Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 595
订阅者
-124 小时
+57 天
+1230 天
帖子存档
#Ҳадис
“Аллоҳга тақво қилинг, беш вақт намозларингизни ўқинг, Рамазон ойи рўзасини тутинг, молларингиз закотини нафсингиз шод бўлган ҳолда беринг, бошлиқларингиз буйруғига итоат қилинг, шунда Роббингиз жаннатига кирасизлар”.
Имом Ҳоким ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Ўзганинг ҳаққидан сақланайлик!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣BIR MAZHABGA ERGASHGAN ODAM BOSHQA MAZHABDAN FATVO OLISHI MUMKINMI?
🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Repost from Muslim.uz
+2
#xabar #muftiy #gazeta
🤩МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон қилинди.
🗣Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.🕋 “Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган. ✅Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз “Президент ҳожиси” сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.
🕋 Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган. Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.ℹ️ Маълумот ўрнида: “Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг ёритади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+9
Toshkent viloyati Piskent tumani “Piskent” jome masjidida juma namozi oldidan foto lavhalar.
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)#ЖУМА #tabrik https://t.me/diyonatli https://www.instagram.com/reel/DYEI4PMC-JL/?igsh=NWo4enkybmg3bHFy
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 12-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:02
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Отамдан қолган сабоқлар: Cўзи енгил одамлардан бўлма!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бир танга отамнинг столида ўнлаб йиллар давомида турар эди. Унда Қуръони каримдаги ушбу оят битилганди:
﴿وَٱللَّهُ خَيْرُ ٱلرَّٰزِقِينَ﴾
“Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир” (Жума сураси, 11-оят).
Отам бу оятнинг маъносига қаттиқ ишонарди. Ризқ ҳақидаги эътиқоди ҳар куни такрорлайдиган ушбу дуосида ҳам мужассам эди:
اللهم ارزقني وارزق مني
“Эй Роббим, менга ризқ бер ва мени бошқаларга ризқ етишига сабабчи қил!”.
Бу дуо қалбимга чуқур ўрнашиб қолган. Отам уни менга ёшлигимдан ўргатган ва ҳар доим бундай дерди:
— Ўғлим, доимо: “Эй Роббим, менга ризқ бер ва мени бошқаларга ризқ етишига сабабчи қил”, деб дуо қил. Аллоҳ сени ризқлантирсин ва сен орқали бошқаларни ҳам ризқлантирсин.
Отамнинг бу узлуксиз дуоси ижобат бўлган эди. Чунки Аллоҳ таоло унга кутмаган жойлардан ризқ ато этарди. У эса бу неъматни фақат ўзи учун эмас, балки бошқаларга манфаат етказиш воситаси деб биларди.
Отам доимо яхшилик оқими бўлишга интилар, неъматларни ўзида тўплаб қўйишни истамасди.
Бир куни у фарзандларидан бири учун ер майдони сотиб олмоқчи бўлди. Ўзига маъқул бўлган ерни танлаб, воситачига:
— Бу ерни олдим, — деди.
Воситачи дастлабки келишувни қайд қилиш учун дафтарини чиқарганида, отам:
— Ҳожати йўқ. Бир ҳафта ичида нотариус ҳузурида шартномани расмийлаштирамиз, — деди.
Орадан бир-икки кун ўтиб, унга аввалгисидан ҳам яхшироқ ва уйга яқинроқ бўлган бошқа ер таклиф қилишди. Шунда отам иккиланиб қолди. Чунки аввалги ерни сотиб олишга сўз берган эди.
Унинг олдида икки йўл бор эди: воситачига қўнғироқ қилиб, узр сўраб, янги ерни олиш ёки берган сўзида туриш.
Кўпчилик эҳтимол биринчи йўлни танларди. Ахир келишув ҳали оғзаки эди, расмий шартнома тузилмаган, орадан икки кунгина ўтган эди.
Лекин отам бошқача қарор қилди. У берган сўзига вафо қилиб, биринчи ер майдонини сотиб олди.
Бу воқеани эшитганимда отамдан сўрадим:
— Ота, воситачига қўнғироқ қилиб, узр сўрасангиз бўлмасмиди? Ахир ҳеч ким зарар кўрмасди-ку.
У жавоб берди:
— Йўқ, бўлмайди. Мен инсонга берган ваъдамни бузган бўлардим.
Мен:
— Лекин бу унчалик катта масала эмас-ку, — дедим.
Шунда у менга ҳаётим давомида унутмайдиган бир гапни айтди:
— Ўғлим, инсоннинг қадри унинг сўзи билан ўлчанади. Доимо сўзингнинг қадрига ет. Сўзи енгил одамлардан бўлма!
Отам, Аллоҳ раҳмат қилсин, оғзаки айтилган сўзни ҳам имзоланган шартнома каби мажбурият деб биларди. Унинг наздида сўз — шартнома эди.
Орадан вақт ўтди. Кейинчалик отам сотиб олган ўша ер майдони учун анча юқори нарх таклиф қилинди. У ерни яхши фойда билан сотди ва яна кутмаган жойдан ризқ эшиклари очилди.
Бу воқеадан катта сабоқ олдим.
Менинг ишончим шундаки, инсон ҳатто оғзаки бўлса ҳам ваъдасига вафо қилишга ҳаракат қилса ва бошқаларнинг ризқига сабаб бўлишни истаса, Аллоҳ таоло унга кутмаган жойлардан барака ва ризқ ато этади.
“Кутмаган жойдан” дегани шуки, инсон қанча режа тузмасин, ҳисоб-китоб қилмасин, ризқ баъзан умуман ўйламаган томондан келади. Гўё бу яхшиликка берилган илоҳий мукофотдек.
Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”.
Отам энди орамизда йўқ. Аммо унинг ҳаёти, сўзга вафоси ва инсонларга қилган яхшиликлари ҳамон қалбимизда яшайди.
У ҳақида қанча шеър ёзмай, қанча гапирмай, унинг ҳақиқий қадрини тўлиқ ифода этиб бўлмайди.
Унинг вафотидан кейин кўз ёш тўкишдан кўра, ҳаётидан ибрат олиш муҳимроқ. Чунки инсонни абадий яшатадиган нарса – унинг ортидан қолган яхши номи ва эзгу амалларидир.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПУЛ ЎТКАЗМАСИ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ
САВОЛ: Мен Россияда ишлайман, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатишда пул ўтказмалари (денежный перевод) лардан фойдаланаман. Улар пул жўнатганимга маълум фоиз миқдорида воситачилик ҳақи олишади. Ана шундай иловалар орқали пул жўнатишим ҳалолми?
ЖАВОБ: Ҳозирги кундаги пул ўтказмалари хизматидан фойдаланиб, унинг эвазига маълум бир миқдорда воситачилик ҳақи тўлаш жоиздир.
Олинаётган бу комиссия тўлови қарз устига қўйилаётган фоиз эмас, балки пулни бир жойдан иккинчи жойга тез ва хавфсиз етказиб бериш, ҳужжатларни расмийлаштириш каби хизматлар учун олинаётган ҳақ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari
ОИЛАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИГАН СЎЗ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 11-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:08
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:02
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Ҳадис
“Икки заифнинг – аёл кишининг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан”, дедилар.
Имом ибн Можа ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 10-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:08
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:01
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣HADISLARDAN TO‘G‘RIDAN-TO‘G‘RI HUKM OLISH MUMKINMI?
🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
👁 КАТАРАКТАНИНГ ШИФОСИ
📿 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳуммажъал фий басорий нурон" (Ё Аллоҳим, кўзимда нур қил) деб дуо қилардилар (Имом Муслим ривояти).✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Садақаси соясида бўлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ҳар ким қиёмат куни одамлар ўртасида ҳукм чиқарилгунча садақаси соясида бўлади" деганларини эшитдим».
Язийд: "Абул Хайр бирор кунни ҳам садақасиз ўтказмас эди. Ҳеч бўлмаса, бир бурда қотган нон ёки бир дона пиёз бўлса ҳам", деди.
Қиёматнинг даҳшатли жазирамасида ҳамма соя излаб зор юрган пайтда банданинг бошига бу дунёда қилган садақалари соябон бўлиб туради.
Ким охиратдаги сояси қуюқ бўлишини, охиратнинг куйдирувчи иссиғидан сояда жон сақлашни истаса, кўпроқ садақа қилиши керак.
Абул Хайр розияллоҳу анҳу мана шу ҳадиси шарифни эшитиб қолган, одамларга ривоят қилган, унинг маъносини ўзига тўлиқ сингдирган, яхши билган.
Шунинг учун Аллоҳнинг берган куни садақа бериб юрган. Жуда ҳеч нарса топа олмай қолса, бир дона пиёзни бўлса ҳам садақа қилиб, шу ҳадисга амал қилган, қиёматдаги соясини кўпайтирган экан.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari
АЁЛЛАРИНГИЗГА ШИРИН СЎЗ АЙТИНГ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КЛЕКСАН ДОРИСИ
САВОЛ: Ҳозирда кўп беморларни даволашда клексан дориси қўлланилмоқда, аммо яқинда ушбу препаратни чўчқадан олиниши ҳақида ўқиб қолдим. Мусулмон киши ушбу доридан фойдаланиши мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. “Клексан” тижорат белгиси остида чиқарилаётган бу препаратнинг тиббий номи “эноксапарин натрий”дир. Бир қатор манбаларда ҳақиқатан ҳам ушбу препарат чўчқа ичагининг шиллиқ қаватидан ишлаб чиқарилиши айтилган. Фармокологик жиҳатдан ушбу препарат паст молекуляр массали гепарин ҳисобланади. Маккадаги Ислом фиқҳи академиясининг 2003 йил 13-17 декабрь кунлари бўлиб ўтган йиллик йиғилишида “Паст молекуляр вазнга эга гепарин” воситасидан фойдаланиш мавзуси ўрганиб чиқилди. Йиғилишда оддий гепариндан паст молекуляр вазнга эга гепаринни ажратиб олиш кимёвий жараёнлар воситасида амалга оширилади, натижада физик ва кимёвий хусусиятлари оддий гепариндан фарқ қиладиган янги модда ҳосил бўлади, бу эса фиқҳдаги истиҳола (моддани бутунлай бошқа моддага айланиб кетиши)га мувофиқ келади, деган хулосага келинди. Фиқҳий қоидага кўра, нопок модда истиҳола жараёнидан ўтса, пок моддага айланади.
Юқоридаги қарордан паст молекуляр вазнга эга гепариндан фойдаланиш мумкинлиги келиб чиқади. Клексан препаратининг таркиби эноксапарин натрий эканини, у эса паст молекуляр вазнга эга бўлган гепаринлигини ҳисобга олсак, ушбу дори воситасидан фойдаланиш жоиз деган хулоса чиқади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 9-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 23-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:08
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:01
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
