cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

𝐊𝐢𝐜𝐡𝐢𝐤 𝐃𝐮𝐧𝐲𝐨𝐲𝐢𝐦|❀𝐵𝑎ℎ𝑜𝑟𝑖𝑚 𝑖𝑗𝑜𝑑𝑖🌧🤍

#Bismillah🤲 Hech narsa tasodifan bo'lmaydi.Barchasi taqdirimizga yozib bo'lingan♥️ @Dunyoyim_info🌝❤️ Kanalimiz haqida fikrlar. @Kundaligiim1 shu yerdan saqlashningiz mumkin rasm video. @Kichik_dunyoyimrek1 InShaAlloh 10k 💜🌧️

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
4 126
Obunachilar
-1024 soatlar
+147 kunlar
+14830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Назокат Н_58 Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 -Ойиии Шахзодани дадаси келаётган экан.Ишдан кетишимни айтаман.Гаплашиб оламиз. -Сенга бир гап айтмоқчиман Назокат,кел ёнимга. -Нима бўлди? Ойисини ёнига ўтирган Назокат ҳавотирли қаради. -Яна маҳалладаги ғийбатчиларни гапими? Уларни бизни муҳокама қилишдан бошқа иши йўқмикина ойиии... -Йўқ улармас,бошқа масала. -Айтақолинг энди нима бўлди. -Сен ишдан кетмайсан,яни кетасан.Лекин ишлайверасан,у уйдан кетиб.Меҳрибонлик уйида арзимаган маошга ишлашдан чарчадим.На уёқлик,на буёқлик бўлади.Шунга у ердан бўшаб болаларга мен қарамоқчиман.Шу ерда уйимизда қараймиз.Сени  мактабинг очилади яқинда,яна қўшимча дарсларинг бўлади.Мен сенга болаларга қарашиб ёрдам бераман.Ойлиги ҳам яхшику ишингни.Ижара пули,сени ҳаражатларинг,ҳаммасига етар экан ҳисоб қилиб кўрсам. -Яхши бўларди... Назокат ўйланибгина кулиб қўйди. -Албаттада,ҳозир Шахриёрга шунақа дегин.Рози бўлади биламан.Чунки болаларни бизга ишонадида. -Ҳар томонлама яхши бу ойи,ҳар томонлама.Сиз болалар билан чарчаб қолмайсизми? -Йўға нега чарчаймана.Чарчамайман,қайтанга кунимни мазмунли ўтади. -Ассалому алайкум. -Волекум ассалом,яхшимисан? Кетдикми? -Ёлғизмисиз? Шахзода қани? Машина ичига бир қараб оларкан Назокат Шахриёр билан ёлғиз кетгиси келмади. -Шахзода ухлаб ётганди.У тургунича биз гаплашиб оламиз. -Узоққа бормайлик,кўча бошидаги кафега борақолайлик.Яна кўп қололмайман. -Назокат чўчима мендан,уч ой бўлади таниганингга мени.Ҳазил қилиб,безбетларча гапирсам ҳам сенга зиён етказадиган иш қилмайман. -Ҳа биламан,барибир ҳам бўлмайдида.Йигит киши билан ёлғиз қолишни ҳохламайман.Маҳалладагилар ҳам гап қилишади. -Уларни гап сўзларига этибор қилиб яшасак,яшамай қўя қолишимизга тўғри келади.Этибор берма уларга,гапириб гапириб қолаверадида. -Унда тезроқ кетақолайлик. -Ойим ишламоқчи мени жойимдан,яқинда мактабга чиқаман.Вақтим бўлмайди,ойим эса болаларга мендан ҳам яхши қарайди. -Майликуя,нега бизнинг уйда эмас? Ўзингиз уйингизда? Стулга суянганча Назокатнинг жавобини кутган Шахриёр қўлидаги кофедан хўплади. -Сизларнинг уйингизда бироз ҳижолат бўляпман.Яқинда тўй,янги келин келади... -Аниқ шуми сабабиии? -Ҳ..ҳа бошқа нима ҳам бўлиши мумкин? -Шу сабабдан йиғламагандирсан? Шахбозни ҳам кайфияти йўқ... -М..менга нима алоқаси бор? Ш...Шахбоз а..акани. -Энди билиб оламизда,Шахбозни ҳам чақиргандим.Иккингизнинг нима дардингиз бўлса айтасиз.Ака бўлиб муоммойингизни ҳал қилмасам ҳам бўлмайдида. -Н..нимааа? Нега чақирдингиз? Мен унда борақолаййй... Жойидан турди Назокат. -Шошма,шошма,нега қочасан? Ана Шахбоз ҳам келди асосий кириш эшиги томон қаради Шахриёр.
Hammasini ko'rsatish...
84👍 35🥰 16👏 6❤‍🔥 4🐳 2😱 1🕊 1🏆 1
Назокатни тўйига келмаслигини ич ичидан ҳохлади.Эрини севган қизини тўйларига келишини ҳохламаганди. Ситора таваккал қадамлар ила янги ҳаётини бошлаш арафасида эди... Назокат опаси билан гаплашиб бўлиб телефонни ўчирдию ўйланиб қолди.Ҳали гаплашаётганида Шахриёрни телефон қилганини ҳам унутди бир зумда. Қайта қўнғироқ бўлгандагина эсига тушди. -Тонг саҳарлаб ким билан гаплашяпсан? Тинчликми жавоб беришинг қийин. -Шахсий масала,тинчликми ўзингиз нега қўнғироқ қиляпсиз? Назокат йиғлагани сабаб,Шахриёрга гапирганда ҳам овози боғиқ ва йиғи аралаш чиқди. -Йиғладингми?Нима бўляпти сенга? Кеча ҳам кўзинг қизариб уйингга кетдинг. -Қизиқманг илтимос,нега қўнғироқ қилаётганингизни айтинг.Шахзода яхшими? -Яхши у. -Ўзингиз қўнғироқ қилибсиз,муҳим гапимни айта қолай... -Телефонда бўлмайди,ҳозир сени олиб кетгани бораман ва нега йиғлаганингни гаплашамиз. -Шахриёр сиз ишдан ташқари мавзуларга ўтяпсиз.Мен бунақа бўлишини ҳохламайман. Назокат гапини тугатишга улгурмай телефон ўчиб бўлганди. -Ўз билганидан қолмайдия бу инсон...ишдан кетишимни гаплашиб ҳал қилиб олсам бироз бўлсада енгил тортардим.
Hammasini ko'rsatish...
159👍 57❤‍🔥 16🥰 16🕊 3😢 2
#Назокат Н_57 Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 Шахбоз кирган пайт болалар ўзаро ўйнаб хонадан чиқиб кетишганди.Назокат чиқишга улгурмади Шахбоз йўлини тўсди.Қалб оғритар сўзлари ила сийлади. -Эсингизни еб қўйибсиз... Овози бироз титраб гапирган Назокат Шахбозни тезлик билан айланиб ўтиб хонадан чиқиб кетди. -Айттт,айттт,аҳдлашганинг акаммиииии? Акаммииии? Ортидан бақириб қолган Шаҳбозга этибор қилмасликка ҳаракат қилди Назокат. Ичи ўт аланга бўлиб ёнарди. -Кетаман,бу хонадондан кетаман.У уйланяпти,мени ортиқ бу ерда кўрмаслиги керак,ўзимни ҳам,уни ҳам азоблашни ҳохламайман...Пинҳон муҳаббатим алвидо...алвидо. -Севушимни билиб туриб дедилар...севишимни билиб туриб... Ситора Шахбоз ва Назокатни суҳбатини эшитганди.Минг йил ўйласа ҳам ҳаёлига келмаган севги бу,Шахбозни Назокатни севишини умуман тасаввур ҳам қилиб кўрмаган экан.Ситорага бу ҳол ёмон тасир қилдию бошига оғриқ турди.Қўли ишга бормасди...Шахбозни ўзига бефарқдек кўринганини ҳали унчалик яқиндан таниш эмаслигига йўярдию,Назокатни ёқтиришини ўйламабди ҳам. -Йўқққ,йўқ,бўлиши мумкин эмасссс...мумкин эмассс...Негааа ахир? Негааа? Негааа Назокат? Негааа? Уйида Ситорадан бошқа ҳеч ким йўқ,додлаб йиғласа ҳам биров эшитмасди. Шуни билибми бақириб йиғлади Ситора. -Негааа? Нега мен севган,умр йўлларимизни бирга боғламоқчи бўлган инсоним мени эмас ўзгани севадиии.Яна у бегона эмассс,ўгай синглим... Ситора букчайганча ётдию тинмай йиғларди.-Наҳотки севилишга нолойиқман? Туни билан ухламади Ситора.Ҳаётини кейинги ҳаётини таҳлил қилиб ухлолмади. -Агар тўйни тўхтатсам дадам мени ўлдирадилар,ёки бошқа бирига,ўзим севмаган,балки ёши каттароқ инсонга турмушга бериб юборади.Тўйни тўхтатмай турмушга чиқсам,эрим мени суймайди.Қай йўлни танлай,қай йўлни танласам ҳам ўзимни алангага отган бўламан.Шахбоз акам Назокатни севади.Назокат эса йўқ.Турмушга чиқиб оиламни,бўлажак қурилаётган масканимни асраб қолсам бўлади.Мен таваккал қилишим керак,ўзимни ўзим бахтли қилишим учун кўзимни чирт юмиб Шахбоз акамга турмушга чиқишим керак.Майли мени севмасалар ҳам,бу зулмат ҳаётимдан қутулсам бас.Уларга турмушга чиқиб бу қамоқдек ҳаётимдан қутулсам етарли.Назокат билан ҳам гаплашишиб олишим керак. Ойлар давомида учрашиб қолган эдилар.Ўша пайт телефон рақамини оволганди Ситора. Кўп гаплашмаса ҳам ора орада гаплашиб туришарди. -Шахбоз акамни севгисини нега менга айтмади экан? Нега? Мени ранжишимни ҳохламадими? Ранжишимни ҳохламайди.Лекин ҳали ҳам у ерда ишлаяпти... Ситора тарқоқ ўй фикрлар оғушида Назокатни рақамини терди... -Яхшимисан Назокат? -Яхшиман шукр. Назокат ҳам туни билан ухлолмаганди.Йиғи,ўй фикрлар уни чарчатиб тонг пайти уйқу томон элтётганди.Ситорани қўнғироғи уйқусини тарқатди. -Тўйимга келасанми? -О...опа ҳалигиии...мен боролмайман.Биласизку дадангиз мени ёқтирмайдилар.Бирорта қариндошингиз кўрсаю таниб дадангизга айтса,ёки ўтмиш оғриқларимни юзимга солса мен бунга чидолмайман.Жон деб борардим.Аммо ўзингиз тушунасизку опа. -Тушунаман,сени тушунаман.Қалбингда ҳали ҳам акам қолдирган жароҳат бор.Аслида у инсон ака дейишимга ҳам нолойиқ. -Опа илтимос бу ҳақида гаплашмайлик. -Майли,майли,сен дарров йиғлама,гаплашмаймиз.Назокат раҳмат сенга...мени яхши кўрганинг учун раҳмат. "Ранжимасин дея бўлажак эримни туйғуларини айтмаганинг,уни рад этганинг учун раҳмат..." Бу гапларни сиртига чиқармаган бўлсада ичида миннатдорчилик билдирди Ситора. -Сизни доим яхши кўраман опа,сизнинг ҳисларингиз,сизнинг ҳаётингиз,сизнинг оғриқларингиз ҳамма ҳаммасини билган ҳолда,ҳис қилган ҳолда яхши кўраман.Бахтингиз ўзингизда гўзалроқ бўлсин. Ситора асосий гаплашмоқчи бўлган гапи."У уйда ишлама" деган гапини айта олмади.Синглисидан сен Шахбоз акамни ростдан ёқтирмайсанми? Дея сўрай олмади. Биринчи саволини бера олмаганини сабаби синглисининг унга қилган яхшилиги сабаб бўлса,иккинчиси ҳудбинлик,рашк сабаб эди.
Hammasini ko'rsatish...
95👍 51😢 21❤‍🔥 11🕊 2
Hikoyani yozolmadim,sabablarim bor edi.Ertaga InshaAlloh hotirjam bo'lib yozaman. Yaxshi dam oling.Allohga omonatsizlar❤️
Hammasini ko'rsatish...
74🥰 15👍 9🐳 2🍓 2🕊 1
Qiziq hikoya joylayapman🙈🙈 Afsus qilmaysiz qo'shilsangiz.
Hammasini ko'rsatish...
🕊 33👍 16😘 10 4🍓 3😍 1🐳 1🤗 1
Yangi kanalga qo'shiladiganlar bo'lsa @Bahorimga_murojatbot ga yozing🌸
Hammasini ko'rsatish...
14👍 10🥰 3
-Аҳдлашганинг Шахриёр акамми Назокат? -Н..нималар деяпсиз? -У билан аҳдлашдинг шундайми? Шахзодага оналик қиляпсан,бора бора акамга хотин ҳам бўласан. Шахбоз хонага киришдан аввал Ситора билан гаплашиб телефонни ўчиришни унутганди мастлиги сабаб.
Hammasini ko'rsatish...
109😢 50😱 26❤‍🔥 21👍 17🥰 2🕊 1🐳 1🏆 1