uz
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Segment.uz analitikasi

Segment.uz (@segmentuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 70 863 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 3 737-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 976-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 70 863 obunachiga ega bo‘ldi.

13 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 19 ga, so‘nggi 24 soatda esa 27 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.41% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 13.87% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 13 052 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 9 836 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 14 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

70 863
Obunachilar
+2724 soatlar
+667 kunlar
+1930 kunlar
Postlar arxiv
AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰 Oʻrnatish #reklama avo.uz

❗️Ҳукумат қарорига кўра: 2025 йил 1 августдан айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат буджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартиби жорий қилинади. Бунда компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ёзда тонировкага арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, М1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда. Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланмоқда: ➖ Жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (412 000 сўм); ➖Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида (2 060 000 сўм). Telegram | Instagram | Facebook

"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади. Микроқарз қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича ажратилади, жумладан: ➖ томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш учун; ➖ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун; ➖ фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳукумат қарори билан, реновация асосида эски уйлар ўрнида пастки қаватларида хизмат кўрсатишга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар ва нотурар жой биноларини барпо этиш учун инфратузилмани яратиш драйвер лойиҳалар тоифасига киритилди. Драйвер лойиҳа деганда ҳудуднинг захира ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, маълум иқтисодий ўсишни, ўзгаришни ёки ҳаракатлантирувчи омилни юзага келтирадиган саноат, хизматлар кўрсатиш соҳалари ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига туртки берадиган лойиҳалар тушунилиши қайд этилди. Telegram | Instagram | Facebook

“Ўзбекистон менда яшайди” миллий контентлар танлови эълон қилинади
Видеороликлар 60 сониядан ошмаган бўлиши шарт. Танловда иштирокчиларнинг ёши чекланмайди.
Ғолиблар “Энг яхши видеоролик”, “Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик”, “Энг кўп овоз йиғган видеоролик” ва “Энг яхши расмлар тўплами” номинацияларида аниқланади.
Танловнинг мукофот жамғармаси 170 миллион сўмни ташкил этади.
❗️Видеоконтентлар телеграмдаги @oyinauz_bot манзилига 25 августга қадар юборилиши лозим. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card - Ehtiyojlaringizga boshlanadigan karta Ipak Yo'li Bankidan Woman Card - bu eksklyuziv imtiyozlarga ega ayollar ka
Woman Card - Ehtiyojlaringizga boshlanadigan karta Ipak Yo'li Bankidan Woman Card - bu eksklyuziv imtiyozlarga ega ayollar kartasi✨ Kartaning imkoniyatlari: ✅ Yetkazib berish: bepul ✅ Hamkorlardan imtiyozlar: 55% gacha chegirmalar ✅ Bank ilovasi orqali boshqa kartalarga o'tkazmalar: komissiyasiz Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Ҳайвонларни идентификация қилишга оид қонун қабул қилинди
Қонун билан, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ҳамда рўйхатга олиши белгиланди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органига айланди. Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланди: ⁃ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин; ⁃ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин; ⁃ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин; ⁃ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин. Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.
Telegram | Instagram | Facebook

#Тезкор Ойлик 20.000.000 сўмгача бўлган яхши иш қидирганлар учун Тошкент шаҳрида янги иш ўринлари очилди!👇 ТОШКЕНТДА ИШ 👈 Ё
#Тезкор Ойлик 20.000.000 сўмгача бўлган яхши иш қидирганлар учун Тошкент шаҳрида янги иш ўринлари очилди!👇 ТОШКЕНТДА ИШ 👈 Ётоқ жой, тушлик билан таъминланадиганлари ҳам бор, кириб кўринг. 👇👇👇👇👇👇👇👇 ТОШКЕНТДА ИШ Каналга кўшилиб олиш имкониятидан фойдаланиб олинг⚡️ Кейин топа олмайсиз…

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов: Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас, балки Ўзбекистоннинг минтақада ба
+2
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:
Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас, балки Ўзбекистоннинг минтақада барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позициясининг эътирофидир. Бу шунчаки мукофот эмас, балки глобал беқарорлик, ишонч тақчиллиги ва хатарлар фонида Ўзбекистон ва унинг ҳамкорлари минтақада яратаётган барқарор муҳит катта қадриятга айланаётганига ишора. Ана шу барқарорликни ким таъминлаётган бўлса, унинг меҳнати муносиб эътирофга лойиқ. Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Президентимизни аеропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқларимиз ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир.
Telegram | Instagram | Facebook

Market Yandex Go marketpleysida sotishni boshlang Yaqinda kuz — odamlar ko‘p xarid qiladigan mavsum. Tovar sotish uchun Marke
Market Yandex Go marketpleysida sotishni boshlang Yaqinda kuz — odamlar ko‘p xarid qiladigan mavsum. Tovar sotish uchun Market Yandex Go‘ga chiqing — platforma xaridorlarga o‘z hisobidan chegirmalar berib, ish boshlashingizga yordam beradi. Registratsiya #reklama partner.market.yandex.uz

❗️Президент фармонига кўра: Хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади. Бунда фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? ➖ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади; ➖ Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади; ➖ «Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади; ➖ Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади; ➖ Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади; ➖ Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

HONOR 400 — сизнинг ижодий илҳом манбайингиз. Янги HONOR 400 Сериаялари билан ҳар бир лаҳза – ёдда қоладиган ҳикояга айланади
HONOR 400 — сизнинг ижодий илҳом манбайингиз. Янги HONOR 400 Сериаялари билан ҳар бир лаҳза – ёдда қоладиган ҳикояга айланади. 200МП AI камера энг нозик тафсилотларгача сақлаб қолади. AI Super Zoom билан узоқни яқин қиласиз, сифатда эса йўқотиш йўқ. AI Image to Video функсияси суратларни жонлантиради — улар сиз ҳақингизда ҳикоя қилади. Saytga kirish #reklama 16+ honor.com

Самарқандда тайинловлар: ➖Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалала
Самарқандда тайинловлар:Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бу лавозимга тайинлангунга қадар Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган. ➖Наврўз Раҳмонов Самарқанд вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бу вазифага тайинланишидан олдин вилоят ҳокими ўринбосари котибияти мудири сифатида фаолият кўрсатган. ➖Ботир Жабборов Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади. У бугун Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. ➖Хуршидбек Самиев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу пайтгача Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган. ➖Жамшид Ўроқов Самарқанд вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасида иш бошлади. У аввал вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинчалик республика Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган. Telegram | Instagram | Facebook

Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи 3-4 балл. Telegram
Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи 3-4 балл. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президентнинг тегишли фармойиши билан:
Фаррух Бабаев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ф.Бабаев бунга қадар Солиқ қўмитасида Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Telegram | Instagram | Facebook

Самарқандда тайинловлар ➖ Шунқор Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Шу пайтгача у Самарқанд вилояти ҳокимини
Самарқандда тайинловларШунқор Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Шу пайтгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. Туманнинг аввалги ҳокими И.Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. ➖ Бехзод Рахматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. Туманнинг аввалги ҳокими Б.Бобоназаров ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. ➖ Дилмурод Сайидқулов Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. Туманнинг аввалги ҳокими Б.Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? ➖ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади; ➖ Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади; ➖ «Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади; ➖ Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади; ➖ Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади; ➖ Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон Европа муҳим хомашё альянсига қўшилди Технологик металлар комбинати (TMK) ERMA (European Raw Materials Alliance)’г
Ўзбекистон Европа муҳим хомашё альянсига қўшилди Технологик металлар комбинати (TMK) ERMA (European Raw Materials Alliance)’га расман аъзо бўлди. Бу қадам Ўзбекистоннинг критик хомашёлар бўйича глобал бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди. ERMA — Европанинг яшил энергетика, юқори технология ва саноат хавфсизлиги учун зарур бўлган литий, вольфрам, молибден ва нодир ер элементларини ишончли манбалардан таъминлашга қаратилган тузилма. Альянсга аъзолик TMK учун янги имкониятлар эшигини очади. Европа грантлари, инвестициялари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик имкониятлари кенгаяди. Бунда нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки халқаро сифат стандартлари ва технологик ҳамкорликка йўл очилади. TMK маҳсулотлари халқаро бозорда янада рақобатбардош бўлади. Лойиҳалар Европа талабларига мос равишда ривожлантирилади. Ўзбекистон учун бу нафақат иқтисодий имконият, балки стратегик аҳамиятга эга бўлган қадам.