cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

بسم الله الر حمن الر حيم Жаннат учун ҳаракат қил!... Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊 Дунёнинг манҳажи тўрттадир: - Орзу; - Алам; - Сабр; - Ажр Жаннат; https://instagram.com/vardatul_jannah1?igshid=1144lh

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
9 465Obunachilar
-1924 soatlar
-867 kunlar
-24230 kunlar
Postni joylashtirish vaqti tarqalishi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrlar tahlili
PostlarKo'rishlarUlashishlarKo'rishlar dinamikasi
01
Ҳақиқий эркакларга аталган насиҳат! 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. 3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл. 4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл. 5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл. 6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл. 7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир! У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни xаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма. Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик... @Vardatul_jannah🥀
2 188185Loading...
02
@Vardatul_jannah🥀
1 93610Loading...
03
Ажабланарли, кафансиз кўмилишдан қўрқадилару, аммо ҳижоб ўрамай ўлишдан қўрқмайдилар… Ачинарли, жаноза намозисиз дафн қилинишдан қўрқадилару, намоз ўқимай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Қизиқ, фарзандларини тўйини кўрмай вафот топишдан қўрқадилару, фарзандларининг ҳидоятини кўрмай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Ажабланарли, тазиялари қуръон тиловатисиз ўтишидан қўрқадилару, қуръон қонунларини хаётларига тадбиқ этмай, қуръонни яшамай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Ажабланарли, дунё матоҳларига, дунё неъматларига эга бўлмай ўлим топишдан қўрқадилару, жаннат неъматларидан қуриқ қолган холатда ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Қизиқ, инсонларни рози қилиш учун умрларини сарфлаб юборадилару, Аллоҳни рози қилиш учун кунда бир соатларини ажратишга эринадилар… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
3 954124Loading...
04
Дунёнинг жаннати қаер айтайми? Сизни камситмай, ўкситмай, маломат қилмай севадиган, сизга эга бўлгани учун ўзини энг омадли, энг бахтли инсон деб ҳис қиладиган ва сизга ҳам ҳис қидирадиган, сиздан муҳаббат ва эътибор кутмай ўзи бор муҳаббатини, эътиборини сизга тақдим этадиган инсоннинг қалбидир бу ғурбат дунёнинг жаннати. Сизни одам ўрнига қўймайдиганлардан эса муҳаббат кутиб сарғайманг! Муҳаббат изҳор қилинмайдиган, ҳис қилинадиган туйғудир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
3 366167Loading...
05
☘️Баъзан ортга, ўтмишга қараганингизда фақат ўзингиздангина узр сўраб, фақат ўзингизни юпатгингиз келади. Нега ундай қилдим дейсиз. Нега бутун озорни ўзимга ўзим илиндим дейсиз. Нега менга алоқаси бўлмаган дардларни, гарданимга юкладим дейсиз. Нега ўксиниш, ярим қолиш, ўзини кам кўриш билан юрагимни жазоладим дейсиз. Нега бир кун унутилиб кетадиган, арзимас ташвишлар учун кечаларимни қурбон қилиб, кундузларимни маҳзун кечирдим дейсиз. Менга ишонинг, бугунги кўнглингизни хира қилган, бугунги сизни йиғлатган ташвишни бир ойдан сўнг ё табассум ёки сиқилганингизга пушаймонлик билан эслашингиз мумкин. Бир йилдан сўнг эса тамоман унутасиз. Унутилиб кетадиган аламлар учун, эртага ўзингиздан афв тилаб юришни хоҳламасангиз- Бугунингизни тарихга алам сиёхи ила ёзманг..! Қўйиб беринг, қалбга ҳам кўклам келсин, баҳор мўраласин. Юрагингиз гулласин 🌸 Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 337100Loading...
06
Бир инсон ҳақида ҳулоса қилишдан, уни яқиндан танийман дейишдан, уни ишончли дея гувоҳлик беришдан аввал ўйлаб кўринг, уни ҳеч жаҳли чиққан вақтида кўрганмисиз? Бир инсонни яқиндан танимоқчи бўлсангиз у билан тортишиб кўринг. Чунки зиддият кўп яширин ҳулқларни очиб юборишга қодир кучдир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 80771Loading...
07
Биз нега йиллардир Уйғур биродарларимизга оғир зулм қилаётган, бир мусулмон наслни йўқ қилиб юбораётган Хитой халқининг маҳсулотларига қарши байкот қилмаймиз?! Уларга қарши иқтисодий уруш очиш вақти келмадимикин? Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 36116Loading...
08
Куни кеча Истанбул Умраниядаги бошланғич синфлар ўқийдиган мактабда, болалар Исроил маркасининг музқаймоқ машинасини мактабга киришига тўсқинлик қилиб, намойиш кўтардилар. Ва натижада машина мактаб ховлисидан чиқиб кетти. Аллоҳу Акбар! Бугун улар кўрсатган қаҳрамонликлари муносиб тақдирланиб, болалар бепул турк музқаймоқлари тарқатилди. Яшасин жасурлик! Болалардан ўрганадиган кўп нарсамиз бор… “Исроил музқаймоқларини рад эттилар, энг сифатли музқаймоқларни ҳақ эттилар.” @Vardatul_jannah🥀
2 1410Loading...
09
Одам кўп давралардан узоқ юрадиган, жамоат жойларидан қочадиган, тўғри келган билан гаплашиб кетавермайдиган, ўз дунёсида ўзини ҳотиржам ҳис қиладиган, саноқли дўстга соҳиб, камсуқим, тортинчоқ, камгап, сирларини фақат Аллоҳгагина айтадиган, қалбини Роббидан бошқасига очмайдиган инсонларни “Одамови, писмиқ, кибрли ” дея маломат қилишдан аввал ўйлаб кўринг, балки соҳтакорлар, иккиюзли инсонлар, гапи амалига тўғри келмайдиган ақллилар, сир сақлашни билмайдиган садоқатсизлар, тили билан юрадиган гапфуришлар медасига теккани учун бундай давралардан қочаётгандир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
5 49872Loading...
10
Дунёнинг энг ёш, энг олғир, энг таъсирли даъватчилари… @Vardatul_jannah🥀
4 90238Loading...
11
Бир гап айтайми? Мусибатдаги инсонни муҳокама қилиб, маломатларга кўмиб, мен ундайман, мен бундайман, сен нодон, сабрсизсан дея ақллилик қилишдан аввал ўйлаб кўринг- унинг дарди, синови, оғриқлари, кечинмалари сизга танишми? У яшаб ўтган синовларни сиз ҳам яшаб, у ҳис қилганларни оз бўлса ҳам ҳис қилганмисиз? Ёки унинг қалби сизникига ўхшашми? Ёки ҳеч бўлмаса жасадининг бирор аъзоси сизники билан бир хилми? Ёки яраларингиз, лат еган жойингиз айними? Хатто бирор аъзонгизда ўхшашлик йўқ экан, унда қандай қилиб қалбингиз, сабрингиз, кечинмаларингиз ўхшаш бўлсин?! Илтимос инсонларнинг мусибатларига, туйғуларига, кечинмаларига, фикрларига ҳам ҳурмат кўрсатинг. Чунки мусибатининг юки, қалбидан ўтаётганлар, юрагидаги санчиқлар ёлғиз Аллоҳга аён… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
5 10393Loading...
12
Баъзилар гапиришга, давраларда гап бермай сайраб, ҳаммани ўзига қаратишга шунчалар ўрганиб қолган-ки, Аллоҳ эшитиш неъматини ҳам яратгани, бошқаларнинг ҳам тили борлиги эсларидан чиқиб қолган… Баъзилар иззатга, ноўрин пахта қўйилишига, баланд-парвоз мақтовларга, доим эътибор марказида бўлмоққа шунчалар шўнғиб кетган-ки, насиҳат ва эслатишдек яхши неъматлар борлиги, инсон доимо насиҳатга ва ўгитга муҳтожлиги эсларидан чиқиб кетган… Баъзилар ўзини инсониятни энг яхшиларидан, энг олий табақадан, энг олий насабдан, энг тақводорлардан, энг амали гўзаллардан, энг, энг, энглардан деб ўйлаб, миясига ҳам буни сингдириб олган-ки, синиқ қалб ва тавозе аҳлига жаннатдек неъмат борлиги, амалларига кибрланмоқ шайтоннинг сифатларидан эканлиги эсларидан чиқиб қолган… Гапирадиган ҳам, эшитадиган ҳам бор аммо, сиз айтдингиз, мен тингладим. Сиз тавсия эттингиз, мен ҳам қабул эттим, эшиттик амал қилдик дея итоат қиладиганлар жуда ҳам кам… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 08728Loading...
13
Ҳа, Аллоҳнинг фазли ва иҳтиёри билан гўзал, бахтга тўла кунлар албатта яна келади. Бунинг учун аввал бугунни яшаб, синовларни ошиб ўтмоқ шарт! Аллоҳнинг бахт эшиклари жуда ҳам кўп. Аммо, у эшикларга олиб борадиган йўллар тиканли ва машаққатлидир. Сиз учун бугун оғир мусибатдек кўринаётган, босиб ўтиш машаққатдек кўринаётган, юрак йўлагиси келмаётган, ақлингизни шошираётган йўллар олиб борадиган охирги манзил, балки Роббимнинг бахт манзилидир. Шундай экан тўхтаб қолманг. Сизга хуник кўринган ишнинг орқасидаги гўзал хайр фақат Аллоҳгагина аён. Аллоҳдан хаққингизда хайрлисини сўраганча мақсад сари олға интилинг! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🕊
4 44284Loading...
14
Менга “Ёзсанг Аллоҳ учун ёз, муаллифлик учун эмас”, дея насиҳат қилганлар, ўзлари икки қатор таржимасига ҳам, икки мисра шеърига ҳам таҳаллуси ила имзо отиши жуда кулгили. Ахир сиз ҳамма ишни Аллоҳ учун қилар эдингиз-ку. Энди нима бўлди, алооооо?! @Vardatul_jannah🥀
4 20910Loading...
15

10Loading...
16
🫥Сизга байрамни таьрифлайми? Бир кун биизниллаҳ бир тонг отади, ислом аҳлининг азизлик тонги, нусрат тонги. Қуддус мусулмонлар қўлига қайтган, мазлумлар боши узра адолат қуёши чарақлаган, устунлик яна Исломда. Қуддусга кирмоқ учун на паспорт керак, на виза, на рухсатнома. Мусулмон бўлмоқ кифоя… Аллоҳумма барик. Аллоҳумма барик. Қалб ҳаяжондан титраб кетти-а?! Ана сизга кўз ёшлар билан, гулу-райҳонлар билан кутиб олинадиган ҳақиқий байрам… Ана шу олий мақсад учун яшамоқдир шараф! Дуч келган байрамга, дуч келган оқимга кўр-кўрона эргашиб кетмоқ эмас, ана шу олий мақсад, олий дуолар, энг оппоқ тонглар учун яшамоқдир-ШАРАФ! Қуддус душман тарафидан тортиб олинган, мусулмонларнинг мулки тор-мор қилинаётган, мўминлар бе сабаб ўққа тутилаётган, оналар ва гўдаклар беаёв қатл қилинаётган бир вақтда, ўзини иймон аҳлидан ҳисоблайдиганларнинг қанақадир ижтимоий байрамларни нишонламоғи ва бу учун фатво қидирмоғини отини сиз қўйинг. Чунки буни атамоққа менинг луғатимда сўз топилмади… Осиё Абдулазим қизи🪶 @Vardatul_jannah🥀
5 02943Loading...
17
Менда шундай одат бор, яқинимдагиларга кенг имконят бераман. Бир марта дилимни оғритсалар чидайман. Иккинчи марта яна чидайман, ўзини йиғиштириб олар деб кутаман. Учинчи марта яна сабр қиламан. Аммо улар буни ожизликка йўядилар ва чегарани янада ичкарироғини нишонга олиб бузаверадилар. Мен муносабатларни сақлаб қолиш учун сабр қиламан. Улар эса бунинг отини қўрқоқлик қўядилар. Ва Ҳадсизлар ҳаддидан ошишда давом этади. Менинг кечирувчанлигимни ўйлаб ҳам кўрмай, ўзларини кечиб бўлинмас деб ҳаёл суришдан тўхтамайдилар. Охирида эса тўлган паймонам ҳаммасига сўнгги нуқтани қўяди... Ва у нуқта энди ҳадсизларни қалбим тугул, менинг яқинимга ҳам йўлатмайди. Орада кенг, ҳатлаб бўлинмас жарлик пайдо қилади. Менга тинчлик, сизга жарлик муборак ! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah 🥀
4 359153Loading...
18
Ўғилларни тарбия қилишдаги зар қоидалар 1- Эркалашга ўрганган бола масьулиятни ўзига ололмайдиган бўлиб қолади. 2- Ортиқча ҳимояда ўсган бўла ҳеч қачон оғриқли онларга тайёр бўла олмайди. 3- Ортиқча тўкинликда ўсган бола қаноатсиз, ҳаёт синовларига кўника олмайдиган бўлади. 4- Қаҳр билан ўстирилган бола журъатсиз, ўзига ишончсиз бўлиб қолади. @Vardatul_jannah🥀
4 675158Loading...
19
Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади. Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади. Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади. Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади. Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан. Хаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк этишимизни билмаймиз-ку. @Vardatul_jannah🥀
7 789176Loading...
20
Сиз аёл кишиларнинг айримларини асло рози қилаолмайсиз. Чунки: Яратган уларга қош берди. Улар уни териб ташлаб, ўзлари хоҳлагандек чизиб, бўяб оладилар; Яратган уларга ҳусн берди. Улар у ҳуснга ҳам рози бўлмай, юзларини ўзлари хоҳлаган шаклга ўзгартириб олмоқдалар; Яратган уларга лаб, бурун, кўз ато этти. Улар бу неъматларга шукр қилиш ўрнига, лабларини шишириб, бурунлари кичрайтириб, кўзларини каттайтириб оладилар; Яратган уларга тирноқ берди. Рози бўлишмайди бу тирноққа. Устидан ўзлари хоҳлаган сохта тирноқни ёпиштиришади; Яратган уларга маълум ранг ва шаклдаги соч берди. Улар керак бўлса унинг рангини ўзгартиришади, керак бўлса уни кесиб ташлаб, сохтасини улаб олишади; Яратган уларга қадди-қомат берди. Улар унга ҳам рози бўлмай, сунъий нарсалар билан айрим аъзоларини каттартирмоқчи бўлишади; Улар ҳатто Яратган берган неъматга рози бўлишмайди-ю, эрининг берганларига рози бўлармиди ажабо?! Аллоҳ сақласин... @Vardatul_jannah🥀
8 272173Loading...
21
Баъзилар менда фақатгина ачиниш ҳисси уйғатади холос. Шунинг учун ҳам фақатгина ачинаман… @Vardatul_jannah🥀
5 42826Loading...
22
Маломат аҳли сизни нишонга олганида қалбга малҳам бўладиган энг яхши жумла: “Инсон маломат қилганлари бошига келмагунча вафот топмайди”, деган жумладир. Ушбу шиорни синиқ қалбимизга босганча йўлимизда давом этмоқдамиз… Аллоҳ маломатчиларни, маломат қилган нарсалари ила синамагунча жонларини олмасин! Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 69164Loading...
23
Аллоҳ сизга кўп яхшиликлар эшигини очиб қўйгани, сизни дунё неъматлари билан сийлаб қўйгани, нима сўрасангиз бергани сизнинг яхшилигингиз аломати эмасдир. Катта кетманг! Булар ҳаммаси Аллоҳнинг марҳаматли Зот эканлигининг нишонасидир. Чунки У Зотнинг неъматларига бадал ўлароқ инсоннинг ҳеч бир амали етмайди. Роббимни муҳаббатини қозонишга арзигулик амалларим, фазилатларим бисёр дея катта кетган обиддан, гуноҳларимни кўп бўлишига қарамай чорасиз эмасман, Аллоҳ мени ҳам яхши кўради деб яхши гумон қилган осий афзалдир Роббнинг даргоҳида… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 59454Loading...
24
Агар сизнинг хаётингизда, сиз унга ёмонлик қилсангиз ҳам, нафсига оғир иш қилсангиз ҳам, сизга душманлик қилмайдиган, аввалгидек қолишни уддалайдиган битта бўлса ҳам чин, содиқ дўст бўлса, билингки сиз бахтлилардансиз. У инсонни этагига маҳкам ёпишинг, осонликча қўйиб юборманг. Чунки бундай инсонлар дунёга жуда кам келади… Келажакда ундан нима ёмонлик келиб қолар экан деб гумон қилганингиз инсонлардан эса қўлдан келганча узоқ туринг. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 42253Loading...
25
Бугун жума, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга саловат йўллашни унутманг! Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ дейдилар: Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, шуни билингки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишда ўнта каромат бордир. Улар: 1. Маликул Жаббор – Аллоҳнинг саловот айтиши. 2. Набиййул мухтор – Пайғамбаримизнинг шафоат қилишлари. 3. Малоикатул аброр – фаришталарга эргашиш борлиги. 4. Мунофиқ ва кофирларга мухолиф бўлиш, уларга зид келиш. 5. Хато ва гуноҳларнинг маҳв бўлиши, ювилиши. 6. Ҳожат ва эҳтиёжларни раво бўлиши. 7. Зоҳирий ҳолат ва сиру асрорларни нурланиб, ёришиши. 8. Жаҳаннамдан нажот топиш. 9. Роҳат ва қарор топиш ҳовлиси – жаннатга кириш. 10. Моликул Ғаффор зот – Аллоҳнинг саломига мушарраф бўлиш бор эканидир. “Бўстонул воизийн” асаридан. @Vardatul_jannah🥀
9 202228Loading...
26
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳ тақдир қилган нарса ҳақида: "Қанийди шу иш бўлмаганда", деб айтишимдан кўра, чўғни совигунча маҳкам ушлаб турганим яхшироқ». @Vardatul_jannah
5 34379Loading...
27
Дадангизни кўп-кўп йўқланг, дуоларини олинг, чунки орангизда “Дада” деса йиғлаб юборишидан қўрқиб, дадаси ҳақида гапирмай юрадиганлар бор… @Vardatul_jannah🥀
6 11687Loading...
28
Об-ҳавога қараб эмас, Роббингизни оятига қараб кийининг! Кўзни тийиш мавсуми бошланди… @Vardatul_jannah🥀
5 72051Loading...
29
Арзимаган нарса учун сизни мақтовга кўмиб, кўкка олиб чиқиб қўядиган инсонлар, бир кун келиб арзимаган нарса учун сизни қаттиқ маломат қилиб, шармандаларча, қора ерга кўмиб кетишдан ҳам тоймайди… @Vardatul_jannah🥀
4 79149Loading...
30
#Қаноат Росулуллоҳ алайҳиссалом хеч қачон Аллоҳдан дунё сўраб дуо қилмаганлар. Вахоланки улар дуоси ижобат бўладиган инсон эдилар. Ҳатто Аллоҳ Мерож кечасида дунё таклиф қилганида ҳам фақирликни танлаганлар. Ибн Можа ривоят қиладилар: Росулуллоҳ алайҳиссалом шундай дуо қилардилар: “Аллоҳим, Муҳаммаднинг оиласининг ризқини етадиган қадар қил!” Китобуз Зуҳд 4139 Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас етадиган қадар… Ва Аллоҳнинг берганига шу менга, оиламга етадиган ризқ экан дея қаноат қилар эдилар. Ризқингиздан, яшаш тарзингиздан шикоят қилар экансиз, хеч ўйлаб кўрмадингизми сиз Аллоҳнинг тақсимотидан шикоятчи бўляпсиз. Исёнингиз оламлар Роббисига. Аллоҳ шикоятчиларни эмас, шукр қилгувчиларни ризқини зиёда қилурман демоқда. Қалбда қаноат ҳосил бўлмагунча, кўз тўймайди, нафс эса хеч қачон рози бўлмайди. Натижада инсон хаётида ҳотиржамликни, бахтни асло ҳис қилмайди. Бахтнинг барчаси қаноатдадир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
5 543104Loading...
31
Фарзанд генетикасинр отасидан олади, аммо қалби онасига оид бўлади. Қони, суяклари отаники билан, қалби, марҳамати, муҳаббати, инсонларга нисбатан ғамхўрлиги, дини ва бутун инсоний ҳислатлари билан бирга қалбнинг касалликлари ҳам онаники билан бир ҳил бўлади. Эсланг, Юсуф алайҳиссалом ва акалари бир отадан туғулган, аммо оналари бошқа ака-ука эдилар. Юсуф алайҳиссалом ва укалари Бинямин бошқа ҳулқда, қолган акалари эса умуман бошқа ҳулққа соҳиб бўлганлар. Чунки улар ҳам генни оталаридан, ҳулқни, муҳаббатни, қалбни, инсонийликни, ғамхўрликни эса оналаридан андоза қилиб олгандилар. Жуфт танлашда қалбига ҳам назар солинг, чунки ўша қалб фарзандларингизга кўчиб ўтади. Унутманг сиз фақатгина ўзингизга йўлдош эмас, фарзандларингизга қалб, дин, эътиқод ва уларнинг илк мадрасасини ҳам танлаяпсиз… Ёдда тутинг, қаттиқ қалбли, юраги ҳасадга тўла онадан, юмшоқ қалбли фарзанд дунёга келмайди… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
8 179392Loading...
32
Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши. Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши. Жаннатда боғингиз бўлишини хоҳлайсизми? Унда “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, дейишдан чарчаманг! Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади, дедилар. (Имом Термизий ривояти) Аллоҳга суюкои бўлишга талабгормисиз? Унда “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм”, денг! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм”, дедилар. (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман) (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Гуноҳларингиз кечирилиб, ризқингизга баракалар ёғилишини хоҳлайсизми? Унда “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтаверинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). @Vardatul_jannah🥀  
7 153156Loading...
33
Мўмин Аллоҳдан сабр сўрамайди, балки дунё ва охиратда офият сўрайди Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг: “Аллоҳим, мен Сендан сабр сўрайман” – деганини эшитиб: “Сен Аллоҳдан бало-мусибат сўраяпсан, унинг ўрнига офият сўра” – деганлар. Имом Термизий ривояти. Ҳадис рақами 3450. Бу ҳадисни ҳасан дейишган. Изоҳ: Инсон бошига бирон мусибат тушишидан олдин сабр сўраши сабр қилишни тақозо қиладиган мусибатни сўраши демакдир. Шунинг учун сабр эмас, офият сўраш мақсадга мувофиқ бўлади. @Vardatul_jannah🥀
8 591175Loading...
34
Дуоси ижобат бўлишини истаганларга тавсия: “Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Дуо қилишим учун калималарни ўргатинг”, деди. У зот дедилар: “Ўн марта тасбеҳ (“субҳаналлоҳ”) айтасан, ўн марта таҳмийд (“алҳамдулиллаҳ”) дейсан, ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”)дейсан. Сўнгра Аллоҳдан ўзингни ҳожатингни сўрайсан, Албатта, У шундай бўлсин, шундай бўлсин, дейди”. (Имом Аҳмад ривояти). Бу ҳам унутилган суннатлардан бўлиб, биргаликда уни иҳё қиламиз. @Vardatul_jannah🥀
9 076266Loading...
35
Ғазода бир муҳбир, катта ёшли аёлдан сўради: -Ниманидир ҳис қиляпсизми? -Ҳа жуда гўзал ифорни ҳис қиляпман… -У қандай ифор, ахир биз урушнинг ўчоғидамиз. -Шаҳодатнинг ифори… @Vardatul_jannah🥀
6 48327Loading...
36
Маҳзунлик қалбинга бостириб келганида, ўзингни кимсасиз, ёрдамсиз, чорасиз ҳис қилганингда, чидаш қийинлашганида жумлаларни ишонч билан такрорла: “Аллоҳ мен биландир, Роббим мени асло зое қилмайди, У Зот сабрлиларни яхши кўради, Жаннат сабр аҳли учун янги келинчакдек зийнатлантирилиб қўйилган!” Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
6 20197Loading...
37
Ҳамма нарса унутилади, кечирилади, кўз юмилади, ҳеч нарса бўлмагандек яшаб кетилади-да, аммо эскисидек бўлмайди баъзи алоқалар… Худдики, денгиз, бағрига отилган тошларни унутади аммо тош денгиз қарида абадий қолиб кетганидек, қайтиб чиқиб кетолмаганидек, денгиз ҳам тошни қирғоққа ирғитиб юбора олмаганидек, қалб ҳам баъзи аразларга барҳам бера олмайди, чиқариб юборолмайди. Бошқаларнинг қалбига отган тошларингиз ҳам худди шундай, унутилади, аммо у қолдирган ёриқ, яра қалбда абадий қолади. Баъзан тошлар кичик бўлса ҳам қалбни парчалашга кучи етади. Ўйлаб гапиринг, балки сиз тош бўрон қилаётган қалб, Роббисига суюклидир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
6 040137Loading...
38
Кеча ҳайит куни, Ҳамас лидери ва сиёсий буюроси раҳбари Исмоил Ҳанийянинг уч ўғли ва бир нечта набиралари бор бўлган машина Исроил тарафидан ҳажумга олиниб, Ғазо яқинида ҳалок қилинди. Исмоил Ҳанияй қуйидаги баёноти билан, мусулмон аҳлига ўрнак бўлди: Уч ўғлимни ва набираларимни шаҳидлик мақомига лойиқ кўриб, бизни бундай шараф билан шарафлантиргани учун Аллоҳга чексиз ҳамд айтаман. Ўғилларим ва набираларимнинг қони Қуддус ва Масжидул Ақсо учун фидо бўлсин. Ўғилларим ва набираларимнинг қони Фаластиннинг ҳурлиги йўлида фидо бўлсин. Душман ўғилларимни ўлдиргани учун Ғазони тарк этишимни кутаётганлар, бу ўлим сабаб йўлимни ва принципимни ўзгартиришимни кутаётганлар катта хато қиладилар. Ўғилларим ва набираларимнинг қони Ғазода ҳалок бўлганларнинг қонидан қадрли ёки қимматлироқ эмасдир, Чунки ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси менинг авлодларимдир. Ҳеч бир йўқотишда таслим бўлмаймиз, орқага чекинмаймиз, Қуддус ва Ақсонинг ҳурлиги йўлида собит қоламиз. Бу йўқотишларнинг ҳаммаси ғалаба йўлида бизга куч бағишламоқда. Оиламдан олтмишга яқин яқинларим шаҳид қилинди, Ғазо халқи билан оилам ўртасида ҳеч бир фарқ йўқдир. Бутун Ғазо халқи менинг оиламдир. @Vardatul_jannah🥀
6 57667Loading...
39
Муҳаббат ҳам ризқдир. Айниқса сен ўзинг севган инсонни муҳаббати билан ризқланган бўлсанг, энг олий ризқ билан сийланибсан. Яхшилардан келган муҳаббат, қандай ҳам яхши ризқ-а?! Бу ризқ қорин тўйдирмайди, аммо қалбни тўйинтиради, тўлдиради. Ғилли-ғашликка, ташвишга жой қолдирмайдиган шаклда тўлдиради. Роббимдан қалби очликдан ва қалби оч, қалби маразликка тўла инсонларга яқин қилишидан паноҳ сўрайман! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
6 279137Loading...
Ҳақиқий эркакларга аталган насиҳат! 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. 3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл. 4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл. 5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл. 6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл. 7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир! У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни xаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма. Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик... @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
👍 64❤‍🔥 17💯 13🕊 11😢 7👏 6 2
Hammasini ko'rsatish...
😍 37💯 13🥰 4👌 4🕊 3❤‍🔥 1
Ажабланарли, кафансиз кўмилишдан қўрқадилару, аммо ҳижоб ўрамай ўлишдан қўрқмайдилар… Ачинарли, жаноза намозисиз дафн қилинишдан қўрқадилару, намоз ўқимай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Қизиқ, фарзандларини тўйини кўрмай вафот топишдан қўрқадилару, фарзандларининг ҳидоятини кўрмай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Ажабланарли, тазиялари қуръон тиловатисиз ўтишидан қўрқадилару, қуръон қонунларини хаётларига тадбиқ этмай, қуръонни яшамай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Ажабланарли, дунё матоҳларига, дунё неъматларига эга бўлмай ўлим топишдан қўрқадилару, жаннат неъматларидан қуриқ қолган холатда ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Қизиқ, инсонларни рози қилиш учун умрларини сарфлаб юборадилару, Аллоҳни рози қилиш учун кунда бир соатларини ажратишга эринадилар… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
😢 92😭 32👍 27💯 20 5🔥 4🕊 1
Дунёнинг жаннати қаер айтайми? Сизни камситмай, ўкситмай, маломат қилмай севадиган, сизга эга бўлгани учун ўзини энг омадли, энг бахтли инсон деб ҳис қиладиган ва сизга ҳам ҳис қидирадиган, сиздан муҳаббат ва эътибор кутмай ўзи бор муҳаббатини, эътиборини сизга тақдим этадиган инсоннинг қалбидир бу ғурбат дунёнинг жаннати. Сизни одам ўрнига қўймайдиганлардан эса муҳаббат кутиб сарғайманг! Муҳаббат изҳор қилинмайдиган, ҳис қилинадиган туйғудир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
👍 100😭 36 16🔥 14💯 5👌 4🕊 4😢 3
☘️Баъзан ортга, ўтмишга қараганингизда фақат ўзингиздангина узр сўраб, фақат ўзингизни юпатгингиз келади. Нега ундай қилдим дейсиз. Нега бутун озорни ўзимга ўзим илиндим дейсиз. Нега менга алоқаси бўлмаган дардларни, гарданимга юкладим дейсиз. Нега ўксиниш, ярим қолиш, ўзини кам кўриш билан юрагимни жазоладим дейсиз. Нега бир кун унутилиб кетадиган, арзимас ташвишлар учун кечаларимни қурбон қилиб, кундузларимни маҳзун кечирдим дейсиз. Менга ишонинг, бугунги кўнглингизни хира қилган, бугунги сизни йиғлатган ташвишни бир ойдан сўнг ё табассум ёки сиқилганингизга пушаймонлик билан эслашингиз мумкин. Бир йилдан сўнг эса тамоман унутасиз. Унутилиб кетадиган аламлар учун, эртага ўзингиздан афв тилаб юришни хоҳламасангиз- Бугунингизни тарихга алам сиёхи ила ёзманг..! Қўйиб беринг, қалбга ҳам кўклам келсин, баҳор мўраласин. Юрагингиз гулласин 🌸 Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
👍 49💯 19 12🔥 8😢 5🥰 4🕊 4
Бир инсон ҳақида ҳулоса қилишдан, уни яқиндан танийман дейишдан, уни ишончли дея гувоҳлик беришдан аввал ўйлаб кўринг, уни ҳеч жаҳли чиққан вақтида кўрганмисиз? Бир инсонни яқиндан танимоқчи бўлсангиз у билан тортишиб кўринг. Чунки зиддият кўп яширин ҳулқларни очиб юборишга қодир кучдир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
👍 98💯 45🔥 13👏 8 4😢 2😁 1🕊 1
Биз нега йиллардир Уйғур биродарларимизга оғир зулм қилаётган, бир мусулмон наслни йўқ қилиб юбораётган Хитой халқининг маҳсулотларига қарши байкот қилмаймиз?! Уларга қарши иқтисодий уруш очиш вақти келмадимикин? Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
😢 96👍 35👏 7 5🕊 5🐳 3😭 3🔥 2
Куни кеча Истанбул Умраниядаги бошланғич синфлар ўқийдиган мактабда, болалар Исроил маркасининг музқаймоқ машинасини мактабга киришига тўсқинлик қилиб, намойиш кўтардилар. Ва натижада машина мактаб ховлисидан чиқиб кетти. Аллоҳу Акбар! Бугун улар кўрсатган қаҳрамонликлари муносиб тақдирланиб, болалар бепул турк музқаймоқлари тарқатилди. Яшасин жасурлик! Болалардан ўрганадиган кўп нарсамиз бор…
“Исроил музқаймоқларини рад эттилар, энг сифатли музқаймоқларни ҳақ эттилар.”
@Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
👏 1
Одам кўп давралардан узоқ юрадиган, жамоат жойларидан қочадиган, тўғри келган билан гаплашиб кетавермайдиган, ўз дунёсида ўзини ҳотиржам ҳис қиладиган, саноқли дўстга соҳиб, камсуқим, тортинчоқ, камгап, сирларини фақат Аллоҳгагина айтадиган, қалбини Роббидан бошқасига очмайдиган инсонларни “Одамови, писмиқ, кибрли ” дея маломат қилишдан аввал ўйлаб кўринг, балки соҳтакорлар, иккиюзли инсонлар, гапи амалига тўғри келмайдиган ақллилар, сир сақлашни билмайдиган садоқатсизлар, тили билан юрадиган гапфуришлар медасига теккани учун бундай давралардан қочаётгандир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
🔥 87👍 64💯 42👏 6😢 5 3
Дунёнинг энг ёш, энг олғир, энг таъсирли даъватчилари… @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
👍 73😢 63😭 32 19😍 5❤‍🔥 2