cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

O‘zLiDeP Farg'ona viloyat Kengashi

☎️Tel.: +99895 400 07 30 Ижтимоий тармоқлар: facebook.com/faruzlidep instagram.com/faruzlidep 📩E-mail: [email protected] www.uzlidep.uz

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
296
Obunachilar
+124 soatlar
+27 kunlar
-130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Assalomu alaykum, Hurmatli ommaviy axborot vositalari xodimlari, jurnalistlar va blogerlar. Sizlarni O'zLiDeP Farg'ona viloyat Kengashi va butun partiyamiz a'zolari nomidan bugungi 27-iyun -Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni bilan chin dildan muborakbod etib qolamiz! Muxtaram Prezidentimiz yangi O'zbekistonda tub islohotlar asosiy yo'nalishlarini tahlil qilar ekan, inson huquqlari va erkinliklari, so'z erkinligi hamda oshkoralikni eng muhim ustvor yo'nalish sifatida bot-bot ta'kidlamoqda. Ta'kidlash joizki ommaviya axborot vositalari yangi O'zbekistonning bunyod etilishi, mamlakatimizda Uchinchi Renessans tamal toshi qo'yilishi va barcha islohotlar zarurati va ahamiyati aholiga yetkazilishida sizlarning hissangiz beqiyosdir. Sharafli burchingizni vijdonan bajarishingiz bardavom bo'lsin. Hamisha ulkan zafarlar va yutuqlar hamroh bo'lishini tilab qolaman! Hurmat va ehtirom ila: O'zLiDeP Farg'ona viloyat Kengashi raisi: R.I.Kamalov
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари-аппарат раҳбари А.Маҳкамов томонидан Марғилон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинида учрашувлар ташкил этилди. Учрашувда шунингдек, маҳаллада фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш, ажратилаётган кредит ва субсидиялар бўйича амалга оширилган ишлар,  хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўргатиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Учрашув давомида "маҳалла еттилиги" фаоллари партия сафига қабул қилинди ва келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди.
Hammasini ko'rsatish...
01:35
Video unavailableShow in Telegram
ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ёшлар ойлиги доирасида,"Келажакка касб-ҳунар билан" шиори остида Фарғона шахрида жойлашган "Сайқал" ишлаб чиқариш корхонасига пресстур ташкил етилди.
"Ёшлар қаноти", "Ёш тадбиркорлар", "Ёш сиёсатчилар" кулуби аъзолари иштирокида ташкил этилган пресстур давомида ёшлар ҳам назарий ҳам амалий билимларни мустаҳкамладилар. Ушбу тадбиркорлик субектларига ташриф уюштириш орқали ёшларни ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан таништириш, хомашиёлардан тайёр махсулот чиқариш, ички бозор ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнигача бўлган амалий ишларни кўриб гувоҳи бўлдилар.
Hammasini ko'rsatish...
26.81 MB
👍 1🔥 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳурматли журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни O‘zLiDePнинг миллиондан зиёд аъзолари номидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз! Президентимиз янги Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар асосий йўналишларини таҳлил қилар экан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз эркинлиги ҳамда ошкораликни энг муҳим устувор йўналиш сифатида бот-бот таъкидламоқда. Оммавий ахборот воситалари янги Ўзбекистон бунёд этилиши, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс тамал тоши қўйилиши ҳамда барча ислоҳотларнинг зарурати ва аҳамиятини аҳолига етказишда муносиб ҳисса қўшаётганини мамнуният билан эътироф этамиз. Шу билан бирга партиямиз нуфузи юксалишида, маслакдошларимиз, хайрихоҳларимиз тобора кўпаяётганлигида, дастурий ғояларимиз тарғиботида ОАВ алоҳида ўрин тутишини  миннатдорлик билан эътироф этамиз.   Шарафли вазифаларни бажаришда  барчангизга омад, улкан ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз! @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Табриклаймиз Ҳурматли Зебихон Содиқовна! O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Сизни бугунги таваллуд топган кунингиз билан самимий муборакбод этади. Сиз айни пайтда Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати сифатида фидойилик билан фаолият юритиб келмоқдасиз. Сизни бугунги шодиёнангиз билан қутлаган ҳолда, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий ҳотиржамлик тилаймиз! Туғилган кунингиз яна бир бор муборак бўлсин! OʻzLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2🎉 1
Олий мажлис сенатори ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. "Ёшлар ойлиги" доирасида  Олий мажлис сенати аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши, ёшлар парламенти вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирокида «Сенатор ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Фарғона вилоятидан сайланган сенатор  И.Султонов, ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши райиси Р.Камолов ва партия вакиллари, Олий мажлис ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзолари хамда ёшлар сиёсати соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилот масъул ходимлари сўзга чиқиб, юртимизда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар, шунингдек, Янги Ўзбекистондек муқаддас юртимизни ёшларимиз кўз қорачиғидек асраши лозимлигини алоҳида таъкидладилар. Учрашувда ёшлар томонидан ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 2👏 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Табриклаймиз Ҳурматли Ҳусанжон Тоиржонович! O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Сизни бугунги таваллуд топган кунингиз билан самимий муборакбод этади. Сиз айни пайтда Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати сифатида фидойилик билан фаолият юритиб келмоқдасиз. Сизни бугунги шодиёнангиз билан қутлаган ҳолда, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий ҳотиржамлик тилаймиз! Туғилган кунингиз яна бир бор муборак бўлсин! OʻzLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши.
Hammasini ko'rsatish...
🎉 2
Photo unavailableShow in Telegram
☑️ Ерларни талон-торож қилиш ҳолатлари олди олинади Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, ер участкаларидан самарали фойдаланиш, бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу қонун лойиҳаси билан ердан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Шунингдек, айрим қонун ҳужжатларига ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш ишларини қисқа муддатларда ташкил этиш, давлат органларини ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ аризалар бўйича давлат божидан озод этиш ва бошқа бир қатор нормаларни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади. Бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисда ҳам мазкур қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
#Фарғона_ шаҳар #Янги_аьзолар Фарғона шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосарлари Х. Камолова ва Ш. Комиловалар томонидан “Дил феруз” масъулияти чекланган жамиятда  учрашув ўтказилди. Учрашувда  ёш тадбиркор “Узфертекстиль” бошланғич партия ташкилоти раиси Дилафруз Умрзақова билан бошланғич партия ташкилоти фаолиятини жонлантириш ва  ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди. Учрашув давомида янги очилган фаолият тури билан танишилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
#Фарғона_ шаҳар #Маҳалла_еттилиги #Янги_аьзолар O‘zLiDeP Фарғон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосарлари Х. Камолова хамда Ш. Комиловалар томонидан Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини боланғич партия ташкилотида  учрашув ташкил этилди. Учрашувда  шунингдек, маҳаллада фуқаролар мурожаатларини хал этиш, ажратилаётган кредит ва субсидиялар  бўйича амалга оширилган ишлар,  хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўргатиш   бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Учрашув давомида " махалла еттилиги"  фаоллари партия сафига қабул қилинди ва келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар мухокама этилди.
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.