uz
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Segment.uz analitikasi

Segment.uz (@segmentuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 70 820 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 3 754-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 988-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 70 820 obunachiga ega bo‘ldi.

08 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -61 ga, so‘nggi 24 soatda esa -20 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.39% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 13.49% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 13 014 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 9 550 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 09 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

70 820
Obunachilar
-2024 soatlar
-757 kunlar
-6130 kunlar
Postlar arxiv
Улуғбек Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига та
Улуғбек Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У.Давлатов 2011 йилдан ҳозирги вақтга қадар Рақобат қўмитаси тизимида турли лавозимларда, жумладан, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰 Yuklab olish #reklama avo.uz

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида: “Ура-ура қилиб босиш керак эмас менга. Ҳозир одамларимизни рози қилишимиз керак. Кўкрагимизга қўлимизни қўйиб, хизмат қилишимиз керак”. Telegram | Instagram | Facebook

Мажбурий автосуғурта: 2026 йилдан минимал кафолатланган товон пули ҳам, тарифлар ҳам ошади 2026 йилдан мажбурий автосуғурта бўйича тўлов қопламасининг энг кам миқдори 40 млн сўмдан 80 млн сўмга кўтарилади. Бу сумма — ЙТҲ содир бўлганда жабрланувчининг соғлиғи, ҳаёти ёки мулкига етказилган зарар учун суғурта компанияси томонидан тўланадиган минимал кафолатланган товон ҳисобланади. 2026 йил 1 январдан ошириладиган тарифлар: Енгил автомобиллар учун: ➖Ҳудудларда: 160 000 сўм ➖Тошкент ш. ва вилояти: 192 000 сўм ➖Чет эл рақамли (вақтинча киритилган): 320 000 сўм Сўнгги 12 ойда суғурта ҳодисалари юз берган бўлса, суғурта мукофотлари миқдори ҳам ўзгаради. ЙТҲ содир этган ҳайдовчилар учун тарифлар: ➖1 та ҳодиса – 208 000–249 600 сўм ➖2 та ҳодиса – 320 000–384 000 сўм ➖3 ва ундан ортиқ – 480 000–576 000 сўм ▪️Батафсил Telegram | Instagram | Facebook

Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди Камбағалликка қайта тушиш хавфи мавжуд оилаларга ижтимоий ёрдам ва имтиёзлар сақлаб қолинади. Уларга 6 ой мобайнида моддий ёрдам ва болалар нафақаси тўланиши давом эттирилади, боғча ва тўгарак харажатини қоплаш, даволаниш ордери каби 110 та ижтимоий хизмат ва ёрдамдан 12 ой давомида қўшимча фойдаланиш имкони берилади. Бундан ташқари, оғир ҳаётий вазият сабабли камбағалликка тушиб қолиши хавфи юқори бўлган оилаларни олдиндан аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади. Бу вазифалар устидан назорат ҳамда вилоят ҳокимлари билан ижросини ташкил қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент иш ўринларини “соядан чиқариш” масаласига тўхталиб ўтди. Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, солиқ инспектори тушунтириш ишларини олиб бориши, манзилли ишлаб, келаси йилда камида 250 мингта ходимни легаллаштириши муҳимлиги қайд этилди. Яқинда ижтимоий суғурта бўйича имзоланган фармонга мувофиқ, хусусий сектордаги ишчиларга ҳам касаллик ва декрет пулини давлат тўлаб беради. Бу ҳам “соядан чиқиб”, расмий ишлаш учун катта туртки бўладиган муҳим механизм экани таъкидланди. Шу боис, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва вилоят ҳокимларига бу тизимни самарали ишлатиб, келгуси йилда 100 минг, 2027 йилда яна 200 минг иш ўрнини “соядан чиқариш” чораларини кўриш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

Чегара ва анклав ҳудудлардаги 563 та маҳаллага туман ҳокимлари етарли эътибор қаратмаётгани қайд этилди. У ерларга олиб борувчи йўллар таъмирланиб, меҳмон уйлари, дам олиш маскани, савдо-сервис объектлари ташкил қилинса, 50 минг хонадоннинг даромади кўпаяди. Келгуси йилда бу маҳаллалардаги аҳоли турмушида вазият кескин ўзгариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу маҳаллаларда дам олиш ва сервис объектларини қуриш лойиҳалари учун 1 триллион сўм ресурс ажратиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

“Қайси ҳоким натижа кўрсатса, ўша туман кўп маблағ олади” 2026 йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм вилоятларнинг ўзига берилади. ❗️Лекин бу маблағ ҳамма туманга тенг тақсимланмайди. Чунки, Дўстлик туманида берилган 5 миллиард сўм мақсадли ишлатилиб, Чинобод маҳалласидаги 2 километрли кўчанинг инфратузилмаси яхшиланди, куну тун ишлайдиган масканга айлантирилди. Ишнинг самараси кўрингани сабабли туманга яна 10 миллиард сўм ажратилган эди, кўчага туташган дарё бўйи ободонлаштирилди, савдо-сервис учун қўшимча жой очилди. Натижада 130 та янги тадбиркор иш бошлаб, 700 нафар одамни банд қилди. Лекин худди шундай «драйвер» лойиҳалар учун маблағ олган Учкўприк, Бектемир, Жомбой, Китоб, Тошкент туманларида ҳали натижа кўрингани йўқ. “Энди қайси ҳоким тез ҳаракат қилиб, аниқ лойиҳа асосида натижа кўрсатса, ўша туман кўп маблағ олади”, – деди Президент. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, шундан 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Доллар курси тушди 20 ноябрь куни учун АҚШ долларининг расмий курси 11 910,93 сўм (-29,77 сўм) қилиб белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Икки нафар туман ҳокими лавозимидан озод этилади Президент Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олиниши белгиланди.
Бунинг асосий сабаби — камбағаллик даражасини камайтиришдаги сусткашлик. Мисол учун, намунавий бўлган Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани кўрсатиб ўтилди. Камбағал оилалар реестрига кирганидан буён 1200 та оила даромадида ўзгариш бўлмаган. Ёки Чироқчи туманига жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.
Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди. Шартнома 2025 йил 31 мартда Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувида имзоланганди. Унга кўра, уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтанинг жойлашуви ҳамда туташган нуқта ҳудудида давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши аниқланди. Уч мамлакат ўртасида чегара масалаларининг ҳал этилиши – ўзаро ҳурмат, суверенитет, тенглик тамойилларига асосланган айнан ушбу кўп йиллик машаққатли меҳнат, самимий мулоқот ва ҳамкорлик самарасидир. Айни дамда, ушбу шартнома бутун минтақанинг яқинлашувида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Telegram | Instagram | Facebook

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент "Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ: ➖ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади; ➖ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилади;Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозими киритилади; ➖ Экология қўмитаси “Чиқиндидан ҳоли ҳудуд”, “Тоза ҳаво”, “Яшил макон”, “Эко-маданият” ва “Био мерос” умуммиллий лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади; ➖ Экология қўмитаси ҳузурида 15 нафаргача хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда “Эколойиҳалар фабрикаси” ташкил этилади; ➖ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади. Шунингдек, Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унда белгиланганидек: ➖ Экология қўмитасининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази” давлат муассасаси негизида “Экологик мониторинг миллий маркази” давлат муассасаси ташкил этилади;2026 йил 1 сентябрга қадар Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади; ➖ атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифага мансуб саноат корхоналари 2026 йил 1 мартга қадар ўз ҳудудларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиши ва уларни Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилиши шарт бўлади, акс ҳолда 2026 йил 1 мартдан бошлаб ушбу корхоналарга нисбатан компенсация тўловлари беш бараварга оширилган ҳолда қўлланади; 2026 йил 1 мартдан бошлаб табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий кучга эга кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади; ➖ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни истисно қилиш ёки риоя этмасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасини бериш, дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи Ҳукуматнинг қарор, фармойиш, баённома ва ёзма топшириқларини ҳамда идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланади;Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади; ➖ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. Telegram | Instagram | Facebook Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Sochigacha parvoz — 900,000 so'mdan! ❤️ Sochi quyosh, dengiz va tog‘ manzaralari bilan o‘ziga chorlaydi. Sayohatingizni osonlashtiring: to‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar va qulay ulanishlarni tanlang, bir daqiqada onlayn band qiling va tariflarimiz byudjetingizni hisobga oladi. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Sochiga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 900,000 so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

❗️Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар мавжуд Бу ҳақда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида белгилаб қўйилган. Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар давлат хизмати самарадорлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинган. ▫️Роликда батафсил. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкент бозорларида тижорий видео/тасвирга олиш пулли бўлди Тошкент шаҳар ҳокими бозорларда автотураргоҳларида енгил автомоби
Тошкент бозорларида тижорий видео/тасвирга олиш пулли бўлди
Тошкент шаҳар ҳокими бозорларда автотураргоҳларида енгил автомобиллар учун янги тўлов тарифларини тасдиқлади.
Унга кўра, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари учун алоҳида, юқорироқ тўлов миқдорлари жорий этилди. Масалан, дам олиш кунлари 3 соатгача сақлаш 25 минг сўмни, 4 соатдан ортиқ вақт эса 50 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадда (видеоролик, реклама ёки клип) суратга олиш учун янги тўлов тартиби жорий этилди. Эндиликда бундай турдаги видео/тасвирга олишнинг бир соати учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида тўлов ундирилади.
Бу чеклов хорижий туристлар ҳамда оммавий ахборот воситаларига татбиқ этилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook