Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . . Админ @b_yedder
Ko'proq ko'rsatish3 999
Obunachilar
-1124 soatlar
+697 kunlar
+20130 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Икки оғиз сўз қудрати:
✔️СОҒ ОМОНМИСИЗ? - эшитиб қалбингиз ҳузур топади.
✖️НИМА ДЕЙСАН? - юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гуёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни.
✔️СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ? - яна яшагингиз келади.
✖️ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!? - дардингиз ўн чандон кўпаяди.
✔️ХАФА БЎЛМА - хайрият кимдир менга қайғуряпти.
✖️ЎЗИНГ АЙБДОРСАН! - ўлганни устига чиқиб тепиш.
✔️БАХТЛИ БЎЛАСАН! - бахт сари учишга биринчи қанот.
✖️БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН! - орзуга ўлим.
✖️ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА! - оёқдан чалиб йиқитиш.
✔️АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН САНГА ИШОНАМАН - юқорига чиқиш учун зина.
✖️БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА …. - Яхши кунларга бўлган ишонч тамом.
✔️ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ – Эртанги кунингга умид.
Давом этинг тугамайди.
Икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин экан.
Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, атрофдагилардан ширин сўзингизни аяманг...
Ассалому алайкум!
👉 @IBRATLY
👍 13
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!
👉 @IBRATLY
👍 4❤ 4👏 1
#Ҳаётий_қисса.
Бир қария кексалиги туфайли касалхонага тушиб қолди. Бир йигит ҳар куни кўргани келарди. У билан бирга ўтирарди. Отани таомланишига ёрдам қиларди. Сўнг бир ювинтириб шифохона ҳовлисини сайр қилдирарди. Отахон чарчагач хонасига келтириб ётқизарди. Меҳр билан устини ёпар ва яхши дам олинг ота деб чиқиб кетарди. Хонага кирган ҳамшира қариядан сўради: Субҳаналлоҳ! Амаки шу йигит ўғлингизми, ҳар кун келиб сизга жуда ғамхўрлик қилади.? Отахон дераза томонга тикилганча: "Қани эди ўғилларимдан бири бўлсаа... Бу йигит болалигида етим бўлиб қолган, қўшни маҳалладан. Бир куни у болалик пайтида масжид эшиги олдида йиғлаб турганини кўрдим. Уни бошини силадим, етаклаб ҳолвачини олдига бордим ва ширин ҳолвадан сотиб олиб бердим. У хурсанд бўлиб еб олди."
Кейинчалик ёлғиз қолганимизни билиб қолибди, кампиримни ўз уйига олиб борди ва келинга парвариш қилишни тайинлади, мени эса йўқ дейишимга қарамай шу ерга ётқизиб кетди. Ўшандан бери ҳар куни ҳолимдан хабар олади. Мен ундан нега бизни деб ўзингни шунчалик машаққатга қўясан ўғлим десам, у табассум қилиб "Ўша ҳолвани таъми ҳалигача оғзимдан кетмайди ота" дейди. Барака топсин, Аллоҳ отасини раҳмат қилсин. Кўзлари ҳавасдан порлаган ҳамшира лабини тишлаганча хонадан чиқиб кетди.
Яхшилик уруғини экиб кетаверинг, у асло зое бўлмайди
👉 @IBRATLY
👍 9
Она:
- Ихлос сурасини ўн марта ўқисанг, жаннатда сенга қаср қурилади.
Бола ўқий бошлади.
Она такрорлади..
Бола:
- Сиз ўқиманг! Сиз мен билан яшайсиз
@IBRATLY
👍 9🥰 8
ЯХШИЛАРГА
Энг чиройли гулларга,
Ўхшайверинг, Яхшилар.!
Орамизда кўп бўлиб,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Дуода бўлиб доим,
Сўзлар бўлиб мулойим.
Юздан ошиб, Илойим,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Сарамжон, сариштали,
Юзлари фариштали,
Оқибатли, риштали,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Ҳаққа илтижо қилган,
Халқнинг холини сўрган,
Меҳрдан қаср курган,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Нафсингизни ўйламай,
Бегоналикни билмай,
Ҳеч ҳам миннатин қилмай,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Сизлар бор - ки, кўнгил тоғ,
Инсон кўнглин қилиб чоғ,
Сиздан қолар обод боғ,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Оласиз доим раҳмат,
Лекин кутмайсиз рағбат,
Доим бўлинг саломат,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Армонларни хор қилиб,
Оқибатни ёр қилиб,
Ёмонликни ор билиб,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Шукрона айтар қалбим,
Эй, менинг Азиз халқим,
Мукофотласин Раббим,
Яшайверинг, Яхшилар.!
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍 9