cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Юрист блогер /расмий канал

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
96 173
Obunachilar
-31324 soatlar
-3 2627 kunlar
+12 83330 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
❗️ҚОНУНЧИЛИКДАГИ МАНТИҚСИЗЛИК ! 📄 МЖтКнинг 332 прим 1-моддасида, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жарима 15 кунда тўланса 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қўлланилмайдиган ҳолатлар келтирилган бўлиб, улар қаторида манабу мантиқсизлик хам бор👇 ➖ "жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда" шикоят билдирган шахслар уларга қўлланган жаримани юқоридаги 50 ёки 30 фоизли чегирма билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Яъни, жарима тўлаш тўғрисидаги қарорни олган шахс ўша қарор устидан судга шикоят қилса тамом, жаримани 15 кунда тўласа хам, 30 кунда тўласа хам фарқи йўқ. Уларга 50 ёки 30 фоизлик чегирма қўлланилмайди. ✏️ Қарангда, масалан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини оладиган бўлсак, қайсидир ҳайдовчига йўллардаги турнақатор камералардан қанчадир миқдорда жарима келди дейлик. Ҳайдовчи келган жаримага шубха билан қаради ва қарор устидан судга шикоят қилди. Майли судда ютказди. Шу ҳолатда ҳайдовчи нима сабабдан судга шикоят қилганлиги учун жаримани имтиёз билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши керак. Биз буни нотўғри амалиёт деб биламиз. ✏️ Айримлар айтиши мумкин, жаримага тушган шахс судга ариза берса суд уни аризасини кўриб чиққунича 15 кунлик ёки 30 кунлик муддат шундоқ хам ўтиб кетадику деб, лекин, шикоят қилиш бу ҳуқуқ. Фуқаро ўз ҳуқуқидан фойдаланиши унинг бошқа бир ҳуқуқини бекор бўлиши хисобига бўлмаслиги керак. Керак бўлса бундай вазиятда ўша муддатлар хам тўхтатиб турилиши керак. ✏️ Бу нима деган гап ? Индамай жаримангни тўла, бўлмаса чегирмадан қуруқ қоласан деганида бу тўғрими ? Содда одамларимиз ке, шу тўғри бўлса керакда, яна ютказиб қўйсам икки баравар тўлайман деб, жарималарни гап-сўзсиз тўлашлари учун киритилганми бу норма ? Қисқаси шу нарсани қонундан чиқариб ташлаш керак бўлди. ✏️ "Бу нормани таклифини берганлар ва қонунга киритишга эришганларнинг мақсади нима" деган саволни кўчадан ўтиб кетаётган исталган 10 та одамга беринг, уларнинг хаммаси бир хил жавоб айтади. Агар 100 та одамга бу саволни берсангиз 98 таси бир хил жавоб айтади. Бошқача жавоб берган икки кишини, булар қаерда ишлар экан деб орқасидан борсангиз шу нормани таклифини берган ташкилотга кириб кетаётган бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
5 57828Loading...
02
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ 📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон Фармонига кўра, ❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори: 🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун, 🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун; 🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча; 🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун; ❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм. ✏️ Ғалати қараманглар, бу тўловларни миқдори ошмаётганлигига мени алоқам йўқ)) 👉 @Yurist_Blogerr
9 28494Loading...
03
⚡️ Маникюр ва педикюр ✅ Уйда тирноқларни парвариш қилиш пулни тежайди аммо тирноқ файли ва тирноқ қайчи этарли эмас ➖ шунинг учун маникюр ва педикюр тўплами масаланинг тўлиқ ечими хисобланади. ➖ Тўпламдаги барча маникюр асбоблари зангламайдиган пўлатдан, корпуси эса юқори сифатли эко-теридан ишланган ва чиройли кўринишга эга. ➖ Профессионал педикюр гўзаллик тўплами қўлларни парвариш қилиш, юзни парвариш қилиш ва оёқларни парвариш қилиш каби функцияларнинг 16 та воситасини ўз ичига олади. ✅ Совға учун хам яхши танлов Нархи 79 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978
7 6457Loading...
04
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН: 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра, ➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
10 87827Loading...
05
❗️МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ МИҚДОРИНИНГ ОШГАНЛИГИНИ БОЛАЛАР НАФАҚАСИГА ТАЪСИРИ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ ? ⚡️САВОЛ; Каналда минимал истеъмол ҳаражатлари миқдори ошганлиги учун бола пулини олиш нисбатан осонлашади деб ёзган экансизлар. Манашу тартиб қачондан кучга киради ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ➖ оиланинг даромадлари кам таъминланганлик мезонига мувофиқлигини аниқлашда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим этилган аризаларга қўлланилади деб белгиланган. ✏️ Маълумки, минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан ўтган апрель ойида 648 000 сўм этиб белгиланганлиги эълон қилинди. Демак, манашу май ойидан бошлаб болалар нафақаси ёки моддий ёрдамга ариза бераётган оилаларнинг ойлик даромадлари минимал истеъмол харажатларининг янги миқдоридан келиб чиқиб хисобланиши керак. 👉 @Yurist_Blogerr
13 02739Loading...
06
⚡️Осон йиғилувчи ШКАФ Сизга ажойиб қулайликни туҳфа этади! 👚👕 Сиз либосларингзни тоза асраш учун уни осон тахлашингиз ва ёпиб қойишингиз кифоя. Тиклаш ва ўрнатиш учун қулай қилиб тайёрланган. Сиз Шкафни исталга жойга осонгина ўрнатишингиз ва фойдаланишингиз мумкин. 👍 Энг муҳими катта шкафдан кўра арзонроқ ва қулай! 💰Чегирма нархи: 227 000 сўм ❗️Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/373013 https://100k.uz/oqim/373013 https://100k.uz/oqim/373013
10 8475Loading...
07
❗️ИЖАРАЧИНИ УЙДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРМОҚЧИМАН... ⚡️САВОЛ; Мен 3 йиллик ёзма шартнома тузиб уйимга ижарачи қўйган эдим. Шартнома тузилганига энди бир йил бўлди. Хозирда ижарачи уйдаги мебелларимга зарар етказиб, айримларини синдирган. Мен шу ҳолатда ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб ижарачини уйдан чиқарсам бўладими ? ⚡️ЖАВОБ; Фуқаролик кодексининг 545-моддасида, ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига мувофиқ, агар бундай шартлар шартномада белгиланган бўлмаса – мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланиши лозимлиги кўрсатилган. (Яъни, чойнакда тухум қовурмаслик керак дегани бу) ❗️Агар ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай, ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига ёки мол-мулкнинг вазифасига номувофиқ фойдаланса, ижарага берувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. ✏️ Хулоса шуки, ижарачи билан ўртангизда ижара шартномаси тузилган бўлса ўша шартномага қаранг! Бундай ҳолатда низо қандай ҳал этилиши кераклиги шартномада қандай кўрсатилган бўлса ўша йўл билан, агар кўрсатилмаган бўлса ижарачини юқоридаги тартибда огохлантириб, бу ҳолат бартараф этилмаса ва яна давом этаверса шартномани муддатидан олдин тугатиб мулкингизга етган зарарни қоплаб берилишини улардан талаб қилсангиз бўлади 👉 @Yurist_Blogerr
13 25156Loading...
08
⚡️ДИҚҚАТ ❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 000 000 сўмгача кредит берилади 📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан, ➖ 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. ▪️Бунда: ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. 👉 @Yurist_Blogerr
18 477667Loading...
09
⚡️Уй учун симсиз видео қўнғироқ "Доорбелл" 👍 Уйингизни ҳавфсизлигига масъул бўлган қурилма энди Сизда хам бўлиши мумкин. ✅ Қурилма эшик қўнғироғини босган ҳар бир одамни автоматик равишда ёзиб олади. Тунда хам тасвирга олиш имкониятига эга. Тасвир сифати аъло даражада (1080П) ✅ Қурилмани шахсий телефонингизга улаш орқали масофадан туриб хам уйингизни назорат қилиш имкониятига эга бўласиз. ➖ Чегирма нархи 159 000 сўм Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/383199 https://100k.uz/oqim/383199 https://100k.uz/oqim/383199
13 72520Loading...
10
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙИНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН УЛАРГА 10 200 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛИШИ МУМКИН 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, ➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган. ➖ Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 340 000 сўм)нинг 30 баравари (10 200 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган 👉 @Yurist_Blogerr
22 254636Loading...
11
❗️1 МАЙДАН ОШИРИЛГАН АЙРИМ ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР 📄 Президетнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-69-сон Фармонига кўра, ➖2024 йил 1 майдан: ✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — 648 000 сўм; ✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 648 000 сўм; ✅ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — 648 000 сўм; ✅ боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — 648 000 сўм; ✅ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — 648 000 сўм. 👉 @Yurist_Blogerr
21 605204Loading...
12
⚡️"БАРСЕТКА" СУМКА ✅ Замонавий ва ўз услубиятига мос бўлган бақувват сумка! Сумка 100% тоза чаримдан ва эркаклар учун махсус ишлаб чиқилган. Кундалик ҳаётда ва бизнес соҳасидаги йигитлар учун жуда мос келади. ✅ Саёҳат қилиш, велосипед ҳайдаш, фитнес каби ҳолатларга хам тўғри келадиган универсал модел. Сумка Сизга керак бўлган ҳамма нарсага, масалан калитлар, телефон, пулларингиз ва бошқа ҳар қандай микро элементлар учун қулай хисобланади. Олд ва орқа томондан тақиш учун қулай қилиб ишланган хамда ўзингизга мос қилиб созлаб олишингиз мумкин. Нархи 99 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/469254 https://100k.uz/oqim/469254 https://100k.uz/oqim/469254
15 2974Loading...
13
⚡️ДИҚҚАТ ❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ҚАЧОН ОЧИЛАР ЭКАН ДЕБ КУТГАНЛАР УЧУН ХУШХАБАР! ✅ АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ 15 МАЙДАН БОШЛАНАДИ 📄 Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан, ➖дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйида ўзгартиришлар киритилади: ✅ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ✅ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига (Амалдаги тартибга кўра 10 фоиздан ошган қисмига эди), 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ✅ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида (Амалдаги тартиб бўйича 32 млн сўм эди)тўланади. 👉 @Yurist_Blogerr
29 4211 177Loading...
14
⚡️ЯНГИ ФАРМОН ❗️АҲОЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ОРҚАЛИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ 📄 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди ➖ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида: ✅ ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; ✅ қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; ✅ кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; ✅ ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; ✅ камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади. 👉 @Yurist_Blogerr
19 489362Loading...
15
❗️СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ ҚАЧОН ТУГАЛЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ ? 📄 Жиноят кодексининг 78-моддасига асосан, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади: ✅ шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб; ✅ мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач; ✅ жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач; ✅ озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач; ✅ беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач; ✅ беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач; ✅ ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач. 👉 @Yurist_Blogerr
17 50862Loading...
16
⚡️ТЕЛЕФОН ҚУВВАТЛАГИЧ (Power Bank) ✅ Ихчам, чиройли ва сифатли бўлган телефон қувватлагичлар етиб келди. ✅ Ҳар-хил юмушлар билан кўчада бўлан вақтингизда ёки уйда, тедефонингизни осон ва тез қувватлашга ёрдам берадиган ажойиб қурилмани Сизларга тавсия қиламиз Нархи 57 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/474954 https://100k.uz/oqim/474954 https://100k.uz/oqim/474954
15 40240Loading...
17
❗️ФУҚАРО ЎЗ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ ЎЗИ ҲИМОЯ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ ? 📄 Фуқаролик кодексининг 13-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл қўйилади. ➖ Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак. 👉 @Yurist_Blogerr
14 62422Loading...
18
⚡️ЯНГИ ФАРМОН ❗️1 МАЙДАН АЙРИМ ПЕНСИЯЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ 📄 Президентнинг 30.04.2024 йил кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги ПФ–69-сон Фармони қабул қилинди.  ➖Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари миқдори 648 000 сўм этиб белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: ✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 000 сўм; ✅ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 000 сўм этиб белгиланди. ❗️Маълумот учун: юқоридаги тоифада пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан, яъни манашу ойдан бошлаб янги миқдорда тўланади. 👉 @Yurist_Blogerr
22 356207Loading...
19
⚡️Соч-соқолни тўғирлаш учун уйдан чиқиш шарт эмас! ✅ Биз Сизга винтаж Т9 профессионал устарасини сотиб олишингизни тавсия қиламиз ва ҳаридорларга мини соқол олгични совға қиламиз! Винтаж Т9 устараси зарядкада ишлайди ва қутисидан 4 хил насадка чиқади. Мини соқол олгич эса фойдаланиш учун жуда ҳам қулай! Хозироқ имкониятни қўлдан бой бермаслик учун пастдаги тугма орқали сайтимиздан буюртма қилишингиз мумкин! Сайтда сўралган маълумотларни ва телефон рақамингизни ёзиб қолдирсангиз операторларни ўзлари Сиз билан боғланишади Нархи 107 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/475665 https://100k.uz/oqim/475665 https://100k.uz/oqim/475665
14 96814Loading...
20
⚡️ МАЪЛУМОТ УЧУН: 📄 21.02.2024 йил кунги ЎРҚ-911-сон Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган қўшимчага кўра, ➖ жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
19 722118Loading...
21
❗️КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР КИМЛАР ? ⚡️САВОЛ; Бизни 3 нафар фарзандимиз бор. Кўп болали оилаларга имтиёзлар бор дейишяпти. Биз хам уч нафар фарзандимиз билан кўп болали оила хисобланамизми ? ⚡️ЖАВОБ; Йўқ, Сизларни оилангиз кўп болали оилалар тоифасига киритилмайди. Оила кодексининг 4 прим биринчи моддасида, кўп болали оилалар деб, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилаларга айтилиши кўрсатилган. ✅ Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болалардан бир нафари ёки ундан кўпроғи ўқувчи ёки талаба бўлса ва 22 ёшдан ошмаган бўлса ундай оилалар хам кўп болали оила хисобланади. ✏️ Агар Сизларни оилангиз хам кўп болали оилалар қаторида бўлишини ҳоҳласангиз ўзаро келишган ҳолда болалар сонини яна биттага кўпайтириш керак.. 👉 @Yurist_Blogerr
19 59397Loading...
22
⚡️ Акция ❗️Инновацион шланг — ҳар бир хонадонда бўлиши керак! ✅ Автомобилингизни лой ва кирлардан тозалаш учун энг яхши ечим Қулайликлари: ✅ мустаҳкам ва енгил; ✅ 3 баробар катталашади; ✅ аввалги ҳолига осон қайтади; ✅ кўп жой эгалламайди; ✅ 15 метргача узаяди; ✅ 7 хил режимда сув сепади. Эски нархи: ❌ 250 000 ❌ сўм; Акция нархи: ✅ 99.000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/472858 https://100k.uz/oqim/472858 https://100k.uz/oqim/472858
15 11313Loading...
23
❗️ОШИҚ ЙИГИТДАН ЮРИСТГА САВОЛ.. ⚡️САВОЛ: Ҳурматли юристлар, сизларга ўзимни қийнаб келаётган бир савол билан мурожаат қиляпман. Мен бир қиз билан 2 йилдан бери гаплашиб келаётган эдим. Нийятим жиддий ва келажакда унга уйланмоқчи эдим. Яқинда у қиз севгимга хиёнат қилиб бошқа бола билан хам гаплашиб юришини билиб қолдим. Шундан кейин у қиз билан алоқаларимиз бутунлай узилди. Энди у қиз ўша бола билан хеч нарса кўрмагандай гаплашиб юрипти. Саволим шундан иборатки, ўша қизнинг менга қилган ноҳақлиги ва мени алдаб севгимга хиёнат қилганлиги учун қонунларда унга қандай жавобгарлик бор. Умуман олганда манашу масала қандай тартибга солинади ? Хозир у ҳақда ўйласам асабларим бузилиб кетяпти. Менга шу масалада тезроқ жавоб топиб беринглар! ⚡️ЖАВОБ; Ҳай ҳааааай. Бу саволни эгаси тахминан неча ёшларда эканлигини Сизлар хам билган бўлсаларинг керак а ? Юристга савол бераётганлигини биляптию лекин, сал ғалати савол бераётганини билмаяпти. Ха майли, саволга тезда жавоб бермасак биз хам айбдор бўлиб қоламиз шекилли)) ✏️ Саволнинг хурматли эгаси! Шу пайтгача билмаган бўлсангиз билингки, Сизни масалангизга қонунчиликда жавоб йўқ. Бу хазил эмас. Айнан саволингизда сўраган масалангиз бўйича қонунчилик Сизга ёрдам беролмайди. Агар ўша қиз ўзини севган қилиб кўрсатиб, Сизни алдаб пулингизни ўмариб кетганида, мулкингизни номига ўтказиб олганида ёки тилла тишингизни суғириб қочганида хозир Сизга қонунчилик бўйича жиддийроқ жавоб берган бўлар эдик лекин, қиз танлашни билмаган бўлсангиз ёки битта қизни эплай олмай қалбим жароҳатланди деб асабийлашиб ўтирган бўлсангиз қонунларда нима айб. ✏️ Сиз яхшиси: "Севги севги дер экан, асабингни ер экан, бошида қизиқ экан, сўнгра тошинг тер экан" Сарлавҳаси остида ичингиздаги бор аламли гапларингизни ёзингда, китоб қилиб чиқариб сотиб юборинг! Бўлди шунда қутиласиз. ✏️ Айнан сўраган масалангиз бўйича жавоб беришимиз учун эса қонунчилигимизда тахминан, — 20.20.2020 йил кунги ЎРҚ-20-сон "Аламли якун ёхуд севишганлар тарихи тўғрисида"ги Қонун, "Севишганлар келажакда албатта бирга бўлишларига қаратилган ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарор, "Севишганларнинг ўзаро ишқий муносабатларини тартибга солишни айрим масалалари тўғрисида"ги Фармон ёки "Икки йил битта йигит билан гаплашган қизларни бошқалар билан ширинча гаплашишларини тақиқлаш тўғрисида"ги Низом ё бўлмаса "Мени қийнайди аламлар ёхуд бўлди мен чарчадим" номли йўриқнома ва шунга ўхшаш норматив ҳуқуқий хужжатлар бўлиши керак эди, лекин, бундай хужжатлар Хиндистонда бўлиши мумкин, бироқ бизда бўлмайди. Шунинг учун хапа бўлишимга йўқ... 👉 @Yurist_Blogerr
20 975258Loading...
24
❗️БУГУНДАН БОШЛАБ АМАЛГА КИРИТИЛАДИ ⚡️2024 йил 1 майдан бошлаб, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда моддий ёрдам тўлови жорий этилиши белгиланган 📄 Президентнинг 27.12.2023 йил кунги ПҚ-410-сон қарорига сосан, ➖Эндиликда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади. ➖ 2024 йил 1 майдан, яъни бугундан бошлаб мазкур реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида (Ҳозирги кунда 648 000 сўм) моддий ёрдам тўлаш амалиёти жорий қилинади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
41 9601 291Loading...
25
⚡️ДИҚҚАТ ➖ Бугундан аризаларни қабул қилиш бошланади ❗️Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизларга ОТМ га ўқишга кириш учун тавсиянома берилади. 📃 Ҳукуматнинг 09.06.2022 йил кунги 322-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи бор, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. ❗️ Бунда талабгор Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга бўлиши керак. ❗️ Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги талабларга тўғри келиши керак: ➖1) ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши; ➖2) тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги; ➖3) ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши. ✏️ Қарорда тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар ариза билан мурожаат қилиши кераклиги кўрсатилган. Демак, ариза топшириш бугундан бошланиши керак. ✏️ Қизиққанларга бу маълумотни улашиб қўйинг! Бир йил кутиб, муддати келганда ўтказиб юборишмасин яна.. 👉 @Yurist_Blogerr
78 5251 314Loading...
26
⚡️ТЕЛЕФОН ҚУВВАТЛАГИЧ (Power Bank) ✅ Ихчам, чиройли ва сифатли бўлган телефон қувватлагичлар етиб келди. ✅ Ҳар-хил юмушлар билан кўчада бўлан вақтингизда ёки уйда, тедефонингизни осон ва тез қувватлашга ёрдам берадиган ажойиб қурилмани Сизларга тавсия қиламиз Нархи 57 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/474954 https://100k.uz/oqim/474954 https://100k.uz/oqim/474954
2 88718Loading...
27
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИДА ТЎЛОВ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ 📄 Ҳукуматнинг 29.04.2024 йил кунги 246-сон қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан, ➖ 2024-йил 1-июндан ва 2025-йил 1-январдан бошлаб амал қиладиган давлат боғчаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди ➖ Унга кўра тўловлар дастлаб ўртача 20 фоизга, янги йилдан эса 10 фоизга қимматламоқда. ❗️Маълумот учун: охирги марта боғча пули 2021-йилда оширилган эди. 👉 @Yurist_Blogerr
35 366581Loading...
28
❗️АНОНИМ МУРОЖААТ 📃 "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун"га кўра ➖аноним мурожаат — жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат хисобланади. ❗️Мазкур қонуннинг 29-моддасига асосан аноним мурожаатлар кўриб чиқилмайди. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
18 59535Loading...
29
⚡️УНИВЕРСАЛ СУМКА ✅ Эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган универсал сумка намлик ўтказмайдиган ва сувга чидамли юқори зичликдаги полиуретан матодан ишланган. - Ҳужжатлар, планшет, телефон, соябон ёки китоблар учун рюкзак сумкаси. ✅ Сумка 4 та чўнтакдан иборат бўлиб, битта кенг асосий чўнтак, код ҳимояси ва кичик нарсалар учун учта қўшимча бўлим. - Кенг елкали, анатомик кесимли ва саёҳат чиптаси ёки банк картаси учун бўлинмали элкама-сумка. - Велосипед ҳайдаш ёки югуриш вақтида зарядловчини улаш учун ташқи USB портига эга. - Иш, спорт ва фитнес, қишки спорт ёки футбол учун талабалар, ўсмирлар ёки катталар учун ихчам буюм. - йигитлар ёки қизлар учун бирдек совға вазифасини бажара олади. Нархи 175 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/472413 https://100k.uz/oqim/472413 https://100k.uz/oqim/472413
18 29228Loading...
❗️ҚОНУНЧИЛИКДАГИ МАНТИҚСИЗЛИК ! 📄 МЖтКнинг 332 прим 1-моддасида, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жарима 15 кунда тўланса 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қўлланилмайдиган ҳолатлар келтирилган бўлиб, улар қаторида манабу мантиқсизлик хам бор👇 ➖ "жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда" шикоят билдирган шахслар уларга қўлланган жаримани юқоридаги 50 ёки 30 фоизли чегирма билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Яъни, жарима тўлаш тўғрисидаги қарорни олган шахс ўша қарор устидан судга шикоят қилса тамом, жаримани 15 кунда тўласа хам, 30 кунда тўласа хам фарқи йўқ. Уларга 50 ёки 30 фоизлик чегирма қўлланилмайди. ✏️ Қарангда, масалан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини оладиган бўлсак, қайсидир ҳайдовчига йўллардаги турнақатор камералардан қанчадир миқдорда жарима келди дейлик. Ҳайдовчи келган жаримага шубха билан қаради ва қарор устидан судга шикоят қилди. Майли судда ютказди. Шу ҳолатда ҳайдовчи нима сабабдан судга шикоят қилганлиги учун жаримани имтиёз билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши керак. Биз буни нотўғри амалиёт деб биламиз. ✏️ Айримлар айтиши мумкин, жаримага тушган шахс судга ариза берса суд уни аризасини кўриб чиққунича 15 кунлик ёки 30 кунлик муддат шундоқ хам ўтиб кетадику деб, лекин, шикоят қилиш бу ҳуқуқ. Фуқаро ўз ҳуқуқидан фойдаланиши унинг бошқа бир ҳуқуқини бекор бўлиши хисобига бўлмаслиги керак. Керак бўлса бундай вазиятда ўша муддатлар хам тўхтатиб турилиши керак. ✏️ Бу нима деган гап ? Индамай жаримангни тўла, бўлмаса чегирмадан қуруқ қоласан деганида бу тўғрими ? Содда одамларимиз ке, шу тўғри бўлса керакда, яна ютказиб қўйсам икки баравар тўлайман деб, жарималарни гап-сўзсиз тўлашлари учун киритилганми бу норма ? Қисқаси шу нарсани қонундан чиқариб ташлаш керак бўлди. ✏️ "Бу нормани таклифини берганлар ва қонунга киритишга эришганларнинг мақсади нима" деган саволни кўчадан ўтиб кетаётган исталган 10 та одамга беринг, уларнинг хаммаси бир хил жавоб айтади. Агар 100 та одамга бу саволни берсангиз 98 таси бир хил жавоб айтади. Бошқача жавоб берган икки кишини, булар қаерда ишлар экан деб орқасидан борсангиз шу нормани таклифини берган ташкилотга кириб кетаётган бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 48🤔 3🤪 3
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ 📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон Фармонига кўра, ❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори: 🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун, 🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун; 🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча; 🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун; ❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм. ✏️ Ғалати қараманглар, бу тўловларни миқдори ошмаётганлигига мени алоқам йўқ)) 👉 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 40😁 38🤨 15🤔 13🤷‍♀ 6😱 2 1👏 1
⚡️ Маникюр ва педикюр ✅ Уйда тирноқларни парвариш қилиш пулни тежайди аммо тирноқ файли ва тирноқ қайчи этарли эмас ➖ шунинг учун маникюр ва педикюр тўплами масаланинг тўлиқ ечими хисобланади. ➖ Тўпламдаги барча маникюр асбоблари зангламайдиган пўлатдан, корпуси эса юқори сифатли эко-теридан ишланган ва чиройли кўринишга эга. ➖ Профессионал педикюр гўзаллик тўплами қўлларни парвариш қилиш, юзни парвариш қилиш ва оёқларни парвариш қилиш каби функцияларнинг 16 та воситасини ўз ичига олади. ✅ Совға учун хам яхши танлов Нархи 79 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН: 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра, ➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
❗️МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ МИҚДОРИНИНГ ОШГАНЛИГИНИ БОЛАЛАР НАФАҚАСИГА ТАЪСИРИ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ ? ⚡️САВОЛ; Каналда минимал истеъмол ҳаражатлари миқдори ошганлиги учун бола пулини олиш нисбатан осонлашади деб ёзган экансизлар. Манашу тартиб қачондан кучга киради ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ➖ оиланинг даромадлари кам таъминланганлик мезонига мувофиқлигини аниқлашда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим этилган аризаларга қўлланилади деб белгиланган. ✏️ Маълумки, минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан ўтган апрель ойида 648 000 сўм этиб белгиланганлиги эълон қилинди. Демак, манашу май ойидан бошлаб болалар нафақаси ёки моддий ёрдамга ариза бераётган оилаларнинг ойлик даромадлари минимал истеъмол харажатларининг янги миқдоридан келиб чиқиб хисобланиши керак. 👉 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 22🤔 7🤪 6
00:31
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Осон йиғилувчи ШКАФ Сизга ажойиб қулайликни туҳфа этади! 👚👕 Сиз либосларингзни тоза асраш учун уни осон тахлашингиз ва ёпиб қойишингиз кифоя. Тиклаш ва ўрнатиш учун қулай қилиб тайёрланган. Сиз Шкафни исталга жойга осонгина ўрнатишингиз ва фойдаланишингиз мумкин. 👍 Энг муҳими катта шкафдан кўра арзонроқ ва қулай! 💰Чегирма нархи: 227 000 сўм ❗️Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/373013 https://100k.uz/oqim/373013 https://100k.uz/oqim/373013
Hammasini ko'rsatish...
👍 14😢 2
❗️ИЖАРАЧИНИ УЙДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРМОҚЧИМАН... ⚡️САВОЛ; Мен 3 йиллик ёзма шартнома тузиб уйимга ижарачи қўйган эдим. Шартнома тузилганига энди бир йил бўлди. Хозирда ижарачи уйдаги мебелларимга зарар етказиб, айримларини синдирган. Мен шу ҳолатда ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб ижарачини уйдан чиқарсам бўладими ? ⚡️ЖАВОБ; Фуқаролик кодексининг 545-моддасида, ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига мувофиқ, агар бундай шартлар шартномада белгиланган бўлмаса – мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланиши лозимлиги кўрсатилган. (Яъни, чойнакда тухум қовурмаслик керак дегани бу) ❗️Агар ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай, ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига ёки мол-мулкнинг вазифасига номувофиқ фойдаланса, ижарага берувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. ✏️ Хулоса шуки, ижарачи билан ўртангизда ижара шартномаси тузилган бўлса ўша шартномага қаранг! Бундай ҳолатда низо қандай ҳал этилиши кераклиги шартномада қандай кўрсатилган бўлса ўша йўл билан, агар кўрсатилмаган бўлса ижарачини юқоридаги тартибда огохлантириб, бу ҳолат бартараф этилмаса ва яна давом этаверса шартномани муддатидан олдин тугатиб мулкингизга етган зарарни қоплаб берилишини улардан талаб қилсангиз бўлади 👉 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 54 2😁 2
⚡️ДИҚҚАТ ❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 000 000 сўмгача кредит берилади 📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. ▪️Бунда: ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. 👉 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 55🤔 4😢 3🥰 2
⚡️Уй учун симсиз видео қўнғироқ "Доорбелл" 👍 Уйингизни ҳавфсизлигига масъул бўлган қурилма энди Сизда хам бўлиши мумкин. ✅ Қурилма эшик қўнғироғини босган ҳар бир одамни автоматик равишда ёзиб олади. Тунда хам тасвирга олиш имкониятига эга. Тасвир сифати аъло даражада (1080П) ✅ Қурилмани шахсий телефонингизга улаш орқали масофадан туриб хам уйингизни назорат қилиш имкониятига эга бўласиз. ➖ Чегирма нархи 159 000 сўм Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/383199 https://100k.uz/oqim/383199 https://100k.uz/oqim/383199
Hammasini ko'rsatish...
👍 8

👍 78🤣 13😁 3🔥 1