SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ko'proq ko'rsatish5 526
Obunachilar
-1424 soatlar
-947 kunlar
-36130 kunlar
Postlar arxiv
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
🍦Музқаймоқсеварлар диққатига
Санэпидқўмита ёз кунлари кенг истеъмол қилинадиган музқаймоқни харид қилишда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди:
❌ кўча-кўйларда белгиланмаган жойларда сотилаётган музқаймоқлар, айниқса фрезерли ускуналарда тайёрланган музқаймоқларни харид қилманг;
❌ Эриб қолган ёки ўрами шикастланган музқаймоқни сотиш тақиқланган.
⚠️ Бунга ҳам эътибор қаратинг:
✅ Қоидаларга риоя этилмаган ҳолда сотилаётган музқаймоқлар овқатдан заҳарланиш ва ичак касалликларига олиб келиши мумкин;
✅ Маҳсулотда сифат ва хавфсизликни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши шарт;
✅ Қадоқланган музқаймоқлар музлаткичда сақланиши лозим;
✅ Харид пайтида маҳсулотнинг сақлаш шароити, қадоғи ва истеъмол муддатига албатта эътибор беринг.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
❓Иссиқ кунларда қандай таомланиш зарур?
☀️ Жазирамада организмнинг ўта исиб кетишининг олдини олиш учун рационимиздаги таомларни эътибор билан танлашимиз ўта муҳим. Шунингдек, нафақат суюқликни кўпроқ ичиш, балки бунда ҳам тўғри танлов қилиш аҳамиятлидир.➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.
💬 — Ҳаво ўта иссиқ бўлган кунлари организм сувсизланишининг олдини олиш учун кун давомида, ҳатто чанқоқни ҳис қилмасангиз ҳам, етарли миқдорда суюқлик ичиш муҳим, — дейди мутахассис. — Умумий тавсияларга кўра, кунига 2,5-3 литр суюқлик ичиш керак, бироқ жисмоний фаоллик ва ҳаво ҳароратига қараб бу миқдор ошиши мумкин. Кўчага чиққанда доимо ўзингиз билан сув олиб юришингиз лозим.💧 Оддий тоза сув энг яхши ичимлик ҳисобланади. Муздек сув ўрнига хона ҳароратидаги ёки бироз салқин сувни ичиш афзалроқдир. 36-37 даражали сув организмда метаболизм ва ичак фаолиятини яхшилайди. 🥛Шакарсиз кўк чой чанқоқни бошқа ичимликларга қараганда яхшироқ босади. Шунингдек, гиёҳли чойлар (ялпиз, мойчечак), нордон мевалардан (олча, олма, қорағат, клюква) тайёрланган шакарсиз компотлар (морс), айрон, кефир ва лимон қўшилган сув ҳам фойдалидир. Бу ичимликлар организмни минерал моддалар ва витаминлар билан таъминлайди. 🥒 Таркибида сув миқдори юқори бўлган маҳсулотлар, масалан, бодринг, тарвуз, қовун гидратацияга ҳисса қўшади. Сут таркибидаги электролитлар туфайли фойдали бўлиши мумкин. ❌Аммо жазирамада баъзи ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим, чунки улар нафақат чанқоқни босмайди, балки сувсизланишни кучайтириши ҳам мумкин. Буларга: 🟣 таркибида шакар миқдори юқори бўлган, газланган ичимликлар, қадоқланган шарбатлар; 🟣 алкоголли ичимликлар; 🟣 кофеин миқдори юқори бўлган ичимликлар (кофе, баъзи чой турлари, энергетик ичимликлар); 🟣 ўта совуқ (муздек) ичимликлар киради. 🥘 Бундан ташқари, иссиқ кунларда енгил ҳазм бўладиган таомларни кичикроқ порцияларда ва тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади. Таркибида сув миқдори юқори бўлган мева ва сабзавотларга (тарвуз, қовун, бодринг, селдерей) кўпроқ эътибор қаратиш лозим. 🥗 Салатлар, қатиқли таомлар (масалан, окрошка) ва совуқ шўрвалар каби салқин таомлар ҳам фойдалидир. Терлаш орқали йўқотилган тузнинг ўрнини босиш учун бироз тузли таомлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Лекин қайта ишланган ва ўта шўр маҳсулотлардан сақланиш керак. 🖇 Овқат ҳазм қилиш жараёнининг ўзи организмда иссиқлик ишлаб чиқаради. Шу сабабли, жазирамада ҳазм бўлиши қийин бўлган оғир таомлардан сақланиш тананинг ички ҳароратини паст ҳолда сақлашга ёрдам беради. 🥩 Оғир, ёғли ва оқсилга бой таомлар (айниқса қизил гўшт)ни чеклаш тавсия этилади, чунки уларни ҳазм қилиш кўпроқ метаболик иссиқлик ишлаб чиқаради. Балиқ ва сабзавотли оқсиллар енгилроқ вариант ҳисобланади. 🍰 Ширинликлар ва хамирли овқатлар ҳолсизлик ва чанқоқ ҳиссини кучайтириши мумкин. Чанқатадиган маҳсулотлар, масалан, ўта шўр ёки дудланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, консервалар истеъмолини камайтириш керак. 🌶 Гарчи баъзи манбалар аччиқ овқат терлашни кучайтириб, совишга ёрдам беришини таъкидласа-да, бундай таомлар тана ҳароратини ошириши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам кам эмас. Бу борада меъёрни билиш ва индивидуал реакцияни ҳисобга олиш муҳим. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Эртадан Қуёш “ёндиради“, ҳарорат — 43°С гача кўтарилади!
14–16 май кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 42–43°C даражани ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
❗️Ўзингиз ва оилангизни иссиқдан ҳимоя қилинг:
- Зарурат бўлмаса, энг юқори соатларда (11:00 дан 17:00 гача) қуёш нуридан сақланинг.
- Кўпроқ сув ичинг, қаҳва ва газланган сувларни ичманг.
— Шапка ва очиқ рангли кийим кийишингизг ҳаракат қилинг.
— Болалар ва ҳайвонларни бир неча дақиқага ҳам машинада қолдирманг.
- очиқ ҳавода жисмоний фаолиятни чекланг.
- Кексаларни ва об-ҳаво шароитларига сезгир бўлганларни кузатиб боринг - жазирама ҳаво улар учун айниқса хавфлидир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Барча юқумли касалликларнинг қарийб 80 фоизи сифациз ичимлик суви билан боғлиқ.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ
Суяк саломатлигини сақлаш учун бодринг истеъмол қилинг
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бодрингда суяк саломатлиги учун масъул бўлган К витамини мавжуд. Хусусан, бу кучли ва соғлом суяклар асосидир.
Шу билан бирга, битта бодрингда 50 микрограмм К витамини мавжуд бўлиб, бу кунлик қийматнинг 40 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Бодринг ўпкангизни тоза сақлашга ёрдам беради. Унинг таркиби 95 фоиздан ортиқ сувдан иборат бўлиб, организм сувсизланишини ҳам бартараф қилади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from N/a
ТИРИКЧИЛИК УЧУН ДАРДИНИ ЯШИРГАН ОТАМ
Оқшом уйга келдим. Отамни ғамгин ҳолда учратдим. Уларни эрталаб ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун тегишли идорага бормоқчи эканидан хабарим бор эди. Кўнгиллари ғашлигини бирданига очиқдан очиқ сўрашга ҳижолат тортиб, мана шу ишлари ҳақида сўрадим:
- Отажон, у ерда одам кўп бўлса керак-а, толиқиб қолмадингизми? Ишингиз ҳал бўлдими?
Дадажоним оғир хўрсиндилар ва:
- Йўқ, ўғлим, энди менга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришмаса керак, - дедилар.
- Нега? Ахир, шунча йиллардан буён шофёрлик қиласиз. Менинг назаримда, сиз жуда тартибли шофёрсиз, дада. Гапингизга тушунмадим.
- Мени кўз докторига юборишди, бордим. Аммо доктор менга соғлом деган маълумотномани бермади. Бермаслиги ҳам тўғри.
- Нима учун? Кўзингизда бирон муаммо бор эканми? Сиз ногирон эмассиз-ку?! - ҳовлиққанча яна дадамларни сўроққа тутдим.
Дадам кўзимга айбдор инсондек қарадилар ва бошини қуйи солганча дедилар:
- Энди катта бўлиб қолдинг, ўғлим. Ҳаммасини айтсам ҳам бўлаверади. Менинг бир кўзим кўрмайди, болалигимдан буён. Буни ота-онам, ака-укамдан бошқа ҳеч ким билмасди. Ўша пайтда ногиронлик нафақасига чиқишимни маслаҳат беришди, аммо мен хоҳламадим. Меҳнат қилиб, ишлаб, болаларимни боқишни истадим. Мана, энди ҳаммасини биласан, ўғлим. Мен аслида ногирон эдим...
Дадамнинг сўзларини эшитиб, танамни муздек тер босди...
Эҳ, дадажоним-а!
✍️ Санжарбек Ҳамидов
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.
Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.
Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Президент:
— Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Президент:
➖Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.
➖Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.
➖поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.
➖бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.
➖тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.
➖Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.
➖Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
🔴 🟦🟦🟦🟦
🫖 Шифокорлар фикрича, ёш болаларнинг чой ичиши уларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатади.❓ Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ? ❓ Неча ёшдан бошлаб чой ичиш мақсадга мувофиқ? 📹 Юқоридаги видеороликда шу саволларга жавоб топасиз. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Диққат
❗️Май ойида кўчага камроқ чиқинг
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🟦🟦🟦
❓Баҳорги астма хуружлари: Унга нима сабаб бўлади?
✅ Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва генетик омиллар сабабли дунё аҳолиси орасида нафас аъзолари хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалиниш ортиб бормоқда.❓ Хўш, бундай беморлар касаллик профилактикаси, ташхиси ва ундан самарали даволаниш учун нималарга эътибор бериши лозим? 👨⚕️ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази диагностика бўлими шифокори, олий тоифали пульмонолог Хайрулло Ражабов жавоб берди. 🔬 — Бронхиал астма – нафас йўлларининг сурункали яллиғланиши бўлиб, дунё аҳолисининг ўртача 5 фоизида учрайди. Бу кўрсаткич болалар орасида янада кўпроқ — ўртача 10 фоизни ташкил этади, — дейди мутахассис. 😮💨 — Ушбу касаллик асосан баҳор-куз ойларида авж олиб, қуруқ йўтал, нафас қисиш хуружлари, ҳансираш, кўкракда оғирлик ҳиссининг пайдо бўлиши каби симптомлар билан намоён бўлади. ➡️ Бу ҳолатлар, асосан, тунда ёки эрта саҳарда кузатилади. Хасталик хуружи кўпинча дори таъсирида ортга қайтади. Бронхиал астмани, асосан, қуйидаги омиллар келтириб чиқаради: 🟣 генетик мойиллик, атопия, нафас йўллари гиперреактивлиги; 🟣 ташқи ва уй аллергенлари (чанг, уй чанглари, ўсимлик чанглари, уй ҳайвонлари юнги); 🟣 чекиш; 🟣 респиратор инфекциялар; 🟣 баҳорги гул чанглари; 🟣 паразитар инвазия ва айрим озиқ-овқат ва дори воситалари. 🩺 Бронхиал астманинг қандай кечиши унинг қанчалик эрта аниқланишига боғлиқ. Агар касаллик ўз вақтида муолажа қилиниб, бемор шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилса, хасталикни тўлиқ назорат қилиш мумкин. 🧪 Бу эса бемор ҳаёт тарзини яхшилайди ва унинг аломатларини узоқ муддатга заифлашувига сабаб бўлади. 😶🌫️ Касалликни даволаш, астма хуружлари сонини камайтириш учун беморнинг бронхоспазм бошланишига туртки бўлган аллерген билан алоқасини чеклаш лозим. 📌 Хусусан: ✅ хона ҳавосини тез-тез алмаштириш ва чанг зарраларидан тозалаш; ✅ ҳаво тозалагичлар ва кондиционердан фойдаланиш; ✅ ҳаво қуруқлигига қарши намлагичларни қўллаш; ✅ бемор учун барқарор, қулай хона ҳароратини сақлаш учун иқлим назоратини ўрнатиш; ✅ турли зарарли ҳашаротлар, айниқса, суваракларни йўқ қилиш; ✅ аллергия қўзғамайдиган чойшабдан фойдаланиш; ✅ юнгли гиламлардан воз кечиш; ✅ диета қилиш керак. ‼️ Энг муҳими, бемор шифокор назорати остида даволаниши, зарур тавсияларга қатъий амал қилиши зарур. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
СОҒЛОМ ҲАЁТ – СУЗИШ БИЛАН ЗАВҚЛИ!
Наманган марказидаги замонавий «Океан» сув спорти мажмуаси сиз ва дўстларингизни чорлайди!
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Дўстлик юрак хуружининг олдини олади
Олимлар бу бўйича янги тадқиқот ўтказишди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🟦🟦🟦
❗️Мутахассис: Трансёғлар истеъмоли инфаркт ва инсультни келтириб чиқариши мумкин
🍔 Тезпишар таомлар — ёшлар орасида энг оммалашган егуликлар. Шу боис “фаст-фуд”, ярим тайёр маҳсулотлар, қовурилган картошка фриси, чипс, қолаверса, турли қандолатларнинг бозори чаққон.📊 Таҳлилларга кўра, улар таркибида трансёғлар миқдори ҳаддан зиёд кўп. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, дунё бўйлаб 5 миллиард одам ушбу ёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган. Бу юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. 🔎 Шу сингари таомларни тайёрлашда ишлатиладиган трансёғлар ҳар йили сайёрамиз бўйича 300 мингга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. ❓ Хўш, тиббиёт ходимларининг бу борадаги хулосаси қандай?
💬 — Трансёғлар — организм учун фойдали ёғларга қараганда арзонроқ ва қатор кимёвий ва физик хусусиятларга эга, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов. — Масалан, хона ҳароратида қаттиқ ҳолатда сақланиб қолади, шу сабаб уларни турли хил қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиш қулай.🍟 Улар саноат усулида ишлов берилган ёки табиий тўйинмаган ёғ кислотаси ҳисобланади. Бу маҳсулот маргарин, ўсимлик ёғлари, қовурилган таом ва пишириқлар, хусусан, кракерлар, печенье ва пирогларда мавжуд. Шунингдек, кавш қайтарувчи ҳайвонлар гўшти ва сутида табиий ҳолда учрайди. Аммо ҳар икки турдагиси ҳам соғлик учун зарарли. 🔬 Ёғлар ҳужайра мембраналари ва бошқа биологик структураларнинг ҳосил бўлиши учун “қурилиш материали” вазифасини ўтайди. Агар улар сунъий синтезланган транс шаклга эга бўлса, организмда моддалар алмашинуви жараёнига салбий таъсир кўрсатади.
🧪 Хусусан, танада зарарли холестерин миқдорини оширади, яъни паст зичликдаги липопротеинлар қон томирлари деворида тиқин ҳосил қилиб, уларни торайтиради. Натижада организмда қон айланиши ва ҳаётий муҳим органларни қон билан таъминлаш жараёни издан чиқади. Оқибатда инфаркт, инсульт ва ўпка артерияси тромбоэмболияси каби турли хавфли касалликлар келиб чиқиши мумкин.🩺 Шунингдек, трансёғлар яллиғланиш жараёнларини тезлаштирб, қандли диабет ва онкологик хасталиклар ривожланиш хавфини ҳам оширади. 📉 Шу сабабли ЖССТ ушбу турдаги ёғларни тақиқлаш ёки уни кунлик энергия миқдорининг 1 фоизигача камайтиришни тавсия қилинмоқда. Яъни, кунлик рационда 2000 калория бўлса, трансёғлар улуши 2,2 граммга тўғри келиши лозим. Лекин бугун айрим егуликлар таркибида бу турдаги ёғлар миқдори кунлик нормадан 200 баравар ортиқни ташкил қилмоқда. ‼️ Шундай экан, бундай вазиятда энг тўғри йўл – трансёғлар истеъмолидан бутунлай воз кечиш ёки улар миқдорини минимал даражада камайтиришдир. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
Барча юқумли касалликларнинг қарийб 80% сув сифати ёмонлиги билан боғлиқ.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
Ошқозон кислотаси инсон терисида осонгина тешик очиши мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Британиялик олимлар саратон белгилари пайдо бўлмасидан олдин уни аниқлаш имконини берадиган 99 фоиз аниқликдаги қон таҳлилини ишлаб чиқишди.
Технология сунъий интеллект ёрдамида микроРНК таҳлилга асосланган бўлиб, у ўпка, тухумдон, ичак, кўкрак, ошқозон ости бези, жигар ва ҳатто миядаги саратонининг 12 та энг хавфли турини аниқлашга қодир. У нафақат ўсма мавжудлигини тасдиқлайди, балки унинг аниқ жойлашувини ҳам кўрсатади.
Янги технология колоноскопия ва биопсия каби инвазив муолажаларнинг ўрнини босиб, беморларни стресс ва ноқулайликдан халос этади. Саратон қанчалик эрта аниқланса, даволаниш имконияти шунчалик юқори бўлади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
«Пул учун виждонни сотманг!» – Наманган ЙҲХБ раҳбари огоҳлантирди
Наманган вилояти ЙҲХБ раҳбари М.Ғазиев автомобилларни ноқонуний равишда ижарага бераётган айрим фуқароларнинг виждонсиз ҳаракатларини кескин танқид қилди.
Унинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар нафақат тартибга зид, балки жиноят содир этилишига ҳам сабаб бўлмоқда. «Пул учун қонунни менсимаслик – бу нафақат жавобгарликка, балки одамлар ҳаёти хавф остида қолишига олиб келади», – деди М.Ғазиев.
Ички ишлар органлари томонидан бу борада назорат кучайтирилмоқда, қонунбузарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.
Манба
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
