Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 607
Obunachilar
+324 soatlar
+147 kunlar
+3030 kunlar
Postlar arxiv
Оилавий бирдамлик истаган оталарга насиҳат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳурматли оталар! Агар оилангизда бирдамлик, ўзаро ҳурмат-эътибор, меҳр-муҳаббат бўлишини истасангиз, ўз қарашларингизни аёлингиз ва фарзандларингизга мажбурлаб сингдиришга уринманг. Хато қилсангиз уларнинг олдида тан ола билинг.
“Бу уйда менинг айтганим бўлади”, дея қайсарлик қилиб туриб олманг! Аҳлингизни бирор фойдали ишга чорлар, буюрар экансиз, уларга ҳалимлик ва сабр билан муомала қилинг. Унутманг, ҳамма бирдай фикрлаб, тушуниб, идрок этиб кетавермайди. “Нега мен тушунган нарсани булар англамайди?” дея хуноб бўлманг. Ётиғи билан англатинг. Усул ва йўл қидиришдан тўхтаманг.
Уйингиздан ташқарида дуч келган ғам-ташвишларингиз оилангизга сизиб кириб, ички муаммоларингиз билан қўшилиб-катталашишига йўл қўйманг! Ўз ҳаётингизни дўстингиз ё яқинингизнинг ҳаётига таққослаб, уни ўзингиздан кўра бахтлироқ деб ўйламанг. Ҳамма нарса кўрингани каби бўлавермайди.
Аксинча, ҳаётингизни сиз ҳали дуч келмаган қийинчилик ва машаққатларни бошдан ўтказаётган кишиларнинг ҳаёти билан қиёсланг! Шунда сиз муаммо деб ўйлаган баъзи нарсалар аслида ундай эмаслигини кўра бошлайсиз. Сиз ҳам бир хатокор бандасиз. Ўзингизга шу назар билан қаранг. Ҳаммаси изига туша бошлайди. Фарзандларингиз ҳақига кўп-кўп дуо қилинг...
Ҳассон Шамсий Пошонинг "Оқшом гўзалликлари" китобидан
Абдуссамиъ Хайруллоҳ, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
📹 Ғусл вожиб бўлган инсон соч-соқол олиши мумкинми?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Киши дўстининг динидадир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Киши ўз дўстининг динидадир. Бас, ким билан дўстлашаётганига қарасин" (Имом Бухорий ривояти).
Кичик дарахт ёнидаги дарахтга ўхшаб ўсади. Инсон эса дўстига қараб шаклланади.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 16-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🌙ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
📢 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда.🗣 Муҳаррам — ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.
📿Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ 🟢 Ўқилиши: «Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ». 💬 Маъноси: «Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»🤲 Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! ⏺ 1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин! #ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ислом аёлларни зулмдан қандай озод қилди?
Шайх Собуний раҳимаҳуллоҳ (ваф. 1442 ҳижрий) бундай ёзади:
“Нурли Ислом шариатининг фазилатларидан бири шундаки, у аёлларга нисбатан зулмга чек қўйди. Жоҳилият даврида аёллар қул сифатида хорланган, мулк каби сотилган, қийматга эга бўлмаган ҳамда уларга ҳеч қандай ҳурмат кўрсатилмаган! Улар бир меросхўрдан бошқасига мулк каби ўтган. Агар эркак вафот этса, унинг қариндошлари унинг мол-мулки ва бойлигини мерос қилиб олганидек, хотинини ҳам мерос қилиб олишган.
Ислом бу зулмга барҳам берди. Аёлларнинг қадр-қиммати тикланди, уларнинг инсонийлиги тан олинди ва уларга ҳуқуқлар берилди, адолат тикланди. Бир сўз билан айтганда, уларга барча моддий ва маънавий ҳақларни тақдим этди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: “Жоҳилият давридаги одамлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бир киши вафот этганида, унинг қариндошлари, яъни меросхўрлари унинг хотини устида кўпроқ ҳаққа эга эдилар. Агар улардан бирортаси хоҳласа, унга уйланарди, хоҳласа, уни турмушга берарди, хоҳласа, унга турмушга бермасдир. Уларнинг аёл устида ўз оиласидан кўра кўпроқ ҳақлари бор эди. Шунинг учун оят нозил бўлди:
“Эй, иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни зулм-ла меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фоҳиша иш қилмасалар, берган нарсаларингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса” (Нисо сураси, 19-оят).
Имом Табарий раҳимаҳуллоҳдан (ваф. 310 ҳижрий/923 милодий) ривоят қилинади: “Эркак қариндошининг хотинини мерос қилиб олади ва вафот этгунча ёки маҳрини унга қайтариб бергунча турмушга чиқишига тўсқинлик қилади”.
Шундай қилиб, аёл бир эркакдан бошқасига мерос бўлиб ўтади. Агар у гўзал бўлса, у унга уйланади, хунук бўлса, уни вафотигача мерос қилиб олади. Ислом аёллардан зулм ва тажовуз юкини олиб ташлаш, уларнинг қуллиги ва қуллигининг олдини олиш ва уларни эркаклар эга бўладиган қадр-қиммат ва инсонийлик даражасига кўтарди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади: “Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир” (Бақара сураси, 228-оят).
Фойдаланилган манбалар:
1. “Аз-Заваж ал-исламий ал-мубаккар”.
2. “Фатҳ ал-Борий”. Ж. 8. – Б. 245, 247.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Мўминнинг сармояси
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бандамга сўраган нарсаси бўлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бас, қачон банда: “Алҳамду лиллаҳи Раббил аламийн”, деса,
Аллоҳ таоло бандам Менга ҳамд айтди, дейди.
Ва қачон: “Ар-Роҳманир Роҳийм”, деса, Аллоҳ таоло бандам Менга сано айтди, дейди.
Ва қачон: “Малики явмиддин”, деса, бандам Мени улуғлади, дейди.
Бас, қачон, “Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн”, деса, бу Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди.
Бас, қачон: “Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззоллийн”, деса, бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди”.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ВАФОТ ЭТГАНЛАР ТИРИКЛАРНИНГ АМАЛЛАРИДАН ХАБАРДОР БЎЛИБ ТУРАДИМИ?
САВОЛ: Вафот этганлар тирикларнинг, яқинларининг амалларидан хабардор бўлиб турадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Марҳумларнинг руҳига, Аллоҳ таоло истаса, унинг тирик қариндош-уруғларининг амаллари ва ҳолатларидан хабар берилади. Бу ҳақда бир қанча ҳадиси шарифлар келган. Уларда агар марҳумнинг қариндош-уруғлари яхши амаллар қилса, унинг руҳи хурсанд бўлиши, ёмон амаллар қилса, хафа бўлиши баён қилинган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади», дедилар». (Имом Аҳмад ривояти).
Ибн Абу Дунё раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Марҳумларингизни ёмон амалларингиз билан шарманда қилманглар, чунки бу (амаллар) қабрдаги яқинларига кўрсатилади”, деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 15-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 29-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:04

#Ҳадис
“Агар сизлардан бирингиз таом тановул қиладиган бўлса, ўнг қўли билан овқатлансин. Бирор ичимлик ичадиган бўлса, ўнг қўли билан ичсин. Бирор нарса оладиган бўлса, ўнг қўли билан олсин. Бирор нарса берадиган бўлса ҳам, ўнг қўли билан берсин”.
Имом Ҳасан ибн Суфён ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Muslim_podcast #raddiya
📱🗣BIR MAZHABGA ERGASHGAN ODAM BOSHQA MAZHABDAN FATVO OLISHI MUMKINMI?
🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+2
#xabar #muftiy #gazeta
🤩МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон қилинди.
🗣Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.🕋 “Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган. ✅Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз “Президент ҳожиси” сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.
🕋 Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган. Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.ℹ️ Маълумот ўрнида: “Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг ёритади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 14-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 28-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:03
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Оилавий бирдамлик истаган оталарга насиҳат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳурматли оталар! Агар оилангизда бирдамлик, ўзаро ҳурмат-эътибор, меҳр-муҳаббат бўлишини истасангиз, ўз қарашларингизни аёлингиз ва фарзандларингизга мажбурлаб сингдиришга уринманг. Хато қилсангиз уларнинг олдида тан ола билинг.
“Бу уйда менинг айтганим бўлади”, дея қайсарлик қилиб туриб олманг! Аҳлингизни бирор фойдали ишга чорлар, буюрар экансиз, уларга ҳалимлик ва сабр билан муомала қилинг. Унутманг, ҳамма бирдай фикрлаб, тушуниб, идрок этиб кетавермайди. “Нега мен тушунган нарсани булар англамайди?” дея хуноб бўлманг. Ётиғи билан англатинг. Усул ва йўл қидиришдан тўхтаманг.
Уйингиздан ташқарида дуч келган ғам-ташвишларингиз оилангизга сизиб кириб, ички муаммоларингиз билан қўшилиб-катталашишига йўл қўйманг! Ўз ҳаётингизни дўстингиз ё яқинингизнинг ҳаётига таққослаб, уни ўзингиздан кўра бахтлироқ деб ўйламанг. Ҳамма нарса кўрингани каби бўлавермайди.
Аксинча, ҳаётингизни сиз ҳали дуч келмаган қийинчилик ва машаққатларни бошдан ўтказаётган кишиларнинг ҳаёти билан қиёсланг! Шунда сиз муаммо деб ўйлаган баъзи нарсалар аслида ундай эмаслигини кўра бошлайсиз. Сиз ҳам бир хатокор бандасиз. Ўзингизга шу назар билан қаранг. Ҳаммаси изига туша бошлайди. Фарзандларингиз ҳақига кўп-кўп дуо қилинг...
Ҳассон Шамсий Пошонинг "Оқшом гўзалликлари" китобидан
Абдуссамиъ Хайруллоҳ, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (пайғамбарлик ёки Қуръон илмини) беради. Кимга (мазкур) ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар.
Бақара сураси 269-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БАҚАРА СУРАСИНИ ЎҚИШ
САВОЛ: Бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда Бақара сурасини "ушлаш" барака деган жумла бор экан. "Ушлаш" сўзини қандай тушунамиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бақара сурасининг фазилати ҳақида бир қанча ҳадиси шарифлар келган. Шулардан бирини имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. У ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръонни ўқинглар. Чунки у қиёмат куни ўз аҳли учун шафоатчи бўлади. Икки ёритувчи нур – Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқинглар. Зеро, бу иккиси қиёмат куни икки булут ёки бир гуруҳ саф-саф қушлар шаклида келиб, ўз соҳибларининг ҳожатини раво қилади. Бақара сурасини ўқинглар. Уни ушлаш барака, тарк этиш эса ҳасратдир. Унга сеҳргарлар қодир бўла олмаслар", деганлар.
Мазкур ҳадисни шарҳлаган Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ҳадисда келган "ушлаш" сўзидан мурод мазкур суранинг тиловатида бардавом бўлиш, маъноларини тадаббур (тафаккур) қилиш ва унда келган ҳукмларга амал қилишдир, ана шунда хайру барака, улкан фойдалар бўлади, деганлар.
Мазкур ҳадиси шарифдан Бақара сураси фазилати улуғ сура экани, уни ўқиб-амал қилиш улкан барака экани, уни тиловат қилиб юрганларга сеҳр-жоду таъсир қилмаслиги аён бўлмоқда. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бошингизга ўлим келсада ҳаромга яқинлашманг!
Оз қийинчилик етса нолиманг асло,
У етгунча юрдингиз неъматлар аро.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда уч киши ғорда ётган вақтида катта харсанг силжиб ғор оғзи беркилиб қолади. Шунда улар ўзаро келишиб ўзларининг энг яхши амалларини васила қилиб дуо қилишади. Шунда улардан иккинчи дуо қилгани айтади: “Аллоҳим, менинг аммамнинг қизи бор эди. Уни жуда қаттиқ яхши кўрар эдим. У эса мени рад этди ва то бир йили (қийинчилик) уни қуршаб олгунга қадар мендан бош тортиб юрди. Сўнг у (қийинчилик сабабли) менинг ёнимга келди ва менга ўзини бошқаришга имкон бериши эвазига 120 динор бердим, у шу ишни қилди. Унга эга бўлган (бир ривоятда: икки оёғи ўртасига ўтирган) вақтимда у менга: “Аллоҳдан қўрқ, муҳрни ноҳақдан бузма!” деди. Бу узун бир ривоятдан бир парчадир.
Ривоятдан аёл жуда тақволи эди, аввалига зино жуда катта гуноҳ бўлгани учун умуман рози бўлмади. Кейинчалик эса жуда қийин аҳволга тушиб қолиб ўша киши талаб қилган нарсага рози бўлишга мажбур бўлди, лекин буни умуман хоҳламасди. Шунинг учун ҳам унга Аллоҳни ва Ундан қўрқишини эслатди. Бу гапдан иймоний ҳислар жўшиб кетди, агар йигит хоҳласа никоҳ йўли билан бу ишни ҳалол қилиши мумкин эди, зино қилмасди. Шунинг учун ҳам йигит бу ишидан қаттиқ афсусланди ва Аллоҳга тавба қилди. Ушбу аёлнинг иймоний ва тақво ила айтган сўзи сабаб тавба қилган йигитнинг дуоси ғор оғзидаги харсанг тошнинг силжишига сабаб бўлди.
Шуъла: Қўрқув билан яшасангиз тез орада шу қўрқувдан ҳалок бўласиз.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 