#Мақола
#Ихтилоф
Маърифатли инсон миллат кўркидир.
Ислом динида илм-маърифатни ўрни шунчалик аҳамиятли-ки, Қуръони Каримни нозил бўлиш аввали ҳам “Иқро” яъни “Ўқи” ояти бўлди.
Зумар сурасида Аллоҳ таоло: " Айтинг эй Пайғамбар! Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?", мазмунида оят нозил қилди.
Биладиганлар, яъни Аллоҳ таолога иймон келтириш орқали икки дунё саодатига эришишни нажот йўли эканлигини биладиганлар билан, уни билмайдиганлар асло тенг бўлмайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам "Илмни хитойдан бўлса ҳам ўрганинглар" деб илму-маърифатни нақадар зарурлигини бизларга таълим бериб кетдилар.
Саудия Арабистони ярим ороли ва Хитой давлатини орасидаги чўлу-биёбонлар, қир-адирлар ва тоғу-тошларни кечиб ўтишдаги машаққат қанчалик қийин бўлмасин илм олишликда ҳам шунчалик машаққат билан бўлсада илм олишликка тарғиб қилинмоқда.
Бизнинг бу юрт, бизнинг бу миллат ҳар қандай жабҳада ўзининг ўтган улуғ мутафаккир алломалари билан фахрланса арзийдиган миллатдирмиз. Хоҳ диний хоҳ дунёвий илмларда бўлсин, бутун дунёда номлари фахр билан зикр қилинадиган мутафаккир уламоларимиз биз ёш авлдод учун уларга муносиб издош бўлишликдек улкан масъулият талаб қилади. Хусусан бобомиз имом-Бухорий, имом-Термизийларнинг қолдирган меросларидан бутун Ислом аҳли мамнуният билан фойдаланиб келмоқда. Ибн Сино, Ал-Хоразмий, ал-Фарғоний ва Мирзо Улуғбек каби бир қанча мутафаккир алломаларимизниг қолдирган меросларидан эса бутун дунё илм маърифатда дастурул амал қилиб фойдаланиб келмоқда.
Демак икки дунё саодатига эришишни хохласак илм ўрганишимиз керак. Ҳар бир шахс ўз касбини ўз соҳасини илмини яхши билсагина жамиятимиз ривожланади, ҳаётимиз фаровон бўлади.
Ота боболаримиздан бизларга қанчалик чиройли ҳолатда етиб келган бўлса, худди шу ҳолда бизлар ҳам улғайиб келаётган ёш авлодга таълим беришлигимиз барчамизни бурчимиз ҳисобланади. Зероки маърифатли инсон миллат кўрки ҳисобланади.
Зокиржон Ғаппоров,
Косонсой тумани "Абдулҳайхон" жоме масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@SOF_TALIMOTLAR