cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ 🥇

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
4 627
Obunachilar
-124 soatlar
+227 kunlar
+13230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Бу ноинсофга 15 сутка камлик қилади ❗️МАНА ЎША БЕЗОРИ 🔞 СЎКИНИЛГАН ЖОЙЛАРИ БОР. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида Captiva русумли автомобил ҳайдовчиси футбол ўйинида одамларга қарата машина билан "ҳужум" қилгани акс этган видео тарқалди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 3🤔 1
Ўзбекистон-Россия муносабати ривожи коррупцияга энг кучли зарба бўлиши мумкин!
Hammasini ko'rsatish...
👍 15👎 5🙈 1
Агар қамоқларда қийноқдан ўлаётганлар сони шунча бўлса, қийноқларни ўзи қанчалигини тасаввур қилаверинг! Инсон ҳуқуқлари бўйича "Эзгулик" жамияти раиси Абдурахмон Ташанов маълум қилмоқда: "2024 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ЖИЭД тизимидаги 6-сонли қамоқхона (Наманган вилояти Поп тумани)да 24 яшар маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилди. Шаҳзоднинг онаси Юлдуз Болтаева ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлади. Азали хонадон вакиллари Шаҳзоднинг ўз жонига қасд қилишига ишонмайди. Онаизор кимки Шаҳзодга нисбатан зўровонлик қилган бўлса, жазога тортилишини талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакилини жамоатчилик иштирокида тезкор текширув ўтказиб, ҳолатга қонуний баҳо беришларини сўраймиз. Қийноққа қарши кураш Конституция ҳимоясидир. Қўлимизда Президентнинг “Энди қийноқлар бўлмайди” деган ваъдаси бор. Бу ваъдани бажариш Бош прокурорга тан, ундан изоҳ кутамиз. Ҳозирча бу ҳолат учун кимнидир айблаш фикридан узоқмиз, аммо биз жамоатчиликка олиб чиқаётган бу ҳодисадан, афсуски, тизимнинг хабари бор."
Hammasini ko'rsatish...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

😱 9👍 2
10:19
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Бу йил абитуриентлар аввал олийгохни танламайди. Аввал тест топширади, кейин тўплаган балига қараб олийгохни танлайди. Ушбу видеода батафсил маълумот берилган. Абитуриентларга юбориб қўйинг, билиб олишсин.
Hammasini ko'rsatish...
👎 4👍 1🤔 1
Ўзбекистон-Россия муносабати ривожи монополияга энг кучли зарба бўлиши мумкин!
Hammasini ko'rsatish...
👍 12👎 4
00:18
Video unavailableShow in Telegram
Бутун дунёни зир титратган Жалолиддин Машарипов деган саркарда чиққан экан, биз билмай юрган эканмиз...
Hammasini ko'rsatish...
👍 7👏 1😱 1🫡 1
#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз. Эзгуликни шиор қилган жамият эртанинг ҳақиқий эгаларини тарбиялайди. Ана шу мақсадни ўзида ифодалаган “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” шиори остидаги фестиваль Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилояти “Туркманлар” МФЙда ташкил этилди. “Улли ҳовли” мажмуасида бўлиб ўтган тадбир доирасида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам”, “Армиям – фахрим” акциялари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, “Уч авлод учрашуви”, "Китобхон болалар” билан ёзувчи ва шоирлар учрашуви, меҳнат ярмаркаси, тиббий кўрик ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди. Яхши натижалар кўрсатган ёшлар мукофотланди. Шу билан бирга, ишсиз бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Президент совғаси сифатида аёлларга тикув машиналари топшрилди. Тадбир таниқли мусиқий жамоалар концерти билан якунланди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
“Metropol Group” компанияси Тошкент шаҳридаги собиқ МХХ биноси ҳудудидан эманларни кўчириши ҳолати охири нима билан якунланди? Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 май куни Тошкент шаҳри марказидаги Сайилгоҳ кўчасидан устига яшил мато ёпиб олиб чиқиб кетилаётган дарахтлар видеоси тарқалди. Маълум бўлишича, дарахтлар собиқ Миллий хавфсизлик хизмати биноси ҳудудидан олиниб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Мирзо Улуғбек шаҳарчасидаги анҳор бўйига кўчириб ўтказилаётгани айтилган.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 1🤔 1
Бой акаларимиз ММХ биноси атрофидаги 53 та кўп йиллик эман дарахтини кўчириш баҳонасида рухсатсиз кесганлигига миқ эта олмаган Экология вазирлиги энди экологик ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш воситалари ўрнатармиш. Ана энди камерадан қўрққанидан ҳеч ким дарахт кесмаса керак.
Hammasini ko'rsatish...
🙈 7👍 6🤔 1👌 1
Балким рус мактабларини битирганларга фуқаролик бермаслик керакдир? Айтишларича, Президент мактабларида рус тилида таълим бериладиган синфлар йўқ экан. Нега? Сабаб ўзбек тили давлат тили эканлиги бўладиган бўлса, рус тилида таълим бериладиган барча мактабларни ёпиш керак. Бу қанақаси бўлди энди? Бола ота-онасининг танлови билан (балким хатоси) рус тилида таълим бериладиган мактабга ўқишга борсаю, кейинчалик унинг ҳуқуқлари чеклана бошласа. Нима у энди Ўзбекистонни боласи бўлмай қолдими? Ёки бошқа йўли бор. Президент мактабида ўқишга истаги бўлган болаларимизга бунинг иложи йўқлигини қандай тушунтиришимиз кераклигини ўргатиб юборинглар!
Hammasini ko'rsatish...
👍 14👎 7