SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Відкрити в Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показати більше5 624
Підписники
-1124 години
-867 днів
-36030 день
Архів дописів
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.
Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Президент:
— Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Президент:
➖Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.
➖Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.
➖поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.
➖бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.
➖тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.
➖Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.
➖Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
🔴 🟦🟦🟦🟦
🫖 Шифокорлар фикрича, ёш болаларнинг чой ичиши уларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатади.❓ Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ? ❓ Неча ёшдан бошлаб чой ичиш мақсадга мувофиқ? 📹 Юқоридаги видеороликда шу саволларга жавоб топасиз. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Диққат
❗️Май ойида кўчага камроқ чиқинг
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🟦🟦🟦
❓Баҳорги астма хуружлари: Унга нима сабаб бўлади?
✅ Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва генетик омиллар сабабли дунё аҳолиси орасида нафас аъзолари хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалиниш ортиб бормоқда.❓ Хўш, бундай беморлар касаллик профилактикаси, ташхиси ва ундан самарали даволаниш учун нималарга эътибор бериши лозим? 👨⚕️ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази диагностика бўлими шифокори, олий тоифали пульмонолог Хайрулло Ражабов жавоб берди. 🔬 — Бронхиал астма – нафас йўлларининг сурункали яллиғланиши бўлиб, дунё аҳолисининг ўртача 5 фоизида учрайди. Бу кўрсаткич болалар орасида янада кўпроқ — ўртача 10 фоизни ташкил этади, — дейди мутахассис. 😮💨 — Ушбу касаллик асосан баҳор-куз ойларида авж олиб, қуруқ йўтал, нафас қисиш хуружлари, ҳансираш, кўкракда оғирлик ҳиссининг пайдо бўлиши каби симптомлар билан намоён бўлади. ➡️ Бу ҳолатлар, асосан, тунда ёки эрта саҳарда кузатилади. Хасталик хуружи кўпинча дори таъсирида ортга қайтади. Бронхиал астмани, асосан, қуйидаги омиллар келтириб чиқаради: 🟣 генетик мойиллик, атопия, нафас йўллари гиперреактивлиги; 🟣 ташқи ва уй аллергенлари (чанг, уй чанглари, ўсимлик чанглари, уй ҳайвонлари юнги); 🟣 чекиш; 🟣 респиратор инфекциялар; 🟣 баҳорги гул чанглари; 🟣 паразитар инвазия ва айрим озиқ-овқат ва дори воситалари. 🩺 Бронхиал астманинг қандай кечиши унинг қанчалик эрта аниқланишига боғлиқ. Агар касаллик ўз вақтида муолажа қилиниб, бемор шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилса, хасталикни тўлиқ назорат қилиш мумкин. 🧪 Бу эса бемор ҳаёт тарзини яхшилайди ва унинг аломатларини узоқ муддатга заифлашувига сабаб бўлади. 😶🌫️ Касалликни даволаш, астма хуружлари сонини камайтириш учун беморнинг бронхоспазм бошланишига туртки бўлган аллерген билан алоқасини чеклаш лозим. 📌 Хусусан: ✅ хона ҳавосини тез-тез алмаштириш ва чанг зарраларидан тозалаш; ✅ ҳаво тозалагичлар ва кондиционердан фойдаланиш; ✅ ҳаво қуруқлигига қарши намлагичларни қўллаш; ✅ бемор учун барқарор, қулай хона ҳароратини сақлаш учун иқлим назоратини ўрнатиш; ✅ турли зарарли ҳашаротлар, айниқса, суваракларни йўқ қилиш; ✅ аллергия қўзғамайдиган чойшабдан фойдаланиш; ✅ юнгли гиламлардан воз кечиш; ✅ диета қилиш керак. ‼️ Энг муҳими, бемор шифокор назорати остида даволаниши, зарур тавсияларга қатъий амал қилиши зарур. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
СОҒЛОМ ҲАЁТ – СУЗИШ БИЛАН ЗАВҚЛИ!
Наманган марказидаги замонавий «Океан» сув спорти мажмуаси сиз ва дўстларингизни чорлайди!
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Дўстлик юрак хуружининг олдини олади
Олимлар бу бўйича янги тадқиқот ўтказишди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🟦🟦🟦
❗️Мутахассис: Трансёғлар истеъмоли инфаркт ва инсультни келтириб чиқариши мумкин
🍔 Тезпишар таомлар — ёшлар орасида энг оммалашган егуликлар. Шу боис “фаст-фуд”, ярим тайёр маҳсулотлар, қовурилган картошка фриси, чипс, қолаверса, турли қандолатларнинг бозори чаққон.📊 Таҳлилларга кўра, улар таркибида трансёғлар миқдори ҳаддан зиёд кўп. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, дунё бўйлаб 5 миллиард одам ушбу ёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган. Бу юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. 🔎 Шу сингари таомларни тайёрлашда ишлатиладиган трансёғлар ҳар йили сайёрамиз бўйича 300 мингга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. ❓ Хўш, тиббиёт ходимларининг бу борадаги хулосаси қандай?
💬 — Трансёғлар — организм учун фойдали ёғларга қараганда арзонроқ ва қатор кимёвий ва физик хусусиятларга эга, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов. — Масалан, хона ҳароратида қаттиқ ҳолатда сақланиб қолади, шу сабаб уларни турли хил қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиш қулай.🍟 Улар саноат усулида ишлов берилган ёки табиий тўйинмаган ёғ кислотаси ҳисобланади. Бу маҳсулот маргарин, ўсимлик ёғлари, қовурилган таом ва пишириқлар, хусусан, кракерлар, печенье ва пирогларда мавжуд. Шунингдек, кавш қайтарувчи ҳайвонлар гўшти ва сутида табиий ҳолда учрайди. Аммо ҳар икки турдагиси ҳам соғлик учун зарарли. 🔬 Ёғлар ҳужайра мембраналари ва бошқа биологик структураларнинг ҳосил бўлиши учун “қурилиш материали” вазифасини ўтайди. Агар улар сунъий синтезланган транс шаклга эга бўлса, организмда моддалар алмашинуви жараёнига салбий таъсир кўрсатади.
🧪 Хусусан, танада зарарли холестерин миқдорини оширади, яъни паст зичликдаги липопротеинлар қон томирлари деворида тиқин ҳосил қилиб, уларни торайтиради. Натижада организмда қон айланиши ва ҳаётий муҳим органларни қон билан таъминлаш жараёни издан чиқади. Оқибатда инфаркт, инсульт ва ўпка артерияси тромбоэмболияси каби турли хавфли касалликлар келиб чиқиши мумкин.🩺 Шунингдек, трансёғлар яллиғланиш жараёнларини тезлаштирб, қандли диабет ва онкологик хасталиклар ривожланиш хавфини ҳам оширади. 📉 Шу сабабли ЖССТ ушбу турдаги ёғларни тақиқлаш ёки уни кунлик энергия миқдорининг 1 фоизигача камайтиришни тавсия қилинмоқда. Яъни, кунлик рационда 2000 калория бўлса, трансёғлар улуши 2,2 граммга тўғри келиши лозим. Лекин бугун айрим егуликлар таркибида бу турдаги ёғлар миқдори кунлик нормадан 200 баравар ортиқни ташкил қилмоқда. ‼️ Шундай экан, бундай вазиятда энг тўғри йўл – трансёғлар истеъмолидан бутунлай воз кечиш ёки улар миқдорини минимал даражада камайтиришдир. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
Барча юқумли касалликларнинг қарийб 80% сув сифати ёмонлиги билан боғлиқ.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
Ошқозон кислотаси инсон терисида осонгина тешик очиши мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Британиялик олимлар саратон белгилари пайдо бўлмасидан олдин уни аниқлаш имконини берадиган 99 фоиз аниқликдаги қон таҳлилини ишлаб чиқишди.
Технология сунъий интеллект ёрдамида микроРНК таҳлилга асосланган бўлиб, у ўпка, тухумдон, ичак, кўкрак, ошқозон ости бези, жигар ва ҳатто миядаги саратонининг 12 та энг хавфли турини аниқлашга қодир. У нафақат ўсма мавжудлигини тасдиқлайди, балки унинг аниқ жойлашувини ҳам кўрсатади.
Янги технология колоноскопия ва биопсия каби инвазив муолажаларнинг ўрнини босиб, беморларни стресс ва ноқулайликдан халос этади. Саратон қанчалик эрта аниқланса, даволаниш имконияти шунчалик юқори бўлади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
«Пул учун виждонни сотманг!» – Наманган ЙҲХБ раҳбари огоҳлантирди
Наманган вилояти ЙҲХБ раҳбари М.Ғазиев автомобилларни ноқонуний равишда ижарага бераётган айрим фуқароларнинг виждонсиз ҳаракатларини кескин танқид қилди.
Унинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар нафақат тартибга зид, балки жиноят содир этилишига ҳам сабаб бўлмоқда. «Пул учун қонунни менсимаслик – бу нафақат жавобгарликка, балки одамлар ҳаёти хавф остида қолишига олиб келади», – деди М.Ғазиев.
Ички ишлар органлари томонидан бу борада назорат кучайтирилмоқда, қонунбузарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.
Манба
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
🔴 🟦🟦🟦🟦
✅ Сўнгги пайтларда дунё аҳолиси орасида таянч-ҳаракат тизими касалликлари кўп учрамоқда. Гонартроз ва коксартроз шулар сирасидан.❓ Хўш, ушбу хасталикларнинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади? ❓ Уларнинг қандай даражалари бор? ❓ Қачон беморларга жарроҳлик амалиёти тавсия этилади? ❓ Бу касалликлар ўз вақтида даволанмаса, қандай оқибатларга олиб келади? 🎤 ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, травматолог-ортопед Шуҳрат Абдиев батафсил жавоб берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#БИЛАСИЗМИ
Мандаринлар инсон танасининг тез қариш жараёнини секинлаштирадиган хусусиятларга эга.
Антиоксидантлар ва витаминларнинг юқори миқдори туфайли улар ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилади ва терини соғлом сақлашга ёрдам беради.
Мандаринларни мунтазам истеъмол қилиш умумий саломатликни яхшилашга ва ёшликни узайтиришга ёрдам беради.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганда тиббиёт олийгоҳига асос солинади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг билдиришича, Наманган давлат университети тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айлантирилади ва кейинчалик мустақил олийгоҳга айланади. Шунингдек, Андижон тиббиёт институтига университет мақоми берилади.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Сутли таомлар – саломатлик сари қадам
Сутли таомлар инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдалидир.
Улар суяк ва тишларни мустаҳкамловчи калцийга бой бўлиб, организмга зарур оқсил ва витаминларни етказиб беради.
Сутли таомлар овқат ҳазм қилишни енгиллаштиради, асаб тизимини тинчлантиради ва уйқуни яхшилайди.
Шу билан бирга, болалар ва кексалар саломатлиги учун айниқса муҳим ҳисобланади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми
Қатиқ — соғлик элчиси: у ҳазмни яхшилайди, иммунитетни оширади ва суякларни мустаҳкамлайди. Ҳар бир қошиқда ҳаётбахш қувват бор.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Редисканинг фойдалари:
1. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди – Редиска таркибидаги толалар меъда-ичак фаолиятини яхшилайди, қабзиятнинг олдини олади.
2. Организмни тозалайди – Редиска сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга бўлиб, буйракларни тозалайди ва ортиқча суюқликни чиқаришга ёрдам беради.
3. Иммунитетни кучайтиради – Редискада C витамини кўп бўлиб, бу иммун тизимини мустаҳкамлайди ва шамоллашдан ҳимоя қилади.
4. Қон босимини меъёрда ушлаб туради – Редиска калийга бой, бу эса юрак фаолиятини яхшилайди ва қон босимини назорат қилишга ёрдам беради.
5. Тери учун фойдали – Редискадаги антиоксидантлар ва витаминлар терини тозалайди, яллиғланишни камайтиради, сивилчалар билан курашади.
6. Тана вазнини камайтиришга ёрдам беради – Паст калорияли бўлиб, тўқлик ҳисси беради. Парҳез тутаётганлар учун идеал сабзавот.
7. Йўтал ва бронхитда фойдали – Редиска шарбати асал билан аралаштириб ичилса, йўтални юмшатади, балғамни ҳайдайди.
Айтишларича, редискани янги ҳолатда, айниқса баҳорда истеъмол қилиш энг фойдалидир. Шу билан бирга, ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинмаслиги тавсия этилади, айниқса ошқозонида муаммоси борларга.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Теракнинг оқсимон тугунчалари: баҳорги аллергияларнинг бошланиши
Терак дарахти юртимизда кенг тарқалган бўлиб, баҳор фаслида, айниқса апрел ва май ойларида, у чиқарадиган оқсимон, енгил тугунчалар (халқ орасида «пахта» деб аталади) ҳавода кенг тарқалади. Ушбу тугунчалар чиройли кўринса-да, аслида соғлиқ учун муайян хавф туғдиради. Айниқса, урбанизациялашган шаҳарларда бу ҳолат аҳолининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/2025/04/15/terakning-oqsimon-tugunchalari-bahorgi-allergiyalarning-boshlanishi/ 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 
