cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ 🥇

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
4 615
Obunachilar
-224 soatlar
-197 kunlar
+8430 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Самарқандда “Камаз” ҳайдовчиси она ва унинг икки фарзандини мажақлаб кетди. Хўш, қачонгача бу каби фожеани кўриб юрагимиз эзилади? Менимча, ҳали узоқ вақт. Сабабларидан бири ҳақида эса яна ёзишга мажбурмиз: фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун қўлланилган жарима суммасини 50 фоизи ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади. Яъни, бу жамғармага қанча кўп пул тушса, ГАИ акаларимиз шунча кўп мукофот ва устамалар олишади. Шунинг учун ҳозир харакат хавфсизлигини таъминлаш эмас, мансабдорларга мукофот сифатида тарқатиладиган ажратма, яъни норасмий жарима режасини бажариш ишлари кучайган. Жарималардан тушган пулларни тўлиқ бюджетга ўтказиш амалиёти киритилиб, бу сохадаги манфаатлар тўқнашувига чек қўйилмас экан, бундай фожеалар давом этаверади. Шундай экан, халқнинг зарарига ишлайдиган бу тартиб ўзгартирилиши ва жарима суммаси тўлиқ давлат бюджетига тушиши шарт. https://www.facebook.com/share/p/1V6J41HfZnsCoSLg/?mibextid=oFDknk
2701Loading...
02
Хотин-қизлар масалаларига жиддий эътибор қаратилаётгани эътирофга лойиқ. СЕН - ДУНЁГА КЕРАКСАН АЁЛ! Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Мухаммадиев Улугбек бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таьминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Президент Халқ қабулхонасининг "Мурожаатдан даромадга" лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида ўтказилган “Сен - дунёга кераксан аёл!” номли тадбир давомида меҳнат миграциясидан қайтган, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 115 нафар мурожаатчи аёлларга давлатимиз раҳбари номидан тикув машинаси, печлар, сут, гўшт ва сабзавотларни қайта ишлаш ускуналари каби 10 турдаги дастгоҳлар топширилди. Доимий даромадга эга бўлиши учун ҳар бир мурожаатчи ўз ҳудудида танлаган йўналиши бўйича кооперация асосида лидер тадбиркорларга бириктирилди. #Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан
5105Loading...
03
Самарқандда “Камаз” ҳайдовчиси она ва унинг икки фарзандини мажақлаб кетди. Хўш қачонгача бу каби фожеани кўриб юрагимиз эзилади? Менимча, ҳали узоқ вақт. Сабабларидан бири ҳақида эса яна ёзишга мажбурман. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига кўра махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун қўлланилган жарима суммасини 50 фоизи ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади. Яъни, бу жамғармага қанча кўп пул тушса, ГАИ акаларимиз шунча кўп мукофот ва устамалар олишади. Майли мукофотлар ош бўлсину, масалани бошқа томони борда. Ҳар 10-15 кунда бир марта ЙҲХ хизмати ва МИБ рейдлар уюштириб, 200 марталаб қоида бузиб, жаримани тўламасдан кўчада бемалол қоидабузарлигини давом эттириб юрган битта автотеррористни ушлашади. Биз эса оххооо деб юборамиз. Шу билан тамом. Сиз ўйлайсиз, 100-200 марталаб қоида бузиб кўчада бемалол юрган автотеррористлар 5 ё 10 тами? Бундайларнинг сони республика бўйича бир неча минг эканлигига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин нега кўчаларимизда қоидабузарликлар, автоавариялар ва бунинг оқибатида инсонлар ўлими камаймаяпти? Чунки қоидабузарликлар камайишидан манфаатдор идоранинг ўзи йўқ. Агар асосий масъул ИИВ бўладиган бўлса, уларга радарга тушадиган қанча кўпайса шунча яхши, чунки жаримаям кўпаяди, бундан жамғармага кўпроқ пул тушади ҳамда кўпроқ устама ва мукофотлар олишади. Халқни зарарига ишлайдиган бу тартиб ўзгартирилиши ва жарима суммаси тўлиқ давлат бюджетига тушиши шарт.
5673Loading...
04
Агар халқ норози бўлса, шунда Яратган ҳам норози бўладими...?! Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар, ОАВ ва умуман кундалик ҳаётимизда электр энегргияси танқислиги, унга нисбатан жорий этилган лимит жуда камлиги ҳақида саноқсиз негатив фикрларни кўриб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг "Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади." деган гаплари беихтиёр ёдга тушади. Бошқасини билмадик-у, лекин айнан электр энергиясига нисбатан жорий этилган лимит бўйича халқни рози деб бўлмайди... Сабаби оддий: жорий этилган лимит жуда кам бўлиб, атайин халқни пулини шилиш учун белгиланганга ўхшайди. Мисол учун, Dilshod Dilshod профили фойдаланувчиси ёзганига эътибор беринг: "Мен ҳам норозиман (лимитдан норозиман демоқчи). Президент шу лимитга эътибор қаратса яхши бўларди. Оддий халқ учун электрни лимитини 500 кВт.га, газни эса 1000 кубга ошириш керак. Май ойида энг тежаб, тергаб 5 та лампочка, холодильник, тефаль, микроволновка, аристон, компьютер ва 2 та ТВ билан 331 кВт. электр ёқибмиз. Оддий лимитдан 131 кВт. ўтиб кетдик. Бундан бошқа тежашни имкони йўқ, ҳаммаси муҳим асбоблар." Лимит бўйича минглаб негатив фикрлар билдирилган, билдириляпти ва бундан кейин ҳам билдирилса керак. Лекин, аҳолининг ушбу масаладаги ҳақли норозилиги Президентга етиб бормаётганга ўхшайди. Етиб борганида эди, албатта, бу масала бўйича аллақачон ижобий ўзгариш бўлган бўларди деб ўйлаймиз. Чунки, юқорида айтилганидек, Президент халқни рози қилишни биринчи ўринга қўйиши ҳақида бот-бот таъкидлайди. Доимо халқни рози қилишни биринчи ўринга қўядиган Президентимиз ушбу масалага ҳам жиддий эътибор қаратади ва муаммо ижобий ҳал этилади деб умид қилиб қоламиз. https://www.facebook.com/share/p/Ak2ExyaYZUrTsi5m/?mibextid=oFDknk
1 85017Loading...
05
Media files
1 2425Loading...
06
Битта давлат, турли тартиб... Айрим вазирлик ва идоралар борки, энг оддий ходимини ҳам ишга қабул қилса албатта танлов ўтказади. Лекин шундай вазирликлар ҳам борки, танлов ўтказиш деган нарсани эсигаям келтирмайди. Гўёки, бу масалада қатъий тартиб белгилаб берувчи Президент фармони ва қарорининг уларга алоқаси йўқдай. Масалан, мен охирги тўрт йил ичида тўртта вазири алмашган бир вазирликни биламан. Уларнинг бирортаси ходимларни танлов ўтказиб ишга олмаган Масалан, олдинги вазир вазирликка фақат узоқ вилоятда яшовчи маҳалладоши, қўни-қўшнисини ишга олиб келган бўлса, ҳозиргиси муқаддам 20-30 йиллаб вазирликда ишлаб, кейинчалик ҳайдалиб кетган (остонаси тиллога айланиб бўлган) пенсионерларни атрофига йиғиш билан овора. Балким, ўзининг эски ҳамкасблари билан “тил топишиш” осондир... Шунақа пайтларда АРГОС четроқда сигарета чекиб ўтирганлигини англаб жаҳлинг чиқаркан. Мен (сиз) тўлаётган солиқлар ҳисобидан шу бекорчи идоранинг ходимлари отни калласидай ойлик олаётганига жаҳлинг чиқади...
1 38016Loading...
07
Сурхондарёлик Дехқон охири ёрилди. Дардини айтди. Хақиқатни адолатни гапирди. Хулоса ўзларингиздан.
1 86830Loading...
08
Шу видеони вазир Ҳ.Умаровага жўнатиб қўйинглар. Шин хоним албатта бу гапларни тушунмайди.
2 70523Loading...
09
“Сизлар нима қилсангиз ҳам қонунга тўғри келаверадия қози почча?” Кўчма фоторадар ва мобил комплекс туридан фойдаланган ҳолда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича республика бўйича қўлланилаётган минг-минглаб (балким миллиондир) жарималарнинг қарийб барчаси ғайриқонуний эканлигини, лекин ИИВда бу “қайнар хумча”нинг фаолиятини тўхтатишга истак топилмаётганлигини барча англаб бўлди. Ҳозир масала бошқа нарса ҳақида. Жарима қўллаш ҳақидаги бундай ғайриқонуний қарорлар устидан судларга киритилган шикоятлар Тошкент шаҳридаги барча туман судлари томонидан ортиқча оворагарчиликсиз кўриб чиқилиб, битта суд мажлисининг ўзидаёқ ғайриқонуний қарорлар бекор қилиб ташланмоқда. Билмадим, ЖИБ Мирзо Улуғбек туман суди “Хаммурапи қонунлари” асосида ишлайдими нима бало фуқаролар киритган шикоятларнинг барчасини ўша ғайриқонуний қарор чиқарган органнинг ўзига жўнатиб юборар экан. Энди эса суратдаги ҳолатга эътибор беринг. Фуқаро жорий йил март ойининг бошларида ўзига нисбатан жарима қўллаш ҳақидаги қарордан норози бўлиб, ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судига белгиланган тартибда шикоят киритаяпти. Суд негадир шикоятни 2024 йил 20 мартда ўша қарорни чиқарган Жиззах вилояти ИИББ ЙҲХБнинг ўзига юборган. Ва шундан кейин қози поччаларимиз Саид Аҳмаднинг “Жимжитлик” романини ўқишга киришиб кетишган. Фуқаро 2 ой судга қатнаб, ҳеч қандай натижа бўлмаслигини англаб етганидан кейин Президент виртуал қабулхонасига шикоят йўллаяпти. Президентга йўлланган ушбу шикоятга Тошкент шаҳар судининг раиси Э.Ходжакулов берган жавоб ҳаммасидан ошиб тушган. Уни ўқиган одам йиқилиб тушмаслиги учун бақувватроқ устунга суяниб олиши керак. Эмишки, фуқаро Жиззах вилояти ИИББ ЙҲХБ чиқарган ғайриқонуний қарор устидан яна ўша Жиззах вилояти ИИББ ЙҲХБнинг ўзига мурожаат этиши керак экан. Мана сизга судларимизнинг бугунги аҳволи. Мана сизга судларнинг Президент виртуал қабулхонасига йўлланган шикоятларга муносабати.
1 88410Loading...
10
Media files
1 5255Loading...
11

10Loading...
12
⁉️ Лимит жон бошигами ё бутун бир хўжаликками? ✔️ Агар хонадонда 5 киши истиқомат қилса, 200 кВт лимит кесимида бу хар бир одамга ОЙИГА 40 кВт тўғри келади дегани. ✔️ Энди шу 40 кВт электр энергияни 31 кунга бўлиб юборайлик. Шунда хар бир одам кунига 1,3 кВт ток ишлатиши керак бўлади. ⁉️ Орамизда соха мутахассислари бўлса илтимос ёзиб юборинглар 1,3 кВт электр энергияси бир кун учун битта одамга етарлими?
1 76616Loading...
13
Тоға жиянлар босди менинг боғимди 🤣
2 4887Loading...
14
Ободонлаштириш ходимлари ёки четдан биров келиб қилиб кетмаган буни... Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоят Пайариқ тумани Челак шаҳридаги Ёшлар боғининг суратлари тарқатилиб, тозаликка масъул ташкилотлар ҳолатни қандай изоҳлаши ҳақида савол қўйилмоқда. Биринчидан, бу мусорни ободонлаштириш ходимлари ёки четдан биров келиб ташлаб кетмаган.. Иккинчидан, маҳаллий аҳоли маданиятли, озодаликка эътиборли бўлса, ҳолат бу даражага етмасди.
1 6073Loading...
15
Куёвга Жентра ваъда қилган қиз узр сўраб чиқди Ижтимоий тармоқларда Самарқандда қизнинг “Ким менга уйланса, унга Gentraни бераман” деган плакат билан келинлик либосида юргани акс этган видео тарқалган эди. Бугун у узр сўраб чиқди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қиз билан профилактик суҳбат қилган. У ўзининг хатти-ҳаракати учун камера олдида кечирим сўрашига тўғри келди.
1 8416Loading...
16
Отаси фарғоналик, онаси эса қашқадарёлик бу қиз қандай қилиб тошкентлик бўлиб қолганига ҳайронман... ____ Вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалди. У ҳаммадан узр сўради Ҳуқуқбузарнинг судда айтишича, одатда унинг “stories”ларини 300-350 киши кўради, лекин ҳақоратли видеосини 11 минг киши кўрган. У видеони ким тарқатиб юборганини билмаслигини айтиб, ҳаммадан кечирим сўради. https://kun.uz/kr/29297920
1 58713Loading...
17
2 ҳафтадан ўтиб, МХХ биноси атрофидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди. Мен буларга умуман тушунмайман. Бир қарасанг, Тошкент шаҳар экология бошқармаси дарахтни кўчириш қонуний бўлган дейди. Кейин бир қарасанг, вазирлиги чиқиб, 26 та дарахт рухсат олмасдан кўчирилган дейди. Орадан узоқ муддат ўтиб, прокуратура 53 туп кўп йиллик дарахтлар ноқонуний равишда кўчириб кетилганини тасдиқлайди ва жиноят иши очади. Очиғи, буларни қайси бирини гапига ишонишниям билмай қолди одам. Биз бошиданоқ кесилган дарахтлар сони 26 та эмас, 53 та эканлигини такрор-такрор ёзиб келдик. Нимагадир Экология вазирлиги бу рақам 53 та эмас, 26 та эканини бир неча бор ёзди. Вазирлик бу ишни қасддан қилмаган, фақат саноқда адашган холос дейишаяпти.
1 6519Loading...
18
Докторга бордим. Мен касалимни тушунтириб беряпман, доктор эса ўртоғи билан тоққа дам олишга қайси куни боришни гаплашиб ўтиришди. Юрагим оғриди. Аллоҳим ҳеч ҳам докторга ишимизни туширмасин экан. Ҳеч ким касал бўлмасин... Аика Амитовна
2 46118Loading...
19
Президент Ўзбекистон темир йўллари АЖни яна асосли танқид қилди Энг муҳим масалалардан бири – сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди. Бунда чипталарни табақалашган нархда камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади. PS: Биз муқаддам шу масалани кўп бор танқид қилсак, битта аҳмоқ “бизда ҳаммаси зўр, лекин булар бизни бутун дунёга ямон кўрсатаяпти” деб Ш.Лутфуллаев деган прокурор акасига ёзиб берганди. Марҳамат, энди Президентниям ёзиб бер прокурор акангга!
1 7357Loading...
20
Ҳеч қачон касал бўлманг...
2 77929Loading...
21
⚡️ Депутат Ҳукуматдан табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда «свет» учун белгиланган ижтимоий норма миқдорини оширишни сўради Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров хонадонларнинг учдан бир қисмида табиий газ йўқлигини қайд этиб, бу масала устида иш олиб борилишини айтди.
1 7179Loading...
22
Ҳар ойни биринчи санаси келаверса одамни юраги ўйнаб қоладиган бўлибди
1 9185Loading...
23
Бир ўқувчимиз мурожаатини Судьялар олий кенгаши раҳбариятига етказишни сўраяпти. “Мен республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази вилоят филиалида раҳбар бўлиб ишлаганман. Фуқаролик кодекси 47-моддасида аниқ-тиниқ қилиб филиал раҳбари учун иш берувчи бўлиб, юридик шахс раҳбари ҳисобланади деб кўрсатилган бўлсада, мени юридик шахс раҳбари эмас, балки собиқ вазир А.Иноятов ишдан бўшатиб юборди. Судга мурожаат этдим. ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси И.Қурбонбоев важларимни эшитгисиям келмади. Қарор устидан келтирган шикоятимни кўрган шаҳар судининг судлов ҳайъати (Г.Шукурлаева, И Алманов ва Б.Саидмуратов) ҳам қонуннинг қўпол бузилишини “кўрмай қолди”. Қонунда ҳаттоки, юрфакнинг 1-курси талабаси ҳам тушунадиган қилиб ёзилган шу оддий қоидани наҳотки судьялар тушунмаса? Бу ерда нима гап бор?”. PS: Биздан агар кимдир фикр сўрашса “бу ерда олдиндан била туриб, адолатсиз қарор чиқариш борга ўхшайди ва ушбу ҳаракатларга Судьялар олий кенгаши ҳуқуқий баҳо бериши шарт” деб ҳисоблаймиз.
1 7547Loading...
24
“Шунча исқирт, мол, ҳарпларни ичида юрибман!“ Бунақалар қаердан пайдо бўлади...?! Камида 15 сутка! Видео Ёқутхон Рахмонбердиева саҳифасидан
1 88818Loading...
25
Адлия масъулининг профилини хакерлар бузиб киргами ёки унинг ўзи бу постни англаган ҳолда қўйганми, буниси номаълум. Ижтимоий тармоқлар, жумладан, TELEGRAF UZ телеграм каналида Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева томонидан эълон қилинган пост қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда. Илова қилинган скрин-суратларга разм солинса, ўрта бармоқни кўрсатиш орқали билдириладиган қўпол муносабат ифодаланган. Кўча тилида айтадиган бўлсак, барчасига кўндаланг қўйдим деган маъно келиб чиқади. Адлия вазирлигининг юзи ҳисобланган Севара Уринбаева нега бунақа пост қўйганига тушунолмадик.
1 78318Loading...
26
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи матбуот анжуманида билдирган фикрлари тарқатилмоқда Ҳозирда мазкур ҳолат вазирлик томонидан ўрганилмоқда, ўрганиш якунлари бўйича ҳолатга баҳо берилади Шу билан биргаликда, давлат органлари ўз фаолиятида халқ олдида ҳисобдор эканлиги Конституцияда белгилаб қўйилганлиги, Адлия вазирлиги фаолияти, шу жумладан, жамоатчилик олдида қатъий ҳисобдорлик принципи асосида ташкил этилганлиги маълум қилинади Хусусан, Ўзбекистон Конституциясига кўра халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар Барча фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари белгиланган тартибда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади #адлия_муносабат https://t.me/adliyangiliklari/13305
1 9486Loading...
27
Нима деб ўйлайсиз: Автойўлнинг каттасини текшириб кўриш керакми...?! 2023 йил 14 июнда номаълум сабабга кўра Автойўл раҳбари этиб тайинланди. 2024 йил 8 майда номаълум сабабга кўра ва кутилмаганда раҳбарликдан олинди. Алламурадов Мухаммадали Хайиталиевич роппа-роса 11 ой Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлади. 11 ой давомида Сурхондарё йўллари учун: - қанча пул ажратилди, - қанча пул ишлатилди, - қанча йўл капитал таъмирланди, - қанча йўл жорий таъмирланди, - қанча ташкилот билан шартнома тузилди, - қанчаси билан шартнома бекор қилинди ва ҳоказо саволлар жуда кўп. АСОСИЙ САВОЛ ЭСА, ажратилган пуллар мақсадли ишлатилдими? Юқоридаги ва қўшимча пайдо бўладиган саволларга жавоб топиш учун Автойўлни текширишга бизда ваколат бўлганида эди, аллақачон ўрганишни бошлаб юборган бўлар эдик...
1 75430Loading...
28
Буларни мақсади нима экан...?! Қунт қилиб кузатдим: охирги вақтларда кунига ўндан ортиқ чет элликлар Халқ Назорати профилига подписка бўлишяпти экан. Марказий Осиё, МДҲ давлатлари ёки қўшни давлатлар фуқаролари бўлса, тўғри тушунса бўларди. Лекин булар Лотин Америкаси, Африка томонларни одамига ўхшайди. Нима учун Халқ Назоратига подписка бўлишяпти, ҳайронман... P.S. Халқ назорати гуруҳига эмас, айнан Халқ Назорати профилига.
1 5743Loading...
29
Парк масъулларига 15 сутка берилди... Жорий йилнинг 1 июнь куни соат 12.00 да Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгил очар боғида текинга 20 000 та ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатилиши ҳақида боғ маъмурияти томонидан ижтимоий тармоқда реклама чиқарилган. Бироқ, бир вақтнинг ўзида ўйинчоқ олувчи ва кузатувчилар билан тахминан 40 000 нафар фуқароларни боғ ҳудудида жамлашнинг имкони бўлмаслиги, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш талабларга жавоб бермаслиги сабабли бу тадбирни ўтказмаслик ҳақида боғ раҳбарияти огоҳлантирилган. Мазкур ҳолат юзасидан, - боғ директори (1981 й.т.) А.Н.; - директор ўринбосари (1987 й.т.) А.З.; - реклама бўлими бошлиғи (1994 й. т.) Д.Т.ларга Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. @Uzbekistan24HD
2 0638Loading...
30
Экология фақат лола узганларни жарима қилиб юраверадими...?! Ёки, Экологиянинг функционал вазифаси ҳисобланган мана бунга ўхшаган жиддий ҳолатларга ҳам эътибор қаратадими? Илова қилинган видеода "TERMIZ TEZKOR QURILISh"га қарашли Термиз туманидаги асфальт заводини ишлаб чиқариш жараёни акс этган. Кўриб турганингиздек, завод трубасидан заҳарли моддалар билан роса тўйинган тутун атроф-муҳитга, атмосферага тарқалмоқда. Савол туғилади: - Фильтр ўрнатилганми? - Завод ишлаши учун тегишли ташкилотлар, жумладан, Экологиядан рухсатнома ва хулосалар олинганми? Биз тадбиркорликка қарши эмасмиз. Аммо, халқнинг соғлиги ва экология бузилиши эвазига бойлик орттиришга мутлақо қаршимиз. Экологияни назорат қилувчи ва алоқадор барча ташкилотлар мақолада келтирилган ушбу асфальт завод ва шу ён атрофдаги қолган заводларнинг экологияга таъсири бўйича расмий муносабат беришлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. P.S Республикадаги барча асфальт заводлар ўрганиб чиқилса яхши бўлар эди.
2 00431Loading...
31
Ўтган йили қайсидир дўкон эгаси акция ўтказганида кўпчилик йиғилиб кетиб тартибсизликлар бўлгани эсингиздами? Ўшанда дўкон эгасини оммавий тадбирлар ўтказиш тартибини бузиш ва яна бир балоларда айблаб, 15 сутка қамоққа тиқишган эди. Бугун ҳам худди шу картинани гувоҳи бўлдик. Тартибсизликлар Ашхобод паркида, унинг ташкилотчиси эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги. Яп-янги Конституция бўйича барча тенг эканлиги ва қонунлар ҳамма учун бир хилда амал қилиши принципидан келиб чиқилса, Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Умурзоқов ёки унинг ўринбосарларидан бири бугуннинг ўзидаёқ 15 сутка олиши керак. Нима деб ўйлайсизлар шундай бўлармикан?
1 80213Loading...
32

51Loading...
33
Ҳеч нарсадан тап тортмай куппа-кундузи кесиб тайёрлаб қўйишибди. Қоронғу тушгач олиб кетишса керак... Видео Абуубайда Газзовий саҳифасидан
1 83011Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқандда “Камаз” ҳайдовчиси она ва унинг икки фарзандини мажақлаб кетди. Хўш, қачонгача бу каби фожеани кўриб юрагимиз эзилади? Менимча, ҳали узоқ вақт. Сабабларидан бири ҳақида эса яна ёзишга мажбурмиз: фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун қўлланилган жарима суммасини 50 фоизи ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади. Яъни, бу жамғармага қанча кўп пул тушса, ГАИ акаларимиз шунча кўп мукофот ва устамалар олишади. Шунинг учун ҳозир харакат хавфсизлигини таъминлаш эмас, мансабдорларга мукофот сифатида тарқатиладиган ажратма, яъни норасмий жарима режасини бажариш ишлари кучайган. Жарималардан тушган пулларни тўлиқ бюджетга ўтказиш амалиёти киритилиб, бу сохадаги манфаатлар тўқнашувига чек қўйилмас экан, бундай фожеалар давом этаверади. Шундай экан, халқнинг зарарига ишлайдиган бу тартиб ўзгартирилиши ва жарима суммаси тўлиқ давлат бюджетига тушиши шарт. https://www.facebook.com/share/p/1V6J41HfZnsCoSLg/?mibextid=oFDknk
Hammasini ko'rsatish...
Хотин-қизлар масалаларига жиддий эътибор қаратилаётгани эътирофга лойиқ. СЕН - ДУНЁГА КЕРАКСАН АЁЛ! Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Мухаммадиев Улугбек бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таьминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Президент Халқ қабулхонасининг "Мурожаатдан даромадга" лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида ўтказилган “Сен - дунёга кераксан аёл!” номли тадбир давомида меҳнат миграциясидан қайтган, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 115 нафар мурожаатчи аёлларга давлатимиз раҳбари номидан тикув машинаси, печлар, сут, гўшт ва сабзавотларни қайта ишлаш ускуналари каби 10 турдаги дастгоҳлар топширилди. Доимий даромадга эга бўлиши учун ҳар бир мурожаатчи ўз ҳудудида танлаган йўналиши бўйича кооперация асосида лидер тадбиркорларга бириктирилди. #Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан
Hammasini ko'rsatish...
44.14 MB
34.70 MB
👍 1
Самарқандда “Камаз” ҳайдовчиси она ва унинг икки фарзандини мажақлаб кетди. Хўш қачонгача бу каби фожеани кўриб юрагимиз эзилади? Менимча, ҳали узоқ вақт. Сабабларидан бири ҳақида эса яна ёзишга мажбурман. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига кўра махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун қўлланилган жарима суммасини 50 фоизи ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади. Яъни, бу жамғармага қанча кўп пул тушса, ГАИ акаларимиз шунча кўп мукофот ва устамалар олишади. Майли мукофотлар ош бўлсину, масалани бошқа томони борда. Ҳар 10-15 кунда бир марта ЙҲХ хизмати ва МИБ рейдлар уюштириб, 200 марталаб қоида бузиб, жаримани тўламасдан кўчада бемалол қоидабузарлигини давом эттириб юрган битта автотеррористни ушлашади. Биз эса оххооо деб юборамиз. Шу билан тамом. Сиз ўйлайсиз, 100-200 марталаб қоида бузиб кўчада бемалол юрган автотеррористлар 5 ё 10 тами? Бундайларнинг сони республика бўйича бир неча минг эканлигига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин нега кўчаларимизда қоидабузарликлар, автоавариялар ва бунинг оқибатида инсонлар ўлими камаймаяпти? Чунки қоидабузарликлар камайишидан манфаатдор идоранинг ўзи йўқ. Агар асосий масъул ИИВ бўладиган бўлса, уларга радарга тушадиган қанча кўпайса шунча яхши, чунки жаримаям кўпаяди, бундан жамғармага кўпроқ пул тушади ҳамда кўпроқ устама ва мукофотлар олишади. Халқни зарарига ишлайдиган бу тартиб ўзгартирилиши ва жарима суммаси тўлиқ давлат бюджетига тушиши шарт.
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
Агар халқ норози бўлса, шунда Яратган ҳам норози бўладими...?! Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар, ОАВ ва умуман кундалик ҳаётимизда электр энегргияси танқислиги, унга нисбатан жорий этилган лимит жуда камлиги ҳақида саноқсиз негатив фикрларни кўриб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг "Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади." деган гаплари беихтиёр ёдга тушади. Бошқасини билмадик-у, лекин айнан электр энергиясига нисбатан жорий этилган лимит бўйича халқни рози деб бўлмайди... Сабаби оддий: жорий этилган лимит жуда кам бўлиб, атайин халқни пулини шилиш учун белгиланганга ўхшайди. Мисол учун, Dilshod Dilshod профили фойдаланувчиси ёзганига эътибор беринг: "Мен ҳам норозиман (лимитдан норозиман демоқчи). Президент шу лимитга эътибор қаратса яхши бўларди. Оддий халқ учун электрни лимитини 500 кВт.га, газни эса 1000 кубга ошириш керак. Май ойида энг тежаб, тергаб 5 та лампочка, холодильник, тефаль, микроволновка, аристон, компьютер ва 2 та ТВ билан 331 кВт. электр ёқибмиз. Оддий лимитдан 131 кВт. ўтиб кетдик. Бундан бошқа тежашни имкони йўқ, ҳаммаси муҳим асбоблар." Лимит бўйича минглаб негатив фикрлар билдирилган, билдириляпти ва бундан кейин ҳам билдирилса керак. Лекин, аҳолининг ушбу масаладаги ҳақли норозилиги Президентга етиб бормаётганга ўхшайди. Етиб борганида эди, албатта, бу масала бўйича аллақачон ижобий ўзгариш бўлган бўларди деб ўйлаймиз. Чунки, юқорида айтилганидек, Президент халқни рози қилишни биринчи ўринга қўйиши ҳақида бот-бот таъкидлайди. Доимо халқни рози қилишни биринчи ўринга қўядиган Президентимиз ушбу масалага ҳам жиддий эътибор қаратади ва муаммо ижобий ҳал этилади деб умид қилиб қоламиз. https://www.facebook.com/share/p/Ak2ExyaYZUrTsi5m/?mibextid=oFDknk
Hammasini ko'rsatish...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

13👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Битта давлат, турли тартиб... Айрим вазирлик ва идоралар борки, энг оддий ходимини ҳам ишга қабул қилса албатта танлов ўтказади. Лекин шундай вазирликлар ҳам борки, танлов ўтказиш деган нарсани эсигаям келтирмайди. Гўёки, бу масалада қатъий тартиб белгилаб берувчи Президент фармони ва қарорининг уларга алоқаси йўқдай. Масалан, мен охирги тўрт йил ичида тўртта вазири алмашган бир вазирликни биламан. Уларнинг бирортаси ходимларни танлов ўтказиб ишга олмаган Масалан, олдинги вазир вазирликка фақат узоқ вилоятда яшовчи маҳалладоши, қўни-қўшнисини ишга олиб келган бўлса, ҳозиргиси муқаддам 20-30 йиллаб вазирликда ишлаб, кейинчалик ҳайдалиб кетган (остонаси тиллога айланиб бўлган) пенсионерларни атрофига йиғиш билан овора. Балким, ўзининг эски ҳамкасблари билан “тил топишиш” осондир... Шунақа пайтларда АРГОС четроқда сигарета чекиб ўтирганлигини англаб жаҳлинг чиқаркан. Мен (сиз) тўлаётган солиқлар ҳисобидан шу бекорчи идоранинг ходимлари отни калласидай ойлик олаётганига жаҳлинг чиқади...
Hammasini ko'rsatish...
👍 13👎 1🤔 1
04:32
Video unavailableShow in Telegram
Сурхондарёлик Дехқон охири ёрилди. Дардини айтди. Хақиқатни адолатни гапирди. Хулоса ўзларингиздан.
Hammasini ko'rsatish...
5.82 MB
👍 16🤔 7😢 4 1
00:49
Video unavailableShow in Telegram
Шу видеони вазир Ҳ.Умаровага жўнатиб қўйинглар. Шин хоним албатта бу гапларни тушунмайди.
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7742.MP44.29 MB
👌 6👍 4

👍 8😢 4😱 3
Photo unavailableShow in Telegram