 09 Aprel | 0 | |||
| 08 Aprel | 0 | |||
| 07 Aprel | 0 | |||
| 06 Aprel | 0 | |||
| 05 Aprel | 0 | |||
| 04 Aprel | 0 | |||
| 03 Aprel | 0 | |||
| 02 Aprel | 0 | |||
| 01 Aprel | 0 |
| 2 | Яқин Шарқда янги тартибот ўрнатилмоқда – сиёсий таҳлилчи
Россиялик сиёсий таҳлилчи Максим Шевченконинг фикрича, Яқин Шарқда янги ўйинчилар пайдо бўлмоқда. Бу эса Нетаняхунинг "Буюк исроил" орзуси барбод бўлаётганидан даракдир.
Батафсил: https://azon.global/4675
©️Azon Global | 0 |
| 3 | ҲАМАС гаровдаги исроилликларнинг барчасини қайтарди
АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ келишуви доирасида ҲАМАС Ғазода сўнгги 20 нафар тирик гаровдагиларнинг барчасини Халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширди.
Улар икки босқичда босқинчи исроил томонига топширилди – аввал Ғазодан дастлабки етти киши олиб чиқилди, кейинроқ яна 13 нафари. Топшириш жараёни Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон-Юнус шаҳрида амалга оширилди.
Гаровдагилар озод этилиши жума куни кучга кирган исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувнинг муҳим босқичи бўлди. ҲАМАС уларни озод этганидан сўнг 20 нафар гаровдаги фуқаро ишғол ҳудудига қайтди. Бунинг эвазига босқинчи исроил душанба куни кечга бориб қарийб 2 минг нафар фаластинлик маҳбусни озод этиши кутилмоқда.
Аммо сулҳ битими урушни тўлиқ тугатмади. Энди Ғазода кейинги босқичда нима бўлиши ҳақида кўплаб саволлар очиқ қолмоқда. Ушбу масалалар бугун Мисрда ўтказилиши режалаштирилган Трамп ва бошқа жаҳон етакчилари иштирок этадиган саммитда муҳокама қилиниши кутилмоқда.
©️Azon Global | 0 |
| 4 | Афғонистон ҳукумати вакили 58 Покистон ҳарбийси йўқ қилинганини айтди
Афғонистон ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, 12 окябрга ўтар кечаси ўтказилган операцияда 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган ва улардан 30 нафари жароҳатланган. Шунингдек, 20 та Покистон хавфсизлик пости вайрон қилинган.
Батафсил: https://azon.global/4673
©️Azon Global | 0 |
| 5 | Асл террорчи ким: ҲАМАСми ёки исроил?
Сион-фашистлар фаластинлик маҳбусларга худди ҳайвонлардек муносабатда бўлади: уларни йўлаклар бўйлаб судрашади, даҳшатга солишга уринишади. Кўзлари боғланган, қўллари кишанланган, ҳолдан тойган ва озиб кетган маҳбусларни бошини эгишга мажбур қилишади.
ҲАМАСнинг исроиллик асирларни озод қилиш жараёни тасвирлари эса асл террорчи кимлигини фарқлашимизга ёрдам беради. Хўш, ҲАМАС ҳам сионистларга худди шундай тазйиқларни ўтказса нима бўларди? Ушбу ҳолатни ўз кўзи билан кўраётган дунё оммавий ахборот воситаларининг Фаластин озодлик ҳаракатини қоралаши, босқинчи исроилга келганда сукут сақлаши жуда ажабланарли ҳолат.
©️Azon Global | 0 |
| 6 | “Қувноқ Рожер” – дунёда Z авлоди намойишларининг рамзига айланди
Жакартадан Парижгача бўлган намойишларда Z авлоди кўтарган ягона байроқ тобора оммалаша бошлади: сариқ сомон шляпа кийган, тиржайиб турган бош суяк ва суяклар тасвири – омма устида ҳилпираётган байроқда акс этган.
Япониялик рассом Эйитиро Ода томонидан 1997 йилда чизилган “Улкан хазина” комикси (расмли ҳикояси) орқали дунёга келган “Қувноқ Рожер” – қароқчилар байроғи ҳукумат адолатсизликларига қарши чиқаётган ёш авлоднинг халқаро рамзига айланди.
©️Azon Global | 0 |
| 7 | Орол денгизини қайта тиклаш дастурларига 33 млн доллар йўналтирганмиз – Путин
“Россия–Марказий Осиё” иккинчи саммити мажлисида РФ президенти бундай дастурлар қаторида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг ҳолатини мониторинг қилиш, сувни тежаш ва қайта фойдаланиш технологияларини жорий этиш, шунингдек оролбўйи ҳудуди ҳамда Оролнинг қуриб қолган сарҳадларида тизимли кўчат экиш ишлари ҳам борлигини маълум қилди.
Батафсил: https://azon.global/4674
©️Azon Global | 0 |
| 8 | Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида гуманитар ёрдам юкланган машиналар Ғазога етиб борди. Конвой таркибида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва ичимлик суви бўлган. Ёрдам тарқатиш чоғида кўп сонли фаластинлик йиғилган.
©️Azon Global | 0 |
| 9 | Фикрни таъқиб қилишни тўхтатиш керак | «Бизнинг ракурс» кўрсатуви
Зиёли ким? Бугунги кун зиёлиларининг муаммолари нимада? Ҳукумат зиёлилар билан қандай муносабатда бўлиши керак?
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/dan8lbZWAiY
©️Azon Global | 0 |
| 10 | Туркия қуролли кучлари Ғазода тинчликни сақлашга тайёр | Жараён
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/6UW3zJjp_T8
©️Azon Global | 0 |
| 11 | Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга ортган
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга кўпайган бўлса, синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи 80 баробарга ортган.
Батафсил: https://azon.global/4672
©️Azon Global | 0 |
| 12 | Қувонч кўз ёшлари: фаластинлик эгизаклар бир йиллик айрилиқдан сўнг учрашди
Босқинчи исроилнинг Ғазодаги геноциди даврида айрилишга мажбур бўлган икки фаластинлик эгизак ниҳоят бир йил ўтиб қайта учрашди.
Улар бир-бирини бағрига босиб қувончдан йиғлаб юборишди – бу уларнинг уруш бошланганидан бери илк бора кўришиши эди.
©️Azon Global | 0 |
| 13 | “Нобель эмас, Насруллоҳ”: Эронда муқобил мукофот таъсис этилиши мумкин
Эрон Экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари Аббос Каабий Нобел мукофоти ўрнига исроил томонидан ўлдирилган "Ҳизбуллоҳ" шиалар ҳаракатининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ шарафига “Насруллоҳ мукофоти”ни таъсис этишни таклиф қилди.
Батафсил: https://azon.global/4671
©️Azon Global | 0 |
| 14 | Башар Асад компьютер ўйинларига тобе бўлиб қолди – ОАВ
Германиянинг Die ZEIT нашри ёзмоқда:
💢 Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 2024 йил декабрда ўз режими қулаганидан сўнг бутун оиласи билан Москвага қочиб кетганди. У ҳозирда “Moscow City”даги люкс бинолардан бирида яшамоқда.
💢 Россия хавфсизлик хизматлари томонидан қўриқланаётган Асад деярли уйидан чиқмайди ва онлайн видео ўйинларга муккасидан кетгани айтилмоқда.
💢 Путин ҳимояси остидаги Асад ижтимоий ҳаётдан бутунлай узилгани айтилмоқда.
©️Azon Global | 0 |
| 15 | Шимолий Кореяда Ким Чен Ин раҳбарлигидаги ягона ҳукмрон партиянинг 80 йиллигига бағишланган йирик ҳарбий парад ўтказилди. Парадда ҳозиргача ишлаб чиқилган КХДРнинг энг кучли қитъалараро баллистик ракетаси – “Hwasong-20” намойиш этилди.
©️Azon Global | 0 |
| 16 | Она тилида ёзилмаган кўча номлари ва баннерлар олиб ташланмоқда, Қирғизистонда
Бишкекда давлат тилида ёзилмаган кўча номлари ва реклама ёзувлари олиб ташланмоқда, дея хабар берди “24.kg” нашри.
Батафсил: https://azon.global/4670
©️Azon Global | 0 |
| 17 | Трамп Хитой маҳсулотларига қўшимча 100 фоизлик бож жорий этди
АҚШ ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб Хитойдан олиб кириладиган барча маҳсулотларга амалдаги божлар устига қўшимча равишда 100 фоизлик бож жорий этади.
Батафсил: https://azon.global/4669
©️Azon Global | 0 |
| 18 | Босқинчи исроил Ливан жанубига ҳужум қилди
исроил ҳаво ҳужуми оқибатида Ливан жанубидаги Мисилҳа туманидаги юк машиналари гаражига катта моддий зарар етган. Сионистлар ҳужумининг аниқ мақсади ҳамда қурбонлар сони ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.
©️Azon Global | 0 |
| 19 | Путин Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси ҳақида гапирди
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси минтақадаги асосий хавфсизлик элементларидан биридир, деди Владимир Путин Душанбеда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашувда.
Батафсил: https://azon.global/4668
©️Azon Global | 0 |
| 20 | Туркия қуролли кучлари Ғазода тинчликни сақлашга тайёр
Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр.
Батафсил: https://azon.global/4667
©️Azon Global | 0 |
