cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙

Ассалому Алайкум ва рохматуллоҳи ва Барокатуҳ. Хурматли Мўмин Муслима диндошларим каналимизда бекорчи нарсалар йўқ умматга фойда келтирадиган маълумотлар топасиз ИншааАллоҳ. Админ:@Ahli_ilmga_savolbot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 063
Obunachilar
-124 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
-530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Яхши сабаб “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” (Наҳл сураси, 97-оят). Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ оятдаги “ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” лафзини “Аллоҳ ундай кишиларни бошқаларга муҳтож қилмайди" деб шарҳлаган. Бу жуда гўзал таъриф. Аммо "яхши ҳаёт" шу билан чекланмайди. Бемор бўлмаслик ҳам, йўқсил бўлмаслик ҳам яхши ҳаётдир. Аллоҳ таолонинг қадари қандай бўлса, унга рози бўлиш ҳам яхши ҳаёт кечиришдир. Тақдирдан норозилик эса танглик, машаққат ва қийинчиликдир. Аллоҳ сизга розилик неъматини, кенгчиликка шукр, қийинчиликда сабр неъматини берган экан, демак, сизга яхши ҳаёт ато этибди. 🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Гуноҳни тарк қилмай ўнгланишни кутиш, саҳрода кема сузишини кутишга ўхшайди.
🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Эшитдимки ғийбатимни қилибсан. Юзимга сўзламоқдан қочибсан. Мендек бир ожиздан қўрқиб, Аллоҳдан қўрқмабсан! Мавлоно Жалолиддин Румий. 🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
Hammasini ko'rsatish...
ҚАНДАЙ ЯШАСАК, ШУНДАЙ ВАФОТ ЭТАМИЗ Деярли ҳар куни турли ёшдаги одамларнинг ўлими ҳақида эшитамиз. Аммо буни танамизда ҳис қилиб, ўз ўлимимиз ҳақида деярли ўйлаб кўрмаймиз. “Ҳали бор...” деган номаълум шивирдан хотиржам юрамиз. Мусулмон киши энг аввало, имонсиз, илмсиз вафот этишдан қўрқиши керак. Чунки инсон учун жонини имон билан топшириши олий саодат. Бунда эса илмнинг ўрни беқиёс. Одам табиатан ҳар нарсанинг яхшисини қўлга киритишни истайди. Масалан, ҳашаматли уй, замонавий улов, ҳеч кимда йўқ либослар. Буларга етишиб, боладек севинади. Ҳолбуки, тўғри ҳаёт кечириш тақво биландир: “Ким қандай яшаса, шундай вафот этади, қандай ўлим топса, шундай тирилтирилади”. 🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
Hammasini ko'rsatish...
00:02
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸 🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! ☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин! 🌷Амин йа роббал аламин! 🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади. Убайдуллоҳ ибн Умайр Аллоҳга омонатсизлар! Тунингиз осуда ўтсин яхшилар. 🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Эҳсоннинг энг чиройлиси аввал қилингани. Изоҳ. Биров бировга яхшилик қилди. Кейин иккинчи киши аввалгисига яхшилиги баробарида ёки ундан-да кўпроқ қилиб яхшилигини қайтарди. Мана шу ҳолатда аввал қилган кишининг яхшилиги чиройли саналяпти. Чунки у хайрнинг бошида бўлиб қолди. Гўё яхшилик йўқ эди, у бошлаб берди, иккинчи киши эса уни давом эттирди. Мажозан айтсак, йўқдан бор этиш, борни бор этишдан мартабада баландроқдир. “Унвонул баён”дан. 🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
Hammasini ko'rsatish...
👍 1 1
Repost from Muslim.uz
00:34
Video unavailableShow in Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ ҲАР БИР МЎМИН БИЛИШИ КЕРАК! (2 қисм) Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан”. Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан! Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”... 🖥 БАТАФСИЛ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мусулмонлар учун башорат Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар:  – Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз?  – Ҳа, – дейишди саҳобалар.  – Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз?  – Ҳа…  –Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз?  – Ҳа…  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар. Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган. ◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🚀 https://t.me/Mirarabuz 👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube 💬 mirarab.uz |📷 instagram
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ғам-ғуссага ботганганинг одамларга хўмрайиб қарашингга сабаб бўла олмайди! Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам юки энг оғир инсон бўлишларига қарамай, табассуми кўп зот эдилар. 🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 1