uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 686
Obunachilar
+124 soatlar
+57 kun
+2730 kun
Postlar arxiv
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ... КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. 👉 @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 20-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 20-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 14- МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:28 ⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:08 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:55 ⏱ШОМ - 19:57 ⏱ХУФТОН - 21:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

ҚУРЪОН БИЛАН ҚАСАМ ИЧИШ МАСАЛАСИ #қасам ❓1326-CАВОЛ: Қуръон билан қасам ичиб, қасамини бузиб қўйса, каффорот вожиб бўладими? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизга кўра қасамлар фақат Аллоҳ номи билан бўлиши керак. Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш фиқҳий манбаларимизда макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин макруҳ) ҳисобланади. Лекин фуқаҳоларимиз Қуръон билан қасам ичса, эътиборга олинади дейишган. Қуръон билан қасам ичиш аввалги замонларда урф бўлмаган ва уламолар “Қуръон билан қасам ичилса, унинг эътибори йўқ” дейишган. Мазҳабимиздаги “Мухтасарул Қудурий”, “Виқоя”, “Мухтор” каби мўътабар фиқҳий матн китобларимизда ҳам аввалги давр уламоларининг мазкур фатвоси қайд этилган. Масалан, Аллома Мавсилий бу ҳақда шундай деганлар: والحلف بغير الله تعالى ليس بيمين كالنبي والقرآن والكعبة “Пайғамбар, Қуръон, Каъба каби Аллоҳдан ўзга билан ичилган қасам – қасам ҳисобланмайди” (“Ал-Мухтор лил фатво” китоби). Лекин қасам масалалари асосан урфга қарагани ҳамда Қуръондан Аллоҳнинг каломи назарда тутилгани эътиборидан кейинги давр фуқаҳолари Қуръон билан ичилган қасамнинг эътибори бор эканига ва ўша қасам бузилганида каффорот вожиб бўлишига фатво беришган. Ҳижрий 9-асрда яшаб ўтган буюк фақиҳ Аллома Камол ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ ушбу масалада шундай деганлар: ولا يخفى أن الحلف بالقرآن الآن متعارف فيكون يمينا “Шубҳасиз бугунги кунда Қуръон билан қасам ичилганда – қасам деб эътиборга олинади” (“Фатҳул Қодир” китоби). Фатвои Оламгирийяда ушбу масала бироз тафсилот билан зикр қилинган: قَالَ : مُحَمَّدٌ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى فِي الْأَصْلِ لَوْ قَالَ : وَالْقُرْآنِ لَا يَكُونُ يَمِينًا ذَكَرَهُ مُطْلَقًا ، وَالْمَعْنَى فِيهِ ، وَهُوَ أَنَّ الْحَلِفَ بِهِ لَيْسَ بِمُتَعَارَفٍ فَصَارَ كَقَوْلِهِ : وَعِلْمِ اللَّهِ ، وَقَدْ قِيلَ هَذَا فِي زَمَانِهِمْ أَمَّا فِي زَمَانِنَا فَيَكُونُ يَمِينًا ، وَبِهِ نَأْخُذُ ، وَنَأْمُرُ ، وَنَعْتَقِدُ ، وَنَعْتَمِدُ ، وَقَالَ : مُحَمَّدُ بْنُ مُقَاتِلٍ الرَّازِيّ لَوْ حَلَفَ بِالْقُرْآنِ قَالَ : يَكُونُ يَمِينًا ، وَبِهِ أَخَذَ جُمْهُورُ مَشَايِخِنَا رَحِمَهُمْ اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ . “Муҳаммад Аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳ “Ал-Асл” китобида “Қуръон”га қасам ичса, қасами ҳисобга олинмайди, деб умумий қилиб айтганлар. Унинг маъноси шуки, бундай қасам урф-одатда йўқ эди. Бу худди Аллоҳнинг илмига қасам ичгандек бўлади. Шунинг учун, фуқаҳолар Қуръон билан ичилган қасам эътиборга олинмаслиги аввалги уламоларнинг замонида эди, дейишади. Аммо, бизнинг давримизда у ҳақиқий қасам бўлади. Шу фатвони оламиз, шунга буюрамиз, шунга эътиқод қиламиз ва шунга суянамиз. Муҳаммад ибн Муқотил Ар-Розий раҳимаҳуллоҳ “Агар “Қуръон”га қасам ичса, қасами дуруст бўлади”, деганлар. Ана шу гапни бизнинг кўпчилик машойих фақиҳларимиз олишган. “Музмарот” китобида ҳам шундай дейилган” (“Фатовои Оламгирийя” китоби). Шунга кўра, Қуръон билан ичилган қасам қасам ўлароқ эътиборга олинади ва уни бузиш сабабидан каффорот вожиб бўлади. Қасам каффоротининг миқдори ҳақида аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ҚИЁМАТДА ЗАРРАЛАР МИҚДОРИДАГИ ЯХШИЛИКНИ ҲАМ ЗАРРАЛАР МИҚДОРИДАГИ ЁМОНЛИКНИ ҲАМ ЖАВОБИ БЕРИЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БИРОР АМАЛНИ ҚИЛИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ БИЛАН НАЗРГА АЙЛАНАДИМИ? CАВОЛ: “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилга
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БИРОР АМАЛНИ ҚИЛИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ БИЛАН НАЗРГА АЙЛАНАДИМИ? CАВОЛ: “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилган эдим. Лекин рўза тутиш эсимдан чиқибти. Энди шу рўзанинг қазоси тутиладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл ибодатларнинг қазоси бўлмайди. Бундан ташқари ният қилиб қўйишнинг ўзи билан ибодат зиммага вожиб бўлиб қолмайди. Агар шу куни рўза тутишни назр қилдим ёки назрни ифодалайдиган сўзлар билан айтган бўлсангиз, ана шунда назрга айланади ва тутиб бериш лозим бўлади. Қолаверса, назрни қалб билан қилинмайди, балки тилда айтиш лозим. Фиқҳий манбаларимизда бу борада маълумотлар берилган: فركن النذر هو الصيغة الدالة عليه وهو قوله: لله عز شأنه علي كذا، أو علي كذا، ونحو ذلك “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийғада бўлишидир. “Аллоҳ учун зиммамга шу иш лозим бўлсин”, “Зиммамга шу иш лозим бўлсин” каби назрни ифодаловчи сўзлар бўлиши лозим. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). "لأن المعول عليه في النذر هو اللفظ... فلا يكفي في ذلك النية وحدها بدونه." “Назрдаги асосий нуқта лафздир. Шунга кўра назр қилишни лафзда айтмай, қуруқ ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди”. (“Ал-Мавсуъа ал-фиқҳийя” китоби). Демак, сизнинг “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилишингиз билан зиммангизга назр вожиб бўлиб қолмайди ва тутмаганингиз учун қазо тутиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия ВИРД ВА ИБОДАТЛАР ТАҚСИМИ (25-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия ВИРД ВА ИБОДАТЛАР ТАҚСИМИ (25-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан «Руҳий тарбия» китобидан Тўлиқ видео👉https://youtu.be/abNr6P5D0Go Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ФИДОЙИ ИМОМЛАР ВА ИМОМ НОИБЛАР ТАҚДИРЛАНИБ, СОҲА ХОДИМЛАРИ ФАОЛЛИККА ЧАҚИРИЛДИ Бугун Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигининг 2024 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, вилоят имом-хатиблари иштирок этди. Тошкент вилоятидаги 218 та жоме масжидда фаолият юритаётган имом-хатиблар мўмин-мусулмонларнинг шаръий эҳтиёжларини таъминлаш, халқимизни тўғри йўлга бошлаш ва хайрия ишларида таҳсинга сазовор ишларни амалга оширмоқдалар. Жорий йилнинг биринчи ярмида имомлар ва ноиблар 20 минг марта маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этдилар, 25 минг марта оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилдилар. Имом-домлаларимиз томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда ярим йилда 3,5 млрд. сўмлик моддий ёрдам уюштирилди. 15 нафар имом-хатиб ҳар жума кунлари чегара ҳудудларига бориб, намозхонларга мавъизалар қилиб бермоқда. Пайшанба кунлари жума мавъизасига тайёргарлик машғулотлари мунтазам ташкил этилмоқда. Соҳа ходимлари томонидан “ат-Таъарруф ли мазҳаби аҳлит тасаввуф” ҳамда “Унвонул баён” китоблари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилди. Вилоятда 5 та Қуръон курслари фаолият юритмоқда. Шу кунга қадар Қуръон курсларини бир неча минг киши тамомлади. 50 нафар узоқ масофадан қатнайдиган имом ва ноиблар яқин масофадаги масжидларга ротация қилинди. Касбига садоқатли имом-хатиб ва имом ноиблари рағбатлантирилди, вилоят вакили ўринбосари ҳаж сафарига юборилди. Шунингдек, даромади кам бўлган 20 нафар имом-хатиб ва ноибларга вақти-вақти билан қўшимча равишда 2 миллион сўмдан маблағ берилди. Яқин кунларда вилоятда 6 та янги жоме масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, фойдаланишига топширилади. Йиғилишда, шунингдек, фаолиятга танқидий назар ташланиб, имом-хатиблар ва ноиблар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ҳам рўйи рост айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида 6 нафар намунали имом-хатиб ва имом ноибларига ташаккурномалар ва совғалар тақдим этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг даврий нашрларига обунани уюшқоқлик билан ташкил этган Паркент тумани бош имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиев, Қибрай тумани бош имом-хатиби Миродил домла Миржалилов, Ўрта Чирчиқ тумани "Хўжа корсоз" жоме масжиди имом-хатиби Муҳиддин домла Саражиддиновлар ҳам ташаккурнома ва совғаларни қабул қилиб олишди. Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айлани
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!.. Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин! Жума айёми муборак бўлсин! @diyonatli

#огоҳлик ❗️Iqror manzili: Sodiq Samarqandiyga yangi manqurtlar kerak ©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 19-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 19-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 13- МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:27 ⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:07 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:55 ⏱ШОМ - 19:57 ⏱ХУФТОН - 21:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео ЁЛҒИЗ САФАРГА ЧИҚМАНГ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA