ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 588
Подписчики
-524 часа
-107 дней
-330 день
Архив постов
#Руҳий_тарбия Закот (15-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан. 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Закот (15-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан. Тўлиқ видео👉https://youtu.be/95PbE9mDnn4 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМ ЛАТТА БИЛАН АРТИНСА ҒУСЛГА ЎТАДИМИ? CАВОЛ: Жунуб ҳолда нам латта билан ҳамма жойни артиб чиқса ғуслга ўта
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМ ЛАТТА БИЛАН АРТИНСА ҒУСЛГА ЎТАДИМИ? CАВОЛ: Жунуб ҳолда нам латта билан ҳамма жойни артиб чиқса ғуслга ўтадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нам латта билан баданни артиб чиқиш ғусл ўрнига ўтмайди. Чунки «Ғусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга айтилади. Сиз айтган нам латта билан баданни артиб чиқишда бадандан сув оқиш ҳолати топилмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 🌙 ЎЗИ КИЧИК, АММО ГУНОҲИ КАТТА АЪЗО 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Азиз обуначилар ва ҳамюртлар! Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаёт
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар! Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди. Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади. Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир. Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди. Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин. Дўстларингизга ҳам улашинг. @Diyonatli

#асл_моҳият 💻 Неъматларнинг қадрига етайлик! ▶️ Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#Ҳадис Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишиг
#Ҳадис Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига тўлаши учун муҳлат берса ёки кечиб юборса, Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради», дедилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 1-МАЙ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 1-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:52 ⏱БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:20 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:25 ⏱ШОМ - 19:25 ⏱ХУФТОН - 20:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза Зайд Ибн Амр (р.а.) ҳаёти Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Китоб жавонингизга ҚЎЛДАН ҚЎЙМАЙ ЎҚИЛАДИГАН КИТОБ Ёмғир қақраб ётган ерни яшилликка буркагани, сўлаёзган ниҳолни қайта жонлантиргани сингари яхши китоб, гўзал асар ҳам инсоннинг маънавий ташналигини қондиришда бебаҳо дурдонадир. Одамнинг қорни бир коса овқатга тўйиши мумкин, лекин мутолаадан “тўйган” инсон бўлмаса керак. Зотан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фақат бир нарсанигина зиёдасини сўрашни таълим берган – «Эй Раббим! Менга илмни зиёда эт!» (Тоҳа сураси, 114-оят). Яқиндагина нашрдан чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлининг “Мустажоб дуолар. Мўътабар замонлар. Муборак манзиллар” китобини ўқиган ҳамда уққан киши юқоридагидек фикрга келиши тайин. Чунки китобнинг “Дуоси мустажоб зотлар” деб номланган I бобида кимларнинг дуоси ижобат бўлиши ояти карима ва ҳадиси шарифлар асосида тарихда бўлиб ўтган ҳамда бугун ҳам Аллоҳнинг эрка бандаларининг муножотлари шаксиз ижобат бўлаётгани аниқ мисоллар асосида баён қилинган. Шуларни мутолаа қилган ўқувчи ҳам улуғларимиз йўлидан бориб, дуолар ижобат бўлиши учун қандай йўл тутиш кераклигини ўрганиб олади ва шунга интилади. «Мисрлик бир киши 33 йилдан бери узлуксиз ҳар йили ҳаж қилар экан. Саудиялик бир таниши ундан бунинг боиси ва ҳикматини сўрабди. Шунда ҳалиги киши анча йиллар олдин, йўллар бугунгидек текис ва равон бўлмаган бир пайтда 8–10 киши бўлиб умрага кетаётиб, бир кампирга авлоуловнинг олд ўриндиғидан жой бергани, у онахон эса: “Эй Аллоҳим! Бу банданг мендек бир кекса қулинг озор чекмай сафар қилиши учун ўзининг роҳатидан кечди. Сен бу йигитга умри давомида ҳажни муяссар айла!” деб қилган дуоси туфайли Раббим менга ҳар йили ҳажни муяссар айлаяпти”, дебди». Китобдаги ана шундай гўзал сатрларнинг тагини чизиб ўқиш ўқувчига ўзгача шавқ-завқ беради. Шу билан бирга, ўзи ҳам ҳар йили ҳаж қилаётган йигит каби ўзгалар кўмагига шошилади. “Маккадаги дуо қабул бўладиган жой ва вақтлар”, “Мадинадаги дуо қабул бўладиган жойлар” ҳамда “Дуо ижобатига тўсиқ бўладиган сабаблар” деб номланган II, III ва IV бобларда Каъбатуллоҳнинг фазилатлари, Мақоми Иброҳим, Сафо ва Марва оралиғидаги саъй, Мино, Арафот, Муздалифа каби муқаддас масканлар, Масжиди Набавий устунлари жуда гўзал тарзда ифодаланганки, ўқувчи буларни ўқиб ўзини гўё ўша жойлардагидек ҳис қилади. Қайта-қайта муқаддас масканларни ва у ерларда ибодат қилишни соғинаверади. Китобда муҳтарам Юртбошимизнинг 2022 йилда Саудия Арабистонига ташрифи давомида умра ибодатини адо этгани, Каъбаи муаззаманинг ичига киргани, у ерда Ватанимиз истиқболи, халқимиз фаровонлигини Яратгандан сўраб дуо қилгани, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи мубораклари зиёрати қаламга олинган. Китобнинг V бобида тонг маҳали ва тунда ўқиладиган дуолар ҳам саҳиҳ ривоятлар асосида арабчалари, ўқилишлари ва маънолари келтирилгани бу китоб кечаю кундуз ўқувчининг қўлидан тушмай мутолаа қилинадиган асар бўлганидан дарак. Аллоҳ таоло ушбу китобни муборак ва манфаатли қилсин. Муаллифига садақаи жория сифатида то қиёматгача тўхтовсиз савоблар ёзилиб туришини насиб айласин. Толибжон НИЗОМ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЗОНДАН ОЛДИНГИ НАМОЗ CАВОЛ: Фарз намозини азондан олдин ўқиб олса бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳи
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЗОНДАН ОЛДИНГИ НАМОЗ CАВОЛ: Фарз намозини азондан олдин ўқиб олса бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир фарз намозининг ўз вақти бор. Вақтидан аввал ўқилса намоз адо бўлмайди. Намоз вақти кирган бўлиб, ҳали фарз намозга азон айтилмаган бўлса, бирор юмуш билан шошиб турган киши азондан аввал ўзи учун азон айтиб, ўша намозни ўқиб олиши дуруст. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза МАҚТАЛГАН САҲОБАЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Haj_2024 #Videorolik
🕋 “Haj safari uchun sanoqli joylar qoldi!”, “Bizning firma bilan haj qiling!”, “Haj uchun yarim narxni toʻlang!”
📱Ayni kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda shu kabi jimjimador sarlavha ostidagi reklamalar koʻpaymoqda. 📌 Yodingizda tuting! Saudiya Arabistonida Haj amallarini bajarish uchun sizda “Haj-2024” vizasi boʻlishi shart. 🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

#Видео #Маъруза Жаноза намози қандай ўқилади? Ғуломиддин домла Холбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 30-АПРЕЛ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 30-АПРЕЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:53 ⏱БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:21 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:25 ⏱ШОМ - 19:24 ⏱ХУФТОН - 20:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

⚡️Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди. ❗️Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш
⚡️Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди. ❗️Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди. ✅ Вазирликнинг аниқлик киритишича Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади. ❗️ Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! 😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази 🌐Обуна бўлинг ва улашинг! 📷Instagram 💬Telegram