cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Hid Gallyutsinatsiyasi

Мало кто знает, что душа расцветает только тогда, когда обнажается и жертвует собой.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 958
Obunachilar
+2024 soatlar
+347 kunlar
+4730 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Dunyoga yot bo'lib kelgan edik biz Ko'nglimizni tutashtirar o'tlar qani? Bilganimiz tanbeh bo'ldi, tayoq bo'ldi ko'rganimiz, Yuray desak o'prilmagan yo'llar qani? Yig'ladigu ming yil kuyib yig'ladik "O'chir" degan otilgani toshlar bo'ldi. Palaxmon toshidan qalbga qadaldik, Havas qilib yetganizmiz g'ashlar bo'ldi. Malomatlar ko'rdik faqat malomatlar, Ta'qiq bo'ldi ko'z yosh, so'z ham, faryod ham, Tartibning oldida bir inson hechdir Bir insonga tushmas ko'kdan nur ham, najot ham. Bir insonmiz - bir insonga qalqimas ko'z yosh, Dunyoning oldida hechdir bir inson, Tartibning oldida puchdir bir inson, Begona kelaru, u qolar yakka Dunyoga malomat, o'chdir bir inson. Bir inson qoida oldida ojiz, Bir insonni tug'mas ona, Qoida tuqqan, Dunyo qoidaga ona bo'ladi, Onalar tutumga ona bo'ladi - Bir inson... Bir inson esa Ko'chada qoladi puchdir bir inson
130Loading...
02
Markes bilan ikkita uyg'un jihatimiz bor: hech qachon yozganimni qayta o'qimayman va yaxshi chiqmagan narsamni yirtib ovora bo'lmayman (shunchaki unitaman). Undan farqim hatto yaxshi chiqqan, e'lon qilgan narsalarimniyam mutlaqo unutaman : hech qachon yozgan narsalarimga qayta qaytmayman. Doim oldindagi qo'l yetmas, lekin ko'z ilg'ab turgan ufqlar qiziq
3274Loading...
03
Қуйида ўша прологни бутун ҳолича келтирдим. Муҳим бир нарса бор, мен уларни эшиклар деб атайман, киши миясида янги ғоя келганида битта эшик очилади гўё, ва бу эшик то вазифа бажарилмагунича миясида очиқ ҳолича қолиб кетади, яъни уни ёпиш муҳим. Маркес миясидаги ўша эшикни узоқ муддат очиқ ҳолида қолдиргани ва охири уни ёпишга муваффақ бўлгани ҳақида ҳикоя қилади. Bu hodisaga javoban qilgan xatti-harakatimdan o‘zim hayratda qoldim: to‘rt yildan beri tushimga ham kirmagan mavzularni eslash men uchun shon-sharaf ishiga aylandi. Men nima qilib bo‘lsa ham, xuddi yozayotgan paytdagidek zo‘r berib, ularni eslashga urina boshladim va pirovardida ulardan o‘ttiztasining qoralamasini tiklashga muvaffaq bo‘ldim. Mavzularni eslar ekanman, ayni chog‘da ularni jiddiy saraladim, shu boisdan bir ish chiqmaydigandek ko‘ringanlarini, ko‘pam afsuslanib o‘tirmay, tashlab yubordim, natijada o‘n sakkiztasi qoldi. Bu safar ularni tin olmay, bir o‘tirishda yozib tashlash niyatida edim, lekin ko‘p o‘tmay ilhomim so‘nganini angladim. Biroq, boshlovchi yozuvchilarga hamisha beradigan maslahatimga zid o‘laroq, qoralamalarni axlat o‘rasiga tashlab yuborganim yo‘q, balki yana chetga olib qo‘ydim. Har ehtimolga qarshi. https://telegra.ph/ON-IKKITA-SAYYOH-HIKOYA-KITOBIDAN-05-27
2782Loading...
04
ОЙ СОЯСИ Ой сояси – улкан гулмоҳи. Ялтирагай кумуш тусида. Тун бағрида ўсган гулларни Бўш гулдонлар кўрар тушида. Ой – бир оғоч, Барглари кумуш, Оч дилларнинг мангу емиши. Аёл қадар пинҳон тутилмиш Унинг ҳам тенг ярим кечмиши. Озғин бўйним борар эгилиб – Хапамат* им осмон тошидан. Айтолмовдим тилим тутилиб, Мен ёт эдим Ерга бошидан. Сабрнинг бор косаси синди – Тўрт тарафим парча, синиқлар. Ёр отини англатмас энди Юракдаги руний битиклар. Кетмакдаман оғиб, туртиниб, Сувим – ёмғир, Озиғим – армон. Энди чиқа кўрма қаршимдан, Мусаллом – ўт, Қиблам – пушаймон. Ой сояси – улкан гулмоҳи. Сув қўйнига кирган халоскор... Гулмоҳининг шаффоф қорнидан Пичирлагум: “Сенга Худо бор...” *аёлларнинг бўйинга тақиладиган қадимий безаги Gulnoz MO'MINOVA
3111Loading...
05
Qaytib kelarmisan yana yoshligim mening?! (Jurnalistika fakultetidagi kursdoshlarim -2014 )
4030Loading...
06
https://youtu.be/xcnmoVhJk-Y?si=kOYlcxeRgw0_Gp1M
5443Loading...
07
Putinga kimdir suiqasd rejalashtirmaganmidi? Mustaqillik tarafda har 100 metrda tanklar turibdi. Butun ichki ishlar, milliy gvardiya , mudofaa -hammasi ko'chaga chiqqan deysiz shu qadar har qadamni milisa bosganidan?!
4 55847Loading...
08
Горькая луна смотреть онлайн, 1992 https://filmix.biz/films/drama/5427-gorkaya-luna-bitter-moon-1992.html
8088Loading...
09
Bugun Tilak Jo'raning 77 yilligi
7760Loading...
10
ЎЗБЕКИСТОН Чайқалиб ётибди нурли бир чаман, Ой билан офтобнинг буюк ватани. Тонг каби жилмайиб бахти очилган, Майсага кўмилиб нурли бадани. Осмон посбонидир бунда бургутлар, Чумчуқ чуғуридан тешилади том. Бу ўлка кўксида ёнар булутлар, Чинор шохларига қўнганида шом. Не-не дарёлар бор,югуриб-елиб, Уммонда қоларлар бир умр яхлаб. Бу чаман бағрига дарёлар келиб Заминга сингарлар,ғўзадай шохлаб. Кўз ёшдек тиниқдир бу элда осмон Шафтоли шохлари қайрилган онда. Нақш олма юзига югурганда қон Офтоб ҳам осилиб,толар армонда. Бу элнинг қадимий ҳар қўшиғида Бежиз олтин дея аталмас тупроқ. Симёғочга қўнган қуш тумшуғида Тилладай нурланиб турибди бошоқ. Чайқалиб ётибди нурли бир чаман, Юлдуздай сочилиб оламга шони. Фидойи ўғилман,ёниб ўпаман Олам остонаси-Ўзбекстонни. ТИЛАК ЖЎРА. 1978 https://t.me/tilakjura1947
7640Loading...
11
Тиллажоннинг шеърига жавоб Кечир мени, севгилим, Оқ капалак қанотин  гардларила Кунларимизни бўямоққа беҳуда уринганим учун кечир Кечир мени, севгилим, Момоқаймоқ булутчаси каби ўйин қилиб тўзғитган, Сўнг асло жамлай олмаган шодликларимиз учун кечир Кечир мени, севгилим, Ҳар  кеч  юрагим  тафтида ошиқ морлар сингари  Бир-бирига чирмашиб исингувчи азобларим  учун  кечир Қачондир ўпкага эврилган ойқулоғимнинг Оламингда энтика олган нафаслари учун кечир Кечир, агар кечира олсанг, Тутқунликни сева-сева, баногоҳ Кўкка  кўтариб  қочган қафасларим учун кечир Кечир мени, севгилим, Йиллар чангидан тўплаган  ҳамма “ҳеч”ларим, “Ҳеч”лардан ясаб олган кўринмас тангричам учун кечир Кечир  мени,  кечира  олсанг, Тобора олислаб  кетаётганим учун Сендан, ҳам Севгилидан Гулноз МЎМИНОВА
7793Loading...
12
Тиллажоннинг шеърига жавоб Кечир мени, севгилим, Оқ капалак қанотин гардларила Кунларимизни бўямоққа беҳуда уринганим учун кечир Кечир мени, севгилим, Момоқаймоқ булутчаси каби ўйин қилиб тўзғитган, Сўнг асло жамлай олмаган шодликларимиз учун кечир Кечир мени, севгилим, Ҳар кеч юрагим тафтида ошиқ морлар сингари Бир-бирига чирмашиб исингувчи азобларим учун кечир Қачондир ўпкага эврилган ойқулоғимнинг Оламингда энтика олган нафаслари учун кечир Кечир, агар кечира олсанг, Тутқунликни сева-сева, баногоҳ Кўкка кўтариб қочган қафасларим учун кечир Кечир мени, севгилим, Йиллар чангидан тўплаган ҳамма “ҳеч”ларим, “Ҳеч”лардан ясаб олган кўринмас тангричам учун кечир Кечир мени, кечира олсанг, Тобора олислаб кетаётганим учун Сендан, ҳам Севгилидан Гулноз МЎМИНОВА
10Loading...
13
Qizlar oʻqishi kerakmi? Men uchun oʻzi bunaqa fikr kelishi kulgili. Qizlar oʻqishi deganda shu oliy maʼlumotli boʻlishi diplomi bormi yoʻqmi shu bilan oʻlchanyabdi gʻalati emasmi shaxs sifatida ayol oʻz fikrini yetkazib bera olishi erkin jamiyat bosimisiz oʻzi hoxlagan ishni qila olishi shu oʻqimishli ayol kishi emasmi. Shu tok shou dan ham koʻrinib turibdi qizlar ozgina fikr bildirsa yoki uni prinsiplariga toʻgʻri kelmaydigan gap aytsa ayollik hislatidan chiqib ketadi dib oʻylashadi. Qiz bola har doim jim oʻtirishi kerak erkakni koʻziga tik qaramaslik kerak qayerdan kelgan bunday qarashlar nega unaqa eng qizigʻi qizlar ham rozi bunga. Oʻzgarish kerak qizlar oʻqishi kerak va shart ular jamiyat uchun zarur faqat erkaklar bilan rivojlanayotgan davlat qurib boʻlmaydi.
7555Loading...
14
Sevgilim, hidingda qonning ta'mi bor. Darrov nish urib, shuvillab to'kilgan yaproqlar ta'mi. Musiqa ohangi - olisdagi fon, Kuchdan qolgan oyoq, qo'llarning ta'mi. Qayga bekinishni bilmagan jonzot To'da orasida yalong'och qoldi - O'zini urolmay qolgan yo'lning ta'mi bor. Ko'chada qolgan boshpanasiz his, Yetimcha his, "Uh"ning ta'mi bor - O'pkalaring yaxshilab to'ymagan nafas Yashaging kelaru, O'lging keladi Kuzning ta'mi bor. Dorlarga bo'g'zidan osilgan zocha* Nahot ta'sirchanlik bo'lurmi shuncha Har bir holatimdan bag'rim yiqildi - Men qochib ketadigan yolg'izlikning ta'mi bor! Sevgilim, hidingni o'sha yolg'izlikka tashlab ket - O'limli hisga.
1 81018Loading...
15
Nechun ta'sirchanmiz, etimiz yupqa, Hissimiz shilingan bahor yelidan Zumda ko'tarilgan ko'nglimiz cho'kkan Dunyomiz kengayib, tor nogohonda. O'pichimiz qora, so'lzar uyatli - Odamdan qayga qochishni bilmas hissimiz - Yolg'izlikdan bo'lak - itlar singari. Nahot dunyo kengu, yer shuncha yumshoq, Dunyodan kengayib ketdi o'yimiz. Bizlar sig'adigan o'lchaklar qani? Nahot faqat jimlik, jimlik kuchimiz, Nahot najot bo'lar so'rila-so'rila Qonning ham ta'mi Jimlik - yolg'iz tayanchimiz, Yolg'iz o'chimiz!
7366Loading...
16
Etvuddan hayotning absurdligi haqida realistik hikoya!
7592Loading...
17
Ҳар йили Нобелга номзодлик қилувчи канадалик адиба Маргарет Этвуддан кичик ҳикоя таржима қилдим. Йигит ва қиз учрашади. Оила қуради. Бола кўради. Севимли иши билан шуғулланади. Саёҳатларга чиқади. Ҳаётдан мамнун вафот этади. Мана, ҳамма орзу қилган оилавий ҳаёт формуласи. Аммо бунинг ичидаги жараёнларчи? Муаллиф оралиғдаги вариантларни тақдим қилади. Ҳикояни ўқиб кўринг. Қайси вариант сизни кутяпти келажакда? Балки бу вариантларни бошдан кечиргансиз. Вариантингизни қолдиринг. Ўқиш: https://tarjimalar.uz/?p=476
67415Loading...
18
Тилланисонинг шеъриятини жуда яхши кўраман. Даҳшатли даражада самимий ва рост бўлгани учун. Ўзини инжа ташбеҳлар билан безамагани учун. Шеъриятда фақат шеър ёзиш муҳим, менинг қиз бола эканим эмас деб ҳисоблагани учун. Асл адабиётда булар шарт эмаслигини чуқур тушунгани ва яшаб кўрсатаётгани учун. Ҳар бир шеъридаги ростлик ўзини топташлари, айблашларига хизмат қилаётганини билатуриб адабиётни танлайвергани учун. Мен доим адабиётда ижтимоий оғриқлар куйланмаслиги тарафдориман. Адабиётда туйғулар, кўнгил, таассуротлар - одамнинг ичигагина тегишли ҳолатлар ифодаланиши керак дейман. Ижтимоий оғриқлар учун журналистика кифоя мен учун. Аммо Тилланисо исмли ҳодисанинг қулочи шунчалар каттаки, у жамият уйғотган таассуротнигина эмас, жамиятнинг ўзини ҳам қамрайди. Жамият, одамлар, муҳит ёмон эмас, айбдор эмас, деб ҳисоблайди. Ёмон бўлса - ўша менман, айбдор бўлса - ўша менман дейди. Ҳар бир шеърида дунёни тўлдирган чиркинликда дунёни ё ўзгаларни эмас, фақат ўзини айблаётган Тилланисони кўрамиз. Шу боис одамга тегишли барча ёқимсиз ҳолатларни ўзига тенглаган ҳолда чизади. Ундаги кишини жунжиктирадиган тасвирлар сабаби шунда. Тилланисо одамларни мутлақо ажратмайди: ёш, қари, мусулмон, насоро, оқ, қора, эркак, аёл... Барчасини одам бўлгани учунгина инсоний муносабатга ва тоза муҳитда яшашга ҳақли санайди. Уларнинг қийналишлари, йўл топа олмасликлари, изтиробларида Тилланисо яна ўзини айблайди. Мен ниманидир қила олмаганим учун шундай ёмон деб ўйлайди. Аслида дунё у келгунигача ҳам, борлигида ҳам, кейин ҳам муттасил ёлғонлар, сотишлар, манфаат йўлида қул бўлишлар, пасткашликлар, ўзгани ерга уриш орқали ўзни кўрсатишлар, айбловлар, фойдаланиб четга итқитишлар аралаш яшайверади. Бизнинг вазифамиз - лойқа дарёга тоза ирмоқ қўшилганда сув бирозгина тозалангани каби яшаш. Тилланисода яшаш учун кураш инстинкти йўқ, ўзини аяшни билмайди, шафқатсизлик билан ўзини, кўнглини, тоза туйғуларини сарфлайверади - бутун бошли дарё сувини бир ирмоқча ўзгартиришига ишонади, кутади ва бўлмагач....яна ўзини айблайди. АнтиТилланисопарастлар, ёзиш тугул қараманглар ҳам. Тақиқлайман. Muhayyo YO'LDOSHEVA, adabiyotshunos
7280Loading...
19
Ba'zida ulg'ayyapman, ota-onam muammolarini hal qilishim kerak, g'amxo'r bo'lishim kerak deb Onamizga ona , Otamizga ota (yo ona) bo'lganimizni sezmay qolamiz. Ehtiyot bo'linglar, ulg'ayishning xavfli belgisi!
7182Loading...
20
Bir yog'da biz empatiya haqida gapiramiz, ikkinchi tomonda esa... Tavba, o'layotgan bolaning haqi bilan ham shunday hazillashib bo'ladimi? Yana ota-ona bor-budi sotib ob kelgan bo'lsa...
7401Loading...
21
Гемaтология Миллий маркази болалар бўлимида ишловчи ҳамширалардан бири ота-оналар бемор фарзандлари учун олиб келган қиммат дориларни арзони билан алмаштириб турган. Баъзан томирга мутлақо бошқа турдаги дориларни улаган. Барча тиббий муолажаларга хозирлик муолажахонада бўлгани сабаб оналар ҳеч шубхага бормай дориларни қўш қўллаб оқ халатдаги "фаришта"нинг қўлига тутишган. Хамширанинг хонасидан фалон миллионлик кимёвий муолажаларда томирдан юбориладиган қиммат препаратлар топилган. -Болаларимизга баъзан оддий физраствор юборилган экан опа. Биз нега қиммат дорилар олиб келсак ҳам ахволлари яхшиланмаяпди деб куйиб , куйикиб юраверибмиз. Болалар ўлиб кетяпди опа. БОЛАЛАР! Илтимос бир нарса қилинг. Хамширанику ишдан хайдашди. Лекин унинг ҳамкори, хамтовоғи бўлган дўхтир ҳам бордир. Ҳамширанинг ўзи бу ишни қилганига ишонмайман. Нахотки буларга бирор чора топиб бўлмаса?! Оққондан азоб чекаётган болаларникини ҳам ўғрилаш мумкинми? Нега тепадагилар жим? Нега Вазирлик чора кўрмайди? Қиммат дориларни арзонлари билан алмаштириб турган тиббиёт ходими ким? - ҚОТИЛ! -Тўппа тўғри! -У хайдалиши эмас, қамалиши керак! -Тўғри! - Синглим,нечанчи марта шундай холатлар хақида хабар беряпсизлар. "Ёзинг опа. Кимларгадир инсоф кирар, тепадагилар эшитар " дейсизлар. Агар шунча ёзганларим кимгадир таъсир қилганида виждонлари портлаб, сиз умид қилаётган тепадагилар эса ўз вазифасини суистимол қилаётганларни аллақачон жазоларини беришарди. Ҳамма оналар йигилиб прокуратурага шикоят аризаси ёзишингиз керак. Ўзим ёрдам бераман. Исбот далилларингиз бўлса бор. Хўнграб йиглай бошлаган она гапим охирига етмай жавоб қайтарди: -Эээ, нима деяпсиз опа? Болаларимиз шуларни қўлидаку. Бир нарса қилиб қўйишади... Ха, доим ахвол шу. Йиглаб хасратлашиб олишадию масалани хуқуқий томондан хал қилишдан қочишади. Агар бирлашиб, Бош Прокуратура, Президентга ариза ёзишганида борми, балки қанча болалар тирик қолармиди... Муаззам Иброҳимова
7825Loading...
22
Aytgancha, ijod bu orzu emas - Qachondir payg'ambarlik payg'omi yetib keladiyu, keyin yozib ketaman degan. Ijod bu mehnat, ijod bu maqsad. Har kun qilinadigan, har kun o'ylanadigan, har kun dil va ong band bo"ladigan. Ijodni, yozishni, yaqinlashtirish - uni har kunlik maqsadga aylantirish kerak. Payg'ambarlik payg"omi esa (majoz) har kun bizni siylab turadi aslida - har daqiqa qanadadir o'ylar, jarayonlar, fikrlar ichidamiz. Faqat ularga ma'no berishni bilmaymiz. Ma'no berishga arzitmaymiz. Ma'no berishni o'zi ijod - va ulkan sabr ham yozishga.
7100Loading...
23
Boya Nodira opa bilan ko'rishib, yozgi yoziladigan hikoyalar haqida gaplashdik. Asosan uyda o'tiradigan ayolning ijodi haqida bo'ldi suhbat. Bizda shunday qolip tushincha bor: ayol uyda o'tirib qolsa, yozolmaydi degan. Lekin allaqachin eskirgan. Masalan, bugunning titanlari Etvud va Manro to'rttadan bola tug'ib, asarlarini shu bola tarbiyalash davomida yozgan. Xalaqit bersa, shu ayollarga xalaqit berardi. Xalaqit degan shablon, qolip faqat miyada. Virjiniya Vulf Sharlotta Bronte butun dunyo bo'ylab sayohat qilganda, Angliyadagi barcha erkakdan ko'ra yaxshiroq yozardi deydi. Sharlotta davri uchun bu to'g'ri ta'rif. Ayollar universitet yo maktabga bormagan. Ko'chaga kam chiqqan. Ammo hozirgi zamonning ayoli uchun mosmas bu ta'rif. Maktabni, univerni, jahonniyam ko'rgan bir qanchasi. Hayotni solishtirib ko'ra oladi. Ijtimoiylashgan. Sotsial muhit ko'rgan, og'riqni biladi. Bunaqa sharoitda oilaniyam, bolaniyam tashlab chiqsa, yaxshi yozadi deyishga hech qanaqa asos yo"q. Bungacha shakllanib bo'lgan tajriba bor-ku axir. Gap dangasalikda (bo'lishi mumkin) yoki yo'l topolmayotganlikda. Uyda qolding, endi jiddiy ish qilolmaysan degan gaplar ham darrov miyamizga himoya tamg'asi bo'lib yopishadi - endi qimasamam bo'larkan degan, bahona borku tayyor! Aslida yozuvchi uyda qolishi judayam kerak - uyda qolgan yozuvchi ketni qo'gib yoza oladi. Bizdagi ayol yozuvchi shoirlarda muammo vaqt yo aytishga gap yo'qligidamas, shunga ishonch yo'qligida! Atrof butunlay zanjirlab tashlaganida! Hikoya yozish uchun katta g'oya, maktab, dunyo ko'rganlik - uyda qolmasdan, tuni bilan mayxonanama mayxona hayotni anglash shart emas. Hayotning oddiy, kichik bir bo'lagi qirqib olinadi va mahorat bilan, qat'iyat va ishonch bilan tasvirlanadi! Bo'ldi shu! Dunyoni oyog'ini osmondan qilish shart emas! Men Manro hikoyalarida shuni ko'rdim masalan. Har bittasi bitta xarakter haqida va o'ta qat'iyat, ishonch bilan tasvirlanadi. Bizning prozada yetishmaydigani esa - hikoyaga o'z munosabatimizni qo'shvorishimiz, achinishimizni yo yig'lashimizni aytishimiz - xullas publitsistika darajasiga tushirib qo'yishimiz! Qat'iyat bilan o'zingiz bilan har bir ayol xarakterini ochish uchun hikoya yarating - ana shunda adabiyot boyiydi. Ayol xarakteri qat'iy chizilgan "Bayna Momo" hikoyasi bor bizda. Xotya uyam Folknerdan ta'sirlanilgan, ammo alohida hikoya. Qolganlarini esa birma-bir yaratish kerak. O'tirib eslab yozaman desangiz, unaqalar son-mingta! Bu yozganlarim faqat ayollarga tegishlimas. Hammaga oid. Lekin uyda qolish bu zamonda cheklamasligini yana bir eslatib qo'yish - ayol-qizlarga! Mabodo shunday o'ylasangiz, darrov Manro va Etvudni o'qib, o'zingizni zaryadlang! Nodira opa esa 3 oy ichida Farg'onadagi o'zi bilgan har bir ayol haqida hikoya yaratishga va'da berdi. Ko'ramiz, 3 oy o'tsinchi, natijasini shu yerda e'lon qilaman!
1 3065Loading...
24
Bugun adabiy-madaniy tadbirlar bormi? 12 dan 15 gacha bo"lgan vaqtda?
2420Loading...
25
Xalqaro ilmiy jurnal saytidan maqola qidirib, o'zim haqdagi maqolaga duch keb qoldim. Shunaqa maqolalarizni chiqargach bizlargayam o'qitib qo'yinglar hech yo'q. Ilmiy ish uchun ijodizni oldik degan gaplarni ko'p aytishadi. Lekin nima yozib nima qo'yganini o'qimaganman. P.s.: muallif xafsalasizlik qipti. Ishqilib majburan yozgan bo'masin
87714Loading...
26
Kimdir bilan gaplashib o'tirishga ehtiyojim bor
8733Loading...
27
Bugun rosa yuragim ezildi. Ayniqsa, Bobur Komilov ismli marhum jurnalistning akasiyam xuddi ukasi kabi jigar serroziga chalingani, ahvoli og'irligini o'qib. Besh yildan beri yotoqda ekan. Bobur akadan boshqa ukasi ham shu dard bilan o'lgan ekan. Oilada qolgan yolg'iz boquvchi ekan shu aka. Uni o'zi yordamga muhtoj. 28 ming dollar ekan jigar ko'chirib o'tish Hindistonda. Endi borib kelish xarajatiniyam, oziq ovqatniyam qo'shing. Buncha pul odamlar orqali yig'ilishi qiyin. Shundayam umid bilan xayriya ochishibdi. Boya tekin tibbiyot, soliqlar haqida yozgandim. Mayli, biz to'layotgan soliqlar o'ldirmaydigan kasalliklarga ketmasin, yengil kasallik davosi tekin bo'lmasin. Hozir ham tekinmas. Lekin odam hayoti qil ustida turgan va buncha summani hech kim topolmaydigan davrda nega shu kasalliklar tekin davolanmaydi?! Qani fondlar, jamg'armalar, davlat budjeti? Qayoqqa ketyapti tibbiyotga ajratilgan pul? Tekin doriningku o'zi qolmagan? Hech bo'lmasa, qimmay operatsiyalar tekin bo'lsin?! Odamlarning hayoti turibdiki! Hatto rakni davolash tekin emas. Shunaqasiyam bo'lishi mumkinmi axir. Oddiy morfin yo'q kasalxonalarda. Rakka chalinganlar ham xayriya ochib qimmat qimmat dori darmon sotib oladi. Agar uniyam uddal olsa. Ungacha esa bor narsasini, hatto uy-joyiniyam sotib bo'ladi. O'zim guvohman bir nechasiga. Bizda "Taskin" xospisi bor. Rak bolachalar uchun. Bir necha oylik umri qolgan. Ular og'riqqa chidolmaydi. Lekin ularga og'riq qoldiruvchi dori yo'q. O'z ko'zim bilan ko'rib kelganman. Necha marta bosh shifokori murojaat bilan chiqdi. Lekin jimlik. Shu o'layotgan bolalarni qayg'urolmaymiz. Ozgina qolgan umrini og'riqsiz o'tkazishga pul yo'qmi davlatda?! Bolalarga tushlik beriladi deb maktabda pul ajratildi. Lekin hech qayerda tushlik berilmayapti. Qani o'sha pullar? Mayli, bolalarga ovqat bergan. Ochlikdan o'lib qolmas. Lekin o'layotganlarga yordam bering. O'layotgan bolalarizga axir. So'ngi kunini ozgina yengillating! Shuni uchun soliq to'layapmiz biz, eng kamida shuning uchun!
8821Loading...
28
Bir erkakning bo'sa, qizni bag'irga tortish, alkashlik haqidagi tuhtadan tuhta she'rini, yozig'ini boshiga ko'tarib o'qiydiyu bu jamiyat, bir ayolning iztirobga to'la dardini qabul qilolmaydi. His qilolmaydi. Chunki emaptiyasi yo'q. O'zigayam, o'zgagayam. Anavi o'qiyotgan ayol o'ziga o'xshagan iztirobdan qo'rqishi tabiiy, chunki shusiz ham kuyib bo'lgan. Qolgan erkaklar ham ayollarga o'xshash. Iztirobdan to"lib ketgan ichi. Tezroq shundan qochsada yaxhsi hayotga tutilsa, u bir tufta quvonch , tufta hayot bo'lsayam. Shuni uchun iztirobni emas, tuhta emotsiya sifat tupuk yozilmani boshiga ko'tarishadi. Ey ahmoq, iztirobingni tanimaguncha mohiyatingini tanimaysan. Va sen izlayotgan hayot yo'q-sog'lom ma'nodagi quvonch! Tuhtalik -iztirobdan battar! Bu ayni rakni o'zi! O'zingni hozir to'xtat! Hoziroq to"xtat!
9085Loading...
29
Nega bizni jamiyatda empatiya yo'q?! Hatto bir-birini sevganlar bir-biriga empatiya ko"rsatolmaydi. Ota-ona bolaga, bola ota-onaga ko'rsatolmaydi. Shunda bizda hayotda tirik qolishga eng muhim biz empatiyani qayerdan olamiz?! Hech kim berolmasa, ko'rsatolmasa? Faqat, ichimizdan topganimiz yetarli emas, axir biz tashqi dunyo bilan mavjudmizku...
8604Loading...
30
Endi yana bitta savolda: menga o'xshagan odamning tomoq-burun kasali har ikki oyda qo"ziydi. Immunitetni ko'tarish va boshqa muolajaning foydasi yo'q. O'ta sezuvchan angina menda. Havodagi bakteriya, virus, chang birinchi mani tanamda sinovdan o'tadi. Endi har ikki oyda shunga 7 kun yuvdirish, muolaja, ukol, undan tashqari 500-600 minglik qo'shimcha tabletka dorilar bilan 2 mlnga yaqin pul sarflayman. Faqat shamollashning, tomoq shishib ketishining o'ziga. Har ikki oyda yangi dorilar kelgan bo'ladi o'ziyam. Eskisidan qolganini ishlatmasdan yangi yozilgan dorilarni olish kerak. Xo'p, deb umid bikan olasan, tezroq tuzalay deb. Lekin bundoq o'ylab qarasa, oddiy kasallik uchun bu o'ta-o'ta qimmat summa. Holigan bilgan holimas deb, men shu sog'lig'im uchun alohida omonatcha ochib qo'yganman. Ammo o'rtacha oylik 4-5 mlnlik sharoitda oddiy shamollash davosi 1,5-2 mlnga tushishi juda qimmat narx! Tem bolee, ko"pchilik yoshlar ijarada yashaydi (kami 100% sheriklik), undan tashqari shu 4-5 mlnni oladigan ham yoshlar. Hali endi boshlading, sabr qil, tajriba kerak, keyin ko'tarilasan deyidgan qatlam. Yoki tundayam ish olib, ikki hissa ishlash kerak. Keyin bu qatlam tuzuk davolanolmaydi shuni dastidan. O'zicha davo qiladi. Qarabsizki, bu kasalliklar surunkaliga o'tadi. Mendayam asli boshida shunday bo'lgan. Endi surunkali bo"lgani uchun juda qiyin tuzalishi. Ayni tomoq kasalliklari yurak kasalliklarini olib keladigan birinchi omil -bizga arzimagan tuyiladigan mana shu tomoq og'irig'i bo'ladi. Masalan, 2 oydan beri shuni ortidan kelgan yuragimdagi o'zgarishni ham davolayapman. Ungayam alohid dori-darmon, ukol, duxtir. Kamiga uzoq davolanish kerak. Nega yurak kasalliklari yosharib ketayapti -degan savolga javob bu. Ikkinchidan 200 ta ayoldan 120 tasi aynan tomoq kasalliklari qoldirgan asorat tufayli bepusht bo'ladi. Hech shundan xabaringiz bo'lganmi?! Demak, juda oddiy tuyilgan kasallik juda og'ir asoratlar olib keladi. Biz esa befarqmiz, afsuski, tibbiyotimiz ham o'ta befarq. Tomoq kasalliklari xuddi anemiya kabi jiddiy muammo ekanini bilishmaydi. Chunki boshqa kasalliklar tomoq yo bo'rin kasalidek yil davomida surunkali xuruj qilmaydi. Demak, bu jiddiy kurashiladi kasallik. Uni ustiga muolajaga tez-tez ishingiz tushadi. Shunaqa sharoitda davlat hashamat bilan qurib qo'ygan Lor markazini xususiydan ham qimmat qib qo"yishi mutlaqo mantiqsizlik!
8341Loading...
31
Ha, undan o'tib Yozuvchilar Poliklinikasiga kirdim. Uyam shuni yonida. Lekin afsus, Lor yaqinda otpuskka ketibdi. Qachon qaytib kelishiyam noma'lum ekan. Bu joyniyam tanishlarim maqtashardi. Voy zo'r uskunalar bor, eng yaxshilar, davlat ta'minlab qo'ygan deyishàrdi. Bir oy ichida 4 marta bordim analiz , ko'rik uchun. Xo'p, shifokorlar xushmuomala. Lekin ha deganda topilmaydi. Bir 2 gacha ishlaymiz deydi, bir 3 gacha. Ba'zilari umuman yo'q. Ish kuni qachon bo'lishi noma'lum. Yana nevropatolog bo'shab ketgan. O'rniga qachon kim olinishi noma'lum. Buyam davlat tashkiloti. Davlat boqib turibdi. Lekin ammo biroq - duxtir topish tunda chiroqsiz igna axtarishdek gap. Bir marta yozuvchilar uyushmasi yopilsin, kimga kerak deganimda, yoshi katta yozuvchi poliklinikasi uchun kerak, bilasanmi qancha nafaqadagi shoir-yozuvchilar bor, ularning nafaqasi xususiyda ko'rinib, davolanishga yetmaydi degandi. Bu javob asosli tuyiluvdi. Lekin o'zim borib ko'rib bildimki, unaqa asosga sabab bo'ladigan xizmatning o'zi yo'q. Xay mayli, boriga ko'naveramiz biz endi.
7111Loading...
32
Bugun uyimni yonida bo'lgani uchun yangi ochilgan Lor ilmiy tekshirish institutiga bordim. Lor qabuliga kirmoqchiydim. Juda katta, hashamatli bino. Xuddi Toshmining hududidek. Ana endi lorga muhtojlar xususiyma xususiy yurmay shu yerga kelga bemalol bo'laverarkan deb xursand bo'lib bordim. Lor konsultatsiyasiga yozildim. Pulini to'lang deyishdi. Xo'p deb chekka qarasam 130 ming! Bitta konsultatsiyasimi, yo ichida mulojalariyam bormi dedim? Faqat konsultatsiyaning o'zi ekan. Muolaja bo'lsa, yana qo'shilarkan. Qabuldagilardan davlatnikimi bu joy deb so'radim, ular ha deyishdi. Keyin chekni chelakka otib chiqib ketdim. Chunki xuddi shu pulga har kun xususiy lorga borib davolanayotgan edim. 140 ming ichidagi yuvib , artib, ukol qilib qo'yish muolajalari bilan birga. Xo'p, uni kimdir qurgan. Uskunani falon pulga ob kelgan. Soliq to'laydi. Shifokorga oylik bor. Xususiy tushinarli. Lekin davlatnikini davlat qurgan, uskuna davlat hisobidan. Soliq to'lovchining puliga olib kelingan. Katta ehtimol budjet tashkiloti va soliq olinmaydi. Endi nega xuddi xususiy bilan bir xil narx, hatto undan qimmat? Faqat shifokorning oyligi uchunmi? Unda bu juda katta summa emasmi, nechta bemor keladi kuniga og'rigan - 10-15 minutlik muolaja 200 mingga borib tursa?! Boringki, hamshira, farroshlari, boshqalariyam ichida. Davlat ham oylik to'layaptiku ularga. Tibbiyot hamon davlat qaramog'idaku?! Hozirgi oladigan oyligimdan 1 mln 800 ming soliq to'layman daromad. Uni ichida tekin tibbiyot uchum ajratilgan summa bor. Qiziq savol meni to'lagan solig'imdan tekin tibbiyotdan foydalanish imkonim qayga ketyapti?! Mayli, tekin bo'lmasin, xususiy nisbatan arzon va sifatli xizmatim qani?! Endi bunaqa tibbiyotni chiroq yoqib ham topolmasak kerak! Yaxshisi, davlat hammayoqni xususiylashtirsin va soliqdan tibbiyot punkiti chiqarib tashlansin!
7071Loading...
33
Qishloq odamini o'ldirish kerak. Bir turk shoirining she'rida shunaqa gap bor. Qishloq odamining miyasida temir po'stloq bor. Unga biror fikrni mix bilan qoqib singdiraman desang ham, o'sha po'stloqdan o'tmaydi. Qishloq odami ertalab turadi. Qaraydi hammayoq sovuq. Ish yo'q. Cho'ntagida pul ham yo'q. Ish qidirib ketadi. Qishloq odamining bilgani pul. Chunki unda hech qachon yetarli pul bo'lmagan. Qishloq odamining birortasi moshina olib qolsa, boshqalari endi moshin olganning og'ziga qaraydi. Qishloq odami uchun yagona status bu pul. Qishloq odami hokimlikka tayinlangan qarindoshi butun urug'ini boylikka ko'mib tashlamagani uchun qarg'aydi. Undan landavur odam yo'q deb biladi. Qishloq odamini ko'rganingda yig'laging keladi, dodlaging keladi. Chunki ular eng to'g'ri gapning zig'irchasiniyam qabul qilmaydi. Agar buni puli yo'q odam aytsa. Qishloq odami hayotini uyida necha mahal go'shtli ovqat yeyishi bilan o'lchaydi hayotini. Qishloq odamining ayollari faqat qizlarini erga berish, o'g'illarini uylantirish haqida o'ylaydi - latta puttani o'ylaydi. Bundan boshqa o'ylaydigan o'yi yo'q. Qizlari, kelinlari bir kunda qancha joyni supurgani, qancha o't o'ra olishi, qancha, o'tin yora olishi bilan maqtanadi. Qishloqda erlar kamdan kam o'tin yoradi. Erlar dangasa bo'ladi qishloqda. Qishloq odamiga achinish kerak deyishadi. Qishloq odamiga achinishadi. Lekin sevishmaydi. Afsus, shaharga ketganlar ham shaharlik emas. Ular ham qishloq odami ruhini olib yuradi ruhida. Ular mansabini, topgan boyligini kelib qishloqda qishloqdoshlariga maqtanishni xohlaydi. Agar shaharda yashab bitta moshin olmagan bo'lsangiz, qishloq odami uchun siz qashshoqdan qashshoqsiz. Germaniyaga borganimda bir voqeani aytib berishgandi. Gruziyadan bir ayol nemisga turmushga chiqibdi. Germaniyaga yetib borishgach, ayol erdan " qani sening Ferraring, ikki qavatli uying, brend kiyimlaring" deb g'avgo ko'taribdi. Axir yevropalik. Yevropada odamlar hashamda yashaydi deb o'ylarkan. Erkak unaqa narsalar yo'qligini, oddiy yashashini aytibdi, ayol ajrashib ketgan ekan. Va tashxis shunday bo'lgandiki, "butun sobiq ittifoq davlatlari och va ochko'z. Ular hayotda moddiyatdan boshqa narsa bo'lishini tassavur qilolmaydi." Endi bizning qishloq odamining johilligi undan 100 karra battar. Iltimos, menga bu odamlarga achinish , ojiz va johil bo'lgani uchun, boshqacja yashashga imkoni bo'lmagani uchun ham sevish kerak demang. Bu odamlar umuman sevib bo'lmaydi. Nafratlanish mumkin ulardan faqat. Ularga hozir biror payg'ambar tushganida va eng to'g'ri gapni aytganida ham agar u dunyoning eng boy odami yo prezident bo'lmaganida , ishonmasdi. Siz vor v zakon bo'ling, yolg'on gapirib, va odamlarni ezing, puling bormi, qishloq odami uchun eng sevimlisiz. Turklar to'g'ri aytadi. Qishloq odamini o'ldirish kerak. Lekin afsus bizning shaharlarimiz ham to'la qishloq odamlari - ruhi qishloq odami. Johilligimiz qishloqniki. Shu qadar johilmizki, miyamiz po'stlog'i temirdan. Bu po'stloqdan biror fikr teshib o'tolamaydi. Shunday ekan, bu an'ana hali beri davom etaveradi : qizlar sarposi ko'z- ko'z qilinishi va qiz bola bo'lgani uchun "ulardan tezroq qutilish" maqsadida erga beriladi, erlar moshin olish uchun yashaydi. Bitta moshin olsa bo'ldi, na farzandi tarbiyasi bilan ishi bor, na xotiniga oila ishida yordam beradi. Tv pulti qo'lida . Faqat yotgani yotgan. Qishloq odamini o'ldirmasak johillik tugamaydi. Bir birini tushinmagan odamlar sevgili gaplasholmaydi. Lekin bu qishloq odami ham O'lmas Kosheyga o'xshaydi
73421Loading...
34
Yo'q, o'lim, Bu sen emassan Bu jangda hayiqib hapqirgan yurak
7671Loading...
35
Йўқ, пўлат қанотли, зил-замбил ўлим, нону насибасин шошиб еб қўйган ғариб кулбаларнинг ғураболарин оч-ғовак жисмидан жой олган қотил сен эмассан, йўқ-йўқ, бошқа нарсадир: узилган торларнинг гулбаргидир бу, бу – жангдан ҳайиқиб ҳаприққан юрак, манглайга қалқмаган шабнам бу, – хуллас, қайта тикланмаган алланимадир: ўлим парчасидир, ердан, роҳатдан айро қари суяк, ёриқ қўнғироқ. Шунда шилиб олдим қонли докани ва тиқдим қўлимни қаттол ўлимни ўлдиргувчи оғриқ ичига, лекин очиқ жароҳатдан топмадим асар жоннинг нимқоронғи тирқишларига ёприлиб кирган муз шамолдан бўлак. 5 Neruda
8321Loading...
36
Ichki senzura pichoqqa o'xshaydi. Dordasan. Pastda esa tikka turgan pichoq. Yo o'zingni bu tikka pichoq ustiga tashlash kerak. Yo dor ustida pichoqsiz so'yilish
8453Loading...
37
Мен учун оғир Тақдир улаганда умрлар занжирин — Ногоҳда рўпара бўлдик иккимиз. Тушунмай яширин қалбларнинг сирин, Ҳиссиз, йўл бошидан бирга тушдик биз. Буни тилим билан олмасам ҳам тан — Биласан, юрагим бегона эди. Уларни мен бу тун, қуёш ботганда, Эсдалик дафтарга ёзяпман энди. Кўзимни чирт юмиб сени эсласам, Қийнайди ўтмишнинг ўкинчи, дарди. Беихтиёр қалқир кўзларимда нам, Ўйлайман: «Севарди, севсам бўларди». Биласан, йўқ эди дилимга ҳоким, Уни ўзга биров этмаганди жалб. Мағрур, қушдай эркин эдим ва лекин, Шунингдек сенга хам беролмадим қалб. Тушдай ўтиб кетди бугун ҳаммаси. Юракни фойдасиз ўртамоқ нечун. Ўтди, аммо дилда қолди, чамаси, Азоби, ўзим рад қилганим учун. Бу чигал хатони тузатолмайман, Тундай юрагимни очаман тунга. Энди-ку сенга қўл узатолмайман, Хайрлашолмайман ҳам мангу-мангуга. Нурли тонг оқарар, тун бўлар охир, Сенга тилакларим шу тонг каби оқ. Қизиқ, гоҳ бахтинг ҳам мен учун оғир, Бахтсизлигинг эса, яна оғирроқ! Ҳалима Худойбердиева
1 21710Loading...
38
Xotira kuni munosabati bilan Manroning "Baxtli soyalar raqsi" (The dance of happy shades) o'qib chiqdim. Yomonga o'xshamaydi. Yana 2-3 marta o'qishim kerak.
1 0760Loading...
39
Kecha Halima Xudoyberdiyeva tug'ilgan kun ekan. Yaqinda esa "master of short stories" Alis Manro vafot etdi. Bugun kanalimda shu ikki zahmatkash ayol va onaning (biri 4 marta, biri 5 marta ona bo'lgan)
1 2610Loading...
40
Shukur Xolmirzayevning "Shudring tushgan bedazori" shunaqa mast qiladigan hikoya ekan... Shunaqa xotiralar bo'ladi hayotingda, uni faqat sevganingga aytasan, eringga yo xotiningga, uzoq yillik dil, ko'ngil qadrdoningga. Yana sevgida vaqt juda ko'p bo'ladi, kunlaring, tunlaring u bilan o'tsa shuda. Arzimas xotiralar ham esingga aytish uchun zo'r voqeadek tushib kelaveradi. Hikoya shu dilkash holatlarning o'zbekchasi. Ikki injiq er-xotinning bir tinadigan, bir to'lg'onadigan hayoti, sevgisi, nafrati haqida. Eng muhimi ular bir-birini sevgan damlarida o"z hayotlarida kechgan dilkash xotiralarini bir-biri bilan qanday ulashgani va turmush taloto'pida g'azablangan paytlarida o'sha "aytishlar" ni qo'msab ovunganlari haqida
1 15510Loading...
Dunyoga yot bo'lib kelgan edik biz Ko'nglimizni tutashtirar o'tlar qani? Bilganimiz tanbeh bo'ldi, tayoq bo'ldi ko'rganimiz, Yuray desak o'prilmagan yo'llar qani? Yig'ladigu ming yil kuyib yig'ladik "O'chir" degan otilgani toshlar bo'ldi. Palaxmon toshidan qalbga qadaldik, Havas qilib yetganizmiz g'ashlar bo'ldi. Malomatlar ko'rdik faqat malomatlar, Ta'qiq bo'ldi ko'z yosh, so'z ham, faryod ham, Tartibning oldida bir inson hechdir Bir insonga tushmas ko'kdan nur ham, najot ham. Bir insonmiz - bir insonga qalqimas ko'z yosh, Dunyoning oldida hechdir bir inson, Tartibning oldida puchdir bir inson, Begona kelaru, u qolar yakka Dunyoga malomat, o'chdir bir inson. Bir inson qoida oldida ojiz, Bir insonni tug'mas ona, Qoida tuqqan, Dunyo qoidaga ona bo'ladi, Onalar tutumga ona bo'ladi - Bir inson... Bir inson esa Ko'chada qoladi puchdir bir inson
Hammasini ko'rsatish...
Markes bilan ikkita uyg'un jihatimiz bor: hech qachon yozganimni qayta o'qimayman va yaxshi chiqmagan narsamni yirtib ovora bo'lmayman (shunchaki unitaman). Undan farqim hatto yaxshi chiqqan, e'lon qilgan narsalarimniyam mutlaqo unutaman : hech qachon yozgan narsalarimga qayta qaytmayman. Doim oldindagi qo'l yetmas, lekin ko'z ilg'ab turgan ufqlar qiziq
Hammasini ko'rsatish...
👍 12 4
Қуйида ўша прологни бутун ҳолича келтирдим. Муҳим бир нарса бор, мен уларни эшиклар деб атайман, киши миясида янги ғоя келганида битта эшик очилади гўё, ва бу эшик то вазифа бажарилмагунича миясида очиқ ҳолича қолиб кетади, яъни уни ёпиш муҳим. Маркес миясидаги ўша эшикни узоқ муддат очиқ ҳолида қолдиргани ва охири уни ёпишга муваффақ бўлгани ҳақида ҳикоя қилади. Bu hodisaga javoban qilgan xatti-harakatimdan o‘zim hayratda qoldim: to‘rt yildan beri tushimga ham kirmagan mavzularni eslash men uchun shon-sharaf ishiga aylandi. Men nima qilib bo‘lsa ham, xuddi yozayotgan paytdagidek zo‘r berib, ularni eslashga urina boshladim va pirovardida ulardan o‘ttiztasining qoralamasini tiklashga muvaffaq bo‘ldim. Mavzularni eslar ekanman, ayni chog‘da ularni jiddiy saraladim, shu boisdan bir ish chiqmaydigandek ko‘ringanlarini, ko‘pam afsuslanib o‘tirmay, tashlab yubordim, natijada o‘n sakkiztasi qoldi. Bu safar ularni tin olmay, bir o‘tirishda yozib tashlash niyatida edim, lekin ko‘p o‘tmay ilhomim so‘nganini angladim. Biroq, boshlovchi yozuvchilarga hamisha beradigan maslahatimga zid o‘laroq, qoralamalarni axlat o‘rasiga tashlab yuborganim yo‘q, balki yana chetga olib qo‘ydim. Har ehtimolga qarshi. https://telegra.ph/ON-IKKITA-SAYYOH-HIKOYA-KITOBIDAN-05-27
Hammasini ko'rsatish...
«O‘N IKKITA SAYYOH HIKOYA» KITOBIDAN

Nima uchun o‘n ikkita,  nima uchun hikoyalar va nega sayyoh   Ushbu to‘plamga kirgan o‘n ikkita hikoya keyingi o‘n sakkiz yil davomida yozildi. Bu shaklga kirgunga qadar ulardan beshtasi jurnalist qaydi, kinossenariy, bittasi – televizion serial ssenariysi shaklida edi. Yana bittasini bo‘lsa, o‘n besh yil avval bir muloqotda so‘zlab bergan, suhbatdosh do‘stim uni magnitofonga yozib olgan va keyinchalik e’lon qilgandi, endi bo‘lsa, men o‘sha naqlga asoslangan holda uni yangidan yozib chiqdim. Bu g‘ayriodatiy…

ОЙ СОЯСИ Ой сояси – улкан гулмоҳи. Ялтирагай кумуш тусида. Тун бағрида ўсган гулларни Бўш гулдонлар кўрар тушида. Ой – бир оғоч, Барглари кумуш, Оч дилларнинг мангу емиши. Аёл қадар пинҳон тутилмиш Унинг ҳам тенг ярим кечмиши. Озғин бўйним борар эгилиб – Хапамат* им осмон тошидан. Айтолмовдим тилим тутилиб, Мен ёт эдим Ерга бошидан. Сабрнинг бор косаси синди – Тўрт тарафим парча, синиқлар. Ёр отини англатмас энди Юракдаги руний битиклар. Кетмакдаман оғиб, туртиниб, Сувим – ёмғир, Озиғим – армон. Энди чиқа кўрма қаршимдан, Мусаллом – ўт, Қиблам – пушаймон. Ой сояси – улкан гулмоҳи. Сув қўйнига кирган халоскор... Гулмоҳининг шаффоф қорнидан Пичирлагум: “Сенга Худо бор...” *аёлларнинг бўйинга тақиладиган қадимий безаги Gulnoz MO'MINOVA
Hammasini ko'rsatish...
2🦄 1
Photo unavailableShow in Telegram
Qaytib kelarmisan yana yoshligim mening?! (Jurnalistika fakultetidagi kursdoshlarim -2014 )
Hammasini ko'rsatish...
34🍌 6🔥 4🙉 3😢 2👍 1🥰 1👏 1💔 1🆒 1🦄 1
Hammasini ko'rsatish...

7💔 2👍 1
Putinga kimdir suiqasd rejalashtirmaganmidi? Mustaqillik tarafda har 100 metrda tanklar turibdi. Butun ichki ishlar, milliy gvardiya , mudofaa -hammasi ko'chaga chiqqan deysiz shu qadar har qadamni milisa bosganidan?!
Hammasini ko'rsatish...
😁 42👍 3 3🔥 3
Горькая луна смотреть онлайн, 1992 https://filmix.biz/films/drama/5427-gorkaya-luna-bitter-moon-1992.html
Hammasini ko'rsatish...
Горькая луна смотреть онлайн, 1992

Смотреть Фильм Горькая луна онлайн в отличном HD 1080 качестве. Страна - Франция. Перевод и озвучка - .

🔥 4👍 1 1
Bugun Tilak Jo'raning 77 yilligi
Hammasini ko'rsatish...
👍 15
Repost from ТИЛАК ЖЎРА
ЎЗБЕКИСТОН Чайқалиб ётибди нурли бир чаман, Ой билан офтобнинг буюк ватани. Тонг каби жилмайиб бахти очилган, Майсага кўмилиб нурли бадани. Осмон посбонидир бунда бургутлар, Чумчуқ чуғуридан тешилади том. Бу ўлка кўксида ёнар булутлар, Чинор шохларига қўнганида шом. Не-не дарёлар бор,югуриб-елиб, Уммонда қоларлар бир умр яхлаб. Бу чаман бағрига дарёлар келиб Заминга сингарлар,ғўзадай шохлаб. Кўз ёшдек тиниқдир бу элда осмон Шафтоли шохлари қайрилган онда. Нақш олма юзига югурганда қон Офтоб ҳам осилиб,толар армонда. Бу элнинг қадимий ҳар қўшиғида Бежиз олтин дея аталмас тупроқ. Симёғочга қўнган қуш тумшуғида Тилладай нурланиб турибди бошоқ. Чайқалиб ётибди нурли бир чаман, Юлдуздай сочилиб оламга шони. Фидойи ўғилман,ёниб ўпаман Олам остонаси-Ўзбекстонни. ТИЛАК ЖЎРА. 1978 https://t.me/tilakjura1947
Hammasini ko'rsatish...
ТИЛАК ЖЎРА

Каналимизда Қоракўл фарзанди, «Ўзбекистон Сандувочи» - шоир, таржимон ва олим Тилак Жўра ижоди билан таништириб боришга ният қилинган. Фикр ва таклифларингизни

https://t.me/shoyimjonjura

га юборинг 11.03.2019

👍 10