cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: [email protected]

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
13 360
Obunachilar
-49724 soatlar
-1 3417 kunlar
-96530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

03:43
Video unavailableShow in Telegram
Андижон вилояти Бўстон тумани "Халқаобод" МФЙда 220 дан зиёд хонадон вакиллари ўз томорқаларида “Басайка” навли карам этиштириш билан шуғилланади. Ушбу МФЙда яшовчи Умидахон Бегматова 23 сотих томорқасида “Басайка” карамини этиштириб келмоқда. Бундан ташқари 1 сотихли иссиқхонасида карамнинг 5 хил навини уруғ кўчат орқали етиштиришни ҳам йўлга қўйган. Эндиликда 25 минг туп карам кўчатлари парваришланмоқда. Шунингдек, туманда 7 та совутгичли музлатгичли омборхоналар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 5 та кичик хажмдаги музлатгичли омборхоналар ишга туширилган. Ўтган ҳафта Андижон вилоятида ўрганишларимиз давомида Булоқбоши туманидаги “Уч кўча” МФЙда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва томорқа ер эгалари билан мулоқот қилдик, аҳоли томорқаларини кўздан кечирган эдик. Бугун фуқароларимиз кичик томорқасидан ҳам турли маҳсулотлар етиштириш, ихчам иссиқхоналар қуриш орқали даромад топишяпти. Натижада ўзини-ўзи банд қиляпти, даромадларини ошириб боряпти. @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Эришилган келишувлар ишончли ҳамжиҳатликни кафолатлайди 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15917 Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 26-27 май кунлари мамлакатимизга амалга оширган давлат ташрифи ўзаро ҳамкорликнинг юксак даражасини яна бир бор тасдиқлайди. Чунки бу Россия раҳбарининг мамлакат Президенти этиб қайта сайланганидан кейин амалга ошираётган хорижий ташрифларининг дастлабкиларидан бири саналади. ______ По пути расширения многогранного сотрудничества 👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15917 Новые горизонты сотрудничества открывают итоги майского этого года государственного визита по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президента Российской Федерации Владимира Путина в нашу страну. #uzlidep #munosabat @uzlidep
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Эришилган келишувлар ишончли ҳамжиҳатликни кафолатлайди Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 26-27 май кунлари мамлакатимизга амалга оширган давлат ташрифи ўзаро ҳамкорликнинг юксак даражасини яна бир бор тасдиқлайди. Чунки бу Россия раҳбарининг мамлакат Президенти этиб қайта сайланганидан кейин амалга ошираётган хорижий ташрифларининг дастлабкиларидан бири саналади. 👉 “Халқ сўзи” газетасининг 2024 йил 29 май сонидан @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
Партия фаоллари ва тадбиркорлар билан мулоқотда муаммолар кўтарилди ва таклифлар билдирилди Фарғона вилоятида учрашувларимиз давомида тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолияти билан танишилди. Учрашувларимиз давомида Қўқон эркин иқтисодий зонасида бўлиб, бу ерда партия фаоллари депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нуроний ва фахрийлар, тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан мулоқот қилинди. Ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган суҳбатда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг тарғиб қилинди. Жумладан, юртимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий секторнинг улушини янада юксалтириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳақиқатдан ҳам бугун тадбиркорларимизга кенг имконият ва имтиёзлар берилаётгани натижасида соҳада катта ютуқларга эришиляпти, маҳсулотларимиз нафақат ички бозорларда балки, дунё юзини кўряпти. Инвестициялар ва экспорт даражаси йил сайин ортиб бормоқда. Бу орқали минглаб иш ўринлари яратилмоқда. Партия ташкилотлари ва фаолларига аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, тадбиркорлик ва бизнесни янада ривожлантириш борасида кўрсатмалар берилди. Илғор тадбиркорлар фаолиятини янада оммалаштириш ва эътироф этиш лозимлиги уқтирилди. @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
☑️ Энергетика барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган келишувлар амалга оширилди. Гап мамлакатимизда атом энергетикасини ривожлантириш ҳақида кетаяпти. Айниқса, дастлаб кам қувватли автомашина электр станцияси қуриш ташаббуси эътиборга молик. Кеча, 27 май куни Ўзбекистон ва Россия делегацияларининг кенгайтирилган музокараларида икки давлат раҳбарлари энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кучайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўтган йили Россия табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш бошланган эди. Музокаралар давомида газ, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва маҳаллий корхоналар негизида углеводородларни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мамлакатимизда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида тўхталар экан, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга бўлишини таъкидлаб ўтдилар. Қайд этиш жоизки, дунёдаги ўттиздан ортиқ етакчи давлатлар ўз энергетик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини атом энергетикаси ҳисобига таъминламоқда. Мазкур йўналишдаги ишларнинг мамлакатимизда юқори хавфсизлик чораларини назарда тутувчи илғор технологиялар асосида амалга ошиши муҳим аҳамиятга эга. @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат раҳбарлариннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ташрифга тайёргарлик доирасида парламент аъзоларининг учрашувлари, сиёсий маслаҳатлашувлар, "Иннопром" кўргазмаси, икки мамлакат етакчи муҳандислик-техник олий ўқув юртлари ректорлари ва нуфузли тиббиёт муассасалари раҳбарларининг анжуманлари самарали ўтгани, Тошкентда Рус санъати ҳафталиги тадбирлари давом этаётгани таъкидланди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиб бораётган суръати мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва Россиядан инвестициялар ҳажми кўпаймоқда, саноат кооперацияси ривожланмоқда. Қўшма лойиҳалар портфели 45 миллиард долларни ташкил этди. Етакчи корхоналарнинг қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, етакчилар энергетика, шу жумладан атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, инновациялар, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Кўп қиррали маданий-гуманитар алмашинув ривожланаётганига юқори баҳо берилди. Таълим ва муҳандис кадрларни тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
Партия электорати ҳамда аҳоли билан мулоқотлар қилинди 👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15908 Актам Хаитов Фарғона вилоятига ташрифи мобайнида Қува ҳамда Учкўприк туманларида бўлиб, омилкор деҳқон ва боғбонлари билан мулоқотда бўлди. Қува туманидаги миришкор боғбонлардан бири Ўткирбек ака хонадонида бўлган партия лидери унинг мўъжазгина гулбоғини кўздан кечирди. Партия етакчиси Қўқон эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда партия фаоллари депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нуроний ва фахрийлар, тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан учрашди. #uzlidep #Xaitov @uzlidep
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Россия ўратсидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат раҳбарлариннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ташрифга тайёргарлик доирасида парламент аъзоларининг учрашувлари, сиёсий маслаҳатлашувлар, "Иннопром" кўргазмаси, икки мамлакат етакчи муҳандислик-техник олий ўқув юртлари ректорлари ва нуфузли тиббиёт муассасалари раҳбарларининг анжуманлари самарали ўтгани, Тошкентда Рус санъати ҳафталиги тадбирлари давом этаётгани таъкидланди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиб бораётган суръати мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва Россиядан инвестициялар ҳажми кўпаймоқда, саноат кооперацияси ривожланмоқда. Қўшма лойиҳалар портфели 45 миллиард долларни ташкил этди. Етакчи корхоналарнинг қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, етакчилар энергетика, шу жумладан атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, инновациялар, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Кўп қиррали маданий-гуманитар алмашинув ривожланаётганига юқори баҳо берилди. Таълим ва муҳандис кадрларни тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ХИРМОНИНГИЗГА БАРАКА, ҚАДРЛИ ҒАЛЛАКОРЛАР! Элимизнинг ризқ-насибасини мўл бўлиши ва ҳаётимизнинг фаровонлиги Сиз азиз ғаллакорларнинг машаққатли меҳнатингиз эвазига етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга боғлиқ. Бинобарин, бугун юртимизда, энг аввало жанубий вилоятимиз Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғими бошланиб кетди. Серҳосил ва етилган башоқлардаги дон саранжомланиб, хирмонлар юксалмоқда. Фермеру деҳқонларимиз ўзи бунёд этган бу қут-барака ва насибамизни кўриб, қанчалик қувонаётганини сўз билан ифодалаш ниҳоятда қийин. Жонажон диёримиздаги барча янгиланишлар, ҳаётбахш ўзгаришлар ризқ-насибамизнинг мўл-кўллиги ва маъмурчилик билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда Президентимиз раҳномалигида ғаллачиликни ривожлантириш, ғаллакор фермер ва деҳқон хўжаликлари манфаатдорлигини ошириш мақсадида нархлар бозор иқтисодиёти шароитига мувофиқлаштирилди, юқори ҳосил олган фермерлар имкониятлари янада кенгайтирилди. Ғаллачиликдаги бундай ислоҳотлар фермерларни ҳосилдорликни ошириш ҳамда ғаллани ўз вақтида йиғиб-териб олишга илҳомлантирмоқда. Қадрли ғаллакорлар! Куз ва баҳор ойлари серёғин келган бу йилги шароитда сизлар мардонавор меҳнат қилиб, мисли кўрилмаган даражада ҳосил етиштиришга муваффақ бўляпсиз. Эндиги вазифа буғдойни нес-нобуд қилмасдан қабул пунктларига етказиш ва хирмонларни юксалтиришдан иборат. Бу вазифа қанчалик машаққатли бўлса, шунчалик шарафли ҳамдир. Қолаверса бу жонажон диёримиз, Янги Ўзбекистон равнақи ва келажаги учун ҳам муҳим вазифадир. Мамлакатимизнинг бепоён кенгликларида пишиб етилган мўл ҳосилга ўроқ тушди. Бу тўқлик, тўкинлик ва ҳаётимиз фаровонлиги манбаидир. Шундай экан, Сиз азиз фермерлар бир ғайрат қилиб, ризқу рўзимиз, насибамиз ва улкан бойлигимиз бўлган ғаллани тез кунларда саранжомлаб олиб, юзингиз ёруғ бўлади, деб ишонамиз. Бу масъулиятли мавсум ишларида Сизларга омад куч-ғайрат ва ишларингизга унум ҳамда барака тилайман! @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Қадрли ёшлар, мактаб битирувчилари! Барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз, муваффақиятли якунланган таълим билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари бошчилигида таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад қилиб белгиланди. Айни даврда Ўзбекистон таълим соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Мактабларда хорижий тилларни ўқитиш сифати оширилди, замонавий касбларга ўргатиш, олий таълимга тайёрлов ҳам сифат жиҳатдан мутлақо янги босқичга кўтарилмоқда. Натижада олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 42 фоизга етказилди. Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг эсда қоларли қувончли кун. 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади. Аминманки, мактабда меҳрибон устоз ва ўқитувчиларингиздан олган билимларингиз олий ўқув юртларига киришда, келажакда ўз йўлингизни топишда сизга асқотади. Бир сўз билан айтганда, сизни ёруғ ва фаровон истиқбол қарши олмоқда. Янги Ўзбекистоннинг бунёдкори бўлишдек шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман. @a_xaitov
Hammasini ko'rsatish...