uz
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 672
Obunachilar
+724 soatlar
+77 kun
+4630 kun
Postlar arxiv
🧠 ЁЛҒОН ҚАЕРДА ШАКЛЛАНАДИ?Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Кичкина деманг...! 2.Сағира гуноҳни бепарво қилиш билан кабирага айланади; Авзоъий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Би
Кичкина деманг...! 2.Сағира гуноҳни бепарво қилиш билан кабирага айланади; Авзоъий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Билол ибн Саъднинг: “Хатонинг кичиклигига қарама. Балки кимга осий бўлаётганингга қара, деганини эшитдим”.
Ташла сағира – ю кабирани ана шу тақво, Юргин эҳтиёт, оҳиста нишли ерлардан. Ҳақир санаб, “сағира”, деб қилма мосуво, Тоғлар ҳам иборатдир майда тошлардан!
Равшанбек ЎРИНБОЕВ ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Саҳоба мисолида онага эҳтиром 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #forum #matbuot ⚡️ 🌙 ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО ФОРУМ ДУНЁ МАТБУОТИ НИГОҲИДА ✅Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Тошке
#xabar #forum #matbuot ⚡️ 🌙 ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО ФОРУМ ДУНЁ МАТБУОТИ НИГОҲИДА
✅Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин нуфузли уламолар, муфтийлар ва исломшунос олимлар иштирокида ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми жаҳон ОАВлари ва йирик диний марказлар диққат марказида бўлди. Халқаро нашрлар ушбу анжуманни Ўзбекистоннинг бой диний-маърифий салоҳиятини намойиш этган тарихий воқелик сифатида кенг эътироф этмоқда.
Қуйида хорижий ОАВ ва расмий платформаларнинг айримларининг қисқача шарҳини тақдим этамиз: 🌐Саудия Арабистони манбалари («Haramain Archive»): Саудия Арабистони “Масжид ал-Ҳаром” бош имоми шайх Солиҳ ибн Ҳумайднинг Ўзбекистонга ташрифи, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилгани ва халқаро анжумандаги иштироки кенг ёритилди. Ташриф давомида юксак одоб ва соф эътиқод намунасини кўрсатган шайх ҳадис илмининг султони бўлмиш буюк аждодимиз меросига юксак эҳтиром билдирди. У «Ал-Жомеʼ ас-Саҳиҳ» муаллифининг ҳаёти ёшлар учун илм ва собит ирода намунаси эканини ҳамда бу каби маърифий анжуманлар дунёда бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. 🌐 Миср Фатво уйи («Дорул ифто» / egyptdaralifta): Бош муфтий, профессор Назир Муҳаммад Иёднинг форумдаги нутқларига таяниб, Ўзбекистоннинг ислом илм-фани ривожидаги ўрнини юқори баҳолади. Айниқса, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий мероси соғлом тафаккурни шакллантириш ҳамда экстремизмга қарши курашишда дунё учун бебаҳо дастуриламал экани алоҳида қайд этилди. 🌐 Иордания ОАВ (“Petra” давлат ахборот агентлиги / petranews): Иордания Олий муфтийси, доктор Аҳмад ал-Ҳасанатнинг форумдаги нутқига таяниб, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази илм-фан ва маърифат мажмуаси эканини таъкидлади. Айниқса, диёримиздан етишиб чиққан буюк олимлар — Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий, ал-Хоразмий ва Ибн Синоларнинг ислом илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди. Шунингдек, Иордания Фатво ишлари бошқармаси ва Ўзбекистон Фатво маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани алоҳида қайд этилди. 🌐 «islamsng.com» портали (Россия): Форум доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин холиқназар ҳазратларининг Иордания бош муфтийси билан фатво ва таълим соҳасидаги келишувларини ҳамда анжуман якунида қабул қилинган 10 та глобал ташаббусни кенг ёритди. Шунингдек, Россия муфтийси Равил Гайнутдиннинг анжуман иштирокчиларига йўллаган қутлов матни эълон қилинди. 🌐 «peterburg-news.ru» нашри: Мазкур тадбирни «Ислом дунёсини бирлаштираётган ва кун тартибини ўзгартираётган форум» деб атади ҳамда Тошкент шаҳри исломофобияга қарши маърифат билан курашувчи халқаро гуманитар дипломатия марказига айланаётганини эътироф этди. 🌐 «islam-news» сайти: Анжуманнинг кенг кўламли географиясига тўхталиб, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва ТУРКСОЙ бош котиби каби нуфузли меҳмонларнинг диний бағрикенглик ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ижобий фикрларини баҳам кўрди. 🌐«milliard.tatar» портали (Татаристон): Бухоро диний мактаблари ва татар уламолари ўртасидаги кўп асрлик илмий ворислик анъаналарига ҳамда форум доирасида «Саҳиҳи Бухорий» меросини асраш бўйича ўтказилган муҳокамаларга алоҳида репортаж бағишлади.
🗣Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, халқаро ҳамжамиятнинг якдил эътирофига кўра, ушбу нуфузли форум Ўзбекистоннинг нафақат улуғ алломалар юрти, балки бугунги кунда ҳам Ислом оламида тинчлик, мўътадиллик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилувчи энг асосий маърифий марказлардан бири эканини ёққол кўрсатди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

“Чўнтакдаги казино” – қимор ўйинларининг зарари: жамият, иқтисодиёт ва инсон саломатлигига таҳдид Сўнгги йилларда рақамли тех
“Чўнтакдаги казино” – қимор ўйинларининг зарари: жамият, иқтисодиёт ва инсон саломатлигига таҳдид Сўнгги йилларда рақамли технологияларнинг ривожланиши натижасида қимор ўйинлари ва онлайн букмекерлик платформалари кенг оммалашди. Илгари казино ёки махсус муассасаларга бориш талаб қилинган бўлса, бугун смартфон орқали исталган вақтда ва исталган жойдан қимор ўйнаш имконияти мавжуд. Бу эса қиморга қарамликнинг кенгайишига, молиявий муаммоларнинг ортишига ва оилавий низоларнинг кўпайишига олиб келмоқда. Қиморга қарамлик – тан олинган касаллик Қиморга қарамлик халқаро тиббий таснифларда хулқ-атворга боғлиқ бузилиш сифатида эътироф этилади. Мутахассислар фикрига кўра, инсон ютқазгани сари яна ўйнаш истаги кучаяди. Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланади. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
Ўқилиши: Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий. Маъноси: Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин (Тоҳа сураси, 25-оят).
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
Ўқилиши: Робби зидний ъилман. Маъноси: Роббим, илмимни зиёда қилгин (Тоҳа сураси, 114-оят).
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
Ўқилиши: Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм. Маъноси: Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан (Бақара сураси, 32-оят).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
Ўқилиши: Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи. Маъноси: Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин.
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан. Маъноси: Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман.
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
Ўқилиши: Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан. Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Кичкина деманг...! 1.Сағира гуноҳларни доимий қилиш билан кабирага айланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, сағира гуноҳларни би
Кичкина деманг...! 1.Сағира гуноҳларни доимий қилиш билан кабирага айланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, сағира гуноҳларни бир ёки икки марта қилиш билан кабирага айланиб қолмайди. Гуноҳ каттами – кичикми барибир, у гуноҳ. Оқил инсон ўзини доим гуноҳлардан эҳтиёт қилиб бориши лозимдир. “Амалларнинг Аллоҳ таолога маҳбуби оз бўлса – да бардавом бўлаганидир”, дейилган ҳадисда. Шундай экан, сағира гуноҳларни бардавом қилиб, одатга айлантириб олишдан сақланмоқ лозим. Банда қилган гуноҳини кичик санагани сари у Аллоҳнинг наздида катталашиб кетаверади. Гуноҳни катта ҳисоблагани сари у кичайиб бораверади. Чунки гуноҳни катта санаш ўша хатога қалб рози бўлмаслигидан келиб чиқади. Икки саҳиҳда: “Мўмин гуноҳини тоғни тепасида турган, қулашидан қўрқадигандек билади. Фожир эса, гуноҳларини бурни устига қўнган пашшадек кўради. Мана бундай қилади. (Қўли билан хайдайди)”, дедилар. Имом Бухорийнинг саҳиҳида: “Сизлар (баъзи) ишларни сочдан ҳам ингичка биласиз. Биз эса, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида ҳалок қилувчилардан ҳисоблар эдик”, дейилган. Ҳадисларда: “(Гуноҳга) истиғфор айтиш билан катталигича, доимий қилиш билан эса, кичиклигича турмайди”, дейилган. Шариат тарозусида тортилаётган гуноҳ кичик бўлгани билан унга ҳаёсизлик, Аллоҳдан хавф қилмаслик қўшилса вазни ортиб кабира гуноҳ сафига ўтиб қолади. Уламоларимиз: “Битта кабира гуноҳни кечирилиши доимий қилинадиган сағирани кечирилишидан осонроқ. Бунга бир мисол: тошга бирданига қуйилган сувнинг таъсири бўлмайди. Лекин доимий оқизиб қўйилган томчилар тошни тешиб юборади”, деганлар. Равшанбек ЎРИНБОЕВ ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Prezidentimiz Bekobodga safar yakunida mahallalar hayoti bilan tanishdi. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

#duo #issiq ☀️ЖАЗИРАМА ИССИҚДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар. 🤲 Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг! ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 15-ИЮЛ, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 15-ИЮЛ, 1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:24 ⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:03 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 20:02 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Нишона ҳосилни кимларга илиняпмиз? ​Олдинлари гўзал бир одобимиз бор эди: деҳқончиликнинг илк ҳосилини ота-оналарга ёки устоз
Нишона ҳосилни кимларга илиняпмиз? ​Олдинлари гўзал бир одобимиз бор эди: деҳқончиликнинг илк ҳосилини ота-оналарга ёки устозларга олиб бориб, дуолари олинарди. Ота-оналари бўлмаса, қавм-қариндошлар ёки маҳалланинг ёши улуғлари йўқланарди. Улар эса деҳқончиликка барака тилаб дуо қилишарди. ​Бу айнан саҳобаларнинг суннати эди. «Зикрлар ва одоблар» китобида бир ривоят келтирилади: саҳобалар деҳқончиликларининг биринчи ҳосилини Пайғамбаримиз алайҳиссаломга олиб келишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳосилни ушлаб: اللهم بارك لنا في ثمرنا «Аллоҳим, бу ҳосилимизда бизга барака бергин», деб дуо қилар эдилар. Шу ҳурмат ва дуо сабаб Аллоҳ уларнинг деҳқончиликларига барака берарди. ​Минг афсус, аксар холларда, ҳозир биринчи ҳосилни фарзанд, набираларга берамиз. Ота-онага келганда эса: «Яхшилаб пишсин, кейин уларни бир йўқлаймиз», деймиз. Бу иш ота-онага ҳурматсизлик ва одобга зид, баракага тўсиқ саналар экан. ​Азизлар, ҳосилларимиз ҳам пишиб қолди. Бу йил ҳосилимизнинг баракали бўлишини хоҳласак, унинг аввалини ота-онамизга, ёши улуғ қавм-қариндошларимиз,устозларга ёки маҳалланинг кексаларига илинайлик. Аввало, уларнинг дуоларини олайлик. Бу ишимиз, деҳқончиликларимиз баракотига сабаб бўлади, иншоаллоҳ. ​Миршавкат МУЗАФФАР Паркент тумани бош имом-хатиби ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Bosh_imom_minbari  ЧИДАЙ ОЛМАСДАН ОТАСИГА ҚЎЛ КЎТАРГАН ФАРЗАНД Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

#Ҳадис Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Анаслар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир
#Ҳадис Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Анаслар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир хиёнатчига қиёмат кунида аломат бўлиши учун байроқ ушлатилади. Ва фалончининг хиёнати учун бундай қилинди, деб айтилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#hamd #azon #iymon #namoz #sura ЭНГ БИРИНЧИ... Алҳамдулиллаҳ – Қуръони каримдаги биринчи калима ва Одам алайҳиссалом айтган илк сўз. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу – саҳобалардан Исломга энг биринчи кирган ҳур эркак. Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – ёш болалардан Исломга биринчи кирган. Хадича бинт Хувайлид розияллоҳу анҳо – аёллардан Исломга биринчи кирган. Билол ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳу – қуллардан Исломга биринчи кирган. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу – озод қилинган қуллардан Исломга биринчи кирган. Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб Қуръонни жамлаган. Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин биринчи бўлиб намоз ўқиган. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу – ҳижратдан сўнг муҳожирлардан дунёга келган биринчи фарзанд. Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу – Қуръони каримни Маккада биринчи бўлиб ошкора тиловат қилган. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу: "Набий алайҳиссаломнинг айтган сўзларидан энг биринчи эшитганим: «Эй инсонлар! Саломни ёйинглар! Очларни тўйдиринглар! Силаи раҳм қилинглар! Инсонлар ухлаётган вақтларида, тунда туриб намоз ўқинглар! Шунда жаннатга саломат ҳолатда кирасизлар», деган сўзлар бўлди". Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу – Расулуллоҳ алайҳиссалом жанозасини ўқиган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган биринчи мусулмон. Билол розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб азон айтган. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб денгиз қўшинини тузган. Қатода ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу – Мадинага Қуръони каримдан тўлиқ бир сура ("Марям" сураси)ни ёдлаб олиб келган биринчи киши. Умму Сулайм розияллоҳу анҳо – Исломни қабул қилган биринчи ансорий аёл. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 14-ИЮЛ, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 14-ИЮЛ, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 29-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:22 ⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:00 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 20:03 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#hamd #azon #iymon #namoz #sura ЭНГ БИРИНЧИ... Алҳамдулиллаҳ – Қуръони каримдаги биринчи калима ва Одам алайҳиссалом айтган илк сўз. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу – саҳобалардан Исломга энг биринчи кирган ҳур эркак. Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – ёш болалардан Исломга биринчи кирган. Хадича бинт Хувайлид розияллоҳу анҳо – аёллардан Исломга биринчи кирган. Билол ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳу – қуллардан Исломга биринчи кирган. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу – озод қилинган қуллардан Исломга биринчи кирган. Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб Қуръонни жамлаган. Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин биринчи бўлиб намоз ўқиган. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу – ҳижратдан сўнг муҳожирлардан дунёга келган биринчи фарзанд. Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу – Қуръони каримни Маккада биринчи бўлиб ошкора тиловат қилган. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу: "Набий алайҳиссаломнинг айтган сўзларидан энг биринчи эшитганим: «Эй инсонлар! Саломни ёйинглар! Очларни тўйдиринглар! Силаи раҳм қилинглар! Инсонлар ухлаётган вақтларида, тунда туриб намоз ўқинглар! Шунда жаннатга саломат ҳолатда кирасизлар», деган сўзлар бўлди". Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу – Расулуллоҳ алайҳиссалом жанозасини ўқиган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган биринчи мусулмон. Билол розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб азон айтган. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб денгиз қўшинини тузган. Қатода ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу – Мадинага Қуръони каримдан тўлиқ бир сура ("Марям" сураси)ни ёдлаб олиб келган биринчи киши. Умму Сулайм розияллоҳу анҳо – Исломни қабул қилган биринчи ансорий аёл. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЗАКОТНИ БЕРИШДА НИЯТ ҚИЛМАГАН БЎЛСА САВОЛ: Муҳтож шахсга закотни беришда ният қилмаган бўлса, кейинроқ ният қ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЗАКОТНИ БЕРИШДА НИЯТ ҚИЛМАГАН БЎЛСА САВОЛ: Муҳтож шахсга закотни беришда ният қилмаган бўлса, кейинроқ ният қилса ҳам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот берувчи шахс муҳтож кимсага закот беришда ёки молидан закотга бериладиган қисмини ажратишда қалбида шу молни закот деб ният қилиши керак бўлади. Аммо ушбу ният бўлмаган ҳолда ўзи ёки вакили маълум маблағни бирор муҳтожга бериб қўйган бўлса ва пул унинг қўлида турган вақтда закотим деб ният қилиб юборса, закоти адо топади. Бу ерда қўлида турган бўлса, дейилганда камбағалнинг мулкида мавжуд турганлиги назарда тутилган. Агар муҳтож уни ишлатиб ёки бировга бериб юбориш орқали қўлидан чиқариб юборган бўлса, закотим деб ният қила олмайди. Бундай ҳолатда қайта закот беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 13-ИЮЛ, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 13-ИЮЛ, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 28-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:20 ⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:59 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 20:03 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҲОСИЛ ПУЛИДАН ЗАКОТ САВОЛ: Ҳосилни сотиб, ушрини бергандан кейинги қолган пулга бир йил ўтса, ундан ҳам закот
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҲОСИЛ ПУЛИДАН ЗАКОТ САВОЛ: Ҳосилни сотиб, ушрини бергандан кейинги қолган пулга бир йил ўтса, ундан ҳам закот бериладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ушри берилган ҳосил сотувидан тушган ва бир йил давомида нисоб миқдорида сақланган пулдан закот бериш вожиб бўлади. Сабаби, ушр ҳосилнинг закоти бўлиб, йиғиб олинган вақтда адо этилган. У сотилиб, пулга айлангач, энди бу бошқа турдаги мулк ҳисобланади. Бу пул нисобга етиб, бир йил сақлангани учун унга алоҳида закот вожиб бўлади. Бу бир мулкдан икки марта закот олиш ҳисобланмайди. Агар ўша ҳосил сотилмай, ўзи бир йил сақланганида эди, ундан қайта закот вожиб бўлмас эди, чунки бир мулкнинг ўзидан икки марта закот олинмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA